Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Мустақиллик ва миллий ғоя / Мустақилликни мустаҳкамлаш ғояси

Истиқлол

Категория: Мустақиллик ва миллий ғоя – Мустақилликни мустаҳкамлаш ғояси;
Муаллиф: Ортиқов Ш

"Истиқлол" бу ( кўтарилиш, қаддини ростлаш, ўсиш, юқори жойга эришиш) — ҳар бир инсон, жамоа, давлат, миллатнинг ривожланиши учун зарур эркинлик шартлари. "Истиқлол" сўзи "мустақиллик" сўзига нисбатан бирламчидир. "Истиқлол" сўзи "бошқаларга тобеъ бўлмай ўз эрки билан яшаш, ўзини ўзи идора қилиш, эркинлик" маъносини билдиради.

Ўзбекистон 1991 йили 31 августда ўз истиқлолини қўлга киритиб, жаҳон майдонига чиқиб, қаддини ростлади. Истиқлолининг барча маъноларини амалга ошириб бўлганидан кейингина мустақилликка тўла эришиши мумкин. Мустақиллик тушунчаси кўпинча сиёсий мустақиллик маъносида қўлланилади. Истиқлолга эришган кўпгина давлатлар ҳали иқтисодий жиҳатдан қарамликдан тамоман қутила олмаган бўлиши мумкин. Истиқлол сўзи бошқаларга тобеъ бўлмай, ўз эрки билан яшаш, ўзини-ўзи идора қилиш, эркинлик маъносини билдиради. Мустақиллик эса ихтиёри ўзида бўлган, тобеъ эмаслик, қарам эмас¬лик, ўзганинг ёрдамисиз ва раҳномолигисиз ўз масалаларини ҳал қила оладиган, ўзича эркин фикр юритиб, кун кечира оладиган, деган маъноларни биддиради. Истиқлол ўзаро ҳурмат, бири-бирини тан олиш, бири-бирини қадрлаш асосида мамлакат фуқаррларининг ўзаро муносабатида ҳам, жаҳон давлатлари ўртасидаги алоқаларда ҳам ана шу умуминсоний қадриятларга таяниши, ана шу умумий мезонлар асо¬сида яшаш демакдир. Мустақиллик — жамиятдан ажралмаган ҳолда дунё муаммолари ва ўз тақдири билан боғлиқ бўлган истиқбол ҳақида ўйлашдир. Истиқлол — эркин дунёқараш, эркин тафаккурга суяниб яшаш салоҳияти.

Мустақиллик азалдан инсониятнинг орзу-умидлари, армон ва изтиробларини ўзида мужассам этади. Дарҳақиқат, инсон табиатнинг гултожи сифатида ҳамиша озодлик ва ҳурриятга интилиб яшайди. У қалбида ўзини ҳамиша ҳар жиҳатдан эркин ҳис қилишга, тақликасиз турмуш кечиришга эҳтиёж сезади. Шунинг учун ҳам кишилик тарихи турли даврларда Ер шарининг барча минтақаларида озодлик учун курашнинг, шаклан турлича, моҳиятан ўхшаш бўлган ҳурриятга интилиш ҳодисаларини кўп кўрган.

XX асрнинг интиҳосида дунёнинг қарийб учдан бир қисмида мисли кўрилмаган ҳодисалар содир бўлди. Со¬циализм деб аталгаи тоталитар тузум, коммунисток маф¬кура деб аталмиш зўравонлик ва тазйиққа асосланган маф¬кура таназзулга учради. Жаҳонга, Ер юзига ҳокими мутлоқликни даъво этган СССР жамият сифатида ҳам, дав¬лат сифатида ҳам жарга қулади. Унинг таркибига кирган иттифоқдош республикалар том маънодаги мустақиллик мақомини олишди.

Хўш, мустақилликнинг ўзи нима? Истиқлол нималарга асосланади ва унинг мазмун-моҳияти нималардан иборат?

Энг аввало шуни айтиш керакки, мустақиллик тенглик сари қўйилган биринчи қадамдир. Чунки, тенглик бўлмаган жойда кимдир кимгадир тобе бўлади. Мутелик бор жойда ҳукмронлик, ўзгалар ҳисобига яшаш каби иллатлар пайдо бўлади. Натижада биз сўнгги бир ярим аср мобайнида бошимиздан ўтказган мустамлакачилик дунёга келади. "Тенглик" сўзининг қудрати шундаки, у одамларнинг ўзаро муносабатларидан тортиб, мамлакатлараро муносабатларгача ҳамма нарсани меъёр-мезонга солади, турли камситишлар ёки ортиқча таъзим-тавозега чек қўяди.

Истиқлол бизга ўзлигимизни англатди. Инсон ўзининг инсонлигини қанчалик чуқур тушунса, яшашнинг мазмун-моҳиятини ҳам шунчалик чуқур англайди. Ўзлигини англаган киши оламнинг бор ранг-баранглиги билан бирга ҳаёт мазмунини, ўзининг шунчаки тириклик ва мавжудлик белгиси эмас, аксинча, табиатнинг бетакрор мўъжизаси эканлиги, шу аснода инсон қадру-қимматини тобора теранроқ англай бошлайди. Маърифатга муҳтожлигини, хурофот ва жаҳолат ҳаёт кушандаси, манкуртлик, ўзлигини ва оламни унутиш эканлигига тобо¬ра кўпроқ ишонади. Демак, бевосита ички бир даъват ва қувват билан маънавий етукликка, комилликка интилади. Бу — Истиқлолнинг мўъжизаси. Истиқлол ҳуррият деган сўзлар, бутун жозибаси билан бирга беқиёс қудратини, буюк ўзгартирувчилик мўъжизасини кўрсатмоқда. У дунёқарашларимизни тубдан ўзгартириб, фикримиз, тафаккуримизни бойитмоқда. Воқеалар ривожини бутун моҳияти билан англашни дуне¬га кенгроқ ва теранроқ назар билан қарашни, бу кўҳна оламда шўро тизимидан бошқа давлатлар тизими ҳам борлигини, бошқача яшаш ҳам мумкин эканлигини, коммунистик мафкурадан бўлак ҳаёт лаззатини, инсон қадр-қимматини ҳимоя қиладиган ўзга ғоялар ҳам мавжудлигини кўрсатиб берди. Зотан, Истиқлолнинг буюк моҳияти беқиёс қадрият эканлиги тушунилади. Мустамлакачиликнинг кишилик тарихидаги фожиаси — унинг инсонни мустақил фикрлашдек улкан иқгидоридан маҳрум этганида. Истиқлол ана шу фожианинг аччиқ мазмунини очиб берди. “Ўтиш даврида индивидуал ва ижтимоий онгни щзгарган воқеликка монанд равишда қайта шакиллантириш, тафккур тарзини тубдан ўзгартириш асосида турмуш тарзини ҳам ўзгартиришга эришиш юқоридаги мақсадларга хизмат қилади. Шу жараёнда миллий ўзликни ва ўз-ўзини англаган комил инсонлар шахси шаклланади.”[1]

.” Мустақил яшашга, мустақил фикрлашга, ўзтақдирини ўзи белгилашга, ўз ҳаётини ўзи изга солишга қодир одам зиддиятларни осонлик билан енгади, бу дунёнинг шиддатли муаммолар бўрони қаршисида довдираб қолмайди. Ана шу оддий ҳаётий ҳақиқатни давлат мустақиллигига ҳам қиёслаш мумкин.

Мустақиллик мустамлакачиликнинг ҳар қандай шаклини, у тақозо этадиган тўсиқлар ва зўравонликларни инкор этади. Айни пайтда мустақиллик жаҳон тараққиётининг илғор тажрибалари асосида ўз равнақининг ўзига хос тамойилларини ишлаб чиқиш билан бирга ягона замин, ягона макон тақдирини белгилашда ўзаро ҳамкорликнинг янги, сифат жиҳатидан юқори бўлган, умуминсоний манфаатларга мос келадиган андозаси асосида яшаш демақдир. Агар у ҳамкорлик, ўзаро ҳамжиҳатлик мамла¬катлараро, давлатлараро ва минтақалараро сиёсий, иқтисодий, ижтимоий муносабатларни қарор тотирмаса ўз қобиғида қолиб кетиши, миллий маҳдудлик доирасидан чиқолмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам истиқтолнинг ана шу ҳаёт тажрибасидан ўтган тамойиллари ҳамма вақг долзарб бўлиб қолаверади. Чунки у доимий равишда ривожланиб, ўз-ўзини бойитиб, такомиллаштириб, онг ва тафаккурни чархлаб борадиган воқелиқдир.

Мустақиллик — табиатан онгли яшаш, онгли муносабатни қарор топтириш мезони. Айни пайтда у ҳаракатларнинг, интилишлар ва қобилиятларнинг кучайишини тақозо этадиган ҳодисадир. Донишмандлар айтганидек, ҳар қандай фаоллик тамойиллари ҳаракатлар эркинлигига замин яратиши, унга суяниши керак. Акс ҳолда боқимандалик иллатлари сурункали касалликка айланади. Демак, ҳар қандай хатти-ҳаракат, ҳар қандай интилиш ўз-ўзидан бунёдкорлик, яратувчилик руҳи билан йўғрилган бўлиши даркор. Ана шунда эркинлик самарасиз, фаолиятсиз ҳодисага айланмайди.

Мустақиллик имкониятларини олдиндан пайқаган, мамлакат ижтимоий-сиёсий жараёнларининг боришини тўғри кузатиб, тўғри баҳолай билган Узбекистон иттифоқдошлари орасида биринчилардан бўлиб ўз мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 31 август куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёноти Узбекистон ҳукуматининг сиёсий йўлини тўла қонунлаштириб берди. Бу тарихий ҳужжатда қуйидаги хулосалар илгари сурилган эди:

• • "Ўтмишдан сабоқ чиқариб ва ССР Иттифоқииинг сиё¬сий ҳамда ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришларии эътиборга олиб,

• Халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилгап ўз тақ-дирини ўзи белгилаш ҳуқуқига асосланиб,

• Узбекистон халқларининг тақдири учун бутун масъулиятни англаб,

• шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларининг, мустақил дав¬лат ўртасидаги чегаралараинг бузилмаслиги тўғрисидаги Хельсинки шартномаларига қатьий садоқатини баён этиб,

• миллати, линий эътиқоди ва ижтимоий мансублигидан қатьи назар, республика ҳудудида яшовчи ҳар бир кишининг муносиб ҳаёт ксчиришини, шаъни ва қадр-қимматини таъминлайдиган инсонпарвар демократик ҳуқуқий дав¬лат барпо этишга интилиб,

u • Мустақиллик Декларациясини амалга ошира бориб, Узбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистонпипг давлат мустақиллигини ва озод суве¬рен давлат — Узбекистон Республикаси ташкил этилганлигини тантанали равишда эълон қилади.

Узбекистон Республикасининг ўз таркибидаги Қорақалноғистон Республикаси билан бирга, ҳудуди бўлинмас ва дахлсиздир. Узбекистон Республикасининг бошқа давлатларга ҳудудий даъволари бўлмай, у ўз ҳудуди ва табиий бойликларига нисбатан олий ҳуқуқга эгадир". Янги жамиятнинг сиёсий ва давлат тузумини белгилар эканмиз, унда ҳар бир одамнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий фаолияти учун етарли эрк берадиган шарт-шароитлар яратилмоғи керак. Сиёсий қурилма борасидаги вазифаларимиз, клсқача айтганда, қуйидагилардан иборат:

- ҳақиқий демократия қарор топ ар экан, унда рес¬публика аҳолисининг барча қатламлари манфаатлари, барча ижтимоий гурухларнинг миллий ва маданий ҳақ-ҳуқуқлари муҳофаза этилади;

- Узбекистон Республикаси миллий давлат курилмасида ҳокимият учга ажратилади - қонунчилик, ижрочилик ва суд ҳокимиятига. Бу принципларга амая қилмасдан туриб, ҳеч қачон ҳуқуқий давлатга эришиб бўлмайди,

Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар // Узбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т. 1. - Т., 1996. - 15-6.

Энг муҳими, одамлар ҳукумат танлаган йулнинг тўғри ва ҳаққоний эканига тўла ишонч ҳосил қилдилар. Бу бизнинг энг катта ютуғимиздир. Иккинчидан, одамлар тафаккурида ўзгариш юз бермокда. Бу - тараққиётимиз гарови, катта имкониятдир. Энди ҳамма ran ана шу имкониятдан моҳирлик билан оқилона фойдаланишда қолган.

Истиқлол имкониятларидан оқилона фойдаланайлик // Бунёд¬корлик йўлидан. Т. 4. - Т., 1996. - 149-6.

Дарҳақиқат, биз ижтимоий-сиёсий жараёнлар одамлар ҳаётини кескин тарзда бир ўзандан иккинчи ўзанга буриб юборган, ҳаётимиз бутунлай бошқача тус олган ва турмушимиз ўзгача мазмун касб этган мураккаб руҳий-маънавий ҳолатни бошдан кечиряпмиз. Йиллар мобайнида қотиб қолган тушунчаларимиз ўзгармоқда ва мудраб қолган онгимиз уйғонмоқда.

Мустақиллик, ҳуррият деган сўзлар бутун жозибаси билан бирга беқиёс қудратини, буюк ўзгартирувчилик мўъжизасини кўрсатмоқда. У дунёқарашларимизни тубдан ўзгартириб, фикримиз, тафаккуримизни бойитмоқда. Воқеалар ривожини бутун моҳияти билан англашни, дунёга кенгроқ ва тийракроқ назар билан қарашни, бу куҳна оламда шўро тузумидан бошқа адолатли тузумлар ҳам борлигини, бошқача яшаш ҳам мумкин эканлигинк, коммунистик мафкурадан бўлак ҳаёт лаззатини, инсон қадру қимматини ҳимоя қиладиган ўзга ғоялар ҳам мавжудлигини кўрсатиб берди. Зотан истиқлолнинг буюк моҳияти, беқиёс қадрияти ана шунда. Мустамлакачиликнинг кишилик та¬рихида андуҳ ва кулфатлар ёғдирган беқиёс фожиаси — унинг инсонни мустақил фикрлашдек улкан иқтидоридан маҳрум этганида. Мустақиллик аиа шу фожианинг аччиқ мазмунини очиб берди.

Истиклол бизга ўзлигимизни англатди. Узини англаган худони англайди, ўзини таниган худони танийди. Худони англаш — оламни англаш, оламни тушуниш — одамни тушуниш, демакки, ҳаётнинг мазмунини идрок этиш демакдир. Инсон ўзини бутун моҳиятини, ўзининг инсонлигини қанчалик чуқур тушунса, яшаш мазмун моҳиятини ҳам шунчалик чуқур англайди. Ўзбекистон мустақиллик сари йўл олар экан, дастлабки кунларданоқ ўтмиш маданияти ва қадриятларини тиклаш, ноҳақ жабрланган инсонларнинг муборак номларини юзага чиқариш, миллий онгни ўстириш каби вазифаларни ўз олдимизга олий мақсад қилиб қўйдик. Ўзлигини англаган киши оламнинг бор ранг-баранглиги билан бирга ҳаёт мазмунини, ўзининг шунчаки тириклик ва мавжудлик белгиси эмас, аксинча, табиатнинг бетакрор мўьжизаси эканлигини, шу аснода иисон қадру қимматини тобора теранроқ англай бопшайди. Маърифатга муҳтожиигини, хурофот ва жаҳолат ҳаёт кушандаси, манқуртлик — ўзлигини ва оламни унутиш эканлигига тобора кўпроқ ишонади. Демак, бевосита ички бир даъват ва илоҳий қувват билан маънавий етукликка, комилликка интилади. Бу — истиқлолнинг яна бир мўъжизаси.

Айни дамда истиқлол туфйли миллий ўзликни англаш масаласи хам рўёбга чиқмоқда. Миллий ўзликни англаш халқнинг ривожланиш йўналишини унинг халқаро миқёсда ўзаро ҳамкорлик ва бирдамлиги ҳамда умумий фуқаролик менталитетининг шаклланишида ҳамжиҳатликка йўналтиради. Миллий ўзликни англаш жараёни нафақат туб аҳол балки шу давлатда яшовчи турли миллат ва элатларни манфаатини хисобга олади. Истиқлол фалсафасида ўз аксини топган. Истиқлол фалсафаси — мустақил ривожланишни таъминлашга қаратилган ғоявий-назарий қарашлар тизими. У истибдод мафкураси ва амалиётига қарши, озодликка интилиш зарурати туфайли пайдо бўлади. Миллий Истиқлол фалсафаси Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг туб манфаатларини, халқимизнинг асрлар мобайнида интилиб келган орзу идеалларини, олийжаноб мақсад муддаоларини ўзида мужассам этади. Халқимиз асрлар мобайнида эзгу ният қилиб келган мустақилликни сақлаш ва мустаҳкамлаш Узбекистон ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчидир. Бунинг учун барча бир ёқадан бош чиқариб, муқаддас она-Ватаннинг ҳаётий манфаатларини юракдан ҳис этган ҳолда уларни рўёбга чиқариш учун фаол ҳаракат қилиши, курашиши зарур. Бу жараён халқимизнинг ман¬фаатларини, уларни ўзида мужассам этадиган мил¬лий ғояни англаш билан боғлиқ ҳолда кечади. Ватан манфаати ҳар бир фуқаро манфаатлари билан узвий боғланган. Зеро, Ватаннинг ободлиги халқнинг фаровонлигига боғлиқ. Фуқароси бадавлат мамлакатгина моддий ва маънавий тўкис бўлади. Шундай экан, Истиқлол фалсафасининг муҳим тамойилларидан бири инсон қадр-қимматини ҳар томонлама юксалтириш, халқ фаровонлигини оширишдан иборат. Бунга эришиш учун халқимиз, юртимиз фуқароларининг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлигини мустаҳкамлаш талаб этилади. Бу вазифа миллий Истиқлол фалсафасининг моҳиятини ташкил этади. Истиқлол фалсафаси ҳар бир кишининг жамият ҳаётидаги фаолияти, юрти, миллати, ўзи ва оиласи олдидаги бурчи ва масъулиятни қай даражада ҳис этаётгани ва бажараётганини белгилайдиган маънавий мезон ҳамдир. Истиқлол фалсафаси қуйидаги умумбашарий қадриятларни эътироф этади ва улардан озиқланади: қонун устуворлиги; инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлик; турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжиҳат яшаш; диний бағрикенглик; дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик; ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятларини ўрганиш. Истиқлол фалсафасининг назарий жиҳатлари И.А.Каримовнинг асарларида атрофлича ёритиб берилган. Мил¬лий Истиқлол фалсафаси Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ҳақидаги илмий, назарий, фалсафий, тарихий қарашлар мажмуи, халқни келажакка ишонч, эътиқод руҳида тарбияловчи, барча тоифа кишиларни шу мақсад йўлида бирлаштирувчи маънавий омил ҳисобланади.

Шўролар замонида фалсафа фақат синфий бўлади, у миллий бўлиши мумкин эмас, деб ҳисобланар эди. Миллий фалсафа хусусида ҳатто сўз ҳам юритилмас эди. Бунинг натижасида узбек миллатининг миллий онги, дунёқараши, миллий ғурури, ифтихори анчагина сустлаштириб юборилган эди. Миллий мустақилликка эришилгач, Ўзбекистоннинг Истиқлол фалсафасини назарий жиҳатдан ишлаб чиқиш, уни халқ орасида кенг тарғибу ташвиқ қилиш, ҳар бир фуқаро онгига мустақилликнинг мазмун ва моҳиятини сингдириш, истиқлол йўлига мос ва хос ўзбек мил¬лий фалсафасини илмий асосда яратиш каби ўта муҳим масалалар пайдо бўлди. Бу фалсафа бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиқланади. Адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч-эътиқодини акс эттиради. Юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва Халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этади. Милла¬ти ва динидан қатъи назар, фуқароларимизнинг қалбида она-Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтиради. Истиқлолга интилган Ўзбекистон халқи мустақилликка эришди. Мамлакат раҳбариятининг оқилона, шахдам ва матонат билан ҳаракат қилиши туфайли Ўзбекистон истиқлол йўлига дадиллик билан чиқди. Энди юртимиз истиқлолининг энг мураккаб масаласини ҳал этиш даркор, у ҳам бўлса, Ўзбекистонни буюк давлатга айлантиришдир.



Киритилди: 2020-05-30 19:55:50; Ўқилди: 2068 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!