Жума, 22 ноябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Янгиликлар
Миллий боғда байрам тадбири

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий- ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирга сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла ва хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, нуроний отахон ва онахонлар, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси М.Хўжамбердиев, Ўзбекистон халқ артисти М.Бекжонова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маҳаллаларнинг мавқеини юксалтириш, ваколат ва имкониятини кенгайтиришга қаратилаётган эътибор мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Бу борадаги ишлар кўлами Обод турмуш йилида янада кенгаймоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 июлда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимидаги ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ фуқаролик жамиятини ривожлантириш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялашга қўшаётган ҳиссаси учун маҳалла фаолларидан бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

– Истиқлол йилларида маҳалланинг тарбия, меҳр-оқибат, маънавият, қадриятлар маскани сифатидаги ўрни ва аҳамиятини тобора юксалтириш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар бизнинг фуқаролар йиғини фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда, – дейди Юнусобод туманидаги “Бободеҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тоир Эргашев. – Маҳалламизда истиқлолимизнинг 22 йиллик шодиёнасини муносиб кутиб олиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Барча кўча таъмирланиб, асфальт ётқизилмоқда. Болалар майдончаси, янги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кичик корхоналар бунёд этилмоқда. “Оила-маҳалла-мактаб” ҳамкорлиги турли долзарб ижтимоий-маънавий масалаларни ҳал этишда ўз самарасини бермоқда.

Тадбирда маҳаллалар фаолиятига оид кўргазма ташкил қилинди. Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

Муаллиф: A.Usmanov

Манба: http://www.anons.uz/

Киритилди: 31 июль 2013, 14:34; Ўқилди: 1207 марта



Бошқа янгиликлар


2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» бўлади

ПИЁДАЛАРГА ЙЎЛДА ТЕЛЕФОН ВА ПЛАНШЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАН ЭТИЛДИ

Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2018 йилгача узайтирилади

"3" баҳо олганлар “контракт”га ўтказиладими?

СамДУ янги ректори тайинланди

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сайловнинг аҳамияти

Аждодлар мероси – бебаҳо хазина

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

1 августда метронинг Юнусобод йўналиши соат 5:00да очилади

Биринчи синфга кўпроқ болалар қабул қилинади

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!