Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоя ва мафкура / Миллий мафкура

Восита

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Миллий мафкура;
Муаллиф: Каримов А

Восита – арабча сўздан олиб чора, тадбир, усул. Ўрта, ўртадаги. Бирор мақсадга эришиш ёки бирор ишни амалга ошириш учун дастак бўлиб хизмат қиладиган нарса, қурол. Ахборот воситалари. Умуман, бирор нарсани амалга ошириш учун хизмат қиладиган, фойдаланиладиган нарса, омил.

Бугунги вокелик миллий истиқлол ғояси тарғиботи масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ғоя тарғиботи энг долзарб масалалардан бирига айланганлигини инобатга оладиган бўлсак, унинг тарғибот – ташвиқотига ҳам янгича технологиялар, усуллар, воситаларни жалб қилишимиз лозим. Миллий ғоянинг таъсирчанлигини ошириш вазифаси тарғибот жараёнида янги технологияларни кенг қуллаш заруриятини кучайтирмоқда. Бунинг учун бизга жаҳондаги илғор мамлакатларда тупланган тажрибалардан фойдаланишни курсатмоқда.

Бизга маълумки ОАВ – энг асосий, қудратли ва таъсирчан воситадир. Чунки ОАВ омманинг ўзига хос тарбиячиси, муҳим тадбирларнинг ташкилотчиси, долзарб муаммоларни ҳам қилишнинг энг таъсирчан қуролидир. Айнан ОАВ орқали миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғоя ва демократик тамойиллар тарғиб-ташвиқ қилинмоқда. Улар ҳамма вақт демократия ва сўз эркинлигининг ўзига хос ўлчови, кўрсаткичи бўлиб келган. Эркин ва мустақил ОАВ демократик тараққиётни рағбатлантиради ва мустаҳкамлайди.

ОАВнинг бугунги кунда олдига қуйилаётган вазифаси ҳаётийлик бўлишни талаб қилмоқда. Берилаётган ахборотларнинг асосий ютуқларини кўрсатиш билан кафолатламасдан, камчиликларни ҳам кўрсатиш ҳамда бартараф этиш йўлларини ҳам куўрсата билиш керак.

Таъкидлаш жоизки, тарғиботнинг негизида фақатгина ғояга ишонч эмас, балким ғояни тарғиб қилаётган инсонга ҳам ишониш керак. Шу боис, мақташ тартиботнинг ягона ва тўғри усули эмас. Чунки мафкурани, ҳаётни фақат мақташ, уни бенуқсон қилиб тарғиб қилиш мумкин эмас.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ОАВни ҳақиқий «туртинчи хокимият»га айлантириш долзарб масала бўлиб турибди. Уларни мустақил ижтимоий кучга, сиёсий тизимнинг тўлақонли ва жамоатчилик фикрини шакллантирувчи таъсирчан воситага айлантириш вазифаси турибди. ОАВнинг эркин ва мустақил фаолият юритишлари учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган, журналистларни тайёрлаш масаласи давлат даражасига кутарилган, уларни тайёрлаш, малакасини ошириш билан қаноатланмай бу соҳа мутахассисларининг хорижда таълим олишлари учун маблағ ажратилаётганлиги ҳам диққатга сазовордир.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда ОАВ ходимлари фаолиятида плюрализм тамойили асосига қурилиши демократиянинг тараққиётига хизмат қилмоқда. Биз демократияни қандай тушунсак, ОАВларига ҳам шундай вазифаларни юклаймиз. Биз демократияни мустақиллик, эркинлик ва масъулият деб тушунар эканмиз, ОАВларидан ҳам мустақиллик, эркинлик ва масъулиятни кутамиз.

Бизлар ОАВ орқали миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг муҳим жиҳатлари – ахборот террорига, мавкуравий таҳдидларга муносиб жавоб бериши, маънавий-мафкуравий жиҳатдан халқимизни тобе этишга интилишларининг пайини кесиш ва Ўзбекистон фуқароларида мафкуравий иммунитетини шакллантириш билан боғлиқ.

Ҳозирги кунда инфармацион хуружларнинг тез-тез уюштирилаётганлиги аслида урушга муносабатнинг ўзгарганлигидан, қуролнинг янги тури кашф қилинганлигидан дарак берди. Бу қурол – ахборотдир. Бундай қурол ёрдамида олиб борилаётган информацион урушларда инсоннинг онги ва қалби нишонга олингандир.

Президентимиз таъбири билан айтганда, бундай информация ҳуружлардан кузланган мақсад – мамлакатимиз аҳолисига ахборот орқали ва мафкуравий йўл билан тазиқ ўтказиш, жаҳон афкор оммаси орасида Ўзбекистон ҳақида нотўғри тасаввур уйғотишдан иборат. Бундай ахборотларга қарши бизнинг ОАВларимиз ҳам аксил тарғиботни олиб бориши шарт.



Киритилди: 2020-05-29 10:53:15; Ўқилди: 1319 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!