Душанба, 25 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа

Муқаддима

Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётни ривожлантириш жараёнлари

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар

Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиш ва ривожланиши

Мамлакатимизнинг халқаро майдонда тоборо юксалиб бораётган нуфузи

Демократик ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви ва фуқаролик жамиятнинг ривожланиши

Истиқлол ва маънавият, тараққиёт ва инсон омили

Инсон хотираси – боқий, қадр-қиймати – улуғ



Мустақиллик йиларида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилган-лиги ва оқилона сиёсат олиб борилганлиги ҳозирги кунда ўз самарасини кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида қайд этилганидек, ўтган йили мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати, кутилга-нидек, амалда 8,3 фоизни ташкил этди, 2000-2011 йиллар мобайнида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,1 баробар ошди. Мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг иқтисодиёти жадал ривожланаётган мамлакатла-ри қаторидан жой олди.Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, Халқаро валюта жамғармасининг кейинги баҳолаш миссияси баёноти-да мамлакатимизга қуйидагича баҳо берилди:

«Ўзбекистон жадал ўсишга эришди ва глобал молиявий инқирозга қарши самарали чоралар кўрди. Кейинги беш йилда Ўзбекистонда ўсиш суръатлари ўртача 8,5 фоизни ташкил этди ва бу Марказий Осиёдаги ўртача ўсиш кўрсаткичидан юқоридир.

Қатор йиллар давомида кузатилган бюджет профицити, рас-мий заҳиралар даражасининг юқорилиги, давлат қарзининг камлиги, барқарор банк тизими ва халқаро молия бозорларидан қарз олишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш мамлакатни глобал инқирознинг бе-восита оқибатларидан ҳимоя қилди. Миссия 2011 йилда ялпи ички маҳсулот 8,3 фоиз кўпайишини кутмоқда ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолишини башорат қилмоқда»1.

Ана шу ютуқ ва натижалар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Буларнинг замирида халқимизнинг улкан бунёдкорлик салоҳияти ва тинимсиз

меҳнати ётибди. Бугунги кунда ушбу ютуқларга эришиш учун асослар яратилган мустақиллик йилларида амалга оширилган ўзгаришлар ва ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этади.

Ўтган давр мобайнида қўлга киритган ютуқ ва натижаларимизни, мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, унинг халқаро майдонда ну-фузи тобора юксалиб бораётгани, туб ислоҳотларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига янада чуқурроқ очиб бе-риш ва халқаро жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Миллий давлатчилик асосларини шакллантириш, демократик дав-лат ва фуқаролик жамиятни барпо этиш, иқтисодиётни бозор муноса-батларига ўтказиш тарихан қисқа бир даврда ўз-ўзидан осон кечмади.

21 йил мобайнида амалга оширилган туб ислоҳотларнинг моҳияти, мамлакатимизнинг халқаро майдонда нуфузи юксалиб бораётга-ни, Президент Ислом Каримов раҳбарлигида Ўзбекистонда қандай муҳим ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилганининг аҳамиятини ўрганиш ва халқимизнинг кенг қатламларига чуқурроқ очиб бериш ниҳоят долзарб вазифадир.

Бу эса ҳар бир зиёли тарғиботчига «Тақдиримсан, бахтимсан, эр-кин ва обод Ватан!» ғоясини амалга ошириш борасидаги маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда барчамизнинг зиммамизга ул-кан масъулият юклайди.

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!