Жума, 18 сентябрь 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



Тарих сабоқларига кўра, ҳар бир жамият тарихида шундай бурилиш даврлари бўладики, унда тараққиёт йўлидан бораётган халқлар тақдири учун дориламон бўлган ва муайян ривожланиш босқичига хос устувор тамойиллар ҳамда долзарб вазифаларни аниқлаш ҳаётий эҳтиёжга айланади. Тажриба айнан ана шундай даврларда ушбу эҳтиёжни зукколик билан англайдиган ва давр талабларига воқеалар ривожини олдиндан кўриб, жавоб бера оладиган йўлбошчилар етакчилигидаги халқларгина кўзлаган мақсадларига етиши мумкинлигидан далолат беради. Бу ўз навбатида, мазкур халқнинг бутун дунёда яна бир бор эътироф этилишига сабаб бўлади, умумбашарий тараққиётга катта ҳисса бўлиб қўшилади, жаҳон халқларининг тараққиёт йўлларини ва ривожланиш босқичларини белгилаб олишида муайян тажрибага айланади.

Бугунги давр худди ана шундай, миллий давлатчилигини тиклаб, мустақил ривожланиш йўлидан бораётган халқимиз тараққиётининг ҳозирги босқичи учун устувор йўналишлар ва долзарб вазифалар белгилаб олинаётган, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқароликжамиятини ривожлантириш, мамлакатимизни энгилғор давлатлар қаторига олиб чиқиш учун кенг имкониятлар очилган даврдир.

Бу давр халқимизнинг миллий салоҳиятини янада юксак чўққиларга кўтариш, жамиятнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар ва улкан бун-ёдкорлик ишларини амалга ошириш, мамлакатимизда қонун устувор бўлган демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш давридир. Бу даврнинг ҳар бир йилида қўлга киритилаётган натижа-ларда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб белгилаб олинган ва бугун бутун дунё эътироф этаётган тараққиёт модели ва ривожланиш тамойилларининг самараси яққол кўзга ташланиб турибди.

Президентимизнинг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» тўғрисидаги маърузасининг мазмун-моҳияти ана шундан далолат беради.

Ушбу маърузада аввало, халқимиз томонидан истиқлол йилларида бо-сиб ўтилган тарихий йўл, эришилган улкан ютуқ ва марралар, уларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳар томонлама чуқур таҳлил этилди.

Шу билан бирга, эришилган ютуқлар билан қаноатланиб, хотиржам-ликка берилиш асло мумкин эмас. Президентимиз таъкидлаганидек, «Мустақил тараққиётимизнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига маълум ўзгартиришлар киритиш билан бирга биринчи навбатда эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайти-ришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришимиз керак».

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, мамлакат Президенти қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Шу конституциявий нормадан келиб чиқиб, Президентимиз ўз маърузасида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ҳаётига оид энг муҳим устувор йўналишлар бўйича амалий таклиф ва ғояларни илгари сурди.

Биринчи устувор йўналиш «Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш» деб номланади. Унда ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини амалиётга татбиқ этишни янада такомил-лаштириш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини амалда таъминлаш, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органлари ваколатлари ҳамда назорат вазифалари доирасини аниқ белгилаб бериш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис (унинг палаталари), Бош вазир ваколатлари тизимига, демакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясинингтегишли моддаларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида қатор таклифлар билдирилди.

Маърузанинг «Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш» деб номланган иккинчи устувор йўналишида мустақиллик йилларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ҳамда уларнинг реал натижалари аниқ рақамлар орқали кенг очиб берилди. Президентимиз мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш, жумладан, жиноий-ҳуқуқий соҳани либераллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш вазифаларини самарали ҳал қилишга қаратилган саккиз йўналишдаги муҳим таклифларини билдирди.

Маълумки, жамият ҳаётини демократлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш масаласи мамлакат аҳолисини ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш эркинлиги, оммавий ахборот воситалари мустақиллигининг таъминланишига бевосита боғлиқ. Президентимиз ўз маърузасининг «Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш» деб номланган учинчи устувор йўналишида бу борада мамлакатимиз-да ҳозирга қадар олиб борилган муҳим тадбирларни эътироф этган ҳолда, соҳани ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бунда давлат томонидан уларни қўллаб-қувватлашни қонуний асосга қўйиш сингари муҳим йўналишларда қатор янги қонунларни қабул қилиш, мавжуд қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни ҳаётнинг ўзи талаб қилаётганини таъкидлади.

«Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш» деб номланган тўртинчи устувор йўналиш мамлакатимиз сайлов тизимини шакллантириш, уни босқичма-босқич такомиллаштириш борасида ҳозирга қадар эришилган муваффақиятлар таҳлили билан бошланади. Айни вақтда юртимизда ўтказилган охирги сайлов тажрибаларидан, қолаверса, ривожланган давлатларда бу борада эришилган натижалардан ижодий фойдаланиш асносида сайлов тизимимизни янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди.

Маърузанинг бешинчи устувор йўналиши «Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш» деб аталади. Унда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан, ўзини ўзи бошқариш тизимининг юртимизга хос муҳим ва ноёб бўғини бўлмиш маҳалла институти фаолиятини қонуний асосга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, уларнинг амалий натижалари таҳлил этилди. Президентимиз мамлакатимизнинг бошқарувида фуқаролик жамияти институтлари роли ва таъсирини ошириш, бунинг, учун эса уларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари доирасини янада кенгайтириш мақсадида қатор янги қонунлар яратиш, амалдаги қонун ҳужжатларига муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлигини аниқ таклифлар асосида кўрсатиб берди.

Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг собиқ шўро тузумининг умрини ўтаб бўлган маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечилиб, бутун дунёда «ўзбек моде-ли» деган ном билан ҳақли равишда эътироф этилаётган ўзига хос тараққиёт йўли Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилди ва бугунги кунда ўзини тўла оқламоқда. Маърузанинг «Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш» деб номланган сўнгги устувор йўналишида юртимизда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиёт соҳасининг қонунчилик асосларини такомиллаштириш, бунда, айниқса, тадбир-корликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусий мулк дахлсизли-гини сўзсиз таъминлаш, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан банд қилишдек муҳим ижтимоий аҳамиятга молик масалалар ечимидан келиб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Мамлакатимизнингдемократиктараққиётинингасоси ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принципларини белгилаб берган Конституциямизнинг қоида ва нормаларига таяниш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борадаги ишлар сўнгги 10 йилликда янада фаоллаштирилди, унинг кўлами ва миқёси тобора кенгайиб бормоқда.

Агар халқимизнинг миллий давлатчиликни тиклаш, мустақилликни мустаҳкамлаш, ва малакатимиз танлаб олган тараққиёт моделини амалга ошириш жараёни қандай шароитда кечгани ҳақидаги яхлит ва жиддий таҳлилий тадқиқотлар камлигини инобатга оладиган бўлсак, бу маърузанинг ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан қанчалик катта аҳамиятга эга экани янада яққол аён бўлади.

Ушбу маъруза истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда янги давлат ва жамият барпо этиш йўлида қандай амалий чора-тадбирлар амалга оширилгани, бу серқирра жараённинг илмий-тарихий, мантиқий ва қонуний замини, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий омиллари, ҳар бир тараққиёт босқичининг ўзига хос хусусиятлари - буларнинг барчасини ҳар тарафлама чуқур ёритиб ва исботлаб беришга қаратилган илмий хулоса ва таҳлиллар бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблиги ва аҳамиятини йўқотмаганини яна бир бор тасдиқлади.

Шу маънода, мазкур тарихий ҳужжатни чуқур ва ҳар томонла-ма ўрганиш, унда акс этган ғоя ва тушунчаларни аҳолининг барча қатламлари қалби ва онгига сингдириш муҳим вазифага айланди. Ўтган даврда босиб ўтилган тараққиёт йўлининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини таҳлил қилиш, бир томондан, мустақилликнинг шукронаси ва унинг қадрига етиш, иккинчидан, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнини сарҳисоб қилиш, учинчидан, бу борадаги долзарб ва масъулиятли вазифаларимизни янада чуқурроқ англаб олишга имкон беради.

Аввало таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устувор бўлган демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш борасида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Мазкур жараёнда инсонга олий қадрият сифатида муносабатда бўлиш, унинг манфаатларини ислоҳотларнинг асосий мезони тарзида тушуниш муҳим аҳамият касб этди. «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида алоҳида таъкидланганидек: «Аслида, ҳар қандай ислоҳотнинг энг муҳим самараси аввало халқнинг маънавий-руҳий қарашларидаги янгиланиш жараёнлари, унинг онгу тафаккурининг юксалиши, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар унинг ҳаётига, тақдирига дахлдор бўлганини чуқур ҳис қилиши ва шундан хулоса чиқариши билан белгиланади. Биз амалга ошираётган ислоҳотларимизда ана шундай натижаларга эришиш учун барча ўзгариш ва янгиланишларнинг марказига инсон ва унинг манфаатларини қўйдик. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ана шу жараёнларнинг моҳиятида ислоҳот - ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак, деган мақсад мужассам эканини ва унинг амалий ифодасини барча соҳаларда кўриш, кузатиш қийин эмас» .

Истиқлол йилларида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»нинг амалиёти учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий асослар шаклланди.

Иқтисодий асослар. Бу борада, таъкидлаш жоизки, эски, собиқ иттифоқ давридаги иқтисодиёт янги жамиятни шакллантириш учун асос бўла олмас эди. Истиқлол йилларида бу соҳада ниҳоятда катта ўзгаришлар рўй берди. Янги иқтисодий тизим ва мулкчиликнинг хилма-хил шакллари вужудга келди. Бозор муносабатлари ва иқтисодий плюрализм бунда бош йўналиш қилиб олинган бўлсада, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш устувор жиҳат сифатида белгиланди. Ана шуларнинг барчаси мамлакатимизда бу соҳадаги янгиланиш ва замонавий тамойил-ларни шакллантириш борасидаги туб ўзгаришларнинг иқтисод билан боғлиқ асосларини яратиш имконини берди.

Ижтимоий-сиёсий асослар. Янги жамиятни барпо этишнинг сиёсий асослари мустаҳкам бўлиши зарурлиги тарихий тараққиёт жараёнида кўп бор исботланган ҳақиқатдир. Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланган Ўзбекистонда янги мазмун ва шаклдаги сиёсий тизим ҳамда тузилмалар вужудга келди. Халқаро андозаларга тўла мос келадиган сайлов тизими шаклланди, қонун устувор бўлган демократик давлат ва эркин фуқаролик жамия¬тининг асослари мустаҳкамланди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари-ни таъминлаш тизими янада такомиллашди. Ана шуларнинг барчаси юртимизда ислоҳотларнинг ижобий натижаларини таъминлайдиган ижтимоий-сиёсий асосларни яратиш имкониятини очди. Ҳар қандай жамият ва мамлакатда халқнингтурли қатламлари, партиялар, миллий-этник бирликларнинг ижтимоий онги ўзгармаса, шу жойда яшайдиган халқ ва миллат ўзининг пировард мақсадларини амалга ошириши қийин. Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб ана шу масалаларни уйғун ҳолда ҳал қилиш бу борадаги устувор вазифаларни амалга оширишга имкон берадиган ижтимоий-сиёсий асосларни шаклланти-ришга ёрдам берди.

Маънавий асослар қонун устиворлиги таъминланган демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Чунки мамлакатда амалга ошаётган маънавий соҳадаги ўзгаришлар бу йўналишдаги ислоҳотларнинг таркибий қисмидир. Халқ маънавиятининг юксалиши, асрлар давомида яратилган қадриятларни тиклаш, асраб-авайлаш, келажакка етказиш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар бу борада катта аҳамиятга эга. Айниқса, миллий қадриятлар, халқимизнинг тарихий хотираси, ўтмишдаги авлодлар яратган бой маданий меросдан тўла-тўкис фойдаланиш имконияти яратилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Шу билан бирга, у мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элат, ҳар бир шахс, турли қатлам вакилларинингумумий мақсад-муддаоларини ифодалайди. Бу эса давлатимиз сиёсатининг жаҳондаги демократик жараёнлар, тинчлик ва барқарорлик, инсон ҳуқуқлари ва виждон эркинлиги каби умумбашарий қадриятлар мазмунига мослигини кўрсатади.

Давлатимиз раҳбарининг тарихий далил ва рақамларга, теран илмий фикр ва хулосаларга асосланган маърузаси Ватанимизнинг истиқлол тарихини, жамиятимизнинг тараққиёт босқичларини, бугунги кундаги устувор йўналишлар ва вазифаларнинг моҳияти ва мазмунини чуқур ўрганиш, ушбу миллий тажрибани ўзга мамлакатларда қўллаш жараёни бошланган ҳозирги кунлардаги ўзига хос хусусиятлари ва замонавий имкониятларини янада яққолроқ англашда, ҳеч шубҳасиз, мустаҳкам назарий асос бўлиб хизмат қилади.

Шу маънода, халқимиз томонидан истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўл, барча соҳаларда қўлга киритилган улкан ютуқ ва марралар, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёт стратегиясини яққол акс эттирган ушбу маърузанинг аҳамиятини ҳар бир замондошимиз қалби ва онгига сингдириш бугунги манавий-маърифий ишларимизнинг асосий йўналишига айланди. Бу эса аҳолининнг турли қатламлари, айниқса, ёш авлод тафаккурида мустақил тараққиёт давомида эришилган натижаларни ҳис қилиб яшаш, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш борасида барчамизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди.

Концепцияда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифалари белгилаб берилди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарувни демократлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар асосан ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий прин-ципини ҳаётга татбиқ этишга қаратилди. Шунингдек, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни таъминлашнинг самарали тизимини шакллантиришга, парламентнинг ролини ошириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар амалга оширилди.

Коцепцияда илгари сурилган Президент таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига) 2011 йил 19 апрелда ЎРҚ-284-сонли (Қонунчилик палата-си томонидан 2011 йил 4 мартда қабул қилинган, Сенаттомонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган) ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва-қўшимчалар киритиш ҳақида 2011 йил 19 апрелда ЎРҚ-285-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунлари қабул қилинди.

Конституцияга кирилган мазкур ўзгаришлардан келиб чиқиб, 2011 йил 19 апрелда «Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (ЎРҚ-285-сонли) Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, унга кўра Ўбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Рес-публикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Қонунларига тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

2011 иил 19 апрелда қабул қилинган Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 мартда, Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган «Узбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қушимчалар киритиш тўғрисида» ги қонунга асосан Узбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгаришлар

Олдинги ҳолат Киритилган ўзгаришлар

93-модданинг 8-банди: 8) Ижро этувчи ҳокимият девонини тузади ва унга раҳбарлик қилади; республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. 93-модданинг 8-банди: 8) Республика олий ҳокимияти ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъмин-лайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа ор-ганларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади.

93-модданинг 12-банди: 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади. 93-модданинг 12-банди: 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади.

93-модданинг 15-банди: 15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадрқимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозими-дан озод этишга ҳақли. 93-модданинг 15-банди: 15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг такдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лаво-зимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туманува шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори би-лан лавозимидан озод этишга ҳақли.

93-модданинг 16-банди: 16) Республи-кадавлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади. 93-модданинг 16-банди: 16) Республи-кадавлат бошқарув органларининг, шунингдек, ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади. Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли.

96-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти бетоблиги сабабли ўз вази-фасини бажара олмаслиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қўшма қарорига кўра тузилган давлат тиббий комиссияси хулосаси билан тасдиқланган тақдирда ўн кун муддат ичида палаталарнинг қўшма фавқулодда йиғилишида депутатлар, сенаторлар орасидан уч ойгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сайланади. Бу ҳолда уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига умумхалқ сайлови ўтказилиши шарт. 96-модда. Мамлакатнинг амалдаги амалдаги Президенти ўз ваколатларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифаси ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой ичида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов тўғрисида» ги қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.

Концепцияда суд ва ҳуқуқ соҳасига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг одил судлов органлари давлат ҳокимиятининг мустақил бир тармоғига кирувчи ва қонун устуворлигини таъминлаб, тартибга солиб турувчи органдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, Қорақалпоғистон Республикасининг хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар ва хўжалик судларидан иборат» дир деб белгиланган.

2000 йил 14 декабрь куни қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририга кўра, юқорида санаб ўтилган суд тизимига ўзгартиш киритилиб, судлар ихтисослаштирилди, яъни жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари жорий қилинди.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони (ПФ-2682. 2000 йил 14 ав-густ) билан умумий юрисдикция судларининг ихтисослашуви, яъни, фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судларнинг ажратилгани судларда ишларни кўриш ва ҳал қилиш сифатининг ошишига, судья¬ларнинг профессионаллашувига, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари суд томонидан ҳимоя қилинишининг янада такомиллашишига сабаб бўлди (2.2.2-расм).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси асосида судлар ихтисослашувининг жорий этилиши, яъни умумий юрисдикция судларнинг фуқаролик ишларини кўриб чиқадиган ва жиноят ишларини кўриб чиқадиган судларга ажратилиши суд тизимини ислоҳ қилишдаги жиддий қадам бўлди. Бу, албатта, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси кафолатланишини янада кучайтиради, судларда ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини тўлароқ таъминлайди.

Жамият ҳаётидаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда суд органларининг таъсири кучли бўлиб, улар ҳуқуқни давлат номидан кафолатлайди, фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгилаб берилган ҳуқуқ ва эркинликларини қонун устуворлиги тамойили асосида амалда қўлланилишини назорат қилади.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг яна бир жиҳати суд қарорларининг ижросини таъминлашга қаратилди. 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун суд қарорлари ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди. Мамлакатимизда судьяларнинг мустақиллигига эришиш, судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техник ва маблағ билан таъминлаш масалаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг2001 йил 22 сентябрдаги қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида махсус ваколатли орган - Суд қарорларининг ижро этилиши, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 август-даги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори суд қарорларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришда муҳим роль ўйнади.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш кафолатлари жиддий тарзда кучайтирилди, ушбу кафолатдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришни таъминлаш бўйича катта кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилди. Судда ишларни кўришни тартибга соладиган фуқаролик процессуал, жиноят процессуал ва хўжалик процессуал кодексларига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар асосида ишни кўриш босқичи сифатида апелляция инстанцияси киритилди.

2001 йилда жиноятларнинг таснифи ўзгартирилиши натижасида оғир ва ўта оғир деб ҳисобланувчи жиноятлар сони кескин камайди ва натижада уларга нисбатан қўлланадиган жазо чоралари ҳам ўз навбатида енгиллаштирилди. 2001 йилгача бўлган вақтда жиноят қонунида оғир ва ўта оғир жиноятлар нисбатининг юқорилиги жазо чораси сифа-тида озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашни тақозо қилар эди. Бу эса жазонинг мақсадига зид ҳисобланиб, ундан кўзланган мақсадга эришиш имкониятларини камайтирарди. Жазо - бу жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат томонидан суд ҳукми асосида қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир. Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек, бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланади.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг яна бир муҳим босқичи 2005 йилда амалга оширилди. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 2005 йил 28 январь куни «Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни де-мократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир» деб номланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида «Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида биз ҳал этишимиз лозим бўлган яна бир масала - бу жазолаш тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлашдир. Бу ўринда гап, айрим мамлакатларда бўлганидек, ўлим жазосига мораторий қўллаш, яъни маҳкум йиллар давомида ушбу жазо чораси қачон ижро этилишини кутиб ётиши тўғрисида эмас, балки уни бутунлай бекор қилиш ҳақида бормокда. Биз мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб ушбу масалани ҳал қилиш устида иш олиб бормоқдамиз» , деб таъкидлаб ўтди.

«Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада эркинлаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш концепцияси»да (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 мартдаги ПҚ-24-сонли қарори билан тасдиқланган) жазо тизимидан ўлим жазосини олиб ташлаш ва уни умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштиришда устувор йўналишларни амалга ошириш вазифалари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2005 йил 1 август куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида»ги фармон суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг жуда муҳим босқичи ҳисобланади. Ўлим жазосининг жиноий жазо тизимидан бекор қилинишининг зарурий хусусияти жиноят содир этган шахснинг жазосини енгиллаштириш ёки бундай шахсларга мурувват кўрсатишдан ҳам кўра кўпроқ айбсиз кишиларнинг гуноҳсиз жазоланиб кетишининг олдини олиш учун ҳам муҳимроқ ҳисобланади.

«Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир» , - дейилади Асосий қонунимизнинг 24-моддасида. Бу ҳуқуқ - инсоннинг энг асосий ҳуқуқи, уни ҳаёт кечиришининг кафолатидир. Мазкур фармон Асосий қонунимиздаги ушбу қоидани ҳаётга татбиқ этиш имкониятини яратди.

Таъкидлаш лозимки, республикамизда ўлим жазосини чеклаш мустақиликнинг дастлабки йилларидан бошланган эди. Жиноий жазо сиёсатини либераллаштириш натижасида қатор оғир жазоларни ен-гиллаштириш билан бирга ўлим жазосини чеклаш, уни қўллашни қисқартириш тенденцияси кўзга ташланди. Ҳозир амал қилаётган Жи-ноят кодексида (1994 йил, сентябрь) дастлаб 13 турдаги жиноятлар учун ўлим жазоси назарда тутилган эди. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бундай жиноят таркиблари сонини 8 тага туширди. 2001 йилда қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жи-ноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги Қонунга мувофиқ, бундай жиноятлар сони 4 тага қисқартирилди. Ушбу қонун ўлим жазоси тайинланиши мумкин бўлган қилмишлар сонини норматив жиҳатдан камайтирибгина қолмасдан, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ривожланишининг мутлақо янги марраларини белгилади. 2003 йилнинг декабридан эътиборан ўлим жазосини фақат жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун қўллаш назарда тутилди.

Ўлим жазосини бекор қилишни қонунчилик йўли билан таъминлаш, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таёрлашни жадал-лаштириш мақсадида 2006 йил 29 июнда Ўзбекистон Республикаси

Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси бекор ки-линиши муносабати билан қабул қилиниши лозим бўлган қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди. Мазкур фармо-йишга асосан Олий суд, Бош прокуратура, Адлия ва Ички ишлар ва-зирликлари мутахассислари, мамлакатимиз илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг етакчи эксперт ва олимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, гуруҳ томонидан кенгжамоатчилик ва хорижий мутахассислар билдирган фикр ва мулоҳазалар, илмий-амалий конференциялар, семинар, давра суҳбатларининг натижалари ва тавсиялари умумлаштирилиб, қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф-лар ишлаб чиқилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига такдим этилди.

«Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Рес-публикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар ки-ритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Қонунчилик па-латаси томонидан 2007 йил 15 июнда қабул қилинди, Сенат томонидан 2007 йил 29 июнда маъқулланиб, 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга кирди.

Мамлакатимизда дастлабки тергов босқичида суд назоратини ку-чайтириш, мазкур соҳада суд фаолиятини либераллаштириш бўйича ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 2005 йил 8 августда «Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш ҳақида»ги фармоннинг қабул қилиниши Конституциямизнинг 19 ва 44-моддалари қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш, суднинг учинчи ҳокимият сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва энг муҳими, дастлабки тергов вақтида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш имкониятларини янада кенгайтириш борасида беназир қадам бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

2008 йил 1 январдан қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши дастлабки тергов даврида айбланувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши имкониятларини кенгайтирди, ушбу жараённинг очиқ, демократик тарзда ҳал қилинишини таъминлади, санкция бериш вақтида ҳимоячи иштирокини таъминлашни янада кенгайтирди.

Ярашув институти. Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2001 йил 29 августда бўлиб ўтган VI сессиясида янги ҳуқуқий институтни жорий этди. «Жабрланувчи билан ярашув» тўғрисидаги алоҳида тоифадаги иш юритиш тартибинингжорий этилиши жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлди. 2001 йилдан бошлаб ярашув институтининг киритилиши республикамизда жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сонининг кескин камайишига хизмат қилди.

Мазкур институтнинг самарадорлиги ҳамда ўзбек халқининг раҳмдиллик ва кечиримлилик каби кўп асрлик анъаналарига мослиги унинг изчиллик билан кенгайиб боришига асос бўлди. Ҳозирги кунда 53 та жиноят таркиби бўйича ярашув институтини қўллаш имконияти назарда тутилган.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида билди-рилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Бугун замонавий ҳаётда ахборот-коммуникация технологиялари муҳим ўрин эгаллаши алоҳида уқтирилди. Бу технологиялар (АКТ) қисқа муддат ичида алоқа қилиш имкониятлари ва ахборот олиш усуллари тўғрисидаги тасаввурларимизни кескин ўзгартириб юборди. Ҳозирги вақтда АКТ жамият турмушининг барча соҳаларида - давлат бошқарувида, иқтисодиёт, сиёсат, тиббиёт, таълим, фан ва маданият, маиший турмуш ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Муболағасиз айтиш мумкинки, ҳеч бир мамлакат ахборот-коммуникация технологияларининг доимий равишда такомиллашувига етарли даражада эътибор бермай туриб, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан муваффақиятли ривожлана олмайди. АКТ ахборот олиш, узатиш ва тарқатиш эркинлигини бериш билан бирга одамларга ўзининг интеллектуал салоҳиятини янада тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиб, барқарор иқтисодий ўсиш, фаравонлик даражасини ошириш мақсадларига эришишга ёрдам беради.

Президентимиз ва давлатимиз томонидан олиб борилган сиёсат туфайли мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари тизимида юз берган тарихий янгиланишлар ҳақида сўз борар экан, икки масалага алоҳида эътиборни қаратиш зарур. Биринчиси - нодавлат оммавий ахборот воситалари институтининг яратилиши. Иккинчиси - электрон оммавий ахборот воситалари тизимининг жадал ривожланаётгани масаласи.

Мустақиллик йилларида миллий матбуот тизимида илгари мутлақо кузатилмаган нодавлат оммавий ахборот воситалари институти вужудга келди. Айни пайтда, бу турдаги оммавий ахборот воситалари ахборот майдонини ахборот билан таъминлашда эмин-эркин фаолият юритмоқда. Шу билан улар нафақат ахборот майдонини, балки жамиятда демократлаштириш муҳитини янада мустаҳкамлашга бе-восита ҳисса қўшмокда. Шуни ҳам таъкидламоқ зарурки, нодавлат ом-мавий ахборот воситаларининг кўпайиши ўз ҳолига ташлаб қўйилгани йўқ. Балки бу соҳа фаолиятини ҳам моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда кадрлар масаласида кўмаклашишга қаратилган иккита салоҳиятли нодавлат нотижорат ташкилот ташкил этилди. Ҳозирда бу икки ташкилот - Нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ах-борот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ри-вожлантириш жамоат фонди самарали фаолият юритмокда.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида мамлакатда 11 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 40 та қарори, 600 дан зиёд қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, бир қатор миллий дастурлар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистонда 2015 йилга қадар тўла рақамли телекўрсатувларга ўтиш режалаштирилган. Мамлакатимизда рақамли телевидениега ўтиш ишлари 2007 йилда бошланган бўлиб, дастлаб 2008 йилнинг август-сентябрида Тошкент ва Бухорода рақамли телевизион узатгичлар ўрнатилиб, 12 та теледастур намойиш қилина бошлади. Келгусида теледастурлар сонини 40 тагача етказиш мўлжалланмокда1.Рақамли телевидениега ўтиш натижасида бир частотада бирданига 12 станция кўрсатувлари ташкил этилиши радиочастоталар танқислиги муаммо-сини ҳал этиб, радиочастоталарни олиш учун ўтказиладиган танлов-ларнинг демократик ва ошкоралигини таъминлаш тенг рақобат ва элек-трон медиабозор тармоқларининг монополлашувига йўл қўймаслик учун шароит яратади. Мамлакатимизда рақамли телевидениенинг қабул қилинган стандарти DVB-Т МР-4 бўлиб, у жаҳонда тан олинган ва энг замонавий стандартлардан бири деб қабул қилинган. Ҳозирги кунда республикамиз олимлари томонидан DVB-Т МР-4 сигналларини қабул қилувчи тюнерлар тайёрланиб, оммавий ишлаб чиқаришга жо-рий қилинган. Уларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида ташкил этилган, ҳар йили корхонада 60 минг донагача бундай юқори технологик ускунани ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда .

Президентимиз ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркин-лигини таъминлашга қаратилган амалдаги бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонунлар қабул қилишни долзарб аҳамият касб этишини белгилаб, қуйидаги таклифларни берди:

Биринчи. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» Қонун қабул қилиш зарурлиги. Бунинг натижасида:

- фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини яна-да кенгроқ амалга ошириш имконияти яратиб берилади;

-давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулияти ошади;

- давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни ха-бардор қилиб бориш тартибларини аниқ белгилаб беради;

- аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлайди;

- Мазкур қонуннинг жорий этилиши ижро ҳокимияти органлари фа-олиятининг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, давлат-нинг ички ҳамда ташқи сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини, мам-лакатимиз ва хорижда кечаётган воқеа-ҳодисалар хусусида фикрлар хилма-хиллиги ва сиёсий плюрализмни ҳисобга олган ҳолда, таъминлаши зарур.

Иккинчи. Демократлаштириш жараёнларида аҳамияти тобора ортиб бораётган ахборот коммуникациялари соҳасининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлган телерадио тизимини ривожлантиришга қаратилган «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида» Қонун қабул қилиш ҳақида таклиф киритилди.

Бу қонуннинг қабул қилиниши:

-телерадиодастурларни тайёрлаш ва тарқатиш соҳасида рақобатни янада кучайтириш;

- телерадиодастурларни узатиш борасида мобил ва рақамли теле-видение каби илғор замонавий технологияларни жорий этиш;

- телеиндустриянинг истиқболли янги тармоқларини ташкил қилиш учун зарур шароитларни яратиш;

- миллий телерадиоэшиттиришлар тизими фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини ва молиялаштириш манбаларининг эркинлиги ва мустақиллиги каби принципларини белгилаб бериш;

- радиочастоталарни олиш учун ўтказиладиган танловларнинг де-мократик ва ошкоралигини таъминлаш;

- тенг рақобат ва электрон медиа-бозор тармоқларининг монопол-лашувига йўл қўймаслик учун шароит яратиш ва бошқа бир қатор муам-моларни ечишни назарда тутади.

Учинчи. Давлатимиз раҳбари оммавий ахборот воситалари эркин-лиги ва мустақиллигини янада мустаҳкамлаш муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини кучайтириш, ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий қилиш билан бевосита боғлиқэканлигини таъкидлаб, ушбу вазифани амалга ошириш учун «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида» , «Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида» ги қонунларни қабул қилиш юзасидан таклиф киритди. Бу қонунлар:

- ахборот бозори иштирокчилари фаолияти самарадорлигини ку-чайтириш ва уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш;

- қўшимча иқтисодий преференциялар яратиш;

- миллий ахборот маконини изчил ривожлантиришни таъминлашга қаратилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оши-ришни назарда тутади.

Тўртинчи. Оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент на-зоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш мақсадида мамлакат Президенти «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида» (мазкур қонунга 2011 йил 30 декабрда ўзгариш ва қўшимчалар киритилди), «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этди. Бу ўзгартиш ва қўшимчаларда:

- давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни кўзда тутиш;

- оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш юзасидан муро-жаатларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;

- ахборот олиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик ва мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар ўз аксини топиши назарда тутилади.

Президент Ислом Каримов сиёсий модернизация жараёнларида тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қурилиши тизимида кенг фойдаланиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонун (мазкур қонунга тегишли ўзгариш ва қўшимча киритилди. Халқ сўзи, 2011 йил 31 декабрь) нор-маларини янада такомиллаштириш; рақамли телерадиоэшиттириш ти-зимига ўтиш бўйича тадбирлар давлат дастурини ишлаб чиқиш; мазкур дастур рақамли телерадиоэшиттиришлар инфратузилмасини шакллантириш; бу борадаги фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган самарали тизимни яратиш зарурлигини қайд этди.

Концепцияда демократик сайловларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Мустақиллик даврида халқаро ҳуқуқ андозалари ва талаблар, илғор хорижий тажриба ва миллий-тарихий анъа-налар ҳамда конституциявий принциплар асосида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги (1991 йил 18 ноябрь), «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги (2003 йил 29 август (янги таҳрири)), «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида»ги (1994 йил 5 май), «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги (1994 йил 5 май), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги (1998 йил 30 апрель) қонунларда ўз аксини топган.

Ушбу қонунлар ўтказилган сайловларда тўпланган тажрибалар, кўппартиявийликнинг ривожланиши ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалиб бориши натижасида такомиллашиб борди. Ушбу қонунлар давлат ҳокимиятини демократик сайловлар орқали шакллантириш бўйича умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга тўлиқ мос келади ва энг асосийси, уларда барча турдаги сайловларни адолатли ва эркин, умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказиш принципларини тўлиқ таъминлашга қаратилган етарли ташкилий-ҳуқуқий механизмлар акс этган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Президентимиз томонидан, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланилган ҳолда, бир қатор таклифлар киритилди:

Маълумки, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси 4-қисмига кўра, «сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди» деган қоида мавжуд. Прези-дентимиз томонидан сайловолди ташвиқотини нафақат сайлов куни, балки овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ҳам олиб бориш мумкин эмаслиги тўғрисидаги норма таклиф этилди. Мазкур норма бир қатор ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигида кенг қўлланади. Ушбу норманинг қонунчилигимизга киритилиши сайловчилар учун қўшимча имконият бўлиб, сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар томонидан ўтказилган сайловолди ташвиқотлари натижасида олган маълумотларини сарҳисоб қилишга ҳамда қайси сиёсий партиянинг дастурига ёки қайси номзодга овоз бериш учун битта якуний фикрга келиб овоз бериши учун етарли вақт ва имкониятни туғдиради. Сайлов жараёнининг муҳим босқичи саналмиш ушбу жараёнинг такомиллаштирилиши сайлов натижалари объективлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мамлакатимизда шу пайтгача ўтказилган сайлов тажрибаларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, сайлов жараёнида участка сайлов комиссиялари қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган айрим ҳолатлар бўйича турли муаммоли вазиятларга тўқнаш келишмокда. Шу муносабат билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддаси ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасининг муддатидан олдин овоз бериш тартиб-қоидаси билан боғлиқ нормаларига қўшимчалар киритиш таклиф этилди. Ушбу қўшимчаларнинг киритилиши ҳамда мазкур жараённи амалга ошириш механизмига аниқлик киритилиши участка сайлов комиссиялари фаолиятига юритишига қулайл ик яратиши билан биргал икда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари амалга оширилишини, уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини, ва сайлов қонунчилиги бузилиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўймаслик борасида навбатдаги қадам бўлади.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунларга «овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари

натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек,уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан, Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади» деган нормани киритиш таклиф этилди. Ушбу норманинг юқорида кўрсатилган қонунларга киритилиши сайловчилар фикрининг чалғимаслигига, ўзлари танлаган ва маъқул деб топган номзодларига овоз бериш билан биргаликда сайлов натижаларинингҳаққонийлиги ва объективлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича конференцияларида кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини белгилаб берадиган қўшимча киритиш таклиф этилди. Мазкур қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳозирда зарурий ишлар амалга оширилмоқда.

Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривож-лантириш масалаларига Концепцияда алоҳида аҳамият берилган. Ўтган давр мамлакатимизда аҳолининг турли қатламларини қўллаб-қувватлайдиган фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) жадал шаклланиши ва ривожланиши даври бўлди. Бугунги кунда 5100дан зиёд ННТ фаолият юритмоқда. 10 мингдан ортиқ маҳалла (фуқаролик йиғини ва ўзини ўзи бошқариш органлари) иш олиб бормокда. Шунингдек, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун», «Нуроний» жамғармалари, «Ижод» фонди шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти каби инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолият кўрсатмоқда.

ННТни ривожлантириш, мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва ман-фаатини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузурида махсус Жамоат фонди ташкил этилди. Сўнгги 3 йил ичида фуқаролик институтлари томонидан тақдим этилган турли ижтимоий лойиҳалар учун Олий Мажлиси ҳузуридаги махсус Жамоат фонди томонидан 11 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқдир. Бунда маҳалланинг аҳолини ижтимоий қуллаб-қувватлаш, хўсусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан назорат олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим.

Шунингдек, Президент Концепциясида демократик бозор ислоҳот-ларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш масаласига ҳам алоҳида урғу берилган. Маълумки, мустақиллик йилларида бозор иқтисодиёти асосларини, авваламбор, қонунчилик базасини шакллантириш учун катта ишлар амалга оширилди.

Бу борада ўта муҳим қонун ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Масалан, Фуқаролик, Ер, Солиқ ва Божхона кодекслари, «Давлат та-сарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўгрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида» , «Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида», «Фермерлик хўжалиги тўғрисида», «Валютани тартибга солиш тўғрисида», «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги каби қонунлар ишлаб чиқилди. Иқтисодиётни ислоҳ қилишга доир умумий ҳисобда 400 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинди ва жорий этилди.

Уларнинг барчаси иқтисодиётимизни янада либераллаштириш ва модернизация қилишда нафақат мустаҳкам ҳуқуқий асос, шу билан бирга амалга оширилаётган бозор ислоҳотлари ортга қайтмаслигининг кафолати бўлиб хизмат қилмокда.

Шу билан бирга, Президентимиз ислоҳотларни жадаллаштириш ва либераллаштиришга жиддий эҳтиёж мавжудлигини таъкидлаб, концепцияда масаланинг қуйидаги жиҳатларига алоҳида эътибор қаратади:

1. Хусусий мулк эгаси, ҳар бир тадбиркор ҳукуқи давлат ҳимоясида эканлигини аниқ-равшан билиб олиши керак. У бехавотир ишлаб чиқаришга инвестиция киритиши, ишлаб чиқаришни кенгайтириши лозим. Бунингучун кафолаттизимини яратишимиз зарур. «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунни яратиш керак. Турли бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида «Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш керак.

Бизнеснинг янги шакли - оилавий бизнесни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди. У миллий анъаналаримиз ва турмуш тарзимизга мос бўлиб, янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида мамлакатимиз молия-банк тизими ўзининг барқарор ва ишончли эканини исботлади. Шу билан бирга, ушбу соҳани янада мустаҳкамлаш учун хусусий банк ва хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг қонунчилик асосларини шакллантиришимиз ва бу ишга хусусий капитални жалб қилишимиз лозим. Бу эса банк ва молиявий хизматлар бозорида рақобат кенгайишига, хизмат сифати ошишига имкон беради.

Кўплаб қонунларни давр талабидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқишимиз зарур:

«Акциядорликжамиятлари ва акциядорларнингҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларнинг янги таҳририни қабул қилиш лозим.

Шунингдек, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунни ҳам қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда қабул қилиш лозим.

Президентимиз Концепцияда бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, «Гаров реестри тўғрисида», «Риэлторлик фаолияти тўғрисида», «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида» каби янги қонунлар қабул қилиш вақти келганлигини таъкидлайди. Ҳозирги кунда мазкур таклифлардан келиб чиққан ҳолда «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (2011 йил 22 декабрда), янги таҳрирдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 2012 йилнинг 3 майидан кучга кирди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Президентимиз алоҳида таъкидлагани каби, ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Шу боис авваламбор, рўй бериши мумкин бўлган турли фалокатлар, жаҳон иқтисодиётининг юксалиши ва инқирозини олдиндан кўриш имконини берадиган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, аниқ мақсад ва устувор йўналишларни ўз ичига олган тараққиёт дастури ва уни амалга ошириш стратегиясига эга бўлган мамлакат ва халқ пировард натижада муваффақиятга эришади.

Мустақил тараққиётнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига маълум ўзгартишлар киритиш билан бирга, биринчи навбатда эртанги кун тарабларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга кўтариш зарурлиги давр талаби эканлиги шубҳасиз.

Шу маънода, 1992 йил декабрь ойида қабул қилинган, мамлакати-мизнинг демократик тараққиётини таъминлаш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принципларини белгилаб берган Конститу-циямизнинг қоида ва нормаларига таяниш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борадаги ишларимиз кейинги 10 йил давомида янада фаоллашиб, кўлами ва миқёси тобора кенгайиб бормоқда.

Бунинг тасдиғини мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлашти-риш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус олгани, одамларимиз ўзгариб, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалиб, ён-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга дахлдор туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётгани мисолида кўриш, англаш қийин эмас.

Халқимизнинг, бутун жамиятимизнинг ҳаётидаги ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар, ўз моҳият эътиборига кўра, бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан дадил ривожланиб боришини таъминлаётган ҳал қилувчи кучга айланмокда.

Мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлимиз ва тўплаган тажри-бамизни холисона баҳолаш, қўлга киритган юксак марраларни таҳлил этиш мамлакатимизни тадрижий ва босқичма-босқич ривожлантириш бўйича биз танлаган моделнинг нақадар тўғри эканини ва шу йўлдан бундан буён ҳам оғишмай қатъият билан боришимиз зарурлигини яққол кўрсатмокда.

Ушбу масалалар ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилинган «Мам-лакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ҳаёти билан боғлиқ стратегик мақсад ва вазифаларни белгилаб, ислоҳотларнинг янги даврини бошлаб берганлиги билан ниҳоятда муҳим тарихий аҳамиятга эгадир.

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!