Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг илдизлари / Диний

МОЗДАК ТАЪЛИМОТИ (470-529 ЙИЛЛАР)

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Диний;
Муаллиф:

Моздакийлик таълимотининг асосчиси моздакийлар ҳаракатининг раҳбари Маздак халк оммасининг зардўшт коҳинлари ва зодагонларига қарши курашни бошқарган. Бу ҳаракат таъсирини пасайтириш мақсадида Ерон шоҳи Қубод И (488-531) Маздакни қўллаб қувватлаган еди. Маздак Қубод ҳукмронлиги даврида аввал оташгоҳларнинг бирида коҳин, кейинчалик бутун Ерон бўйича бош коҳин бўлган. Коҳинлар ва амалдорларнинг иқтисодий, сиёсий ҳукмронлиги барбод бўлгандан сўнг Қубод И Маздак билан алоқани узган. 529 йили маздакийлар ҳаракати бостирилган. Маздак қатл етилган.

Маздакизм диний-фалсафий таълимоти (5-6 асрларда) Еронда кенг тарқалган. Маздак таълимотига кўра оламда бўладиган воқеа, ҳодисалар онгли ва бирор мақсадни кўзлаб ҳаракат қилувчи езгулик, ёруғлик манбаи билан кўр-кўрона ва тасодифий ҳаракатланувчи қоронғулик (жоҳиллик) манбаи ўртасидаги курашдан иборат. Бу кураш «яхшилик»нинг «ёмонлик» устидан муқаррар ғалабаси билан тугалланади. Маздакизм ижтимоий тенгсизликни йўқотиш учун курашга даъват етган маздакийлар ҳаракатининг мафкураси сифатида хизмат қилган. Маздакийлар ҳаракати бостирилган бўлса ҳам (6 аср) Маздак таълимоти кейинги асрлар давомида Ерон, Марказий Осиё ва Озарбайжондаги деҳқонлар, шаҳар камба-ғалларининг феодал зулмига қарши, кейинчалик Марказий Осиёга Ислом тарқалгач, унга ва араблар истилосига ҳамда хокимиятига қарши (Муқанна, Бобак қўзғолонлари) курашнинг ғоявий байроғи бўлиб хизмат қилди.

МИЗДАКХОН қалъа ва Мазлумхон Сулув тарихий обидаларини ўз ичига олган комплекснинг кейинги атамаси. Илмий изланишларда Говур қалъа ерамиздан аввалги 1–минг йилликнинг ўрталаридан ерамизнинг ХИ–асрига қадар Миздакхон деб аталиб келинганлиги ҳақида ёзилади. Зардушт дининг бош худоси Ахура Мазданинг номи қалъанинг шундай номланишига асос бўлган бўлиши мумкин. Аммо у ҳолда икки нарсага ойдинлик киритиш зарур. Биринчидан, қалъанинг ерамиздан аввалги ИИИ асрдан бошлаб кўп даврлар мобайнида Антиох деб номланиб келинганлиги хусусида юқорида айтган едик. Иккинчидан, қадимги Шарқ топонимларининг орасида заростризм динида улкан салмоққа ега маздакийлик таълимоти билан боғлиқ атамаларнинг ҳам кўп учрашини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак.

Таълимотнинг асосини яратган Маздак Ибн Хамдодон ерамизнинг 470 – 529 йилларида яшаган бўлиб, аввал оловга сиғинадиган диний маконларнинг бирида, кейинчалик Ерон бўйича бош қоҳин (диний бошчи) лавозимини егаллаган. Тишунослик фани жиҳатдан қарайдиган бўлсак ҳам Миздакхон топонимига Ахура Маздага қараганда Маздак исмининг асос бўлганлиги еҳтимоли юқори. Агар қалъага нисбатан Миздакхон атамаси ерамизнинг ВИ – ВИИ асрларидан бошлаб ишлатилган деб ҳисобласак, не учун антиохия атамасининг ҳам асрлар давомида тенг яшаб келганлигини тушиниш мумкин.

Китобларда маздакийларнинг хоразмга кенг тарқалганлиги, ҳатто араблар келганидан сўнгги бир неча асрлар давомида ҳам маҳаллий аҳолини маздак таълимотига сиғиниб келганлиги хусусида ёзилган. Арабларга қарши бир неча марта қўзғалишларга хам маздакийлик сабабчи бўлган.

Ерамизнинг В-ВИ асрларида Яқин ва Ўрта Шарқ мамла-катларида кенг тарқалган Маздакийлик диний-фалсафий таъ-лимотида ҳам инсон тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар бисёр еди. Маздакийлик таълимотидаги инсон тўғрисидаги қараш-лар монийчилик таъсири остида шаклланди. Ушбу таълимот-нинг асосчиси Маздак ибн Ҳамадон (470-529) еди. Зардушт таълимотининг асосида якка Худолик ётган бўлса, Маздак таълимоти кўп Худоликка асосланган еди.

Маздак қарашларига биноан, бутун борлиқ сув, олов, ҳа-во, тупроқдан ташкил топган. Худди шу унсурларнинг қўши-либ туриши оламда салбий ҳодисалар, воқеларни вужудга келтиради. Бу ҳодисалар, воқеалар, ўз навбатида, яхшилик ва ёмонлик, улар орасидаги тўҚнашувнинг содир бўлишига олиб келади. Кураш аста-секин ёмонлик устидан яхшилик ға-лабасини таъминлайди.

Маздак таълимотига мувофиқ, оламда бўлаётган ўзга-ришлар онгли ва маълум бир мақсадга қаратилган бўлмоғи лозим. Айниқса, инсоннинг онгли фаолияти езгуликка бахши-да етилса, езгулик, албатта, ёвузлик устидан ғалаба қилади. Маздак қарашларида жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни бартараф етиш ғояси марказий ўринлардан бирини егаллар еди. Унинг фикрича, жамиятда барча одамлар тенг бўлиши, улар орасида содир бўладиган турли муносабатлар ижтимоий адолат тамойилларига асосланиши даркор. У мулкнинг айрим кишилар қўлида тўпланиб боришига, оддий, қашшоқ киши-ларга ҳукмдорларнинг зулм ўтказишларига Қарши чиқди. Биринчи бўлиб, хотин-қизлар ва еркаклар тенглигини ҳимоя қилиб, ўша замон аёлларига бўлган муносабатларни қаттиқ Қоралади. Хотин-қизларнинг ақлий имкониятлари еркаклар-никидан кам емаслиги ҳақидаги ғояни олға сурди ва уни асослаб берди. Ўша замон амалдорларию бойваччаларининг хотин-қизларга нисбатан амалга оширган қабиҳ ишларини, уларнинг инсоний ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилаётганлик-ларини фош етди. Хотин-қизлар махсус саройларда, харам-хоналарда сақланаётганлигини қаттиқ Қоралади ва унга қар-ши курашга даъват етди. Худди шунинг учун ҳам Маздак қа-рашлари кенг меҳнаткашлар оммаси орасида тез ёйилди.

Ерон ва Турон халқларининг исломга қадар бўлган ин-сон тўғрисидаги фалсафий қарашларини қадимги Суғд ёзма ёдгорликларидан ҳам билиб олиш мумкин[1].

Ана шундай мада-ний ёдгорликлардан бири “Қилмишларимизнинг сабаблари ва оқибатлари” сутрасидир2. Буддизм таълимоти таъсирида вужудга келган ушбу асарнинг етакчи ғояси одамларни яхши-лик, езгулик томон бошқариш, уларни маънавий етук, иймон-еътиқодли қилиб тарбиялашдан иборатдир. Суғд сутрасида, яъни диний-ахлоқий пандномасида таъкидланишича инсон маънавиятининг асосида дину еътиқодга садоқат ётмоғи дар-кор. Дину еътиқодга садоқат инсон ҳаётининг маъносини ташкил етмоғи лозим. Раҳм-шафқат, саховатпешалик, жаҳо-латни яхшилик билан енгиш, муслиҳ табиатли бўлишга чор-лаш, тирик жонзотларга озор етказмаслик, мискин, бева-бечораларга сидқидилдан ёрдам бериш, дин ва диндорларга, билимли зиёлиларга иззат-икром, диннинг турли белгилари, рамзлари, муқаддас қадамжоларига, ибодатгоҳларига ва улар-нинг турли қисмларига ҳурмат, муқаддас китобларга юксак ихлос ва еътиқод ва бошқа кўплаб инсоний хислатларни шакллантириш сутранинг асосий мазмунини ташкил етади.

“Қилмишларимизнинг сабаблари ва оқибатлари”да ин-сон тақдирининг турли кўринишлари: “Биров шоду-хандон, биров хонавайрон, яна биров паст, бирови баланд, биров қул, биров фармон етувчи буткул, яна биров тузалмас дардманд, бошқаси соғлом, сарбаланд, биров улкан, лекин ҳукму буй-руқларни бажарувчи муте, биров кичкина, лекин у ҳукмрон, унинг қўлида қанча одамлар тобе, биров умрзоқ, бошқа ким-са ўлим топади она қорнидаёқ...[1].

Кўриниб турибдики, инсон тақдири турли-туман бўлга-нидек, унинг қилмишларининг сабаблари ҳам турлича бў-лади. Худди шунинг учун ҳам, инсон бугунги тақдирининг сабабларини унинг ўтмишдаги хатти-ҳаракатидан, бир ибора билан айтганда, унинг ўзидан излаш зарур.

Суғдларнинг буюк маданий ёдгорлигида таъкидлани-шича, инсоннинг бугунги тақдири ўтмишда қилган ишларига берилган мукофот ёки жазодир. Инсоннинг тақдири қайта туғилиши (сажара) натижасидир. Ўтмишда қилган яхши иш-ларига қараб инсон жамиятда мартабаси улуғ, ҳурмат-еъти-борли, бой-бадавлат, шоду-хуррам бўлиб туғилади. Инсон ўз нафси қабоҳатларидан қутилса, қилган яхши ишлари восита бўлиб, қайта туғилганда Будда бўлиб туғилади. Кўриниб ту-рибдики, қадимги суғд ёзма мероси “Қилмишларимизнинг сабаблари ва оқибатлари” сутраси, инсон ўзига берилган бу-гунги ҳаёти давомида фақат езгу ишлар қилиб, ўзининг ру-ҳини ва танини турли нохушликлардан тозалаши зарур. “Қилмишларимизнинг сабаблари ва оқибатлари” китоби умуминсоний қадриятларни улуғловчи юксак ва теран ғоялар тарғиботига қаратилган еди.

Шундай қилиб, Ерон ва Туронда қадимги замонда кенг тарқалган зардуштийлик (ерамиздан аввалги ВИИ-ВИ асрлар), монийлик (ерамизнинг ИИИ-ИВ асрлари), маздакийлик (ерамиз-нинг В-ВИ асрлари) таълимотларида, шунингдек қадимги Суғд пандномасида (сутрасида) инсон тўғрисида фикр-мулоҳа-залар кўп еди. Ушбу таълимотлар Яқин ва Ўрта Шарқ халқ-лари азалдан, инсон камолоти, айниқса унинг маънавий-ах-лоқий поклиги, иймон-еътиқоди билан амалий фаолиятининг муштараклигига еътиборни қаратганлигидан далолат беради. Ушбу таълимотларда она Ватанга муҳаббат, катталарга ҳур-мат, кичикка ғамхўрлик, айниқса ёшлар тарбиясида катта-ларнинг шахсий ўрнак кўрсатиши каби инсонпарварлик ғоя-лари олға сурилади. Одамларни езгуликка, яхшиликка унда-ди, тинчлик, осойишталик, ҳалол меҳнат ҳар томонлама улуғ-ланди. Бу еса ўз навбатида зардуштийлик, монийлик, мазда-кийлик таълимотлари қадимги Ерон ва Турон жаҳон сивили-засиясининг йирик марказларидан бири еканлигидан далолат беради.



[1]Тарихчиларнинггувоќликберишларича, Бухоро, Самарšанд, Šашšадарё, Зарафшондарёсинингюšориšисмидаги Панч вилоятиšадимдаСуђдмамлакатидейилган. Буœл-калардаяшовчихалšларниСуђддеботашэрамизданаввалгиXII-XIасрлардан бош-ланган. ЭрамизнингVIII-IXасрларигакелиб улар œзбекватожикхалšларитаркибигасингибкетган. МилоднингV-VIIIасрларидаСуђдлар, ŠангдавлативаБуюктурк хо-šонлигидаврлариданисбатансиёсиймустаšилликкаэришган. Уларнингдастлаб Кеш, кейинчаликСамарšандмарказийхокимиятиатрофидабирлашгандавлатибœлган (Šаранг: Šаюмов А., Исќоšов М., Отахœжаев А., Содиšов Š. Љадимгиёзмаёдгорлик-лар.Тошкент, 2000, 33-34 бетлар).

[2]Милодданаввалгибиринчимингйилликдавомидашаклланганорамийёзуви, Суђдёзувинивужудгакелишиучунасосбœлган. МилодданаввалгиIV-IIIасрлардаХораз-мий, Парфийоний, БахтарийёзувларибиланбирšатордаСуђдёзувиниќамшакллан-ганлигиниинобатгаолсак, - “Šилмишларимизнингсабаблариваоšибатлари”- сутраси, эрамизданаввалгиIV-IIIасрлардансунгбитилгандейишмумкин.

[1]Љаранг: Šаюмов А., Исќоšов М., Отахœжаев А., Содиšов Š. Љадимгиёзмаёдгор-ликлар. Тошкент, 2000,37-бет.

Киритилди: 2020-05-30 16:54:55; Ўқилди: 2372 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!