Якшанба, 20 октябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Мустақиллик ва миллий ғоя / Бош мақсади, тамойиллари, вазифалари

Миллий ғоянинг бош мақсади

Категория: Мустақиллик ва миллий ғоя – Бош мақсади, тамойиллари, вазифалари;
Муаллиф:

.“Ғоя” тушунчаси маълумки, инсон ўзинниг ақл-заковати иймон-эътиқоди ва ижодий меҳнати билан бошқа барча тирик жонзотлардан фарқ қилади. Фалсафанинг азалий қоидаларидан бири – тил ва тафаккур бирлигидир – Тилнинг энг бирламчи маҳсули сўз бўлгани каби, тафаккурнинг дастлабки шакли тушунчадир.

Мафкура эса муайян ижтимоий гуруҳ, ижтимоий қатлам, миллат, давлат, халқ ва жамиятнинг эҳтиёжлари, мақсад ва муддаолари,орзу интилишлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойилларини ўзида мужассам этадиган ғоялар тузилишидир.

Инсон тафаккур воқеликни идрок этиш мобайнида турли фикрлар, қарашлар, ғоялар ва таълимотлар яратади. Лекин тафаккур яратган ҳар қандай фикр ёки қараш, мулоҳаза ёки нуқтаи назар ғоя бўла олмайди. Фақат энг кучли, таъсирчан, залворли фикрларгина ғоя бўла олиши мумкин.

Илмий адабиётларда “ғоя”, “мафкура”, “идея” ва “идеология” тушунчалари ишлатилмоқда. Идея ва идеология кўпроқ Ғарб давлатларида ҳамда рус тилидаги манбаларда учрайди. Идея ибораси он юнон тилидаги idea сўзидан олинган, у идеология сўзининг ўзаги бўлиб ҳисобланади ва тушунча ёхуд фикр маъносини англатади.

Идеология (Idea - ғоя, тушунча, logia – таълимот) атамаси эса ғоялар тўғрисидаги таълимотни англатади ва икки хил маънода ишлатилади:

- Ғояларнинг моҳият-мазмуни шаклланиши, аҳамияти тўғрисидаги билимларни ифодалайди ва илмий соҳа бўлиб ҳисобланади.

- Муайян ғояни амалга ошириш, мақсадга етиш усуллари, воситалари, омиллари тизимини англатади.

Ғояларнинг оддий фикрлардан фарқи яна шундаки улар гарчи тафаккур пайдо бўлсада , инсон руҳиятига,хатто туб қатламларига ҳам сингиб боради. Ғоя шундай ҳаракатга келтирувчи мақсад сари етакловчи руҳий-ақлий кучга айланади.

Тафаккурнинг маҳсули сифатида ғоя теварак оламни ўрганиш, билиг жараёнида вужудга келади. Ижтимоий онгнинг барча шакллар –илм – фан, дин, фалсафа, санъат ва бадий адабиёт, ахлоқ, сиёсат ва ҳуқуқ – муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни ривожлантиради. Маълум маънода айтиш мумкинки, ҳар бир онг соҳасининг ўз ғоялари мавжуд бўлади.

Мазмуни ва намоён бўлиш шаклига қараб, ғояларни бир қанча турларга ажратиш мумкин.

- Илмий ғоялар;

- Фалсафий ғоялар;

- Диний ғоялар;

- Бадиий ғоялар;

- Ижтимоий – сиёсий ғоялар;

- Миллий ғоялар;

- Умуминсоний ғоялар ва ҳоказо.

Хуллас, инсоният тарихи хилма-хил ва мафкураларининг вужудга келиши, амалиёти бир – бири билан муносабатидан иборат узлуксиз жараёндир.

Миллий ғоя. Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг туб манфаатларини, халқимизнинг асрлар мобанйида интилиб келган орзу-идеалларини, олижаноб мақсад муддаоларини ўзида мужассам этади. Шундай экан миллий ғоянинг ўзи нима?

Миллий ғоя – миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатлари ва мақсадарини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтиомий ғоя ҳисобланади.

Миллат ғоя ўз моҳиятига кўра, халқ миллат тақдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак.

У ёки бу ғоянинг иллий ғоя сифатида майдонга чиқиши миллатнинг ўтмиши, мавжуд ҳолати билан бевосита боғлиқдир. Зеро, ана шу икки негизга таянган ҳодагина у миллатнинг қисқа ёки узоқ вақтда эришиши лозим бўлган мақсад – муддаолари ва мўлжалларини тўғри ифодалай олиши мумкин. Том маънода миллий ғоя охир оқибат озми-кўпми инсоният тақдирлигича таъсир қилади. Шу маънода, ҳар қандай миллий ғояда умуминсоний моҳият мавжуд бўлади. Аммо аниқ бир миллат ёки умидман инсоният учун аҳамиятни бўлган ғяолар ҳам бор. Айтайлик, “Миллий яраш” ғояси фуқаролар уруш кетаётган давлат учун ҳаётий мазмунга эга бўлса, “Манфаатли ҳамкорлик” ғояси дунёнинг барча мамлакатлари учун бирдек аҳамиятлидир. Ҳар бир халқ ўз тарихинниг бурилиш нуқталарида, аввал мафкура масаласини ,унинг ўзларини ташкил этадиган,ўзига хос ўқ, бирлаштирувчи ядро вазифасини ўтайдиган ижтимоий ғояни шакллантириш муаммосини ҳал қилади.

Ҳар қандай мафкура муайян мақсадларга хизмат қилади, бу йўлда хилма-хил вазифаларни бажаради. Маълумки, мафкуранинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагиларда намаён бўлади:

- одамларни муайян ғояга ишонтириш;

- шу ғояни атрофида уюштириш;

- кишиларни маънавий – рухий жиҳатдан рағбатлантириш;

- ғоявий тарбиялаш;

- ғоявий иммунитетни шакллантириш;

- ҳаракат дастури бўлиш.

Малакатимиз учун миллий ғоя ҳақидаги масаланинг бугунги амалий аҳамияти шундаки, биз ўтиш даврини бошдан кечирмоқдамиз. Айнан шундай пайтда аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилувчи мафкураларнинг шаклланишига шароит тузилиши мумкин.

регулятив коммуникатив

тарбиявий

билиш ғоявий бандлик

норматив қадриятли ҳимоя

сафарбар этиш, йўналтириш

Қадимги хоқонардан биринниг юртига қўшни подшодан элчи келибди. У шундай дебди: “шоҳимизнинг амри шуки, агар ҳоқон ўзининг энг севимли тулпорини бизга инъом қилмаса, юртинигга уруш эълон қиламиз”. Элчининг бу гапларини вазир хоқонга етказибди. Хоқон, майли юртимнинг тинчлиги учун севимли тулпоримдан воз кеча қолай, деб тулпорни бериб юборинглар, дея буйруқ қилибди. Шу тариқа юртнинг тинчлиги ва осойишталиги бир оз вақт сақланиб қолибди. Бир мунча вақтдан сўнг ўша подшодан яна элчи келибди ва бу сафар ҳақоннинг севимли канизагини талаб қилибди. Ҳоқон юрт тинчлиги йўлида канизагини ҳам хадя қилиб юборибди. Учинчи сафар яна элчи келибди. Унинг муддаосини вазир ҳоқонга шундай баён қилибди: “Шоҳим, юртимизнинг қаровсиз бурчагида озгина тошлоқ жой бор эди, бу сафар қўшни подшо ўша ерни беришимизни талаб қилмоқда. Келинг, шу ташландиқ жойни бериб юборайлик, шу билан халқимизнинг танчлигинияа сақлаб қоламиз.” Бу гапни эшитган ҳоқон: “Йўқ!” – дебди кескин: “Энди уруш қилмасак бўлмайди. Тулпор ва канизак шахсан менга тегишли эди, шу сабабли уларни осонликча бериб юбордим. Аммо Ватанимиз сархадларининг ҳар бир қаричида шу чоққача ўтган ота-боболаримизнинг,биз билан ҳозир яшаётган ватандоларимизнинг ва келгусида туғилажак фарзандларимиз, невара-чевараларимизнинг ҳаққи бор. Уларнинг ҳаққини ўзгага бериб юборишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Ватаннинг ҳар бир қарич ерини сақлаб қолиш учун энди урушга бориимизга тўғри келади. Халқни сафарбарликка отлантур!” кўриниб турибдики ҳар бир қарични эъзозлаш фалсафасининг илдизи мужассамдир.

Миллий мафкура жамиятдаги барча социал қатламлар ва гуруҳларнинг умумий ҳаракат дастури, уларни фаолликка даъват этувчи восита ҳисобланади. Мафкуравий мақсад – ғоявий фаолиятни амалга оширишдан қутиладиган идеал натижасидир. Мақсадни аниқ-равшан идрок этиш инсон ва жамият фаолиятига изчиллик, собитқадамлик ва фаоллик бағишлайди. Миллий истиқлол мафкурасининг олий мақсади – Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги ғояларига таянган ҳолда халқимизни мустақилликни мустаҳкамлаш, Ўзбекситоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этишдир.

Истиқлол ғоясининг халқимиз қалбига йўл топиши, мамлакатдаги мавжуд буюк интелектуал салоҳиятни Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига эришиш учун сафарбаар этиш миллий мафкура олдига қўйиладиган асосий мақсаддир. Шуни ҳам инобатга олиш зарурки, халқни фақат олижаноб ва илғор ғояларгина эмас, балки Ватан мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини хавф отида қолдирадиган турли кўринишлардаги мафкуравий тазйиқларга қаршилик кўрсатиш зарурияти ҳам жипслаштиради. Миллий истиқлол мафкураси, бир томондан, Ўзбекистон заминида келажаги буюк, фаровон жамият барпо этиш учун халқимиз куч-қувватини жипслаштиришни, халқ иродасини бунёдкорлик ишларига сафарбар этишни, иккинчи томондан эса, миллий мустақиллигимизни жиддий хавф солаётган фкуравий таҳдидларга зарба бера оладиган мард, жасур, ватанпрвар авлодни тарбиялашни кўзда тутади.

Гуп шундаки, мамлакатимизнинг бундай кейинги ривожланиш истиқболларни кўп жиҳатдан халқимиз иродасини миллий мафкура атрофида нечоғли жипслаштиришга, халқимизнинг ватанпарварлик, инсонпарварлик, тараққиёпарварлик фазилатларини янада ривожлантиришга боғлиқ. Президент Ислом Кариов таъкидлаганидек, “эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади”. Жаҳонни мафкуравий жиҳатдан бўлиб олиш учун тинимсиз ҳаракат қилинаётган ҳозирги шароитла фақат кучли миллий мафкурагина жамиятни ана шундай тазйиқлардан муҳофаза қила олади.

Ҳозирги пайтда кимнинг ғояси кучли, фикри тиниқ, мафкураси ҳаётий бўлса – ўша ғалаба қозонади. Бу – инсониятнинг ХХ аср тарихидан келиб чиқадиган муҳим хулосалардан биридир. Миллий истиқлол мафкураси халқнинг туб манфаатлари ва мақсадларини ўзида ифода этади, жамият аъзоларини шу мақсад атрофида жипслаштиради.

Ўзбекистон халқининг туб манфаатлари: мамлакат мустақиллиги, юрт тинчлиги, миллатлараро тотувлик, фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, мамлакат аҳолиси ва ҳар бир оила, маҳалла-кўйнинг фароовнлигини таъминлашдан иборатдир.

Миллий мафкурада халқимизнинг умумий манфаатлари, орзу-умидлари мақсад ва интилишлари ўз аксини топади. Президентимиз Ислом Каримов миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадини шундай белгилайди: “Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқаро ягона Ватан бахт-саодати учун доимл маъсулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчанлик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир. Шу билан бирга мен миллий истиқлол ғояси бугунги тез суръатлар билан ўзгараётган таҳликали дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросгиа, неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадриятларга эга эканлигимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликни асраб-авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан”[1]Миллий ғоянинг асосий вазифалари. Унда бош мақсадга эришишнинг восита ва усуллари, йўллари аниқланади.

Шу маънода, одамларимизда мустақил дунёқараш ва эркин тафаккурни шакллантири – миллий истиқлол мафкурасиннг асоосий вазифаларидан биридир. Миллий мустақиллик – буюк неъмат, яъни ўз тақдирингни ўзинг белгилаш, ўз юртингга эгалик қилиш, аждодлар анъанасини давом эттириш, жаҳон ҳамжамиятида ўзингга муносиб ўрин эгаллаш учун ноёб имкониятдир. Мустабид тузум халқларнинг миллий мустақилликка, эркин фикрлашга бўлган интилишини бўғар эли, уни мутелик, итоаткорликда ушлаб туришга зўр берар эди. У моҳиятан ғайриинсоний ва инсон табиатига зид эди. Шу боисдан ҳам унинг мафкураси муқаррар равишда инқирозга юз тутди. Миллий мустақиллик йилларида Президент Ислом Каримов ташаббуси била миллий қадриятларимизни тиклаш, тарихмиз чуқурроқ ўрганиш, ундан сабоқ олишга алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас. Чунки мустақилликнинг қадр-қимматини теран ҳис этиш учун, аввало, тарихни билмоқ, халқимиз бошига тушган синовларни, мустамлакалик асоратларини, хўрликларини юракдан ҳис этмоқ, озодлик учун кураш йўлидаги улуғ аждодларимиз жасоратидан воқиф бўлмоқ зарур. Зеро, “Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилган”[2]Миллий мафкура ўзининг туб моҳиятига кўра Ватанимиз озодлиги ва мустақиллигини мутаҳкамлашни, Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги, халқ фаолвонлигини таъминлашни кўзда тутади. Бундай улуғвор вазифани бажариш ҳар бир фуқародан эркин фикрлаш, Ватан тақдири, истиқболи учун маъсулликни ҳис қилишн талаб этади. Эркинлик бўлмаган жойда маъсулиятсизлик, лоқайдлик вужудга келади. Миллий мустақилилк халқимизга ана шундай эркин фикрлаш имконини берди. Эркин тафаккурсиз миллий истиқлол мафкурасининг шаклланишини хатто тасаввур ҳам этиб бўлмайди. Истиқлол мафкураси эркин тафаккурга таянади, у демократик жаият ҳаётининг муҳим қонунияти, миллий мафкурани яратиш, ҳимоя қилиш ва такомиллаштиришнинг зарур шартидир. Эркин тафаккур шахс фаоллигини оширади, уни бунёдкорлик ишларига илҳомлаштиради.

Мафкура жамиятимизда илғор ғоялар устуворлик қиладиган соғлом ижтимоий муҳитни яратишга ёрдам беради. Демократик қадриятларнинг кенг ривожланиши қарашлар хилма-хиллиги ва фикрлар арнг-баранглиги (плюрализм)нинг қарор топишига олиб келади. Кишилар руҳан юксакликка, яна ҳам бахтли ва фаровонроқ ҳаёт кечиришига интиладилар. Бундай ҳаётга эришишнинг турли восита ва йўллари мавжуд бўлиб, у турли ғояларда ўз ифодасини топади. Ғоялар илмий-назарий ёки диний асосга эга бўлади. Демократик жамият ақл ва тафаккур пойдевори устида қад кўтаради, дунёвий илм-фан ва техника жамият тараққиётининг асоси ҳисобланади. Ижтимоий ҳаёт тобора интеллектуаллашиб бораётган, илмий тафаккур инсонит маънавиятининг устувор йўналишига айланаётган ҳозирги шароитда кўпроқ илмий-назарий асосга эга бўлган илғор ғоялар устунлик қилади.

Янгича фикрлайдиган, мутелик туйғусидан холи бўлган маънавий баркамол авлодни тарбиялаш истиқлол мафкурасининг муҳим вазифасидир. Ижтимоий ҳаёт ўртага қўяётган муаммолар ижодий фикрлайдиган, ташаббускор ва юксак маънавиятли инсон шахсий шакллантиришни талаб этаяпти. Миллий мафкура давр талаблари ва хусусиятларини яққол ифода этгани учун ҳам кишилар қалбига тез етиб боради ва ҳаёт дастури бўлиб хизмат қилади.

Миллий мафкура ўзида халқимизнинг эзгу орзу-умидлари ва ҳаётий манфаатларни ифода этар экан, бу мақсадларга эришишнинг зарур шарти сифатида баркамол инсон шахсини шакллантиришга алоҳида эътибор беради. Чунки маънавий баркамол кишиларгина шахсий ва умуммиллий манфаатлар уйғунлигини теран англайди. Ватан озод бўлмаса, ашхс озод бўла олмаслигини тушунади.

Мамлакатимиз таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар баркамол инсон шахисни шакллантиришга қаратилган бўлиб, халқимизнинг миллий манфаатларига, эзгу мақсадларига тўла мос келади.

Милилй мафкура биринчи навбатда ҳаётга эндигина қадам қўятган ёш авлоднинг ҳаётига янгича маъно ва мазмун бахш этишга, унда фаол ҳаётий позицияни ашкллантиришга қаратилгандир. Чунки ёшлар фақат миллий ғоя тимсолидагина қаратилгандир. Чунки ёшлар фақат миллий ғоя тимсолидагина мамлаат тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим воситасини кўрадилар. Ёшлар табиатан турли ғояларга қизиқувчан ва уларга тез берилувчвн бўладилар. Миллий истиқлол мафкураси ҳали турмушнинг аччиқ-чучклигини татиб кўрмаган, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ана шу авлодни миллий манфаат ва тараққиётимизга ёт бўлган сохта ва бузғунчи ғоялар тажовузидан ҳимоя қилади, фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиради.

Ғоя сафарбар этувчи улуғвор фикр бўлса, мафкура эса мана шундай улуғвор ғояларни бир бутун яхлит куч қилиб бирлаштирувчи, уюштирувчи ҳаракатга келтирувчи, бошқарувчи ғоялр тизимидир.

Шундай экан, миллат жамиятнинг пароканда бўлиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Акс ҳолда, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисоий ислоҳотлар ўз аҳамитини йўқотади, мустақиллик йўлида ғов бўлади.

Мамлакатимизад олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли бизда ана шундай бўлинишларнинг олди олинди. Бугунги кунда ана шу натижаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини, фуқаролар ва миллатлараро тотувликни сақлаб қолиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Бунинг йўли эса битта, у ҳам бўлса жамиятнинг барча қатламлари, ҳар бир аъзоси учун бирдай қадрли бўлган миллий ғоя ва мафкурани ишлаб чиқишдир.

Ғоялар тўғрисидаги билимларга инсоният тарихиинг энг қадимий даврларидан бошлаб катта эътибор берилган. Бу атаманинг мазмун-моҳияти Ғарб мамлакатларида “идея” тушунчаси орқали ифодаланади. “Идея” грек тилидаги “idea” сўзидан олинган бўлиб, қадмиги у “образ”, “ташқи кўриниш” деган маъноларни англатар эди. Лекин бу тушунчанинг мазмун-моҳиятларни англатар эди. Лекин бу тушунчанинг мазмун-моҳияти тараққиёт давомида ўзгариб борган ва фалсафа тарихида хилма-хил маъноларда ишлатилган. Масалан, қадимги юнонистонлик файласуф Платон “Ғоялар дунёси ва соялар дунёси” тўғрисидаги таълимотини асолар экан, ғояларни дунёнинг яратувчиси, асоси деб атаган ва уларни объектив реаллик сифатида талқин қилган. Яна бир юнон алломаси Демокрит эса олам таркибидаги энг амйда ва бўлинмас зарра – атомларни идеялар деб атаган. Машҳур немис файласуфи Гегелнинг фикрича, идея – барча нарсаларнинг ижодкори, дунёга келтирувчиси ва асосий моҳиятидир.

Кўпгина мутахассисларнинг фикрича, қадимги дунёда ғоя ва мафкура тушунчалари қарийб бир хил маънода ишлатилган. Бунда асосан ушбу тушунчаларнинг инсон дунёқараши ва эътиқодини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамиятига кўпроқ эътибор берилган. Масалан, ҳозирги диншуносликда дининг илк шакллари деб талқин қилинадиган “анимизм”, “тотемизм”, “фетишизм” каби оқимлар талқини мисолида бу ҳол яққол кўзга ташланиб туради. Уларнинг ҳар бири муайян ғояга ишонч ва эътиқод ҳамда уларни бир қадам мутлақлаштириш натижасида дунёга келган. Улар ўз даврида ёки қабилани, эл ёки элатни бирлаштириш, уларнинг дунёқарашини маънавий тартибга солиш ва мувофиқлаштириш учун мезон бўлиб хизмат қилган. Айнан ана шу маънодагина уларни мафкура вазифасини бажарган аътиқод шакллари дейиш мумкин.



[1]Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: “Ўзбекистон”, 2000. 4-бет.

[2]Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мастаҳкам иродасига ишонаман. “Фидокор”. 2000 йил, 8 июнь.

Киритилди: 2019-10-20 01:17:10; Ўқилди: 3216 марта;

 

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!