Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг илдизлари / Фалсафий

ШАРҚ ВА ҒАРБ

Категория: Миллий ғоянинг илдизлари – Фалсафий;
Муаллиф: Хайдаров П.С.

Марказий Осиё халқларини Буюк ипак йўли қадимдан Яқин ва Ўрт Шарқ мамлакатлари – Озарбайджон, Эрон, Арабистон, Ҳиндистон ва бошқа Ғарб мамлакатлари билан боғлаб турди ҳамда бу ерда яшйдиган халқларни жамият цивилизацияси тараққиётининг олдинги сафларидан жой олиши учун катта имконият яратди. Комил инсон тарбияси, унинг атроф-муҳитга оқилона муносабати, миллий ва умуминсоний қадриятларига садоқат ғояларини тарғиб қилган кўпгина таълимотлар буюк ипак йўли орқали бошқа мамлакатларга тарқалди ва ерда яшовчи халқлар дунёқараши, маънавий дунёси, маданияти шаклланишига катта таъсир кўрсатди.

Марказий Осиё халқлари инсоният цивилизацияси тараққиётининг энг олдинги босқичларидан бирида бўлган XI-XII ва XIV-XV асрлар Шарқ Уйғониш даврининг биринчи ва иккинчи босқичларида юзага келган бир қатор асарларнинг умумийлиги, фалсафа, бадиий адабиёт, мусиқа, фан, меъморчилик ва санъатнинг ўхшашлиги ва бир-бирига яқинлиги Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари маданиятининг ўзаро алоқадорлиги ва таъсирчан эканлигига ёрқин мисол бўла олади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги зарурият, иқтисодий ва маданий алоқалар бу халқларнинг маданиятини бир-бирига яқин ва маълум даражада муштарак маданиятга айлантирди. Масалан, форс-тожик классик адабиётининг мероси ҳисобланмиш Фирдавсий, Ҳайём, Ҳофиз, Саъдий, Жомий ва бошқаларнинг асарлари бир неча асрлар давомида бутун Марказий Осий халқлари учун маълум даражада умумий бўлиб келди ҳамда озарбайжонлик шоир ва мутафаккир Низомий, амир Хусрав Деҳлавийларнинг ижодий таъсири остида ўзбек шоирлари ва мутафаккирларининг энг яхши асарлари вужудга келди. Навоий ижоди хусусан, “Ҳамса” асари XVI-XVIII асрлардаги барча туркий ва форс-тожик бадиий адабиёти ва ижтимоий фикрларининг ривожига жуда катта таъсир кўрсатди. Бу даврларда яшаб ижод этган Турк, Озарбайжон, Хоразм, Қўқон хонликларидаги, шарқий Эрон ва Афғонистондаги шоир-уламолар Навоий маънавий хазинасидан илҳомландилар ва баҳраманд бўлдилар ва ундан ўргандилар. Ижтимоий маданиятнинг бу ўзаро таъсири халқлар ижтимоий миллий маданиятининг ривожланиши ва бойишига олиб келди.

Мутафаккир олимлар Форобий, Хоразмий, Фарғоний, Юсуф Хос Ҳожиб, Қошғарий, ал-Беруний, Ибн Рушд, Ибн Сино, РУдакий, Румий, Ҳофиз ва бошқалар Шарқ билан Ғарб мамлакатлари ўртасида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий алоқаларнинг кучайиши, интенсивлашиши, турли халқлар маданиятлари ўзаро интеграциялашувига катта ҳисса қўшганлар. Бу даврларда Марказий Осиё маданиятида Закавказье, Эрон, Византия, қадимги Греция, Араб давлатлари, Ҳиндистон, Хитой мамлакатлари қадимги маданиятининг таъсири ва буларнинг бошқа халқлар маънавий-маданий ҳаётига таъсирини кўрамиз.

Масалан, Форобий қадимги юнон илми ва фалсафасини чуқур ўрганди. У айниқса, Арасту асарларини мукаммал билган, унинг таълимоти билан янги Афлотун таълимотини бирлаштира олган, ислом фалсафасига оламшумул ҳисса қўшган ва шулар боис, Арастудан кейинги “Иккинчи муаллиф” (ал-муаллим ас-соний) номи билан машҳур бўлган буюк олим сифатида танилди.

Шарқ ва Ғарб ижтимоий-маданий муносабатлари, айниқса, илм-фан соҳасидаги интеграциялашуви шунда кўринадики, Марказий Осиё мутафиккирларининг асарлари XII асрдан бошлаб, Европада илмий-адабий тил ҳисобланган лотин тилига таржима қилина бошланди, сўнг XVII-XVIII асрда инглиз, испан, немис, француз тилларига таржима қилинди. Форобийнинг Арестотелга ёзган шарҳларини Берлин академияси нашр қилди. XVIII аср охирларида (1890-1891) Ф.Дитереци унинг фалсафий трактатларини, айниқса унинг сиёсий фалсафасини (Ал-мадинат ал-фадила) синчиклаб ўрганди. Асли Сирдарё вилоятида дунёга келган аллома олим Форобий умрининг анчасини Халабда, Ҳамадонийлар саройида ўтказган бўлиб, “Уд” созининг ихтирочиси сифатида ҳам танилди, шу сабаб уни немис файласуф шоирлари ўзларининг шеъриятида мусиқа файласуфи этиб талқин этадилар. Фридрих Рюкерт “Morgenlandisce sagen und Geshcihten” (“Шарқона ривоятлар ва афсоналар”) асарида Форобийнинг бир куй ижро этиб, барчани шожу хуррам қилгани, иккинчи куй билан кўзёш тўкишга мажбур этган, учинчи куй воситасида эса уларни ухлатиб қўйганини тасвирлайди. Бу ҳолат Форобийнинг Ғарб санъати ва ижтимоий маданиятига қанчалик катта таъсир этганини кўрсатди.

Ғарб ўзининг Уйғониш даврида Шарқда эришилган илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланди. Аслида Шарқнинг Ғарбга таъсири масаласи неча асрлардан буён тараққийпарвар зиёлилар томонидан мушоҳада этиб келинади. Таниқли олима Ф.Сулаймонованинг барча нурлар Шарқдан таралишини ифодаловчи “Шарқ ва Ғарб”[1]номли монографияси таҳлил этилганидек, “Ипак йўли” фақат Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар воситаси эмас, айни чоғда Европани маъанвий уйғотган ҳаётбахш йўл ҳам бўлди. Яъни “Марказий Осиёда, хусусан Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона, Кеш, Термиз каби шаҳарларда ойлаб, йиллаб истиқомат қилган, ажнабий савдогарлар халқимизнинг турмушг тарзи, урф-одатлари ва маънавиятга хос қирраларини ўрганиб, маъқул бўлганларини ўз юртларига бориб тарғибот қилишга ҳаракат қилганлар”[2]

Мавжуд адабиётлар таҳлилидан кўринадики, Буюк ипак йўилад Шарқдан ўзлаштирилган илғор анъаналар ва қадриятлар Ғарбга қандай наф келтирганлигини умумлаштириб кўрсатишга мойиллик сезилмайди. Лекин Ғарбдаги ўз даврининг етук алломалари “Шарқ ва Ғарб сингиша олмайди, барча илмлар Ғарбда пайдо бўлган, шарқликлар расман илмий тафаккур қилишга қодир эмаслар” руҳидаги “европамарказчилик” ақидаси зарарли оибатлар келтириб чиқаришини пайқашди ва тарихга холисона муносабатда бўлишди.

Чунончи, Г.Гердер, В.Гёте, А.С.Пушкин, Н.Чернишевский, Э.Ренон, И.Голдцихер, Е.Бертельс, А.Крачковский, А.Мец, Н.И.Кондрад жаҳон маданияти тараққиётида Шарқнинг, хусусан, “Ипак йўли” минтақаларининг ўрни, интеграцияси хусусида илмий асосланган фикрларни билдиришди.

Ўзбек олимларидан М.М.Хайруллаев, А.Ҳайитметов ренессанс Ғарбий ва Марказий Европадаги мамлакатлар маданиятидан олти-етти аср олдин Шарқда, жумладан Марказий Осиёда юз берганлигини далиллашди[3]Эринбург (Шотландия) университетининг профессори Уолт Монтгомэри Уоот ҳам одилона фикр юритиб, “Шарқ, Ғарбий Европа билан нафақат ўзининг моддий маданияти ва техникавий кашфиётларда эришган ютуқларини баҳам кўрди, у нафақат Европада илм-фан ва фалсафа тараққиётига рағбат берди, балки Европанинг ўзини-ўзи ҳақида янгича тафаккур яратишига олиб келди”[4]– дейди.

Шарқ ва Ғарб ижтимоий-маданий интеграциялашувида фан ва маданиятни юқори чўққига кўтаришда Ибн Синонинг ўрни беқиёсдир. У Ғарбда Авиценна номи билан танилиб, тиббиёт илмининг юқори чўққиларга кўтарилишида унинг “Ал-қонуну фит-тиб” асари катта ўрин тутгани маълум. Зеро, у нафақат Шарқ учун, балки Ғарб учун ҳам тиббиёт илмидаги энг мўътабар олим саналади. Унинг асарлари табиатшуносликнинг инсонни ўрганадиган соҳасига киришга йўл очди. Ибн Синонинг фаолиятини ўрганиш борасида немис олимлари асосан табиий фанлар соҳасида муҳим илмий тадқиқот ишлари олиб бордилар. Ўрта аср ислом табиатшунослиги мутахассиси Айльхард Видеманни “Ибн Синонинг кўриш жараёни ҳақидаги тасаввурлари” деган тадқиқот ишини яратди. Липперт алломанинг офтальмология соҳасидаги тажрибалари устида иш олиб борди. Макс Хортен Ибн Синонинг камалак ҳақидаги тушунчалари билан бирга, унинг метафизикасини ҳам ўрганди. Швейцариялик Х.Сутер эса шу мавзуни тадқиқ этди.

Ғарбда Аверроэс номи билан танилган Ибн Рушд, Аверроизмда илми ақлиянинг чўғларини илк бор кўзга ташлади. Бу илми ақлия кейинчалик Декарт, Спиноза, Лейбниц каби буюк ақл эгаларининг етишиб чиқишига сабаб бўлди ва улар тафаккурнинг янги қатламларини кашф этдилар.

Шарқ ва Ғарб ўртасидаги илмий-маданий муносабатларнинг ипак йўли орқали ривожланиши ва интеграциялашувида Марказий Осиё олимларининг фаолияти беқиёсдир. Ал-Фарғоний Европада ал-Фраганус номи билан Ғарб олимларини ҳайратга солди ва уларнинг янги-янги кашфиётлари учун асос яратди. Абу Райҳон Берунийнинг ижоди битмас-туганмас бўлиб, у Маҳмуд Ғазнавийнинг ипак йўлидаги Ҳиндистонга уюштирган бир неча сафарларида ҳамроҳлик қилди. У ўзидан кейин улкан ва бой илмий-маданий мерос қолдирган олимдир. Ғарб шарқшунослари кўп йиллар давомида шу меросни ўрганиш билан шуғулландилар. Дастлаб Эдуард Захау Берунийнинг “Осор ул-боқия” (Шарқ халқлари хронологияси) трактатини таҳрир ва таржима қилди. Бу асар ҳанузгача тарихчи, файласуф олимлар учун тенгсиз манба бўлиб хизмат қилиб келади. Бундан ташқари, Э.Захау “Китоб фил - Ҳинд” асарини ҳам чоп этди ва уни инглиз тилига таржима қилди. Бу китоб муболағасиз айтиш мумкинки, бегона маданият, дин ва фалсафани холисона тадқиқ этишнинг илк юксак намунасидир, унда баён этилган ҳаётга ҳиндий дунёқараш таҳлили то ҳанузгача асосли эътибор касб этиб келади. Бу икки йирик асар Берунийнинг номини шарқшунос олимлар доирасидан ташқарида ҳам машҳур этди.

Берунийнинг асарлари ўша даврдаги илмий кашфиётлар ва тадқиқот ишларини жонланишига таъсир кўрсатиши билан бир вақтда Шарқ ва Ғарб халқлари маданияти ва маънавиятининг интеграциялашуви ва юксалишига ҳам хизмат қилди. Унинг Ғарб оилмлари ижодига таъсири ўрта асрларда бўлгани каби XIX ва XX асрларда ҳам давом этди. Махс Майерхоф 1932 йилда Берлинда “Берунийнинг фармакогнозиясига кириш” асарини таржима қилиб, нашр эттирди. И.Франке “Берунийнинг астролобиялар ҳақидаги трактати” номли илмий иш ёзди. Илмий-маданий интеграция натижасида Бонн университети, кўп йиллар Беруний ҳақидаги илмий тадқиқотлар маркази ҳисобланиб, бу даргоҳда унга бағишланган янги асарлар ғояси туғилди ва яратилди.

Шулардан бири Вили Хартнет ва Маттлас Шрамм буюк табиатшунос ҳақидаги янги маълумотларни тақдим этдилар. 1925 йилдаёқ Шой “Беруний астрономияси ҳақида” илмий мақолалар ёзди. Шу билан бирга Паул Каленнинг ташаббуси билан Германияда ишлаган араб ва турк олимлари ҳам Берунийнинг улкан илмий меросидан айрим хос сифатларни ўргана бошладилар. Масалан, суриялик Яҳё Ҳашмий “Берунийнинг тошлар ҳақидаги китоби” мавзусида илмий диссертация ёқлаб, бу илмий иш билан Ғарб олимларини ҳайратга солди. Ёки 1974 йилда Нью-Йорк университетида Беруний ва Румий ижодига бағишлаб ўтказилган илмий конгрессда Ханс Роберт Рёмер Беруний ҳақида Европада, хусусан, Германияда яратилган илмий тадқиқотлар тўғрисида фойдали тавсиф берди.

Юлиус Руска Беруний асарларидаги табиий-илмий масалаларни ўрганди. Хельмут Риттер Берунийнинг “Патанжали йог сутрасидан қилган таржималари” номли илмий тадқиқоти билан (1954 й.), берунийшуносликнинг янги қиррасини очди.

Шундай илмий кашфиётлар, маданий ҳаётдаги ютуқларнинг Ғарб билан интеграциялашуви натижаларидан шундай хулосаларга келиш мумкин: биринчидан, бу объектив жараён бўлиб, ипак йўли орқали амалга оширилган ижтимоий-маданий муносабатларнинг тарихий заруриятидир; иккинчидан, ижтимоий-маданий ва илмий муносабатларнинг интеграциялашуви Шарқ ва Ғарб халқларининг ижтимоий-иқтисодий равнақи ва тараққиётининг истиқболи учун янги-янги уфқларни очиш имкониятини берди; учинчидан, бу жараён турли халқлар, миллатлар, элатлар турмуш тарзи, қадриятлари, анъаналари билан танишиб, ўзларига хос хулосаларга келиб, мосларини ҳаётларига татбиқ этиб, муайян дунёқарашларни шаклланишига асос бўлган; тўртинчидан, бу соҳадаги интеграция халқлар ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга, энг муҳими, мамлакатлараро тинчлик, барқарорликни сақлаб туришга хизмат қилди.

Буюк ипак йўли орқали тарқалган буюк маданият Темурийлар даврида турли халқларни маънавий жиҳатдан озиқлантирди, тараққиётга зарурий кафолатлар бериб, иқтисодий кўтарилиш, сиёсий-ижтимоий юксалиш содир бўлди. Ғарбдан Шарққа интилиш табиий эҳтиёжлар туфайли, юзага келиб, бу мақсад йўлида тинимсиз ҳаракатлар ўз самарасини берди. Шарқ дунёси билан танишиш Ғарб учун мисли кўрилмаган янгиликларни очиб, уларни баҳраманд этган Шарқ мамлакатлари ҳам Ғарб дунёси ажойиботлари ва ғаройиботларидан воқиф бўлди. Икки дунё бир-бирларига кучли ижобий таъсир ўтказдилар ва ипак йўлининг ривожланишида ижтимоий-маданий муносабатлар интеграциялашуви янада муҳим аҳамият касб этди.

Темурийлар салтанати давридаги анъаналар шаҳзода Улуғбек ва ундан кейинги даврларда ҳам давом эттирилди. Бартольднинг Ўрта Осиёдаги маданиятни гуллаб-яшнаган даврини ҳикоя қилувчи “Улуғбек ва унинг даври”, “Ҳирот Ҳусайн Бойқаро” каби асарлари қарийб бир аср олдин немис тилига таржима қилинди.

Темур ва унинг авлодлари “Китобат санъатига” эътибор қаратди. Бу санъат, аввало, Темурийларнинг Ҳиротдаги саройида чиғатой адабиёти билан бирга равнақ топиб, у билан султон Ҳусайн ҳамда унинг дўсти ва вазири Мир Алишер Навоий шуғулландилар. Ҳиндистонда қарор топган буюк Бобурийлар сулоласи (1526-1857) саройларида узоқ вақт чиғатой – турк тили амал қилиб келди. Маълумки, Бобурнинг ўзи туркийда яхшигина шоир бўлиб, унинг тоғаваччаси Маҳмудхон ибн Юнусхон Тошкентҳокими эди. Бобур “Бобурнома” асарида бу ҳукмдорнинг адабиё майллари ҳақида қисқача изоҳ берар экан, шу даврдаги давлат ишларидан ташқари халқнинг маънавий камолотига, маданият равнақига алоҳида эътибор берилганлиги қайд қилинади.

Ҳозирги кунда Темур ва Темурийларнинг, айниқса ўрта аср Европасидаги энг янги ва муфассал “Зижи Кўрагоний” астрономик жадвали билан шуҳрат топган Мирзо Улуғбекнинг маърифий бунёдкорлик фаолияти тўғрисидаги тадқиқотларини ҳеч қачон сусайтирмаган Франция, Буюк Британия, Германия ҳамда бошқа Ғарб мамлакатлари олимларига, XV асрдаёқ Соҳибқиронга – “Европанинг холоскорига”, - деган чуқур рамзий маъноли ёдгорлик ўрнатган Париж жамоатчилигига янгилик айта олмаймиз. Ниятимиз шу улуғ сиймолар қолдирган маънавий-маданий меросларни асраб-авайлаш ва уларга муносиб ворис бўлиб, “Лазурит йўли”, “Шоҳ йўли”, Буюк ипак йўли, бугун эса “ТРАСЕКА”, Машҳад-Карачи магистраллари тимсолида замонавий тарзда қайта тиклаш, Марказий Осиё цивилизациялари тараққиётидагидек йирик илмий лойиҳаларни яратиш, жаҳон олимлари шу жумладан, туркий тилли халқлар олимлари ўртасида ҳамкорлик, якдиллик алоқаларини чуқурлаштириш зарурлигини яна бир карра учтиришдир. Бу борада халқларимизнинг муштарак маънавий меросини асраб-авайлашга, адабиёт, санъат ва илм-фан соҳаларида эришган ютуқларини дунёга танитишга даъват этилган Марказий Осиё халқлари ассамблеяси ва ЮНЕСКОнин Самарқанддаги институти барчамизни ҳаракатларимизни уйғунлаштириб, рағбатлантириб мтуриши даркор. Ҳамкорликни тақозо қилувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, рационализми боши берк кўчага кириб қолган, фан-техника тараққиёти туфайли идеалини йўқотаётган Ғарбни Шарқ маънавиятидан қайта баҳраманд этиш, Шарқни эса замонавий техника ва технологияларга бўлган эҳтиёжини қондириш; иккинчидан, “европамарказчиларнинг” янги авлодлари Марказий Осиёдаги илдизи азалдан ягона бўлган туркий халқлар мустақиллик туфайли ўз тарихларига ойдинлик киритишларини хушламасдан кутиб олганликларига бориб тақалади. В.Сидоров, С.Петрова, М.Ривкин, Д.Брауер сингарилар ҳатто, туркийларни Марказий Осиёни босиб олганликда айблашади, улар Европанинг, чунончи – Руссиянинг ақл-идрокисиз ҳам мустақил яшашга қодирмикинлар?, - дея “шубҳаланувчиларнинг иштибоҳларига”[5]барҳам беришдир; учинчидан, теран фикрловчи мутахассислар аллақачон Шарқ тафаккури ўрнини объектив тарзда англаш ва шу асосда Шарқ билан Ғарб эришган ютуқларни бирлаштириш орқали умумжаҳон тафаккури тараққиётини юксалтириш мумкинлигига амин бўлишдилар. Тараққиёт фалсафаси берадиган ягона ҳаққоний, энг тўғри сабоқ ҳам ана шудир, қолган барчаси фаромушлик ҳамда ноилмийликдир.

Редьярд Киплинг замонидан бери Шарқ ва Ғарб бошқа-бошқа олам деган фикр айтиб келинади. Бугун бу бидъатни ислом ва христиан дунёлари ўртасидаги қарама-қаршиликка айлантиришга уринувчилар ҳам топилиб турибди. Ҳолбуки, Киплингдан юз йил муқаддам Франклин Шарқ билан Ғарб ҳам аслида бир хилқат – худонинг измидаги дунёдан бошқа нарса эмас. Ва бу дунёда инсон қандай яшаши лозимлигини билиш ҳам мураккаб вазифа эмас. Бара миллат орасида бу ҳақда намуна бўлган зотлар кўп. Масалан, Франклин қаламига мансуб бир ривоят буни тасдиқайди. У “Таъқибга қарши ривоят” деб аталади.

Бу ривоятда инсон маънавиятиинг ахлоқий жиҳатлари, яъни инсонпарварлик, муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, кўмаклашиш фазилатлари Аллоҳ каломига суянган ҳолда талқин қилинмоқда. Демак, инсон ҳамма вақт яхшилик қилишга интилиши керак.

Маълумки, дунёда турли динлар мавжуд. Уларга турли халқлар эътиқод қилиб келади. Франклин ана шу эътиқодда ҳам умумийлик бор, деб қуйидаги фикрни айтади: битта Худо бор ва у дунёни яратган; ўз ҳикмаи билан дунёни бошқаради; унга мўминлик, ибодат ва шукроналик билан сиғиниш лозим; аммо худога бандаликнинг энг мақбули – бошқа одамларга яхшилик қилишдир; руҳ ўлмайди; Худо шаксиз эзгулик учун тақдирлайди ва ёмонликни ё бу дунёда, ёки у дунёда жазолайди”.

Халқларнинг турли динда бўлишига қарамай эътиқодда яқинлиги Шарқ ва Ғарб маданияти ва фалсафасининг уйғунлигини кўрсатади.

Ҳозирги кунда бутун ер юзидаги 1 миллиард 500 миллионга яқин ислом динига эътиқод қилувчилар аввало, бир миллат вакилларидан иборат эмас, улар орасида араблар, туркий ва форсий халқлар халқлар билан бирга Ғарбда инглиз, фаранг, олмонлардан тортиб, Шарқда япон, индонезиялик, малайзияликларгача, Африкада эса негрлар ҳам бор. Ислом жаҳоний динлардан бири, унга эътиқод қилувчилар ирқий жиҳатдан ҳам турличадир. Мусулмонларни ягона ислом миллати деб эмас, балки Аллоҳ таолонинг андалари, ҳазрат Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари, деб тушунмоқ жоиз. Мусулмончилик –умматлар бирлиги[6]Худди шундай фикрларни бошқа жаҳон динлари бўлмиш буддавийлик, христианлик ҳақида ҳам айтиш мумкин.

“Агар мендан, нега миллий қадриятларимиз шунча замонлар оша безавол яшаб келаяпти, деб сўоашса, бу аввало, муқаддас динимиз ҳисобидан, деб жавоб берган бўлур эдим”[7]дея таъкидлайди Президент И.А.Каримов .

Барча жаҳон динлари, шу жумладан, ислом дини ва таълимотлари ипак йўли бўйлаб кўплаб мамлакатларга тарқалиб, Бюк ипак йўлиб бўйлаб фақатгина мусулмон муллалари ва дарвишлари эмас, балки будавийлик роҳиблар ҳам саёҳат қилдилар. Дунёдаги барча нарсага нисбатан меҳр-шафқатли бўлишга чақирган жаҳон динларидан бири – буддавийлик, унинг таълимоти, насронийлик, монийлик, иудаизм каби динлар ва диний оқимлар, уларнинг вакиллари ҳам ўзгача фикр ва дунёқарашлари билан ипак йўли ўтган мамлакатларга кириб келдилар ҳамда Марказий Осиё шаҳарларида ўз марказлари ва ибодатхоналарига асос солдилар.

Шунинг учун исломга қадар ипак йўли ўтган мамлакатларда будда динига эътиқод кучли бўлганини кўрамиз. Унинг таълиоти ҳам халқлар маданиятини яқинлаштиришга, маънавиятини шакллантиришга интилувчи жаҳон динларидан бири эди. Буддавийлик ўта ривожланган жой Термиз яқинидаги Далварзинтепа бўлиб, бу ерда археологлар томонидан буддага бағишланган бутун бошли хазина топилди, у Ўрта Осиё жанубидаги қудратли ва энг йирик буддавийлик маркази бўлганлигини кўрсатади.

Буддага сиғиниш Мўғулистон, Япония ва Хитойда ҳозир ҳам кучли. Мана шу далилларга суяниб, биз Евроосиё қитъасига будда дини ипак йўли орқали кириб келди, деган хулосага борамиз.Буддавийлик халқларнинг ижтимоий-маданий мунсоабатлари интеграциялашувида исломга қадар бир еча юз йиллар давомида ипак йўлидаги асосий воситалардан бири бўлган.

Бу таълимот буддавийлик тарқалган мамлакатларда кенг тарғибот қилиниши натижасида халқлар турмуш тарзи, оилавий муносабатлари ва маданиятида чуқур из қолдирган ва уларнинг дунёқарашига ўз таъсирини кўрсатган.

Хитой ва Ҳиндистон алоқалари тараққиёти билан шуғулланувчи тадқиқотчилар Ҳиндистон Хитойга фақат диний соҳада эмас, балки тил, адабиёт, санъат ва меъморчилик борасида ҳам ижобий таъсир ўтказганлгини эътироф этадилар.Ҳиндистон ва Хитой жуда қадимдан ўзларининг бой ва ёрқин маданияти анъаналарига эга бўлиб, бу борада Европани ортда қолдирганди. Ҳиндистон, Хитой ва унга яқин мамлакатлар билан маданий ва маънавий алоқаларни боғланишида ипак йўлидан фойдаланилди. Хитойнинг муҳим маданий марказларидан бири Шандунда конфуцийчилик дунёга келиб, бу ерда турли йўналишлардаги фалсафий таълимотлар, файласуфлар бирлашган машҳур академия ташкил топди. Унинг натижасилари ҳам ипак йўли орқали тарқалди.

Ҳиндистон ўзининг тараққиёти жараёнида Шарқ маданияти билан боғланиб, Моҳенжодаро ва Хараппа маданияти ўчоқлари, Яқин Шарқ билан маданий алқоада бўлиб келганлигидан далолат беради. Маълумки, Ҳиндистоннинг Форс ва Месопотамия билан алоқалари ана эрта ўрнатилганди. Хараппа маданияти Ғарбий Панжобда Ҳинд дарёси ҳавзасида равнақ топиб, қадимий ҳинд бадиий ёдгорлиги “Ригведа” маълумотига кўра, ҳиндлар Панжоб ва Ганг дарёси юқори оқимигача келиб-кетиб турарди. Ганг дарёсининг унумдор воҳаси ўзлаштирилиб, аста-секин Ганг дарёсининг ўрта ва қуйи оқими воҳаси ҳамда Ҳиндистон ярим оролининг бошқа барча ҳудудлари маданий ўзлаштирилди.

Ижтимоий-маданий муносабатларнинг шаклланиши ва интеграциялашуви натижаларини ипак йўли орқали Шарқ халқларига ҳамда Ғарбга таъсири буддавийлик дини воситасида бўлгани каби бу жараён зардўштийлик, христиан дини ва оқимлари орқали ҳам амалга оширилган.

Шоҳ Феруз даврида насронийлик Эронда алоҳида аҳамият касб этди, лекин вақт ўтиши билан зардўштийлик динининг мавқеи юксалиб, нарсонийлар оммавий равишда Ўрта Осиёга кириб келдилар. Бу диннинг Ўрта Осиёда тарғиб қилишда Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” номли китобида қайд этилишича, роҳиб Баршаббе Марвга насронийликни олиб келиб, ўз монастирларига – ибодатхоналарига эга бўлган. кейинчалик Самарқандда, Ҳиротда ва Ҳиндистон, Хитойларда митрополитлар ташкил этган. Бу фикрларни В.Бартольд ва Э.Захаулар ҳам тасдиқлайди. Шарқий Туркистон воҳаси орқали насронийлик Хитойга ҳамк кириб борди. Бу тарғиботда ҳам ипак йўлининг ўрни катта бўлган.

Арман олими Егише маълумотига биноан, эфталийлар хони арманлар билан шартнома тузишда, уларнинг эътиқоди бўйича насронийча қасамёд қилганлар. С.П.Толстов маълумотига биноан, Ўрта Осиёда катта миқдорда православ мазҳабидаги аҳоли ҳам бўлиб, улар Хоразмд, Самарқандда кўп бўлишган.

Ибн Хавқал маълумотига биноан, Сирдарё бўйида Тошкент вилояти ҳудудида ҳам Винкерд номли насронийлар қишлоғи бўлган[8]Наршаҳийнинг тасдиқлашича, араб саркардаси Исмоил Сомоний Тарозда исломни жорий қилиб, у ердаги насронийлик черковини собор масжидига айлантирган.

Тадқиқотимиз кўрсатишича, Буюк ипак йўли ўтган мамлакатларда, шу жумладан, Ўрта Осиёда милодий асрнинг бошларида зардўштийлик, буддавийлик ва насронийлик динлари кириб келиб, ҳар бири ўз тарғиботи доирасида мухлисларини маънавий маданиятини диний таълимот асосида шакллантиришга ҳааркат қилган. Шу тариқа диний ахлоқ, диний тизим, эътиқод нормалари шакллана борган. Айни пайтда, ҳудудимиздаги инсониятнинг илғор вакиллари фан ва санъатнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб, ўз кашфиётлари натижаларига суяниб, маънавий маданиятни илмий дунёқараш йўналишига муайян ҳиса қўшишга ҳаракат қилганлар. Шу даврдаги яна бир диний оқим – монийлик бўлиб, унга Моний ибн Фатак асос солган. У асос солган таълимот III-X асрларда Ўрта Осиёнинг маънавий тараққиётида муҳим ўрин тутган. Моний таълимотига биноан, олам икки нарсадан – зулмат ва зиёдан иборат. Улар доимо ўзаро курашадилар ва зиё зулматни енгади. Моний томонидан яратилган “Шобурақон”, “Канз ул-аҳёъ” (“Тирилганлар хазинаси”), “Жабборлар ҳақида”, “Сирлар китоби”, “Авангелион”, “Кефаля”, “Бунгохик” (“Бунгоҳанг”) каби китоблар катта аҳамиятга моликдир.

Монийлик Эрон, Месопотамия, Кичик Осиё, Сурия, рм, Ўрта Осиё шаҳарларида кенг тарқалиб, араб олими ан-Надимнинг маълумотига кўра, Мовароуннаҳрга кириб борган биринчи динлардан бўлган. монийлик диний оқими бўлиши билан бир вақтда ипак йўлида тарқалган мамлакатларнинг ижтимоий-маданий тараққиётида, хусусан шеърият, рассомчилик каби маданият турларини интеграциялашувига ўз ҳисасини қўшган. Монийликнинг тарғиботчиларидан бири – Мар Амо аввал Арабшахрга сўнгра Марвга келиб, кейин Кушон давлатига ўтган. Амударё бўйидаги қадимги Зем шаҳрида монийлик жамоасини ташкил этган. Унинг бош марказлари Марв, Самарқанд ва Чағониён бўлиб, монийлик мавқеи .Чағониёнда кучли бўлган кейинчалик уйғур халқларида ҳукмрон динга айланган.

Моний ўрта аср Шарқ шеъриятида машҳур наққош ва рассом сифатида доимо тилга олиниб, буюк шоирлардан Низомий Ганжавий, алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, ўз “Ҳамса”ларида Монийни таъриф ва тавсиф этганлар. Жумладан, Алишер Навоий ўз “Хамса”сига кирган “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр” каби достонларида Монийни алоҳида тилга олган.

Маълумки, монийлик турк қабилалари орасида ҳам кенг тарқалган. Кўплаб, монийлик қўлёзмалари қадимги турк тилида битилган. Айнан, Шарқий Туркистонда кўп миқдорда расмлар билан безатилган уйғур тилида битилган “Хвастуванифта” инглиз археологи Аурел Стейн томонидан қадимги Дунхуан харобаларидан топилган. Хитойга монийлик сўғдийлар орқали олиб боррилган. Тан салтанатининг маркази Гайюанда монийлик ибодатхоналари барпо этилган.

Қадимий ва миллий динлардан бўлган иудаизмни Ўрта Осиёга кириб келиши ва ижтимоий-маданий мунсоабатларнинг интеграциялашувида қўшган ўзига хос ҳиссаси бор. У фақат битта яҳудий миллатининг дини ҳисобланиб, иудаистлар ипак йўлидаги мамлакатларда санъатнинг турли йўналишлари, табиий фан соҳалари билан шуғулланиб, халқлар маданияти ривожига ҳиссаларини қўшганлар. Иудаизм Вавилондан Кавказорти ва Ўрта Осиёга Аҳамонийлар даврида (мил. авв. 559 й.) кириб келди[9]

Яҳудий-иудаистлар Ўрта Осиёга (Марв) вавилонлик роҳиб Самуэлнинг келиши билан боғлиқ бўлиб, Буюк ипак йўлининг Хатра, Экбатан, Гекатомпиль, Парфия, марғиёна, Бақтрия, Тоҳаристон, Сўғдиёна, Хоразм орқаликириб келди . Сўғдиёна, Чоч, Фарғона орқали улар Шарқий Туркистонга ўтди[10]Фузаил Балхи ва “Баҳр ул-асрор” маълумотларига асосан, Балх дарвозаларидан бири “Яҳудия” деб аталган. Уларнинг Самарқанд ва Бухорода ўрнашганлиги ҳақида ёзма манбалар йўқ. Насафий “Қандия” номли китобида ривоят қилишича, Афросиёбни сув билан таъминлаган “Қўрғошин ариқ” – “Жуйи Арзиз” арабларга қадар мавжуд бўлиб, уни яҳудий донишманди бунёд этган. Улар Вавилондаги иудаистларнинг Пумпедага (Перуз – Шопур ва Месопотамиядаги Анбар) академияларида яҳудий-иудаизм диний қонунларини тарғиб қилиб, ипак йўлининг ғарбий йўналишини қарор топишида катта ўрин тутдилар ва ўзлари ҳам шу йўл орқали ижтимоий-сиёсий, савдо-сотиқ, иқтисодий ва маданийалоқаларни олиб бордилар.

Ушбу параграфда баён этилган фикрлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

-Буюк ипак йўли билан Ғарб мамлакатлари Греция, Византия, Шарқий Ўрта Ер денгизи мамлакатлари, Миср ва Месопотамиядан турли миссионерлар, дин аҳллари, саёҳатчилар, зиёратчилар, элчилар, дипломатлар Ўрта Осиёга, ундан Шарқий Туркистон ва Хитойга етиб бордилар. Бу йўлнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётида муносиб ўрин тутишида греклар, римликлар, мисрликлар, византияликлар, месопотамияликлар ўзига хос ўрин тутди;

-Буюк ипак йўли Ғарб ва Шарқ мамлакатлари халқлари маънавий маданиятининг ютуқларини ўрганишга йўл очди, уларни умумлаштирди. Шунинг учун бу йўл “Буюк маданият йўли” бўлиб ҳам хизмат қилди. Яна бу йўл орқали илм-фан, санъат, адабиётда эришилган ажойиб муваффақиятлар баҳам кўрилди. Қўшни хорижий Шарқ халқлари урф-одатлари, анъаналари уйғунлашиб, янги бир юксак маданият сарчашмалари бунёд этилди;

-ўзаро алоқалар туфайли ер юзи аҳолиси бир-бирларига кучли ижобий таъсир кўрсатиб, бири иккинчисининг маънавиятини, маданиятини бойитди, тўлдирди;

-Буюк ипак йўлининг маънавий омил сифатидаги роли шунда бўлдики, улар биргаликда ёзувни, санъат турларини, муомала маданиятини, уй-ўзғор буюмлари, ҳаттоки, кийиниш маданиятини ўзлаштирдилар, бу эса турли миллат вакилларининг маънавиятини шакллантиришга хизмат қилди.

-бу даврда Ўрта Осиёга кириб келган зардўштийлик, буддавийлик, насронийлик, ислом ва бошқа динларнинг ҳар бири диний таълимот асосида кишиларда диний онгни шакллантиришга ҳаракат қилди. Аммо, уларнинг барчаси диний ахлоқ орқали халқлар маънавиятини бойитишга ўз ҳиссасини қўшди.

-Шарқ ва Ғарб ижтимоий-маданий муносабатлари интеграциялашуви турли халқ, элат ва миллат вакилларининг ўзаро иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланишига, фан ва маданият ютуқлари билан тажриба алмашишга йўл очди.

Ўзбекистоннинг ижтимоий тараққиёти ва маънавий маданияти интеграциялашув жараёнида Буюк ипак йўли анъаналарининг тикланиши ва ривожланиши алоҳида аҳамият касб этиб, жаҳон маданияти тизимига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бугунги кунда бутун инсониятнинг тақдири жумладан, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ижтимоий-маданий тараққиёти истиқболлари халқаро интеграциялашув жараёнига боғлиқ бўлиб қолди. Асримизнинг муҳим хусусияти аҳоли талаб ва эҳтиёжларининг ғоят даражада ўсганлиги билан белгиланади. Алоҳида бир мамлакат ресурслари билан унинг халқи талаблари, эҳтиёжларини қондириб бўлмайди, ҳатто, ривожланган мамлакатлар учун ҳам бошқа мамлакатлар билан ижтимоий, иқтисодий, маданий, илмий-техникавий ҳамкорлик қилиш объектив зарурият бўлиб қолмоқда.

Шу боис, барча мамлакатлар шу жумладан, Ўзбекистон ҳам Буюк ипак йўли орқали бошқа халқлар билан ўзаро ижтимоий-маданий интеграциядадир. Ўзбекистон халқаро интеграцияни йўлга қўйиш ва ўз тараққиёт истиқболларини белгилаб олиш учун қулай географик-стратегик имкониятларга эга бўлиб, Шарқ билан Ғарбни боғлаб турган буюк ипак йўли Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтиб, бу ерда савдо йўллари туташган, ташқи алоқалар ва турли маданиятлар боғланиб бир-бирини бойитган. Бугунги кунда ҳам Европа ва Осиёни боғлайдиган йўллар Марказий Осиёдан, унинг ўртасида жойлашган Ўзбекистондан ўтади. Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликни қўлга киритганидан кейин бу алоқалар янада шаклланиб, аҳамияти ошиб бормоқда.

Марказий Осиёда географик-сиёсий жиҳатдан марказий ўрин тутган Ўзбекистон ушбу минтақада кучлар нисбати ва мувозанатини сақлаш, барқарорликни таъминлаш, ижтимоий, сиёсий, маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларига эга. Ўзбекистон бугунги кунда қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон ўртасида боғловчи ҳалқа вазфиасини ўтамоқда. Минтақа доирасида ҳар томонлама манфаатли маданий муносабатлар ўрнатиш имконияти Ўзбекистон орқали очилади. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг транспорт, энергетика, сув тизими марказида жойлашган бўлиб, аҳоли сони, илмий-техникавий ва бошқа имкониятлари жиҳатидан минтақадаги қўшниларидан маълум даражада устун туради. табиий иқлим шароити қулай, улкан минерал, хом ашё заҳиралари ва стратегик материалларга эга. Деҳқончилик маданияти ривожланган, озиқ-овқат билан ўзини-ўзи таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистонда саноатнинг базавий ва замонавий тармоқлари ҳам мавжуд. Ўзбекистон ўзини нефть, газ, рангли материаллар билан таъминлабгина қолмай, уларни экспорт қилиш имкониятига ҳам эга.

Юртимизнинг жаҳонга машҳур бо й маънавий мероси ҳам бор, шу туфайли инсоният цивилизациясида салмоқли ўрин эгаллаб, дунёнинг маданий, маънавий ва ижтимоий-сиёсий жараёнларига таъсир ўтказиб келади.

Бироқ, географик-сиёсий жиҳатдан Ўзбекистонда қийинчиликлар туғдирувчи омиллар ҳам мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ўзининг географик-сиёсий ҳолати жиҳатидан жамоавий хавфсизлик тизими изчил йўлга қўйилмаган минтақада жойлашгандир. У Форс кўрфази, Каспий денгизи ҳавзаси ва Тарими ҳавзасининг нефть ва газга жуда бой конлари жойлашган ярим ҳалқанинг стратегик марказида жойлашган.

Шу боисдан, бу ҳудудда бутун дунёда энергия тақчиллиги шароитида кўпгина давлатларнинг бир-бирига мос келмайдиган манфаатлари ўзаро тўқнашмоқда. Бир томондан, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари, шунингдек Россия, Хитой ва Ҳиндистон, мазкур минтақада ўз манфаатларини изламоқда. Иккинчи томондан, мусулмон дунёсидаги баъзи кучли мамлакатлар – Туркия, Покистон, Эрон ва Саудия арабистони ҳам бизнинг ҳудудимиздан ўз манфаатларини қидирмоқда.

Яна бир ноқулайлик шундан иборатки, Ўзбекистонни этник, демографик, иқтисодий ва бошқа муаммолар остида қолган мамлакатлар қуршаб турибди. Бунинг устига, юртимиз минтақадаги диний экстремизм, этник муросасизлик, наркобизнес ва ҳар хил ташқи кучлар томонидан рағбатлантирилиб келинаётган, ички можаро (уруш) авж олган Афғонистон билан чегарадош. Буни Президентимиз И.А.Каримов қуйидагича таърифлайди: “Бу уруш ҳозирги вақтда Марказий Осиё давлатларига “илиқ денгизлар”даги портларга чиқиш ва шу йўл билан жаҳон хўжалик алоқалари тизимига қўшилиш имконини берадиган янги транспорт коммуникацияларини очиш йўлида асосий ғов бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, миллий иқтисодиётнинг ривожланишини секинлаштирмоқда. Чунки самарали мол айирбошлаш учун жуда қисқа ва барқарор транспорт коммуникациялари керак бўлиши ҳаммага маълум”[11]Маълумки, советлар даврида Ўзбекистонда коммуникациялар номақбул равишда шакллантирилган бўлиб, эндиликда, истиқлол йилларида жанубий йўналишда транспорт коммуникацияларини ривож топитириш имконияти вужудга келди ва бу борада муҳим чоралар кўрилди. Шу мақсадда мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган пухта ташқи сиёсий йўлни белгилаш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш, хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-сиёсий, дипломатик, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий алоқалар ўрнатиш масалалари долзарб вазифа бўлиб турди. Бу осонгина ечиладиган вазифалар эмасди. Масаланинг мураккаблиги шундан иборат эдики, собиқ иттифоқ даврида ташқи сиёсат юритиш, ташқи дунё билан алоқа қилиш, яъни халқаро интеграция марказий ҳокимият томонидан олиб борилиб, республикалар, жумладан, Ўзбекистон ҳам ташқи дунёдан ажралган, тўғридан-тўғри алоқа қилолмайдиган ёпиқ мамлакат ҳисобланарди. Шу боис, давлатимиз ташқи сиёсат юритиш тажрибасига ҳам, жаҳон дипломатияси ва ташқи иқтисодий фаолиятни биладиган кадрларга ҳам эга эмас эди. Республикада бундай кадрлар тайёрловчи бирорта ҳам ўқув юртлари йўқ эди. Вазият зудлик билан ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқаларни шакллантиришни талаб қилди. Ўзбекистон раҳбариятга бу соҳадаги кўп қиррали ишларни бошдан бошлашга тўғри келди.

Президент Ислом Каримов ўзининг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” ва бошқа асарларида мустақил ташқи сиёсат юритиш, халқаро интеграциялашув қоидаларини назарий ва амалий жиҳатдан пухта асослаб берди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини дунё давлатлар тан олди, улар билан дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда ушбу мамлакатларнинг элчихоналари очилди.

Ипак йўлидаги халқаро муносабатлар аввало, турли мамлакатларнинг яқинлашуви ва маданиятини интеграциялашувига ҳисса қўшмоқда; иккинчидан, Европа ва Шарқдаги кўпгина мамлакатлар билан бевосита, икки томонлама муносабатларнинг инобатга олиб, биз жаҳон ҳамжамияти билан кенг кўламда интеграциялашган замонавий демократик давлатни бунёд қилмоқдамиз.

Биз учун мустақиллик ўз эркинлигимизни англашгина эмас, балки аввало, ўз тараққиётимизни ўз иродамиз билан ва миллий манфаатларимизни кўзлаган ҳолда ташкил этиш, ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қуриш ҳуқуқидир. Шу боис, ўз-ўзидан аёнки, агар интеграция мамлакатимизнинг озодлиги, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини чеклаб қўйса ёки қандайдир мафкуравий мажбариятлар билан боғланса, у ҳолда четдан олиб келинадиган ҳар қандай интеграция биз учун кераксиздир.

Биз манфаатлар бирикувининг хилма-хил механизмлари ва шакллари ҳамда интеграция турлари мавжудлигига асосланамиз. Бунга шерикчилик ва ҳамкорлик қилишга интилаётган мамлакатларнинг бошланғич шарт-шароитлари турличалиги сабабдир. Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида турли даражаларда –дунё миқёсида ва минтақа кўламида – интеграция жараёнларида қатнашса-да, аммо, бир муҳим қоидага, бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмасликка амал қилади. Биз мамлакатимиз иқтисодий жиҳатдан ривожланган бозор тизимига эга бўлган, демократик давлат ҳақидаги ҳозирги замон тушунчаларига мос келадиган тақдирдагина жаҳон ҳамжамиятига киришимиз мумкин. Айни чоғда, мамлакат жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик ўрнатган тақдирдагина, яъни халқаро меҳнат тақсимотида ўзининг муносиб ўрнини топганида минтақа ва бутун дунё хавфсизлик тизимларини барпо этишда фаол иштирок этгандагина, у ҳозирги замон глобал муаммоларини ҳал қилишда муносиб ўрин эгаллайди.

Ўзбекистоннинг ипак йўлида жойлашган мамлакатлар билан ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маданий интеграциясини йўлга қўйиши биринчидан, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этди; иккинчидан, Ўзбекистоннинг Шарқ ва Ғарб мамлакатлари билан кўп жиҳатларда интеграциялашуви ҳудудимизда фан, маданият, санъат турларини ривожланишига хизмат қилди.

Буюк ипак йўлининг ўзбек халқи маънавий маданиятини шаклланишидаги тарихий аҳамияти яна шундаки, бунда маданий алоқаларнинг ўзаро алмашиш жараёни кучли бўлган. масалан, Ғарбдаги биродарлари ҳаётига шарқликлар архитектурани ихлос билан сингдиришган. Саккиз аср давомида мусулмонлар қўли остида бўлган Испаниянинг Қурдоба, Шивилия, Ғиронада вилоятларида бу ҳол дарҳол кўзга ташланди. Самарқандлик маърифатпарвар ва тарихчи М.Беҳбудийнинг ёзишича, шарқликлар бу ерда “шаҳарлар, жаннатмисол боғлар, юз минг жилдлик китобхоналар, дорул-улумлар, ҳашаматли қаср ва кошоналар бино этиб, жаннатмакон этдилар... . Қурду шаҳрининг узунлиги 36 чақирим, эни 9 чақирим бўлиб, масоҳат сатҳияси шаҳарга қарашли боғлар билан 324 мураббаъ чақирим эди. Ҳолбуки, ҳозирги Лундуннинг масохам сатҳияси 174 чақиримдир”[12]Марказий Осиёлик “Геометрик қоидаларнинг ҳунармандларга керакли томонлари” номли китобларида (Абул Вафо ал-Бузжоний, X аср) геометрик усуллар ёрдамида ҳар хил нақшлар, бино безаклари ясашни назарий асослабгина қолмай, ана шу бунёдкорликларда ҳам иштирок этишган. Веналик проф.В.Шмидт ва қадимият олими О.Менген Олд Осиё ҳамда Нил ҳавзасидаги обидаларнинг ижодкорларини юртимиздан кўчиб борган туркийлар, деб ҳисоблайдилар. Мисрликлар чоғида сув сатҳини ўлчовчи дунёда ягона “Нилометр” иншоотини яратган, неча асрлар мобайнида денгизчи ва карвонбошилар юлдузлар харакатини ўлчашда фойдаланиб келган устурлобни кашф қилган аҳмад ал-Фарғонийнинг фаолияти бу хулоса асосли эканлигини кўрсатди. Профессор Б.Қосимовнинг таъкидлашича, мисршунослар Миср эҳромларининг, ҳиндшунослар Моҳинижидоро маданиятининг дунёга келишида туркий изларни кўрадилар[13]Тасвирий санъат ва шеъриятнинг Ғарбга инъом этилганлигини қуйидаги ҳолатларда кўриш мумкин: биринчидан, Шарқда фаннинг турли йўналишларини бошқарувчи “Байт ул-ҳикма”дан ташқари бадиий ижод билан шуғулланувчи академиялар Ҳиротда (XV аср) ишлаб турган “Нигористон” санъат академияси Мирак Наққош, Султонали Машҳадий ва Камолиддин Беҳзод сингари бетакрор мусаввирларни жаҳонга танитган бўлса, Италияда бундай нафосат даргоҳи XVI асрнинг иккинчи ярмида (ака-ука Лудовико ва Аннибеле Карраччелар), Россияда XVIII аср ниҳоясида ташкил топди; иккинчидан, Низомий, Фирдавсий, Хисрав, Ҳайём, Ҳофиз, Саъдий, Навоий каби бобокалонларимиз шеъриятидаги шакл ҳамда услубий воситалар Ғарб ижодкорларига бағоят маъқул тушади.

Юртбошимиз Ислом Каримов бой маънавий меросимизга асосланиб, халқ амалий санъати, туризм, маънавият, маданият, миллий меросимиз, анъаналаримизни тиклаш борасида фаол ишлар амалга оширишга алоҳида эътибор бермоқда. Тошкент шаҳри “Буюк ипак йўли” белгиси остида халқаро туризм саёҳати мувофиқлаштирувчи йирик марказ сифатида бежиз танланмаган. Буни халқаро ҳамкорлик ва дўстлик йўлига айлантириш унинг асосий даъватидир.

1987 йилда ЮНЕСКО БМТ бутунжаҳон декадаси миқёсида маданий тараққиёт юзасидан “Буюк ипак йўли – мулоқот йўли” халқаро дастурини қабул қилди. Дастур Ўрта Осий халқлари цивилизацияси тараққиётини ҳар томонлама кенг ва чуқур ўрганишни кўзда тутди. 1988, 1990, 1991 йилларда эса ЮНЕСКО вакиллари Римдан Токиогача бўлган йўлни босиб ўтдилар. 1991 йилда уюштирилган халқаро экспедицияда 60 га яқин олим, худди шунча журналист иш олиб бордилар. Эскпедиция икки йўналишда ташкил этилди: 1) Шимолий Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг шаҳар марказлари ҳамда карвонсаройларини ўрганиш; 2) Марказий Осиёдаги ўтроқ ва кўчманчи халқлар маданиятларининг ўзаро таъсири жараёнларини тадқиқ этиш билан шуғулланадилар. Бундаги асосий бош мақсад ҳозирги даврда Шарқ ва Ғарб орасида кенг иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрнатиш, минтақаларда яшовчи халқлар ўртасидаги умумбашарий ва ўз навбатида миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришдан боратдир. Бундан ташқари бир қанча илмий конференциялар, семинарлар ўтказилди, ҳамкорликда халқаро экспедиция ишлари олиб борилди. Кинофильмлар яратилиб, китоблар, рисола ва мақолалар нашр этилди, айрим археологик ва меъморчилик ёдгорликлари тикланди.

Буюк ипак йўли ўтган мамлакатлар бир-бирлари билан яна мусиқа, ёзув, санъат турлари, турмуш маданияти соҳаларида ижтимоий-маданий интеграциялашувга эришдилар. Шу боисдан қадимда асос солинган маданиятлардаги умумийлик, уйғунлик нишоналари ҳозиргача яққол сезилиб туради. жумладан, ипак йўли кесиб ўтган мамлакатлар халқларининг мусиқа маданияти бир-бирига жуда ҳамоҳанг, ўхшашдир. Миллий мусиқа асбобларининг оҳанги бир-бирига яқин, бир-бирини тўлдириб туради. ёки ўзига хос йўсинда уйғунликка эга. Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг мусиқасини деярли ажратиб бўлмайди, оҳанглар уйқаш, товушларида бетакрор шарқона назокат мавжуд.

Мусиқа ва санъат ривожланиб, махсус “мадҳлар гуруҳи” яратилган. Шеърият равнақ топди, шаҳаншоҳнинг шахсан ўзи ҳам шеърият шайдоси эди, шеърхонлик қиларди, шеърлар ёзиш билан шуғулланар эди. Бу шеърият француз тарихчиси Шаваннинг таъкидига кўра, сарой шеърияти эди[14]Халқлар маънавий маданиятининг муҳим таркибий қисми бўлган ёзувни ихтиро қилиниши ва ҳаётга жорий этилиши бу йўлдаги равнақ топишининг тарихий босқичи бўлди. Эндиликда турли миллатга мансуб халқлар ёзма адабиётлар орқали маънавий маданиятни бойитиш, фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Масалан, Ўрта Осиёнинг кўп жойларидан топилган хитойча ёзув ёдгорликлари Хитой ва Ўрта Осиёнинг ўзаро алоқалари мунтазам давом этганлигини тасдиқлайди[15]

Яна бу ҳудудга ипак йўли орқали Ғарбий Осиёдан оромий ёзуви кириб келди. У алоҳида-алоҳида ҳарфлардан иборат бўлиб, оромий ёзуви асосидаги – Сўғд ёзувига асос бўлди. Буни Қорақум тоғлари орқали ўтган Вахандан Сватгача бўлган жанубий тармоқдаги Ҳинд дарёси юқори қисмидан топилган тагхат ва расмлар ҳам тасдиқлайди. Булар Ҳинд, Бақтрия, Парфиёна ва Хитой ёзувларида акс этиб, Сўғд ёзувлари ҳам анчагина қисмини ташкил этади. Булар Кушон, Сўғд, Хитой савдогарлари, мусаввирлари, будда монахлари ва роҳиблари томонидан чизилиб, ипак йўлидан ўтган халқларнинг ўзига хос “қайд дафтари”ни билдиради.

Ёзув маданиятидан ташқари ипак йўлида ўрнашган халқлар кийимида ҳам рангларнинг ўзига хос уйғунлиги бор. Булар ёрқин, камалак ранг, тиниқ ранглардир. Бу хилдаги либослар японлар, хитойлар, мўғуллар, уйғурлар, ўзбеклар, қирғизлар, тожиклар, форслар, афғонлар ва бошқа ҳинд халқларига ҳам тегишлидир.

Мухтасар қилиб айтганда, ипак карвонлари ўтган йўл ёқасида яшаган халқлар ижтимоий-маданий муносабатларининг интеграциялашуви натижасида урф-одати, маданияти бир-бирларига аралашиб кетди, ўзаро таъсир кучига эга бўлди. Иқтисодий ва ижтимоий маданий ҳаёт эса турли тилларда сўзлашувчи ҳар хил динларга эътиқод қилувчи халқларнинг ўзаро тенглиги ва ҳамкорлиги асосларига қурилди. Маълумки, азалдан ёнма-ён яшаб келган, ҳар хил динларга сиғинувчи (иудаизмдан ташқари) халқлар орасида никоҳ муносабатлари одатдаги ҳол бўлди[16]В.А.Лившицнинг кузатишича, турк йигити Уттегин ва сўғд маликаси Дуғдоначи орасидаги никоҳ мажбурияти бордию, улар орасидаги шартнома бекор бўлиб, ажрашиш ҳақида қарор қабул қилинган пайтда ҳам йигит қизни ҳеч бир зиён-заҳматсиз ота-онасига қайтариши лозим эди[17]Бу оилавий муносабатларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этди.

Халқлар маънавий маданиятининг равнақ топишига олиб келган ўзига хос хусусият шунда эдики, сайёҳлар, элчилар ва савдогарлар қайси мамлакатдан чиқиб, қаерга бориши, қайси диндаги халқ вакили бўлишидан қатъий назар, маҳаллий ерли халқ тазйиқига учрамади. Давлат уларга ҳомийлик қилди. Булар Афросиёб деворларига ишланган рангли суратларда ўзининг яққол ифодасини топгандир.

Жамият тараққиётида маънавий маданиятнинг йўналишларидан бўлмиш санъат турларининг халқаро орасида тарқалиб, ўзаро тажриба алмашиши бу даврнинг ўзига хос хусусияти бўлди. Масалан, Хитойда Тошкент раққосалари, Бухоро актёрлари, Самарқанд мусиқачилари, Хўтон (Шарқий Туркистон) қўшиқ усталари маҳорат билан ўз нафис санъатини намойиш қилдилар. Булар Хитойга Парфиядан (Анси) биринчи бор дипломатик алоқа ўрнатилган вақтда бир неча қизиқчилар билан бордилар. Улар лицзянлик бўлиб, тадқиқотчилар тасдиқлашича, Лицзян ёки Ли-сян Александрия, яъни Искандария шаҳридир. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, бунга қадар Хитойда санъатнинг бу тури йўқ бўлиб, Хитой ва Африка маданий алоқалари билан шуғулланган тадқиқотчи В.А.Вельгаус фикрича, Искандариядан Хитойга келган кўзбойлағичлар Хитойда санъатнинг шу турига асос солибгина қолмасдан, ҳатто Хитой театрнинг вужудга келишига кучли таъсир кўрсатди. Александрия – сеҳргарлар, афсунгарлар тайёрлаб берувчи марказ сифатида машҳур бўлиб, кўзбойлағичлар турли-туман ўйинлар кўрсатишган.

Ғарб ва Шарқ орасидаги бу алоқалар қуруқлик, яъни Ўрта Оси орқали олиб борили, денгиз сув йўлларидан кўпинча, хитойликлар ва Малйзия денгизчилари фойдаланишган.

Марказий Осиё халқлари маданияти тараққиётининг интеграциялашуви хусусида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўзбек, қирғиз, қорақалпоқ, тожик, туркман ва минтақада яшовчи барча халқлар ўртасидаги қадимий дўстлик алоқаларини янги шароитда мустаҳкамлашни назарда тутиб “Туркистон – умумий уйимиз” деган ғояни илгари сурди. Минтақа жамоатчилик вакилларини, биринчи навбатда, ижодкор зиёлилар ёзувчилар, тарихчилар ва бошқаларнинг эътиборини Туркистон туйғусини - тарихий бирлик туйғусини қайтадан тиклашга қаратди.

Минтақа зиёлилари, Туркистон заминида яшовчи барча халқларни яқинлаштириш мақсадида бўлган соғлом кучлар бу ғояни қўллаб-қувватладилар. “Туркистон – умумий уйимиз” деб ном олган жамоатчилик ҳаракати ташкил топди.

1995 йил 21 ноябрда Тошкентда Марказий Осиё зиёлилари иштирокида “Қардош халқлар учрашуви” мавзусида халқаро қурултой бўлиб ўтди. Унда “Туркистон – умуий уйимиз” ҳаракатини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган машҳур қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов маъруза қилди. Маърузачи ва сўзга чиққан қардош халқлар вакиллари минтақада яшаб ўтган аждодларимиз руҳи билан олис истиқболда туғилжак авлодлар боғлиқлиги, минтақа яхлитлиги, ягона Туркистон туйғусининг муқаддаслиги ҳақида сўзладилар. Қурултойда “Туркистон халқлари маданияти ассамблеяси” ташкил этилди. Чингиз Айтматов ассамблея президенти, Одил Ёқубов ассамблея вице-президенти этиб сайланди. Ассамблеянинг қароргоҳи Тошкент шаҳрида бўлиб, Бишкек ва Алматада унинг бўлимлари ташкил этилди.

“Туркистон – умумий уйимиз” ғоясининг фалсафий таҳлили шундан иборатки, биринчидан, бу ҳудудда яшовчи халқлар, миллатларнинг ўзаро муносабатларида, турмуш тарзида, урф-одатларида, ҳаётий йўналишларида бир-бирларини тушуниш, ҳурматини жойига қўйиш умумий ғояси шаклланган; иккинчидан, тарихан бирга яшаб келган бу халқларда ижтимоий меҳнатга, ўзаро ҳамкорликка, ҳаттоки, турли миллатлар ўртасида оила-никоҳ тузиш ғояси ҳам улар учун одатий нарсага айланиб борган; учинчидан, бу халқлар дунёқарашининг шаклланишига диний қадриятларнинг, хусусан, ислом таълимотининг таъсири кучли бўлган, тўртинчидан, ипак йўли бу ҳудуд халқларини янада яқинлаштириб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим роль ўйнаб, маънавий ва моддий маданиятнинг уйғунлашишига асос солган. Аммо, бу ғоянинг замирида Марказий Осиё мамлакатларини бирлаштириш ёки улар тепасида турувчи янги бир тизимни яратиш каби мақсадлар қўйилаётгани йўқ. “Туркистон – умумий уйимиз” деганда барча туркий давлатлар ҳамда туркий халқлар назарда тутилаётгани йўқ, гап Туркистон деб номланган сиёсий-географик ҳудуддаги мамлакатларнинг ўзаро бирлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маданий тараққиётини яқинлаштириш ҳақида бормоқда. Марказий Осиё давлатларининг ҳар бири ўз доирасида ўз тараққиёти йўлидан ривожланиб бораверади.

Туркистон халқлари маданияти ассамблеяси ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатлари маданият, санъат, адабиёт ва фан намояндалари ўртасида алоқаларни чуқурлаштириш, халқларни бир-бирига янада яқинлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш мақсад қилиб олинган. Шу маънода 1997 йилда Бишкекда “Мустақиллик вазиятида маънавият масаласи” мавзусида симпозиум, Тошкентда таниқли қозоқ адиби Мухтор Авезовнинг ижодига бағишланган “Мухтор Авезов ва ўзюек адабиёти” мавзусида илмий конференция, “Мустақиллик – бахтимиз, толеимиз, камолимиз” мавзусида мушоира, “Марказий Осиё мустақил давлатлари ҳалқлари шеъриятининг бугуни ва эртаси” мавзусида давра суҳбати ва бошқалар бўлиб ўтди.

Бу борадаги муҳим қадамлардан бири “Марказий Осиё маданияти” (1997 й. октябрь) номли 8 саҳифали ҳафталик газета ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, рус тилларида чиқмоқда. Бу тадбирлар минтақа халқлари ўртасидаги ипак йўлида орттирилган дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга ҳамда маънавиятини бойитишга кўмаклашмоқда.

Ўзбек халқи маънавий маданиятини шаклланишига олиб келган ижтимоий-ахлоқий воситалардан бири ҳудуддаги қадимдан мавжуд бўлган турли хил диний ва маданий ҳааркатлар ўчоғидир. Улар инсонда баркамоллик, ҳақгўйлик, адолатни улуғлаган, инсондан фикр софлиги, сўзнинг собитлиги ва амалларнинг инсонийлигини талаб қилган зардўштийлик, инсоннинг маънавий камолоти меъёрларини ишлаб чиққан ислом дини, муқаддас динимиз бағрида юзага келиб, инсонйи комиллик таълимотига айлаган тасаввуф назарияси ва амалиёти унинг уч тариқати – Кубравия, Яссавия ва Хожагон Нақшбандия айнан бизда пайдо бўлиб, шу ердан Бюк ипак йўли орқали кенг ислом оламига ёйилди ва ўзининг катта таъсирини кўрсатди. Яссавия ва Хожагон Нақшбандия тариқатлари бевосита Бухорода – Хожа Юсуф Ҳамадоний пирлигида куртак отди. Ҳинд-Покистон минтақасида эҳтиром билан тилга олинадиган кўплаб сўфий устозларнинг номлари уларнинг таг зоти Марказий Осиёга мансуб эканлигидан далолат беради. масалан, Деҳлида фаолият кўрсатган, асли ўшлик Қутбиддин Бахтиёр Каки ва боболари бухоролик бўлган Низомиддин Авлиёларни эслаш мумкин. Кейинчалик бу ўлкаларда муҳим ўрин тутган Нақшбандийликни ҳам назарда тутиш лозим.

Тасаввуфнинг мағзида бу дунёга берилмаслик, ҳаётнинг ўткинчилигини ичдан ҳис қилиб яшаш ғоясида бўлган сўфийлар учун, хусусан, Хожагон Нақшбандиядан олдинги тариқат вакиллари орасида таркидунёчиликка мойиллик туйғуси кучли бўлган. шунга асосланиб, жаҳон тасаввуфшуносларидан айримлари мусулмон мамлакатлари умумтараққиётда Ғарб дунёсидан орқада қолгани хусусан, ер юзидаги энг ривожланган етти мамлакатнинг биронтаси ҳам мусулмонлар юрти эмас эканлигини рўкач қилди ва айнан аҳолининг кучли, ақлли, руҳан, маънан камолот чўққисига етган кишилари сиёсатга, яъни давлат ишлаоига аралашмай, тасаввуфга машғул бўлганлигини сабаб сифатида кўрсатади.

Улар наздида, айнан шу сабабга кўра, бизларда ўтган асрлрда ҳукмдорларга таъсир ўтказадиган ижтимоий-сиёсий куч бўлмаган, демократия ва шахс эркинлиги таъминланмаган, демакки, тараққиёт юз бермаган, деган фикр илгари сурилади.

Сўфийларнинг таркидунёчиликка берилиши ўзига хос мухолифат бўлиб, бунинг таъсир кучи суст бўлган, яъни яшириш, нофаол ихтилоф бўлган. трихдан маълумки, айнан ана шу ихтилофий дунёқараш деб аталгани учун ҳам тасаввуф тарихида кўп сўфийлар ўлдирилган. Мансур Халлож, Бобораҳм Машраб дорга осилиб, Насимийнинг териси шилинди, бироқ, бу гап кўпроқ тасаввуфнинг энг сўнгги йирик оқими, яъни ўзига хос синтези сифатида майдонга чиққан Хожагон Нақшбандия тариқатигача бўлган даврига тегишлидир.

Абдуҳолиқ Ғиждувоний таълимотидан бу тасаввур ўзгара бошлади. Чунки у ривоятга кўра, Хожаи Хизрдан хуфия зикрини ўрганди. Зикр Аллоҳнинг исмларини такрорлаш. Хожаи Хизр Абдулҳолиқ Ғиждувонийга “Ҳовузга шўнғи, сув остида “ло илоҳа иллолоҳ” деб зикр қилки, буни ўзи ва ўзингдан бошқа ҳеч ким кўрмасин ҳам, эшитмасин ҳам”, - деди. Шундан Хожагон тариқатида хуфия зикри расм бўлди, бошқа тариқатлар, жумладан, Яссавияда ҳам овоз чиқариб, кўпчилик бўлиб зикр тушиш одат эди.

Абдулҳолиқ Ғиждувоний ҳаёт ва фаолиятни иккига зоҳир ва ботинга бўлди. Бу эса тариқатда “Дил ба ёру даст ба кор” яъни кўнглинг худода, қўлинг ишда бўлсин деган шиорни ўртага ташлаш имконини берди. Бу кейинчалик Хожагон Нақшбандия тариқатида “Зоҳир юзидан – халқ билан, ботин жиҳатдан ҳақ билан” деган қатъиятнинг жорий этилишига назарий асос бўлди. Айни ақидани моҳиятида сўфий бўлиш учун халқдан ажралиш, тириклик ташвишларидан қочиш, дунё ишлари билан шуғулланишдан бош тортиш шарт эмас, деган оқилона йўл-йўриқ пайдо бўлди. Шунга кўра тасаввуф инсонни халқдан қочишга эмас, аксинча, эл-юрт ташвиши билан яшашга, таркидунёчиликка эмас, аксинча, ижтимоий-сиёсий фаолликка ундовчи кучга айланди. Бинобарин, Ғарбдаги айрим назариётчиларнинг мусулмон дунёсида сўфийлик тариқатлари туфайли ўрта асрларда ҳукмдорларга таъсир ўтказадиган ижтимоий-сиёсий кучлар бўлмаган, деган фикрларига барҳам берилди.

Навоийнинг фикрига кўра, сўфий зоҳиран, ҳаттоки, мамлакатга подшолик қилиши ҳам мумкин. Бу унинг тасаввуф йўлини тутишига асло ҳалақит бермайди. Ахир, Амир Темур ҳам Баҳоуддин Нақшбанддек Хожагон тариқатининг еттинчи ҳалқасидаги пири комил – Амир Кулолнинг муриди эди. Барча темурий зодалар Нақшбанддий шайхларига, XV асрнинг иккинчи ярмида эса аксаран Хожа Ахрори Валийга қўл бериган-ку. Навоий замонаси ҳумкдори Ҳусайн Бойқарони ўзида шоҳ ва дарвишликни ажиб тарзда уйғунлаштирган зот сифатида тасвирлаши ҳам бежиз эмас. З.М.Бобур ҳам Нақшбандийлардан бўлган, унинг отаси бевосита Хожа Аҳрорнинг муриди эди. Бобур бетоб ётганида пири комилнинг руҳи покидан мадад кутиб, Хожа Аҳрорнинг “Волидия” асарини тожикчадан ўзбекчага таржима қилиб унинг Ҳинджистонга ёйилишида катта хизмат кўсратган.

XVI аср Нақшбандиядаги ана шу ижтимоий-сиёсий ҳаётда муайян мавқе тутиш анъанасини Самарқандда Махдуми Аъзам Косоний изчил давом эттирди. Унинг машҳур бўлиб кетган: “Хешобаи пунба ҳам ибодат аст” (“ғўзани ягана қилиш ҳам ибодат ҳисобланади”), деган ақидаси замирида айнан фаоллика, у дунё илинжида бу дунё ишларидан қўл силкимасликка, ҳалол меҳнатга, яратувчиликка даъват ётади.

Кейинги асрларда Бухоро амирлигида Шариф шаҳарнинг қибла тарафида жойлашган Жўйбор қишлоғидаги “Чор Бакр” хонақоҳида жам бўлган нақшбандий шайхларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мавқеи алоҳида ўрин тутди. Амирлар ҳукм юргизишда улар билан ҳисоблашиб иш кўрганини тарихий ҳужжатлар далиллайди. Бунинг тасдиғини ўша даврлар тарихи асосида қалам сурган Абдурауф Фитрат ва Садриддин Айний асарларида ҳам кўрамиз. Демак, Нақшбандия тариқати вакилалри асрлар мобайнида давлат ва халқ ўртасидаги муросавий тизим вазифасини ўтаб келганлар. Албатта, бу аралашув сабаби, мақсади, даражаси, натижаси ҳар хил бўлган. шунга қарамай, умумий қилиб айтганда, улар Худо йўлида давлатни – халққа, халқни – давлатга мойил этиш билан шуғулланган, дейиш мумкин.

Тасаввуфнинг бундай ижтимоий-сиёсий фаол йўлга ўтиши биринчидан, айнан Абдуҳолиқ Ғиждувонийдан бошланди; иккинчидан, Хожагон Нақшбандиянинг алоҳида тариқат тарзида майдонга чиқиши ва у бу сулукнинг сарҳарқаси ҳисобланиши бежиз эмас[18]; учинчидан, ана шу даврдан бошлаб, маънаий маданиятда ахлоқий камолот билан бир вақтда ижтимоий, сиёсий онгнинг шаклланиши ва ривожланишини кузатиш мумкин; тўртинчидан, тасаввуф таълимотини мусулмон давлатларида кенг ёйилиши ҳам ипак йўли орқали амалга оширилган.

Ривожланган мамлакатларда давлат фаолияти устидан жамоат назоратини кучайтириш замонавий демократиянинг муҳим талаби сифатида шаклланди ва тараққий этди. Президент И.А.Каримов ўртага ташлаган “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” шиори заминида ҳам моҳиятан шу қатъият ётда. Демак, биринчидан, Ғарб демократиясининг бу ютуғи мусулмон Шарқи халсларинин гкўп асрлик тажрибаларини ҳам умумлаштириш наижасида юзага келди, иккинчидан, биз демократиянинг юксак чўққиларига фақат четдан “импорт” қилиш йўли билан эмас, ўз миллий меросимиздан келиб чиққан ҳолда интилиб борсак фойдадан ҳоли бўлмасди. Тасаввуф таълимотининг тарғиботида кейинчалик ҳам Буюк ипак йўлидан фойдаланиш давом этган.

Баҳоуддин Нақшбан Ҳамадонийларнинг вориси сифатида тасаввуф таълимотини ривожлантиришда ўртаосиёлик хожагонларнинг анъаналарини давом эттириб, хушёр сўфийларнинг етакчи раҳнамосига айланди. Бу сўфийлар Бухоро вилояти ва ундан наридаги шимоли-шарқий ҳудудларда улкан таъсир этиш кучига эга бўлиб, уларнинг йўлбошчилари XVIII асрдан бошлаб, Ҳиндистонда Акбаршоҳ жорий этишга уринган синкретизмга қарши туриб, шимолий Ҳиндистонда муҳим ижтимоий-сиёсий ўринни эгалладилар.

Чингизхон даврида бир талай ўртаосиёлик сўфийлар салжуқийлар Туркияга ўтиб кетгани сабабли кейинчалик нақшбандийлар бу ерда ҳам зўр мавқени эгалладилар, сўнгра европаликлар орасида ҳам Нақшбандий тариқатига риоя қилувчи бир талай кишилар пайдо бўлди. Б тариқат ҳақида, хусусан, унинг Марказий Осиёда тутган ижтмиоий-сиёсий ўрни ҳақида немис тилида Фритц Майернинг янги асари ёзилди. Кейинчалик швейцариялик бу олим Ж.Румийнинг отаси Баҳоуддин Валад (1231 й. Кўнёда вафот этган) ҳамда Нажмиддин Кубролар ҳақида илмий тадқиқот ишлари олиб борди. Шу туфайли буюк сўфий алломаларимиз немис тилли файласуф оилмлар муҳитида ҳам маълум ва машҳур бўлди ва олмон халқи маънавиятида муҳим ўрин тутди.

Европа орқали океан орти мамлакатларига ҳам етиб борди. Масалан, Франклин тузган 13 моддадан иборат ахлоқий баркамоллик кодекси тасаввуф таълимоти, айниқса, Нақшбандия тариқати билан ғоятда уйғун[19]Франклин хилма-хил йўналишда ижод қилган бўлса ҳа йирик асарлари саноқли. Улардан бири “Бенжамин Франклин ҳаёти” номли мемуар қисса. Замондошлари уни Юлий Цезарь хотиралари билан қиёслаган ва ҳатто, амалий аҳамияти жиҳатидан ундан устун санаган[20]Бу китоб Франклиннинг хаарктер ва дунёқараши қандай шакллангани ҳақида батафсил тушунча беради. асар одам ўзини-ўзи қандай тарбиялаши бўйича қўлланма бўла олади.

Шарқда, шу жумладан, Ўзбекистонда моддий ва маънавий маданиятнинг нақадар ўзига хос ривожланганлигини мавжуд манбаларнинг таҳлили орқали кўриб чиқдик. Лекин нима учун Шарқ дунёси инсоният маданиятининг бешиги бўла туриб, Ғарб дунёсидан тараққиётда, айниқса, техник равнақда муайян даражада орқада қолди? Бунинг сабаби, бизнингча, Шарқ фалсафаси аввал бошдан асосан инсон руҳиятини, унинг маънавий оламини билишга, одамларнинг ўзаро муносабатларини англашга эътибор берди. Ғарб фалсафаси эса асосий мақсадини ташқи дунё табиатини билишга, инсонларнинг табиатдаги ўрнини аниқлашга қаратди. Яна бир жиҳати Шарқ ўз тафаккурида инсоннинг ижтимоий аҳволини нисбатан иккинчи ўринга суриб, унинг маънавий камолотига эътибор қаратган бўлса, Ғарб тафаккури инсоннинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга асосий диққатни қаратди. Бунинг оқибатида Европанинг йирик давлатлари милодий XV асрнинг ўрталаридан бошлаб тараққиётда, жумладан, техник равнақда Шарқдан олға кетиб, дунёнинг деярли барча қитъаларида янги-янги ҳудудларни эгаллашга киришдилар.

Милодий XV асрнинг охирида римлик Х.Колумб Америка қитъасигача кемада сузиб борди, гарчи, ватандошимиз Абу Райҳон Беруний ундан беш асрча илгари дунёнинг нариги тарафида қуруқлик бўлиши кераклиги ҳақида ишора қилган бўлса-да, бу фикрни европаликлар илиб кетишди.

Шарқнинг Ғарбдан орқада қолиб кетишига яна бир сабаб шуки, Ғарб таълимни восита деб билиб, илм-фаннинг барча қирраларидан кенг фойдаланиб, моддий тўкин-сочин жамият қуришга интилди, бироқ, у ахлоқий қадриятларни бой бера бошлади.

Шарқ эса таълимни мақсад деб қараб, техникавий тараққиётга жиддий эътибор бермади, юксак маънавиятни сақлаб қола олди-ю, лекин иқтисодий таназзулга учради. Бу эса ўз навбатида жамиятнинг маънавиятига ҳам таъсир қилди, йирик марказлашган давлатлар парчаланиб, миллий бирлик миллат тушунчасига эътибор камайди.

Ғарбликлар эса Шарқда юз берган биринчи, иккинчи, учинчи Уйғониш даврлари ютуқларини Европага кўчириб олиб ўтдилар ва Шарқ ва Ғарб фалсафасини бирлаштириб ягона мақсадга йўналтирдилар. Унинг маркази дастлаб Франция кейин бутун Европа – Испания, италия, Германия, сўнгра булар орқали Россия ва бошқа мамлакатларга ёйилди, бизлар эса жаҳон тараққиётидан четда қолиб кетавердик.

Айни пайтда Шарқ халқларининг қадимий маданияти, фани ва маънавияти анча ривожланганлиги ҳақида янги-янги маълуомтлар бор. Европадаги аксарий ҳамкасбларимиз кўпроқ ғаройиб манзаралар, тураржойларнинг шакл-шамойили, кийим-кечаклар, аёлларнинг тақинчоқлари каби хусусий археологик-этнографик муаммолар атрофида ўралашиб қолиб, Буюк ипак йўлининг икки қитъа аҳолиси ижтимоий маданий-маънавий тараққиётидаги аҳамиятини фалсафий жиҳатдан ёритишга кам эътибор берганлар.

Юқорида баён қилинган фикрларни мухтасар қилганда ипак йўлининг ўзбек халқи ижтимоий тарақиёти ва маънавий маданиятига таъсири ўзининг узоқ тарихи, чуқур илдизларига эга бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ва бой маънавий-маданий мероси билан халқимиз онги ва шуурини шакллантириб келган. Унинг таъсири ҳудудимиз доираси билан чегараланмасдан, балки Марказий Осиё ва Шарқ халқлари дунёқарашига ҳам ўз таъсир кучини кўрсатиб келган.

Ушбу бўлимдаги фикрларнинг фалсафий таҳлилидан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

-XX асрнинг охири – XXI асрнинг бошларида жамият ва инсоният цивилизацияси тараққиёти тубдан ўзгариб, дунёда ижтимоий ҳаёт ривожига, тинчликка таҳдид солувчи глобал муаммолар: диний фундаментализм ва экстремизм; халқаро терроризм ва наркобизнес; коррупция ва уюшган жиноятчилик; экологик танглик ва биогенетик бузилишлар; буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик кабиларни олдини олишда Буюк ипак иак йўли мамлакаталри халқаро интеграцияда бўлиши бу мамлакатлар халқлари учун ижтимоий заруриятга айланиб бормоқда;

-Буюк ипак йўли географик – сиёсий жиҳатдан марказий ўринни эгаллаган Ўзбекистон орқали ўтганлигини эътиборга олсак, бу йўл анъаналарини тиклаш ҳаракати, айниқса, бутун инсониятнинг тақдири, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ижтимоий-маданий тараққиёти истиқболи халқаро интеграциялашуви жараёнига боғлиқ бўлиб қолмоқда;

-Жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари ва Марказий Осиё ҳудудида давлатлараро муносабатларнинг икки томонлама ҳамда кўп томонлама манфаатлари асосини шакллантириш орқали ижтимоий ва маданий тараққиёти интеграциялашуви жараёнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилинмоқда;

-Ўзбекистон халқининг бой маънавий-маданий меросини ўрганиш, Марказий Осиё минтақасидаги давларнинг маданиятлари интеграциялашуви жараёнида Президент Ислом Каримов томонидан “Туркистон – умумий уйимиз” деган ғояси минтақада яшовчи барча халқлар ўртасидаги қадимий дўстлик ва маданий алоқаларини янги шароитда мустаҳкамланишига хизмат қилади.

-Мустақиллик йиллари Ўзбекистоннинг БМТ, НАТО ва бошқа халқаро ташкилотларга аъзо бўлиши ҳудудимизда тинчликни таъминлашга, жамият тараққиётида, халқлар маънавий-моддий маданияти ривожида янги босқич бўлди.



[1]Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. Тошкент: Фан, 1994, 1998; Инсон борлиқнинг гултожи, шарафи // Соғлом авлод учун. 1998. №10-11. 22-бет.

[2]Ўша жойда.

[3]Ўз.СЭ. 11-жилд, Тошкент, 1978, 503-бет; Буюк сиймолар, алломалар. 1-китоб, Тошкент: Мерос, 1995, 8-бет.

[4]Кўчирма А.Шернинг “Соғлом авлод учун” журналидаги сўнги сўзидан олинди. 1998, 10-11-сонлар. 23-бет.

[5]Алимова Д. Миллий ғоя ва тарих сабоқлари // Миллий тикланиш. Тошкент, 1999. 23-бет.

[6]Иброҳимов А., Султонов Х. Ватан туйғуси. Токшкент: Ўзбекистон, 1996. 75-бет.

[7]Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент: Ўзбекистон, 1997. 33-бет.

[8] Насронийлик хочи тасвирланган жез тангаларни Уструшона ҳокими Роҳану VII асрда зарб қилдирган. Афросиёбдан топилган насронийлик хочи тасвири, Юстиниан I (527-565 йй) Византия христиан хочи тасвирига жуда ўхшаш бўлиб чиқди. Қирғизистондан қайроқтошларга ўйиб ишланган хоч тасвирлари топилган. Христиан ёзма ёдгорлиги 740 йилга оид бўлиб, Панжикентдан топилган.

[9]Эстер томонидан тузилган тўпламда “Яҳудийлар Форснинг барча ерларига ўтиб жойлашганлар” мазмунидаги маълумот берилган.

[10] Дандан-Уйлиғ номли жойдан VIII асрга оид яҳудий савдогари томонидан тузилган (яҳудийча-форсча) ҳужжат чиққан.

[11]Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Тошкент: Ўзбекистон, 1998. 436-437-бетлар.

[12]М.Беҳбудий. Аввалги мусулмонлардаги маданият // Ойна. Самарқанд; Зарафшон газетаси. 1997 йил 15 июнь.

[13]Қосимов Б. Тарихимиз нега сохталаштирилди // Ёзувчи, 1999 йил 24 февраль.

[14]Хариский К. Китай с древнейших времен до наших дней. Хабаровск; Владивосток, 1927. С. 74.

[15]Парфиянинг қадимги пойтахти Нисо харобаларидан ва Парфиядан оромий ёзувига асосланган (мил.ав.II аср) ёзув топилган. Қадимги Термиз топилмалари ичида Кушон-Бақтрия ва ҳинд алифбосидаги ёзувлар бор. Кушон хати қия, ўткир бурчакли, чорси (квадрат) ва жингалак шаклларда бўлиб, уни ўқиш қийин бўлган.

[16]Муғ тоғидан (Панжикент) топилган сўғд тилидаги 5-6-ҳужжат.

[17]Лившиц В.А. Юридические документқ и письма // Согдийские документқ с горқ Муг. М., 1961. С. 23-26.

[18]Халқ сўзи. 2003 йил, 25 декабрь.

[19]Қаранг: Тафаккур журнали. 2000. №3. 94-107-бетлар.

[20]Қаранг: Крейн В. Юксалаётган кишилар. Бостон, 1954.

Киритилди: 2020-05-30 16:21:28; Ўқилди: 5411 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!