Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



Башарият XXI асрга қадам қўйганига ўн икки йил бўлди. Бу даврда илм-фанда юксак технологиялар вужудга келди, инсон тафаккури тубдан ўзгарди, алоқа-мулоқот ва коммуникациянинг янги тизими шаклланди, информация олиш ва узатиш доираси кенгайиб, ахборот алмашиш тезлиги ниҳоятда жадаллашди. Бир сўз билан айтганда, бутун дунёда ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви, яъни глобаллашув жараёнлари кечмокда.

Бугунги ўта мураккаб ва тез ўзгарувчан замонда турли мафкуравий тахдидларга қарши кураш масаласи ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз яшаётган мураккаб ахборотлар асрида инсоннинг маънавий-руҳий ҳолати масаласига келсак, ўз келажагини фаҳмлайдиган ҳар бир инсон, ҳар қайси миллат, аввало, маънавиятга эътибор қаратиши шарт. Чунки юксак маънавиятли шахсни ҳеч ким енга олмайди, худди шундай маънавият қарор топган жамият таназзулга юз тутмайди.

Бу ҳакда гап борар экан, авваламбор, «маънавият» тушунчаси хусусида тўхталиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Зотан, ушбу тушунча - оддий сўз, шунчаки бир калом эмас, балки унинг замирида моддий ҳаёт билан доимо ёнма-ён юрадиган, инсон, халқ ва жамият ҳаётининг ажралмас қисми бўлган эзгу ҳамда улуғвор ижтимоий ҳодиса ўз мужассамини топган.

Шу ўринда маънавият тушунчаси замонавий ижтимоий тафаккур ривожида биринчи бор Президент Ислом Каримов томонидан илмий-фалсафий таърифланиб, методологик жиҳатдан асослаб берилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Президентимизнинг таърифига кўра, маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.

Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади. Халқимиз маъна¬вият ва маданият, таълим ва тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, асрлар мобайнида ёш авлодга инсонпарварлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат, биродарлик ва камтарлик каби умуминсоний фазилатларни ҳар томонлама чуқур сингдириб келган.

Кўринадики, маънавият - инсонни руҳий покликка етаклайдиган, қалбини иймон-эътиқод нурлари билан чароғон қиладиган ва юксалти-радиган мезон. Инсоннинг жамиятдаги ўрни унинг моддий бойликлари билан эмас, балки юксак маънавий қиёфаси билан белгиланади.

Маънавият-аждодларни авлодларга, ўтмишни бугунга, бугунни эса келажакка боғловчи кўприк вазифасини бажаради. У ота-боболаримиз тўплаган жамики яхши фазилатлар ва хислатлар, қадриятлар ва анъ-аналарнинг мажмуи, қолаверса, аждодларимиз тўплаган тарихий-ижтимоий тажриба ва барча қарашларни ўзида мужассам этади.

Маълумки, халқимиз тарихининг буюклиги, аввало, маънавияти ва маърифатининг юксаклиги билан белгиланади. Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз инсоният тараққиётига, хусусан, илм-фан, маънавият ва маърифатнинг юксалишига улкан ҳисса қўшган. Темурийлар, Бобурийлар томонидан яратилган буюк салтанатлар, улар раҳнамолигида барпо этилган муҳташам тарихий обидалар бугун ҳам халқимиз даҳосининг ёрқин намуналари сифатида дунё аҳлини ҳайратга солиб келмоқда.

Қарийб уч минг йиллик тарихга эга бўлган «Авесто» дан тортиб, «Тўмарис» , «Сухайл ва Гулдурсун» , «Ўрхун-Энасой» , «Қобуснома» , «Ҳидоя» , «Ал-жабр вал муқобала» , «Тиб қонунлари» , «Девону луғатит турк» , «Қутадғу билик», «Девони ҳикмат» , «Қиссасул-анбиё» , «Ха-зойинул маоний» , «Хамса» , «Бобурнома» сингари улкан маънавият ва маданият хазиналаримизни санаб поёнига етиб бўлмайди. Асрлар давомида мисқоллаб тўпланган бу жавоҳирлар хазинаси тарихнинг не-не синовларидан ўтган, инсонларга оғир дамларда мадад бўлган. Шу маънода, улар ҳақли равишда жаҳон адабиётининг тенгсиз дурдонала-ри сифатида инсониятнинг маънавий мулкига айланган.

Афсуски, эски тузум замонида «маънавият» сўзининг ўзи тилимизда истеъмолдан чиқариб юборилдики, бу тушунча замиридаги қадриятларимизнинг ўша даврдаги аҳволи ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шу боисдан, истиқлол арафасида маънавият соҳасига беқиёс эътибор қаратилиб, Юртбошимиз саъй-ҳаракатлари билан тилимизда, демакки, онгу тафаккуримиз-дунёқарашимизда «маънавият», «юксак маънавият», «маънавий бойликлар», «маънавий тарбия», «халқ маънавий бойлиги», «халқ маънавияти», «маънавий бурч» каби тушунчалар янгидан шаклланди.

Биргина мисол: агар ўтган «Миллий тарбия» асрнинг 70-80 йил-ларида чоп этилган икки жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» га ҳам, ўн тўрт жилдлик «Ўзбек совет энциклопедияси»га ҳам «маънавият» сўзи киритилмаган бўлса, 2009 йилда нашр этилган «Маъна-вият: асосий тушунчалар изоҳли луғати» номли 760 бетлик муҳташам китобда одамзод учун бебаҳо бойлик бўлмиш маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги тутган ўрни, аҳамияти билан боғлиқ энг асосий тушунча ва атамаларнинг кенг изоҳи берилган.

Ҳа, яқин ўтмишда маънавий меросимизнинг минглаб дурдона-лари ҳақида сўзлаш, ёзиш, тарғиб-ташвиқ қилиш тақиқланган эди. Юзлаб маънавият дарғалари миллатчилик, миллий биқиқликда, дин-дорликда айбланиб, қатағон қилинган. Ҳатто, яқин қариндошининг жанозасида бўлгани, таъзиясига боргани учун юртдошларимизга нисбатан жазо чоралари кўрилиши эски тузумнинг охирги йилларида одатий ҳолга айланганди. Юртбошимиз ибораси билан айтганда, «бу тузум ўз халқинининг тарихини, унинг руҳи ва одатларини, ўз авлод-аждодини билмайдиган манқуртларга таянар эди».

Тарих синовидан ўтган ҳақиқат шуки, эзгу ғояларга, маънавий меросга, анъаналар ва замонавий талабларга асосланмаган ҳар қандай давлат тизими узоққа боролмайди. Бу ҳақиқатни етмиш йилнинг нари-берисида паторат топган собиқ иттифоқнинг қисмати яққол исботлади. Айни вақтда мустабид тузум даврида халқимизнинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури поймол этилгани, кўҳна тарихимиз ва муқаддас қадриятларимиз топталгани, маънавий қарамлик остида тақдиримиз жар ёқасига келиб қолганини асло унутиб бўлмайди.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси ва жасорати билан 1989 йилдаёқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани, Президентимизнинг 1990-1991 йиллардаги бир қатор фармонларига биноан, юртимизда «Наврўз» қайта тиклангани, Рамазон ва қурбон ҳайитлари ҳам катта байрам ҳамда дам олиш кунлари деб эълон қилингани - шу каби муҳим тарихий қарорлар халқимизнинг асрлар давомида армон бўлиб келган эзгу хоҳиш-иродаси ўз ижобатини топиши, миллий қадриятларимиз тикланиши йўлида илк йирик қадамлар бўлганини алоҳида таъкидлаш даркор.

Президентимизнинг халқимиз, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган ноёб асари - «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобида илк дафъа инсон, унинг эҳтиёж ва талаблари, жисмоний ва маънавий юксалиши юртимизда келгусида амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг маркази-да бўлиши шарт, деган талаб кун тартибига қўйилди. Ҳақиқатан ҳам, Ислом Каримов республика раҳбари бўлиб иш бошлаган дастлабки йилларданоқ миллий маданиятимиз, халқ маънавий бойлигининг ил-дизларига нечоғлик тийрак ва теран нигоҳ билан назар солинганидан, асрлар давомида мисқоллаб тўпланган, тарихнинг не-не синовларидан ўтган шу ноёб хазинани кўз қорачиғидек асраш ва янада бойитиш йўлида нақадар тўғри ва натижадор қадамлар қўйилганидан бугун ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Яна бир муҳим жиҳати, бизўз олдимизга мақсад қилиб қўйган озод ва обод, фаровон ҳаёт юксак маънавият тушунчаси билан шу қадар муш-тарак тушунчаки, уларнинг бирини иккинчисидан ажратиб бўлмайди. Маънавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти «Юксак маънавият - енгилмас куч» китобида ҳар томонлама чуқур очиб берилган. Ушбу асарни синчиклаб ўқиш асносида, мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар жамият ҳаётидаги бошқа барча ўзгаришлар билан нима учун бу қадар уйғун ҳолда олиб борилаётгани яққол аён бўлади.

Маънавият соҳасидаги ўзгаришларнинг натижалари ҳақида гапи-радиган бўлсак, ҳеч шубҳасиз, уларнинг ҳаммасини, агар бугунги кундаги энг замонавий ҳисоблаш технологияларини ишга солганимизда ҳам, санаб адоғига етиб бўлмайди. Чунки маънавият - ҳар бир инсоннинг ҳаёти, уларнинг қалбида, онгида кечаётган ўзгариш, доимий такомиллашув жараёнидир. Ҳозирги кунда юртимизда 30 миллион нафарга яқин аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг бирортаси ҳам ўзини ўтган асрнинг 90-йилларидаги кайфият билан юрган инсон деб ҳисобламайди. Шу маънода, маънавият соҳасида эришилган энг катта ютуғимиз - халқимизнинг онгу тафаккури бутунлай ўзгариб, янгича сифат ва мазмун касб этганидадир.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятнинг устувор йўналишларини белгилаб олишда, унинг энг муҳим масалаларини изчиллик билан ҳал этишда, бу жабҳадаги ишларни ҳар гал янги, янада юксак босқичга кўтаришда Юртбошимизнинг шу борадаги асарлари, маъруза ва нутқлари, фармон ва қарорлари дастуриламал бўлмоқда.

Айниқса, Президентимизнинг 1994 йил 23 апрелда қабул қилинган Фармонига мувофиқ Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ташкил этилгани бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлди. Марказ фаолиятини ривожлантиришда 1996 йил навбатдаги тарихий бурилиш ясади. Айни шу йилнинг 9 сентябрида Мамлакатимиз Раҳбари томонидан имзоланган «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги фармонда «маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий, устувор йўналиши» деб белгилаб қўйилди.

Ўз навбатида, Давлатимиз Раҳбарининг 1999 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Республика Маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони мамлакатимизда маънавий-маърифий тарғибот ишларида янги босқични - маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий ишларни мувофиқлаштирилган ҳолда олиб бориш даврини бошлаб берди.

Ён-атрофимизда содир бўлаётган воқеалар ҳамда дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари тарғибот-ташвиқот ишларини янги босқичга кўтаришни талаб этаётган эди. Ана шундай заруратдан келиб чиқиб, 1999 йилнинг август ойида асосий мақсад-вазифалари маънавий-маърифий тарғибот билан боғлиқ бўлган бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари Республика Маънавият ва маърифат кенгашини таъсис этди.

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши «Жаҳолатга қарши маъ-рифат» ғоясига таяниб изчил иш бошлади. Кенгашга аъзо бўлган ўнлаб ташкилотларнинг маънавий-маърифий тарғибот йўналишидаги имкон ва салоҳиятларини бирлаштириш, фаолиятини мувофиқлаштириш асосий мақсадлардан бири этиб белгилаб олинди. Кенгаш тузилганидан кейин жойларда маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва мувофиқлаштириш борасида катта ижобий ўзгаришлар амалга оширилганини алоҳида қайд этиш лозим.

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши бугунги кунда ўз атрофига «Тафаккур» ва «Жаҳон адабиёти» журналлари, «Маънавият» нашриёти каби 60 га яқин ташкилотни бирлаштириб, уларнинг маънавий-маърифий ва мафкуравий тарғибот йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштириб келмокда. Кенгашнинг фаолияти ўсиб келаётган янги авлодни миллий ғоямиз руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда том маънодаги фидойилик ва ватанпарварлик муҳитини яратиш, юртдошларимизни бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш, уларни ёт ва зарарли ғоялардан ҳимоя қилиш каби эзгу мақсадларга йўналтирилган.

Президентимиз томонидан 2006 йил 25 августда имзоланган «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарор бу борадаги ташкилий ва амалий ишларни, ғоявий-услубий ёндашувларни такомиллаштиришда улкан аҳамиятга эга бўлди. Мазкур ҳужжатда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш учун бу тизимга жиддий ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгашига Раислик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига юклатилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси штати жорий этилди.

Республикамизнинг барча минтақа ва ҳудудларида биринчи раҳбар минтақавий ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашининг раиси ҳи-собланади. Ёрдамчилар амалда ана шу минтақавий Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг ўринбосари бўлиб, жойлардаги маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштиришда Жўқорғи Кенгес Раиси ва ҳокимларга бевосита ёрдам бериб, жойлардаги қуйи ташкилотлфнинг маънавий-маърифий, мафкуравий фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Қарорда кўзда тутилган яна бир янгилик шу бўлдики, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг ташкилий гуруҳи - ижроия идораси ҳисобланмиш Респубика «Маънавият ва маърифат» маркази Республика Маънавият тарғибот марказига айлантирилди. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузуридаги Миллий мафкура илмий тарғибот маркази давлат бюджетидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий амалий марказига айлантирилди. Шу тариқа Республика Маънавият ва маърифат кенгаши амалда икки қанотга эга бўлди. Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази илмий-назарий ва услубий қанот ва Республика Маънавият тарғибот маркази эса амалий-тарғибот қанотга айланди.

Қарорнинг самараси, биринчи навбатда, жойларда Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдиришга қаратилган маъна-вият ва маърифат ишларига эътибор янада кучайганида намоён бўлди. Бу борадаги фаолият янгича руҳ, маъно-мазмун билан бойиди.

Айни вақтда юртимизда маънавий-маърифий муҳитни янада яхшилаш, минг йиллар мобайнида сайқалланиб келаётган ибратли анъана ва қадриятларни тарғиб этиш борасида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, жойларда қизиқарли кўрик-танловлар, кўргазмалар, учрашув, мулоқот ва давра суҳбатлари уюштирилмоқда, илмий рисолалар чоп этилмоқда, оммавий ахборот воситаларида ранг-баранг материаллар эълон қилинмоқда.

Буларнинг барчаси юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг салоҳиятини Ватан истиқболи сари йўналтириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, одамларнинг маънавий камолотини юксалтириш, аждодларимиз томонидан асрлар мобайнида яратилган бебаҳо маданий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклашга, энг асосийси, ўзлигимизни англашга катта таъсир кўрсатди. Халқимизнинг буюк бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилди. Муҳими, жамият тараққиётининг асосий омилларидан бири - соғлом маънавий-маърифий муҳит янада мустаҳкамланди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, истиқлол йилларида амалга оширила-ётган маънавий тарғибот фаолияти ўзининг мазмун-моҳият ва аҳамияти жиҳатидан эски даврдаги «пропаганда-агитация ишлари»дан ер билан осмонча фарқ қилади. Бу ўринда Конституциямизнинг 12-моддасида: «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас», деб белгилаб қўйилганини эслаш мақсадга мувофиқдир.

Бугунги кунда олиб борилаётган миллий ғоя тарғибот-ташвиқот за-мирида юртимиздаги турли миллат, ижтимоий тоифа, касбукорга мансуб бўлган кишиларни маънавий тажовузлардан асраш, уларни огоҳликка чорлаш, мавжуд хавф ва тахдидларнинг оқибатларини англаб етиш, улар ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантириш, энг муҳими, миллий ғоя асосида халқни бирлаштириш, жипслаштириш, ёш авлод онги ва қалбида эзгу ғояларга садоқат туйғуларини тарбиялашга қаратилган тизимли ва аниқ мақсадли амалий ҳаракатлар мужассамдир.

Президентимиз истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб, авваламбор, барчамизни ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий тарбиясига катта жавобгарлик ҳисси билан ёндашишга даъват этиб, бунинг сабабини «ёшлар халқ маънавиятининг муносиб эгаларидир» деб уқтиргани ва бу борадаги сиёсат қандай изчиллик ва самарадорлик билан давом этаётганига яна бир бор эътибор қаратиш жоиз, деб биламиз. Давлатимиз Раҳбарининг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимда ёшларимизга мурожаат этиб: «Шу азиз ва муқаддас Ватанимиз сизларга, сизларнинг ҳар бирингизга ишонади. Ана шундай юк¬сак ишонч барчангизга мададкор бўлсин, куч-қувват берсин. Шу ишончга ҳамиша муносиб бўлинг, азиз фарзандларим!» дея самимий туйғуларини изҳор этгани ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди, албатта.

Юртбошимиз «Адабиётга эътибор - маънавиятга, келажакка эътибор» асарида: «ёзувчи «Эй одамзод, кўзингни оч, сен нима учун яшаяпсан, инсон деган юксак номга муносиб бўлиш учун нима қилаяпсан?» деган саволларни китобхон олдида, жамият олдида қатъий қилиб қўя олсагина, ўйлайманки, ўзининг инсоний ва ижодий бурчини бажарган бўлади» деб таъкидлайди. Аслида ҳам, ёзувчининг романи, шоирнинг шеъри, олимнинг кашфиёти, ўқитувчи ва воизнинг маърузаси, бастакорнинг мусиқаси ўзига хос маънавий тарғиботдир. Қисқа айтганда, миллий ғоямизни, маънавиятни тарғиб қилиш ҳар бир зиёлининг виждон иши ҳисобланади.

Бутун дунё жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини тугатиш билан банд бўлган бир пайтда машҳур НSBS хусусий банкининг «Дунё 2050 йилда» номли маърузасида Европа давлатларида кейинги бир неча ўн йилликда иқтисодий ўсиш пасайиб бориши ташвиш билан башорат этилгани ҳолда, уч тоифага бўлиб ўрганилган давлатлар орасида Ўзбекистоннинг жадал суръатларда ривожланаётган 26 та давлат рўйхатига киритилгани ютуқларимиз халқаро миқёсда кенг эътироф этилаётганини яна бир бор тасдиқлайди. Бугунги кунда Юртбошимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва теран татбиқ этилаётган тараққиётнинг «ўзбек модели» асосида ҳаётимизнинг барча соҳаларида изчил ва босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг сама-раларини ҳамма жойда, ҳар қадамда кўриб қувонмоқдамиз.

Пойтахтимизда ўтказилган «Ўзбекистонда она ва бола саломатли-гини муҳофаза қилишнинг миллий модели: «Соғлом она - соғлом бола» мавзуидаги халқаро симпозиум, 2012 йилнинг 16-17 февраль кунлари Тошкентда «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

«Узбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: «Соғлом она - соғлом бола» мавзуидаги халқаро симпозиум, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ишлар кўлами ва аҳамиятини яққол намоён этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов та-шаббуси билан республикамизда 1998 йилда Соғлиқни сақлаш тизи¬мини ислоҳ қилиш давлат дастури, Оналар ва болалар скрининги (1998 йил), Соғлом авлод (2000 йил), Оналик ва болаликни сақлаш (2001 йил), Ҳомийлар ва шифокорлар йили (2006 йил), Ёшлар йили (2008 йил), Баркамол авлод йили (2010 йил), Мустаҳкам оила йили (2012 йил) каби давлат дастурлари, Саломатлик дастурлари, шунингдек, аёллар ва ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган кўплаб чора-тадбирлар қабул қилиниб, амалга оширилди ва амалга ошириб келинмоқда.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш жараё-нида кўп сарф-харажат талаб этадиган ва ҳамма вақт ҳам самара-ли бўлмаган стационар тиббий ёрдамдан амбулатория-поликлиника ва профилактика тиббиётига устувор аҳамият берилмокда. Қишлоқ жойларда яхши самара бермаётган фельдшер-акушерлик пунктлари ўрнига қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) ташкил этилди. Бунинг натижасида амбулатория-поликлиника муассасалари сони 1990 йилдаги 3130 тадан 2010 йилда 5886 та, ҚВПлар сони 2000 йилдаги 1567 тадан

2010 йилда 3208 тага етди. Республикамизда барча вилоят, шаҳар, ту-

манларни қамраб олган шошилинч тиббий ёрдам, оналик ва болаликни

муҳофаза қилиш бўйича юксак самарали замонавий тиббиёт муасса-

саларининг мустаҳкам тизими яратилди. Барча вилоят марказлари,

Нукус ва Тошкент шаҳарларида скрининг марказлари ташкил этилди.

Ўтган ўн йил давомида 11 та перинатал маркази ташкил этилди.

Бунинг натижасида оналар ўлими ҳар 100 минг нафар гўдакка нисбатан 1990 йилдаги 65,3 дан 2010 йилда 21 тага, шу даврда гўдаклар ўлими 34,6 промилледан 11 промиллега камайди .

Кейинги ўн йилда аҳолининг умумий касалланиш кўрсаткичлари ҳам сезиларли даражада қисқарди. Ҳар юз минг кишига ҳисоблаганда, ижтимоий хавфи катта бўлган касалликларга чалиниш ҳолатлари, жумладан, туғма нуқсонлар билан туғилиш - 32,4%га, юқумли касалликлар - 40%га, юқори нафас органларининг ўткир инфекциялари билан оғриш - 4,2 баробар камайди. Дифтерия, паратиф, полиомелит, безгак касалликларига чалиниш ҳолатларига бутунлай барҳам берилди.

2011 йилда 5,9 миллион нафар хотин-қиз ҳар йили ўтказиладиган тиб-

бий кўрикдан, қарийб 150 минг ҳомиладор аёл скрининг текширувидан

ўтказилди. Қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган 243 мингдан ортиқ

ҳомиладор аёл поливитаминлар билан бепул таъминланди. Болаларнинг юқумли касалликларга қарши эмлаш даражаси қарийб 100%ни ташкил этди. 2011 йилда ташкил этилган бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмир-лаш ва жиҳозлаш жамғармаси 2012 йилда иш бошлади. «Болаларни асрайлик» халқаро ташкилоти томонидан тузилган жаҳон рейтингида Ўзбекистон болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ғамхўрлик кўрсатаётган энг илғор етакчи ўнта мамлакат қаторига киритилган .

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш асосида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, касалликларни дастлабки давридаёқ аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, санитария-эпидемиология ҳолатини, шу жумладан, қишлоқ жойларда яхшилаш, тор мутахассисликларга их-тисослашган илмий марказларни диагностика ва даволашнинг юқори технологияли усулларида таъминлаш орқали ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

2011-2015 йилларда 700 дан (ўтган 5 йилдагига нисбатан 1,8 баробар кўп) соғлиқни сақлаш муассасаси (вилоятларда 27 та кўп тармоқли марказ, 12 та минтақавий тиббий диагностика маркази ва 10 та республика ихтисослаштирилган маркази) қуриш, реконструкция қилиш ва уларни жиҳозлаш дастури амалга оширилмоқда.

Республикамизда келгуси йилларда 100 дан ортиқ туман тиббиёт мажмуалари Жаҳон банкининг «Саломатлик-3» лойиҳаси доирасида умумий қиймати 93 миллион доллар микдоридаги замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланади, қишлоқ аҳоли пунктлари қошида ҳаётий зарур дори воситаларини етказиб берадиган дорихоналар фаолиятини ташкил этиш ишларини якунига етказиш мўлжалланган .

«Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тар-биялаш - мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модерниза-ция қилишнинг энг муҳим шарти» мавзусида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция иштирокчилари сони ва таркибининг ўзиёқ дунё миқёсида бу мавзуга қизиқиш ва эътибор нақадар катта эканини тасдиқлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Осиё Тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки намояндалари, 8 та халқаро ташкилот ва таълим жамғармалари, 48та давлатдан келган 270 нафар хорижий мамлакатлар вакиллари, жами қарийб 1000 нафар иштирокчи азим Тошкентнинг қоқ марказида қад ростлаган янги «Маърифат маркази»нинг Симпозиумлар саройини тўлдириб ўтиришди.

Президентимиз маърузасида иштирокчилар эътибори халқаро фо-румнинг бош мавзусига қаратилди. Ўзбекистонда таълим-тарбия, замонавий давлатни изчил ва барқарор иқтисодий ривожлантиришнинг оддий шарти эмас, ҳал қилувчи энг муҳим шарти сифатида кўрилмокда. Бундай янгича қараш таълимга бўлган анъанавий муносабатни ўзгартди. Дунёнинг энг ривожланган давлатлари таълим, илмга асосланган модернизацияга таяниб бугунги даражага эришган. Демак, таълим-тарбия оила, мактаб, институт миқёсидаги локал масала эмас, балки ҳар бир давлат чегараси ичидаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, технологик муаммоларни ечувчи калит, барқарорлик, тараққиёт, модернизациянинг энг муҳим шарти сифатида қаралмокда.

Рақобат кескин тус олаётган бундай шароитда нима қилмоқ керак? Президентимиз маърузасида бу саволга ҳам аниқ-равшан жавоб бе-рилди: «Бундай шароитда инсон капиталига йўналтирилаётган инвестиция ва қўйилмаларнинг ўсишини, ҳозирги замонда демо-кратик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белги-ланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тар-биялаш вазифасини доимо ўзининг асосий устувор йўналишлари қаторига қўядиган давлатгина ўзини намоён эта олиши мумкин» .

Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда қайси мамлакат ёшларининг билими, маънавияти паст бўлса, бу юрт тараққиётдан четда қолади. Чунки у ўзини ислоҳ этиб, модернизациялаша олмайди. Ортда қолганларга эса тараққиёт меваларининг бошқалардан ортгани тегади. Қайси давлат-нинг ёшлари юксак маънавиятли, билимли ва интеллектуал етук бўлса, унинг халқи, фуқаролари бахтиёр бўлади.

Конференция аҳли ана шу мақсад йўлида тараққиётнинг ўзбек мо-делининг таркибий қисми сифатида амалга оширилган Кадрлар тай-ёрлашнинг миллий дастурининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон таълим тизими ислоҳотларининг муҳим натижалари билан танишдилар. Жумладан:

- Ўзбекистонда 12 йиллик таълим барча учун мажбурий ва бепул;

- коллежларни битираётган ҳар бир йигит-қиз 2-3 касб-ҳунарни эгаллаб чиқмоқда;

- улар, ҳоҳласа, олий ўқув юртларида ўқишни давом эттира олади;

- юртимизда 9,5мингта мактаб ёки уларнинг қарийб ҳаммаси янгитдан қурилди ёки капитал реконструкция қилиниб, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланди;

- мактаб таълими 7 тилда олиб борилмоқда;

- Мустақиллик йилларида мамлакатимизда 1500дан ортиқ янги касб-ҳунар коллежи ва академик лицей барпо этилди; олий ўқув юртлари сони икки баробар ортди;

- Европа ва Осиёнинг етакчи олий ўқув юртлари филиаллари муваффақият билан фаолият кўрсатмоқда. 2012 йилда Кембриж уни-верситети билан ҳамкорликда Юксак технологиялар ўқув-тажриба маркази очилаётир;

- ўтган йилларда 1500та энг замонавий, барча ёшлар фойдаланиши мумкин бўлган болалар спорти объекти барпо этилди;

- Уч босқичдан иборат узлуксиз спорт мусобақалари тизими шакл-лантирилди;

- Ўқитувчиларнинг меҳнат ҳақи кейинги ўн йилда бутун иқтисодиё-тимизнинг бошқа соҳаларидагига қараганда 1,5 баробар кўп ошди;

- таълимга йўналтирилаётган йилликхаражатларялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этмокда. Бу тизимнинг бюджет харажатларидаги улуши 35 фоиздан ошмоқда;

1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни - умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда;

- таълимни ривожлантиришга йўналтирилган хорижий техник ёрдам ўтган даврда 720 миллион доллардан ошди;

- қадимий Ўзбекистон замини фан ва маърифат ўчоғи, жаҳон циви-лизацияси марказларидан бири бўлиб келган, илму маърифатга инти-лиш халқимиз менталитетининг ажралмас қисмидир;

-таълим тизимидаги ислоҳотлар одамлар дунёқарашини ўзгартириб, уларнинг сиёсий ва гражданлик фаоллигини, ўз келажагига ишончини оширишнинг энг муҳим омили ва мустаҳкам асосига айланди;

-ўтган 15-20 йил давомида Ўзбекистон дунёдаги ривожланган де-мократик давлатлар қаторига кириш ва аҳоли учун муносиб турмуш да-ражаси ва сифатини яратиш йўлида ғоят улкан қадам қўйди.

Бу натижаларга эришишнинг асосий мақсади ҳам, шарти ҳам ИНСОН. Чунки фақат Инсон омили тараққиётнинг қолган барча омилларига замин бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун юртимизда ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, балки инсон учун, унинг фаровонлиги учун амалга оширилмоқда. Юксак билимли, ақлу заковатли, жисмонан бақувват, ўтмишнинг ҳар қандай иллатларидан озод бўлган ёшла-римиз мамлакатимизни демократлаштириш ва либераллаштириш, уни янгилаш ва ишончли тарзда равнақ топтиришнинг ҳал қилувчи ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда. Мустақиллигимизнинг илк йилларида белгилаб олинган қатъий стратегик мақсадлар бунинг пой-девори бўлмоқда. Яъни «Биз ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган замонавий давлат қуриш йўлига қадам қўйиб, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари изчиллик билан ўтишни таъминлар эканмиз, фақат миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги заруратини теран англайдиган, замонавий билимларни, интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган инсонларгина ўз олдимизга қўйган стратегик тараққиёт мақсадларига эришиши мумкин эканини ўзимизга яхши тасаввур этиб келмоқдамиз» .

Бугун замоннинг шиддати тез. У фақат олдинга қараб интилмоқда. У орқада қолаётганларга боқмайди. Кимки замон билан ҳамқадам бормоқчи бўлса, эртаю кеч ишлаши, интилиши, ҳаракат қилиши даркор. Таълимга бағишланган халқаро конференциянинг 2012 йилда, айнан Тошкентда ўтгани, дунёдан 48 давлат вакиллари келиб, биздан тажриба ўргангани, мамлакатимизнинг барча замонларда ҳам мураккаб бўлган таълим тарбия соҳасида замон билан ҳамқадам бораётганини кўрсатади.

Конференцияда Осиё тараққиёт банки президенти Харухико Курода ўз сўзини шарқона лутф билан бошлади. 2010 йилда Тошкентда Осиё тараққиёт банкининг йиллик мажлисида ўзига кўрсатилган эҳтиромни эслади. Шунингдек:

«Бевосита таълим масалалари хусусида сўз юритишдан аввал мамлакатингиз иқтисодиёти муваффақият билан ривожланиб бораётгани билан Ўзбекистон халқини табриклашга ижозат бергайсиз. Ўзбекистон 2011 йилда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини яна бир бор намоён этди...», деб таъкидлади Курода.

Кобул шаҳрига узлуксиз электр энергияси етказиб бераётган бирин-чи ва ҳозирги кунга қадар ягона мамлакатЎзбекистон экани; Афғонистон тарихида биринчи марта темир йўл тармоғини мисли кўрилмаган қисқа муддатларда, бюджет маблағлари доирасида юксак сифат билан барпо этгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. Ҳақиқатан ҳам, Афғонистон ҳақида гапирувчилар кўп, лекин унинг дардига малҳам қўядиган қўллар кам.

«Ўзбекистоннинг ижтимоий ва гуманитар ривожланиш бора-сидаги ютуқлари таҳсинга сазовордир. Президент Ислом Кари-мовнинг шахсан кўрсатаётган доимий эътибори ва ташаббуси бу муваффақиятларнинг ҳал қилувчи омили бўлмоқда», деди Курода.

Жаноб Курода яхши бир янгиликни айтди: -энди қуёш Ўзбекистондан туриб ўрганиладиган бўлди. Тошкентда Қуёш энергияси бўйича халқаро илмий-тадқиқот институти очилди. «Кеча», деди у, «Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида мазкур инсти-тутни ҳамкорликда ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди».

Оққан дарё янада тўлиб оқа бошлади. Қуёшни ўрганиш, уни қандай «ишлатиш» бўйича жаҳон аҳлига тавсиялар Тошкентда ишлаб чиқилади. Осмон жисмларини ўрганиш биз учун боболаримиздан мерос қутлуғ анъана. Осмонга йўлни бизга улуғ бобомиз Мирзо Улуғбек қуриб берган.

Бугун давлатимиз ўта қисқа муддатда барча соҳаларда мислсиз на-тижаларга эришмоқда. Бошқалар бундан ҳайратда. Биз учун бу бамисоли одатий ҳолга айланиб қолмоқда. Ўйлаб қарасак, бугунги кунда юксак ривожланган давлатлар фуқаролари(англиялик, германиялик, япониялик, кореялик, францияликлар) бошқаларни ҳайрон қилган ютуқларга ҳайрон эмас. Чунки улар учун бу - одатий ҳол.

Юксак даража ҳали шу даражага етмаганлар учун ҳайратли, ғайритабиий бўлиб туюлиши мумкин. Демак, биз эришган натижалар бошқалар учун ҳайратли, биз учун оддий. Масалан, бизни қайси мам-лакатнинг қадимий меъморий обидалари ҳайратга солиши мумкин? Бундай давлатлар чиқса, 5-6та чиқар. Лекин бизнинг Самарқанд, Бухоро, Хивамизнинг номини эшитибоқ хорижликлар ҳайратга тушади. Биз учун эса бу одатий ҳол.

Дарвоқе, конференция иштирокчилари Самарқанд, Бухоро, Хивада бўлиб, бизнинг ҳозирги эришаётган ютуқларимиз чуқур тарихий асосга эга эканига ишонч ҳосил қилдилар. Бир китобда ёзилишича, бунёдкор боболаримиз ана шу қадимий шаҳарларимизни қуришда меъморликка доир 1175та тушунчани ишлатишган экан. Шогирд ана шунча термин - билимларни ўрганиб, билиб, кўриб, ишлатиб, кейин ўзи ҳам устоз мар-табасига кўтарилган. Шунинг учун ҳам бизда миллий меъморчилик теран илм ва санъат даражасига кўтарилган. Бу анъана қайта тикланди, давом этмокда.

Жаноб Курода Президентимизнинг «XXI аср рақобат асри» деган ибораси мазмунини мантиқан давом эттирди. «Таълим - имкониятлар тенглигини таъминлайдиган буюк мезон», деди маърузачи. «У жамият ақл-заковатининг юксалиши, рақобатдошликнинг кучайиши ва ютуқлар кўпайишининг муҳим омили вазифасини ўтайди».

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Нойлин Хейзер сўзининг бошида улуғ бобомиз Алишер Навоий руҳига ҳурмат бажо келтирди. Ўзбекистонда ушбу халқаро конферэнцияни ўтказиш учун муносиб жойлар кўп, бироқ, айнан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳаммасидан муносиб бўлибди, деди у.

Хейзер конференция иштирокчиларига БМТ Бош котибининг «Ин-сонлар - ҳар қандай миллатнинг энг катта бойлигидир, лекин бу бойлик сифатли таълимга асосланмоғи лозим», деган фикрини эслатди. Ҳақ гап. Агар инсон, оила, жамият билимсиз бўлса, у бойликка эмас, муаммога айланади. Бунинг учун у комилликка интилиши ва давлатлар эса бунинг шарт-шароитларини яратиши керак.

Комил инсон ғояси миллий мафкурамизнинг асосий ғояларидан бири. У ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини ватан равнақи, халқ фаровонлигига йўналтирувчи ғоявий пойдевор вазифасини бажармоқда. Улар Ўзбекистон учун спорт, интеллектуал, технологик, ижод майдонларига кириб, ғолиб бўлмокдалар. Демак, «Фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш — таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим» (Юксак маънавият - енгилмас куч) деган азму шижоат қайси мамлакатда устувор бўлса, улар ҳам биз эришаётган марраларга эришиши мумкин. Чун-ки ҳар бир мамлакатда барқарор тараққиёт ва модернизацияни амалга оширувчилар - аждодларига қараганда кучли, билимли ва доно янги авлодлардир.

Конференция таълим-тарбия тўғрисида шу пайтгача шаклланган фикрларни ўзгартиш киритди. Яъни «бола таълим-тарбия олса, яхши. одобли, хушмуомала бўлади. Бола ўқиса яхшида, ўзига яхши» , деган фикрлар ҳам юрар эди. Конференция иштирокчилари бугун таълим-тарбия - мамлакатни модернизация қилиш ва барқарор ривожланти¬ ришнинг, дунёни ўзгартиришнинг энг муҳим шарти, деган қатъий хулосага келишди.

Жумладан Хейзер: «Барчамизниўйлантирадиган, ташвишга соладиган жиҳати шундаки, биз фақат ўз билимимиз, ўз муносабатимиз ва хатти-ҳаракатларимизни ўзгартириш орқалигина ўз келажагимизни ўзимиз ҳоҳлаганимиздек яратишга қодир бўламиз. Таълим - дунёни ўзгартиришда бизга ёрдам берадиган энг муҳим воситадир», деди.

«Ўзбекистон халқи ўзининг интеллектуал салоҳияти бўйича дунёда етакчи ўринларда туради. Мен Ўзбекистон Республикаси Президентига таълим ва меҳнат бозори узвийлигини ташкил қилгани учун ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдирмоқчиман. БМТ ва ЭСКАТО Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр», деди мамнуният билан.

Хейзер биздаги таълим ва тарбия бирлигидан ҳайратга тушганини яширмади. Халқимизда, ёшларимизда ўз кўзлари билан кўрган маъ-навият ҳақида ҳайрат билан гапирди. Сўзини яна Алишер Навоийнинг «Оз-оз ўрганиб доно бўлур, Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур» , деган сатрлари билан якунлади.

Конференция аҳлида бир хулоса етилди: Ўзбекистоннинг бугунги ютуқлари унинг буюк аждодларига қизиқишни кучайтирмоқда. Ломоносов номидаги Москва давлатуниверситети ректори Виктор Садовни-чийнингчиқиши ҳам шу хулосага куч берди. Халқаро нуфузга эга атоқли олим сўзининг бошида Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек боболаримизга ҳурмат бажо келтирди. Нутқини «Қутадғу би-лиг» китоби ва ўзбек халқ мақолидаги ҳикматлар билан безади.

«Бутун дунёдаги таълим тизимлари ҳозирги вақтда муҳим ўзгаришларни бошдан кечирмоқда» , деди у «... Таълим соҳаси сўнгги халқаро таснифга кўра, хизматлар соҳасига киритилган. Билим эса пулга сотиб олинадиган товар сифатида баҳоланади... Билим олиш учун таълимга пул тўлашнинг ўзи кифоя қилмайди. Билим, ўқиган одамнинг ақлий меҳнати, жиддий мустақил иши натижасидагина ҳақиқий мулкка айланади...» .

В. Садовничий Ўзбекистон - жаҳоннинг изчил ривожланиб бораётган, бой маданият ва нуфузли обрў-эътиборга эга мамлакатларидан бири, деди. Шунинг учун бўлса керак, Москва Давлат университетида талаба ва аспирантлар ўзбек тилини, Ўзбекистон Республикаси тарихини, ўзбек халқининг моддий ва маънавий маданиятини ўрганиб, Ўзбекистонда малака ошираётганидан фахрланишини айтди.

В. Садовничий конференция тугагач, Ватанига қайтиб, аэропортдан чиқаётганида мухбирлар уни конференция натижалари тўғрисида саволга тутишди. Академик В.Садовничий уларга қисқа, аниқ жавоб берди:

«Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак».

Ислом тараққиёти банки президенти, доктор Аҳмад Муҳаммад Али: «Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу конференцияни ташкил қилишдек оқилона қарори тасодиф эмас. Бу анжуман Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларнинг ислом маданияти ва инсоният тараққиёти, илмий салоҳиятига қўшган беқиёс ҳиссасининг узвий давомидир. Имом Бухорий, Имом Термизий, АбуАли ибн Сино, Беруний каби алломалар тарихда юксак мақомга эга бўлган буюк мутафаккирлар сифатида танилганлар. Ислом конференцияси ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича муассасаси - АЙ-СЕСКО томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йил Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинишида ушбу алломаларнинг ўрни ва улар қолдирган бебаҳо илмий ва маданий мероси жуда муҳим роль ўйнади.

Имом Бухорий Ватанига ташриф буюриш мен учун катта шараф. Имом Бухорийнинг дунё илми ва тараққиётига қўшган ҳиссаси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Шунингдек, ҳадис илмининг султони ҳисобланмиш термизлик аллома, буюк мужтаҳид ва ислом илми намояндаларининг устози Имом Абу Исо Муҳаммад Термизийга бўлган ҳайратимиз беқиёсдир» .

Уалломабоболаримизмеросибиланзамонавийахбороттехнология-лари имкониятларини уйғунлаштиришни таклиф қилди: «Ўзбекистон алломаларидан ўрганганимиздек, билим нафақат иқтисодий ривожланиш, балки инсоният тараққиётини яратишда стратегик манба ҳисобланади. Бундай қимматли ривожланиш эҳтиёжларини қондиришнинг бугунги кундаги яққол мисоли Интернетдир...»

Нанси Хеллеруд - Вебстер университети проректори: «Сизларга яна бир карра мамлакатингиз ва таълим тизимингиз билан танишишга берилган ажойиб имконият учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Мен унутилмас таасурот ва орттирган тажрибамни ўртоқлашиш учун университетимга қайтиб бориш дақиқаларини интизорлик билан кутиб қоламан» .

Теодор Алере - Жаҳон банкининг Европа в Марказий Осиё дав-латлари билан ҳамкорлик бўйича департаменти директори: «Бутун дунёда таълимга йўналтирилган сармоялар ўзини тўла оқлайди. Масалан, мутахассисларнинг баҳо беришича, таълим даражасининг ошиши 1960 ва 1990 йиллар орасида Осиё иқтисодиётининг учдан бир қисмга ўсишига имкон берди. Ўша даврлардан бери глобализация ва технологик тараққиёт талабни кучайтирди, давлатларнинг рақобатдошлиги эса кўпроқ уларнинг билимларни ўзлаштириши, яратиши ва қўллай олишига боғлиқ бўлиб қолди».

У Ўзбекистоннинг бой маданий мерос ва таълим соҳасидаги тараққиёти бутун дунёдаги ривожланаётган давлатлар учун маёқ бўла олишини эътироф этди. Чунки таълимга йўналтирилаётган барқарор ва йирик инвестициялар бунинг калити ҳисобланади.

Франсуаза Картрон - Франция Сенатининг Маданият, таълим ва коммуникациялар қўмитаси раисининг ўринбосари: «...Таълим соҳасидаги ислоҳотлар Ўзбекистон учун барча жабҳаларда ривожла-нишнинг асоси бўлишига аминман».

Жозе Рибиера де Кастро - Португалия ассамблеяси таълим, фан ва маданият қўмитаси раиси: «Таълим олиш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқларидан биридир. Ўзбекистонда барча иж-тимоий қатлам вакилларига бу борада кенг йўл очиб берилаётгани мамлакатда демократик тамойилларнинг юқори даражада эканини кўрсатади...»

Мусулмон давлатлари таълим тизими раҳбарларининг биздаги ген-дер тенглигига ҳаваси келмоқда. Қувайт университетининг ижтимоий фанлар факультети Осиё тадқиқотлари гуруҳи раҳбари, сиёсий фанлар доктори Муҳаммад ал-Саййид Сал имнинг сўзларига эътибор берайлик: «...Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон бутун дунёга, айниқса, мусулмон дунёсига, бу юртда аёллар ҳам таълим олиш ва меҳнат қилишда тенг ҳуқуқли эканини намойиш қилмоқда. Биз университет, коллеж ва лицейларда кўплаб қизлар таълим олаётганини кўрдик. Бу-аёлларга ва уларнинг ҳуқуқларига ҳурмат белгисидир».

Тошио Масуда - Хосей университети ректори (Япония): «... Япония таълим тизими ҳам ривожланган бўлса-да, ўзбек моделидан ибрат олиш мумкин бўлган жиҳатлар кўп экан...».

Джун Ку Ли - Тэгу Хани университети ректори (Корея Респу-бликаси): «Ёшларнинг таълим-тарбия олиш жараёнида, аввалам

бор, миллий тарбия, миллий тарих, менталитет, анъаналар, урф-одатлар катта аҳамият касб этади. ...Энг эътиборли жиҳати ўзбек ёшларининг миллий урф-одатларга, миллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбия олаётганидир».

Маърузаларда ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда ўз мамлакатининг ёшлари келажаги учун ташвиш сезилиб турди. М.И.Виш-невский(Могилев): «...Биз тараққиёт нуқтаи назаридан энг муҳим, тезкор бўлган ёшлар гуруҳларини ўз миллий-маданий майдонимизда ушлаб тура олармиканмиз? Биз уларнинг ўз миллий маданиятига эмас, бегона маданиятларга интилувчи «компрадор»ларга аиланаётганидан хавотирдамиз» .

Украиналик олим А.А.Безносюкнинг чиқишида ҳам ёшлар маънавий тарбиясидан безовталик сезилиб турди. У таълим, аввало, шахснинг маънавий ўзагини шакллантириши лозим, зеро бу ўзак ҳар бир одамдаги «дунёнинг шахсий картинаси»ни белгиловчи мезон бўлиб ҳисобланади, деган илмий хулосани айтди. Бироқ, «Бизда маънавий илдизларнинг бемаънилашиб кетиши, маънавий-ахлоқий тарбия дастурининг йўқлиги ёшларимизда руҳий мувозанатнинг издан чиқиши, мотивлар иерархиясининг, мустақил фикрлашнинг, хулқ-атворнинг бузилиши каби руҳий ва психосоматик касалликларни пайдо қилди», деди афсусланиб.

В.И. Гришин (Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт уни-верситети) университетнинг Тошкент филиали халқаро таълим марказига айланганидан мамнунлигини айтди. Ҳа. Бешёғоч томонларга йўлингиз тушса, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Қозоғистон, Озарбай-жон, Арманистон, Афғонистон, Исроил, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистондан келган ёшларни учратасиз. Улар Тошкент филиали талабалари.

И.П. Рогальская компетентли ёндашув дунёда касбий таълимнинг концептуал асосига айланаётганини, Европа Иттифоқининг ҳужжатларида «билим, кўникма ва муносабатларнинг йиғиндиси», дея ифодаланаётганини маълум қилди. Европа Иттифоқи экспертлари бу тушунчани она тилида мулоқот қила олиш; чет тилларда сўзлаша олиш; математик компетентлилик, информацион компетентлилик, мустақил билим олиш компетентлилиги, шахслараро, маданиятлараро мулоқотларда ва ижтимоий компетентлилик, фуқаровий, тадбиркорлик ва маданий компетентлиликларга бўлиб талқин қилишаётганини айтди. Педагог олима Ўзбекистонда компетентлилик масаласига алоҳида эъ-тибор қаратилаётгани, бизнинг бу борада энг ривожланган давлатлар билан ҳамқадам эканлигимизни билишини эътироф этди.

Хулоса: «Ўзбекистон тажрибасини алоҳида эътироф этиш, чу-қур ўрганиш лозим».

Халқаро илмий-амалий конференция иштирокчилари Ўзбекистон-нинг таълим тизимини ислоҳ қилиш борасидаги тажрибасини ўрганиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг нутқида баён этилган таълим тизимини ислоҳ қилишга оид принцип ва ёндашувларни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Бугун юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга, билимли, самарали меҳнат қилишга қодир фуқаролар жамиятнинг энг муҳим капитали, уни ҳаракатга келтирувчи кучга айланиб бормоқда. Айнан шу боис XXI аср - интеллектуал билимлар асрида инсон капиталига инвестициялар йўналтиришни устувор вазифа сифатида танлаган мамлакатларгина юксак тараққиётга эришиши мумкин. Фақат том маънодаги билимли жамиятгина замонавий таҳдид ва муаммоларни енгиб ўтишга қодир бўлади.

Ҳар қандай давлат ўз мамлакатининг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтиришдан манфаатдор бўлмоғи керак. Глобаллашув даврида билимлилик мамлакатни иқтисодий ривожлантириш ва унинг миллий бойлигини кўпайтиришнинг муҳим таркибий қисмига айланмоқда. Аҳолининг юксак маънавий даражаси эса одамларда ҳуқуқий маданиятни, эркин ва демократик ҳуқуқий давлатда яшаш ҳамда меҳнат қилиш қобилиятини шакллантириш, ўз ҳуқуқ ва эркин-ликларини англаш, улардан шахс, давлат ҳамда жамият манфаатлари йўлида фойдаланиш имконини беради.

Халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистоннинг тажрибасини алоҳида эътироф этиш, чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлашди.

Халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистоннинг таълим ти-зимини ривожлантириш борасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича тин-гланган ва муҳокама этилган маърузаларни ҳисобга олган ҳолда 17 та тавсияни қабул қилдилар.

Шу ўринда Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақил-ликка эришиш остонасида» китобида таълим ҳақида 1990 йил 20 январь куни айтилган фикрлари эсга тушади. Биз учун одатий, бироқ, 48 давлат вакилларининг эҳтиромига сазовор бўлган бугунги натижалар мустақиллик арафасидаги изтиробли дамлар, курашлар натижаси эканлиги аён бўлади.

Президентимиз шўроларнинг қатағон болтаси халқимиз бошида хавф солиб турган ўша таҳликали кунларда аввало, раҳбар кадрлар, зиёлиларни, жамоатчиликни ғафлатдан уйғонишга даъват қилди. ШўроларнингЎзбекистон ёшлари таълим-тарбиясига «қолдиқ» принципи асосида ёндашувини «бу принцип ҳар бир халқ учун энг қиммат нарсага - келажакка болта уради», дея бонг уради.

Бугун, 2012 йилга келиб, дунёдаги 48 давлат, жумладан, тараққий топган мамлакатларнинг 270 вакили Ўзбекистоннинг таълим-тарбия соҳасидаги тажрибасини чуқур ўрганиб, яна бир бор юксак баҳолади. Бу - 1990 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳар фаоллари йиғилишида баён қилинган қатъий позициянинг бугунги кундаги амалий натижаси бўлди.

Мустақиллик йилларида бой тарихимиз, бетакрор меросимиз, муқаддас дину диёнатимиз, кўҳна урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фа-зилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб яшаш, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олмоқда. Албатта, бу каби ижобий омиллар аҳолимизнинг руҳиятини кўтариб, ишчанлик, бунёдкорликкайфиятини кучайтирмоқда, юртдошларимизнинг келажакка ишончини янада оширмоқда.

Жорий йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилингани муно-сабати билан жамиятимизнинг асосий бўғини бўлган оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, бугунги кунда ёш оилалар-ни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, бу борада маҳалланинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга жиддий эътибор қаратилаётгани таҳсинга сазовордир.

Шу билан бирга, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган энг муҳим вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Тошкентнинг Эски шаҳар қисмини, Фарғона, Қарши шаҳарларини тубдан обод этиш, қишлоқларимизда намунали лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар барпо қилишга қаратилган улкан кўламли ишлар қизғин олиб борилмоқда. Ҳаётимизнинг барча соҳаларида янгиданянги марралар қўлга киритилмоқда. Буларнинг барчаси, ўз навбатида Юртбошимизнинг: «2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади», деган ишонч тўла даъвати амалда ўз исботини топиб бораётганидан далолатдир.

Бу борада маънавият тарғиботчиларининг зиммасидаги мақсад-вазифалар оддий ва ҳаётий - одамларимиз қалби ва онгида юқорида зикр этилган инсоний туйғулар қарор топиши, жамиятимизда олижаноб фазилатлар устувор бўлишига эришишдир. Табиийки, бунда юрт-дошларимизнинг нафақат билимини ошириш, балки улар қалбида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш билан боғлиқ янгича тафаккур, янги ғояларни камол топтириш, уларни юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлида эзгу ишларга рағбатлантириш, одамлар онгу шуурида ҳаётимизнинг турли соҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч ва шукроналик туйғуларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Зотан, Юртбошимиз уқтирганидек, «Инсонга инсонлигини англа-тиш - мафкура ва маънавият соҳасидаги ишларимизнинг асосий мазмунига айланиши керак».

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!