Жума, 22 ноябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Янгиликлар
Аждодлар мероси – бебаҳо хазина

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа санъат ва педагогика касб-ҳунар коллежида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллигига бағишлаб “Аждодлар мероси – бебаҳо хазина” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, хабар қилмоқда ЎзА.


Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида жамиятимиз маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу миллий қадриятларимизни тиклаш, ноёб илмий, маънавий-маданий меросимизни асраб-авайлаш, ёшлар онгига сингдириш, жаҳон миқёсида кенг тарғиб-ташвиқ этиш борасида ўзининг ёрқин самараларини бераётир.

Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган бой мероснинг жаҳон илм-фани ривожидаги ўрни, унинг ҳарбий юришлари ва давлат бошқарувидаги маҳорати хусусида сўз юритилиб, ўзига хос дилбар шеърияти бугун ҳам ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

– Бобур ижоди нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё халқлари томонидан севиб ўқилади, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши раиси Ж.Болтаев. – Масалан, “Бобурнома”нинг ўзи ўттиздан ортиқ тилга таржима қилиниб, китоб ҳолида чоп этилган. Бобур ва унинг авлодлари даврига оид бебаҳо манбалар жаҳоннинг етмишдан зиёд музейларида сақланмоқда.

Тумандаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари, адабиёт ўқитувчилари иштирок этган адабий кечада Бобур асарларидан намуналар ўқилди, ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. Коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари кечага ўзгача файз бағишлади.

Муаллиф: Usmanov A.

Манба: darakchi.uz

Киритилди: 17 февраль 2015, 10:15; Ўқилди: 1224 марта



Бошқа янгиликлар


2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» бўлади

ПИЁДАЛАРГА ЙЎЛДА ТЕЛЕФОН ВА ПЛАНШЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАН ЭТИЛДИ

Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2018 йилгача узайтирилади

"3" баҳо олганлар “контракт”га ўтказиладими?

СамДУ янги ректори тайинланди

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сайловнинг аҳамияти

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

Миллий боғда байрам тадбири

1 августда метронинг Юнусобод йўналиши соат 5:00да очилади

Биринчи синфга кўпроқ болалар қабул қилинади

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!