Чоршанба, 27 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Мақолалар

Чоризм

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Мустамлакачилик ва мустабидлик;
Муаллиф: Ғайбуллаев О

Чоризм – чор Россияси томонидан Марказий Осиёга бостириб кирган 1850 йиллардан 1920 йилларгача бўлган даврнинг номланиши. Тарихимизнинг холис талқини боболаримизнинг буюк давлатларни барпо қилганларини, юксак маънавият, маданият, тараққиёт саҳифаларини очиб беради. Ички низо ва адоватлар, фақат ўз қобиғига, умрини ўтаб бўлган ақидаларга ўралашиб яшаб, оғир аҳволга тушиб қолган даврларимизни ҳам. Натижада бизнинг кейинги олти аждодимиз озодлик армонларида ўтди. Не бахтки, бу кунга етиш бизга насиб этди.

Киритилди: 2020-05-26 15:53:24; Ўқилди: 1446 марта; Давомини ўқиш ...

Шўро

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Мустамлакачилик ва мустабидлик;
Муаллиф: Ғайбуллаев О

Шўро – Совет ҳукумати (совет) нинг ХХ асрнинг 20-40 йилларигача ўзбек ва бошқа туркий тилларда ишлатилган номи. Кейинчалик Афғонистон ва бошқа Шарқ мамлакатлари халқлари ҳам совет ҳокимиятига нисбатан бу сўзни қўллаган. 1990 йиллар охирида ўзбек тилидаяна қўлланила бошлади. Ҳар бир ижтимоий-сиёсий ва тарихий бирлик вакиллари қанча ўзларининг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва миллий ўзлиги ва ижтимоий ҳаётни теранроқ ва атрофлича англай борсалар, шунча уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва миллий онги ҳам ўсиб боради. Бу ҳолда улар ўзларининг мақсад ва манфаатларини ҳам теранроқ ва атрофлича англай бошлайдилар. Уларнинг онгидаги бундай ижобий ўзгаришлар, ўз навбатида уларнинг ғоя ва мафкураларининг ривож топишига олиб келади, чунки улар энди ўзларининг ғоя ва мафкураларида ўз мақсад ва манфаатларини тўлароқ ва яққолроқ ифода этишга эришадилар.

Киритилди: 2020-05-27 04:15:50; Ўқилди: 4145 марта; Давомини ўқиш ...

АМИР ТЕМУР

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Темурийлар;
Муаллиф:

Амир Темур ёшлигиданоқ маърифатли, маънавиятли бўлишга иштиёқ билан Қуръони Карим ва Ҳадисларни яхши ўрганиб, Ислом маданиятига етук, ақлли инсон бўлиб етишади. Соҳибқирок Амир Темур ўзининг кундалик ҳаётида ва олиб борган сиёсатида Қуръон ва Ҳадисларда илгари сурилган камтарлик, адолат, поклик, дунёвий ва исломий қонун-қоидаларга доимо амал қилиш, меҳнаткаш халқ ахволидан доимо хабардор бўлиш, давлат қудрати ва шон-шухратини ошириш, юртни обод қилишга эътибор бериш, олиму-фузалоларни эъзозлаш каби ҳаётий қоидаларга асосланиб иш тутди.

Киритилди: 2020-05-26 17:28:28; Ўқилди: 2441 марта; Давомини ўқиш ...

АЛИШЕР НАВОИЙ

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Темурийлар;
Муаллиф: Аҳмедов А

XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди. Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди.

Киритилди: 2020-05-25 12:50:04; Ўқилди: 1250 марта; Давомини ўқиш ...

Манбаалар

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Ислом;
Муаллиф: Мирзаева М

1. Абулл Лайс Ас-Самарқандий, Танбеҳул Ғофилин. Т.: Мавароуннаҳр, 2007 2. Абдул Ваҳҳоб Ҳаллаф. Усулул фиқҳ 1-2-3-4 сонлар. Т.: Адолат, 1997. 3. Алимов У, IX-XI асрларда Самарқандда калом илмининг ривожланиши, Ўзб. Мил. Энцик. давлат илмий нашр. Мовароуннаҳр нашриёти, Т.: 2007. 4. Аҳмад Яссавий, «Девони Ҳикмат», Т. Ғофур Ғулом номидаги Нашриёт–матбаа бирлашмаси, 1992. 5. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал Бухорий. Ал жомиъ ас саҳиҳ. Т.: 1996 6. Абу Наср Форобий. Фазилат, бахт-саодат а камолот ҳақида. –Т.: Ёзувчи, 2002. –62 б. 7. Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизий. Сунани Термизий, Мирзо Кенжабек таржимаси. Тошкент, Адолат, 1999.

Киритилди: 2020-05-26 09:39:07; Ўқилди: 1491 марта; Давомини ўқиш ...

Уйғониш даври

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Ислом;
Муаллиф: Мирзаева М

Ўзбекистон мустақиллиги бошқа соҳалар қатори диний, маънавий меросимизни урганиш учун ҳам катта имконият яратиб, тарихий, цивилизацион ўзгариш ва янгиланишларни очиб берди. Диний, миллий қадриятлар тарихий хотирани тиклаш ва мустаҳкамлаш, маърифий юксалиш учун хизмат қилиб, бу жараёнда уйғониш даври мутафаккирларининг исломшуносликдаги қолдирган илмий, фалсафий адабий меросининг ўрни бекиёсдир.

Киритилди: 2020-05-26 23:56:48; Ўқилди: 5572 марта; Давомини ўқиш ...

Тасаввуф

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Ислом;
Муаллиф: Мирзаева М

Тасаввуф илми ва унинг тарихи Шарк халклари тафаккурини асрлар давомида нурафшон этиб, халкимизнинг маънавияти ва маърифатига чукур таъсир утказган тасаввуф – суфийлик таълимоти VIII асрнинг урталари IX асрнинг бошларида шакллана бошлаган ва ундан кейин кенг ривож топган. Исломда зохидлик анъаналари пайдо булиши ва ривожланишининг сабаблари мусулмон жамоаси яшай бошлаган дастлабки икки асрдаги ижтимоий-сиёсий ихтилофлар, чукур гоявий ва маънавий изланишлар билан давом этган диний хаётнинг мураккаблашуви натижасидир.

Киритилди: 2020-05-27 03:38:06; Ўқилди: 11501 марта; Давомини ўқиш ...

умуминсоний ғоя

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Ғоя турлари;
Муаллиф: Рўзимуродов С Айматов А

Жаҳонда рўй бераётган ғоявий жараёнлар, мавжуд мафкура шакллари, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва ўзаро муносабатлари билан боғлиқ ҳолат, хусусият ва фаолиятини яхлит тарзда акс эттирувчи тушунча. Бугунги дунё яхлитликни ташкил этсада, ундаги минтақа ва давлатлар, миллат ва халқлар тарихий шарт-шароит, жўғрофий жойлашуви, геостратегик ҳолатига кўра турли мавқега эга. Ҳозирги давр – дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган давр.

Киритилди: 2020-05-27 00:28:20; Ўқилди: 1469 марта; Давомини ўқиш ...

фалсафий ғоя

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Ғоя турлари;
Муаллиф: Рўзимуродов С Айматов А

Фалсафий ғояларда инсон оламни, ўзини, руҳни, оламдаги нарса ва воқеаларни, жараён ва алоқаларни энг умумий ва кенг доирада, теран ва бир бутун ҳолда тушуниб олишга интилади. Масалан, қадим замонлардан бери, файласуфлар оламнинг катта-кичиклиги, у қачон ва нимадан келиб чиққанлиги, одамнинг моҳияти ва шу каби бошқа муҳим муаммолар тўғрисида минглаб ғоялар билдирганлар.

Киритилди: 2020-05-21 05:58:29; Ўқилди: 637 марта; Давомини ўқиш ...

илмий ғоя

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Ғоя турлари;
Муаллиф: Рўзимуродов С Айматов А

Инсон тафаккурининг маҳсули сифатида ғоя миллий-маданий меросни, умуминсоний қадриятларни, ижтимоий-маънавий ҳаётни, теварак оламни ўрганиш, билиш жараёнида вужудга келади. Ижтимоий онгнинг барча шакллари: илм-фан, фалсафа, дин, сиёсат, санъат ва бадиий адабиёт, ахлоқ ва ҳуқуқ муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни ривожлантиради.

Киритилди: 2020-05-21 03:40:00; Ўқилди: 832 марта; Давомини ўқиш ...

  1 2 3 4 5 6 7 8 9

Йиллар садоси

Тэглар булути

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!