Душанба, 25 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоя ва демократия / Фуқаролик жамияти

БИЗ КЎЗЛАГАН МАНЗИЛЛАР

Категория: Миллий ғоя ва демократия – Фуқаролик жамияти;
Муаллиф: педагогика фанлари доктори, профессор Муҳаммад Қуронов

Президент Ислом Каримовнинг 2002 йил 27 июнь куни эълон ҳилинган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги, Олий Мажлиснинг тўҳҳизинчи сессиясидаги маърузаси жамиятимизнинг барча соҳаларини демократлаштириш, мамлакатимизнинг халҳаро ҳамжамияти сафидан муносиб ўрин эгалалиши, умуман ўзбек демократияси тарихида муҳим воқеалар бўлиб қолиши, шак-шубҳасиздир. Чунки унда фуқаролик жамиятининг озиғи – камчиликларини очиқ танқид қилишнинг, плюралимзнинг ҳақиқий ҳиммати баён қилинди. Бу бежиз эмас, албатта. «Чунки ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик, жиноятни – жиноят, хиёнатни – хиёнат, деб, ҳамма нарсани ўз номи билан аташ – том маънода демократик жамият матбуотининг ҳақиқий қиёфасини белгилаб беради».

Демократия иқтисодиётни ҳам, санъатни ҳам, одамлар орасидаги муносабатларни ҳам тубдан поклайди. Масалан, ҳар бир корхона иқтисодиётига тўсиқ бўлаётган сабаблар очиқ танқид қилинади. Бартараф қилинади, демак, ривожналиш тезлашади. Муносабатларди риё эмас, ростгўйлик одатий хол бўлиб ҳолади. Фукаролик жамиятида «Фалончи тўйида 100 кило гуруч дамлатибди, мен ундан камми?», «Фалончиникига 75 лаган сомса келибди, вой, менинг нимам кам?» қабилидаги ибтидоий мақтанчоқликларни айтсангиз ҳатто болаларимиз ҳам ишонмай, уялиб қўядиган бўлишади. Зеро, Ўзбекистон – фуқаролик жамияти – зиёли жамият бўлади.

Ҳар бир жамият сиёсий ҳаётида содир бўлган жиддий бурилиш унинг ахлоҳида, маънавияти, диди, қарашларига ҳам параллел содир бўлиши керак. Бу параллелликка эришса бўлади. Бироқ бу кўп, қатъий, тезкор маърифий ишларни талаб қилади. Бир кишини энг замонавий мода бўйича ясантириб, учун 5 даҳиҳа кифоя. Бироқ уни замонавий, демократик фикрлатиш учун эса қатъий маърифатчилик бўлмаса, 5 кун ҳам, 5 ой ҳам, 5 йил ҳам камлик қилади. Чунки барча нарсаларда бўлганидек, тафаккурда ҳам инерция бор.

Ўзгарган тафаккур бу – ўзгартирилган тафаккур. Демократик тафаккур – қандайдир таъсирлар натижасида ўлароқ шу даражага кўтарилган тафаккур. Энди шундай саволни ўзимиз ўзимизга бериб кўрайлик: тафаккурни ўзгартирмай бозор иқтисодиёти, демократик жамиятни қуриб бўладими? Умуман, демократиясиз бозор иқтисодиёти, фаровон ҳаёт, умуман ТАРАҚҚИЁТ бўлиши мумкинми?

Албатта «Йўқ», дейсиз. Лекин «демократия» мавзусида ватандошларимиз билан суҳбатлашганимизда улар бу сўзнинг кўпроқ сиёсий, ҳуқуқий томонларини қайд қиладилар. Бу ҳарашларга ҳам қўшилган холда биз фуҳаролик жамияти моҳиятини маърифа, маънавият нигоҳи билан талқин қилишга жазм қилдик.

Маънавият ойинаси

Фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг муҳим қисми – маънавият ва маърифат соҳаси эканлиги аниқ бўлди. Бу фикр амалий талқин қилинса, фуқаролик жамиятини барпо этиш доимий тамойилга, яхлит тизимга айланиши зарурлиги маълум бўлади. Бу тизим марказида эса маънавият, ахлоҳ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар етакчилик қилмоғи керак. Шундай экан, бугундан бошлаб фуқаролик жамияти масаласини ҳаққоний равишда маънавият ва маърифат масаласи, дейиш мумкин. Чунки фуқаролик жамияти – ҳуқуқ, демократия, маънавият ва маърифат тантана қилинган жамиятдир.

Ҳуқуқ ва маънавият – чегарадош мамалкатларги ўхшайди. Маънавият мамлакатининг чегараси бузилса, яъни инсоф, ўзаро ҳурмат-иззат, андиша, ҳалоллик одамни тарки этса, унинг бошқа одам билан ҳуқуқий муносабатлари бошланади. Чунки бир кишининг ҳуқуқлари бошҳа одамнинг ҳуҳуҳлари чегараси бошланган жойда тугайди. Ҳонун кимнинг ҳақ, кимнинг ноҳақлигини адолат тарозисида ўлчаб беради. Уларнинг иккаласини ҳам маънавиятни покиза оламига қайтаради. Бузилган черагаларни тиклаб беради.

Жамиятда қонун устуворлигига ҳар бир киши, ташкилот томонидан ҳар куни, ҳар соатда амал қилинишига қандай эришса бўлади? Одамларни демократияга ўргатиш орқали. Қонунга ҳеч шубҳасиз, муҳокамасиз, ихтиёрий риоя килиш натижасида жисмоний юридик шахсларни бир-бирига муносабатларида эркин тенглик ва унинг натижасида фазилатлар урф бўлади. Бу ҳақда аллома О. Ницше: «Ахлоқийлик аввал қатъий талаб шаклида қўйилади. Унга риоя қилиш шартлиги учун бўйсуна бошлайдилар. Бироз ўтгач бу ихтиёрий одатга айланади ва охири у инстинк даражасида оддий ва табиий, одамга ҳузур берувчи фазилатга айланади» деб таъкидлаган.

Миллий ўзликни англаш, ватандошлик туйғуси одамларни маънан бирлаштиради. Бир давлат фуқаролиги маънавий бойлигини ҳимоя қилиб, ҳуқуқ, куч, қувват бериб туради. Назаримизда демократизм шахсга у ёки бу даражада хос бўлган фазилатлардан бири. Ҳар бир фазилат каби шаклланади, демак, шакллантирилади. Демократизмни универсал тушунсак, ўз мустаҳил фикрини эркин, тортинмасдан билдириш орамизда қанча тез урф бўлса, миллат тез юксалади.

Аҳил миллат мезони

Демократия аҳил халҳни – миллатга, миллатни дўстлар, қардошлар жамиятига айлантириб юборади. Бир хамқишлоғиникига, маҳалладошиникига келган ҳашарчиларнинг мақсад, нияти, бир-бирини қўллаб-қувватлаши, аҳиллиги, «соз»лиги қандай бўлса, аҳил миллат ҳам ўзини шундай тутади. Ҳашарга келган кишилар бир-бирига эркин муносабатда бўлади. Ҳар бир ишни эркин муҳокама қилишади. Чунки ҳар бир айтилга фикр яхши ниятда, умумий ишни енгиллатиш ниятида айтилади-да. Демак, аҳил, мақсади, тили, дили, иши бир миллатда демократия тез урф бўлади.

Демократия – янги фикр, янги ғоя, янги ташаббусларнинг оби-ҳаёти. Чунки барча замон ва маконларда эскича фикрловчилар кўп, янгича фикрловчилар кам бўлган. Янги фикр эски фикр билан доимо курашда. Ҳозир ҳам.

Демак, инсониятнинг бутун эришган барча ютуқлари янги фикрларнинг қийналиб бўлсада, рўёбга чиққанидан. Ушалмаган армонларга эса эски фикрларнинг, консерватизмнинг туёҳ тираб турганлиги сабаб бўлган, дейиш мумкин экан.

Мамлкатимизда соғлом, бунёдкор демократизмнинг ҳомийси, энг жонкуяр тарғиботчиси – Президент Ислом Каримов. Қалбида виждони бор, ўзбекларга, Ўзбекистонга жони ҳайишадиган ҳар бир инсон буни дилдан тасдиқлайди. Энг яқин мисоллардан бири 9 май-Хотира ва Қадрлаш кунида Юртбошимизнинг ижодкорлар билан қурган дилкаш суҳбатлари, ҳолаверса Германия канслери Герхард Шредёр билан ўтказилган матбуот конференция бунга мисол. Ўшанда миллатимиз ҳам, бутун инсоният ҳам Президентимизнинг Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг тўртинчи ҳокимиятга тўла айлана олмаётганлигидан афсусланаётганлигини, журналист кадрлар малакаси ҳали Европа талаблари даражасида эмаслиги ҳақидаги фикрларини эшитди. Юртбошимиз айрим, демократик ислоҳотларга қарши «дўстона маслаҳат» берувчиларни ҳам танқид қилди. Германиялик журналист, сиёсатчилар ҳам илгари ўзларига айрим гуруҳлар томонидан «пишириб едирилган» Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни нақадар бемаза сохта эканлиги билиб кетишди.

Бу танқид 2002 йил 29 августда ҳам янгради. Чунки яхши ниятли, амалий, конструктив танҳид жамиятдаги нуқсонларни йўқотувчи аччиқ дорга ўхшайди. Таъми аччиқ – шифоси ширин. Шунинг учун сўз эркинлиги, хоҳлаган одам хоҳлаган фикрини очиқ айтишига эришмасак, Президентимиз образли қилиб тушунтирган тўсиқ, психологик марра, қўрқоқлик девори бизни фуқаролик жамиятига олиб борувчи йўлимизни тўсиб тураверади. Қолаверса, жамиятимиз энди оқни – қорадан, яхшини – ёмондан дўстни душмандан ажратиш иқтидорига эга. Ана шу фикрларга таянган ҳолда жамиятимизи ўзини-ўзи сафарбар қилишга, бирлашиб миллий иҳтисодиётимиз юксалишини тезлаштиришга хизмат қиладиган бир амалий таклиф билдирмоқчиман. Сессияда иқтисодий ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда бир муаммо тилга олиб ўтилди. Бу - касса аппаратларининг соз, мунтазам, халол ишлаши бунга қандай ялпи эришса бўлади? Бунинг йўли Президентимиз маърузасида аниқ-тиниқ белгилаб берилди. Яъни жамоатчилик назоратини кучайтириш керак! Ана шу бунёдкор ижтимоий терапия усулини 2002 йил сентябрь ойидан бошлаб ишга тушириш керак. Буни «Эй Ватандош, ишламаётган касса аппарати - миллий бюджетимизга қарши ишлайди. Унга бефарқлик - миллий тараққиётимизга бефарқлик, демакдир. Ҳарид қилсангиз, касса чекини талаб қилишни миллий бурчим деб тушунинг. Акс ҳолда Ватан равнақига зарар келтирган бўласиз!» деган шиорни барча савдо шахобчаларига илиб қўйиб, собит амалга оширишга киришмоғимиз керак. Ана шунда фуқаролик жамятини қуришимиз ҳам, иқтисодиётимизни янада юксалтириш ҳам, умуммиллий ҳам тезлашади, яққол кўзга кўрина боради.

Демократик тарбия

Биз кечаги – ХХ асрнинг демократик тарихини ўрганишмиз керак. Бошқача қилиб айтганда, ХХ асрда собиқ социалистик лагердан ташқаридаги озод миллатлар бугунги фуқаролик жамиятига эришмоҳ учун фарзандларини – ҳозирги бизга замондош европаликларни ҳандай тарбиялашадилар? Ана шу педагогик саволга жавоб излаб топсак, биз Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг бугунги, эртанги камолига эришиш учун ажойиб намуналарни кўрамиз. Энг муҳими, бошқалар йўл қўйган хатоларни четлаб ўтамиз. Аслида боболари инсониятга илм ўргатган доно миллат шундай ҳилиши ҳам керак. Ҳозир биз бу қизиқарли мавзуга чуқур кириб бориш ниятида эмасмиз. Чунки «демократик тарбия», «Фуқаролик жамиятида одамларни ҳулқ-атвори» масаласи махсус ўрганилиши, ҳаётга жорий қилиниши зарур бўлган ўта жиддий масала. Шу сабабли биз мавзуимиздан чиқмаслик учун ушбу масаланинг умумий жиҳатларини ёритиш билан ўзимизни чеклашимиз тўғри келади.

ХХ асрда Европа АҲШда «реформатик педагогика», «Янги тарбия», «Эркин тарбия» (Vom Kinde aus), «Экспериментал педагогика», «Хатти-ташкилот мактаби»,»Функционал педагогика», «Мактаб маҳалласи», «Меҳнат мактаби», «Ҳаректерни тарбияловчи мактаб» (Ф.Паркер), «Демократик тарбия» (С.Френэ), «Эркин аҳлий меҳнат мактаб», «Янги танқидчилар», «Намунавий лицей», «Деворсиз мактаб», ҳатто «Ёввойи мактаблар» каби тушунчалар фаол ишлатилади. Улар болаларга бозор иқтисодиёти, кучли рақобатлари шароитида ўз кучига, ўз аҳлига, ўз микониятларига таяниб яшаш учун ўз аҳли, кучи ва имкониятларини ривожлантириш йўлларини ўргатишди, чиниқтиришди. Бошқа кишиларга (қариндош-уруғ, таниш-билиш, ҳатто ота-онага ҳам) таяниш, суяниб яшаш, мансабга эришиш каби иллат тафаккурдан мутлақо чиқариб ташланди. Бу нима беради? Бу – ҳар бир йигит-қизни рақобатларга тўла ҳаётнинг курашлар майдонида чиниқиб киришга мажбур қилди. Ёшликдан ўз келажагини ўз қўли билан яратишдан бошқа йўл йўқлиги эканлиги билан юзма-юз қилиб қўйди. Буни кўрган ёшлар ҳеч ким «Ўқи!» демаса ҳам бор кучини, иродасини сарф қилиб ўқиди. Ҳеч ким «Янгилик ярат!» демаса ҳам янгиликлар ярата боладилар. Чунки улар бозор иқтисодиёти, кучли рақобатлар шароитида фақат ўз кучига, фақат ўз аҳлига, фақат ўз имкониятларига таяниб, яшаш учун ўз аҳли, кучи ва имкониятларини ривожлантиришга ўргатилган, чиниқтирилган эдилар-да. Бошқача қилиб айтсак, инглиз, немис, япон, корейс ёшлари ўзбекларнинг отахон шоири Ғафур Ғуломнинг:

Тақдирим ҳўл билан яратар инсон,

Ғойибдан келажак бахт - бир афсона!

деган ўгитларига амал қилиб ҳаммадан ўтиб кетдилар. Ўзларини ҳам, миллатларини ҳам, давлатларни ҳам шон ва шарафга буркадилар. Биз, ўзбеклар эса бу улуғ педагогик ҳикматга амал қилишга чекиброҳ, мустаҳиллик йилларидан бошлаб курашмоқдамиз.

Ҳали ҳам ёшлар тарбиясида «Худо хоҳласа, пешонанга берса...» деб ўғлимизнинг ўзимизнинг ўрнимизга Худони ишлатмоқчимиз, ё «Тоғанг фалон жойда ишлайди, айтган жойингга жойлаб қўяди», - деб ўғлимизнинг ўрнига тоғасини ишлатмоқчимиз.

Яқиндагина болаларга тарғиб қилинган бир манзара: икки қизча сув бўйида ўйнаб ўтиришибди. Шунда биттаси:

- Вой. Шиппакчанг оқиб кетяпти, Дилноза! - дейди. Дилноза:

- Шунга шунчами!? Эртага ойимлар яп-янгисини олиб берадилар! - дейди.

Мана шундай «меҳрибонлик»ларнинг рўёбга чиқиш йўллари қанча тез тўсила борса, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти шунча кучая боради. Кўраяпсизми, Ватанимизда фуқаролик жамиятининг тақдири ҳар бир ўзбекнинг уйида бўлаётган гаплари, ниятларига ҳам нақадар боғлиқ экан-а!

Нима яхшилигини билиш учун ниманинг ёмонлигини, нима қилиш кераклигини билиш учун нима қилмаслик кераклигини билиш керак (Л.Н.Толстой), дейишади алломалар. Энди ана шу тамойилни фуқаролик жамияти, демократик тарбия мавзуси билан боғлаб, ҳозирги айрим ўзбеклар хонадонларида содир бўлаётган манзараларни ғойибона кузатсак.

Мамлакатимизда демократик, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда «оила, мактаб, маҳалла, айниқса уларнинг ҳамкорлиги улкан аҳамият касб этади» деймиз, ё эшитамиз. Муҳтарам ватандош, сизни зериктирмаслик учун мисолни яна биргалашиб, ҳаётдан излайлик. Кўпчилигимиз - отамиз. Ўзбекмиз. Ўзимиз емай, бир-биримизга тўйлар қилиб едирамиз. Боламиз уйимизга бир уй меҳмоннинг олдида: «Ада, бугун ҳам ичиб маст бўласизми?» деб завҳ билан сўраса, «Жим бўл, беадаб» деб дадаси, «Вой, нега ундай дейсан (ўйлайсан)?» деб ойиси биргалашиб уршамиз.

Меҳмонлар кетгач, қаттиқроқ дағдага қиламиз. «Нега ундай (ўйладинг) дединг?» деймиз. Боламиз «Қандай (ўйлай) айтай?» деса, «Жим бўл» деб ўшқирамиз. «Мана бундай дейиш керак» деб ўтгатмаймиз. «Жим бўл дедим» деймиз. Боламиз эса ҳайрон қолаверади.... Шундай қилиб ростгўй боламизнинг кўзлари билан ҳулоҳларини уриштириб ҳўямиз.

Ваҳт ўтиб у кўриб - ўйлаётганини эмас, бизга ёқадиган гапларни айтишга чиниқа боради. Буни боғча опасидан тасдиқлатиб, маҳоратини мактабда оширади. Мақтов олади. Дил билан тил эса, юз кўрмас бўла боради.

Риё фазилат тўнини кияди.

Боламиз улғаяди. Яхши топади, яхши яшайди-ю, уни йўқлаб келадиган одамларнинг ҳам унга ўхшашлигини сезиб қоламиз. Бизни совуқ тер босади. Дўстларинга ишонма. Сени тушириб кетади. Кўриниб турибди. Нияти ёмон, сирингни билдирма. Айтма. Сир бой берма. Дўстингдан қўрқ. «Дўстингдан топ деган ҳадис бор» деб ҳам юборамиз. (Таъсир қилсин деб). Боламиз болаларига буни ўргатади...

Ҳа. Узоқ йиллар давом этган тутқунлик, мустамлакалик бизга қулларга хос сифатларни сингдиради. Масалан, мутелик - андишалилик, назокатлилик либосини кийди. Ҳакиқатни очиқ, дадил гапириш - беадаблик, беандишалик деб аталиб келинди. Ваҳоланки, демократизм - яхши ниятли ростгўйлик. Яхши ниятли ёлғончилик эмас. Агар биз болаларимизни ростгўй, айтган сўзи билан бир иши бир хил йигит - қизлар этиб тарбияламасак, уларга ёмонлик қилган бўламиз. Чунки бошқа миллатлар, айниқса, Европа ёки америкалик тадбиркорлар ёлғон (ҳатто энг яхши ниятда) гапирувчилар билан бизнесни режалаштирмайди. Инвестиция киритмайди. Ишонмайди. Мақтаб-мақтаб.... кетаверади. Чунки озод одам ёлғон гапирмайди. Демократик жамиятда ёлғон гапиришга хожат қолмайди. Геометриядан ҳам маълум-ку: энг яқин чизиқ бу тўғри чизиқдир.

Хуллас, мамлакат мактабларида «Мустакил фикрлаш» машғулотларининг жорий қилиниши жуда ҳайрли бўлди. Энди зудлик билан барча таълим муассасалари, ташкилотлар маънавий-маърифий ишлар режаларига «Демократик тарбия» йўналишини киритиш керак.

Талабда натижа бўлсин

Албатта, фуқаролик жамияти масаласи - бизнинг келажагимиз масаласи. Демак, бу борада улкан ишлар режалаштирилади, дастурлар тузилади. Бу Дастур юзаки бажарилмаслиги, тадбирлар фоизлар ҳисоботи бўлиб қолмаслиги учун нима қилмоқ керак бўлади?

Топшириқни шундай бериш керакки, ҳисобот, тадбирлар сони билан қутулиб бўлмасин. Талаб қандай бўлса, ижро ҳам, ишнинг натижаси ҳам шундай бўлади. Демак, талабда натижа акс этиши керак. Ана шунда биринчидан, янгиланган талаб янги натижани, даражани юзага чиқаради. Фуқаролик жамияти тез ва соз қурилади. Иккинчидан, аниқ натижа ўрнига ҳисобатларда тадбирлар, «олиб борилган ишлар» рўйхати келса, у ўзига қўл қўйган раҳбарнинг эскича фикрлашини тасдиқловчи ҳужжат бўлади. Чунки қаерда иш эскича кетаётган бўлса, демак у иш эскича фикрловчилар қўлида бўлади.

ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР ТАРҒИБОТИ:

у қандай бўлиши ва қандай бўлмаслиги керак?

Юртбошимизнинг Олий Мажлис тўққизинчи сессиясида сўзлаган нутқи ўзбек демократияси тарихидаги энг ёрқин вақтларидан бири бўл-иб қолади. Унда фуқоролик жамият асослари барпо этишнинг энг мухим

Таркибий қисми маънавият ва маърифат соҳасида шакли мунтазам камол топтириш борасида узлуксиз иш олиб боришдан иборат эканлигига алохида урғу берилади.Бу фикр маърузанинг еттинчи устувор вазифаси – Инсон омилига бағишланган бандида айтилади. Маънавият ва маърифат Ўзбекистонда энг машхур,энг омавий, етти ёшдан етмиш ёшгача ватандошларимиз эшитган, иштирок этаётган сохага айланди. Туғри хали ишнинг кўпи олдинда. Худди ана шу ишлар ичидаги балки энг муҳимларидан бири -Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асосларини барпо этишга муносиб ҳисса қўшишга ишлайди. Ана шундай масъулиятли дамда фуқаролик жамияти асосларини барпо этишдек стратигик мақсадни ҳар бир ўзбекистонликнинг мақсадига айлантириш буишда компаниябирлик, ҳайбаракаллачилик, тадбиркорлик “маъруза ўқиш” расмиятчилик каби ишни обрўсизлантирувчи ёндашувларга мустаҳкам тўсиқ қўймаса бўлмайди. Буни хозироқ бошлашимиз керак. Маънавият ва маърифат соҳасининг иш қуроли ҳам,воситаси хам, усули хам битта – т а р ғ и б о т т а ш в и к о т. Тарғибот хам ташвиғот хам бизга араб тилидан кириб келган.Тарғибот-одамларни бирор ишга, мақсадга рағбатлантиришни, ташвиғот –шавцлантуришни англатади. Ха тарғибот ва ташвиғот ўзининг бир неча минг йиллик тарихига эга. Бундан минг йиллар олдин тарғибот ва ташвиғотда халқга тушунарсиз гапларни гапирмаслик, кандай гапни кераклиги хақида шундай дейишган экан; “дейлик бир одамнинг ховлисига сел босиб келаётир. Сен бундан воқиф бўлиб, ўша одам ва унинг оиласини “Селдан қочинглар, сақланинглар! “деб огоҳлантирасан. Шу хатарли холатда ҳовли эгаларига нотаниш бўлган жимжимадор сўз ва ишоратлар билан такаллуф айлаб уларни селдан огоҳлантириш рисолага тўғри келадими?

Йўқ албатта. Ахир сен қандай сўз бўлмасин, тезроқ уларни офатдан қутқариб қолишинг керак-ку! Такалуф қилиб ўтириш ақлга мувофиқми? Воизликда ҳам шундай: халойиқни қандай бўлмасин тезроқ, тушунарли тилда ҳалокатдан қутқариб қолмоқдир.

Ваъз айтувчининг такаллуфдан сақланмоғи, самимий бўлмоғи вожиб, деган экан.

Тарғибот ва ташвиқот - кеча пайдо бўлган эмас. Ҳозир бу иш ўзининг оддийдан мураккабга қараб бориш, илмий асосга таяниш, ҳаёт билан чамбарчас алоқадорлик, узвийлик, тезкорлик, стератагик элементлар,миллий истиқлол ғоясига таяниш, назария ва амалиёт борлиги, ўзбек характерига хос ижобий ва салбий сиратларни иноботга олиш.тушунарли, тарбиялаш, системалилиги, кўргазмалилиги, кўрсатмаслик ва бошқа тамойилларга эга. Хар нарсага илмий ёндашувга ўзгартирмаслик биз аралашувмисиз. Хато қилаверамиз бизни энг сўлдан эшитиладиган манфаатли овозлар чалинаверади.

Фуқаролик жамиятини барпо қилиш ғояси тарғиботнинг натижаси Олтиариқ, Хазорасп, Бувайда, Сирдарё, Бойсун, Иштихон, жамийки туман, шаҳар ва қишлоқларимизда ватандошларимизнинг айтаётган гапларида, ўз фикрларини демократик маданият даражасида айтиб, ёзиб, рўёбга чиқаришларида эшитилади, кўринади. Ҳозирги ўзбекнинг бундан 10-20 йил олдинги ўзбеклардан фаолашганида, мутелик устидан ташаббускорликнинг, боқимандалик устидан тадбиркорликнинг ғалабасида сезилади.

Тарғибот ташвиқот - аниқ иш. Мавҳум эмас. Мавҳум бўлса у керак бўлмас эди. Инсоният тарихи неча ёшда бўлса, адолатни бирлаштириш ва унга қадалган очиқ ёпиқ тарғибот хам шунча ёшда.Бугун бизгача етиб келган яхши ёмон ғоялар мафжудлар хам кучли тарғибот механизими, методларда билан таъминланмаганлиги туфайли 1-100 ишнинг миясида бўлган Уларга қўшилиб барбот этиб келинган.Демак биз ишлаётган фуқоролик жамиятини барпо қилиш ғояси кучли тарғибот ва ташвиғотга билан таминланиши лозим.Акс холда бу иш чўзилиб кетади.

Хўп шундай экан, тарғибот- ташвиқотнинг яхши ё ёмонлигини, фойдасини қандай билиш, кўриш сезиш, ўлчаш мумкин? Бизнингча хозир эл олдида чиқувчи нотиқ халқимиз учун газетага мақола,телекўрсатув радиоэшитириш тайёрлаётган хар бир журналист, воиз, бир фикрни ғояни элга ёйиш учун қўлга қалам олади. Тижорат реклама сохасида ишлаётган ватандошларимиз буни жуда –Чунки улар ишнинг самараси аниқ рақамларда фойдада яққол кўринади.Лекин маънавият, миллий ғоя тарғиботида самара бутунлай бошқача бўлади-да.Фарқ моддий ва маънавий ўлчовларда. Дарахтнинг,боланинг ўсаётганлиги,эсаётган шабадали кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин бу маънавиятдаги ўзгаришларини ўлчаб бўлмайди,дегани эмас. Афсуски кўпчилик рахбар кадрмиз “маънавиятни хам ўлчаб бўлганми”?деб саёзгина кулиб қўйилади. Нимайки бор экан ўзгалар экан,у намоён бўлади. Ўзгарган нарсани эса ўлчаш мумкин. Бунга яққол мисол қилиб педагокларимизнинг ёшларда ватанпарварлик, мухлиссеварлик, нафосат туйғуси, ахлоқ,хулқ –атвор маданятли ва бошқа ўйлаб ижобий ва салбий шидатларни ўлчам олмаётир. Бу тажриба камида юз йиллик тарихга хам эга. Инсон жамият маънавияти (демак, демократик маданиятни,фуқоролик жамияти хай даражасида эканлигини ва х.к)ўлчаб ўзгартириб бўлмайди, дейиш - маъсулиятидан қочиш, аниқ ишлашдан,натижани кўрсатувдан қочишдан бошқа нарса эмас.

Бозор иқтисодиёт ишларида тарғибот хам шунга мос - прагматик мос бўлиши керак.У одамларнинг шахсий манфатларини нишонга олиши керак. Янада образли қилиб айтиш зарур бўлса, тарғибот халқнинг нимага эътибор бериши , унга фойдали нарсаларни ёритиб берувчи прожектор бўлмоғи лозим. Эски режани иқтисодиёт шароитида иш берган тарғибот концепцияси бозор иқтисодиёт шароитида ишлайди.Ишласа хам у ўткинчи, саёз, расмий натижалар беради. Шу сабабли бугунги куннинг тарғиботининг формуласининг ------ акс этиши коефисенти +”Тарғибот мазмунининг усуларига моелиги нинг фуқоролик жамияти манфатларига моелик жараёнига бўлиши шаклида тасавур қилиши мумкин.

Яъни -----хар бир кўрсаткичи 10 балл муқдорида хар бир жамоа туман, махалла, шаҳар, вилоят ва бутун Ўзбекистон муқиёсида фуқоролик жамият ғоялари тарғиботининг самарадорлигини ўлчаш мумкин. Тарғибот –ташвиқот стикияли иш эмас.Агар у стикяли бўлса, хеч нарса ўзгармайди.Тарғибот ташвиқот диаметикаси шундайки унда ташқи (объктив) ички (субъектив) нинг ---айланади. Хозир эшитган фикр Райхона,Каломат оналар Эргаш, Собир ака ва бошқаларнинг натижадан кейинги эртанги фаолияти, айтган сўз, қилган ишларида намоён бўлади.

Тарғибот жараёнида ҳосил бўладиган янги фикр қатор зиддиятлар ечими орқали юзага келади. Бу зиддиятлар яхши хам ёмон хам эмас улар бор улар билан хисоблашиш керак. Уларни ички ташқи зиддиятларга бўлиш мумкин. Ташқи зиддият –фуқаролик жамият одамлари бўлиши қилиши лозим бўлган демакратик мейорлар билан кечаги таталитар жамиятдан чиқиб келётган одамлар хулқ-атвори, одатлаари ўртадаги таравутда кўрилади.(Масалан филмларда Ингилиз филмларидан бирида айтилгандек “қонун тақазо қиладию урф одатлар йўл қўймайди”) Қўчқор шартномани бузган раис (Бўрибой ака ) судга бориш керак. Судга ариза хам ёзади,лекин судга келмайди қочиб кетади.Чунки Бўрибой раис бир-икки оқсақолни унинг уйига юборган.Оқсақолар “одамгарчилик бундай бўлмайди,уят бўлади, ота-бобанг бундай бўлмаган қилмаган. Сен хам бундай қилма. Худо хохласа яхши бўлади”-деган.Ўзбекчилик бу. Лекин Бўрининг мақсадига хизмат қиладиган ўзбекчилик Қўчқор нинг эмас. Натижада бунинг нотўғри тушинадиган ўзбекчилигимиз демократияга, инсон халқ-хуқуқларига қарши ишлаб келади. Ўз хақ-хуқуқларини қандай химоя қилишини яхши биладиган Серкабой хам “одамлар нима дейди”? деган савол олдида талмовсираб қолади. Шаштидан тушади, пилигини пасайтиради. Бировга едирган хақини алами ачиқ бўлади. Эсдан чиқмайди.Серикбой,Қўчқор давра ўтиришларда Бўрини ёмонлаб гапиради,бошқалар хам уни қўлайди. Гап билан шундай қилиб,халқ орасида Ғийбат, хасад, сўз ва иш орасидаги тафавутни иккиюзламачиликни боқаверамиз.Чунки ўз хақ-хуқуқларимиздан қандай фойдаланишга таёр эмасмиз.Ички зиддиятларга хар бир фуқоронинг хуқуқлари билан уларни рўобга чиқариш, химоя қилиш имконияти лаёқати орасидаги тафавут қилади. Шахс эҳтиёжи ўз вақтида қолдирилмаса,у дастлабки босқичлакрдаёқ йўқолиб кетади. Лекин хар бир шахснинг хамма эхтиёжини бир ва нега тўла қолдириб хам бўлмайди-да. Ана шундай вақтларда зиддиятлар бартараф қилиши учун комсемсус хосил қилиши лозим.Бунинг энг яхши йўли – ички ва ташқи зиддиятларни юзага келтирган сабаблар қонуни бузишни бартараф қилишлари зарур. Чунки фуқоролик жамиятининг қуришга халақит берувчи сабаблар йўқилмас экан, одамлардаги демакратик тафаккур массалалар ривожланмайди, тураверади.Бу зиддиятларни тез,соз ва камхарж ечиш йўли – кучли демакратик тарғиботдир.

Бунинг бошқа сабаби хам бор. Бу - ижтимоий педагогика яъни жамиятнинг барча натижаларни ўқитиш,тарбиялаш фикрнинг ривожланганлиги,бошқарув кадрларнинг ўз жамоаларининг мураббийлари сифатидаги ролга тайёрлашганлиги.Натижада фирма, ширкат хўжалиги,завод-фабрика камесон хиссадорлик жамиятларида Прездентимиз алохида урғу бериб айтган инсон омилятидан тўла фойдаланмаётганлигида.Иш ишга бурчга муносабатнинг асосан иқтисодий масала деб қараётганлигида.Ваҳоланки жамоадан маънавий мухит жамоанинг бугунги ишончи унинг иқтисодиётини жуда тез кучайтириб юборади. Бунинг учун эса рахбар кучли тажрибали бўла олиш керак. Тарғибот қишлоқ хўжалигида хам демак соф иқтисодиётда хам кучли самара беради.Мисол тариқасида бухоро вилоятғиждивон туманидаги бир ижобий тажрибани келтирамиз.

Билганинга амал қил – билмаганинг очилади (Ғаззолий)

Ўн бир йил бўлди, давлат миллий мустақиллигимизни англаб авайлаб келмоқдамиз! Шахс унинг тафакурига ўргатиш қийин экан. Одамда ўзгарадиган энг охирги нарса – тафакури деган гап эсга келаверади.Яъни мустақил бўлмай туриб фаол, бўлмасдан мустақил бўлиб бўлмайди.Натижада фаол одамлар кўп бўлмаса, фаол жамият бўлмайди.Суст бўлади, суст ривожланади. Орқада қолади.Шунинг учун хам Президентимиз тўққизинчи сессияда инсон омилини кучайтириш масаласини фуқоролик жамиятини барпо қилишнинг еттинчи йўналиши сифатида катта урғу беради. Инсон сўз, сон, рақам, расм....ва вахахазолар орқали демакратия хақида билимларни эгалайди. Буларнинг бари Инсонга уни ўрганишга қаратилса, бини амалга ошириш – тарғибот – ташвиқот дейилади. Шундай экан, бугун тарғибот ва ташвиқот масаласи амалий сийсат масаласига айланади, деса бўлади. Демак тарғибот ташвиқот самараси жамият тафакури, демакратик ислохатлар самарасини белгиловчи бош омилардан бирга айланади. Санашни ўрганиш учун инсониятга бир неча асрлар керак бўлди.Хозир буни гўдаклар мактабининг бошланғич синфда бир неча соат дарсдан кейин ўрганиб олмоқда. АҚШ га бугунги демакратик тажрибасини йиғиш учун 200 йилдан керак бўлади.Хозир бу тажриба мохиятини бир неча саотлик семинар, машғулотлар орқали билиб олиш мумкин. Шу маънода қуйдаги хулоса келади; Фуқоролик жамияти ғоясининг тарғибот фуқоролик жамиятини қуришда олдида юради. Тарғибот мисоли музёрар кемасининг олмос учи янғлиқ мавхумликнинг қалин музларини ёриб “фуқоролик жамияти” деган кемага йўл очиб беради.Тарғибот ўчмас бўлса буни “фуқоролик жамияти” деган манзилга олиб борётган кеманинг юриши суст бўлади.Тарғибот тўхтаган, дам олган куни бу кема хам тўхтайди.Азалдан халқлар бир тамондан қонун сийссат билан, иккинчи томондан уларнинг ақл-идрокида мурожат билан йўлга солинган. Биз одамларга фуқоролик жамияти хақида ишларини гапиряпмиз? Қандай гапиряпмиз? Нималарни қандай кўрсатяпмиз?

Одамлар ўзларини фуқоролик жамиятидаги каби тутишлари учун улар демакратик кўникма ва масалаларни кўришлари, эшитиришлари керак. Машина хайдашни машина ичига кирмасдан ўрганиб бўлмайди. Демак фуқоролик жамиятини қуришда аждодларимиз меросидан амалда фойдаланишимиз керак. Ана шундай ўгитлардан бири – озод бўлмоқ истасанг, ўзинг озод тут! Фуқоролик жамияти яшашни истайсанми, ўзингни фуқоролик жамияти кемаси каби тут. Мана мақсадга элитувчи энг яқин йўл! Лекин бундан олдинги фуқоролик жамиятихос маънафият демакратик маданятни ўрганиб оладида! Лекин йўлда кетаётган одам ерда ётган 100 сўмлик пулни эгилиб олади. Оддий қоғоз парчасини олмайди. Унга шахсан фойдаси тегса, мажлисга боради, тегмаса бормайди. Демак, фуқоролик жамияти хақидаги хар қандай сухбат,мажлис мавзусидан хар бир ўзбекистонлик ўзига фойда олсин. Совол берсин тўлиқ жавоб олсин, хаётда бир бирини қуласин, фойда топсин, рахмат айтсин.Фуқоролик жамияти ғоясини тарғиб қилиш фуқоролик жамиятидаги кема бўлмоғи керак экан. Яъни энди одамларни “мажлисга келмасанг” деб тўплаш, “ мана бундай деб гапир” дейишларга эскирча фикирлаш кўрсаткичлари сифатида кулиб қараш керак. Мажлис ўтказишдан хавта олдин эълон ёзиб, мавзусини воизни мажлисга келиш ихтиёрий эканлигини ёзиб қўйиш керак. Кампаниябозлик, ҳаммага, ҳамма жойда, ҳамманинг бир хил гапириши (чунки бизга шу топширилган, ўзбошимчалик қилмайлик, деб масъулиятдан қочишни оқлаб), одамларни ишдан, ўқишдан қолдириб аудиторияни тўлдириш, монологик “ўқув”лар, “ўтган чоракдагига нисбатан фалон фоиз кўп тадбир ўтказиш” рапортларини бериш, мажлисларда қийин савол берганларга: “Нега бундай (ўйлаяпсан) сўраяпсан?!”- деб зуғум қилиб, тарафдорлардан айрила бориш – совет тарғиботининг ҳали эсимизда яхши сақланмаган аъмоли. “Озод бўлмоқ истасанг, ўзинг озод тут” деган эди ҳазрат Навоий. Демак, фуқаролик жамиятини барпо қилмоқ истар эканмиз, тарғиботчи одамларнинг олдида эртанги жамият – фуқаролик жамиятидан келиб гапираётган одамдек тутиши керак ўзини. Токи одамлар “Фуқаролик жамиятида одамлар мана шундай фикрлар экан-да, а!? ”,- десин. Фуқаролик жамиятини барпо этмоқ истар эканмиз, ўзимизни фуқаролик жамияти одамларидек тутишимиз керак.

Бозор иқтисодиёти шароитидаги тарғибот ана шу иқтисодиётнинг бош таъмоили прагматизм бўлмоғи керак. Яъни одамлар учрашув сухбатдан сўнг пулдан хам қиммат нарса дойдали фикр бўлиш уни қўлаш учун шошиб кетсин. Нотиқлар, воизлар ўзбек давлатчилиги тарихида, ривожланишда мухум рол ўйнайди. Тарғибот ва тарғиботчиларга аниқ талаблар қўйилган. Шунинг учун Имом Ғаззалий “Аҳли мўминга ваъз айтишда эхтиёт бўлишинг лозим. Чунки, вағизликда офат кўп. Агар айтадиган панд- насиҳатларга аввал ўзинг амал қилиб сўнгра халққа изҳор этсанг ваъзлик дурустдир. Эй фарзанд Исо Алайҳиссаломга айтилган сўзларни эсла; “ эй Марям ўғли, аввал ўзинга вағз қил, қабул қилсанг, кейин халққа юзлан! Ўзингки, насихатини қабул этмасанг, Худодан қўрқ, халқни тинч қўй.

Агар ваъз ўқишдан бошқа иложинг қолмаса икки нарсадан эҳтиёт бўл: Бирламчи- сўзларинг ортиқча ибраю ишоратлар, асли пуч хикоятлару маънисиз байтлар ила ясанган, яъники сертакаллуф бўлмасин! Чунки Оллоҳ тало такалуф этувчиларга муросасиздир дўст тутмайди.Худдан ташқари сертакалуф – вазминлик ботинан хараб, қалбан зарур эканлигидан далолат беради. “

Имом Ғаззалий ўз даври ва тасаввуф аъзоларидан келиб, чиқиб бандларга Азроил Мункар Накир нусрат, жаханам ва бошқа олий катигорияларни қандай талқин қилишни маслахат берган. Лекин бунга,яъни эртага дунёвий, фуқоролик жамиятида яшашга гаплашётган ўзбекликларга унинг дунёвий,бугун фойдаланса бўладиган ўгитлари мухим. Биз шу томонига этибор қиламиз. У дейди: “Ваъз айтишдан мақсадинг – аҳли мажлисини қойил қолдириб, кайфиятларини ўзгартириб, “Ох қандоқ олиймақом ваъз бўлди!” дея ёқа йиртиб, мехр мухаббатларини изхор этмоқларидан иборат бўлмаслиги даркор. Чунки буларнинг бари риёга якиндир. Риё - комил ғафлатдан туғилади. Балки, ваъз ўқишдан асосий мақсадинг халқни фоний дунёдан охиратга чорлаш, гунохдан иборатга очкўзликдан, пархезкорликка, бахиликдан саховатга, охират гумонидан комил ишончиу этиқодга, ғафлатдан хушёрликка кибирдан тақвога дават этмоқбўлсин. Ва мардум қалбига охират ишқни жо-бажо эт, бу уткинчи дунёга кўнгил бермаслик ва ибодат йўлларини ўргат! Яна шуниси борки “Оллохнинг карами, мархамати кенг рахмати бисёр” деб халқни мағрурлантириб қўйма! Чунки,бундан унинг кўнглида ғурур- ғолиблик туёғуси пайдо бўлади ва шариат йўлига кирмасдан, Оллоҳ рад этган ишлар билан шуғуланиб, ёмон хулқлар орттилади. Бунинг тўрнига, диларга келажакда (қиёматда) бўладиган дахшатли манзаралар билан қурқув бахш эт, шояд ботинларидаги хуник иллатлар бархам топиб эохиралардаги ёмон амалар яхши аъмол ила ўринўрин алмашинса тоат ибодатга мехру рағбат пайдо этиб, иллгари хеч бир тортинмасдан қўл урган гунохларидан тавба қилишса қайтишса... Ваъз айтмоқ йўли ана шундай бўлиши лозим. Хар бир ваъзда хали зикр этилган шартлар бажарилмаса унда ваъзхонликнинг хам тингловчининг хам холига вой! Балки, бундай риё ва такалуф ила ваъз айтувчи киши шайтондуркум, халқни тўғри йўлдан оздириб халокат сари етаклайди. Халқ эса бу каби ваъзлардан кечмоқлиги вожиб. Чунки бундай воиз дини шунчалик бузадики, шайтон хам бунчалик бузмас. Кимнинг агар қудрати етса шунақа риё ва такалуф или ваъз айтаётган кишини минбардан тушириб, ваъзини тўхтатмоғи даркор, балки вожибдир. Токи у риёкор халқни хам динни хам бузмасин. Уни минбардан тушириб ваъзига бархам бериш хам амри маъруф нахйи мункардан саналади”[1]

Тарихимиз жуда бой-да. Уни қанча ўргансангиз бугунги маънавий, ғоявий ислоҳотлар учун шунча кўп амалий тавсиялар чиқаверади. Маънавият ва маърифат, тарғибот соҳасида ҳам. Битта мисол: Ўрта асрларда тиббиётнинг икки тури машҳур бўлган экан. Улардан бири – тан табобати, иккинчиси – маънавият табобати деб аталган экан. Тан табобати – инсон танасига зарарли дард, касалларнинг олдини олиш, даволашга хизмат қилган. Маънавий тиббиёт эса инсон қалби ва онги, фазилатларини тузатиш ваа унинг маънавий фазилатларини такомиллаштириш билан шуғулланган. Ўрта аср алломалари инсоннинг яхши ё ёмонлигини унинг қалбига боғлаб тушунтиришган. Маънавий тиббиётни эса одамда юксак ахлоқий принципларни тарбиялаш ва бузғунчи ғоя, фикрлар, ахлоқий иллат ва қилиқларни тузатиш йўллари, воситалари ва усуллари ҳақидаги таълимот, деб ҳисоблаганлар. Бу Ғарбда фаол қўлланил(аёт)ган “социал педагогика” тушунчасига мос келади.

“Маънавий тиббиёт” деган битта номда бир неча китоблар ёзилган. Бунга мисол қилиб араб фалсафаси отахонларидан Ал-Кинди(800-860 й.й.), Абу Бакр Ар-Розий(865-925 й.й.), Абу ал-Фараж Абу ар-Раҳмон ибн Жавзий(1201 йилда вафот этган), Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Юсуф Аш-Шерозий(1093 йилда вафот этган) томонидан битта ном – “Маънавий тиббиёт” деб аталган турли китоблар ёзиб қолдирилганлиги ҳайратлидир. Демак, 1Х-Х1 асрларда Ўрта Осиёда фан ва маърифат юксак ривожланганлиги эътироф этилар экан, бундв “Маънавий тиббиёт”нинг роли бўлган. Буни эътироф этмасдан ўзбек маънавияти тарихини мукаммал тушуниб бўлмайди.

Миллий мустақилликка эришилгач, илк устувор масалалар қаторида маънавият ва маърифат ишлари давлат аҳамиятига молик ишга айланди. Ҳар бир ташкилотда “Маънавият ва маърифат” Маркази ишлаб, халқимиз қалбига шўролар тиғи етказган жароҳатларни даволамоқда. Бу бундан 1000 йил олдин узилган маънавий тарихимиз ришталарининг уланиши, пайванди эмасми?

3-4 ёшли гўдакларни уларнинг гапларини кузатамиз? Хар бир бола ростгўй, демократ, эркин, мустақил. Лекин ўрта ёшга борган сари одамлар орасида бу сифатга эга одамлар камайиб боради. Демак сабаб катталар ва уларнинг тарбиясида бўлмас тарғибот ва ташвиқот одамларни тарбийалайди.Уларнинг қарашлари, дунёқараши ғоя мафкураси ҳатто динини ҳам ўзгартиришга қодир(Прозелетизмни эслайлик). Тарғибот ташвиқот одамларида янги ижтимоий фазилатларни (улар салбий сифатлар бўлиб, чиқиши хам мумкин) оламга, жамиятни, турумга одамларга ўз-ўзига муносабатларни шакилантиради. Шу боис муносабатини шакилаштириш – тарғибот – ташвиқот ишларининг хақиқий обектларни ташкил эгалари, дейиш мумкин. Демакратик жамиятни қуриш бу –демакратик маданят сохиби бўлган янги демакратик муносабатларни шакилаштиришдан иборат. Демак, бу вақитда тарғибот- ташвиқот ишларининг етинчи масаласидан бири бўлмоғи лозим.



[1] Имом Ѓаззолий. Охиратнома. Масъул мућаррир Э. Аъзам. “Ёзувчи” нашриёти, 1994. 32 б. 23-24 б.

Киритилди: 2020-05-24 17:08:02; Ўқилди: 1708 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!