Жума, 22 ноябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Янгиликлар
Биринчи синфга кўпроқ болалар қабул қилинади

Ўзбекистон халқ таълими вазирлигининг "Олти ёшли болаларнинг психологик-педагогик ташхис комиссияси" фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган буйруғи чиқарилди. Унга кўра, 2012 йилнинг апрел ойида тасдиқланган Низомга ўзгартиришлар киритилди.


Агар бунгача биринчи синфга январ-сентябрь ойларида 7 ёшга тўлган болалар комиссия текширувисиз қабул қилинган бўлса, эндиликда йил охирига қадар 7 ёшга тўладиган барча болалар текширувсиз мактабга қабул қилинади.

Бундан ташқари. йилнинг 1 январидан 1 сентябригача олти ёшга тўлган болалар ҳам мактаб ўқувчисига айланишлари мумкин. Фақат бунинг учун ташхис комиссиясининг хулосаси керак бўлади. Комиссия боланинг жисмоний, ақлий ривожланиш даражасини, унинг мактабга қанчалик тайёрлигини текшириб ўз қарорини чиқаради.

Янги ўқув йилидан бошлаб биринчи синфларга чет тили ҳам ўқитилишини инобатга олган ҳолда, олти ёшли болаларнинг тил ўрганишга бўлган қобилиятлари ҳам ўрганилади.

Ташхис комиссиялари июл ойида ҳафтада бир кун, 1 августдан 25 августгача эса ҳар куни фаолият олиб боради. Комиссия хулосасига эътироз билдирмоқчи бўлганлар, Қорақалпоғистон халқ таълими вазирлиги ёки халқ таълими вазирлигининг вилоят бошқармалари қошидаги минтақавий апелляцион комиссияларига мурожаат қилишлари мумкин.

Муаллиф: А.В. Усманов

Манба: http://www.darakchi.uz

Киритилди: 11 июль 2013, 02:00; Ўқилди: 1261 марта



Бошқа янгиликлар


2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» бўлади

ПИЁДАЛАРГА ЙЎЛДА ТЕЛЕФОН ВА ПЛАНШЕТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАН ЭТИЛДИ

Ўзбекистонда биометрик паспорт олиш муддати 2018 йилгача узайтирилади

"3" баҳо олганлар “контракт”га ўтказиладими?

СамДУ янги ректори тайинланди

Ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишда сайловнинг аҳамияти

Аждодлар мероси – бебаҳо хазина

Депутатлар Омбудсман ҳисоботини эшитдилар

Миллий боғда байрам тадбири

1 августда метронинг Юнусобод йўналиши соат 5:00да очилади

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!