Жума, 22 ноябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Янгиликлар
1 августда метронинг Юнусобод йўналиши соат 5:00да очилади

2013 йил 1 август куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши эрталаб соат 5:00 дан ишга тушади. Метро станцияларида ушбу хабар бугундан эълон қилинмоқда.


Биласиз эртага, 1 август куни юртимиз олий ўқув юртларида давлат тест имтиҳонлари бўлиб ўтади. Абитурентларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ана шундай қарорга келинган.

Метрополитен бошқармасидан маълум қилишларича, бу фақатгина бир кунлик ўзгариш бўлиб, 2 августдан йўналиш поездлари яна аввалгидек, яъни соат 6:00дан қатновни амалга ошира бошлайди.

Метронинг "Ўзбекистон" ва "Чилонзор" йўналишлари вақтига ўзгариш киритилмаган, улар ҳар доимгидек соат 5:00дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, эртага абитуриентлар давлат тест имтиҳонлари бўлиб ўтадиган аудиторияга соат 7:30дан 8:30гача киритилади.

Муаллиф: A.Usmanov

Манба: darakchi.uz

Киритилди: 31 июль 2013, 14:32; Ўқилди: 1233 марта



Бошқа янгиликлар


2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» бўлади

ПИЁДАЛАРГА ЙЎЛДА ТЕЛЕФОН ВА ПЛАНШЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАН ЭТИЛДИ

Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2018 йилгача узайтирилади

"3" баҳо олганлар “контракт”га ўтказиладими?

СамДУ янги ректори тайинланди

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сайловнинг аҳамияти

Аждодлар мероси – бебаҳо хазина

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

Миллий боғда байрам тадбири

Биринчи синфга кўпроқ болалар қабул қилинади

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!