Якшанба, 20 октябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Янгиликлар
ПИЁДАЛАРГА ЙЎЛДА ТЕЛЕФОН ВА ПЛАНШЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАН ЭТИЛДИ

Сўнгги вақтларда кўпчиликни ташвишлантираётган, йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётган, умуман ҳаракатланиш хавфсизлигига жиддий рахна солаётган бир муаммо ҳам бор эди


Бу ерда гап йўлда ҳаракатланаётган пиёдаларнинг уяли телефондан, планшетлардан фойдаланишлари, йўлда ҳаракатланаётган вақтда қулоқларига турли мосламаларни тақиб олиб гаплашишлари, мусиқа эшитиш ва хатто кино кўришлари ҳақида кетмоқда. Бу салбий ҳолат,айниқса, мактаб ва коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари орасида урф бўлиб қолганди. Кундалик маълумотларимиз орасида айнан шу ҳолат сабабли транспорт ғилдираклари остига тушиб ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам бор.

Шу каби ҳолатларни инобатга олган ҳолда тасдиқланган йўл ҳаракати қоидаларининг 19-бандида пиёдаларга йўлда юрганда, пиёдалар учун ажратилган жойлардан ўтаётганда ҳаёлни чалғитувчи нарсалардан, жумладан телефон, планшетлардан фойдаланиш, видеокўриш, газета, журнал ва китоб ўқиш ман этилди.

2016 йилнинг 1 мартдан кучга кирадиган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев Darakchi.uzга маълумот берди.

Муаллиф: Usmanov

Манба: darakchi.uz

Киритилди: 8 январь 2016, 22:30; Ўқилди: 1402 марта



Бошқа янгиликлар


2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» бўлади

Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2018 йилгача узайтирилади

"3" баҳо олганлар “контракт”га ўтказиладими?

СамДУ янги ректори тайинланди

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сайловнинг аҳамияти

Аждодлар мероси – бебаҳо хазина

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

Миллий боғда байрам тадбири

1 августда метронинг Юнусобод йўналиши соат 5:00да очилади

Биринчи синфга кўпроқ болалар қабул қилинади

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!