Якшанба, 20 октябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Янгиликлар
Канадада кичкина бола бургутнинг ўлжаси бўлишига сал қолди

Монреалда кичкина бола улкан бургутнинг ўлжаси бўлишига сал қолди.

Истироҳат боғи устида учиб юрган қанотли йиртқич кутилмаганда кичкина болага қараб пастга учади ва уни чангалига олиб ҳавога кўтарилади. Аммо юк оғирлик қилдими, бургут бир метрдан сал кўпроқ учиб, болани пастга ташлаб юборади.

Воқеа гувоҳларидан бири буни видеога ёзиб олади. Ролик муаллифи бургутнинг ҳужумидан ярим дақиқа олдин мовий осмон фонида учаётган қушни видеога ола бошлаган эди. Балки операторни бургутнинг улкан ўлчами қизиқтириб қолгандир. AFP қуш қанотларини ёйганда икки метрга етишини қайд этади. Видеода улкан қуш боғ устида учиб, болани ушлаб олиш учун кескин пастга қараб учгани акс этган.

Боланинг ёнидаги катта ҳамроҳи уни олиб учаётган қушнинг ортидан югуради. Ролик муаллифи ҳам нима бўлганини тушунганидан кейин, ёрдам бериш учун югуриб кетади, дея хабар беради NEWSru.com.

Қўрқиб кетган бургут болани 1,5-2 метр баландликдан ташлаб юборади. Боланинг бошида ёрқин қизил рангли кўзлари ва қулоқлари бор шапка бўлган. Балки бургутни айнан шу нарса ўзига тортгандир.

YouTube порталига жойлаштирилган видео минглаб шарҳларни тўплади, бургутнинг ҳужуми эса тармоқда кенг муҳокама қилинмоқда.

Киритилди: 21 декабрь 2012, 16:20; Ўқилди: 1316 марта



Бошқа янгиликлар


2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» бўлади

ПИЁДАЛАРГА ЙЎЛДА ТЕЛЕФОН ВА ПЛАНШЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАН ЭТИЛДИ

Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2018 йилгача узайтирилади

"3" баҳо олганлар “контракт”га ўтказиладими?

СамДУ янги ректори тайинланди

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сайловнинг аҳамияти

Аждодлар мероси – бебаҳо хазина

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

Миллий боғда байрам тадбири

1 августда метронинг Юнусобод йўналиши соат 5:00да очилади

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!