Якшанба, 20 октябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Мақолалар

Монийлик

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Зардуштийлик;
Муаллиф: Ахмедов А

Маркизий Осиёда ерамиздан аввалги В асрдан янги ерамизнинг II-III асригача қулдорлик тузуми ҳукмрон еди. В асрда еса феодализм шаклланди. Моний Еронда 216-277 йилларда яшаган файласуф, монизм таълимотининг асосчиси ва тарғиботчисидир. У 242 йили Ерон подшоси Шопур 1 нинг подшолик тожини кийиш маросимида ўз таълимотини баён қилган.

Киритилди: 2019-10-17 22:34:34; Ўқилди: 1646 марта; Давомини ўқиш ...

ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ.

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Дунёвий;
Муаллиф: Азизқулов А

Ҳар қандай мафкура, миллий ғоя тарихий, маданий маънавий мерос, тарихий хотира асосида шакллантирилади ва уларга суянади. «Миллий ғоя олдига қўйиладиган талаблар ҳақида гапирмоқчи бўлсак, аввало, унинг икки суянган тоги-таянчи хакида фикр юритишимиз зарур.

Киритилди: 2019-10-17 13:54:39; Ўқилди: 1136 марта; Давомини ўқиш ...

МАЪРИФИЙ ИЛДИЗЛАРИ

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Дунёвий;
Муаллиф: Азизқулов А

Миллий ғоямизнинг маърифий асослари уч минг йиллий давлатчилигимиз билан бир вақтда шакллана бошлаган. «Авесто»да баён этилган маърифатпарварлик ғоялари бунинг исботидир. Ватанимизда милоддан аввалги VIII-VII асрларда бошланғич маданият марказлари вужудга келган, шаҳарлар ташкил топа бошлаган. Шаҳар маданиятининг энг асосий элементи бу маърифат масканлар, таълим тарбиядир. Бу даврда Марказий Осиёда кенг тарқалган Зардуштийлик фақат соф дингина бўлиб қолмасдан, балки ўз даври маънавиятининг, ўша даврдаги халқларнинг маданияти, маънавияти, урф - одати, ахлоқи каби масалаларни ўзида акс эттиради ва маънавий маърифий жараёнларга катта таъсир кўрсатади.

Киритилди: 2019-10-20 00:22:54; Ўқилди: 2447 марта; Давомини ўқиш ...

Jahon dinlari

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Диний;
Муаллиф: Хошимов Ш

Jahon dinlari ya’ni Buddaviylik, Xristianlik va Islom dinining shunday bir ko’rinishiki, bu dinlar paydo bo’lgan xududdagina amal qilib qolmay, Yer yuzining boshqa xududlarida ham o’zlariga etiqod qiluvchilarni vujudga kеltira olgan dinlardir. Jahon dinlar o’z etiqodchilarning milliy, etnik, til, irq, tug’ilgan joyi, qaysi davlat fuqarosi ekanligidan qatiy nazar, bu dinlarni qabul qilishlari mumkin. Millat dinlari ( Iudaizm, Hinduizm,Sintoizm, Konfutsiylik ) elatlarning kеyin esa millatlarning shakllanishi jarayonini aks ettirgan. Bu dinlar o’zlari paydo bo’lgan xududdagi odamlarning ( elat, millatlarning ) o’z millatlariga davlatlariga siginishini ifodalovchi dinlar edi, jaxon dinlariga esa prozеlitizm ( yunoncha - kеlgindi ) yani boshqa diniy etiqoddan odamni o’z diniga kiritishga urinish uni faol targibotchilik xususiyati xosdir.

Киритилди: 2019-10-20 00:40:38; Ўқилди: 16646 марта; Давомини ўқиш ...

Ibtidoiy dinlar

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Диний;
Муаллиф: Хошимов Ш

Din tabiat va jamiyatda sodir bo’livchi voqea hamda hodisalarni aks ettiruvchi ijtimoiy ong shakllaridan biri bo’lib, din ibtidoiy davrda vujudga kelib o’sha davrda yashagan odamlarning dunyoqarashini o’zida ifodalovchi ma’naviy madaniyat elementidir. Din arab tilida “ishonch” “ishonmoq” degan ma’nolarini bildirib, din insondan tashqarida bo’lib, uni yaratgan iloxiy qudratga ishonch va e’tiqodni ifoda etadigan maslak, qarash hamda ta’limotdir.

Киритилди: 2019-10-20 01:13:39; Ўқилди: 14381 марта; Давомини ўқиш ...

Milliy dinlar

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Диний;
Муаллиф: Хошимов Ш

Milliy dinlar - ma’lum millatga xos bo’lgan, boshqa millat vakillari tomonidan qabul qilinmaydigan dinlardir. Insoniyat jamiyati tarixiy taraqqiyotida urug’- qabila dinlari ibtidoiy jamiyatda vujudga kelib, asosan tabiat kuchlarini ilohiylashtirib ularga sig’inishdan iborat bo’lsa, milliy davlat dinlari jamiyatda mehnat unumdorligi o’sib, ortiqcha mahsulot, xususiy mulkchilik, jamiyatda ijtimoiy guruh va tabaqalar paydo bo’lishi sharoitida vujudga kelib, milliy davlat dinlarining ham jahon dinlari kabi bir qator o’ziga xos jihatlari mavjud edi. Eng avvalo diniy ta’limotning asosiy talablari, aqidalari, falsafiy va axloqiy meyorlari ishlab chiqildi.

Киритилди: 2019-10-20 00:38:15; Ўқилди: 19360 марта; Давомини ўқиш ...

ШАРҚ ВА ҒАРБ

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Фалсафий;
Муаллиф: Хайдаров П.С.

Марказий Осиё халқларини Буюк ипак йўли қадимдан Яқин ва Ўрт Шарқ мамлакатлари – Озарбайджон, Эрон, Арабистон, Ҳиндистон ва бошқа Ғарб мамлакатлари билан боғлаб турди ҳамда бу ерда яшйдиган халқларни жамият цивилизацияси тараққиётининг олдинги сафларидан жой олиши учун катта имконият яратди. Комил инсон тарбияси, унинг атроф-муҳитга оқилона муносабати, миллий ва умуминсоний қадриятларига садоқат ғояларини тарғиб қилган кўпгина таълимотлар буюк ипак йўли орқали бошқа мамлакатларга тарқалди ва ерда яшовчи халқлар дунёқараши, маънавий дунёси, маданияти шаклланишига катта таъсир кўрсатди.

Киритилди: 2019-10-19 20:27:03; Ўқилди: 4722 марта; Давомини ўқиш ...

Амалиёт

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Миллий мафкура;
Муаллиф: Каримов А

Амалиёт – тушунчаси фалсафа қомусий луғатида ёзилишича инсоннинг борлиқли, табиатни, жамиятни ва уни ўзини ўзгартиришга қаратилган, мақсадига мувофиқ ҳаётий ҳаракатнинг умумлашмасига айтилади. Шу билан бирга амалиётнинг шакллари мавжуд бўлиб, у инсон фаолиятини уч жиҳатини ўз ичига олади. Биринчиси, инсоннинг моддий ишлаб чиқариш фаолияти бўлиб, жараёнда меҳнат қуроллари, техника – машина механизмлари, энергия манбалари воситасида жамиятга зарурий ноз-неъматлар яратади. Иккинчи шакли, инсоннинг жамиятни, ижтимоий муносабатларни ўзгартириш ва такомиллаштиришга қаратилган фаолияти бўлса, учинчи шакли инсониятнинг маориф, маданият, табиат, маиший ҳаёт соҳаларидаги фаолиятини ўзида акс эттиради.

Киритилди: 2019-10-18 21:25:06; Ўқилди: 2679 марта; Давомини ўқиш ...

Хусусиятлари

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Миллий мафкура;
Муаллиф: Каримов А

Миллий мафкуранинг хусусиятлари Президент асарларида ўз аксини топган. Шу маънода миллий мафкура: - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуммиллий қадриятлар, демократик тамойиллари асосланади. Бинобарин, у қонунийликка, умумэътироф этилган талабларга, умумбашарият тамойилларига ва миллий манфаатларга мос келади;

Киритилди: 2019-10-19 18:50:33; Ўқилди: 1764 марта; Давомини ўқиш ...

Восита

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Миллий мафкура;
Муаллиф: Каримов А

Восита – арабча сўздан олиб чора, тадбир, усул. Ўрта, ўртадаги. Бирор мақсадга эришиш ёки бирор ишни амалга ошириш учун дастак бўлиб хизмат қиладиган нарса, қурол. Ахборот воситалари. Умуман, бирор нарсани амалга ошириш учун хизмат қиладиган, фойдаланиладиган нарса, омил.

Киритилди: 2019-10-19 02:52:26; Ўқилди: 1153 марта; Давомини ўқиш ...

  1 2 3 4 5 6 7 8 9

Йиллар садоси

Энг кўп ўқилган мақолалар

Тэглар булути

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!