Жума, 18 сентябрь 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2012 йил 9 май куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган маросимда иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

Мазкур суҳбатда, аввало, халқимизнинг фашизм устидан қозонил ган ғалабага муносиб ҳисса қўшгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Итервъюда таъкидланганидек, «Агарки ана шу даҳшатли урушда 1,5 миллион юртдошимиз қатнашганини, шундан тахминан 500 минг ватандошимиз ҳалок бўлганини инобатга оладиган бўлсак, бу фожиа Ўзбекистондаги биронта хонадонни четлаб ўтмагани аён бўлади» .

Ушбу рақамларнинг мағзини чақадиган бўлсак, улар халқимиз бошига тушган чексиз қайғу-алам ва изтироблардан далолат бериши ўз-ўзидан равшан бўлади. «Орадан йиллар ўтади, замонлар ўтади, лекин халқимизнинг кўксидаги, қалбидаги мудҳиш уруш азоб-уқубатлари, айрилиқ яраси ҳеч қачон унутилмайди, - деди давлатимиз раҳбари. -Барчамизнинг ишончимиз комил: фашизмга қарши курашда ўз она юр-тининг тинч, осойишта ҳаётини, беғубор осмонини асраш учун мардлик, жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган, жон фидо этган юртдошларимизнинг хотираси абадий яшайди, халқимиз ўз ўғлонларининг азиз номла-рини миннатдорлик билан эслайди, уларнинг охирати обод бўлишини Яратганимиздан сўрайди».

Ўтганлар хотирасини ўз ёдида сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун энг муқаддас фазилат бўлиб келгани ва қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетгани ушбу чиқишда алоҳида қайд этилди. Президент томо-нидан айтилган «Жаҳон тарихида даҳшатли из қолдирган, собиқ Совет Иттифоқида яшаган 27 миллион одамнинг умрига зомин бўлган, халқимизга қанча азоб-уқубатлар, йўқотишлар олиб келган, қанча аёлларнинг бева-бечора, қанча болаларнинг етим бўлиб қолишига са¬баб бўлган бу ёвуз офатнинг ҳаётимизда қолдирган изи, асорати, вақт ўтсада, даврлар ўтсада, ҳеч қачон эскирмайди», деган сўзлар айни ҳақиқатдир.

Давлатимиз раҳбари ўз сўзида ғоят муҳим мавзуга, яъни мудҳиш ва аёвсиз урушнинг такрорланмаслиги учун унинг илдизлари яна униб чиқишининг олдини олиш ҳозирги вақтда энг долзарб, энг муҳим муаммо бўлиб қолаётганига жиддий эътибор қаратди. «Дунёнинг кўпгина минтақаларидаги қарама-қаршилик, қуролли тўқнашувлар, қонли фо-жиалар, ён-атрофимиздаги нотинч аҳвол, аввало, Афғонистонда 30 йилдан зиёд вақт мобайнида давом этаётган таҳликали вазият Ватанимизни ҳар қандай бало-қазолардан асраш учун доимо сезгир ва огоҳ бўлиб яшашимизни талаб қилади» деган фикрлар, табиийки, ўз оиласининг, фарзандларининг эртанги куни ҳақида ўйлайдиган ҳеч бир юртдошимизни бефарқ қолдирмайди.

Хотира майдонида журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда тарихий хотира тушунчасига ҳар томонлама илмий ва ҳаётий асосда таъриф берилди. «Тарихий хотира - бу умр мазмунини, авлодлар ўртасидаги ворислик туйғусини, уларнинг бир-бирига дахлдор эканини, ҳаётнинг бамисоли узвий ҳалқалар каби кетма-кет боғланишини анг-лаш, тарихдан хулоса чиқариб, бугунги кун учун тўғри йўл танлаш, ота-боболаримизнинг руҳи покларига ҳурмат билан қараш, миллий қадрият ва анъаналаримизни топташга йўл қўймаслик, уларни кўз қорачиғидек асраш демакдир». Чиндан ҳам, тарихий хотира одамни беғамлик ва бефарқлик туйғусидан уйғотади, унингғафлат ботқоғига ботиб қолишига йўл қўймайди.

Хотира майдонидаги суҳбат чоғида Президент Ислом Каримов, шу-нингдек, бугунги кунда бутун инсониятни ўйлантириши лозим бўлган яна бир ўта муҳим мавзуга батафсил тўхталиб ўтди. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага 67 йил бўлишига қарамасдан, минг афсуски, жаҳоннинг турли мамлакатларида, турли ҳудудларида фашизм деган офат яна илдиз отаётгани, қайта бош кўтараётгани, миллатчилик каби жуда хавфли бало тобора тарқалиб бораётгани ҳақида, бундай хавф-хатарларни сезмаслик, кўрмаслик, уларга нисбатан бепарво бўлиб яшаш асло мумкин эмаслиги ҳақида куйиниб сўз юритди.

«Биз ҳозир XXI асрда яшаяпмиз, миллатчилик иллати ўрта асрларда қолмадими? Бизга қўшни бўлган баъзи давлатларда тарихлар қайта ёзиляпти, бу борада институтлар, идоралар тузиляпти. Гўёки, бу давлатдаги асосий миллатнинг у билан ёнма-ён яшаётган бошқа миллатлардан устун томонлари бор экан. Бундай нохуш ҳолатларга вақтида баҳо бермасак, уларнинг олдини олмасак, оғир оқибатларга олиб кели-ши муқаррар» деган сўзлар барчамизни сергакликка чорлайди.

Афсуски, вақт ўтиши билан баъзи ҳақиқатлар эсдан чиқади, баъ-зи ҳақиқатлар ғаразли мақсадларда сохталаштирилади. Ана шундай ҳолатларни назарда тутган ҳолда, Президентимиз бугунги кунда фашизмни, Гитлердек ёвуз шахсларни оқлашга бўлган уринишларни қаттиқ қоралаб, тарих ҳақиқатини ҳеч қачон унутмасликка чақирди: «Ҳозирги вақтда баъзи жойларда Гитлер давлат тепасига демократик йўл билан келган, деган даъволар, баёнотлар ҳали-бери чиқяпти. Бундай гапларни эшитганда, мен ўзимга ўзим савол бераман: агарки фашизмни ҳукумат тепасига олиб келадиган бўлса, буни демократик йўл деб айтишга ўзи қандай тил боради ва бу қандай ақлга сиғади?»

Мазкур чиқишда бугунги кунда Ўзбекистон эришаётган, дунё тан олаётган улкан натижаларнинг негизида турган асосий омил мустақиллик даврида одамларимизнинг дунёқараши, ҳаётга, меҳнатга, ўз касбига бўлган муносабати кескин ўзгариб бораётганида яққол намоён бўлаётгани тўғрисида атрофлича фикр юритилди: «Авваламбор, халқимизнинг мустақил фикрлаши, маънавий олами, ижтимоий фаоллиги ўсиб бораётгани барча ютуқларимизнинг пойдеворига, куч-қувватимиз манбаига айланаётганини сезиш, кўриш қийин эмас» .

Бу борада, айниқса, инсон омили ҳал қилувчи рол ўйнаётгани ҳар томонлама кенг таҳлил этиб берилди. Шу муносабат билан тарихни доҳийлар эмас, балки онгли ва бунёдкор инсон, халқ яратиши ҳақидаги фикрлар янгича контекстда, янгича мазмун ва фалсафий руҳ билан баён қилинди.

Ҳаммамизга яхши маълумки, собиқ совет мафкураси йиллар давомида бизнинг онгимизга тарихнинг яратувчиси доҳийлардир, инсон, халқ эса катта давлат машинасининг кичик бир бўлаги, винтчаси деган нотўғри ғояни сингдириб келган эди. Президентимизнинг бу масалага янгича нуқтаи назардан ёндашуви ҳаётда инсон омилининг, халқнинг тарихдаги ўрни ва аҳамиятини янада теран очиб беришга хизмат қилади. Шу маънода, «Агар халқ қўллаб-қувватламаса, унинг орзу-интилишлари, хоҳиш-иродасини ифода этмаса, доҳийнинг ўзи ҳеч нарса қилолмайди» деган фикрлар бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этади.

Ушбу суҳбатда яна бир муҳим масала - униб-ўсиб келаётган ёш авло-димизнинг ота-боболар анъаналарини давом эттириб, уларнинг хотираси, бебаҳо меросига нисбатан ҳурмат-эҳтиром, ғурур-ифтихор туйғуси билан яшаши миллий ўзига хослигимизнингасосий белгиси ва ҳал қилувчи шарти экани таъкидланди. Мамлакатимизда ёш авлодни айнан шу руҳда тарбия-лаш, камолга етказишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошири-лаётганидан барчамиз яхши хабардормиз. Айниқса, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш бўйича мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб амалга оширилаётган дастурларнинг нати-жалари дунёда кенг эътироф этилмокда.

«Дунёдаги ҳар қайси давлатнинг эртанги куни, истиқболини ҳал қиладиган иккита мезон, яъни аҳоли саломатлигини сақлаш ва таълим-тарбия соҳасида Ўзбекистоннинг етакчи ўринларга чиқаётгани нимадан далолат беради, бу ютуқларга қандай эришилмокда, деган масалалар юзасидан кўпгина фикрлар билдирилмокда, тадқиқотлар олиб борилмокда. Лекин мендан сўраса, бу ютуқларнингасосий мезони инсон омили, деб айтган бўлардим», деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда юртимизда одамларнинг дунёқараши тубдан ўзгармоқда, юксалмокда. Бугунги замондошларимиз билан 90-йиллардаги инсонларнинг дунёқараши, онгу тафаккурида ер билан осмонча фарқ бор. Лекин буни баъзан ўзимиз ҳам сезмай қоляпмиз, гўё аввалдан шундай бўлиб келгандек. Энг муҳими, оиламиздаги, меҳнат жамоамиздаги, фарзандларимиз таълим олаётган билим масканларидаги, барча шаҳар ва қишлоқларимиздаги, бутун Ўзбекистонимиздаги беқиёс янгиланишлар мисолида бу ўзгаришларнинг натижаларини ҳар қадамда кўряпмиз.

Мамлакатимизда 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши ҳам инсон омилига бўлган эътиборнинг амалий ифодаси экани суҳбат давомида қайд этиб ўтилди. Инсон манфаатларини биринчи ўринга қўядиган ана шундай изчил сиёсат туфайли юртимизда тинчлик ва барқарорлик таъминланиб, кўпмиллатли мамлакатимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тобора кенг қарор топиб бормоқда.

Президентимиз бу борада, айниқса, миллий армиямизни, халқимиз-нинг тинч-осуда ҳаёти ҳимоясида посбон бўлиб турган Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ва қудратини янада ошириш ўта муҳим аҳамиятга эга эканига яна бир бор урғу берди. Мустақиллик йилларида Қуролли Кучларимизни том маънода халқимизнинг ғурур-ифтихорига айланти-риш йўлида ўзининг қамрови ва миқёси жиҳатидан жуда улкан ишлар амалга оширилгани ва келгусида бу соҳада олдимизда турган мураккаб ва масъулиятли вазифаларга эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида давлатимиз раҳбари биз учун энг устувор маса-лалардан бири бўлмиш ёшлар тарбияси мавзусига тўхталиб, бу хусусда тўлқинланиб сўзлади. Маълумки, ёшлар ҳамма масалада жуда таъсирчан, ҳиссиётга берилувчан бўлади. Айниқса, улар ҳаётда учраб турадиган адолатсизлик, ноҳақлик ҳолатларини нозик ҳис қилиб, бу борадаги ижобий ва салбий ўзгаришларни ғоят тез ва ҳассослик билан қабул қилади. Шунинг учун ҳам бизнинг ғанимларимиз ёшларимизни чалғитмоқчи, уларнинг қалбига, дунёқарашига таъсир ўтказмоқчи бўлаётганини эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.

Бу борада турли мафкуравий марказлар четдан туриб, «мутлақ эр-кинлик», «чегарасиз эркинлик», «эркин ахлоқ» деган сохта ғояларни уларнинг онгига сингдиришга зўр бермоқда. Бу йўлда «оммавий маданият» намуналаридан, турли ахборот технологияларидан, радио-телевидение, интернетнинг ижтимоий тармоқлари каби воситалардан маккорлик билан фойдаланмоқда.

«Бугунги кунда инсон учун ҳеч қандай чегара бўлиши мумкин эмас» деган ёлғон даъволар ёшлар ўртасида кенг тарқатилмоқда. «Аввало, ўзингга ўхшаган билимли, истеъдодли болаларни атрофингга тўпла» деган «маслаҳат»лар бериб, ҳали ҳаётий тажрибаси етарли бўлмаган, содда ўғил-қизларимизнинг ишончини қозониб, уларни тўғри йўлдан оздиришга уринмоқда.

Мана шундай маънавий хуружлар қандай салбий оқибатларга, ўзаро қарама-қаршилик ва тўқнашувларга олиб келаётганини бугун дунёнинг олис-яқин турли минтақаларида кўриш қийин эмас. Бинобарин, бундай ғаразли уринишларга асло бепарво бўлишимиз мумкин эмас.

Мана шундай мураккаб шароитда ёшларимизни, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Мана шу муқаддас тупроқ меники, бу ерда ота-боболаримнинг хоки ётибди. Агар шу мусаффо осмон, шу эркин ва ёруғ ҳаёт, мана шу муқаддас Ватанни мен ҳимоя қилмасам, ким ҳимоя қилади?» деган эътиқод руҳида тарбиялаш, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Токи ҳаётда ўз йўлини излаётган фарзандларимиз ўз онги, ўз ақли билан мана шу ғояларнинг тарафдорига, керак бўлса, ҳимоячисига айлансин.

«Бугун ёшларимиз ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга киряпти. Мен бу ёш-ларга ўзимга ишонгандек ишонаман» , деди Президентимиз. Бу сўзлар замирида навқирон авлодимизга нисбатан қанчалар меҳр, ишонч ва эътибор мужассам эканини кўплаб амалий мисолларда кўриш мумкин. Зеро, Ўз фарзандларининг келажаги ҳақида чинакам ғамхўрлик қиладиган халқнинг эртанги куни ёруғ бўлишига шак шубҳа йўқ.

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!