Жума, 18 сентябрь 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



«Инсон манфаати - ҳар нарсадан улуғ». «Инсон, унинг ҳуқуқ ва эр-кинликлари ҳамда манфаатлари - энг олий қадрият». «Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун». «Ҳамма нарса - инсон учун, унинг келажаги учун». «Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон» ...

Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимиз давлат мустақиллигини қўлга киритиши арафасида ва истиқлол йилларида изчиллик билан илгари сурган ҳамда ҳаётимизга чуқур татбиқ этиб келинаётган бундай эзгу даъватлар ва ҳаётбахш ғоялар замирида инсон омилига юксак эътибор энг олий мезон сифатида ўз ифодасини топган. «Инсонпарварлик - бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир», деб таъкидлайди Президентимиз «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобида.

Мустақилликка эришиш йўлида 1989-1991 йиллар мобайнида юртимизда олиб борилган ўта оғир ва машаққатли курашлар тарихига доир мазкур ноёб фундаментал асар кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бунинг сабаби: ушбу китобдан жой олган маъруза ва нутқларда мустақилликка эришиш арафасидаги оғир ва суронли йилларда ҳам инсон, унинг эҳтиёж ва талаблари, жисмоний ва маънавий юксалиши республикамизда истиқболда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг марказида бўлиши шарт, деган талаб кун тартибига қўйилган ва бугун бу ўзининг ҳаётий ифодасини топмоқда.

Бошқача айтганда, Президентимиз ўша кезлардаёқ халқни маъна-вий юксалтириш, инсоннинг маънавий ва жисмоний такомили - давлат ва жамиятнинг муҳим вазифаларидан бири эканини белгилаб берди. «Инсон ҳаётининг бу нозик ва мураккаб томонлари билан, хазиналарга тўла миллий-тарихий анъаналар билан, умуминсоний маънавий бойликлар билан ҳисоблашмаслик жамиятимизга қанчадан-қанча зарар келтирди. Бинобарин, бу камчиликларни тузатиш учун жуда катта меҳнат қилишимиз керак», деб таъкидлайди давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон истиқлолининг ўтган тарихан қисқа даври давлатимиз учун сиёсий соҳа, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт ва маънавият, ижтимоий ҳаёт, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва миллий хавфсизликни таъминлаш борасида ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш йиллари бўлди.

2011 йилда машҳур НSВS хусусий банки тайёрлаган «Дунё 2050 йилда» маърузасида Ўзбекистоннинг жадал суръатларда ривожланаётган 26 давлат рўйхатига киритилгани ютуқларимиз халқаро миқёсда кенг эътироф этилаётганининг яна бир тасдиғидир. Айни чоғда шу ҳам аёнки, Президентимиз таъбири билан айтганда, «ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз - бу пул билан қопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкуравийлик иллати етказган зиён-заҳматларни бартараф этишнинг қийин, узоқ давом эта-диган йўлидир. Бу жаҳон цивилизациясига қўшилиш, чинакам сиёсий-иқтисодий истиқлолга эришиш йўлидир».

Бугунги эркин ва озод, тинч ва осуда ҳаётимиз қадрини, мустақиллик берган имкониятларни чуқур англашда, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш - барча ислоҳот ва ўзгаришларнинг бош мақсадидир.

Бугунги кунда жаҳон майдонида халқаро хавфсизлик масаласи билан боғлиқ янгича тенденция ва вазиятлар, янги тахдидлар пайдо бўлаётганини ҳар биримиз теран англаб, чуқур ҳис қилиб, айни чоғда янада ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашимиз даркор.

Ҳа, бугун атрофимизда рўй бераётган турли воқеаларга тўғри ва муносиб баҳо бермасдан, кечаётган жараёнларга ўзимизнинг дахлдор эканимизни ҳис қилмай, «бу муаммоларга менинг дахлим йўқ, улар ҳақида ўйлаш менинг ишим эмас, бошқалар бош қотирсин», деган тушунча билан яшашнинг, лоқайдликнинг вақти аллақачон ўтиб кетган.

Тез ўзгариб бораётган шиддатли замонда - ахборот асрида бефарқ ва бепарво бўлмасдан, аксинча, ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик билан яшаш, жаҳоннинг турли ҳудудларида қайта бош кўтараётган фашизм, миллатчилик, шовинизм каби хавфли балою иллатларга нисбатан муросасиз бўлиш, «оммавий маданият» кўринишларига қарши курашиш ҳақида бот-бот огоҳ этаётган сўзлар бугун шунчаки даъватлар эмас.

Мозийнинг очиқ ва аччиқ сабоғи шу - дунёда текину холис нарсанинг ўзи йўқ. Бировнинг марҳаматию маслаҳатига учиб эмас, аксинча, фақат ўз куч-қудратимизга, салоҳиятимизга, миллий қадриятларимизга, имон-иродамизга таяниб иш кўришимиз лозим. Чунки XXI асрнинг иккинчи ўн йиллигида - турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маъна¬вияти, одамлари ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқлик тобора кучайиб бораётган мураккаб жараёнлар қуршовида, яъни глобаллашув замонида яшаяпмиз.

Бугун наинки юртимизнинг, балки дунёнинг у чеккасидан бу чеккасига қадар - бир қадам. Бугун деярли ҳар бир хонадонда, ўқув даргоҳида, корхонада, кўча-кўйда - замонавий компьютерлар бор ва улар интернетга уланган. Демак, ҳар қандай хабарни тезкор узатиш ва қабул қилиш имконияти мавжуд. Эндиликда замонавий ахборот-коммуникация тех-нологиялари шарофати туфайли инсон ўз уйида ўтирганича дунёнинг турли чеккаларида қандай воқеа-ҳодисалар юз бераётганини нафақат эшитиш, айни чоғда кўриб-кузатиш ва ҳатто ўз муносабатини билдириш имконига эга.

Лекин танганинг бошқа тарафини ҳам унутмаслигимиз лозим. Айнан глобаллашув баҳонасида қайсидир давлатлар ёки қандайдир марказлар дунёнинг бошқа четидаги қайсидир мамлакатларга ўз сиёсатини, мафкурасини ўтказишга ва ўзига тобе қилиб олишга интилмоқда. Бунда «нишон бўлган» ўша мамлакат халқининг на миллий қадриятлари, на урф-одатлари эътиборга олиняпти ва на ўша юртда яшайдиган инсонларнинг дину диёнати, имон-эътиқоди, хоҳиш-иродаси билан ҳисоблашиляпти.

Давлатимиз раҳбари барча оммавий ахборот воситалари қатори интернет ҳам ёшларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очишини таъкидлаб, «Интернет - бу катта бир дўкон. Дўконга борганда, одам хоҳлаган молини сотиб олади. Интернетни ҳам шундай бир бозор, яъни ахборот бозори, деб тушуниш керак», дейди. Бинобарин, ўсиб келаётган авлодни шундай тарбиялашимиз керакки, улар интернет бозорига кирганда фақат ўзи учун зарур нарсани олсин, интернетдаги ахборотдан фойдаланиш маданиятини ўргансин.

Албатта, кейинги вақтда мамлакатимизда ZiyoNET электрон ахборот тармоғи ташкил этилгани ва мавжуд таълим масканларининг аксарияти шу тармоққа улангани интернетдан фойдаланувчиларни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш билан бирга, уларнинг манфаатларига мос ахборотларни кўпайтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари билан халқимизни, айниқса, ёшларимизни батафсил таништириб боришга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, интернетдаги ахборотларнинг ишончлилик даражаси паст эканидан, уларнинг инсон онги ва маънавиятига акс таъсир этаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Интернет хабарларига ишонмаслик, 2011 йилдаги маълумотларга кўра, Японияда - 13, Германия¬да - 25, Швецияда - 33, Хитойда - 58, Жанубий Кореяда - 70 фоизни ташкил этган. Энг ёмони, айрим ахборотлар ғаразли кучлар томонидан муайян стратегик мақсадларни кўзлаб тарқатилаётгани боис интернет ахборот урушларининг асосий қуролига айланиб бормокда. Маълу-мотларга кўра, 2011 йилда дунё бўйича 9,5 мингдан ортиқ киберҳужум уюштирилган.

Ёвуз кучлар интернетдан фаҳш, гиёҳвандлик ва зўравонлик, тер-роризм, фашизм, нацизм ва шовинизм каби бало-қазоларни тарқатиш воситаси сифатида фойдаланаётгани катта ташвиш уйғотади. Халқаро экспертлар дунё миқёсида 38 фоиз бола зўравонлик руҳидаги сайтларни, 26 фоиз бола миллатчилик характеридаги веб-саҳифаларни мунтазам кузатиб боришини аниқлаган.

ЮНИСЕФ томонидан ўтказилган сўровлар интернетдан фойдала-надиган болаларнинг 90 фоизи ахлоқсиз сурат ва видеоларга дуч келиши, 60 фоизи эса бу турдаги ахборотни мақсадли равишда излаганини кўрсатди. Ҳатто ўзимизнинг баъзи ёшларимиз учун ҳам интернет ва қўл телефонлари ахлоқсизлик манбаига айланаётгани ўта ташвишлидир. Негаки, оқибатда бундай зиёнли таъсир домига тушиб қолган фарзандларимизда яқинлари ва қариндошларга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғулари сусайиб, эгоизмга мойиллик кучайиб бормокда.

Мафкуравий хуружлар, аввало, ёшларнинг онгини эгаллашга йўналтирилган бўлиб, «оммавий маданият» деб қаралаётган мазкур иллат халқимизнинг маънавий хазинаси бўлган одоб, ахлоқ, ибо, ор-номус, ирода, шарм-ҳаё, иффатандиша каби фазилатларимизга тажовуз қилиб, кўп минг йиллик миллий қадриятларимизнинг илдизига путур етказаётгани ҳам, таассуфки, бор гап.

Аҳолида, жумладан, ёшларимизда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш ва изчил юксалтириш орқалигина бундай таъсирларнинг олдини олиш мумкин. Кимдаки ахборот истеъмоли маданияти шаклланган бўлса, албатта, ана шу шахс миллий қадриятларимизга зид хабар, маълумотлар билан танишиш пайтида уларни ўз қарашлари, қадриятлари тизимига таянган ҳолда баҳолай олади. Бошқача айтганда, ҳамма гап интернетнинг бой ахборот ресурсларидан ким ва қандай мақсадларда фойдаланишига боғлиқ. Тармоқни тақиқлаш, ундан иллат излаш билан овора бўлмасдан, аксинча, интернетнинг имкониятларидан Ватанимиз шон-шуҳратини дунё миқёсида кенг ёйиш йўлида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Шўролар замонида маънавий меросимиз дурдоналари ҳақида сўзлаш, ёзиш, тарғиб-ташвиқ қилиш тақиқланган эди. Маънавият дарғалари миллатчилик, миллий биқиқликда, диндорликда айбланиб, қатағон қилингани, ҳатто яқин қариндошининг жанозасида бўлгани, таъзиясига боргани учун жазо чоралари кўрилгани кўпчиликнинг ҳали ёдида.

Мустақиллик йилларида, мамлакатимиз раҳбарининг интервьюсида таъкидланганидек, одамларимизнинг дунёқараши тубдан ўзгарди, бугунги замондошларимиз ўтган асрнинг 90-йилларидаги одамлар эмас. Юртдошларимизнинг маънавий дунёси юксалиб, ижтимоий фаоллиги ўсиб, дахлдорлик туйғуси кундан-кун кучайиб бормоқда. Бинобарин, юксак маънавиятли шахсни ҳеч ким енга олмайди, юксак маънавият қарор топган жамият эса ҳаргиз таназзулга юз тутмайди.

Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади. Маънавият-аждодларни авлодларга, тарихни бугунга, бугунни келажакка боғловчи кўприк. У ота-боболаримиз тўплаган жамики ноёб фазилатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг мажмуи, қолаверса, улар тўплаган тарихий-ижтимоий тажриба ва барча қарашларни ўзида мужассам этади.

Ислоҳот - аввало одамлар онгидаги ўзгаришдир. Дунёда энг қийин иш инсонни тарбиялаш, унинг онгу тафаккурини шакллантириш, деган гап бор. Масаланингяна биржиҳати борки, биз кўпинча ён-атрофимизда юз бераётган янгиликларни сезмаймиз, уларга бепарво қараймиз. Мўъжизаларни четдан кутишга ўрганиб қолганмиз. Ҳолбуки, уларни четдан излаш шарт эмас, улар шундоқ кўз ўнгимизда юз бермоқда: янги-янги мактаб, лицей ва коллежлар, улардаги замонавий жиҳозлар, энг муҳими, кўзларида қувонч ва ҳайрат учқунлари порлаб турган бола-ларимиз - дунёда бундан ортиқ мўъжиза борми?!

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига қараганда, бугунги кунда Ер юзидаги юз миллиондан ортиқ ўсмир мактабга қатнаш имкониятига эга эмас. Дунёнинг 12 мамлакатида болаларнинг бошланғич умумтаълим мактабларига қатнаш кўрсаткичи пасайиб кетган.

Табиий савол туғилади: янги, замонавий таълим масканларига қатнайдиган фарзандларимизнинг дарслардаги давоматига биз - ота-оналар, маҳалла-кўй, кенг жамоатчилик нечоғли эътиборлимиз? Ахир, кадрсиз иш - қадрсиз иш, дейдилар. Яъни, малакали кадрларсиз сифатли иш бажариб бўлмайди, мураккаб техника-ускуналарни бошқариш мушкул. Қолаверса, дарсга келмаган бола - назоратсиз қолди, дегани. Уларни четдан туриб «мутлақ эркинлик», «чегарасиз эркинлик», «эркин ахлоқ» деган сохта ғояларни тиқиштиришга зўр бераётган турли мафкуравий марказларнинг таъсир доирасига топшириб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Истиқлол йилларида мамлакатимизга қанчадан-қанча замонавий техника-технология кириб келмокда, ишлаб чиқаришнинг энг илғор соҳалари бўйича янгидан-янги қувватлар ишга туширилмоқда. Мисол учун, Навоий вилоятининг бир пайтлар қуш учса қаноти куядиган бепоён чўл ҳудудидаги 564 гектар майдонда ҳозир «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилган. Бу ерда хорижлик шериклар билан ҳамкорликда тузилган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ўнлаб турдаги рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда. Вилоятнинг яна бир иқтисодий гиганти - Халқаро интермодал логистика марказидан дунёнинг ўнлаб йирик шаҳарларига ҳафтасига ўттиздан зиёд рейслар амалга оширилмоқда.

Бу ерда ишлайдиганларнинг аксарияти мамлакатимиздаги кол-леж битирувчилари бўлган навоийлик ёшлардир. Президентимизнинг 2012 йил 28 майдаги «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ғоят муҳим ҳужжат бўлди. Унда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, касб тайёргарлигига эга, замонавий фикрловчи кадрларни танлаш ва улар билан таъминлаш тизимини тубдан яхшилашга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Ҳа, биз ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам! Ёшлар, қайси соҳада бўлмасин, замонавий билимларни эгаллашга, илм чўққиларини забт этишга, энг илғор техника ва тех-нологияларни жиловлашга бел боғлар экан, аввало, ана шу даъватга таяниб иш кўриши айни муддаодир. Биз шавкатли аждодларимизга муносиб бўлмоғимиз зарур.

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!