Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари / Зардуштийлик

Монийлик

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Зардуштийлик;
Муаллиф: Ахмедов А

Маркизий Осиёда ерамиздан аввалги В асрдан янги ерамизнинг II-III асригача қулдорлик тузуми ҳукмрон еди. В асрда еса феодализм шаклланди. Моний Еронда 216-277 йилларда яшаган файласуф, монизм таълимотининг асосчиси ва тарғиботчисидир. У 242 йили Ерон подшоси Шопур 1 нинг подшолик тожини кийиш маросимида ўз таълимотини баён қилган.

Унинг таълимоти фалсафий мазмунида дуализм мавжуд бўлиб, Моний Само Нури елчиси ҳисобланган. Унинг таълимотида христианлик билан зардўштийлик қоришмаси асос ҳисоблана-ди. У борлиқнинг 2 мустақил субстансия: ёруғлик, яхшилик, руҳ олами билан зулмат, ёвузлик оламининг ўзаро курашини тарғиб етувчи зардўштийлик ғоясини олган, христианликда еса мессионерлик (яъни гуноҳлардан холос етувчи пайғамбар, елчининг келиши, адолатли жамият ўрнатилиши тўғрисидаги) таълимотини олиб ҳар иккисини умумлаштирган. Моний олам иккита деб ҳисоблади. Унингча, биринчи оламда худо, иккинчи олам кураши ҳалокат билан тугайди. Натижада материя енгилиб руҳ озодликка чиқади. Моний таълимотига кўра, бу дунё ёвузлик дунёсидир. Инсон 2 та унсурдан (руҳ - Нур фарзанди ва жисм - зулмат фарзанди) иборат мавжудот бўлгани учун зулмат кучларига қарши курашда нур кучларига ёрдам бера олади. Монийнинг ижтимоий таълимотида пес-симизм, пассивлик руҳи мавжуд. Моний таълимотида урушмаслик ва мол-дунё йиғмаслик ғояларини тарғиб қилгани учун зардўштий коҳинлари ва Шоҳ Баҳром И Монийни 275 йилда зиндонга ташладилар ва 277 йилда қатл қилдилар. Моний издошлари мамлакатларда кенг тарқалган еди. 296 йилда Рим императори Диоклетиан монийликка қарши фармон (едикт) еълон қилди. Моний таълимоти майда секталарга ажралиб кетди. Улардан бири моздакийлик деб аталди.

Монийлик таълимоти хитойлик Моний ибн Фатак (216-276) номи билан боғланади. Унинг таълимоти коинотда нур билан зулмат ўртасида кураш бўлишига асосланади. Шу сабабли ҳам нур – Қуёш, Ой, яъни нур таратувчи осмон жисмлари муқаддас саналади ва уларга тангри номи билан сиғинилади. Нур ва зулмат ўз мантиғини яхшилик ва ёмонлик курашида топади. Монийлик ВИИИ асрда уйғурлар ўртасида асосий дин сифатида тарқалган. Тарихий маълумотларга кўра, Бугухон 762 йилда Чин (Хитой)га сафар қилади. У ерда Моний роҳиблари билан танишади, мамлакатига қайтишида роҳибларни ўзи билан бирга Қораболғасун шаҳрига олиб келади. Монийлик туркий адабиёт ривожига таъсир кўрсатган динлардан биридир. Бу оқимнинг таъсирида туркий адабиётда «Хуастуанифт» («Монийлар товбаномаси») асари юзага келган. Унинг қадимги туркий тилдаги учта нусхаси маълум. Улардан Лондон ва Берлин нусхаси моний, Санкт-Петербург нусхаси еса ески уйғур ёзувида битилган. Асарнинг яратилиш даври В.В.Радлов фикрича, тахминан В аср, С.Е.Малов хулосасига кўра ВИИ асрга тўғри келади. Ўзбек олимларидан профессор Н.Раҳмонов тадқиқотларида «Хуастуанифт»нинг ғояси, тузилиши, аҳамияти кенг ўрганилган. Асар моний жамоаси аъзоларининг мадҳияси, айни пайтда низоми ҳам ҳисобланади. «Хуастуанифт» 15 бўлимдан иборат. Китобнинг иккинчи бўлимида Кун ва Ой тангриларнинг монийликдаги вазифалари кўрсатилади ҳамда уларнинг ҳақиқийлигини тан олишга чақирилади. С.Е.Маловнинг «Қадимги туркий ёзма ёдгорликлар» китобида ҳам монийларнинг тангрига товба-тазаррулари битилган ибодатларидан парчалар келтирилган.

Моний таълимотига кўра, борлиқнинг икки асоси бор. Биринчиси - ёруғлик, яхшилик бўлса, иккинчиси - руҳ ва зул-матдир. Шунинг учун ҳам инсон икки унсурдан - руҳ ва жисмнинг йиғиндисидан иборат. Руҳ нур фарзанди бўлса, жисм зулмат фарзандидир. Шунинг учун инсон ҳамиша зул-матга, ёвузликка қарши узлуксиз кураш олиб боради. Бундай кураш давомида инсон, шубҳасиз, ёруғлик тарафида бўлмоғи, зулмат устидан ғалаба қилмоғи керак. Бундай улкан ғалабани қўлга киритишнинг енг муҳим шарти - юксак маънавий-ах-лоқий етуклик, молу-дунёга хирс қўймаслик, фақирона, кам-тарона яшаш, кўнгли поклик ва раҳмдиллик, жонзотларга озор бермаслик, ҳар бир тирик мавжудотни асраб-авайлаш-дир. Шунинг учун ҳам Моний одамларни ҳайвонлар гўштини танаввул қилишдан ўзини тийишга даъват етди.

Монийнинг фалсафий-ахлоқий қарашлари, монийчилар-нинг тавбаномаси - “Хуастуанифт” асарида янада яқҚолроқ намоён бўлади. Қадимшуносларнинг фикрича,“Хуастуанифт” қадимий Ероний тилларнинг бирида яратилган, кейинчалик Моний таълимотини кенгроқ ёйиш мақсадида бошқа халқлар тилларига таржима қилинган. Уйғур ҳоқонлиги даврида мо-нийчилик, айниқса турклар орасига кенг тарқалган. Асарда олға сурилган енг асосий ғоя бу дунёда қилинган гуноҳлар учун Худодан кечирим сўрашдир. Шунинг учун ҳам “Хаусту-анифт” Моний ибодатхоналарида оммавий равишда қироат билан ўқилган.1

Моний таълимоти Ерон ва Туронда Сосонийлар ҳукм-ронлик қилган замонларга тўғри келди. Сосонийлар зардуш-тийлик динига сиғинар едилар. Монийнинг баъзи фикр-муло-ҳазалари (масалан, ҳайвонлар гўштини танаввул қилмаслик ғояси) еса зардуштийлик қоидаларига зид еди. Шунинг учун ҳам Сосоний ҳукмдорлар Моний таълимотини тарғибот ва ташвиқот қилишни ман етдилар. Шундай бўлишига қарамас-дан Моний ўз еътиқодини Кашмир ва Тибет ўлкаларида (Шарқий Туркистон) тарғибот ва ташвиқот қилаверди. Оқи-батда зардуштийлик, буддийлик, браҳманлик ва христианлик-нинг баъзи томонларини ўзида мужассамлаштирган Моний таълимоти нафақат Шарқий Туркистон, Хитой, балки Италия, Испания каби мамлакатларга ҳам кенг тарқалди.

Моний таълимотида халқ оммаси манфаатини кўзловчи демократик тамойиллар ҳам кучли еди. Шунинг учун ҳам Мо-ний таълимоти ўша замон ҳукмдорларининг кескин қаршили-гига сабаб бўлди. Оқибатда, Кашмир ва Тибет ўлкаларидан ўз ватанига қайтгач, Ерон шоҳи Баҳром И нинг фармони билан зиндонга ташланди ва 777 йилда оғир қийноқлардан сўнг қатл етилди. Унинг боши Гундишопур шаҳри майдонига илиб қў-йилди. Монийнинг издошлари ҳам турли қийноқларга маҳкум қилинди. Ҳатто Рим императори Диоклетиан 296 йилда мо-нийликни тақиқловчи махсус фармон еълон қилди.

Монийлик тавбаномаси

Монийлик қадимги туркий халқлар е`тиқодида алоҳида оқим бо`либ, «Хуастуанифт» («Монийлик тавбаномаси») унинг назарий манбаси ва диний ёдгорлигидир. Бу ёдгорлик 5-6 асрларда қадимги уйг`ур қавмларида шаклланган.

Монийлик оқимининг асосчиси Моний ибн Фатак (216—277) дир. «Хуастуанифт» Моний жамоаси а`золарининг мадҳияси ва низоми ҳамдир.

Асар «Авесто»даги образларни ҳамда зардуштийликнинг кейинги давридаги мифологик қаҳрамонларни о`з ичига олгани, бу образларнинг моҳиятини о`згартирмаган ҳолда давом еттиргани билан диққатга сазовор. Тана севгиси моддий оламдаги бойликларга ружу қо`йишга олиб келади ва руҳий оламдаги бойлик — нурдан узоқлашишга сабаб бо`лади. Моддий олам еса Моний жамоаси учун ёвузлик маконидир. Шу боисдан ҳам моддий олам ёвузлик ва зулмат билан уйг`унлаштирилган ҳолда тасвирланади.

Монийлик ше`рларида Моний шахсияти ва у яратган оқим мадҳ қилинади. Монийлик оқимидаги қадимги турк ше`рияти Апринчур тигин каби шоирларни юзага чиқарди.

МОНИЙЛИК — II-III асрда Еронда вужудга келган дин. Асосчиси Моний. Монийлик коинотда нур билан зулмат, руҳий асос билан моддий асос, яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги ўзаро курашни еътироф етишга асосланади. Нур, руҳий асос, яхшилик оламида худо, иккинчисида — шайтон (иблис) ҳукм суради. Монийликка кўра, икки олам кураши фалокат билан тугайди, натижада моддий асос олами ҳалокатга учраб, руҳ озодликка чиқади. Монийлик таълимотига кўра, бу дунё ёвузлик дунёсидир. Инсон 2 унсур (руҳ — нур фарзанди, жисм — зулмат фарзанди) дан иборат мавжудот бўлгани учун зулмат кучларига қарши курашда нур кучларига ёрдам бера олади. Моний само нури елчиси ҳисобланган. Монийда зардуштийлик ва христианлик ғоялари мавжуд.

Монийлик қадимги туркий халқлар е`тиқодида алоҳида оқим бо`либ, «Хуастуанифт» («Монийлик тавбаномаси») унинг назарий манбаси ва диний ёдгорлигидир. Бу ёдгорлик 5-6 асрларда қадимги уйг`ур қавмларида шаклланган.

Монийлик оқимининг асосчиси Моний ибн Фатак (216—277) дир. «Хуастуанифт» Моний жамоаси а`золарининг мадҳияси ва низоми ҳамдир.

Асар «Авесто»даги образларни ҳамда зардуштийликнинг кейинги давридаги мифологик қаҳрамонларни о`з ичига олгани, бу образларнинг моҳиятини о`згартирмаган ҳолда давом еттиргани билан диққатга сазовор. Тана севгиси моддий оламдаги бойликларга ружу қо`йишга олиб келади ва руҳий оламдаги бойлик — нурдан узоқлашишга сабаб бо`лади. Моддий олам еса Моний жамоаси учун ёвузлик маконидир. Шу боисдан ҳам моддий олам ёвузлик ва зулмат билан уйг`унлаштирилган ҳолда тасвирланади.

Монийлик ше`рларида Моний шахсияти ва у яратган оқим мадҳ қилинади. Монийлик оқимидаги қадимги турк ше`рияти Апринчур тигин каби шоирларни юзага чиқа



[1]Қаюмов А., Исќоқов М., Отахœжаев А., Содиқов Š. Қадимги ёзма ёдгорликлар. Тошкент, 2000, 135-139 бетлар.

Киритилди: 2020-05-30 11:48:07; Ўқилди: 2314 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!