Якшанба, 20 октябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Стипендиатлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари танлови ғолиблари

 

БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА


Матякубов Жасурбек Бахтияр ўғли
(Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича)

1990 йил 28 январда Хоразм вилоятида туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишдаги муваффақиятлари билан бир қаторда, республика ва институт миқёсидаги фан олимпиадалари ва танловларда фаол иштирок этиб келмоқда. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси талабаларининг фан олимпиадаси Республика босқичида гидравлика фанидан биринчи ўринни эгаллаган. 2010/2011 ўқув йилида Беруний номли Давлат стипендияси совриндори бўлган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Ҳозирги вақтда “Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва барқарор ҳосил олишда тежамкор суғориш технологияларини жорий қилиш” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.



Шукуров Жаҳонгир Саъдулла ўғли
(Техника ва информатика таълим йўналишлари бўйича)

1991 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишда эришган юқори рейтинг натижалари билан бирга, республика ва университет илмий журнал ҳамда тўпламларида ўзининг ахборот-коммуникация технологияларининг жамиятимиз иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва ривожланишига бағишланган илмий-оммабоп мавзулардаги мақола ҳамда тезислари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Институтда ўтказиладиган жамоатчилик ишлари ва тадбирларда фаол иштирок этади. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Шу кунларда “Чекка ҳудудларда замонавий симсиз алоқа технологияларининг ривожланиши” мавзуида тадқиқот ишлари билан банд.



Зияев Яхё Пазлитдинович
(Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот таълим йўналишлари бўйича)

1988 йил 3 июнда Андижон вилоятида туғилган. Андижон давлат тиббиёт институти “Даволаш иши” таълим йўналиши 7-курс талабаси. Республика ва институт миқёсидаги турли журналлар, илмий-амалий анжуманларда ўзининг илмий-оммабоп, долзарб мавзулардаги мақола ва тезислари билан мунтазам қатнашиши билан бир қаторда, умумхалқ байрамлари, тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларида ҳам иқтидори ва тиришқоқлиги билан фаол иштирок этиб келмоқда. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Ҳозирги кунда “Ичак тутилиши билан оғирлашган йўғон ичак саратонида жарроҳлик даволашни оптималлаштириш” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.



Жалолов Баҳодир Бахтиёр ўғли
(Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар таълим йўналишлари бўйича)

1988 йил 13 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат педагогика университети “Миллий истиқлол ғояси: ҳуқуқ ва маънавият асослари” таълим йўналиши

4-курс талабаси. Республика ва университет миқёсидаги фан олимпиадалари, илмий анжуман ҳамда конференцияларда мунтазам қатнашиб келмоқда. 2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси талабаларининг фан олимпиадаси Республика босқичида диншунослик фанидан фахрли иккинчи ўринни эгаллаган ва диплом билан тақдирланган. Инглиз, араб ҳамда қадимги грек тилларини ўзлаштирган.

Айни вақтда “Авесто маънавиятимизнинг ўқилдизи сифатида” мавзуида тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.



Ахтямов Азизбой Эркинбоевич
((Хорижий тиллар таълим йўналишлари бўйича)

1990 йил 16 августда Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона давлат университети “Филология: немис тили” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан, 2010 йилда немис тили фани бўйича ўтказилган Республика фан олимпиадасида фахрли иккинчи, 2011 йилда Германия элчихонаси томонидан ўтказилган “Нотиқлик санъати” танловида фахрли биринчи ўринни эгаллаган. Немис ва инглиз тилларини мукаммал ўрганган.

Айни вақтда “Чет тили дарсларида гуруҳ ишларини қўллаш” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.



Абдуллаев Сардор Атхам ўғли
(Бизнес ва бошқарув таълим йўналишлари бўйича)

1991 йил 25 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институти “Банк иши” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга, республика ва институт миқёсидаги турли илмий-амалий анжуманлар, умумхалқ байрамлари ҳамда тадбирларда ҳам ўзининг билими, иқтидори билан фаол иштирок этганлиги учун кўплаб диплом, фахрий ёрлиқ ва сертификатлар билан тақдирланган. Инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган.

Айни вақтда “Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида банк рискларини бошқаришни такомиллаштириш масалалари” мавзуида тадқиқот ишларини амалга оширмоқда.



Шарипова Нигора Кадировна
(Педагогика таълим йўналишлари бўйича)

1990 йил 9 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат педагогика университети “Педагогика ва психология” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқиш давомида юқори рейтинг натижаларига эришганлиги билан бир қаторда, республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва танловларда мунтазам фаол қатнашиб келмоқда. 2009 йили Рус тили фани бўйича ўтказилган Республика фан олимпиадасида биринчи ўринни, 2010, 2011 йилларда Педагогика фани бўйича фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, диплом билан тақдирланган. Инглиз ва француз тилларини яхши ўзлаштирган. Ҳозирги вақтда “Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини касбга йўналтиришнинг назарий масалалари” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.



Юлдашева Наргиза Муратбаевна
(Табиий фанлар таълим йўналишлари бўйича)

1986 йил 25 декабрда Хоразм вилоятида туғилган. Нукус давлат педагогика институти “Кимё ва экология” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишда эришган юқори рейтинг натижалари билан бирга, республика ва институт илмий журнал ҳамда тўпламларида ўзининг илмий-оммабоп, долзарб мавзулардаги мақола ва тезислари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Институтда ўтказиладиган жамоатчилик ишлари ва тадбирларда фаол иштирок этади. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Ҳозирги вақтда “Маҳаллий хом ашёлар ва чиқиндиларнинг кимёвий таркибини ўрганиш ва улардан силикат материаллар тайёрлаш” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.



Радман Римма Фарук
(Маданият, санъат ва спорт таълим йўналишлари бўйича)

1990 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат консерваторияси “Мусиқашунослик” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Республика ва олий таълим муассасаси миқёсидаги кўрик-танловлар, илмий анжуман ва конференцияларда мунтазам қатнашиб келмоқда. Ўқишда фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги, танловларда муваффақиятли қатнашганлиги ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этганлиги учун кўплаб диплом, фахрий ёрлиқ ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирланган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Ҳозирги кунда “Мусиқа санъатининг долзарб муаммолари” мавзуида тадқиқот ишларини олиб бормоқда.



Ҳамроев Элдор Отамуродович
(Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар таълим йўналишлари бўйича)

1990 йил 18 ноябрда Навоий вилоятида туғилган. Тошкент давлат юридик институти “Юриспруденция” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишда юқори рейтинг натижаларига эришиши билан бирга, институт томонидан амалга ошириб келинаётган ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишларида мунтазам равишда фаол қатнашиб келмоқда. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Балли, ҳуқуқшунослар” республика кўрик-танловида “Энг яхши ҳуқуқ билимдони” номинацияси ғолиби бўлган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Ҳозирги вақтда “Давлат ҳокимияти ва бошқарувни демократлаштиришда парламент ислоҳотларининг ўрни ва зарурати” мавзуида изланишлар олиб бормоқда.



МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ БЎЙИЧА


Ибрагимова Иродахон Икромовна
(Табиий фанлар мутахассисликлари бўйича)

1988 йил 16 ноябрда Фарғона вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети “Ядровий технологиялар” мутахассислиги 2-курс магистранти. Республика ва университет миқёсидаги фан олимпиадалари, илмий анжуман ва конференцияларда мунтазам қатнашиб келмоқда. Ўқишда фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги, танловларда муваффақиятли қатнашганлиги ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этганлиги учун кўплаб диплом, фахрий ёрлиқ ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирланган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Ҳозирги вақтда “Электроника У-003 электрон тезлаткичи нурланишидан ҳимоя ҳисоби” мавзуидаги илмий тадқиқот ишлари билан банд.



Носиров Хабибулло Хикматулло ўғли
(Техника ва информатика мутахассисликлари бўйича)

1990 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети “Рақамли телевидение ва радиоэшиттириш” мутахассислиги 2-курс магистранти. Ўқишда эришган юқори натижалари билан бир қаторда, республика ва халқаро миқёсдаги илмий журнал ҳамда тўпламларда илмий-оммабоп, долзарб мавзулардаги мақола ва тезислари билан доимий равишда қатнашиб келмоқда. 2009 йили Беруний номидаги Давлат стипендияси танлови совриндори бўлган. Инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган.

Ҳозирги вақтда “Телевизион дастурларнинг товуш сигналларини фрактал-спектрал сиқишнинг янги услуб ва алгоритмларини ишлаб чиқиш” мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.



Мустафаева Мухлиса Шомуродовна
(Маданият, санъат ва спорт мутахассисликлари бўйича)

1990 йил 9 январда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент давлат маданият институти “Оила ва болалар билан олиб бориладиган ижтимоий иш” мутахассислиги 2-курс магистранти. Ўқишда эришган юқори натижалари билан бир қаторда, республика ва халқаро миқёсдаги илмий журнал ҳамда тўпламларда ўзининг илмий-оммабоп, долзарб мавзулардаги мақола ва тезислари билан доимий равишда қатнашиб келмоқда. Бир нечта шеърий тўпламлари чоп этилган. Инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган.

Айни вақтда “Бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида талабаларни ғоявий-эстетик тарбиялаш” мавзуига бағишланган илмий тадқиқот ишлари билан банд.



Ризаев Эъзозбек Алимджанович
(Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот мутахассисликлари бўйича)

1979 йил 19 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент тиббиёт академияси “Торакал хирургия” мутахассислиги

3-курс магистранти. Республика ва академия миқёсидаги фан олимпиадалари, илмий-амалий анжуманларда мунтазам қатнашиб келмоқда. Ўқишда фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги, танловларда муваффақиятли қатнашганлиги ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётганлиги учун кўплаб диплом, фахрий ёрлиқ ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирланган. Инглиз тилини мукаммал билади.

Ҳозирги кунда “Трахеянинг чандиқли торайишини даволашда замонавий эндохирургик усуллар” мавзуига бағишланган илмий изланишлар олиб бораяпти.



Сулаймонова Ҳулкар Мўминжоновна
(Ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар мутахассисликлари бўйича)

1988 йил 17 февралда Наманган вилоятида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институти “Адабиётшунослик” мутахассислиги 2-курс магистранти. Фанлардан аъло баҳоларга ўқиши билан бирга, республика ва институт миқёсида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманларда, кўрик-танловларда ҳам фаол қатнашади. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Зулфия номидаги Давлат мукофоти, 2009 йили Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори бўлган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Айни вақтда “Миср шоири Фаруқ Жувайда шеъриятида замон ва қаҳрамон концепцияси” мавзуида илмий тадқиқот ишлари билан банд.



Шомахмудова Ситора Шорасуловна
(Бизнес ва бошқарув мутахассисликлари бўйича)

1987 йил 19 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институти “Халқаро банк иши” мутахассислиги 2-курс магистранти. Ўқишда эришган юқори рейтинг натижалари билан бирга, хориж ва республика илмий журнал ҳамда тўпламларида ўзининг илмий-оммабоп, долзарб мавзулардаги мақола ва тезислари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Институтда ўтказиладиган жамоатчилик ишлари ва тадбирларда фаол иштирок этади. Инглиз ва корейс тилларини ўзлаштирган.

Ҳозирги кунда “Активларни секюритизациялаш — жаҳон молия бозорининг муҳим ва истиқболли механизмларидан бири” мавзуига бағишланган илмий изланишлар олиб бораяпти.



Алланазарова Хафиза Уктамжоновна
(Хорижий тиллар мутахассисликлари бўйича)

1989 йил 15 майда Сирдарё вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети Лингвистика (инглиз тили) мутахассислиги 2-курс магистранти. Фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши билан бир қаторда, республика ва университет миқёсидаги илмий анжуманларда илмий-оммабоп мақола ҳамда тезислари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Университетда ўтказиладиган жамоатчилик ишлари ва тадбирларда фаол иштирок этади. Бир қанча машҳур адибларнинг ҳикояларини инглиз тилига таржима қилган. Инглиз ва француз тилларини пухта ўзлаштирган.

Ҳозирги вақтда “Ўзбек тилидан инглиз тилига бадиий таржимада прагматик ва герменевтик аспектларнинг хусусиятлари” мавзуида илмий изланишлар олиб бормоқда.



Сафаров Жамшид Исмоилович
(Ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар мутахассислиги бўйича)

1985 йил 19 мартда Бухоро вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Халқаро ҳуқуқ” мутахассислиги 2-курс магистранти. Республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда фаол қатнашади. 2004, 2005 йилларда “Конституциявий ҳуқуқ” фани бўйича ўтказилган Республика фан олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаган. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Балли, ҳуқуқшунослар” республика кўрик-танловида “Энг яхши ҳуқуқ билимдони” номинацияси ғолиби бўлган. Инглиз тилини мукаммал билади.

Ҳозирги вақтда “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг конституциявий кафолатлари” мавзуида илмий изланишлар билан банд.



Муминова Шахноза Файзуллаевна
(Журналистика мутахассислиги бўйича)

1988 йил 15 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети “Ноширлик иши ва таҳрир” мутахассислиги 2-курс магистранти. Республика ва университет миқёсидаги фан олимпиадалари, илмий-амалий анжуманларда мунтазам қатнашиб келмоқда. Ўқишда фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирганлиги, танловларда муваффақиятли қатнашганлиги ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётганлиги учун кўплаб диплом, фахрий ёрлиқ ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирланган. Инглиз тилида эркин сўзлашади.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тили маданиятининг ахлоқий жиҳатлари” мавзуига бағишланган илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.



Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!