Якшанба, 20 октябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Кутубхона

Ҳуқуқий маданият ва миллий ғоя

Номи: Ҳуқуқий маданият ва миллий ғоя
Категория: 0
Муаллиф: Илёс Қувондиқов
Формат: DJVU
Ҳажми: 4.3 Mb
Аннотация: Ўзбекистонда жамият тараққиётининг ҳозирги босқичи кишилардан жаҳон андозаларига хос бўлган маданий-ҳуқуқий билимларга эга бўлишни талаб қилмоқда. Зеро, миллий ғоя ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг негизидир. Рисолада ушбу масалалар ҳақида фикр юритилган.
Мазкур китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Киритилган вақти: 2019-10-19 20:34:26; Кўрилганлиги: 2602 марта; Батафсил ...




Ислом Каримов Миллий давлатчилик, истиқлол мафкураси ва ҳуқуқий маданият тўғрисида

Номи: Ислом Каримов Миллий давлатчилик, истиқлол мафкураси ва ҳуқуқий маданият тўғрисида
Категория:
Муаллиф: У.Таджиханов, А.Саидов
Формат: DJVU
Ҳажми: 5.9 Mb
Аннотация: Китобга миллий давлатчилик, истиқлол мафкураси, ҳуқуқий маданиятни ошириш, демократик давлат, ҳуқуқий ва фуқаролик жамияти қурилишида маънавият ва мустақиллик ғояларининг ўрни ҳақида Ўзбеистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг асарлари, нутқлари ва ваъзларидан кўчирмалар келтирилган.
Юридик ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалари ва тингловчиларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат бошқаруви органларининг ходимларига, Президент асарларини ўрганаётган докторантлар, аспирантлар, адъюнктларга, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Киритилган вақти: 2019-10-20 01:21:31; Кўрилганлиги: 2926 марта; Батафсил ...




Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси (XVII - XX асрлар)

Номи: Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси (XVII - XX асрлар)
Категория:
Муаллиф: С.Йўлдошев, М.Усмонов, Р.Каримов, Г.Қобулниёзова, Г.Рўзматова
Формат: DJVU
Ҳажми: 3.2 Mb
Аннотация: Мазкур ўқув қулланма Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртларининг фалсафа факультетлари, фалсафа, ижтимоий-сиёсий бўлимлари талабаларига, шунингдек барча гуманитар йўналишдаги олий ўқув юртларининг талабалари, аспирантлар, илмий тадқиқотчилар ва фалсафа тарихи билан қизиқувчилар учун тавсия этилади.
Ушбу ўқув қўлланма Ғарбий Европа фалсафий тафаккур тарихининг муҳим ва юқори босқичи ҳисобланади.
Мазкур ўқув қўлланма ўзбек тилида биринчи маротаба чоп этилмоқда. Қўлланмани тайёрлашда ўз маслаҳатларини берган профессор М. А. Аҳмедова ва доцентлар Д. Пўлатова, Г. X. Расуловаларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Киритилган вақти: 2019-10-19 18:45:56; Кўрилганлиги: 2508 марта; Батафсил ...




Ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини шакллантириш

Номи: Ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини шакллантириш
Категория:
Муаллиф: Рухсора Рўзиева
Формат: DJVU
Ҳажми: 6.4 Mb
Аннотация: Қадриятлар муаммоси кўпдан бери файласуфлар, тарихчилар, социологлар, педагоглар, маданиятшунослар диққатини тортиб келади. Қадриятларга назарий-фалсафий, ижтимоий-амалий, маънавий-ахлоқий, маданий-маърифий, антропологик ёндашувлар мавжуд. Бу қадриятларнинг инсон ва жамият ҳаётининг барча соҳаларига тааллуқли енг қамровли ижтимоий ҳодисалигидан далолат беради. Монографияда мазкур масалалар муҳокама қилинади.
Монография файласуф, тарихчи, социолог олимлар, тадқиқотчи ва талабалар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Киритилган вақти: 2019-10-19 08:57:01; Кўрилганлиги: 2647 марта; Батафсил ...




Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари

Номи: Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари
Категория:
Муаллиф: А.Очилдиев таҳрири остида
Формат: DJVU
Ҳажми: 2.4 Mb
Аннотация: Ўқув қўлланмада давлат ва дин орасидаги муносабатлар, унинг Ўзбекистонда намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, Марказий Осиё халқлари ҳаётида ислом динининг тутган ўрни атрофлича ёритилган. Диний экстремизм ва терроризмнинг моҳияти, унга қарши курашнинг халқаро ҳуқуқий асослари каби масалалар тизимли очиб берилган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризмга қарши глобал курашда тутган ўрни, мамлакатимизнинг тадрижий тараққиётини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишларнинг устувор йўналишлари, хусусан, дин соҳасидаги илмий асосланган сиёсат ва фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий ишларнинг мазмунини очиб беришга ҳам алоҳида эътибор берилган.
Уқув қўлланмани тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълумотлари ва амалий таклиф-тавсияларидан фойдаланилган.

Киритилган вақти: 2019-10-18 12:01:57; Кўрилганлиги: 3272 марта; Батафсил ...




  1 2 3 4

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!