Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг илдизлари / Тарихий

МИЛЛИЙ ҒОЯНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Тарихий;
Муаллиф:

Ҳар қандай мафкура, миллий ғоя тарихий, маданий маънавий мерос, тарихий хотира асосида шакллантирилади ва уларга суянади. «Миллий ғоя олдига қўйиладиган талаблар ҳақида гапирмоқчи бўлсак, аввало, унинг икки суянган тоги-таянчи хакида фикр юритишимиз зарур. Биринчи навбатда, миллий мафкурамиз халкимизнинг тарихий мероси, азалий анъаналари, удумлари, тили, дини, рухиятига, бир суз билан айтганада, миллий кадриятларимиз, халкимизниниг дунёкараши ва тафаккурига асосланган ҳолда замонавий, умумбашарий, умуминсоний ютуқлардан озуқланган, уларни ўзига қамраб олган тарзда Юрт тинчлиги, Ватан равнаки, Халк манфаатлари ва фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғи даркор»[1].

Миллий ғояниниг тарихий илдизларини билиш шунинг учун муҳимки, бу илдизларда аждодларимизнинг буюклигини тасдиқловчи далиллар бор, келажак орзу-умидларини кўрсатувчи маълумотлар етарли, инсонни фаолликка, шу асосда янги жамият қуришга чорловчи даъватлар мавжуд. Миллий ғоянинг маънавий-тарихий илдизларини чуқур англаш инсоннинг амалий ҳаракатига қудратли таъсир кўрсатувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Миллий ғоянинг тарихий- маънавий илдизлари маданий – маънавий меросда, тарихий онг ва тарихий хотирададир. Бу илдизларни билиш, яна бундан ташқари, миллий ғоя куртаклари турли тарихий даврларда пайдо бўла бошлаганини, мазмуни бойиб берганлигини англашга ёрдам беради. Миллий ғоя маънавиятнинг таркибий қисми эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, «албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатининг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади»1. Миллий ғоянинг озиклантирувчи илдизларини билиш ва англаш инсон маънавиятини юксалатиради. Тарихийлик ва мантиқийликни ўзида мужассамлаштирган «Юксак маънавият енгилмас куч» асарида Ислом Каримов томонидан яхлит ҳолда кўрсатилган маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар булар - айни пайтда миллий ғоянинг тарихий ва замонавий илдизлари хам ҳисобланади[21].

Маълумки, миллий ўзликни англаш миллий ғоянинг ўзак унсури. Ўзликни англаш бу - тарихий хотирани тиклаш, насл-насабимиз ким эканини, кимларининг вориси эканмизни англаб етиш, шундан келиб чиқиб, ўзимизга хос, ўзимизга мос жамият барпо этишдир. «Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон»[3]. Демак, миллий ғоя, маънавий мерос ва тарихий хотира узвий боғлиқ бўлиб, тарихий илдизлари ҳам ягонадир. Ислом Каримов ана шундай мантиқий хулосалар чиқариб, шу соҳаларни давлат сиёсатининг устувор даражасига кўтарди, уларни ўрганиш, ҳаётга қўллашниниг дастуруламал кўрсатмаларини берди.



[1] Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт - пировард макксадимиз: 8 -жилд. Т. Ўзбекистон. 2000 463-466 бетлар.

[1] Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Тошкент «Маънавия» 2008 й. 30-бет

[2] Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Тошкент «Маънавия» 2008 й. 29-64-бетлар

[3] Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йук. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд, Т.:1999, 137-бет

Киритилди: 2020-05-30 17:31:36; Ўқилди: 4178 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!