Якшанба, 20 октябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Янгиликлар
Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сайловнинг аҳамияти

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, замонавий фикрлай оладиган, билимли, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга қодир баркамол авлодни тарбиялаш, уларда тадбиркорлик маданиятини шакллантириш борасида алоҳида эътибор қаратяпти.


Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошириш, мамлакат ҳаётидаги энг муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёнида уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан туркум тадбирлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

2015 йил 12 февраль куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сайловнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, партия билан ҳамкор ташкилотлар вакиллари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Айтиш жоизки, ушбу тадбир O‘zLiDeP томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган “Демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда профессионал сайлов тизими: Ёшлар ва миллий қонунчилик” лойиҳасининг узвий давоми ҳисобланади.

Мазкур лойиҳа ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини камол топтириш, бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини шарҳлаш ҳамда тушунтириш, ёш авлоднинг дунё ҳамда мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, сайлов ҳуқуқи борасидаги қонунчилик билан таништириш ва билимини ошириш, сайловларда биринчи марта иштирок этаётган 18 ва ундан юқори ёшдаги ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги даражаси, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар орасида O‘zLiDeP дастури, унинг электорат билан ишлаш борасидаги кенг кўламли амалий ишлари тарғиботини кучайтириш каби вазифаларни амалга оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг “Сайлов жараёнини либераллаштириш мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг асоси” каби мавзулардаги маърузалар тақдим этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда сайлов қонунчилиги ҳужжатларида белгиланган бўлиб, сайлов жараёнлари демократик тамойиллар асосида адолатли, холисона, очиқ ва ошкора ўтказилиши, сайловчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини кафолатлашга, сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилди.

Президентимизнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида сайлов эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган қонунчилик ташаббуслари, шубҳасиз, сайлов жараёнларини янада эркинлаштиришда муҳим омил бўлди.

O‘zLiDeP Mатбуот хизмати билдиришича, баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилган тадбир сўнгида депутатлар талаба-ёшларнинг қизиқтирган барча саволларига етарлича жавоб қайтаришди.

Муаллиф: Usmanov A.

Манба: darakchi.uz

Киритилди: 17 февраль 2015, 10:17; Ўқилди: 1374 марта



Бошқа янгиликлар


2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» бўлади

ПИЁДАЛАРГА ЙЎЛДА ТЕЛЕФОН ВА ПЛАНШЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАН ЭТИЛДИ

Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2018 йилгача узайтирилади

"3" баҳо олганлар “контракт”га ўтказиладими?

СамДУ янги ректори тайинланди

Аждодлар мероси – бебаҳо хазина

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

Миллий боғда байрам тадбири

1 августда метронинг Юнусобод йўналиши соат 5:00да очилади

Биринчи синфга кўпроқ болалар қабул қилинади

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!