Чоршанба, 27 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Янгиликлар
Сунъий қорайиш оқибатлари

Европалик олимлар баданни сунъий қорайтириш офтобда қорайишга нисбатан анча хавфли эканини таъкидламоқда. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда мазкур жараён, айниқса, хотин-қизлар орасида авж олмоқда. Европа атроф-муҳит агентлиги ижрочи директори Жаклин Макглейднинг сўзларига кўра, танани бир зумда қорайтирувчи барча лосьон, крем каби суртмалар ва сепиш мосламалари таркибида соғлиққа зиён етказувчи хавфли кимёвий моддалар мавжуд.

Экспертларнинг фикрича, 15 дақиқа ичида тана рангини ўзгартириб, чиройли тусга киритувчи ушбу сунъий қорайиш воситалари фойдаланилгандан сўнг ўзидан токсин моддалар ишлаб чиқариб, баданга заҳар тарқатади. Оқибатда нафақат, аллергия, балки тери саратони касаллиги пайдо бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари мутахассислар бу усулдан фойдаланган ҳомиладор аёлларнинг фарзандлари туғма камчилик билан дунёга келиши хавфи борлигини айтмоқда. Шунингдек, бундай воситалардан фойдаланиш инсонда қандли диабет, семириш ва бепуштлик хасталиги келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 15 январь 2013, 16:25; Ўқилди: 1493 марта; Давомини ўқиш ...

Ватан ҳимоячилари шарафланди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 21 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Киритилди: 15 январь 2013, 10:51; Ўқилди: 962 марта; Давомини ўқиш ...

Смартфонлар учун фойдали илова

Европалик олимлар смартфонлар учун янги махсус илова дастури яратди. Дастур муаллифларининг сўзларига қараганда, ушбу “Anxiety Coach” дастури одамга руҳий ёрдам кўрсатади. Маълумотларга кўра, илова фойдаланувчини ўзига нисбатан бўлган ишончни янада кучайтириш имконини берадиган, ваҳимадан қутулишга хизмат қиладиган турли машқ дастурлари билан таъминланган.

Киритилди: 8 январь 2013, 11:25; Ўқилди: 1480 марта; Давомини ўқиш ...

Илк бор аёл киши Жанубий Кореянинг президенти этиб сайланди

Жанубий Кореянинг тарихида биринчи марта аёл киши президент этиб сайланди. Пак Кин Хе ҳукмрон “Сэнури” партиясидан номзод этиб кўрсатилганди.

Киритилди: 21 декабрь 2012, 16:21; Ўқилди: 1458 марта; Давомини ўқиш ...

Канадада кичкина бола бургутнинг ўлжаси бўлишига сал қолди

Монреалда кичкина бола улкан бургутнинг ўлжаси бўлишига сал қолди.

Киритилди: 21 декабрь 2012, 16:20; Ўқилди: 1485 марта; Давомини ўқиш ...

Байрамга муносиб туҳфа

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги арафасида Самарқанд шаҳрида вилоят хўжалик судининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Киритилди: 21 декабрь 2012, 16:15; Ўқилди: 825 марта; Давомини ўқиш ...

“Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам”

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан шу шиор остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Киритилди: 21 декабрь 2012, 15:27; Ўқилди: 1001 марта; Давомини ўқиш ...

Гулдан гилам

Бельгия пойтахти Брюсселда гуллардан улкан гилам тўқилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг тарқатган маълумотларига қараганда, Гран-Пляс майдонига тўшалган ушбу ранг-баранг ва бетакрор гиламнинг эни 24, узунлиги эса 77 метрни ташкил этган. Гиламни тўқиш учун турфа гуллардан фойдаланилган. Ушбу ажойиб ва ноёб гиламни кўриш учун дунёнинг кўплаб мамлакатларидан сайёҳлар келиши кўпаймоқда.

Киритилди: 18 декабрь 2012, 13:20; Ўқилди: 1533 марта; Давомини ўқиш ...

Минг дардга даво

Янги зеландиялик олимларнинг сўзларига кўра, асал, гул чанги, асалари заҳри ёрдамида қон томирларининг кенгайиши, псориаз, артроз ва остеохондроз каби турли хил касалликларни даволаш мумкин экан. Уларнинг айтишича, асал таркибидаги организм учун жуда зарур бўлган темир, йод, цинк, кобальт, марганец, фтор каби ўттизга яқин микроэлементлар уйқусизлик, ошқозон-ичак хасталиклари ва шамоллашни ҳам табиий йўл билан даволаш, жигарни тозалаш имконини беради.

Маълумотларга қараганда, микроэлементлар таркибига кўра асалнинг ўттиз фоизли эритмаси инсон қонидан тайёрланган плазма ўрнини ҳам боса олади. Боиси қон билан асалнинг кимёвий таркиби деярли бир хил. Шунинг учун ҳам асал парҳез таом ва шифобахшлик борасида тенгсиз ҳисобланади.

Киритилди: 15 декабрь 2012, 15:21; Ўқилди: 1785 марта; Давомини ўқиш ...

Тошкўмирдан газ олинади

Хитой тошкўмирдан газ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар беради РАТА-ТАСС. Мазкур лойиҳага кўра, йилига ўн беш миллиард куб метр газ ишлаб чиқарилади. Бу кўрсаткич мамлакатнинг ёқилғига бўлган талабининг етти фоизини ташкил этади. Маълумотларга қараганда, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ўн тўрт миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаш режалаштирилган. Тошкўмирни қайта ишловчи илк заводлар мамлакатнинг Шэньси ва Шаньси провинцияларида қурилиши кутилмоқда.

Киритилди: 21 ноябрь 2012, 11:19; Ўқилди: 1344 марта; Давомини ўқиш ...


  1 2 3 4

Йиллар садоси

Тэглар булути

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!