Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоя ва мафкура / Миллий мафкура

Амалиёт

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Миллий мафкура;
Муаллиф: Каримов А

Амалиёт – тушунчаси фалсафа қомусий луғатида ёзилишича инсоннинг борлиқли, табиатни, жамиятни ва уни ўзини ўзгартиришга қаратилган, мақсадига мувофиқ ҳаётий ҳаракатнинг умумлашмасига айтилади. Шу билан бирга амалиётнинг шакллари мавжуд бўлиб, у инсон фаолиятини уч жиҳатини ўз ичига олади. Биринчиси, инсоннинг моддий ишлаб чиқариш фаолияти бўлиб, жараёнда меҳнат қуроллари, техника – машина механизмлари, энергия манбалари воситасида жамиятга зарурий ноз-неъматлар яратади. Иккинчи шакли, инсоннинг жамиятни, ижтимоий муносабатларни ўзгартириш ва такомиллаштиришга қаратилган фаолияти бўлса, учинчи шакли инсониятнинг маориф, маданият, табиат, маиший ҳаёт соҳаларидаги фаолиятини ўзида акс эттиради.

Шундай экан миллий истиқлол мафкурасини ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида инсон, унинг қалби онгига сингдириш жараёнларини англашимиз лозим.

Ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаб олган Ўзбекистон Республикаси сиёсий ва иқтисодий мустақилликка эришибгина қолмасдан, маънавий мустақилликни ҳам таъминлашга интилаяпти. Ана шу оламшумул тарихий вазифани бажаришда Республикамиз Президенти томонидан илгари сурилган миллий мафкурамизни ҳаётга тадбиқ этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Миллий мафкуранинг энг муҳим таркибий қисми бу ватанпарварликдир. Бу мафкурада қуйидагилар мужассамлашиши лозим:

1) мустақиллик ҳис-туйғуси ва уни тула идрок этиш;

2) ўзбек миллий мафкураси;

3) кўп миллатли Ўзбекистон халқининг ватанпарварлиги;

4) Жамиятда оиланинг устуворлиги;

5) Қонунга итоатгуйлик, интизом ва тартиб.

Буларнинг барчаси шу заминда яшаётган кишиларни улуғ мақсад йўлида бирлаштиришга хизмат қилади. Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир фуқаро миллати ва эътиқодидан қатъий назар мустақиликнинг онгли фидойисига айланиши лозим. Ватанпарвар киши ҳозирги мураккаб даврда ҳам бугунги кундан кўра эртанги кунни кўпроқ ўйлаб, Ватанимизнинг имкониятларини яхши тушуниб, келажакка комил инсон билан қарайди.

Миллий мафкурани асосий мақсадларидан бири – халқни меҳнатни севиш ва қадрлашга даъват этсиш, меҳнатсиз ризқ-насиба, моддий маънавий бойлик ва келажак йўқлигини, мустақиллигимизнинг барқарорлиги ва тақдири ҳам унга боғлиқлигини одамлар онги ва қалбига сингдиришимиз лозим.

Миллий мафкурамиз халқимизнинг миллий қадриятлари ҳамда умуминсоний қадриятларига асосланади. Улар мафкурамизнинг комон тошини ташкил этиб, миллий, умуминсоний қадриятлар, ахлоқий, бадиий, фалсафий, диний, ҳуқуқий қарашлар ва ғоялар мафкурамизнинг инсонпарварлик моҳиятини янада тулдиради ва бойитади, заминини мустаҳкамлайди, таъсирчанлигини оширади, амалий аҳамиятини кўчайтиради.

Ҳар қандай янги ғоя сингари мафкура ҳам омманинг онгига чуқур сингса, ҳаётда чуқур илдиз отса, амалиётда ўзини тўла оқласа ушанда у реал воқеликка, қатта ижтимоий кучга айланди.

Агар одамларда мустақиллигимиз ҳақида билим ва ғоя, миллий мафкурамиз тўғрисида тасаввур бўлса, икки ана шу билим ва ғоя иймон ва эътиқодга, дунёқарашга айланмаса, бундай мафкурали замини бўш бўлади, ана шу аҳамияти бўлмайди.

Мафкура фуқароларнинг, ёшлар, ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг, хуллас, кенг жамоатчиликнинг кундалик амалий фаолиятида ўз ифодасини топа олса, жамият ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади, оммани уюштиради, бирлаштиради, амалий фаолиятга даъват этади.

Миллий мафкурани бирданига ўз-ўзидан ҳаётга тадбиқ этиб бўлмайди. Бу анча мураккаб масъулиятли жараёндир. Шошма – шошарлик қилиш, ўйламасдан иш тутиш. ўзибуларчилик асосида ҳаракат қилиш, юксак масъулиятни унитиб қуйиш миллий мафкуранинг ҳаётга жорий этиш масаласига катта зиён етказиши мумкин.

Миллий мафкурани ҳаётга тез ва кенг ёйиш учун, даставвал, унинг меҳнатини чуқур ўрганиш мақсадлари, асосий йўналишлари, ўзига хос хусусиятларини билиб, узлаштириб олиш, халқ ўртасида кенг тарғибот ташвиқот этиш лозим. Бунинг учун мавжуд кучлар ва имкониятлардан тулиқ фойдаланиб уларни сафарбар этиш, турли усул ва воситалардан фойдаланиши талаб этади.

Президентимиз ўзиинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққий йўли», «Ўзбекистон келажаги буюк давлат», «Янги уй қурмай туриб, жскисини бузманг», «Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик» номли ва бошқа бир қанча асарларида бебаҳо назарий қоидалар, дастурий йўл-йўриқлар ҳаққимизнинг ғоявий-сиёсий. Умуман бутун маънавий дунёсини фаоллаштиришда айниқса катта аҳамият касб этмоқда. Бу китобларида мустақиллигимизнинг энг долзарб муаммоларининг назарий асослари, ақлий-амалий ечимлари чуқур ва ҳар томонлама ёритиб, миллий мафкурамизни оммага сингдиришнинг йўл-йўриқлари ҳам белгилаб берилди.

Ҳозирги пайтда ана шу вазифалар, назарий қоида ва йўл-қўриқлар мукаммал узлаштирилиб, қалбдан чуқур ҳис этилиб, уларни ҳаётга уддабуронлик билан қуллаш, уларга суяниб, асосланиб бунёдкорлик ишларига дадиллик билан олиб борилмоқда.

Миллий мафкурани тарғиб қилиш, оммо онгига сингдиришда халқимизнинг ижтимоий онгини шакллантиришда публицистика, бадиий адабиёт ҳамиша ва айниқса бугунги кунда ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатаяпти. Шу боисдан ҳам у ҳозир халқимизнинг ноёб маънавий қадриятлари ҳисобланмиш ҳалоллик, поклик, иймон-эътиқод, раҳм-шафқат, мурувват кабиларни одамлар қалбига чуқур сингдириб борилмоқда. Бадиий адабиётлар халқнинг руҳини кутаради, порлоқ истиқбол учун курашга чорлайда ўзининг муносиб ҳиссасини қушмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари давлатимиз мавқеини дунё мақсадида янада ошириш, Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган мустақил ички ва ташқи сиёсатининг инсонпарварлик тинчликсеварлик моҳиятини жаҳон оммасига етказишда улкан возифаларни адо этишаяпти.

Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари миллий мафкурани шакллантириш ва жорий этиш, асрий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, мустақиллик ва ватанпарварлик туйғуларини ҳар бир инсон қалбига етказиш борасида ўз фаолиятларини кучайтириб бормоқдалар. Улар мустақил Ўзбекистон ҳаётини ҳар томонлама ёритмоқдалар.

Миллий истиқлол, мафкурасидаги энг муҳим қоидалар ва ғояларининг ҳаётга жорий этилиб, катта ижтимоий кучга айланишида таълим ва тарбиянинг ахамияти каттадир.

Жамият тараққиёти ва шахсий камолоти учун зарур бўлган маънавий ва ахлоқий покланиш, иймон, инсоф, диёнат, орномус, меҳр-оқибат, кексаларга ҳурмат сингари чинаккам инсоний фазилатлар ўз – ўзидан пайдо бўлмайди. Ҳаммасининг заминида ёш авлодга оилада, умумий таълим мактабларда халқ таълими тизмининг бошқа тармоқларида бериладиган таълим-тарбия ётади.

Жамиятнинг, давлатнинг, инсоннинг келажаги оилада айтилганидек: «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир». Оилада сингдирилган тарбия, ватан, эл-юрт, Мустақиллик, Озодлик ҳақида бериладиган илк тушунча ва тасаввурлар боланинг мурғак қалбида бир умурга мухурланиб қолади. «Оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларига асос солинади, одамларнинг талаб-эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади… Бу эса энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавхаридир». (И.Каримов. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли).

Мактабгача болалар муассасалари оила билан ҳамкорлик қилган ҳолда кичкинтойларни ҳар томонлама камол топтириш ва тарбиялашга даъват этилган, мактабгача таълимнинг вазифаси бола камолоти асосларини шакллантиришдан, унинг маданий ахлоқий эҳтиёжларининг, дастлабки меҳнат кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборатдир. Ана шуларга эътибор бермасдан туриб, болаларнинг мурғак қалбида ватанимиз ҳақида, Президентимиз давлат рамзлари тўғрисида илк тасаввурларининг шаклланиши, илдиз ота бошлаши учун замин яратиб бўлмайди. Бу нарса мафкурамиз учун жуда мухимдир.

Мустақиллик шароитида ёшларда миллий қадриятларнинг бизга мақбул бўлган томонларини шакллантириш, уларга тарихимиз, маданиятимиз, маънавиятимиз ва дунёвий фанлардан пухта билим беришда ҳамда илмий истиқлол мафкурасидаги асосий ғояларни сингдиришда умумий таълим мактаблари, ҳунар-техника, ўрта махсус билим юртлари ҳамда олий таълим алоҳида ўрин тутади.

Миллий истиқлол мафкураси ғояларини омма онгига сингдириш ва амалга оширишнинг энг муҳим ва зарар шартларидан яна бири халқимиз тарихини чуқур ва мукаммал уни қандай бўлса ўшандайлигича холисона ўрганишни йўлга қўйиш, бунинг учун зарур бўлган барча имконият ва шарт-шароитларни яратишдан иборатдир.

Миллий истиқлол мафкурасининг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, у ижтимоий-иқтисодий муносабатларини акс еттириб қолмай, сиёсий бошқарув тизимининг фаолиятини ҳам ўзида ифодалайди.

Шунинг учун ҳам миллий истиқлол мафкурасини ҳаётга тадбиқ этишда сиёсий билимларни омма ўртасида кенг ёйиш тарғиб-ташвиқ етиш, шак-шубхасиз катта ўрин тутади. Сиёсий билимлар қанчалик мукаммал бўлса халқнинг онги шунча ўсади, фаоллиги ошади. Сиёсий маданияти, миллий онги, ватанпарварлик туйғусида усган, ўзини ўзи англаб етган халқ ва миллат ўзининг истиқболи билан боғлиқ бўлган масалаларга ҳч қачон бефарқ қарамайди.

Сиёсий билим асосларини шунчаки билиб, ўзлаштириб олишнинг ўзи кифоя қилмайди. Уларни ақил-идрок, виждон ва иймон билан англамоқ лозим, сиёсий билим ва имкониятларни ҳисобга олиб фойдаланмоқ керак. Мустақиллик миллий истиқлол мафкурасини ҳаётга кенг ва атрофлича жорий этиш борасида диний ғоялар ва қарашлардан, биринчи навбатда, салом динида мавжуд бўлган имкониятлардан ўз ўрнида, оқилона, ижодий фодаланиш мақсадга мувофиқдир.

Дин одамларни ҳаром-хариш йўллардан узоқ юришга ўзидан яхши из қолдиришга ундайди. Ислом дини таълимотида одамларни аҳиллик ва биродарликка, пок бўлишга даъват этадиган ғоялар бехисобдир. Ислом дини одамлар динига инсоф, сабр-тоқат, ҳалол меҳнат, ахиллик туйғуларини акс эттиради. Шу билан бирга у мустақил Ўзбекистонимиз тараққиётига, илм-фан, техника равнақига ўз ҳиссасини қушади.

Унинг халқини маънавий бойитиш, ахлоқий тарбиялаш, етук халқни маънавий бойитиш, ахлоқий тарбиялаш, баркамол инсонни тарбиялаш борасидаги хизматни ҳам эътиборга сазовордир.

Ўзбекистон республикаси мустақиллигини тўла амалга оширадиган, халқимиз ва миллатимизни якдил қила оладиган миллий истиқлол мафкурасининг мазмуни, моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, амалга оширилиш масалалари бўйича жумхурятимизда, мажлисларда, йиғинларда, илмий-амалий конференцияларда, оммавий ахборот воситаларида тез-тез муҳокама қилинмоқда. Миллий истиқлол мафкураси хусусида иқдидорли олимлар, истеъдодли шоир ва ёзувчилар, етук жамиятшунослар, зиёлилар, рахбар ходимлар ўзларининг қимматли фикр мулоҳазаларини баён этмоқдалар. Ана шу энг муҳим ғояларни чуқур идрок этиш, ўрганиш, улардан амалиётда фойдаланиш фойдадан холи эмас.

Давлат тизимида миллий истиқлол мафкураси билан мутасил шуғулланадиган кишиларнинг бўлиши, бўлимлар ташкил этилиши зарурлиги ҳақида талаб, таклиф ва истаклар ҳам баён этилмоқда. Бу жуда ўринлидир. Шуни алохида таъкидлаш керакки, мафкуравий ишлар умумхалқ, умумдавлат ишидир.

Мафкуравий ишларнинг қўйилиши, унинг кулами ва мазмунини, аҳамияти авваламбор, ана шу ишга мутассадди бўлган кадрларнинг маъсулиятини қанчалик чуқур хис қилишлари, билим бойликлари, амалий тажрибаларига бевосита боғлиқ.

Миллат равнақи, халқимиз фаровонлиги, Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги учун жонини жабборга бериб ишлайдиган ходимлар бўлмаса, миллий истиқлол мафкурасидан кўзланган мақсадга эришиш қийин.

Озодлик, эркинлик, Мустақиллик йўлимиз учун орқага қайтмайдиган йўлдир. Шу йўлдан оғишмай дадиллик билан борсак, Президентимиз атрофига якдиллик билан уюшсак, халқимиз, миллатимиз муродига етади, асрий орзуларимиз ижобат бўлади. «Ўзбек халқи келажакка ишонч билан қарайди. У энг аввало ўз кучига, ўзининг бой табиий, иқтисодий ресурсларига ишонади, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, бойлик ва маданиятга ўз йўли билан келади. Улуғ келажак олдинда».

Миллий маданият инсон онги ва қалбига сингдиришда жамият ҳаётининг барча соҳаларини оила, маҳалла, ўзлуксиз таълим – тарбия, тарғибот ва ташвиқотнинг барча усул ва воситаларидан унумли фойдаланишни тақозо этади.

Миллий мафкурани сингдиришда ёки амалиётга тадбиқ этишда оила муҳим роль ўйнайди. Чунки оила – мафкуравий тарбиянинг энг муҳим ижтимоий омилларидан бири ҳисобланади. Миллий мафкурага хос бўлган илк тушунчалар оиладан бошланади. Уларга боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали сингдирилади.

Жамиятда эса оиланинг мустаҳкамлиги, фаровонлиги, ўзаро ҳурмат ва ақилликни таъминлашда – миллий мафкурада кузда тутилган мақсадларни амалга оширишда таянч бўлади.

Маҳалла эса бизга маълумки ўзини-ўзи бошқаришнинг бир модели ёки масканидир. Маҳаллада кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри, маҳалла аҳлининг мулқ-атфори, ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради, миллий қадриятлар, меҳр-оқибат, эл-юрт шаъни учун курашиш каби фазилатларни камол топтириб боради.

Айниқса миллий мафкурани амалиётга тадбиқ этишда ёшлар онги ва қалбига сингдиришда таълим – тарбия масканлари орқали амалга ошириш жуда муҳим аҳамият касб этади.

Буни қуйидагиларда назарда тутушимиз лозим%

а) таълим муассасаларида болалар ва талабаларнинг ёшига мос равишда миллий мафкурани сингдиришимиз ҳамда дефференциал педагогик-психологик дастурини яратишимиз;

б) Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида ўқувчи-талаба ёшлар онгида миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантириб узлуксиз тарзда олиб бориш;

в) ўқув дастурлари, дарслик ва қулланмаларда миллий мафкурамизнинг асосий ғояларини аниқ равон акс эттириш;

г) мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда мафкуравий тарбияни бугунги кун талаблари даражасига кўтариш ҳамда педагогик кадрларни миллий мафкура борасида билимларини янада чуқурлаштириш;

Дин ва илмий муассасалалар эса миллий мафкурани шакллантиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим.

1) аҳолининг ижтимоий хусусиятларини;

2) Миллий мафкуранинг миллий, умуминсоний, фалсафий, диний, ҳуқуқий, сиёсий, социологик, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-психологик асосларини, урф-одатлар, анъаналар ва интеллектуал қадриятларнинг мафкурани шакллантириш ва бойитишдаги ўрни ва таъсирига бағишланган тадқиқот ишларини мунтазам олиб бориш;

3) Мафкуралар курашининг жаҳоншумул жараёнини ўрганиш, унинг мониторингини, бу курашнинг умумбашарий ва минтақавий муаммоларини аниқлаш;

4) Мафкуравий таҳдидлар ва уларга қарши курашнинг самарали йўллари ҳақида илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

Маданият ва маданий-маърифий муассалар ҳам мафкурани шакллантириш ва халқимиз онги ва қалбига сингдиришда катта имкониятларга эга. Улар ҳар хил мавзуларда анжуманларда, давра суҳбатлари, бахс-мунозалалар, учрашувлар уюштириш, миллий мафкуранинг мазмун-моҳиятини турли хил ижтимоий қатламга тушунарли қилиб изоҳлаб берадиган қулланма ва тавсиялар тайёрлаб беради.

Адабиёт ва санъат сохасидаги ижод ахли эса мураккаб ва шонли тарихимизнинг ёрқин соҳифаларини, бугунги ҳаёт воқелигини, олийжаноб орзу-умидларимизни акс эттирадиган адабиёт, кино, мусиқа ва тасвирий санъат асарлари ёритишга хар томонлама рағбатлантириш. Ёшларга ибрат бўладиган баркамол инсонлар, замонавий қаҳрамонлар тимсолини яратиш.

Дин эса ўз моҳиятига кўра поклик, меҳр-оқибат каби эзгу туйғулар орқали миллий мафкурани инсонлар онги ва қалбига сингдиради.

Жисмоний тарбия ва спорт эса инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор туйғуларини синдиради, Ватан, халқ шухратини дунёга тараннум этади, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялайди, баркамол авлодни соғлом қилиб тарбиялайди.

Урф-одат, маросим ва байрамларимиз ҳам миллий мафкуранинг асосий ғояларини сингдиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Меҳнат жамоалари ҳар хил миллат ва динга мансуб одамларни дўстлик ва ҳамдўстлик, ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиради.

Сиёсий партиялар эса миллий мафкурага юритадилар ва демократик жамият барпо этиш ғоясини амалга оширишга хизмат қилади.

Оммавий ахборот воситалари эса жамоатчилик фикрини шакллантириш, миллий мафкурани халқимиз, аввало ёш авлод онгига сингдиришда муҳим роль ўйнайди. Улар жамият ҳаётидаги воқеа-ҳодисаларни тезкорлик билан етказиб берадилар, ҳаётимизда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларга одамларнинг онгли муносабатини уйғотиш, холислик ва ҳаққоният тамойилларига таяниб фаолият юритади.

Мафкуранинг барча шаклларига амал қилиш миллий мафкуранинг эркин ривожланиши чун шароит яратиб беради. Президентимиз таъкидлаганидек «… Мафкуранинг ҳаётийлиги, унинг халқ табиатига, турмуш ва тафаккур тарзига нечоғлик мос бўлиши, энг муҳими, жамиятнинг миллий манфаатларини, орзу интилишларини қай даражада акс эттириш билан улчанади. Фақат шундай мафкурагина ҳаёт ва давр синовларига бардош беради, одамлар унга ишониб, ўзининг иймон-эътиқоди сифатида қабул қилади. Шундагина у энг замонавий қурода ҳам кура кули руҳий-маънавий қудратга эга бўлади»[1]

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, миллий мафкура шундай тамойилларга таяниши керакки, у миллатимизнинг мақсадлари, манфаатларини ўзида акс эттириши билан бир вақтда мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элат вакилларини миллатимиз атрофига бирлаштиришга, айни пайтда, уларнинг ҳам тараққий этишини таъминлашга, унда яшаётган барча инсонларнинг бошини қовуштиришга хизмат қиладиган омилга айланмоғи лозим.

Шунга эриша олсагина миллий мафкура чинаккам ҳаётий кучга айланиши мумкин.

Шуларга асосланиб бугун миллий мафкурамизнинг асосий тамойилларини қуйидагича белгилашимиз лозим:

1) Миллий мафкура ўз миллий заминларимизга таяниш зарур. Миллий заминлар мафкуранинг умумбоқийлигини ва ҳаётийлигини таъминлайдиган асосий белгиловчи омил бўлмоғи лозим: ўзбеклар ўзининг мерослари бор бўлган миллатлардан биридир. Бе меросни қай даражада ўзлаштириш, уни ёшлар онгига сингдириш миллатимиз бугунги келажаги учун амалий аҳамиятга эгадир.

2) Мафкурамизда миллатимизнинг маънавий қиёфаси, руҳияти, дунёқараши ва менталетити барқ ўриб турмоғи зарур. Яъни ўзбекларга хос босиқлик, вазминлик, соддалик, ўзаро ҳамдардлик, эътиқодлилик, фидойилик, бағрикенглик, ор-номус, муқаддаслигини улуғлаш, салобатлилик ва бошқа бир қатор қадриятларимиз мафкурасизда ўз ифодасини топиб миллий ўзлигимизни англашга инсоний таъсир кўрсатиш ҳамда миллатимиз улуқлигини намойиш этиш лозим;

3) Мафкурамизда мамлакатимизда яшаётган турли миллатлар ва элатларнинг манфаатлари ҳам ўз ифодасини топмоғи лозим. Шундагина миллий мафкурамиз мамлакатимиздаги инсонларни, ягона мақсад ва манфаатлар йўлида уюштирувчи ва бирлаштирувчи, кучга айланади;

4) Миллий мафкурамизда миллий манфаатлар билан давлат манфаатлари уйғунлиги ўз ифодасини топган тақдирдагина давлатимизнинг келажаги ва заминимизнинг буюклиги учун ҳар бир миллатдошимиз ва ватандошимизнинг масъул эканлигини англашимищ мафкурамизда ўз ифодасини топиши лозим;

5) Миллйи мафкурамиз жамиятимизда мавжуд бўлган шахслар, ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар, турли дин вакилларининг ўзаро баҳамжиҳат яшашлари, меҳнат қилишлари, яратилган барча моддий ва маънавий бойликлардан баҳраманд бўлишларига хизмат қилиши барқарор тараққиётимизни таъминлашга ёрдам беради.

6) Миллий мафкурамизда уруғ-аймоқчилик, маҳаллийчилик ва миллатчиликка қарши миллий бирликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ўзаро барқарор яшашларига қаратилган ғоялар устивор бўлмоғи амалий фаолиятга айланмоғи лозим ва ана шундай қолдиқлардан тезроқ қутилиш йўллари ва услублари мафкурамизда ўз аксини топиши лозим.

7) Диний экстеримизм ва фундаментализмга қарши курашнинг кучли омили сифатида диний қадриятларимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримизни тиклаш миллий мафкурамизда ўзининг ифодасини топиши лозим. Энг муҳими, чинакам диний қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналаримиз миллатимиз тараққиётини таъминлашнинг муҳим омили эканлигини назарий амалий жиҳатдан ўз тасдиғини топиши лозим.

8) Ватанга садоқат ва миллат келажаги учун масъулликни ҳар бир миллатдошимизнинг дунёқараши ва онгига сингдириш мафкурамизда ўз ифодасини топиши зарур. Ҳар биримизга шу она замини учун масъуллик руҳиятини шакллантириш мафкурамизда асосий урин эгаллаши лозим.

9) Халқимиз манфаатларига зид бўлган ғояларга қарши миллатни бирлаштирувчи, ўзлигини англатувчи, уни фаоллаштирувчи, «Миллий тикланиш ғояси мафкурамизда акс этган тамойил бўлиши зарур. Фақатгина ўзлигини англатган миллатгина турли хил ғояларга берилмайди, ўзининг тараққитё йўлини туғри тушунади ва ўз мақсадларини амалга оширишда фаоллик ўрсатади.

10) Демократия, адолат ва хавфсизлик каби умуминсоний қадриятлар мафкурамизда ўз аксини топиб, миллатимиз ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши учун ижобий таъсирини кўрсатади.

Бугунги кунда миллий мафкурамизнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида мамлакатимизда содир бўлаётган улкан ўзгаришлар халқимизнинг қадрини кўтармоқда, миллий ғурурни мустаҳкамламоқда, олдимизда турган вазифаларни амалга оширишда катта омил бўлиб келмоқда. Буларнниг барча халқимизнинг катта меҳнати, фидойилиги, Ватанпарварлиги каби қадриятларимиз, эътиқодимизнинг мустаҳкамлиги эвазига содир бўлаётганлиги мафкурамиз ривожланишининг уни амалиётга айланаётганлиги бугунги кунда ўз ифодасини топаётганлигидан далолат бермоқда. Миллий мафкуранинг кучи миллатга илҳом, ишонч, қудрат, эътиқод, шодлик каби улуғвор туйғулар бахш этмоқда.

Ҳозирги янги ижтимоий-иқтисодий шароитда миллий мафкураинг амалиётга айланаётганлиги тарихий ривожланишнинг янги босқичига ўтмоқда. У инсоннинг янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаёт шаклларини яратишга қаратилган, қирралари билан намоён бўлмоқда. Мустақиллик демократия ва янги бозор муносабатларига ўтиш шароитида халқни бошқариш ва раҳбарлик қилиш, миоддий ва маънавий қадриятларни қайта тиклашга қаратилган амалий фаолият ўта мураккаб бўлиб, у биздан масъулиятни қатъий ҳис қилган ҳолда иш тутишни, назарий жиҳатдан пухта уйлаб, илмий асосланган режалар асосида ҳар бир ишни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Президентимиз таъкидлаганидек «Албатта, мафкурани бир кун ёки бир йилда яратиб бўлмайди. Чунки мафкура шакланади, шакллантириб борилади. Унинг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш мумкин. Аммо бу тамойиллар реал ҳаётда ўз ўрнини топмаса, бундай мафкура фақат қоғозда бўлади, халос».

Президентимиз ўзининг «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари, тараққиёт кафолатлари», «Тарихий хотирасиз келакж йўқ», «Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди», «Жамият мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин» ва бундан ташқари асарларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг асосида инсон фаоллигига боғлиқ эканлигини кўрсатди.

Ўзбекистон ҳаётидаги ўзгаришлар инсон онгида ҳам катта ўзгаришлар қилишини талаб этади. Чунки инсон онги ва қалбини эгаллаш бугунги кунда долзарб вазифалардир. Бунда ёт ғоявий таъсирларга қарши курашда ўзбошимчаликка йўл қўйиб бўлмайди. Бундай шароитда бегона ғояларнинг қупорувчи таъсирига қарши доимий ва узлукмиз аксил тарғибот ташкил этиш муҳимдир. Бу курашни нафақат мамлакатимиз ичкарисида, балким халқаро майдонда ҳам олиб бориш лозим.

Бунинг учун мамлакатимизда миллий ғояни тарғиб қилиш кенг йўлга қўйилган бўлиб,уйидаги ташкилий тамойилларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир;

- кенг қамровлилик, бунда жамиятнинг барча аъзоларига ғоялар хилма-хиллиги асосида мафкурани сингдириш;

- узликсизлик – миллий истиқлол ғояси тарғиботининг маконда ва замонда доимийлигини, уни яхлит тизим шаклига келтиришини англатади;

-кетма-кетлик ҳар бир босқич учун тараққиёт ва инсон камолотига хизмат қиладиган қадриятларни сингдириш мақсадида мафкуравий ташкиқот режалаштириш ва амалга ошириш;

- босқичма – босқичлик – миллий мафкурани тарғиб қилишнинг руҳий жиҳатлари билан боғлиқ бўлиб, ҳам тарғибот қилувчи, ҳам қабул қилувчининг муайян тайёргарлик босқичларидан утишни тақозо қилади.

- меъёрийлик – аксил тарғиботни келтириб чиқарадиган, ҳаётдан ўзилиб қолишга олиб келадиган баландпарвозлик, расмиятчилик ва такрорланишларга йўл қўймайди;

- шахсий ибрат – миллий ғояни тарғиб қилишда муваффақиятни таъминлайдиган муҳим омил бўлиши;

- илгари тарғибот-ташвиқот технологияларидан фойдаланиш бунда ғоявий тарғибот инсонларни моҳирона бошқариш.



[1]Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Т.: «Ўзбекистон», 2000, 6 бет.

Киритилди: 2020-05-30 10:13:07; Ўқилди: 3122 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!