Шанба, 24 октябрь 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



Ўзбекистонда демократик тараққиёт йўлини танлашда республика-нингўзигахосхусусиятлари, халқанъаналари ва миллий урф-одатлари, турмуш тарзининг ҳисобга олинганлиги айнан ўз тараққиёт йўлимизни белгилаб олишимизга асос бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан адолатли, демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг беш асосий тамойилининг илгари сурилиши республикада янги ижтимоий тузумга ўтишнинг пухта ўйланган стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берди. Албатта, бунда демократик давлат қуришда ўзини оқлаган жаҳон тажрибаси чуқур ўрганилди. Шарқона босиқлик асосида олиб борилган саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистонда дав-лат қуриш стратегиясининг миллий давлатчилик, иқтисодиёт ва маънавиятни юксалтиришга қаратилишига эришилди. Мамлакатимизнинг мавжуд табиий-иқтисодий, минерал хом ашё ва инсоний салоҳиятини холисона баҳолаган ҳолда жаҳон хўжалик алоқалари тизимидан муносиб жой эгаллашга муваффақ бўлинмоқда.

Демократик давлат қуриш тамойиллари Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиши учун асос бўлди. Шу тариқа жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида тараққиётнинг ўзбек модели намо-ён бўлмоқда, демократик давлат қуриш жараёнларида инсон эркинли-ги, ҳуқуқлари ва манфаатлари таъминланмоқда.

Мамлакатимизда миллий давлатчилик асосларининг барпо эти-лиши ҳам пухта режа асосида амалга оширилди. 1992 йилда Асосий Қонунимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши принципининг энг муҳим тамойил сифатида белгиланиши-буларнингбарчасидавлатқурилишинингйўналишларини белгилаб берди. Ўзбекистоннинг янги сиёсий ва давлат тузилиши асосларининг яратилиши, қонунчилик тизимининг шакллантирилиши марказда ва жойларда ваколатли ҳокимият органлари яхлит тизимининг барпо этилиши ўз вақтида амалга оширилди. Ижро ҳокимиятининг самарали тизими ва тузилмаларини яратиш мақсадида туб маъмурий ислоҳотлар амалга оширилиши бугунги кунда ўзининг ижобий натижа-ларини бермокда. Вилоят, туман ва шаҳарларда ҳокимлик институти жорий этилди. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи тизими - маҳалла институтини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш жараёнлари босқичма-босқич олиб борилди. Яхлит суд ҳокимияти тизимини шакллантириш вазифасини адо этиш мақсадида жиноят, жиноят-процессуал, суд-ҳуқуқ ва бошқа йўналишларнинг қонунчилик асосини ташкил этувчи база яра-тилди. Инсон ҳуқуқларининг давлат манфаатлари, умумэътироф этил-ган халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий ҳуқуқий меъёрлардан устун-лиги тамойили Конституцияда муҳрлаб қўйилди. Буларнинг барчаси жамият қурилишидаги изчилликни келтириб чиқарди.

Мамлакатимизда «Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий доктринаси тўғрисида» ги, «Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик Концепцияси тўғрисида» ги «Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши миллий хавфсизлик тизимининг шакллантирилишига замин яратди.

Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларда айрим мамлакат-лардагидек шошма-шошарликка йўл қўйилмади. Пухта ўйланган изчил ташқи сиёсат туфайли давлатимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмокда, халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб бормоқда. Мамлакатимиз халқаро ҳамжамият олдида турган долзарб муаммоларни ҳал этиш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, ташаббуслари эвазига, халқаро ташкилотлар ва тузилмалар фаолиятидаги самарали иштироки орқали ҳам ўзига обрў орттирмоқда.

Шу тариқа бугунги кунда Ўзбекистонда кечаётган фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизациялаш жараёнлари сиёсий ва иқтисодий ҳаёт, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, мустақил суд тизимини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий фаоллигини ошириш, фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришни талаб этмоқда. «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» изчил ва босқичма-босқич ўтиш бу даврнинг асосий хусусиятидир.

Икки палатали парламентнинг шаклланиши, Президент ваколатла-ри бир қисмининг юқори палата - Сенатга ўтказилиши, Бош вазир ҳуқуқ ва ваколатларининг кучайтирилиши «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партиялар ролини кучайтириш тўғрисида»ги конституциявий қонуннинг қабул қилиниши билан янада амалий тусга кирди.

Давлат ҳокимияти марказий органларининг бир қатор ваколат ва ва-зифаларини маҳаллий ҳокимият, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллаларга босқичма-босқич ўтказиш жараёни давом этаётганлиги эса фуқаролик жамияти институтларининг такомиллаши-ши учун барча шароитларни яратмоқда.

Сиёсий партиялар роли ва аҳамиятининг кучайиши ҳозирги шароитда уларнинг фуқаролар сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг, айниқса, сайлов жараёнларида хоҳиш-иродаси ва фикрини ифодалаш, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантиришнинг муҳим таъсир ўтказувчи воситасига айланиши орқали кечишини англатади. Парламентдаги кўпчилик ва парламентдаги мухолифат мақомини қонуний тарзда белгилаш, сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларини Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайлаш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўрилиши бу йўналишдаги ўзгаришларни яққол намоён қилмокда.

Ўзбекистон, мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «ўз ол-дига демократик давлат ва фуқаролар жамиятини барпо этишни мақсад қилиб қўйган давлат, жамоат ташкилотлари ва тизимларини шакллантирмокда» , «миллий давлатчиликни, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ва фуқаролар жамиятини қарор топтиришдек улуғ орзу-умидлар билан яшамокда» .

Демак, фуқаролик жамиятида фуқаролик институтлари би-лан давлат институтлари ўртасида институционал ва функционал фарқлар мавжуд. Миллий демократик тараққиёт концепциясидан келиб чиқадиган бўлсак, фуқаролик жамиятида давлат фуқароларнинг турли эҳтиёжлари, қизиқишлари, манфаатларига хизмат қилади, уларга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароит, ижтимоий-маънавий, ижодий муҳит яратиб беради. Инсоннинг маънавий-маданий қобилиятини, салоҳиятини юксалтириш, барча учун тенг имкониятлар яратиш, Арасту айтганидек, одамларнинг «фаровон ва бахтли ҳаёт кечириш» ларини таъминлашдек улуғвор, инсонпарвар мақсадлар давлатнинг фуқаролар, жамият олдидаги бурчи, вазифаси ва ўз зиммасига олган масъулият ва мажбуриятидир.

Фуқаролик жамиятида халқ ҳокимиятчилиги янада мустаҳкам-ланади, фуқароларнинг сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар, ўз-ўзини бошқариш органлари ва институтлари орқали давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштироки кенгаяди, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади ва плюрализм, маданий ранг-баранглик, мусобақа ва ижобий рақобат, янгилик яра-тиш иштиёқи, бир-бирини маънавий бойитиш ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш, гўзалликка интилиб, бетакрор маданий бойликлар яратиш, уларни халқ мулкига айлантириш ўй-нияти билан меҳнат қилиш ҳаёт тарзига айланади. Фикрлар, ёндашувлар, эркин мулоқот, ҳар кимнинг ўзи истаган онгли фаолият билан шуғулланиши, давлат ва жамият ҳаётига оид масалаларга ўз қарашларини билдириши, меҳнатга яраша ҳақ олиб, тақдирланиб, ўзини намоён қилиши ва фаровон турмуш ке-чириши, дунё халқлари билан мулоқотга киришиб, ахборот алмашиши ҳар кимнинг табиий ҳолати, табиий ҳуқуқи, табиий ҳаёт тарзи бўлади.

Буюк аждодларимиз юксак маърифатли ва маънавиятли жамият қуришни орзу қилганлар. Ушбу шарқона орзу-истаклар идеал фуқаролик жамияти қуришнинг асосий парадигмаси, фундаментал асоси эканини унутиб бўлмайди. Президентимиз таъкидлаб ўтганидек: «фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг энг муҳим таркибий қисми маъ-навият ва маърифат соҳасида, шахсни мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб боришдан иборат». Бу ҳаётий ҳақиқат биз ҳамиша амал қиладиган тамойилга, жамият ривожининг асоси ва шартига айланмоғи ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. Бу тизим марказида маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак.

Маърифат, маънавият, тарбия орқали миллий демократик тарақ-қиётга эришиш йўлида бугун мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бу халқимиз асрлар давомида орзу қилиб келган, мустақилликтуфайли қўлга киритилган беназир имкониятдир. Ушбу имкониятдан тўла ва оқилона фойдаланиш учун ҳар бир фуқаро, ҳар бир ҳур фикрли, онгли, виждонли, имонли ва эркин, демократияда яшашни истовчи киши масъулдир.

Ўзбекистонга тоталитар тузумдан заиф, бир ёқлама ривожлан-ган, хом ашёга ихтисослашган, пахта яккаҳокимлигига асосланган иқтисодиёт мерос бўлиб қолди. Собиқ иттифоқнинг тарқаб кетиши туфайли республикалар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг бузилиши XX аср 90-йилларининг бошида ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин ка-майиб кетишига олиб келди.

Мустақилликка эришилгандан сўнг мамлакат иқтисодиётини чуқур таназзулдан чиқариш, унинг макроиқтисодий барқарорлигини таъ¬минлаш мақсадида Президент И. Каримов раҳбарлигида ижтимоий-иқтисодий барқарорлаштириш сиёсати ишлаб чиқилди.

Президентимиз томонидан барқарорлаштириш - макроиқтисодиётда мувозанатни сақлаш, ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиб кетиши ва ом-мавий ишсизликка йўл қўймаслик, шунингдек, пулнинг қадрсизланиши, пул эмиссиясининг бошқарилишини таъминлаш, тўлов балансини бир меъёрда сақлаш соҳасида аниқ мақсадни кўзлаб олиб бориладиган давлат сиёсати экани белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, ислоҳотларнинг дастлабки босқичларидаёқ Ўзбекистонда иқтисодий сиёсатнинг уч таркибий қисми бирлаштири-либ, бир вақтнинг ўзида амалга оширилди яъни

- макроиқтисодий барқарорликка эришиш;

- институционал ва бозор ўзгартиришларини амалга ошириш;

- давлат инвестициявий дастурлари ҳамда хорижий инвестициялар-ни жалб этиш ҳисобига иқтисодиётда таркибий қайта қуришни амалга ошириш уйғун амалга оширилди.

Юқоридагиларнинг иккитаси ўтиш иқтисодиётини бошидан кечи-раётган кўплаб мамлакатлар учун хос бўлса, учала йўлни бирваракайига қўшиб олиб бориш фақат Ўзбекистонгагина хос. Бу Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотлари моделининг ўзига хослигидан далолат беради.

Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлаштириш дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилди:

- миллий валюта жорий қилиниб, мустақил пул муомаласи йўлга қўйилди;

- пул муомаласида илгари юзага келган гиперинфляция жараён-лари сўндирилиб, инфляция назорат қилиш мумкин бўлган даражага туширилди;

- товарлар ва хизматлар бозорида тўловга қобил жами талаб билан жами таклифни муайян даражада бараварлаштиришга эришилди;

- қатъий молиявий сиёсатни ўтказиш асосида давлат бюджетидаги камомад йўл қўйилган энг кам даража (ялпи ички маҳсулотнинг 3-4% атрофида) доирасида ушлаб турилди;

- ёнилғи-энергетика ресурслари ҳамда ғалла импортини кескин ка-майтириш, шунингдек, энергетика ресурслари ва рангли металларни экспорт қилишни ошириш ҳисобига ташқи савдода ижобий сальдога эришилди.

Ўзбекистонда бундай сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида ислоҳотларнинг биринчи босқичида 1990 йилга нисбатан иқтисодий па-сайиш бошқа МДҲ давлатларидек оғир кечмади. Ялпи ички маҳсулот

1995 йилда 1990 йилга нисбатан 18,2%га камайди. Макроиқтисодий барқарорлаштириш сиёсатининг асоси сифатида қаттиқ монетар ёнда-шувни қабул қилган бошқа МДҲ давлатларида ЯИМ ҳажми 40-60%, шу жумладан, Россияда 48%, Қозоғистон ва Украинада 55 %гача, Молдовада 2 баравардан зиёдга пасайиб кетди .

Ҳозирги вақтда, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида, аксарият мамлакатларнинг ташқи қарзи ҳаддан ташқари ошиб кетаёт-ганлигини кузатиш мумкин (1-жадвал).

1-жадвал

Ривожланган мамлакатларда ташқи қарз даражаси

(2011 йил 30 июндаги ҳолат)

Мамлакат Ташқи қарз,

миллион

АҚШ долл. Аҳоли жон

бошига ташқи

қарз миқдори,

АҚШ долл.

ЯИМга нисбатан

ташқи қарз, фоиз

Европа Иттифоқи 16080000 32092 108

АҚШ* 15033607 50000 100

Буюк Британия 9836000 147060 416

Германия 5624000 63493 159

Франция 5633000 74410 188

Япония 2719000 19300 57

Испания 2570000 52588 165

Италия 2684000 39234 101

Ирландия 2357000 482340 1307,6

*Изоҳ: АҚШ бўйича маълумот 2011 йил 18 ноябрдаги ҳолати бўйича берилган.

Жадвалдан кўринадики, ташқи қарз даражасининг Ирландияда 1307,6 фоиз, Буюк Британияда 416 фоиз, Францияда 188 фоиз ва бошқа кўплаб мамлакатларда йиллик ЯИМ ҳажмидан сезиларли даражада юқори бўлиши мазкур мамлакатларнинг молия соҳасида жиддий муаммолар мавжудлигини англатади.

2012 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг уму-мий ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 17,5 фоизидан, экспорт ҳажмига нисбатан эса 53,7 фоиздан ошмаганига алоҳида эътиборни жалб этиб, бундай рақамлар халқаро мезонлар бўйича «Ҳар жиҳатдан мақбул ҳолат» деб ҳисобланишини қайд этиш жоиз. Буларнинг барчаси мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб ҳам давлат, ҳам тижорат банклари, компания ва корхоналар миқёсида ҳар томонлама пухта ўйланган четдан қарз олиш сиёсатини амалга ошириб келаётганимиз билан боғлиқ.

Мустақиллик йилларида давлат бюджети харажатларининг таркиби сифатжиҳатидан ўзгарди. Ҳозирги вақтда давлат харажатлари таркибида кучли ижтимоий сиёсат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни амалга оширишни молиялаштириш асосий ўрин тутади. Натижада ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган харажатлар улуши 1990 йилдаги 31,5 фоиздан 2000 йилда 42,5 фоизга ва 2010 йилда 59 фоизга изчил ўсди . 2011 йилда Давлат бюджетининг харажатлар қисми 2010 йилга нисбатан 25,4 фоизга, 2000 йилга нисбатан эса қарийб 17,8 баробар ўсди. Қайд этиш жоизки, давлат бюджети харажатларининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани молиялаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

Республикада 1996 йилдан эътиборан иқтисодий ўсиш давом этмокда. Ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши 1996 йилда 1,7%ни, 1997 йилда 5,2%ни, 1998 ва 1999 йилларда 4,4%ни, 2000 йилда 4,0%ни, 2001 ва 2002 йилларда 4,2%ни, 2003 йилда 4,4%ни, 2004 йил-да 7,7%ни, 2005 йилда 7,0%, 2006 йилда 7,3%ни ташкил этди. 2007 йилда бу кўрсаткич 9,5%га, 2008 йилда эса 9%га, 2009 ймлда 8,1%га, 2010 йилда 8,5%га, 2011 йилда 8,3 %га ўсди.

Республикамиз қишлоқ хўжалигида босқичма-босқич амалга оши-риб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил этиш асосида уларнинг қуйидаги асосий йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

- мулкий ва таркибий ислоҳотлар;

- ердан фойдаланиш борасидаги ислоҳотлар;

- сув ва сувдан фойдаланиш муносабатларидаги ислоҳотлар;

- молия-кредит, солиқ ва суғурта соҳасидаги ислоҳотлар;

- нарх-наво тизимидаги ислоҳотлар.

Аграр соҳада амалга оширилаётган мулкий-таркибий ислоҳотларда биринчи навбатда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусий-лаштириш, турли мулк шаклларига, энг аввало хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик юритиш шаклларини жорий этишга муҳим эътибор қаратилди. Иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичлариданоқ зарар кўриб ишлаётган ширкат хўжаликларини босқичма-босқич тугатиб, фермер хўжаликларига айлантириш борасида йирик таркибий ислоҳотлар амалга оширилди.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида хом ашёни комплекс қайта иш-лашга ихтисослашган 200 дан зиёд агрофирма фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда Миллий иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартириш жараёнлари бозор ислоҳотлари билан қўшиб олиб борилмоқда. Иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартиришдан қуйидаги аниқ вази-фалар кўзланган:

- хом ашё ресурслари энг муҳим турлари, бутловчи ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортини қисқартириб, уларнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришни ривожлантириш асосида иқтисодий мустақилликка эришиш;

- ўзимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига маҳсулот ва халқ истеъмоли молларининг ҳаётий муҳим турларига аҳолининг ва иқтисодиётнинг талабларини қондириш;

- иқтисодиётнинг мутаносиб ва барқарор ишлашини таъминлаш;

- иқтисодиётнинг хом ашё етиштиришга қаратилган бир томон-лама йўналишини бартараф этиш, бой маъдан хом ашё, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқурроқ қайта ишлашни ташкил этиш йўли билан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг бутлик даражасини ва рақобатдошлигини ошириш;

- республиканинг экспорт имкониятини кенгайтириш, тўлов балан-сининг ижобий бўлишига эришиш ҳамда олтин - валюта заҳирасини мустаҳкамлаш;

- меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлаш, меҳнат қилишнинг янги технологияларга ҳамда халқнинг тарихий анъана ва удумларига мос келадиган соҳаларини барпо этиш;

- тармоқлар ичидаги ва ҳудудий жиҳатдан вужудга келган номута-носибликларни бартараф этиш, ишлаб чиқарувчи кучларни жадал ри-вожлантириш ва оқилона жойлаштириш .

Бугунги кунда иқтисодиётимизнинг локомотивига айланган маши-насозлик ва автомобилсозлик (12,2 фоиз), кимё ва нефть-кимё саноати (9,4 фоиз), озиқ-овқат саноати (13,1 фоиз), қурилиш материаллари саноати (11,9 фоиз), фармацевтика ва мебелсозлик (18 фоиз) 2011 йилда жадал суръатлар билан ривожланди. Умумий ҳолда саноат тармоқлари ишлаб чиқариш суръатларининг ўсишини 1990 йил дара-жасига таққослайдиган бўлсак, 2011 йилда бу кўрсаткичлар бир неча марта ўсганини кўришимиз мумкин:

2-жадвал

Саноат тармоқлари ишлаб чиқариш суоъатларининг ўсиши

Кўрсаткичлар 1990 йил 2000 йил 2011 йил*

Саноат - жами 100 123,6 3,2 марта

Ёқилғи саноати 100 127,3 2,2 марта

Қора металлургия 100 58,8 1,6 марта

Рангли металлургия 100 107,4 116,1 марта

Кимё ва нефть-кимё саноати 100 97,5 3,1 марта

Машинасозлик ва металлни қайта 100 142,2 13 марта

Қурилиш материаллари саноати 100 58,4 1,5 марта

Енгил саноат 100 159,2 4 марта

Озиқ-овқат саноати 100 150 6,4 марта

Бошқа соҳалар 100 162,6 6,2 марта

* Изоҳ: 2011 йилнинг дастлабки баҳолаш маълумотлари.

Жадвалдан кўринадики, мустақиллик йилларида мамлакатимизда-ги саноат тармоқларида ишлаб чиқариш суръатлари 3,2 марта ўсган. Ушбу ўсишни таъминлашда, айниқса, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноатининг 13 марта, озиқ-овқат саноатининг 6,4 марта, енгил саноатнинг 4 марта ўсиши сезиларли таъсир кўрсатди. Қурилиш материаллари саноатининг ўсиши дастлабки 10 йил ичида, яъни 2000 йилда 58,4 фоизни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда мазкур соҳани ри-вожлантиришга қаратилган эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида 2011 йилдаги ўсиш 1,5 мартани ташкил этди.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2011йилда 11,2 фоизга ўсди, 2000 йилга нисбатан эса бу кўрсаткич 4 баробардан зиёд ошди.

Мустақиллик йилларида республикамизда иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг амалга оширилиши туфайли қуйидаги натижалар-га эришилди:

- республиканинг ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиёжи тўла таъминланди;

- энергетика мустақиллигига эришилди;

- озуқабоп ғалла импортига қарамлик барҳам топди. Ғалла мус-тақиллигига эришилди;

- ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотлар улуши ортиб бормоқда;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ялпи ички маҳсулотдаги улу-ши қисқариб бормоқда;

- хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланиб, улар ҳажмининг ЯИМда-ги улуши ортиб бормоқда;

- хорижий инвестицияларни жалб этиш йўли билан янги авто-мобилсозлик саноати вужудга келтирилди ҳамда самолётсозлик, радио-электроника, электроника соҳалари, шунингдек, қайта ишлаш соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда;

- таркибий ўзгаришларнинг амалга оширилиши туфайли саноат маҳсулотларинингтармоқтаркибида ёнилғи-энергетика кимё ва нефть-кимё, машинасозлик, металломни қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати тармоқлари улуши ўсиб бормоқда.

Ташқи савдо айланмаси, экспорт ва импорт ҳажми ўсиш тамойили-га эга бўлмоқда:

Расм 1. 2005-2011 филларда ташқи савдо кўрсаткичларининг

динамикаси (млн.долл.)

Шу билан бирга, фаол экспорт сиёсатининг амалга оширилиши на-тижасида ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 1998 йилда 239,5 млн. АҚШ долларини, 2002 йилда 276,4 млн., 2003 йилда 760,8 млн., 2004 йилда 1 млрд., 2005 йилда 1,3 млрд., 2006 йилда эса 2,0 млрд. яқинни, 2007 йилда эса 3,5 млрд., 2008 йилда 1,8 млрд., 2009 йилда 2,3 млрд., 2010 йилда 4,2 млрд., 2011 йилда 4,5 млрд. АҚШ дол-ларини ташкил этди.

Фаол экспортсиёсатини, иқтисодиётдачуқуртаркибийўзгаришларни амалга ошириш натижасида экспорт таркибида тайёр маҳсулот ҳажми жадал суръатлар билан ортиб бормокда. Булар қаторига машина ва асбоб-ускуналар, нефть-кимё маҳсулотлари, минерал ўғитлар, пахта толасидан тайёрланган ип-калава ва газлама, трикотаж ва озиқ-овқат товарлари, кабель-ўтказгич маҳсулотлари, қурилиш материаллари киради.

Экспортнинг товар таркибини диверсификация қилиш натижасида мамлакатимиз пахта яккаҳокимлиги оқибати бўлган пахта толаси экс-портига қарамликдан халос бўлди. Унинг экспортдаги улуши камайиб, 1990 йилдаги 59,7 фоиздан 2010 йилда 11,3 фоизга тушди1.2011 йилда экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 60 фоизни ташкил этди, ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич 46 фоизни ташкил этган эди.

Мамлакатимизда иқтисодий ўсиш суръатига солиқ юкининг босқичма-босқич пасайтирилиб борилиши ижобий таъсир кўрсатди. 1998-2010 йилларда йиғма бюджет даромадлари бўйича ҳисобланган солиқ юки 39,0%дан 22%га, давлат бюджети даромадлари бўйича ЯИМга нисбатан эса 32,2%дан 21,3%га камайди. Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойдаси) солиғи ставкаси 2002 йилдаги 24%дан 2011 йилда 9% га, ягона ижтимоий тўлов 40% дан 25% га, кичик корхоналар ва микрофирмалардан олинадиган ягона солиқ тўлови (бюджет-дан ташқари жамғармаларга ажратмалар билан бирга) 12,2 % дан 6% га пасайтирилди.

Бундай тадбирлар иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим шарти бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига олиб келди. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 1991 йилда 1,5 %ни ташкил этган бўлса, 2000 йилда 31,5 %га, 2010 йилда 52,5 %га етди

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада эркинлаштириш ва рағбатлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчиликни мустаҳкамлаш, бозор инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган ишлар шулар жумласидандир. Шу-нингдек, бизнесни рўйхатга олиш, ихтиёрий равишда ёпиш ва тугатиш, фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ва рухсатномалар бериш жараёнлари соддалаштирилиб тартибга солинди.

Тадбиркорларга, аввало, кичик бизнес субъектларига асосий, шу жумладан, талаб юқори бўлган моддий ресурслардан кенг фойдаланиш имконини берадиган барқарор бозор механизми шаклланди.

Давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ишларининг амалга оширилиши оқибатида нодавлат хусусий иқтисодий сектор ва хусусий мулк ҳамда мулкдорларнинг мавқеи ошди.

Мустақиллик йилларида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида иқтисодиётда нодавлат, хусусий сектор қарор топди. 2011 йил 1 январь ҳолатига кўра, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши 83 %га етди. Саноат маҳсулотларининг қарийб 83 %и, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг салкам 100 %и, чакана савдо айланмаси эса тўлиқҳолда ана шу сектор ҳиссасига тўғри келди.

Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амал-га оширишдан кўзланган асосий мақсад уни ҳақиқий мулкдорлар қўлига топширишдан иборатдир. Бу борада Президентимиз: «Шундай натижага эришишимиз керакки, бизнинг пировард мақсадимиз амалга ошсин - барча корхоналарни ўз иши учун қайғурадиган ҳақиқий мулкдорлар, ҳақиқий мулк эгалари бошқарсин» , - дея бежиз таъкидламаган.

Республикамиз иқтисодиётида инвестицияларнинг сўнгги олти йил-даги ўсиш суръатлари турлича бўлиб, бунда олдинги йиллардагига нисбатан ўсиш ва пасайиш тенденциялари кузатилмокда:

Расм.3. 2005-2011 йилларда мамлакатимиз иқтисодиётига йўналтирилган инвестицияларнинг ўсиш суръатлари (фоизда)

Инвестициялар асосида сўнгги йилларда умумий узунлиги 633 ки-лометрни ташкил қиладиган Навоий - Нукус, 223 километрлик Тошгузар - Бойсун - Қумқўрғон темир йўл магистраллари, Қамчиқ довони орқали ўтадиган тезкор автомобиль йўли ва бошқа транспорт коммуни-кация тизими иншоотлари қурилиб, ишга туширилди.

Олиб борилган тизимли ишлар ва оқилона инвестиция сиёсати туфайли 2011 йилда ўнлаб замонавий корхоналар, хусусан, «Женерал Моторс Павертрэйн Ўзбекистон» қўшма корхонасида юқори техноло-гиялар асосида автомобиль генератори ва компрессорлари ишлаб чиқариш бўйича қувватлар барпо этилди, энергияни тежайдиган лам-палар ишлаб чиқариш бўйича учта лойиҳа амалга оширилди.

Шулар қаторида «Зенит электроникс» қўшма корхонасида «Самсунг» кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Айни пайтда маиший газ плиталари, кондиционерлар, электр чангютгичлар ва бир қанча бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

«Муборак газни қайта ишлаш заводи» унитар шўъба корхонасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида пропан-бутан аралашмаси қурилмасининг биринчи навбатини, Самарқанд вилоятида «МАИ» юк ташиш машиналари ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуанинг дилерлик марказини бунёд этиш ишлари якунига етказилди.

Навоий иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмасини барпо этиш, Ўзбекистон - Хитой газ қувурининг учинчи йўналиши каби йирик лойиҳаларни амалга оширишда қурилиш-монтаж ишлари қизғин паллага кирди.

Навоий шаҳридаги эркин индустриал-иқтисодий зона муваффақиятли фаолият юрита бошлади, унинг ҳудудида янги ташкил этилган корхоналарда спидометрлар, автомобиллар учун ўтгазгичлар, компрессорлар, рақамли телевизион тюнерлар, энергияни тежайдиган лампалар, ёритиш ускуналари, диодли лампалар, модемлар, полиэтилен ва пропилен қувурлар, косметика воситалари ҳамда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон миллий автомобиль магистралини қуриш ва реконструк-ция қилиш бўйича лойиҳалар доирасида 302,5 километр узунликдаги йўлга замонавий қоплама ётқизилиб, реконструкция қилинди. Тошкент ва Бухоро шаҳарлари аэропортларининг маҳаллий йўналишларида хизмат кўрсатадиган йўловчи терминаллари фойдаланишга топширилди.

Тошкент - Самарқанд йўналишида мазкур икки шаҳар ўртасидаги 344 километр масофани атига 2 соатда босиб ўтадиган, юқори тезликда ҳаракат қиладиган «Талго-250» йўловчи электр поезди қатнови йўлга қўйилди.

Бу поездлардан фойдаланиш мақсадида темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, 600 километр узунликдаги йўллар қайтадан тикланди, 68 километрдан иборат янги темир йўллар ётқизилди, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари темир йўл вокзаллари реконструкция қилинди ва қайтадан жиҳозланди.

Ўтган йил мобайнида телекоммуникация тизимини ривожлантириш-га қаратилган бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш ишлари давом эттирилди. Хусусан, Жиззах - Булунғур йўналиши бўйлаб 73 километр узунликдаги оптик толали алоқа линияси ўтказилди, мобиль алоқа ва Интернет тармоғи кўлами тобора фаол кенгайиб бормокда. Юртимизда аҳолига рақамли телевидение хизмати кўрсатиш ҳажми 38 фоизга етга-ни ҳам шу борадаги улкан ишларимизнинг амалий натижасидир.

2011 йилда логистика марказлари фаолияти жадаллашди. Хусусақ «Навоий халқаро интермодаль логистика маркази» орқали 50 минг тонна юк ташилди. «Ангрен логистика маркази» ёпиқ акциядорлик жамияти томонидан Қамчиқ довони орқали 4 миллион 200 минг тонна, яъни 2010 йилга нисбатан 1,3 баробар кўп юкташилди .

Юқори қўшимча қийматга эга бўлган юксак технологиялар асосидаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда жаҳондаги энг йирик ва машҳур АҚШнинг «Женерал Моторс» , «Тексако», Германиянинг «МАН», «Даймлер Бенц», «Клаас», Буюк Британиянинг «БАТ», Испаниянинг «Максам», Япониянинг «Исузу», «Иточу», Малайзиянинг «Петронас», Жанубий Кореянинг «Кореан Эйр», «СNОС», «LG», Хитойнинг «СNРС», Россиянинг «Лукойл», «Газ-пром» каби компаниялари, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки сингари йирик халқаро молия ташкилотлари, Жанубий Корея, Япония, Хитой ва бир қатор араб давлатларининг инвестиция банклари мамлакатимизнинг асосий ҳамкорлари бўлмоқда.

Амалга оширилган кенг қамровли ишлар натижаси ўлароқ, 2011 йилда ва ундан кейинги йилларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва қишлоқхўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, уларни истеъмолчиларга талофатларсиз етиб боришини таъминлаш борасида хўжалик юритувчи субъектларга ташкилий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий тадбирлар, турли хилдаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилди. Хусусан;

1. Навоий вилояти «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида 3 минг тонна сиғимга эга бўлган, замонавий усулда газ муҳитини бошқариб борадиган (РГС) совутиш камералари ташкил этилди ва бунинг учун лойиҳа қиймати 8,3 миллиард сўмга тенг бўлган маблағ ўзлаштирилди. Лойиҳага асосан, «Марказсаноатэкспорт» ДАТСК ва «Кеfауаt General Trading Со. LLC» (БАА) компанияси маблағлари сарфланди;

2. Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Паркент-Грейп» МЧЖ не-гизида лойиҳа қиймати 377,5 миллион сўм бўлган, 500 тонна сиғимига эга совутиш камераси барпо этилди. Ушбу лойиҳага «Ўзинтеримпекс» ДАТСК, «Паркент-Грейп» МЧЖ маблағлари сафарбар этилди. Натижа-да совутиш камераси бошқарилувчи электрон тизимга уланиб, энергия тежовчи замонавий ускуналар билан жиҳозланди, унда ҳўл мева-савбзавотларни -5/+5С ҳароратда узоқ вақт (3-4 ой) мобайнида сақлаш имкони яратилди;

3. Қашқадарё вилояти Китоб туманида «Sevaz-Androniks» МЧЖ қошида 1000 тонна сиғимга эга бўлган совутиш камераси барпо этил-ди. Лойиҳа қиймати: 500 миллион сўм, лойиҳа иштирокчилари: «Ўзмарказимпекс» ДАТСК, «Sevaz-Androniks» МЧЖ. Совутиш камера-си ҳўл мева-савбзавот ҳамда корхонада ишлаб чиқарилган мева шар-батлари ва консерваланган сабзавотларни +4С ҳароратда 3-4 ой давомида сақлашга мўлжалланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Сирғали тумани «Тошкент» халқаро ло-гистика маркази (ХЛМ) қошида 2 мингтонна сиғимга эга бўлган замона-вий совутиш ва музлатиш камераларини ташкил этиш режалаштирилган. 2009 йилда бошлаб юборилган ва қиймати 12,8 миллион долларга тенг бўлган мазкур лойиҳани амалга ошириш давомида «Тошкент» ХЛМ юкларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, божхона хизмат-ларини амалга ошириш, жўнатиш ва шу билан бирга «эшикдан эшиккача» принципи асосида юқори даражадаги логистика хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади. Лойиҳага кўра, -20/0 С ҳароратда сақлашга мўлжалланган 3 та музлатиш камераси, -5/+5 С ҳароратда сақлашга мўлжалланган 2 та совутиш камерасини қуриш белгиланган. Музлатиш камераларида ёғ, гўшт, сут маҳсулотлари, мева-сабзавот ва турли хил-даги озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш назарда тутилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқ ва натижалар сарҳисобини давом эттирадиган бўлсак, 2011 йилда паррандачилик тармоғини ривожлантириш ва аҳолини тухум ва парранда гўштига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида мамлакатимизнинг 8 та ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, На-манган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари) Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги ва ташқи савдо компаниялари томонидан жами қиймати 3 миллиард сўмга тенг бўлган, 54,3 мингта парранда боқиш мумкин бўлган 10 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.

Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 35 %га кўпайди. Ички манбалар ҳисобидан берилган кредит-ларнинг тижорат банклари умумий кредит портфелидаги ялпи улуши 85,1 %ни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 13,4%га ўсишга эришилди.

2011 йил давомида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

ҳажмининг 41,6 фоизга ўсганини бугунги кун талабларига жавоб бера-

диган ижобий тенденция сифатида баҳолаш лозим.

Бу кўрсаткич, аввало, мобил алоқа ва Интернет тармоғи хизматларидан фойдаланадиган абонентлар сонининг ўсиши ҳисобидан таъминланди. Бунда 2011 йилда аҳоли учун Интернет хизматларидан фойдаланиш тарифларини 22 фоизга камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этди.

Инвестицияларнинг салкам 72% ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этишга, жумладан 38%га яқини асбоб-ускуна ва илғор технологиялар сотиб олишга йўналтирилди.

Мамлакатимизда биргина 2011 йилнинг ўзида умумий майдони 1 миллион 100 минг квадрат метрга тенг бўлган 7400 та хусусий уй-жойни фойдаланишга топшириш мақсадида 576 миллиард сўмдан зиёд сар-моя йўналтирилди.

Президентимиз 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йил-да Ўзбекистонни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маъ-рузасида Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантиришнинг 2015 йилгача мўлжаллаб тасдиқланган дастурини амалга ошириш ишларига 2 миллиард 200 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилиши кўзда тутилаётганини алоҳида қайд этди.

2012 йилда қишлоқ одамларининг бахтли ва фаровон турмуш ке-

чиришини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни бундан кейин ҳам

изчил давом эттириш мақсадида республикамизнинг 276 та қишлоқ

массивида 8510 та замонавий уй-жой қуриш вазифалари белги-

ланди.

Қишлоқ врачлик пунктларининг сони 2000 йилга нисбатан 2 баробар кўпайиб, 3200 тадан ошди. Оналар ўлими коэффициенти 2000-2010 йилларда 33,1 промилледан 19,7 промиллега, болалар ўлими 18,9 промилледан 10,1 промиллега тушди. Қишлоқ жойларда 159 та туманларда 6800 та уй-жой барпо этилди. 165 та ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объекти барпо этилди. 2010 йилда 950 мингдан ортиқ, шундан 604 минг таси (65%) кичик бизнес ва фермер хўжаликларида 210 минг дан ортиқ иш ўринлари касаначилик асосида яратилди.

Ҳудудий бандлик дастурларининг амалга оширилиши натижасида биргина 2011 йилда яратилган 1 миллионга яқин иш ўрнининг 68 фоиз-дан кўпроғи қишлоқ жойларда ташкил этилди.Таъкидлаш жоизки, янги иш ўринларининг 64 фоиздан ортиғи кичик бизнес, хусусий тадбиркор-лик ва фермерлик ривожини рағбатлантиришни янада кучайтириш хусусан, уларга янги имтиёз ва преференциялар бериш, 28 фоиздан зиеди эса янги корхоналар ташкил этиш, касаначиликнинг турли шак-лларини кенгайтириш ҳисобидан яратилди.

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!