Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоя ва мафкура / Миллий ғоя

Миллий ғоя

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Миллий ғоя;
Муаллиф:

Ижтимоий синфлар, қатламлар, гуруҳлар, табақалар, элат ва миллатлар, халқ ва давлатларнинг моддий ва маънавий манфаат ва мақсадлари, эзгу ёки ёвуз, бунёдкорлик ёки бузғунчилик ғояларда ўз ифодасини топади. Жамиятда ушбу ғояларнинг айримлари миллий ғоя сифатида амал қилади.

Ҳар бир миллатнинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган миллий ғояси мавжуд бўлади. Бундай ҳол жамиятнинг бир қонуниятидир. Ер юзининг қайси бир минтақасида бўлмасин, турли миллатларнинг шаклланиши билан биргаликда, уларнинг миллий ғояси ҳам шаклланиб боради. Жадид маърифатпарварларнинг фикрича, миллий ғоя миллатнинг туб, асл эҳтиёжларидан, туриш-турмушидан, асрий анъаналаридан, ўзлигидан ва табиийки, имкониятларидан келиб чиқмоғи лозим[1]. Ҳар бир миллатнинг миллий ғоясининг мазмунини, у кўп йиллар давомида бошидан кечирган ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва табиат билан боғлиқ бўлган шарт-шароитлар, воқеа ва ҳодисалар белгилайди.

Шунинг учун ҳам миллий ғоя тушунчасининг том маъно-мазмунини озодлик, тинчлик, инсонийлик, меҳрибонлик, садоқат, фидоийлик, ўзаро меҳр-оқибат, мурувват, дўстлик, биродарлик, бағрикенглик каби энг олий қадриятлар ташкил қилади. Миллий ғоя ўзининг моҳияти бўйича миллатнинг манфаатларини умумлаштирадиган, уни ўз олдига қўйган ягона олий мақсадлари сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган ғоядир.

Унда бутун миллат учун умумий бўлган ғоялар ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Масалан, Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги каби ғоялар умуммиллий ғоялар қаторига киради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фикрича: «Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб келинаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-моҳиятини ифода қилган бўламиз»[2].

Ўз миллий ғоясини, ўзлигини англаган ва уни ҳаётининг маъно-мазмунига айлантирган миллат озод ва обод Ватанда яшаши, акс ҳолда эса, у вақт ўтиши билан миллат сифатида йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин.

Миллий ғоя ҳар бир миллат ва у билан ёнма-ён яшаётган барча бошқа этнос вакиллари ҳаётида ҳам нақадар муҳим ўрин тутиши, инсоният тараққиётибосқичларининг яна бир қонунияти десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди[3].

Ҳар бир миллатнинг миллий ғояси, авваламбор шу миллат аъзоларининг онги ва қалбида, миллатнинг тарихий хотираси орқали авлоддан авлодга ўтиб, янги-янги ғоялар билан бойиб, сайқал топиб боради. Бу ғоялар миллатнинг урф-одатлари, удумлари, тўй-маросимлари, оғзаки ижодиёти, унинг фалсафий, диний, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, бадиий, гўзалликка оид қарашлари ва менталитетида мужассамланиб ўз ифодасини топиб боради.

Хусусан, донишманд халқимизнинг миллий ғоялари минглаб у яратган достонларда, мақол ва маталларда, ривоят ва эртакларда, «Авесто» ва бошқа қадимий ёзма ёдгорликларда, буюк аждодларимизнинг асарларида, соҳибқирон Амир Темур ўгитларида, улуғ мутафаккир бобокалонимиз Мир Алишер Навоий ҳазратларининг шеърлари ва бошқа машҳур фозилу-фузалоларимизнинг қарашларида учрайди. Масалан, «Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил», «Қора кўнгил - яра кўнгил», «Қинғир ишнинг қирқ йилдан кейин ҳам қийиғи чиқар», «Қарға бўлма - қайриласан, иссиқ жойдан айриласан», «Яхшилик тўрга элтар, ёмонлик - гўрга», «Эсинг борида этагингни ёп», «Она юртинг - олтин бешигинг» ва бошқа кўплаб халқ мақоллари миллий ғоямизнинг айрим кўринишларидир.

Айтишимиз мумкинки, кейинги вақтларда Президентимиз Ислом Каримов томонидан, халқимизнинг кўп йиллик бошдан кечирган яхши ва ёмон кунлари, мағлубият ва зафарлари ва маданий-маънавий ҳаётидан келиб чиққан ҳолда билдирилган айрим ғоялари, ўринли равишда ҳозирги давримизнинг миллий ғояси десак ҳеч ҳам хато бўлмайди. Машҳур адибимиз Султонмурод Олимнинг фикрича, Президентимиз олдинга сурган ғоя: «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат» - миллий ғоямизнинг устунидир[4].

Бундан ташқари, Президентимиз томонидан билдирилган: «Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир», «Янги уй қурмай туриб, эскисини бузма», «Биз дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаймиз», «Бизнинг уйимиз ягона Туркистон», «Шуазиз Ватан - барчамизники», «Ватан - биттадир», «Савоб ишни ҳар ким қилиши керак ва ҳар кун қилиши керак», «Куч - билим ва тафаккурда» ва бошқа ғоялар халқимизнинг ҳозирги вақтдаги долзарб миллий ғоялари десак ҳам бўлади.

Миллий ғоя – миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатларини ва мақсадларини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтимоий ғоя шакли.

Миллий ғоя ўз моҳиятига кўра, халқ, миллат тақдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради. Иккинчи жаҳон уриши даврида фашистлар босиб олган Францияда “қаршилик кўрсатиш” миллий ғоя даражасига кўтарилгани ва Франциянинг озод этилиши билан ўз аҳамиятини йўқотгани фикримиз далили бўлади. Мамлакатимиз учун миллий ғоя ҳақидаги масаланинг бугунги амалий аҳамияти шундаки, биз ўтиш даврини бошдан кечирмоқдамиз. Ҳар бир халқ ўз тарихининг бурилиш нуқталарида, аввало, мафкура масаласини, унинг ўзагини ташкил этадиган, ўзига хос ўқ, бирлаштирувчи ядро вазифасини ўтайдиган ижтимоий ғояни шакллантириш муаммосини ҳал қилади. Мамлакатимиз учун миллий ғоя ҳақидаги масаланинг бугунги амалий аҳамияти шундаки, биз ўтиш даврини бошдан кечирмоқдамиз. Айнан шундай пайтда аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилувчи мафкураларнинг шаклланишига шароит туғилиши мумкин. Шундай экан, миллат, жамиятни пароканда бўлиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Акс ҳолда, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ислоҳотлар ўз аҳамиятини йўқотади, мустақиллик йўлида ғов пайдо бўлади.

Мустақил тараққиёт йўлида аниқ марраларни кўзлаб яшашимизда, пировард мақсадимиз бўлган озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш борасидаги интилишларимизда биз учун руҳий-маънавий куч-қувват манбаи, илмий асос – бу миллий ғоя, миллий мафкура[5].

Маънавият ва миллий ғоя бир-бири билан боғлиқ бўлган узвий жараёндир. Биз янгича дунёқарашга эга бўлган фуқаролар билангина янги жамият қуришимиз мумкин. ЯнгичадунёқарашнишакллантиришдабугунгикундаМиллийғоянингўзўрнива роли бор. Чункимиллийғояда юрт тинчлиги, ватанпарварлик, комилинсон, динийбағрикенглик, миллатларарототувлик, ижтимоийҳамкорлик, халқфаровонлигикабимиллийваумуминсонийқадриятларниўзидамужассамэтганғояларилгарисурилган. Демак, ушбуғояасосидаёшларнингқалбидаэзгулик, ватанпарварлик, комилликкаинтилиш, ватаннисевиш, тинчликниқадрлашкабитуйғуларниқарортоптиришимкониятикаттадир.

Миллий ғоя – миллатнинг олий идеалини, узоқ муддатли мақсадларини, орзу – умидларини, иродасини, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос тарихий „даъвосини“ умумий шаклда ифодалайди. У содда ва тушунарли тарзда икки оғиз сўзда биз интилаётган, қураётган жамиятнинг моҳиятини ифодалаши лозимдир[6]. Миллий ғоянинг асосий мазмуни деганда, унда ифодаланган мақсадлар тушунилади. Яъни, миллий тараққиёт ғояларидаги конкрет мақсадлар, унинг асосий мазмунини ташкил этади. Бу мақсадлар – озод ва обод Ватан, эрки ва фаровон ҳаёт барпо этиш ёки юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришдан иборатдир..

Миллий ғоя – мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифлари Ислом Каримов асарларида асосланган таълимот. Унинг мазмуни қуйидагилардан иборат:

- тарихий хотирани уйғотиш, ўтмишдан сабоқ чиқариш ва ўзликни англаш мезони бўлиш;

- халқимизни туб мақсадлари ифодаси ва жамият аъзоларини бирлаштирувчи ғоявий байроқ вазифасини ўташ;

- инсон қалби ва онгига ижрбий таъсир этадиган тушунча ва туйғулар, гўзал ва ҳаётий ғоялар тизимини ўзида мужассам этиш;

- ҳар бир фуқаронинг эзгу ниятларини рўёбга чиқаришга имкон берадиган энг мақбул йўлни кўрсата олиш.

- Ўзбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам ва дин вакилларига бирдай тааллуқли бўлиш;

- Мамлакатимиз аҳолиси онги ва қалбида «Ўзбекистон-ягона Ватан» деган туйғуни юксак даражада шакллантиришга хизмат қилиш;

- турли миллат, қатлам, дин вакиллари, сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган социал феномен-ижтимоий ҳодиса мазмунига эга бўлиш;

- бирон-бир дунёқарашни мутлоқлаштирмаслик ёки бирон-бир куч, партия ёки гуруҳ қўлида сиёсий қуролга айлантирмаслик;

- ҳар қандай илғор ғояни ўзига сингдириш ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиш;

- субъективизм, волюнтаризм кабииллатларданҳоливажамоатчиликнингхолисфикригатаянувчи объектив мафкурабўлиш;

- сўзбиланишни, назариябиланҳаётнибирлаштираолиш;

- даврўзгаришларигақараб, ўзиифодалайдиганғоя, манфаат, мақсад-муддаоларниамалгаоширишнингянги-янгивоситаларинитавсия эта олиш, яъниянгичавазиятга тез мослашадиганҳозиржавобваижодийбўлиш.



[1]Қаранг: Қосимов Б. Жадидлар ва миллий мафкура. «Тафаккур» журнали, 2000 й, 3-сон. – Б. 2-3.

[2]Каримов И.А Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т. –Б. 71.

[3]Қаранг: Отамуродов С. Миллий ғоя - миллий тикланиш манбаи. - «Тарих, мустақиллик, миллий ғоя». -Т.: Академия, 2000. – Б. 6-10.

[4]Қаранг: Султонмурод Олим. Бош шиоримиз. «Халқ сўзи», 1991 йил 16 февраль.

[5]Каримов. И.А. Озодва Обод Ватан, эркинвафаровонҳаёт-пировардмақсадимиз» Т 8. Т., Ўзбекистон, 2000. 463 Б.

[6]Эркаев А. Миллий ғоя моҳияти. Т., Маънавият, 2001. 6 бет.

Киритилди: 2020-05-30 06:05:53; Ўқилди: 3096 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!