Шанба, 24 октябрь 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ҳаётида том маънода улкан воқеалар юз бермоқда.

Ана шу воқеалар силсиласида Президентимиз Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобининг нашр этилиши моҳият эътибори билан, ҳеч шубҳасиз, алоҳида ўрин эгаллайди. Қанча-қанча аждодларимизнинг асрий орзуси бўлган, бугунги кунда кўпмиллатли халқимиз учун энг улуғ, энг азиз қадриятга, барча эзгу мақсад ва ҳаракатларимиз, бунёдкорлик ишларимизнингҳаётбахш манбаига айланган мустақилликка эришиш йўлида 1989-1991 йиллар мобайнида олиб борилган ўта оғир ва машаққатли курашлар тарихи бу китобнинг бош мавзусини ташкил этади.

Назарий ва амалий жиҳатдан катга тайёргарликни, улкан сиёсий та-факкур ва донишмандликни, бой ҳаётий билим ва тажрибаларни талаб қиладиган бундай мураккаб мавзунинг айнан истиқлолимиз меъмори, мустақил давлатимиз асосчиси, ўша пайтда юз берган ижтимоий жа-раёнларнинг асосий марказида турган, уларнинг барчасини ўз қалби ва юрагидан ўтказган инсон - Президентимиз томонидан ноёб тарихий ҳужжатлар ва теран таҳлил асосида ёритиб берилиши мамлакатимиз жамоатчилигининг ушбу китобга бўлган қизиқиш ва эьтиборини янада оширади.

Бугунги эркин ва озод, тинч ва осуда ҳаётимиз қадрини мустақиллик берган имкониятларни чуқур англашда, Ватанимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдиришда, тарбиялашда бу китобнинг ўрни ва таъсири беқиёс, албатта.

Ислом Каримовнинг ушбу тўпламдан ўрин олган барча чиқишлари, маъруза ва нутқлари, биринчи навбатда, ҳар томонлама чуқур ҳаётий ва мантиқий асосга эга экани, аналитик руҳи, муаллифнинг юксак интеллектуал салоҳияти, ҳар қандай шароитда ҳам Ўзбекистон манфаатини қатъий туриб ҳимоя қилишга қаратилган принципиал позицияси, нотиқлик маҳоратини ёрқин акс эттириши билан алоҳида ажралиб туради.

Китоб ҳолида биринчи марта нашр этилаётган бу чиқишларда ўз ифодасини топган даврга оид аксарият тарихий ҳужжатлар, айниқса, фотосуратлар, видеотасвирлар, афсуски, сақланиб қолмаган. Шу боис кўпгина нутқ ва маърузаларнинг матнлари архив ҳужжатлари асосида тиклангани ҳар бир чиқиш ниҳоясида берилган изоҳлар орқали маълум бўлади. Яъни, тўплам бутунлай бирламчи, асл манбалар асосида тузилгани унинг тарихий ва илмий қимматини янада оширади.

Таъкидлаш керакки, «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китобида истиқлол арафасида республикамизда ҳукм сурган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазият, халқимиз бошидан кечирган ғоят таҳликали воқеалар хронологик тарзда, кетма-кет ёритилмасдан, ўша даврнинг сиёсий манзарасини тўлиқ акс эттирадиган чуқур таҳлиллар, яқин ва узоқ истиқболни кўзлаб илгари сурилган муҳим стратегик қарашлар, концептуал ёндашув ва хулосалар атрофлича баён этилади. Уларнинг барчасини мустақиллик ғояси бамисоли қизил ип каби бирлаштириб туради. Шунинг учун ҳам ушбу тўплам яхлит асар сингари катта қизиқиш ва ҳаяжон билан ўқилади.

Агарки ўша йиллардаги воқеа-ҳодисаларни ўз кўзи билан кўрган, уларга гувоҳ бўлган одамларнинг сафи бугунги кунда тобора камайиб бораётганини, униб-ўсиб келаётган ёш авлод эса бу тарихдан етарли даражада хабардор эмаслигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу китоб ўша суронли йилларнинг энг ишончли ҳужжати сифатида халқимизнинг истиқлол йўлидаги барча интилиш ва курашларини бор мураккаблиги билан намоён этиши аён бўлади.

Мухтасар айтганда, ҳам сиёсий-иқтисодий, ҳам ғоявий-мафкуравий, ҳам тарихий-маънавий тафаккур ва таҳл ил усулларини ўзаро уйғунликда мужассам этган бу кенг қамровли асар халқимиз ҳаётининг вакт ўтиши билан унутилиб, йўқолиб кетиши мумкин бўлган саҳифаларини тиклаб, истиқлол тарихимизни ҳаққоний асосда яратиш, бугунги ва келгуси авлодларнинг уни ҳар томонлама ўрганиб, англаб етишлари учун мустаҳкам замин яратади. Шу маънода, бу китоб ўтмиш ва келажак, аждодлар ва авлодлар ўртасидаги ворисийлик ришталарини кучайтириш-да бебаҳо манба бўлиб хизмат қилади, десак, адашмаган бўламиз.

Айтиш керакки, китобдан жой олган барча чиқишлар чуқур амалий ва прагматик руҳи, ўша даврга хос бўлган коммунистик ритори-ка, баландпарвозлик ва сафсатабозликдан мутлақо холи экани билан алоҳида эътиборни тортади. Муаллиф ўзининг ҳар бир фикри ва сўзини аниқ далил ва рақамлар, мантиқий хулосалар билан асослаб беради. Ҳаётий фактлар унинг ўткир мулоҳазалари, эҳтиросли кечинмалари, теран мушоҳадалари, энг муҳими, маънавий жасорати билан муштарак бўлиб, ўша пайтдаги сўз билан ифода этиб бўлмайдиган ўта қалтис ва мураккаб сиёсий-ижтимоий ҳолатларни китобхон тасаввурида бутун зиддият ва қарама-қаршилиги билан якқол намоён этади.

Шу борада бир мисол келтириш ўринли деб ўйлаймиз:

«Биз республикамизда 1500 та йирик ишлаб чиқариш бирлашма-си ва корхонаси ишлаб тургани ҳақида, революциядан аввал бир йил давомида ҳосил қилинган миқдордаги электр энергия ҳозир тўрт кунда ишлаб чиқарилаётгани ҳақида ҳамиша фахрланиб гапирар эдик. Биз газ қазиб олиш соҳасида мамлакатда тўртинчи ўринда турибмиз. Қишлоқ хўжалигимиз мамлакатдаги пахтанинг учдан икки қисмини, қоракўл терининг учдан бир қисмидан кўпроғини, пилланинг 60 фоиздан зиёдини, кўп миқдордаги каноп, мева, узум, сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириб бермокда.

Минг киши ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони жиҳатидан Ўзбекистон кўпгина ривожланган мамлакатлардан олдинда турибди.

Бу хулосалар мўьтабар минбарлардан туриб, диссертацияларда, рапорт ва маълумотномаларда кўп такрорланган. Хўш, бу гапларнинг заминида қандай маъно бор? Иқтисодиётимиз бирёқлама тарзда, фақат хомашё етиштирадиган ҳолга тушиб қолганини ва комплекс ривожланиш йўлига, аҳоли эҳтиёжларини қондиришга ўтказилмаганини қайд этишга тўғри келади. Саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши бор-йўғи 50 фоизни ташкил этади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 80 фоиздан кўпроғи мутлақо қайта ишланмасдан, республика ташқарисига чиқарилмоқда. Республикадан олиб кетилаётган маҳсулотнинг учдан икки қисми хомашё, материаллар ва чала тайёр материаллар эканлигинингўзи ижтимоий ишлаб чиқариш тузилишидаги чуқур номутаносиб-ликдан дарак беради.

Республикага келтирилаётган товарларнинг 60 фоизи эса ма-шиналар, асбоб-ускуналар, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларидир.

Ғалати бир вазият вужудга келмоқда. Республика жуда қимматли хом ашё - пахта, нитрон, капролактам ишлаб чиқараётган бир пайтда уларни қайта ишлашдаги саёзлик, технология занжири ниҳоясига етказилмагани оқибатида айни шу хомашёдан ишлаб чиқариладиган газлама, сунъий тола ва тайёр маҳсулотларни четдан келтиришга мажбур бўлмоқда» .

Ёки яна бир характерли мисолга эътибор берайлик: «Статисти-канинг кўрсатишича, бугунги кунда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда даромади 75 сўмдан ошмайдиган 8 миллион 800 мингга яқин киши яшаб турибди, бу эса аҳолининг 45 фоизини ташкил этади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги пайтда кун кечириш учун камида 85 сўм зарурлигини эътиборга оладиган бўлсак, ана шунда одамлар қандай кииинчилик билан, учма-уч яшаб келаётганига ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

Республикадаги соМиал аҳвол, одамларнинг социал таъминоти ва уларни ижтимоий ҳпмоя қилиш мутлақо қониқарсиз. Қишлоқ аҳолисининг атиги 5 фоизп канализация ва водопровод билан, салкам 50 фоизи - ичимлик суви билан, 17 фоизи табиий газ билан таъминлан-ганини нормал аҳвол, деб ҳисоблаш мумкин эмас» .

Китобдан жой олган материаллар билан танишар эканмиз, собиқ Марказдаги империяпараст кучлар мустабид тузумнинг шафқатсиз қатағон аппарати Ўзбекистон ва унинг янги раҳбарига нисбатан турли зуғум ва тазйиқларнИ тинимсиз кучайтириб борганини ўзимизга аниқ тасаввур этамиз. «Пахта иши», «Ўзбеклар иши» деган сиёсий компаниялар пайтида кизил пмпериянинг марказий матбуоти эл-юртимиз шаънини таҳқирлаб, унинг бошига «қўшиб ёзиш», «юлғичлик» «кўзбўямачилик», «боқимандалик» каби туҳмат ва маломатлар бўронини ёғдиргани ҳақидаги саҳифаларни чуқур алам ва изтироб билан ўқиймиз. Шундай таҳликали пайтларда халқ дардига дармон бўлиш ўрнига собиқ М£Рказнинг иоғорасига ўйнаган, мустақиллик ғоясини ниқоб қилиб, аслпда ана шу муқаддас интилишга қарши чиққан кимсалар, дунёвий ва диний кўринишдаги радикал сиёсий гуруҳ оқимларга қарши Ислом Каримовнинг қандай катта жасорат, сиёсий вазминлик билан кураш олиб боргани, эл-юртимизга суяниб унинг қалбига йўл топиб, вазиятни ўнглаш, юртимизни ҳалокатли инқироз гирдобидан олиб чиқиш, пстиқлол сари бошлаш бўйича қатъий чора ва тадбирлар, чуқур ислоҳотларни амалга оширгани ва ниҳоят 1991 йил 31 август куни Ўзбекпстон мустақиллигини эълон қилгани ушбу китобнинг энг драматик, энг ҳаяжонли саҳифаларини ташкил этади.

Албатта, ўша пайт,Даги пахта яккаҳокимлиги, мустамлака тузумига хос, бир ёқлама ривожланган иқтисодиётнинг ҳалокатли оқибатлари, аввало, одаМлаРнинг турмуш тарзида, энг муҳими, уларнинг жон бошига тўғри келадпган даромад даражасининг ўта пастли-гида, томорқа ерларининг кескин камайиб боришида, миллатнинг са¬ломатлиги, унинг генофондига салбий таъсирларнинг кучайишида, болалар ва оналар ўлимининг авж олишида, ўлкамизнинг экологик ночор ҳолатида ва бошқа кўплаб масалаларда яққол намоён бўлган эди. Лекин бу фожиаларнинг барчасини аниқ мисол ва рақамлар асосида, СССРдаги умумий кўрсаткичларга қиёслаган ҳолда, мустабид империянинг баландпарвоз ғоялар билан ниқобланган мустамла-ка сиёсатининг аянчли натижалари сифатида ҳар томонлама чуқур таҳлил этиб, бутун моҳияти билан очиб берадиган китоб ҳалигача яратилмаган эди. Ижтимоий-сиёсий тафаккуримиз, тарихни англаш борасидаги изланишларимиздаги ана шу бўшлиқ мазкур фундаментал китоб билан тўлдирилгани муҳим маънавий аҳамиятга эга.

Ўз-ўзидан равшанки, юқорида зикр этилган ижтимоий муаммолар-нинг асл илдизлари, салбий оқибатлари очиб берилган кенг кўламли тадқиқотлар эски тузум даврида ҳеч қаерда, ҳеч қайси илмий муассасада олиб борилмаган ва олиб борилиши мумкин ҳам эмасди. Бордию ана шундай тадқиқотлар амалга оширилса, уларнинг асосида чиқариладиган хулосалар муқаррар равишда СССР деган улкан империянинг томирига болта уриш, деб баҳоланар эди. Чунки бундай факт ва рақамлар собиқ Иттифоқ ҳудудида - темир деворлар ораси-да яшаган халқларнинг нақадар ҳуқуқсиз, уларнинг ҳаёти эса қандай ночор бўлганини яққол исботлаб, бу тузумнинг асл қиёфасини фош этиб қўйган бўларди. Бинобарин, бундай мавзуда илмий иш олиб борган одам сўзсиз-сўроқсиз халқ душмани деб эълон қилинарди.

Шунинг учун ҳам бошқа республикалар қатори Ўзбекистоннинг ҳам ҳақиқий иқтисодий-ижтимоий аҳволидан далолат берадиган реал факт ва рақамлар бирор бир нашрда чоп этилмас, аксинча, жамоатчиликдан сир тутилар эди. Илмий тадқиқот институтла-ри ходимлари, журналистлар, агитатор ва пропагандистлар фақат юқоридан - КПСС Марказий Комитети ва унинг иттифоқдош респуб-ликалардаги ташкилотлари томонидан тасдиқлаб берилган сохта маълумот ва манбалар асосида иш олиб боришга кўникиб қолган эди.

Буларнинг барчасидан хулоса чиқарган ҳолда, «Мустақилликни эркинлик тўғрисидаги шиорлар билан эмас, балки сиёсий, иқтисодий, маънавий мазмун билан тўлдириш керак» , деб таъкидлайди Президентимиз ва бундай қарашни ўз фаолиятининг бош мезони деб билади. Шу сабабли Ўзбекистоннинг ҳаётига дахлдор бўлган ҳар бир масала¬га комплекс ёндашиб, уларнинг ягона тўғри ва муқаррар ечими - бу мустақиллик ва фақат мустақиллик, деган мантиқий хулосага келади. Бундай дадил фикрни собиқ Иттифоқнинг катта-катта минбарларидан туриб баён этишдан чўчиб ҳам, тортиниб ҳам ўтирмайди. Жумладан, биз учун мустабид тузумнинг бутун даври давомида энг оғриқли масала бўлиб келган пахта хомашёси етиштириш ва халқимиз ўзининг машаққатли меҳнати учун муносиб ҳақ олиш, муносиб турмуш ша-роитига эга бўлиши ҳақидаги талаб очиқ-равшан баён этилган, му-аллифнинг Москвада чоп этиладиган «Рабочая трибуна» газетаси-га берган интервьюсидаги қуйидаги фикрларга эътибор берайлик: «Пахта толаси белгилаб қўйилган паст нархларда Ўзбекистондан ташқарига жўнатилди ва ҳамон жўнатилмоқда. Бунинг эвазига нима берилмоқда? Пахта етиштиришда меҳнатнинг 84 фоизи бизнинг зим-мамизга тушмоқда ва уни қайта ишлашдан келадиган даромаднинг атиги 16 фоизи бизга тегмоқда. Пахтани олаётган бошқа республикаларда нисбат аксинча бўлмоқда. Масалан, айтайлик, Россияда тўқилган ва тикилган тайёр кўйлак ғоят катта фойда келтирмоқда. Меҳнати - бизга, пули - бошқаларга. Мамлакатнинг «пахта цехи» бўлиш, мана, нимани англатади» .

Ушбу китоб билан танишган ўқувчиларда «Бошқа тадқиқот ва илмий ишларда учрамайдиган бундай далил ва рақамлар қаердан олинган, улар нимага, қандай манбаларга асосланган» деган табиий савол туғилиши мумкин.

Маълумки, Президентимиз кўп йиллар давомида Давлат план коми-тетида масъул вазифаларда хизмат қилган, кейинчалик бу ташкилот-нииг раиси, молия вазири, Министрлар Совети раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Иш жараёнида минглаб расмий ҳужжатлар, жумладан, махсус статистик маълумотлардан фойдаланиш имконига эга бўлган.

Ислом Каримов республика раҳбари бўлиб сайланишидан олдин -Давлат план комитетининг раиси бўлиб ишлаган пайтида ана шу мураккаб масалалар устида узоқ вақт системали тарзда ишлаб, бир муҳим хулосани, яъни Ўзбекистон иқтисодиёти шу тариқа бир ёқлама ривожланишда давом этадиган бўлса, бу хатарли жараён охир-оқибатда ҳалокатли натижаларга олиб келиши муқаррар, деган, чуқур илмий асосланган фикрларни республика раҳбариятига ёзма равишда маълум қилади. Давлат ва халқ манфаатини ўйлаб, келажак ҳақида қайғуриб билдирилган бундай таклифларга эътибор қаратиш ўрнига, Марказ ва унинг республикадаги гумашталари бундай мустақил ва да-дил қарашлар билан чиққан раҳбарни пойтахтдан четлаштириб, уни олис Қашқадарё вилоятига, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир аҳволда қолган минтақага раҳбар қилиб, аслида эса жазолаш учун юборади.

Тақдирнинг ана шундай қалтис ўйин ва синовларидан ўтган, қисқа давр ичида Қашқадарёдек катта бир вилоятдаги аҳволни тубдан ўзгартиришга эришган Ислом Каримовнинг Ўзбекистон раҳбари бўлиб сайланганининг эртасига, яъни 1989 йилнинг 24 июнь куни республика ҳукуматининг мажлисида «Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бун-дай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди» деб, қатъий баёнот бериши унинг қандай катта азму шижоат билан янги вазифага киришганидан далолат беради.

Республикамизда 80-йилларнинг охири - 90-йилларнинг бошида ву-жудга келган ҳақиқий аҳволни ўзимизга аниқтасаввур қиладиган бўлсак, «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоби истиқлол та-рихимизнинг ҳозирга қадар атрофлича ёритилмаган саҳифаларини ҳар томонлама чуқур исботланган, рад этиб бўлмайдиган аниқ тари-хий ҳужжатлар асосида тўлдириши билан, айниқса, эътиборлидир. Чунки ҳозирги вақтда турли уйдирмаларни усталик билан ишлатиб, бу бўшлиқни ғаразли мақсадда тўлдиришга, шу масалада кимларнингдир режа ва буюртмаларини бажаришга, биз бошимиздан кечирган тарихий воқеаларни бузиб талқин этишга қаратилган уринишларга бу китоб ҳеч қандай имкон қолдирмайди.

Бу тўпламнинг энг муҳим жиҳати ва аҳамияти, аввало, ана шун-да - яқин тарихимиздаги суронли ва тўфонли воқеа-ҳодисаларни фақат ҳақиқат ва яна бир бор ҳақиқатга асосланиб, ўз онгу шууридан, қалбидан кечирган муаллифнинг теран нигоҳ, улкан донишмандлик, ўз халқи ва юртига чексиз муҳаббат ва садоқат ҳисси билан ёритиб берганида яққол кўзга ташланади.

Шуни унутмаслик керакки, бугун собиқ Итгифоқнинг айрим худуд-ларида СССР деган империяни қандайдир янги шаклда тиклашни хаёл қилиб юрган, яқин ўтмишда содир бўлган тарихий жараёнларни бутунлай ўзгартириб, керак бўлса, сохталаштириб, одамларни, айниқса, у замонларни кўрмаган-билмаган ёшларни алдаб, тўғри йўлдан чалғитишга уринаётган кучлар, афсуски, ҳали ҳам йўқ эмас. Энг ёмони, улар ўз қабиҳ ниятлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайди.

Шу маънода, Президент Ислом Каримовнинг халқимизнинг сиёсий тафаккур хазинасига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшиладиган «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоби барчамизни ҳозирги ўта но-тинч ва таҳликали замонда доимо ҳушёр, огоҳ ва сергак бўлиб яшашга даъват этади. Шу асосда Ватанимизнингянги тарихини чуқур англаб, ундан зарур сабоқ ва хулосалар чиқариб, юртимизнинг қадимий шуҳрати, бугунги қудрати ва салоҳияти, жаҳон майдонидаги обрў-эътиборига ҳар томонлама муносиб бўлиб яшашга ўргатади.

Ўзбекистоннинг 21 йиллик мустақил

тараққиёт йўли

Мустақил Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши халқимизнинг тарихий ғалабаси бўлиб, ўтган 21 йил мобайнида Президент Ислом Каримов раҳбарлигида мамлакатимиз ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларида улкан ишлар амалга оширилди.

Ана шу муносабат билан ўтган давр мобайнида ҳаётимиз сифати, юртимиз қиёфаси қандай ўзгариб бораётгани, қандай ютуқ ва натижаларга эришганимиз, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида қандай суръатлар билан ривожланиб бораётганимизни чуқур ўрганиш эҳтиёжи туғилмоқда.

Ўз жамиятимиз олдига қўйилган узоқ муддатли стратегик мақсадлар, яъни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга бугунги кун нуқтаи назаридан холисона баҳо бериш табиийдир.

Маълумки, Ўзбекистон 1991 йили ўз мустақиллигини қўлга кирит-ганидан сўнг умрини ўтаб бўлган мустабид, маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, «ўзбек модели» деб ном олган ўз тараққиёт йўлини танлаб олди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқилган ва бугунги кунда ҳаётга татбиқ эти-лаётган ушбу моделнинг маъно-мазмуни - давлат қурилиши ва консти-туциявий тузумни тубдан ўзгартириш ва янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланган сиёсий, иқтисодий ва иж-тимоий ислоҳотларни амалга оширишдан иборатдир.

Ислоҳотларни инқилобий усулда амалга оширишдан онгли равишда воз кечилиб, тадрижий тараққиёт йўли танлаб олингани туфайли халқимизни қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий тўфонлардан асраб қолишга муваффақ бўлинганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермокда.

Изчил юқори ўсиш суръатлари, юртимизда барпо этилган тизим-нинг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамлар дунё жамоатчилиги, шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки сингари нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан эътироф этилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, қарийб йигирма бир йиллик мустақил тараққиётимиз мобайнида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 баробарни, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,5 баробарни, аҳолининг реал да-ромадлари 3,8 баробарни ташкил этгани, кейинги ўн йилда юртимизда аҳоли даромадлари ҳажми 8,1 баробар ортгани эътиборга сазовордир. Айниқса, ижтимоий-гуманитар соҳада эришилган марралар - аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш даражасининг сезиларли равишда яхшилангани ва бунинг натижасида оналар ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баробар камайгани, одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, жумладан, аёлларнинг ўртача умр кўриши 75 ёшга етгани қувонарли натижалар сифатида баҳолашга арзийди.

2008-2011 йилларда, яъни дунёнинг аксарият мамлакатларида иқтисодий ўсиш суръатлари сезиларли равишда тушиб кетган, ишлаб чиқариш пасайган бир вақтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоизни, 2009 йилда 8,1 фоизни, 2010 йилда 8,5 фоизни, 2011 йилда 8,3 фоизни ташкил этгани, 2012 йилда эса 8,2 фоиз даражасида бўлиши белгилаб олингани кўпгина халқаро тузилмалар, эксперт ва мутахассисларда катта қизиқиш уйғотмокда. Мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг иқтисодиёти жадал ри-вожланаётган мамлакатлари қаторидан жой олди.

Дунёда, айниқса, ривожланган мамлакатларда давлатнинг ташқи қарзлари кўпайиб бораётгани жиддий хавотир туғдираётган бир пайтда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи халқаро мезонлар бўйича «Ҳар жиҳатдан мақбул ҳолат» деб ҳисобланган ялпи ички маҳсулотнинг 17,5 фоизидан ошмай, иқтисодиётининг барқарор ва мутаносиб ривожланиб бораётганини, 2005 йилдан бошлаб Давлат бюджети профицит билан бажариб келинаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Агар 1991 йилда энг кам иш ҳақига Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига қатъий мувофиқ тарзда ҳисоблаб чиқилган истеъмол корзинкаси қийматининг фақат 8 фоизини ташкил этадиган товар ва хизматларни харид қилиш мумкин бўлган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич истеъмол корзинкасининг 120 фоизини ташкил этди ёки 15 баробар ўсди, энг кам пенсиянинг харид қобилияти эса 9 карра ошди.

Албатта, мамлакатимизда қўлга киритилаётган бундай улкан ютуқлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин.

Истиқлол йилларида мулкчиликнинг тузилишида туб ўзгаришлар рўй берди, кўп укладли иқтисодиёт амалда шаклланиб, унинг таркибида хусусий мулк устувор ривожланди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётида нафақат ҳал қилувчи ўрин эгаллади, айни вақтда бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, одамларнинг даромадлари ва фаровонлиги ошиб боришининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ўсишининг энг муҳим омилига айланди.

Мустақиллик йилларида давлат бюджети харажатларининг таркиби сифат жиҳатидан ўзгарди. Ҳозирги вақтда давлат харажатлари таркиби-да кучли ижтимоий сиёсат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни амал-га оширишни молиялаштириш асосий ўрин тутади. Натижада ижтимо-ий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган харажатлар улуши 1990 йилдаги 31,5 фоиздан 2000 йилда 42,5 фоизга ва 2010 йилда 59 фоизга изчил ўсди . 2011йилда Давлат бюджетининг харажатлар қисми 2010 йилга нисбатан 25,4 фоизга, 2000 йилга нисба-тан эса қарийб 17,8 баробар ўсди. Қайд этиш жоизки, давлат бюджети харажатларининг 58,7 фоизи ижтимоий соҳани молиялаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

Шу билан бирга, мустақиллик йилларида амалга оширилган барча ишлар узоқ муддатли юксак мақсадга - ривожланган замонавий демо-кратик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун муносиб ҳаёт шаро-ити яратиш ва унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган олис ва мураккаб йўлнинг фақат бир қисми, шу борадаги дастлабки қадамлар, холос.

Бугунги глобаллашув асрида, биринчи навбатда, эришган натижа-лар билан кифояланмасдан, дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнидаги ўз ўрнига ҳаққоний ва танқидий баҳо берадиган, даврнинг тобора ортиб бораётган талабларига уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб қадам ташлайдиган мамлакатгина муваффақият қозониши мумкин.

Фақат кенг миқёсдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ислоҳот ва ўзгаришларни амалда ўзини тўла оқлаган моделга мувофиқ равишда давом эттириш давлат ва жамиятнинг барқарорлиги ва зарур ривожланиш суръатларини таъминлаш, ҳаёт сифатини ошириш, халқаро май-донда ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш имконини беради.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг қабул қилиниши айнан шу жараён билан боғлиқ бўлиб, Президент Ислом Ка-римов томонидан яратилган бу Концепция, ўз моҳиятига кўра, давлат ва жамият ривожининг принципиал жиҳатдан янги босқичида мамлака-тимизни модернизация қилиш бўйича бошлаган кенг кўламли ишлари-мизни янада изчил давом эттириш дастури ҳисобланади.

Бу борада амалий асосга эга бўлган ва ҳаётнинг ўзи исботлаб берган бир ҳақиқатга суяниб-таяниб иш олиб борилмоқда. Яъни, сиёсий тизимни изчил демократлаштирмасдан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини, сўз ва ахборот эркинлигини, сайлов эркинлиги ва сайлов тизими ривожини таъминламасдан, фуқаролик жамияти институтларини шакллантирмасдан, фуқароларимизнинг сиёсий онги, ижтимоий-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтирмас-дан туриб, бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришни таъминлаб бўлмайди. Ва бунда тадрижий тараққиётни, амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришда узвийлик ва изчилликни таъ-минлаш фавқулодда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни янада тако-миллаштириш мақсадида, чуқур таҳлиллар асосида 2011-2015 йилларга мўлжалланган, ўзаро боғлиқ бўлган тўртта стратегик дастур ишлаб чиқилди ва амалга оширилмокда. Бу дастурлар саноатни, инфрату-зилмаларни, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантириш, банк-молия тизимини янада ислоҳ этиш ва унинг барқарорлигини оширишни, шунингдек, мамлакатимизда қулай ишчан муҳит ва уни баҳолашнинг замонавий халқаро мезонларини шакллантиришни кўзда тутади.

Мазкур дастурларнинг амалга оширилиши узоқ истиқболда тар-кибий ўзгаришларни давом эттириш ва иқтисодиётимизнинг рақо-батдошлигини янада оширишни таъминлашга қаратилган.

Ҳозиргибосқичдаичкиэҳтиёжнингўсишигаалоҳидааҳамиятқаратиш жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида иқтисодиётнинг изчил ривожланишини барқарорлаштириш ва рағбатлантиришнинг омили си-фатида намоён бўлади.

Мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган барча ишларнинг энг муҳим натижаси халқимиз, аввало, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва янгилашнинг ҳал қилувчи кучи бўлмиш ёшларимизнинг ислоҳот ва демократлаштириш борасидаги сиёсатни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганида намоён бўлмоқда. Халқимиз онги ва тафаккурида фидойилик ва Ватанга садоқат, порлоқ келажакка тўла ишонч туйғулари янада мустаҳкамланиб, биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, деган ишонч тобора қатъийлашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов: «Бугун биз тарихий даврда - халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор, ўз куч ва имкониятла-рига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамокдамиз» -деган эди. Аввало, тарихан қисқа бу давр, бир ўспирин ёшига тенг вақт давомида давлатимиз учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши борасида ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш даври бўлди. Бунда, аввало, қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

Биринчидан, Ўзбекистоннинг мустақиллиги осон ва ўз-ўзидан қўлга киритилмади, балки Президентимиз раҳнамолигидаги халқимизнинг собитқадам ва сермашаққат фаолиятининг натижаси бўлди. Шу маънода, истиқлол кимнингдир инъоми эмас, балки кўплаб курашлар, мун-тазам ҳамда самарали фаолият асосида қўлга киритилган қонуний на-тижа, халқимизнинг улкан ютуғидир.

Иккинчидан, бугунги кунда халқаро ҳамжамиятнинг эътирофига кўра, Президент Ислом Каримов томонидан асослаб берилган жами-ят ҳаётини тубдан ислоҳ қилиш, жаҳонда молиявий-иқтисодий инқироз бўлиб турганига қарамай, иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳаётни эркинлаштириш, жамиятни демократлаштириш ва босқичма-босқич модернизациялаш модели амалда ўзини тўла оқламоқда.

Учинчидан, Ўзбекистонда фаол демократик янгиланишлар ва мам-лакатни модернизация қилиш давом этмоқда. Бунда жамиятимизнинг барқарор ривожланиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётни, давлат ва жамият қурилишини янада ислоҳ этиш, хусусан, Конституцияда белгилаб берилган инсон манфаатлари, эркинлиги ва фаровонлигини тўла таъминлаш, парламентаризм ва кўппартиявийликнинг сиёсий ҳаётда тўлароқ жорий этилиши ғоят муҳим роль ўйнамокда.

Тўртинчидан, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамла-катимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда амалда ўзини тўла оқлаган ислоҳотларнинг машҳур беш тамойили ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бугунги кунда ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, шаҳар ва қишлоқларимизнинг кўркамлашуви, халқимизнинг турмуш тарзи фаровонлашиб бориши ушбу тамойилнинг нақадар тўғри эканлигини исботламоқда.

Бешинчидан, мазкур тамойиллар мамлакатимизни ислоҳ этиш бўйича аниқ маҳсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини яратди, дунёда юз бераётган молиявий-иқтисодий инқирозлар даврида ҳам мамлакатимизнинг барқарор ривожланишига туртки бўлди. Айнан ана шу тамойиллар асосида пайдо бўлган «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг» , «Ислоҳотлар - ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун» деган шиорлар бугун кўпчиликка ёд бўлиб кетди.

Олтинчидан, мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётини янада де-мократлаштириш, давлат ва жамият қурилишини ислоҳ этиш ва янгилашга қаратилган туб ўзгаришларни амалга оширишда мил-лий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни сақлашга, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган менталитетига ҳурмат би-лан муносабатда бўлишга катта эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ушбу жараёнда миллий давлатчилигимиз ҳамда замонавий демократик давлат қуришнинг ўзини оқлаган жаҳон тажрибасини чуқур ўрганиш ва қабул қилиш ҳам давлатимиз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлди.

Мустақиллик - халқимизнинг улкан ютуғидир. Зеро, мамлакати-мизда миллатлараро ва динлараро зиддиятларнинг олдини олиш, ички ва ташқи бузғунчи кучларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган кескин чоралар ва уларнинг аҳамияти вақт ўтибгина янада қадрли бўлмокда.

Мамлакатни ислоҳ этиш стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва амал-га оширилиши барқарор тараққиётимизни узоқ йилларга таъминлади.

Бунда мустақил ривожланишнинг дастлабки даврида миллий давлат-чилик ва барқарор тараққиёт пойдеворининг барпо этилиши асос бўлиб хизмат қилди.

Истиқлол - ўз тақдирига эгалик қилиш ҳуқуқи, маънавий қадриятлар ва миллий анъаналарга таяниб яшаш ва юртимиз бойликларидан халқимиз ва Ватанимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш имкония-ти эканлиги бугунги кунда барчамиз англаётган ҳақиқатдир. Мана шу саъй-ҳаракатлар туфайли бугун мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади.

Мустақиллик - демократик ислоҳотлар кафолати. Биз мус-тақиллик туфайлигина мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар туб сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотлар муқаррарлигининг ишончли кафолати эканлигини аниқ тушуниб олишимиз керак. Президент Ислом Каримов асослаб берганидек, мамлакатни янгилаш ва модернизациялаш тадрижийлик ва из-чилликка эришиш кафолати бўлиб хизмат қилади.

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!