Душанба, 25 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Мустақиллик ва миллий ғоя / Бош мақсади, тамойиллари, вазифалари

Миллий ғоянинг вазифалари

Категория: Мустақиллик ва миллий ғоя – Бош мақсади, тамойиллари, вазифалари;
Муаллиф:

Миллий истиқлол ғояси одамларни эзгу ғояларга ишонтриш, уларни уюштириш, олижаноб мақсадлар сари сафарбар этишда маънавий-руҳий жиҳатдан улкан аҳамият касб этади. Чунки халқниннг руҳи, кайфияти, ҳиссий кечинмалари ва фаолият кўрстаишга шайлиги унинг ҳаракат кечинмалари ва фаолият кўрсатишга шайлиги унинг ҳаракат дастури бўлган умуммиллий ғояга ишончи билан белгиланади. Ана шундай ишонч жамият аъзоларида мустаҳкам эътиқодни шакллантириб, уларни янада жипслаштиради, мамлакат фуқароларини Ватан манфаатлари билан уйғунлаштиришга чорлайди.

Бундай мутаҳкам эътиқодга эга бўлган ва комил ишонч асосида ўз ҳаёт йўлини аниқ белгилаб олган инсон ёт ва зарарли ғоялар таъсирига асло берилмайди, ўткинчи қийинчиликларга бардош беради. Унда ғоявий ирода мустаҳкам бўлади. Шу маънода, миллий истиқлол ғояси ҳам халқимизнинг янги жамият қуриш борасидаги харакат дастури десак, муболаға бўлмайди.

Миллий истиқлол ғоясининг мақсад ва вазифалари умуинсоний қадрият устуворлиги тамойилига тўла-тўкис мос келади. Улар мамлакатимизнинг жаҳондаги илғор давлатлар тажрибаси асосида мафкуравий жараёнларда фикрлар хилма-хиллиги ва қараршлар ранг-баранглиги (плюаризм), демократик эркинликлар ва инсон ҳуқуқларини сақлашга доир халқаро андозаларга ҳамоҳанглиги билан ҳам катта аҳамиятга эга. Шу маънода миллий истиқлол ғоясининг мақсад ва вазифалари умубашарий тамойиллар, минтақавий жараёнлар ва миллий манфаатлар ўртасидаг ўзаро алоқадорликни ўзида акс эттиради, шу билан бирга, алқимизнинг ирода-интилишларини намоён этувчи самарали тизимга айланади.

Мустақиллик йилларида жамиятимиз аъзоларининг дунёқараши, фикрлаш тарзида теран ўзгаришлар рўй берди. Халқимизни бирлаштирадиган, бунёдкорлик фаолиятига сафарбар этадиган, унинг эзгу мақсадлари ва ҳаётий манфаатларини ўзида ифодала диган миллий ғоя ва мафкурани яратиш ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётимизнинг муҳим шарти бўлиб қолди. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўқ қўймаслик,бегона ва ёт ғояларнинг хуружидан ҳимояланиш, бандай тажоввузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо этмоқда”[1]Мафкуранинг мақсадлари бўлиши табиийю чунки, ҳар қандай мафкура ўз олдига муайян мақсадни қўяди. Бу мақсадлар ировард натижага эришишнинг йўллари, восита ва усулларини белгилайди. Мафкуранинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

- Одамларни муайян ғояга ишонтириш;

- Шу ғоя атрофида уюштириш;

- Ғояни амалга ошириш учун сафарбар этиш;

- Кишиларни маънавий-руҳий жиҳатдан рағбатлантириш;

- 0оявий тарбиялаш;

- Ҳаракат дастури бўлиш.

Қуйида миллий истиқлол ғояси нуқтаи назаридан мафкуранинг ана шу хусусиятларининг моҳияти ва мазмуни билан қисқача танишамиз.

1. Одамларни муайян ғояга ишонтириш. Мфкура ғоялар системаси сифатида бирор бир ғояни тарғиб этиш, кишиларни шу ғояннг тўғри, ҳаётий ва илғор эканлигига ишонтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.

Демократик жамиятда амал қиладиган пюрализм (фикрлар, қарашлар ранг-баранглиги) кишиларга ўз аётий манфаатларни, мақсад ва интилишларини акс этирадиган илғор ғояни танлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш имконини беради.

Миллий истиқлол ғоясининг шаклланишини таҳлил қилиш жамиятда бирон бир ғоянинг тўғри, илмий ва ҳаётийлигига ишонч ҳосил қилиш ўз-ўзидан рўй бермаслигини кўрсатади. Мафкурага ишонч уйғотиш, унда акс этган ғоялар таъсирида одамларни сафарбар этиш функцияси муайян шахсларнинг фаолияти орқали рўёбга чиқади. Чунки, ишонтирмоқ – кишиларнинг руҳи, кайфияти, ҳиссий кечинмалари, қалби ва шуурирга таъсир қилсоқдир. Бу вазифани амалга оширувчи кишилардан юксак инсоний фазилатлар, ўз ғоя йўлида фидойилик, билим, малака, нутқ, маҳорати ва бошқалар талаб этилади.

Фуқароларни уюштириш Инсонларни ғоявий тарбиялан

Дунёқарашликка сафарбар этиш Фуқародарга қарши зарур иммунитетни шакллантириш

Жамиятни ислоҳ қилишнинг ҳаракат дастурига айланиши Жамият аъзоларини янги ютқларга эришишда маънавий рағбатлантириш

Турли халқаро ва миллатлараро демократик жамият қуриш ишларига сафарбар этиш, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришга эришишга тайёрлаш

Кенг халқ оммасини бирон бир ғоянинг илғор ва инсонпарвар эканлигига ишонтирмоқ учун, аввало, мазкур ғоя халқ ҳаётига яқин, бевосита дахлдор бўлиши, иккинчидан, уни одамлар онгига етказишнинг энг қулай воита ва усулларини аниқлаб олиш керак бўлади.

Мустақиллик ғоясининг ўзаги бўлган – танлаган тараққиёт йўлимизнинг тўғри, адолатли ва ҳаққоний эканлигига, у мана шу заминда истиқомат қиладиган ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатларига мос тушишига кенг оммани ишонтириш, кишиларни озод ва обод Ватан, аркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги бунёдкорлик ишларига сафарбар этиш миллий истиқлол мафкурасининг асосий мақсадларидан биридир.

Мафкуравий тарғибот ишларининг муваффақиятини белгилайдиган шундай ҳаётий қонуният бор: бошқалларни бир ғояга ишонтирмоқ учун, аавло, унга ўзинг юракдан ишонишинг, бошқаларни ёндирмоқ учун ўзинг ёнишинг, бошқаларни ғафлат уйқусидан уйғотмоқ учун ўзнг уйғоқ ва бедор бўлишинг шарт! Миллий ғоянинг халқпарвар, тараққийпарвар эканлигига бўлган ишонч кундалик ҳаёт синовларидан ўтсагина, сўз ва иш бирлигига эришсагина, бу ғоя мустаҳкам эътиқодга айланади. Эътиқод устувор ерда чинакам инсоний ҳаёт бўлади; эътиқод учун, илғор ғоя тантанаси учун кураш жараёнида инсон шахси шаклланади; у бунёдкор кучга айланади.

2. Ғоя асосида кишиларн уюштириш. Жамият фақат ўз шахсий манфаатини кўзлайдган одамлар йиғиндисидан иборат эмас. Умумий манфаатларни теран айнглаш кишиларнинг жамият кишиларнинг жамият бўлиб уюшишларига, ижтимоий талаб ва нормаларни эътироф этиб, уларга амал қилишларига сабаб бўлади. Бу, айниқса, ҳозирги ўтиш даврида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шу сабабдан ҳам жамият аъзоларини умумий мақсад ва манфаатлар йўлида бирлаштириш мафкуранинг асосий вазифаларидан биридир.

Ўзининг Ватан деб аталмиш улуғ бир оилага мансублигини ҳис этиш туйғуси ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, балки муттссил ва изчил тарбия самараси ўлароқ, юзага келади. Оиладаги тотувлик, аҳиллик, меҳр-шафқат хислатлари узлуксиз равишда турли шаклларда олиб бориладиган ахлоқий тарбиянинг маҳсули бўлгани каби, жамиятнинг ғоя хилма-хил қатламларини умумий манфаатлар атрофида жипслаштириш, одамлар ўртасида ҳамжиҳатлик, тотувлик, ўзаро ёрдам хислатларини шакллантириш ҳам изчил тарбия воситасида амалга оширила. Шу маънода айтиш мумкинки, миллий истиқлол ғояси кишилар онгига теран сингиши билан улар умумий мақсад сари интилувчи мслакдошларга айланадилар.

3. Ғояни амалга ошириш учун сафарбар этиш. Мафкуранинг бунёдкорлик функцияларидан бири илғор ғояни амалга ошириш учун кишиларни сафарбар этишдир.

Мафкурада ифода этилган ғоя ва мақсад жамиятдаги кўплаб партиялар, ижтимоий ҳаракат ва ташкилотларнинг фаолияти дастурига асос бўлди, ижтимоий ривожланшга кучли туртки беради. У жамиятда рўй берадиган туб ўзгаришларга замин яратади, унга кенг халқ оммасини маънавий-руҳий жиҳатдан тайёрлайди, сўнгра бунёдкорлик ишларига сафарбар этади.

Жаҳон тарихида бунга мисоллар жуда кўп. Бунёдкор мафкураннг сафарбар этувчи роли туб ижтимоий-иқтисодий юксалишларда, жамият ҳаётидаги маънавий ўзгаришларда яққол кўзга ташланади. Буни халқларнинг чет эл босқинчиларига қарши курашида, турли бунёдкорлик ишларида, чунончи ҳашар йўли билан сув иншоотлари, кўприклар, йўллар, шаҳар ва қишлоқлар қуришдаиг умумий сафарбарлик ишларида кўриш мумкин.

Жамиятда трли социал гуруҳлар, синфлар, қатламлар мафкура асосида сиёсий-ижтимоий жараёнларга ўз муносабатларини белгилайдилар. Бироқ, мафкуранинг сафарбар этувчилик хусусияи социал ўзгаришлар жараёнида доим ҳам кўзга аниқ ташланавермайди, балки, туб ижтимоий ўзгаришлар даврида яққолроқ намоён бўлади. Масалан, мамлакат мустақиллиги ва яхлитлигига таҳдид соладиган мафкуравий хавф-хатарлар кучайган пайтларда кишиларни Ватан истиқлоли, равнақи йўлида жипслаштириш ва сафарбар этишда миллий мафкура муҳим рол ўйнайди.

Сиёсий курашлар даврида аҳолининг жуда оз қисмини ва тор доирадаги манфаатларни кўзловчи, бузғунчиликни мақсад қилиб олган мафкуралар ҳам дунёга келиши мумкин. Бундай мафкурага эга бўлган гурулар билан аҳолининг асосий қисмини ташкил этувчи гуруҳ ва синфлар ўртасида мафкуравий масалаларда турли ихтилофлар келиб чиқади. Зеро, Президентимиз таъкидлагани каби: “Халқ – ўзининг минг йиллик анъана ва тажрибалари, сўнмас хотираси ва буюк туйғлари билан яшаб келаётган қудратли куч. Ёлғонга, алдовга дуч келган пайтда унинг асрий қадриятлари, доимо уйғрқ виждони тилга киради, наҳақликка, қабиҳликка, қарши курашга даъват этади”[2]Мафкуранинг сафарбар этувчилик функцияси, айниқса, мафкуравий курашлар жараёнида тўлароқ намоён бўлади. Зеро, мафкуравий зиддиятлар кескинлашган даврда мақсадга эришишнинг қўпол воситасидир, хусусан босқинчилик, террор, қўпорувчилик, инқилобий усуллар ишга солиниши мумкин. Бу – мафкуравий курашнинг ўта қўпол ва ғайриинсоний усуллари бўлиб, уларга қарши турашда собитқадамлик, бардош, сабот ва фаоллик талаб қилинади.

Бу жараёнда бунёдкорлик ғоялари билан қуролланган кенг халқ оммасининг идеаллари, манфаатларини ўзида мужассамлаштирувчи мафкурагина инсонпарварлик, тараққийпарварлик тамойиллари асосида мамлакат, халқ тақдирида ижобий аҳамиятга эга бўлади, кишиларни эзгу ишларга даъват этади.

4. Кишиларни маънавий-руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш. Мафкура тараққиётнинг энг оғир, мураккаб даврида, айниқса бир житимоий-сиёсий тузумдан янгисига ўтиш жараёнида кенг халқ оммасини маънавий-руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, уларда келажакка ишонч туйғуларини уйғотишга хизмат қилади. Ана шу сабабдан ҳам чинакам миллий мафкура бўлган истиқлол ғояси ўзининг жозибаси билан кишиларни ўз кучига ишонишга, истиқболга умид билан қарашга даъват этади. Ана шу саббадан ҳам чинакам миллий мафкура бўлган истиқлол ғояси ўзининг жозибаси билан кишиларни ўз кучига ишонишга, истиқболга умид иблан қарашга даъват этади. Унда халқ фантазияси, орзу-умидларининг қай даражада акс этиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки, тўқ, фаровон ва бахтли ҳаёт қуриш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, миллатлараро тотувлик, тинчлик, дўстлик ер узидаги барча халқларнинг азалий орзусидир. Демак, миллий истиқлол мафкурасининг ҳаётийлиги, таъсирчанлиги халқ орзу-умидарини нечоғли тўла ва ёрқин акс эттириши, уларни рўёбга чиқаришнинг йўллари ва воситаларини қай даражада тўғри белгиланишига боғлиқдир.

Зеро, жамият аъзолари миллий истиқлол мафкурасида ўз ҳаётий манфаатлари, орзу-умидалари ифодасини кўрсагина одамларни руҳан бардам, уйғоқ ва фаол қила оладиган кучга айланади.

5. Ғоявий тарбиялаш. Жамиятдаги мавжуд ғояларга фаол муносабат, фаол ҳаётий позицияни тарбялаш мафкуранинг яна бир муҳим мақсадидир. Ғоявий тарбия ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий тарбиянинг асосини ташкил этади. Ҳар қандай ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий тарбия муайян ғояни ҳимоя қилиш, тарғиб этиш ва ривожлантиришга қаратилган бўлади. Хусусан, ёвузлик, беҳаёлик, шафқатсизликни тарғиб этиш орқали ёшларни ахлоқий жиҳатдан бузишга қаратилган бадиий фальмларда жамият барқарорлигига раҳна солишдан иборат мафкуравий мақсад яширингандир. “Онги шаклланиб улгурмаган аксарият ёш томошабинлар бундай фильмлардан кўпинча турли ёвузлик, йиртқичлик, шафқатсизликларни ўрганади, холос. Натижада уларнинг дийдаси қотади, қарбидан тошбағирлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби иллатлар жой олганини ўзи ҳам сезмай қолади. Хатто шундай томоша ва фильмларнинг қаҳрамонларига кўр-кўрона тақлид қилишни истайдиган йигит-қизлар ҳам топилади. Чунки улар бундай уйдирма талқинлар таъсирида қўл ураётган иши қанай аянчли оқибатларга олиб келишини тушуниб етмайди”[3]Бинобарин, ғоялар ошкора ёки яширин, бевосита ёки билвосита, тўғридан-тўғри ёки рамзий ашклларда тарғб этилиши мумкин. Инсон фаолияти аниқ бир ғоявий мақсадга йўналтирилган бўлиб, бу ният кўпинча кўзга ташланмайди. Ғоявий тарбиянинг асосий мақсади кишилрда ҳушёрлик, езгирлик ҳиссини шакллантириш, ёт ва зарарли ғояларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини шакллантиршдан иборатдир.

6. Ғоявий иммунитетни шакллантириш. Ғоявий тарбия жараёнида кишиларда ёт ва зарарли ғояларга қарши курашиш учун мафкуравий иммунитетни шакллантиришга алоҳида эътибор берилади. Бу узоқ давом этадиган жараёндир.

Мафкуравий иммунитетни шакллантириш кишилар онгига бр хил ғояни зўр бериб тиқиштириш эмас, балки одамларда оқ-қорани ажратиш, зарарли ғояларга қарши ҳушёр ва огоҳ бўлиш хусусиятларини тарбиялаш демакдир.

Манфаатлар бор ерда муқаррар ғаразли, нопок ғоявий ниятларни амалга ошириш учун интилишлар ҳам бўлади. Ёшларда мафкуравий иммунитетни тарбиялашда ижтимоий фанлар муҳим роль ўйнайди. Ғоявий иммунитетни шакллантириш – ғоявий-тарбиявий иш самарадорлигинининг муҳим мезони ҳисобланади.

7. Ҳаракат дастури эканлиги.мафкура жамиятда ижтимоий-сиёсий ҳаракатнинг ўзига хос дастуриаламали бўлиб хизмат қилади. Чунки у бугунги кун муаммоларини ҳал этиш учун одамларни жипслаштириш ва сафарбар этиш заруриятидан вужудга келса-да, айни вақтда узоқ итиқболни кўзлайди. Тарихий давр ўзгариши билан миллий мафкурани янада такомиллаштириш, янги мазмун билан бойитиш зарурияти вужудга келади.

Инсоният тараққиётга интилар экан, угда бунёдкорлик ҳисси мавжуд экан, илғор ғоялар дунёга келаверади. Босқинчилик, талончилик интилишлари бузғунчилик ғоялар таъсирида юзага чиқади. Шу боисдан ҳам бундай зарарли ғояларга қарши курашга доимл тайёр туриш, ёт ғоя ва мафкуралардан огоҳ бўлиш ҳаётий зарурат бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимизнинг кўпмиллатли халқи онгида “Ўзбекистон-ягона Ватан” деган тушунчани қарор топтириш истиқлол мафкурасининг муҳим вазифалалридан биридир. Бунда “Ягона Ватан” ғояси ўзининг туб моҳияти билан миллий мустақиллигимизга путур етказиладиган маҳаллийчилик, ошна-оғайничилик иллатларини таг-томири билан йўқотишда, юртимизда истиқомат қилаётган турли халқ ва миллат вакилларида ягона ватан фарзанди эканлиги билан фахрланиш туйғусини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги учун фидойилик иймон-эътиқодли аждодлпримиздан бизгача етиб келган буюк меросдир. Чут эл босқинчилаирга қарши сабот-матонат билан курашган Широқ, Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик сингари улуғ саркарда ва халқ қаҳрамонларининг жасорати бугунги кунда ҳам ватандошларимизда фахр ва ғурурланиш туйғусини кучайтиради. Мустабид тузум қатағонларининг қурбони бўлган Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир ва бошқалалрнинг жасорати эл-юртимиз мустақиллиги, озодлиги йўлидаги фидойиликнинг ёрқин намунасидир. Халқимиз онгига иймон-эътиқод, ҳалоллик, инсоф-диёнат, меҳнатсеварлик, саҳийлик фазилатларини сингдириш миллий истиқлол мафкурасининг муҳим вазифасидир.

Миллий мафкура асосида амалга ошириладиган барча вазифалалр охир-оқибатда ягона мақсадга – Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаг, бртимизни озод ва обод этиш, фаровон жамият қуриш учун хизмат қилади. Бу мафкуранинг қуйидаги муҳим хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

1) Ўзбекистон халқининг туб манфаатларини ифода этиш. Президент Ислом Каримов бу муҳим хусусият тўғрисида: “Ҳар қандай инсон, табиийки, мурод-мақсадсиз яшамайди. Бинобарин, токи ҳаёт мавжуд экан, мамлакатлар, давлатлар ва уларнинг манфаатлари бор экан, улар ўз тараққиёт йўлини, эртанги кен уфқларини ўзининг миллий ғояс, миллий мафкураси орқали белгилаб олишга интилади... Мафкуранинг ҳаётийлиги унинг халқ табиатига, турмуш ва тафаккур тарзига нечоғлик мос бўлиши, энг муҳими, жамиятнинг миллий манфаатларини, орзу-интилишлврини қай даражада акс эттириши билан белгиланади”[4]- деб ёзади.

Миллий мафкура халқнинг мақсд ва интилишларини ифода этади, халқ руҳини ўтаради, уни эзгулик ва бунёдкорлик ишларига даъват этади,жамият дуч келган муаммолар ечимнм топишга ёрдам беради.

2) Ўтмишни келажак билан боғловчи маънавий кўприк эканлиги. Миллий мафкура бир неча авлодларнинг ақл-заковати билан яратилади, у кейинги авлодлар томонидан янги мазун билан бойитиб борилади. Аждодлар билан авлодлар ўртасидаги ворислик миллий мафкурада ўз аксини топади. Чунки унда аждодларнинг асрий орзу-умидлари мужассам бўлади. Миллий мафкура ўзига хос эстафета сифатида бугунги авлодни аждодлпр билан боғлайди, миллий қадрият сифатида эъзозланади. Миллий мафкураиннг ҳаётийлиги миллатнинг фаоллигидан далолат беради. Президентимиз сўзари билан айтганда, миллий мафкура халқнинг халқ, миллатнинг миллат бўлишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Шу маънода “Жаҳон тажрибасига назар ташласак, миллатнниг миллат бўлишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Шу маънода “Жаҳон тажрибасига назар ташласак, миллатнинг мафкураис бор эмас, балки бир неча авлоднинг умри давомида ишлаб чиқилиши ва такомилга эришувига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

3) Миллий мафкурнинг яна бир муҳим хусусияти кишиларни буюк мақсадлар сари бирлаштирувчи ва сафарбар этувчи куч эканлигидадир. Тарихнинг муайян босқичларида чет эл босқинчиларига қарши кураш. Ватан мустақиллиги учун кураш, эл-юртни ободанлаштириш ғояси жадодларимизни эзгу мақсадлар атрофида бир тан-бир жон бўлиб бирлашишига даъват этган. Бунга, 20-йилларда ўлкамизда кенг қулоч ёйган миллий озодлик ҳаракати мисол бўлиши мумкин.

4) Миллий мафкура жамият аъзолари бунёдкорлик фаолиятининг ўзига хос мезонидир. Халқнинг интелектуал – маънавий салоҳияти миллий истиқлол ғояларини қай даражада ҳаётга татбиқ эта олишида, аждодлар орзу-умидини қай даражада рўёбга чиқара билишида яққол намоён бўлади.

5) Миллий мафкураинниг яна бир муҳим хусусияти кишиларни яратувчан фаолиятга сафарбар этиши, ғоявий ҳисоя воситаси эканлигини билан белгиланади.

6) Миллий мафкурани ёш авлодни тарбиялашнинг беқиёс омилидир. Чунки, у “халқнинг, миллатнинг ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ўлмас эътиқодидир”. (И.Каримов)

Миллий ғоя ёшлар ҳаётининг маъноси ва мазмунини белгилайди, миллат, Ватан равнақи, буюк келажакни барпо этиш учун яшаш ва курашш чинаам инсоний саодат эканлигини яққол кўрсатади. Мустақил фкирга эга бўлган, ўз кучига, ўзи танлаган йўлнинг тўғрилигига ишонган инсон порлоқ келажакка дадил интилиш билан яшайди. У жамиятдаги фикрлархилма-хиллигидан чўчимайди, балки замонавий билим ва ҳаёт ҳақиқатига суянган ҳолда ҳар қандай ғаразли ният, таҳдид ва нитилишларни фош қилишга қодир бўлади.

Хуллас, миллий истиқлол ғояси ўзининг энг олий мақсади, вазифалаи ва хусусиятлаирга эга. Унинг олий мақсади юртимизда озод ап лблд Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик даиятини барпо этиш йўлида халқимизни жипслаштириш, киишлар онгида мустақил дунёқараш ва огоҳлик ҳиссини камол топтириш, комил инсонни вояга етказиш, фуқароларимида мафкуравий иммунитетни тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлиб қолаверади.



[1]Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т., “Ўзбекистон”, 2000й. 3-бет.

[2]Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мастаҳкам иродасига ишонаман. “Фидокор”. 2000 йил, 8 июнь.

Киритилди: 2020-05-25 12:00:17; Ўқилди: 3567 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!