Душанба, 25 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



Ўзбекистон 1991 йилда истиқлолга эришгандан сўнг, халқаро му-носабатлар тизимида ўз ўрни ва нуфузини белгилаш борасида фаол ташқи сиёсати олиб бора бошлади. Бу даврда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш долзарб вазифага айланди. Халқаро ҳамкорлик эса дунё давлатлари ҳамда турли хил халқаро ташкилотлар билан ўзаро тенг ҳуқуқли ва манфаатли ҳамкорликни талаб этади. Мамлакатимиз мустақилликнинг биринчи йилларидан нуфузли халқаро ва молиявий ташкилотларга аъзо бўлди. Қисқа вақт ичида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини 180 дан ортиқ мамлакат тан олди, улардан 120 таси билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 44 та элчихона, 9 та фахрий консул, 10 та халқаро ташкилот ваколатхоналари, 5 та халқаро молиявий ташкилот ваколатхоналари, 3 та савдо ваколатхонаси фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда кўплаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро молиявий ва иқтисодий тузилмаларнинг аъзосидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва унинг ихтисослашган муассасалари - ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли тузилмалар шулар жумласидандир. Миллий ва ҳарбий хавфсизликни тўлиқ таъминлашга сиёсий, иқтисодий, ахборот ҳамда давлат фаолиятининг бошқа соҳаларида олиб бориладиган кенг қамровли чора-тадбирлар билан эришилишини инобатга олиб, мамлакат раҳбарияти, жумладан, мудофаа соҳасида ҳам норматив базани барпо этишга эътиборни кучайтирди.

«Мудофаа тўғрисида»ги қонун (1992 йил 3 июль), Олий Мажлис-нинг «Ҳарбий қасамёд тўғрисида»ги қарори (1992 йил 3 июль), «Уму-мий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги (1992 йил 3 июль), «Муқобил хизмат тўғрисида»ги (1992 йил 3 июль) қонунлар, Мамлакат Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг жанговар байроғи тўғрисида»ги (1993 йил 22 ноябрь), «Миллий хавфсизлик Кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги (1995 йил 1 май) фармонлари, Олий Мажлиснинг «Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий доктринаси тўғрисида» ги қарори (1995 йил 30 август), «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Низомлари» (1996 йил декабрь), «Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун (1997 йил 29 август), Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Президент фармон-лари шу тариқа юзага келди.

Мамлакат манфаатларига мос келадиган, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ташқи сиёсат йўналишларини ишлаб чиқиш долзарб вазифага айланди. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Президент Ислом Каримов раҳбарлигида ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида ва «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида»ги қонунда қатъий белгиланди ҳамда оғишмай амалга оширила бошланди. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири -минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва унинг барқарорлигига таҳдид солаётган халқаро терроризм, диний экстремизм, наркобизнес каби таҳдидларнинг ҳар қандай кўринишига қарши қатъий кураш олиб боришдан иборат.

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг дастурий чиқиш ва маърузаларида аниқ ва равшан ифодаланган, мамлакатнинг Конституцияси, тегишли қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси имзолаган халқаро конвенциялар ва шартномалар асосида аниқланган.

Ташқи сиёсий курснинг асосий мақсади давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун қулай ташқи сиёсий шароитларни яратиш, унингхалқаро нуфузини оширишдан иборатдир.

Президент И. Каримов ўзининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январдаги қўшма мажлисида сўзлаган нутқида ташқи сиёсатнинг асосий вазифаларига тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлаган: «Минтақамизда ва бутун дунёда юзага келаётган мураккаб геосиёсий шароитда бизнинг зиммамизда мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, шу муқаддас заминимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаётни сақлаш каби бири-биридан масъулиятли ва кенг кўламли бир қатор вазифалар борки, юртимизнинг, жондан азиз фарзандларимизнинг бугунги ва эртанги куни ана шу масалаларни қанчалик муваффақият билан ҳал этишимизга боғлиқдир» .

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқан холда, Ўзбекистон Рес-публикаси ташқи сиёсий курсининг асосий вазифаларини қуйидагича қисқа ифодалаш мумкин:

Биринчидан. Яқин ва узоқ давлатлар билан ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Ўзбекистоннингжаҳон ҳамжамиятига аста-секин ва ҳар томонлама интеграциялашишида, сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда очиқ ва конструктив халқаро ҳамкорликни амалга оширишда икки томонлама ва кўп томон-лама дипломатия механизмларидан самарали фойдаланиш.

Иккинчидан. Ўзбекистон раҳбариятининг минтақавий ва халқаро сиё-сатнингдолзарб йўналишлари ҳусусидаги, жумладан, «Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан хал этиш бўйича «6+3» мулоқот гуруҳини тузиш, Марказий Осиё - Форс қўлтиғи» транспорт-транзит йўлини тузиш, минтақадаги трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқа халқаро ташаббусларини олға суриш.

Учинчидан. Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, минтақани барқарор хавфсизлик ҳудудига айлантириш билан боғлиқ сиёсий-дипломатик ва халқаро-ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш. Узоқ ва яқин давлатлар билан муносабатларда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, миллатлараро ва бошқа муаммолардаги зиддиятларнинг ўз вақтида олдини олиш, можароли вазиятлар ва бошқа салбий ҳолатларнинг авж олишига йўл қўймаслик учун дипломатик чоралар кўриш.

Тўртинчидан. Мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур демократик ислоҳотларни, жамиятни ва иқтисодиётни модернизациялашнинг динамик жараёнларини самарали амалга ошириш учун қулай ташқи сиёсий шароитларни яратиш. Жаҳондаги мамлакатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни мунтазам ривожлантириш, миллий иқтисодиётнинг устувор йўналишларига тўғридан-тўғри чет эл сармояларини ва илғор технологияларни жалб қилиш билан боғлиқ сиёсий-дипломатик ва халқаро-ҳуқуқий масалаларни амалга ошириш.

Бешинчидан. Жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистон ташқи ва ички сиё-сатининг асосий жиҳатларини акс эттирадиган, унинг халқаро ташаб-бусларининг мазмун ва моҳиятини ифодаловчи объектив ва ишончли маълумотларни етказиш.

Мамлакатимиз ҳар доим асрлар давомида юзага келган «қўшнинг тинч - сен тинч» тамойилига амал қилиб келмоқда. Жумладан, 1995 йил 15 октябрда Тошкентда «Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик» масалаларига бағишланган семинар, 1995 йилда Ўзбекистон саъйҳаракати билан Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик муаммоларига бағишланган халқаро семинар, 1997 йил сентябрь ойида «Марказий Осиё - ядро қуролидан холи ҳудуд» халқаро конференцияси, 1999 йилда Афғонистон бўйича «6+2» гуруҳи Тошкент учрашуви бўлиб ўтди. Тошкентда илк бор Афғонистондаги икки низолашувчи томонлар бир стол атрофида йиғилиб фикр алмашдилар.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан бошлаб оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик борасида изчил сиёсат юритмоқда. Ядровий давлатлар - Россия Федерацияси, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон билан бевосита чегарадош бўлган Марказий Осиё учун мазкур масала жуда муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ядро қуролини тарқатмаслик борасидаги сиёсат минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш борасидаги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан саналади. 1998 йилда Ҳиндистон ва Покистонда ўтказилган ядро қуроли синовлари мамлкатимиз раҳбариятининг минтақа ядровий хавфсизлигига таҳдидлар борасидаги башоратлари тўғри эканлигини кўрсатди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида Марказий Осиёни ядро қуролидан холи зонага айлантириш ташаббуси билан чиққан эди.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 2 мартдан буён БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Ўзбекистон БМТнинг ихтисослаштирилган, яъни Халқаро валюта фонди, Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки, Соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНЕСКО ва бошқа қатор ташкилотларга аъзоликка қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг халқаро фаолияти Президент Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларидаги нутқларида ўз аксини топди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1993 йил 28 сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясининг 48-сессиясида, 2010 йилининг сентябрь ойида БМТнинг минг йиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисдаги маърузасида қуйидаги таклифлар билан чиқди:

- Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорлик бўйича БМТнинг доимий ишловчи семинарини Тошкентда чақириш;

- БМТнинг тинчликсевар фаолиятини, айниқса, можаролар чиқа-диган жойларда тинчлик ўрнатиш фаолиятини янада кучайтириш;

- Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилиш;

- Марказий Осиё минтақасида кимёвий ва бактериологик қуролнинг тарқатилиши устидан халқаро назорат ўрнатиш;

- Наркобизнесга қарши курашда биргаликдаги кучларни мувофиқ-лаштириш учун Марказий Осиёда БМТнинг минтақавий Комиссиясини тузиш;

- Атроф-муҳитни назорат қилиш ва жаҳон миқёсидаги экологик фа-локатларнинг олдини олишда БМТнинг ролини кучайтириш, жумладан, БМТнинг Орол бўйича махсус Комиссиясини ташкил қилиш;

- Афғонистонда узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган низоларни барқарорлаштириш;

- Марказий Осиёдаги экологик ҳалокатнинг олдини олиш ва бунга жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб этиш.

1995 йил 24 октябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 50-сессиясида Президент Ислом Каримов «Афғонистонга қурол-яроғ киритишга эмбарго жорий этиш» ҳақида таклиф киритди. Бу таклиф можарода иштирок этаётган томонларга ташқаридан ёрдам кўрсатилаётганлигини инобатга олганда Афғон можаросини, сўнгра эса Тожикистондаги вазиятни ижобий ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этди. Шу жумладан, 1995 йил БМТ Бош Ассамблеяси 50-сессиясида Президент Ислом Каримов томонидан киритилган қуйидаги таклифлар жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга нисбатан қизиқишини уйғотди:

- биринчидан, БМТ хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари таркибини (Хитой, Россия, АҚШ, Франция, Буюк Британия) бугунги кунда дунё сиёса-тида муҳим роль ўйнаётган Германия, Япония билан кенгайтириш;

- иккинчидан, БМТ томонидан қабул қилинган қарорларни тезкор амал-га ошириш мақсадида БМТ Бош котиби ваколатларини кенгайтириш;

- учинчидан, инқирозли вазиятларнинг олдини олиш ва огоҳлантириш мақсадида БМТнинг минтақавий ташкилотлар билан муносабатларини фаоллаштириш, БМТ минтақавий тузилмаларини ривожлантириш зарурдир . Бу ислоҳотларнинг БМТ доирасида олиб борилиши охир-оқибат ташкилот фаолиятини кучайтиришга олиб келади.

1996 йилнинг июнида АҚШ Афғонистонга қурол-яроғ киритишга бир томонлама эмбарго эълон қилган бўлса, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ҳукумат ва давлат раҳбарларининг Флоренция шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувида Президентимиз Иттифоқни яна бир бор Афғонистон можаросини ҳал қилиш йўлларини излашга чақирди. БМТнинг Бош Ассамблеяси сессияларида Президент Ислом Каримовнинг нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё учун долзарб бўлган муаммоларни биргаликда ҳал этиш ташаббуси билан чиқиши республикамиз ташқи сиёсатининг тўғри эканлигини кўрсатди.

Маълумки, бу ташкилот доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилиш борасида фаол ҳамкорликни амалга оширмоқда. Зеро, бу минтақада коллектив хавфсизлик тизимини барпо этишнинг асосий шартидир. Марказий Осиё давлатлари ядро қуролига эга бўлган давлатлар ҳудудига яқин жойлашган экан, минтақада ядровий хавфсизликни таъминлаш ўта долзарб масалага айланиб бормоқда. Мазкур ташаббус БМТнинг 1993 йилда бўлиб ўтган 48-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президен-ти Ислом Каримов томонидан илгари сурилди. Марказий Осиё давлат-лари раҳбарлари бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг тўрт резолюцияси ва икки қарорида ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд (МОЯХҲ) ташкил қилишни тарафдори эканини билдирди. Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси БМТнинг ядровий қуролларни тарқатмаслик шартномаси (ДНЯО)нинг 2000 йилдаги таҳлилий конфе-ренциясида маъқулланди.

БМТ Бош котибининг қуролсизланиш бўйича ўринбосари Д. Дхана-каланинг 2002 йил августда минтақага ташрифидан сўнг масала сези-ларли даражада олға силжиди. 2002 йил 25-27 сентябрда Самарқандда ташкил қилинган учрашув чоғида МОЯХҲ ҳақидаги шартнома матни экспертлар даражасида тасдиқланди. Ушбу соҳа бўйича минтақа давлатлари БМТ доирасида бир қанча муваффақиятларга эришди. 2006 йил 8 сентябрда Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирлари томонидан Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги Шартнома имзоланди. Мазкур Шартномани ратификация қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 26 январда Қонун қабул қилинди, 2007 йилнинг 30 мартида Сенат томонидан мазкур Қонун маъқулланди. Шундан сўнг 2007 йилнинг 2 апрелидан Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирди.

Маълумки, бугунги кунда дунёда бешта ядросиз ҳудуд мавжуд бўлиб, у ўз ичига 100 дан ортиқ давлатларни қамраб олади ва дунё харитасининг деярли ярмини қоплайди. Марказий Осиёда мазкур ҳудуднинг ташкил эти-лиши эса ўзига хос бир қатор хусусиятларга эгадир. Биринчидан, бу ҳудуд ядро қуролига эга бўлган давлатларни қамраб олади; иккинчидан, бу ҳудуд биринчи бўлиб дунёнинг шимолий ярим шарида ташкил этилади; учинчи-дан, мазкур шартнома хавфсизлик соҳасида барча минтақа давлатлари-ни бирлаштирувчи кўптомонлама келишув ҳисобланади. Ва, ниҳоят, дунё тажрибасида биринчилардан бўлиб ядро қуролига эга бўлган давлатлар (Россия, Хитой) билан чегарадош минтақада ташкил этилади (ҳудуднинг умумий майдони - 3 млн. 882 минг кв. км.).

Мазкур шартноманинг имзоланиши минтақа давлатларига ядро қуроли ва унинг қисмларини ҳудудда ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва жойлаштирмаслик мажбуриятини юклайди. Аммо ядродан тинчлик йўлида фойдаланишни ман этмайди. БМТ собиқ Бош котиби Кофи Аннан мазкур шартноманинг имзоланиши жаҳонда оламшумул ҳодиса эканлигини, халқаро хавфсизликни таъминлашда ҳамда умумий ядровий қуролсизланишга эришишда муҳим қадам бўлганлигини эътироф этиб, баёнот берди. Дарҳақиқат, шартнома халқаро терроризмга қарши курашда ва террористларнинг ядро технологияларига эга бўлишларининг олдини олишда катта аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон мазкур ташкилот доирасида халқаро терроризмга қарши кураш бўйича ҳам фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. Зеро, халқаро тер-роризмга қарши кураш миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда устувор ҳисобланади. Ўзбекистон БМТнинг терроризмга қарши кураш бўйича 12 та конвенциясининг иштирокчиси ҳисобланади.

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси 1999 йил ЕХҲТнинг Истанбул саммитида БМТ тузилмаларида терроризмга қарши курашиш бўйича «Халқаро марказ» тузиш таклифи билан чиққан ва узоқ йиллар давомида халқаро терроризмга қарши курашда халқаро ҳамжамият кучларини бирлаштириш ташаббусини илгари сурган давлат ҳисобланади. Ушбу ҳаракат бир қатор халқаро ҳужжатларда, жумладан, БМТ доирасида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. 2001 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда содир этилган террористик акт билан боғлиқ ҳолда БМТ Бош котибига терроризмга қарши кураш бўйича «Халқаро марказ» тузиш учун зудлик билан чоралар кўриш таклифи билан чиқди. Сиёсий маънода мазкур марказни тузиш ҳақидаги ғоя 2001 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши-нинг 1373-резолюциясига мувофиқ 2001 йилда ташкил этилган терро-ризмга қарши курашиш бўйича Қўмита томонидан амалга оширилди. Шунга боғлиқ ҳолда, Ўзбекистон БМТнинг барча аъзо давлатларга 1373-резолюция қоидаларини бажариш бўйича ўз миллий маърузасини жўнатиб туради. Бу Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашда глобал кучларни бирлаштириш учун қилаётган юксак хизматларини намоён қилади.

2010 йилнинг апрель ойида амалдаги Бош котиб Пан Ги Мун мамла-катимизга ташриф буюрди. Ушбу ташриф асносида БМТ Бош котиби илк бор Оролбўйида бўлди ва у ердаги бутун дунёга таъсир кўрсатаётган экологик бўҳрон билан бевосита танишди. Бу Марказий Осиёдаги глобал экологик муаммога жаҳон ҳамжамияти эътиборини янада кучайти-ришда муҳим омил бўлди.

Бош котиб Пан Ги Муннинг ташрифи асносида БМТ ва ШҲТ котиби-ятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги декларация имзолангани Марказий Осиёда интеграция жараёнларини фаоллаштириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашда мазкур икки ташкилотнинг иштирокини кенгайтириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Президентимиз И. Каримовнинг 2010 йил 20 сентябрь куни БМТ минбаридан сўзлаган нутқида Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган ишлар, мам-лакатимизнинг БМТ билан ҳамкорлиги, Марказий Осиёда кечаётган жа-раёнлар, минтақавий хавфсизлик ва экология муаммолари, Афғонистон можаросига алоҳида тўхталди.

Мамлакатимиз раҳбари бугунги куннинг энг долзарб халқаро му-аммоларини ҳал этишда уруш ва можаролар тўсиқ бўлаётганини, Афғонистон мисолида бунинг яққол тасдиғини кўриш мумкинлигини таъкидлади. Мазкур мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш учун унга иқтисодий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий-гуманитар ва инфратузилмага оид лойиҳаларни амалга ошириш лозимлигини қайд этди. Шу билан бирга, Афғонистон халқининг кўп асрлик анъаналари ва қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарур.

Ўзбекистон БМТ ва унинг ихтисослаштирилган идоралари би-лан наркотажовузга қарши курашиш соҳасида ҳам изчил ҳамкорлик қилиб келмоқда. «Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, наркотик, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда интеграциялашган ёндашув» мавзуидаги 2000 йилнинг 19-20 октябрида бўлиб ўтган Тошкентдаги конференцияда «Марказий Осиёда наркотикларнинг ноқонуний айланмаси, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишлари» бўйича ҳужжат қабул қилинди. Унда 67 давлат ва 44 халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиб, минтақада наркобизнесга қарши курашда Европа Иттифоқи ҳамда Осиёдаги давлатлар ҳамкорликда фаолият олиб боришлари катта аҳамият касб этиши эътироф этилди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатида минтақавий хавфсизлик ва барқарор-ликни таъминлашда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкило¬ти, Европа Иттифоқи каби муҳим тузилмалар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси 1995 йил август ойидан буён Осиё тараққиёт банки (ОТБ) аъзоси саналади. 1997 йилдан буён Тошкентда ОТБ ваколатхонаси фаолият юритмокда.

Ўзбекистон ОТБга аъзо бўлгандан буён, Банкдан 26 турдаги қарзлар бўйича 1,1 млрд АҚШ доллари ҳамда техник ҳамкорлик доирасида 35,5 млн АҚШ доллари олган. Республика ОТБнинг минтақавий аъзолари орасида 15- йирик акционер ва 14 - йирик кредитор ҳисобланади.

Ўзбекистонда ОТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар 4 та муҳим соҳаларга йўналтирилган. Булар:

- қишлоқ хўжалиги;

- хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;

- транспорт ва божхона транзити соҳаларида минтақавий ҳам-корлик;

- болаликни ҳимоя қилиш ва бошланғич таълимни эгаллашга қаратилган ижтимоий хизматларни такомиллаштириш.

ОТБ раҳбарияти билан келишилган ҳолда 2009-2011 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури қабул қилинган. Дастурда умумий ҳисобда 990 млн АҚШ доллари мидоридаги 14 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Шундан 470 млн. АҚШ доллари узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ҳисобланади.

2010 йил нинг 1 – 4 май кунлари Тошкент шаҳрида ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг43-йиллик мажлиси ўтказилди. Бу ОТБнинг Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги дастлабки Йиллик йиғилиши бўлди.

Ўзбекистоннинг яна бир муҳим ҳамкорларидан Европа Иттифоқи давлатлари билан муносабатларидир. 1996 йил февраль ойида ЕИ кенгаши Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги келишувни имзолаш борасида Ташқи ишлар вазирлари даражасида музокаралар олиб борди. Шу йилнинг июль ойида Италиянинг Флоренция шаҳрида бу битим имзоланди. Бу минтақавий хавфсизликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Томонлар ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асосини яратиб, ҳамкорликнинг янги босқичига олиб чиқди. Ушбу келишув Ўзбекистон ва минтақа давлатлари учун иқтисодий, фан-техника, маданий, сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб берди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг коллектив хавфсизликни таъминлаш юзасидан олиб бораётган фаолияти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида амалга оширилмоқда. Мазкур масала юзасидан улар ўртасида «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги Шанхай конвенцияси» имзоланди . Шанхай ҳамкорлиги ташкилотини тузиш ҳақидаги Декларациянинг 8-бандида: «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий хавфсизликка устувор аҳамият қаратган ҳолда, уни таъминлаш учун барча имкониятлар ва ҳаракатларни қўллайди» , деб кўрсатиб ўтилади.

2002 йил 7 июнда Санкт-Петербург шаҳрида ташкилотга аъзо-давлатлар томонидан мазкур ташкилотнинг Хартияси (низоми) қабул қилинди. Шундан сўнг ташкилот халқаро юридик мақомга эга бўлди. 2003 йил 29 майда ташкилотнинг Москва саммитида 2004 йилнинг ян-варь ойидан ШҲТнинг Пекиндаги Котибияти ва Тошкентдаги минтақавий антитеррористик тузилмасининг ижроия қўмитаси иш бошлаши бора сида қарор қабул қилинди. Бугунги кунда ядровий, кимёвий, биологик, ахборот терроризми каби ҳодисаларга қарши курашга зарурат туғилди. Бу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, ШҲТ доирасида минтақавий хавфсизлик таҳдидларининг олдини олиш ва таъминлаш мақсадида минтақавий хавфсизлик тизими вужудга келтирилди.

Маълумки, 2010 йилда ШҲТга раислик Ўзбекистон Республикасигаўтди. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ШҲТ билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик икки томон учун муҳим масалаларни ечишда баҳамжиҳат ҳаракат қилишга кенг йўл очади. БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимо-ий комиссияси (ЕСКАТО), Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича қўмитаси, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази каби тузилмалари ШҲТ билан анчадан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Қабул қилинган қўшма декларация бу ҳамкорликнинг имконият ва салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатларнинг 2020 йилгача мўлжалланган кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини ижро этиш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, ШҲТ учун транспорт коммуника-цияларини ривожлантириш устувор масалалардан саналади. Е-40 халқаро маршрутини реконструкция ишларини имкон қадар тез яку-нига етказиш барча аъзо давлатлар учун муҳим аҳамиятга эга эканини инобатга олиб, Ўзбекистон бу йўлнинг ўз ҳудудидаги қисми бўйича мажбуриятларини тўла бажариб бўлди. Айни пайтда мам-лакатимиз Е-40 халқаро маршрутининг марказида «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасини барпо этмоқда. Шубҳа йўқки, Марказий Осиёда янги қўшма лойиҳалар амалга оширилган сайин, яъни ишлаб чиқариш корхоналари ва йўллар барпо этиш кўпайган сари ШҲТ мамлакатлари учун «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зо-насининг аҳамияти ошиб бораверади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ШҲТга аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар манфаатларига хизмат қилишини таъкидлаб келади. Президентимиз ШҲТ тузилганидан буён ўтган даврдаги бутун фаолиятига баҳо берар экан, ташкилотнинг очиқлик, блокка айланмаслик хусусияти мустаҳкамланиб бораётганини, минтақавий ва халқаро ривожланишнинг долзарб муаммола-рини ҳал этишда зиддиятли ёндашувларга йўл қўйилмаётганлигини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон ўзининг ташқи алоқаларини ҳам кўп томонлама, ҳам икки томонлама асосда ташкил этмокда. Дунёнинг ривожланган давлатлари, катта сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий, интеллектуал салоҳиятга эга бўлган Россия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Япония билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Мазкур давлатлар билан стратегик ҳамкорликнинг вужудга келиши ва имзоланган ҳужжатлар, бир қатор халқаро анжуманларда давлатлар раҳбарларининг ўзаро мулоқотлари алоқаларнинг юқори даражада эканлигидан далолат беради.

Ўзбекистон халқаро терроризмга қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамият билан фаол ҳамкорлик олиб бормокда. Зеро, халқаро терроризмга қарши кураш миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда устувор ҳисобланади. Ўзбекистон бу борада халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан фаолият олиб бориш позициясида туради. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси 2000 йил 15 декабрь куни «Терроризм-га қарши кураш тўғрисида» ги қонун қабул қилди.

Мазкур қонуннинг 2-моддасига кўра, терроризм «куч ишлатиш, тахдид солиш ва турли салбий таъсир кўрсатиш билан шахс ҳаёти, соғлиғига хавф солиш ва давлат ва жамиятнинг манфаатларига тахдид солиш» дир. У сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларда амалга оширилади. Шу сабабли бундай шароитда давлатнинг куч иш-латишдан тийилиши мушкул.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасинингхалқаро майдонда олиб бораётган кўп томонлама муносабатларида хавфсизликни таъминлаш масаласи марказий ўринни эгаллайди. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва унинг барқарорлигига тахдид солаётган терроризм, наркобизнес, диний экстремизм каби таҳдидларнинг ҳар қандай кўринишига қарши қатъий кураш олиб боришдан иборат. «Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, бу минтақани барқарор хавфсизлик ҳудудига айлантиришни ташқи сиёсатимизнинг муҳим устувор йўналиши этиб белгилаб олганмиз» - деб таъкидлайди Ислом Каримов .

Мазкур омиллар бевосита Афғонистон билан боғлиқлиги, глобаллашув шароитида уларнинг нафақат Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига, балки халқаро хавфсизликка тахдид солаётганини алоҳида эътироф этиш этган ҳолда мамлакатимиз Президенти И. Каримов 2010 йилнинг 28 янва-рида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик па-латаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида «Минтақамизда ва бутун дунёда юзага келаётган мураккаб геосиёсий шароитда бизнинг зиммамизда мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, шу муқаддас заминимизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаётни сақлаш каби бири-биридан масъулиятли ва кенг кўламли бир қатор вазифалар борки, юртимизнинг, жондан азиз фарзандларимизнинг бугунги ва эртанги куни ана шу масалаларни қанчалик муваффақият билан ҳал этишимизга боғликдир» - деб таъкидлади.

Афғонистон бугунги кунда нафақат Марказий Осиё минтақаси хавф-сизлигига балки бутун дунёга тахдид солувчи асосий манбалардан бирига айланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мустақилликнинг илк йиллариданоқ мазкур муаммонинг ўта жиддийлигини жуда кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар доирасидаги йиғилишларда алоҳида қайд этиб, бу масала юзасидан жаҳон ҳамжамиятининг ҳамкорлигида ҳал этилишини эътироф этган.

Ўзбекистон Афғонистонни тикланиш жараёнида фаол иштирок этиб, қўшни мамлакатга гуманитар ёрдам бериш, транспорт инфрактузилмасини, жумладан, йўллар, кўприкларни қайта тиклаш ҳақида, таълим ва маъориф соҳасида, курилиш ва ободончилик борасида ўзаро ҳамкорлик ришталарини йўлга қўйди.

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!