Жума, 18 сентябрь 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мақсади инсон ва унинг манфаатлари, фаровонлигини таъминлаш ҳамда инсонни ҳар томонлама камолга етказишга қаратилгандир. Бу мақсад биринчи марта 1990 йил 5 июнда Президентимиз И. Каримов томонидан «Ўтмишдан сабоқчиқариб, келажакка ишонч билан» деб номланган маърузасида «биз бутун иқтисодиётга ижтимоий йўналиш бахш этишни, уни инсонга, унинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга қаратишни ўзимизнинг асосий вазифамиз деб биламиз» - деб баралла айтилган.

Истиқлол йилларида инсон манфаатларини рўёбга чиқариш, турмуш шароитини яхшилаш, моддий ва ижтимоий фаровонлигини ошириш учун туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Бугунги кунда бу борада эришилган натижаларни сарҳисоб қилсак, жуда мураккаб, ўта қалтис муаммоларни ҳал этиш учун ниҳоятда улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилганига гувоҳ бўламиз.

Президентимизнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остона-сида» китобида мустақилликка эришиш арафасида республикамиз-да аянчли ижтимоий-иқтисодий вазият юзага келганлигини кўрсатиб берилган. Жумладан, Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ иттифоқ халқ хўжалиги комплексининг хом ашё базасига айлантириб қўйилганлиги, иқтисодиётнинг бир ёқламалиги, пахта монополиясига бўйсундириб қўйилганлиги, мўрт ва заиф эканлиги, аҳоли ўсишининг, кўп йиллар мобайнида саноатда ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида иш жойларини кўпайтириш ҳамда аҳолининг ҳаёт таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан мустаҳкамланмаганлиги туфайли (47-бет) республикамизда аҳоли жон бошига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ўртача Иттифоқ даражасининг атиги 40 фоизини ташкил этган. Аҳоли даромади даражаси жиҳатидан, асосий турдаги маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатидан Иттифоқ республикалари орасида энг охирги ўринлардан бирига тушиб қолган эди.

Ўзбекистонда мустақил тараққиёт йилларида амалга оширилган чуқур ва кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар туфайли юқорида таъкидланган чуқур ижтимоий-иқтисодий таназзул барҳам топиб, барқарор тараққиётга эришилди.

Мамлакатимиз 1996 йилда МДҲ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб иқтисодий ўсиш йўлига кирди. Иқтисодиётниг жадал ривожлани-ши мамлакатда туб ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишга ва ижти-моий соҳада катта ютуқларга эришишга замин яратди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, шу аснода давлат бепул умумий таълимни ка-фолатлаши белгилаб қўйилган. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва ўз кўлами, мукаммаллиги ва мақсадларига кўра беқиёс бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши ушбу соҳада бошланган чуқур ислоҳотларнинг ибтидоси бўлди. Таълим Ўзбекистонда шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи ривожланишнинг устувор соҳаси деб қонунан эътироф этилди. Миллий дастуримизнинг асосий фарқли жиҳати ундаги яхлитлик ва тизимли ёндошув бўлиб бунда шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқариш ягона жараённинг таркибий қисмларидир.

У мамлакат иқтисодиётининг барча соҳалари ва ҳаёти жабҳалари учун юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида таълим, фан ва ишлаб чиқариш, ёшларнинг маънавий, ахлоқий тарбиясини самарали бирлаштиришни таъминлаш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаат-ли халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуи сифатидаги таълим тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш вазифаларини ҳал қилади.

Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинган.

Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

- таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик ҳарактерда экан-лиги;

- таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

- умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;

- таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;

- давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;

- таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;

- билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;

- таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.

Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга му-носабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади.

Билим олиш ҳуқуқи:

- давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;

- ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш;

- таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек, таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш;

- барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши;

- оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга ак-кредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида ат-тестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.

Бошқа давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга.

Мамлакатимизда истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахс-лар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.

Узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши давлат таълим стандартлари асосида, турли даражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади ва қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:

- мактабгача таълим;

- умумий ўрта таълим;

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;

- олий таълим;

- олий ўқув юртидан кейинги таълим;

- кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

- мактабдан ташқари таълим.

Кадрлартайёрлаш миллий моделинингўзига хосхусусияти мустақил равишдаги тўққиз йиллик умумий ўрта ҳамда уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини жорий этишдан иборатдир. Бу эса, умумий таълим дастурларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларига изчил ўтилишини таъминлайди.

Умумий таълим дастурлари: мактабгача таълим, бошланғич таълим (I-IV синфлар), умумий ўрта таълим (I-IХ синфлар), ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини қамраб олади.

Касб-ҳунар таълими дастурлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий (бакалавриат, магистратура) таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни қамраб олади.

1997-2010 йилларда кенг миқёсда кадрлар тайёрлаш Миллий дастури амалга оширилди. Ушбу дастур доирасида 12 йиллик мажбурий таълимга, жумладан, 9 йиллик мактаб таълими ва ундан кейинги 3 йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига босқичма-босқич ўтилди.

1990-2010 йилларда умумтаълим мактаблари ўқувчилари сони (1-9 синф) 4053,0 минг кишидан 4676,1 минг кишига ўсди. 7 (6) ёшгача бўлган болаларнинг мактаб таълими қамраб олинганлиги даражаси шу даврда 92,1% дан 99,3%га, дарсликлар билан таъминланиш даражаси 55,4%дан 100%га, компьютер ўқув хоналари билан таъминланиш, мак-таблар сонидан фоиз нисбатида 2,4%дан 68,2%га ўсди .

2004-2010 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий давлат дастури амалга оширилди. Бунинг натижасида 7800 дан зиёд умумтаълим мактаби янгитдан қурилди, таъмирланди ва реконструкция қилинди, уларнинг умумий сони эса 9860 тага етди. 8 мингдан ортиқ таълим муассасаси капитал таъмирланди, газ ва сув билан таъминланди, марказлаштирилган канализация тармоқларига уланди .

2011 йилда энг замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари би-лан таъминланган, 46300 ўқувчига мўлжалланган 166 та янги мактаб қурилди ва рекоснтрукция қилинди, 151 та мактаб капитал таъмирлан-ди. 852 та мактабда замонавий ўқув компьютер синфлари ташкил этил-ди. 9400 дан зиёд умумтаълим мактаби ёки жами мактабларнинг 96%и ZiyoNET электрон ахборот тармоғига уланган .

Таълим тизимидаги ислоҳотлар ва Кадрлар тайёрлаш миллий дас-турининг амалга оширилиши натижасида ўрта махсус, касб-ҳунар таъ-лими тизими тубдан ўзгарди. 2010-2011 ўқув йилида мамлакатимизда 143 та академик лицейлар ва 1396 та касб-ҳунар коллежлари фаолият юритиб келмоқда. Умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини ўрта махсус касб-ҳунар таълими билан қамраб олиш даражаси 2010 йилда 97,1%ни ташкил этди . 2011 йилда республикамизнинг олис ва чекка ҳудудларида касб-ҳунар коллежларининг 24 та филиалини таш-кил этиш, фаолият юритаётган коллежлар қошида 18 та талабалар турар жойларини қуриш орқали умумтаълим мактаблари 9-синф би-тирувчиларини касб-ҳунар таълими билан тўлиқ қамраб олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистондаги таълимнинг барча босқичлари учун замон талабларига жавоб берадиган янги давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, шу жумладан, мультимедияли ўқув дастурлари ҳамда миллионлаб нусхада нашр қилинаётган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Илғор педагогик технологиялар ва ўқитишнинг интерфаол усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Ҳар бир ўқув муассасасида ўқув адабиётларнинг, шу жумладан, электрон ўқув адабиётларининг катта заҳираларига эга, ўз ахборот-ресурс марказлари мавжуд.

Мамлакатимизда олий таълим тизимида бакалавриат ва магистра-турадан иборат икки босқичли халқаро стандартга ўтиш .амалга оши-рилди. Мустақиллик йилларида олий ўқув юртлари сони 37 тадан 66 тага ўсди. Шунингдек, Юртимизда халқаро Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ институти, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Турин политехника университети, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети каби халқаро олий ўқув юртларининг филиаллари фаолият юритмокда.

Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли таъ-лимнинг кутилаётган давомийлик муддати 1990 йилдаги 13,7 йилдан 2010 йилда 15,6 йилга ўсди. Ушбу кўрсаткич ва аҳолининг саводхонлик даражаси кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон кўплаб ривожланган мамла-катлар даражасига етиб олди.

Мамлакат олий ўқув юртларида таълим,фан ва ишлаб чиқаришни бир-лаштириш жараёни ривожланмоқда. Талабалар илмий тадқиқотларда фаол иштирок этмоқдалар, инновацион фаолият билан, шу жумладан, корхоналар буюртмасига кўра шуғулланмоқда. Талабаларнинг ишлари мамлакатимизнинг янги технологияларини ва фан кенг қўлланиладиган маҳсулотларни намоён этувчи ҳар йиллик кўргазмаларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Фақат 2011 йилнинг ўзида Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида олий ўқув юртларида яратилган технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш учун 3 миллиард 579,4 миллион сўмлик шартномалар тузилди. Талабаларни фундаментал изланишларга жалб қилувчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли алоқалар яқиндан йўлга қўйилган. Бу ёш илмий кадрларни тайёрлашга имкон бермоқда.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг ташаббусига кўра, етакчи олий ўқув юртларида Ўзбекистон Фанлар Академияси иштирокида ҳозирги вақтда фан, техника ва технологияларнинг энг истиқболли йўналишлари бўйича ўқув-илмий лаборатория мажмуалари яратилмоқда. Олий таълимдан кейинги таълим тузилмаси фаол ривожлантирилмоқда. Олий ўқув юртларида 70 йўналиш бўйича номзодлик диссертацияларини, 37 йўналиш бўйича докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган кенгашлар фаолият кўрсатмоқда.

Йилдан йилга яқиндагина олий ўқув юрти битирувчилари бўлган, энди-ликда илмий даражага эга ёш истеъдодли олимлар сони ортиб бормоқда. Ишлаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тай-ёрлашга ҳам етарли эътибор берилмоқда. Чунки ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига талабнинг ортиб бориши, ички ва ташқи бозорларда унинг рақобатбардошлиги ортиши ва шу билан биргаликда таннархнинг камайиши технологияларни доимий тарзда янгилаб бориш, ишлаб чиқаришнинг янада такомиллашган усулларини жорий этиш заруратини келтириб чиқармоқда. Ушбу жараённинг самарадорлиги биринчи навбатда, кадрларга, уларнинг билимлари ва малакаларига боғлиқ.

Президент Ислом Каримовнинг қарори билан тасдиқланган олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизациялаш ҳамда 2011-2016 йилларда мутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури мамлакатимиздаги таълим тизимини янада ривожлантиришнинг муҳим омилига айланди. Унда ўз ичига олий ўқув юртлари биноларини қуриш ва таъмирлашни, уларни жиҳозлаш, янги замонавий лабораторияларни яратиш, ўқитиш йўналишларини опти-маллаштириш, таълим стандартларини такомиллаштиришни ўз ичига олган мақсадли тадбирлар мажмуи белгиланган.

Ёш авлодни баркамол ривожлантиришнинг ажралмас қисми уни маънавий-ахлоқий тарбиялашдир. Бу йигит ва қизларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларнинг онгида замонавий дунёқарашни, миллий ва умуминсоний қадриятларни англашнинг устуворлиги, ўз мамлакатига фойда келтиришга интилиш туйғуларини шакллантиришга йўналтирилгандир. Тарбия жараёнининг уйғун таркибий қисми болалар ва ёшларнинг фақатгина саломатлигини мустаҳкамлабгина қолмасдан, уларда ирода ва феъл-атворни шакллантирадиган, қийинчиликларни бартараф этиш кўникмасини вужудга келтирадиган, спорт билан фаол шуғулланишга жалб этишдир.

Мамлакатимизда мактаб ўқувчиларининг «Умид ниҳоллари» , коллеж ва лицей ўқувчиларининг «Баркамол авлод» ҳамда талабалар Универсиадасининг ҳар йиллик мусобақаларининг жаҳонда ўхшаши бўлмаган уч босқичли тизими яратилган. Барча ўқув муассасаларида, шу жумладан, қишлоқларда ҳам халқаро мезонлар бўйича жиҳозланган спорт заллари, спорт мажмуалари мавжуд. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури жорий этилган йилда мамлакатимиздаги мактаб ўқувчилари томонидан халқаро фан олимпиадалари томонидан 152 та медаль, шу жумладан, 29 та Олтин медаль қўлга киритилди. Ўзбекистон Олий ўқув юртларининг кўплаб талабалари турли фанлар бўйича халқаро олимпиадаларнинг ғолибларидир. Бизнинг ёш мусиқачиларимиз ва рассом-ларимиз орасида турли нуфузли халқаро танловлар совриндорларининг сони ортиб бормоқда. Олимпиада ўйинларида жаҳон ва минтақа чемпионатларида, бошқа мусобақаларда ёш ўзбек спортчиларининг ғалабалари Ватанимиз донғини бутун дунёга таратмоқда.

Истеъдодли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш йўли билан олим-ларнинг янги авлодини етиштириш давлатнинг асосий ғамхўрликлари мақсадидир. Президентимизнинг 2010 йил 2 ноябридаги «Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомил-лаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу ғамхўрликни янги босқичга кўтаришга имкон берди. Мазкур қарорга мувофиқ республи-канинг олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида олий таълимдан кейинги таълимнинг янгиланган тизими жорий этилди.

Аспирантура ўрнига ўқиши уч йил давом этадиган стажёр-тад-қиқотчилар институти, докторантура ўрнига эса, тадқиқот соҳасига боғлиқ ҳолда 2-3 йиллик ўқиш муддатига эга катта илмий ходимлар-изланувчилар институти яратилди. Қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти танланган мавзуни ҳисобга олган ҳолда айнан ил-мий изланишлар билан шуғулланишдир. Илгари стипендия олиб ўқувчи аспирантларнинг моддий таъминоти 1,6 мартага ўсди.

Ўтган йилнинг 1 январидан бошлаб бўлғуси фан номзодларига тадқиқотчининг асосий ойлигига тенглаштирилган миқдордаги лавозим маоши, докторларга эса - фан номзоди илмий даражасига эга катта илмий ходимларнинг маошига тенглаштирилган маошлар белгиланди.

Олимлар ва педагогларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш учун изланувчилар институтларининг фаолиятини ташкил этишга ва уларнинг иш сифатига талаблар сези-ларли даражада орттирилди. Мустақиллик йилларида ҳаммаси бўлиб 2,2 минг киши фан доктори, 11 мингдан ортиқ киши фан номзоди илмий даражасини қўлга киритди. Бугунги кунда улар академик соҳада машғул бўлганлар умумий сонининг деярли яр-мини ташкил этади. Бундан ташқари, 1,5 мингдан кўпроқ педагогларга профессор илмий унвони, 6 мингга яқин кишига - доцент, тахминан минг кишига катта илмий ходим унвони берилди.

Мустақиллик йилларида уй-жой коммунал хўжалик соҳаси ҳам ривож топди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилган «кичик» хусусийлаштириш натижаси 96 фоиздан зиёд оила илгари давлат тасарруфида бўлган уй-жойларни хусусийлаштирди.

Аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражаси 1990 йилда ҳар бир кишига 12,1 кв м ташкил этган бўлса, 2010 йилда бу рақам 15,2 кв мга етди ёки 1,26 баробар ортди. Республикадаги оилаларнинг қарийб 77,4 фоизи алоҳида уй ва коттежларда истиқомат қилмокда.

Аҳолининг тоза ичимлик суви ва табиий газдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда магистрал ичимлик суви ва табиий газ тармоқларини қуриш бўйича аниқ мақсадли давлат дастурлари амалга оширилмоқда. Бунинг нати-жасида 2010 йилда 1990 йилга нисбатан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 64%дан 82,6%га, шу жумладан, қишлоқ жойларда 55% дан 75,8%га ўсди. Табиий газ таъминоти шу даврда 44,6%дан 73,6га, шу жумладан, қишлоқ жойлар-да 19,3% дан 77,7%га ўсди. Таҳлил даврида марказий иситиш тизими билан таъминланганлик 29,1%дан 41%га, канализа-ция хизмати билан таъминланганлик 25,5%дан 37,1%га ўсди .

Таъкидлаш жоизки, қишлоқ аҳолиси турмуш шароитларини яхшилаш, уларни шаҳар ҳаёт шароитларига яқинлаштириш мақсадида кейинги йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусу-сий уй-жойларни қуриш бўйича дастур амалга оширилмоқда. 2010-2011 йилларда ушбу дастур асосида 15 мингдан зиёд оила ҳар томонлама қулай янги уй-жойларга эга бўлди.

Ижтимоий соҳанинг ривожланиши кўп жиҳатдан уни молиялашти-ришга боғлиқдир. Мустақиллик йилларда ижтимоий соҳа ва аҳоли ижти-моий муҳофазаси учун йўналтирилган давлат харажатлари 5 баробардан зиёд ошди. Ҳар йили Давлат бюджети харажатларининг ярмидан ортиғи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. 2011 йилда Давлат бюджети харажатларининг 58,7% ижтимоий соҳани молиялаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Ўзбекистонда ҳар йили таълим соҳасига ажратилаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этмоқда, дунё амалиётида эса бу кўрсаткич 3-5%дан ошмайди.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилда қабул қилинган «Фуқаро-ларни давлат нафақаси билан таъминлаш тўғрисида» ги Қонуни нафақа билан таъминлаш тизимини сезиларли даражада такомиллаштиришга имкон яратди ҳамда нафақахўрлар манфаатларини ҳимоялашга, уларнинг моддий фаровонлигини оширишга, ижтимоий адолат тамойили мустаҳкамланишига, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш жараёнида яхши ҳақ тўланадиган маҳсулдор меҳнатга рағбатлантиришнинг кучайишига туртки берди.

Ўзбекистондаги нафақа тизимининг асосий афзаллиги иқтисодиёт барқарор ва мўътадил ривожланганда даромадларнинг барқарорлиги, салбий молиявий фалокатлардан ишончли ҳимояланганлик, шунингдек, давлат томонидан кафолатланган нафақаларнинг ўз вақтида тўланишидир. Президент Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устуворликларига бағишланган йиғилишидаги нутқида ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакат аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасини оғишмай ўстириб бориш диққат марказида қолишини таъкидлади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар натижасида аҳоли турмуш даражаси барқарор равишда ўсиб бормокда. 2010 йилда 1990 йилга нисбатан аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ХҚП - харид қобилияти паритети бўйича) АҚШ долларида 2,5 мартага, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал пул даромадлари 1990 йилдаги 551 ХҚП бўйича АҚШ дол-ларидан 2010 йил охирида 2016,8 ХҚП бўйича АҚШ долларига ўсди. Ўртача ойлик иш ҳақи микдори эса 2010 йилда 1990 йилга нисбатан

АҚШ доллари эквивалентида 2,7 баробар, ўртача пенсия ҳажми эса 5,9 баробарга ошди .

2011 йилда республикамизда иш ҳақи 20,2%га, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендиялар миқдори эса 26,3%га ўсди. Аҳолининг реал даромадлари 23,1%га ортди. Аҳоли жами даромадларининг 47 фоизи тадбиркорлик фаолиятидан олинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов таъкидлагандек: «Кейинги ўн йилда юртимизда аҳоли даромадлари ҳажми 8,1 баробар ортган бир пайтда, иш ҳақи, ижтимоий кўмакка муҳтож тоифаларнинг даромадлари миқдорини жадал ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва солиқ имтиёзлари бериш ҳисобидан аҳолининг энг паст ва энг юқори даромадга эга бўлган гуруҳлари ўртасидаги та-фовут, бошқача айтганда, даромадлардаги фарқ коээфициенти 21,1 баробардан 8,3 баробарга қисқарди. Айтиш керакки, Мустақил Давлат-лар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва бир қатор иқтисодий ривожланган давлатлар ўртасида бу коэффициент энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади» .

Ижтимоий соҳанинг ривожлантирилиши макроиқтисодий барқарор-ликни ва изчил юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, тех-ник ва технологик янгилаш асосида мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириши билан узвий боғлиқдир.

Таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси, ўқув мебели ва анжомлари билан жиҳозлашни давом эттириш, 2011-2015 йилларда барча мактабларни ўқув жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш имкониятини берадиган компьютер синфлари таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар охирига етказилади. Бундан ташқари, 400 та болалар спорти, 221 та болалар мусиқа ва санъати мактабини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади. Барча таълим муассасаларида замонавий таълим технологияларини жорий этиш ва таълим сифатини янада ошириш ишлари амалга оширилади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш си-фатини тубдан яхшилаш бўйича 2011-2016 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш учун 277 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

Бу кўрсаткич, аввало, мобил алоқа ва интернет тармоғи хизматла-ридан фойдаланадиган абонентлар сонининг ўсиши ҳисобидан таъминланди. Бунда ҳисобот йилида аҳоли учун интернет хизматларидан фойдаланиш тарифларини 22 фоизга камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 8 миллионга яқини интернет тармоғидан фаол фойдаланмоқда.

Ҳозирги вақтда 9 минг 400 дан зиёд умумтаълим мактаби ёки жами мактабларнинг 96 фоизи ZiyoNET электрон ахборот тармоғига уланганини қайд этиш лозим.

2011 йили илғор ахборот-компютер технологиялари билан жиҳозланган, аввало ёшларимизга миллий ва хорижий ахборот-кутубхона фондларидан кенг фойдаланиш имконини берадиган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - замонавий ахборот-ресурс маркази ва Симпозиумлар саройини ўзига қамраб олган Маърифат марказининг қуриб битказилгани ва ишга туширилгани мамлакатимиз ҳаётида том маънода улкан воқеа бўлди, десак, муболаға бўлмайди.

Юртимизда ўтган йиллар давомида иш ҳақи ва пенсияларнинг харид қобилияти изчил ва барқарор ўсгани аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати ортиб бораётганининг яққол тасдиқидир.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Президентимиз томо-нидан спорт соҳасида қатор қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорлар жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, спорт мажмуаларини қуриш, уларга ёшларни, ўспиринларни жалб қилиш, уларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратишга йўналтирилган. Ўтган йиллар давомида спортчиларимиз Олимпия ўйинларида, Осиё чемпионати ва бошқа йирик халқаро мусобақаларда мамлакат 731 дона олтин, 736 дона кумуш, 845 дона бронза медалларини қўлга киритдилар.

Мамалакатимиз спортчиларининг ҳалқаро майдонларда юксак ғалабаларга эришаётгани - Мустақиллик шарофати ва Президент И. Ка-римовнинг ёшларни маънан бой, жисмонан соғлом этиб тарбиялашга қаратаётган эътиборининг самарасидир.

Мамлакатимизда спортни ривожлантириш бўйича асосий фаолиятни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги олиб боради ва мувофиқлаштиради. Шунингдек, олимпия ҳаракатини ривож-лантириш тадбирларини ва уларда спортчиларимизнинг иштирок этишини таъминлаш 1993 йилда Халқаро Олимпия ҳаракатига аъзо бўлган Миллий Олимпия Қўмитаси зиммасида. Ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий спорт федерациялари 32 спорт тури бўйича халқаро федера-цияларнинг аъзоси ҳисобланиб, халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Мамлакатимизда кейинги йилларда кўпгина спорт турлари учун моддий - техник базани жаҳон талаблари даражасида кучайтириш юқори суръатларда ривожланмоқда. Шу қаторда 36 жамоадан иборат ўзбек футболининг базасини ибрат қилиб кўрсатиш мумкин. 231 та стадион, 5231 футбол майдонлари, шунингдек, кичик-футбол ва футзал ўйнайдиган кўплаб майдонлар улар ихтиёрида. Мамлакатимизда кенг тарқалган спортнинг ушбу тури бўйича Чемпионат, Ўзбекистон бирин-чилиги ва Республика совринлари учун мусобақалар ўтказилади.

Ҳозирги кунда спорт резервларини тайёрлаш учун 522 та ўсмир-болалар спорт мактаблари, 63 та олимпия резерви ўсмир-болалар махсус спорт мактаблари, 5 та олимпия резерви муассасаси, 7 та олий спорт маҳорати мактаблари фаолият олиб бормокда.

Олимпия турлари бўйича мамлакатдаги терма командаларда 2000 нафар юқори даражали спортчилар, 150 нафар етук мутахассислар бошчилигида машқлар олиб борадилар. Улар 32 та спорт турлари бўйича миллий жамоа асосларини ташкил этмоқда. Мазкур мактаблар қошида нуфузли ва иқтидорли атлетлар шуғулланадиган Олимпия тай-ёрлаш марказлари фаолият олиб бормокда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Бола-лар спортини ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Пре-зидентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги ПФ-3481-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ташкил этилган.

Жамғарма фаолиятида жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва хўжалик жамиятларининг меҳнат жамоалари, муассасалар ва ижодий уюшмалар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, тижорат тузилмалари, хорижий ва бошқа ташкилотлар, соғлом авлодни вояга етказишга ўз ҳиссасини қўшишни хоҳловчи юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий асосда қатнашишлари мумкин.

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!