Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Мустақиллик ва миллий ғоя / Мустақилликни мустаҳкамлаш ғояси

Мустақилликни мустаҳкамлаш

Категория: Мустақиллик ва миллий ғоя – Мустақилликни мустаҳкамлаш ғояси;
Муаллиф: Ортиқов Ш

МУСТАҚИЛЛИК — 1) Тазйиқдан, назоратдан холи бўлиш, эркинлик; 2} иқтисодий, сиёсий, маънавий тобе бўлмаслик. Узбек тилида Мустақиллик атамаси одатда истиқлол сўзи билан яқин маънода қўлланилади ва узлуксизликни англатувчи чуқур, кенг қамровли жараённи акс эттиради. Мустақиллик «ихтиёри ўзида бўлган, тобе эмаслик, қарам бўлмаслик, ўзганинг ёрдамисиз ва раҳнамолигисиз ўз масалаларини ҳал қила оладиган, ўзича эркин фикр юритиб, кун кечира оладиган» маъноларни билдиради.

Мустақиллик «ихтиёри ўзида бўлган, тобе эмаслик, қарам бўлмаслик, ўзганинг ёрдамисиз ва раҳнамолигисиз ўз масалаларини ҳал қила оладиган, ўзича эркин фикр юритиб, кун кечира оладиган» маъноларни билдиради. Мамлакатимиз 1990 й. 20 июнда Узбекистан Республикаси Олий Кенгашининг II сессиясида «Мустақиллик Декларацияси» қабул қилинган. Унда ўзбек халқи давлатчилиги тарихи, тажрибаси, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш асосида республикамизнинг давлат Мустақиллиги эълон қилинди. Олий Кенгашнинг 1990й. 31 августда навбатдан ташқари VI сессияси¬да «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақил¬лиги тўғрисида Баёнот» берилди. Ўзбекистон Рес¬публикасининг давлат Мустақиллигининг асосий ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўлиб, у 1992 й. 8 декабрда Олий Кенгашнинг 12-чақириқ 11-сессиясида қабул қилинган. Унинг нафақат иқтисодий Мустақиллиги, балки сиёсий, маънавий тараққиётнинг илмийназий ва амалий жиҳатларини таъминловчи тамойиллар Ўзбекистон Президента И.А.Кари¬мов асарларида ўз аксини топган. Мустақил¬лиги йилларида шаклланиш йўлига кирган миллий истиқлол мафкураси халқимизнинг асрий анъана ва қадриятларини, миллий ўзлигимизни ўзида мужассамлаштириб, уларни умуминсоний қадриятлар, дунё цивилизацияси ютуқлари ҳамда илғор, тараққийпарвар ғоялар билан бойитиб, мамлакатимиз ўз олдига қўйган эзгу мақсад ва вазифаларни аниқ-равшан акс этти¬ради. Унинг воситасида ҳар бир давлат, қандай тузум барпо этмоқдамиз, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий асослари нималардан иборат, деган саволларга жавоб топа олади. Мамлака¬тимиз Мустақиллигининг бугунги бош стратегик мақсади озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик жамият бар¬по этишдир. Бунда қуйидаги бир қатор соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда:

Иқтисодий соҳада барча соҳа ва тармоқларда эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан амалга ошириш ва олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг мустақиллигини янада ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ўзгаришларнинг асосий йўналишларидир.

Сиёсий соҳада жамият ҳаётини демократлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, унинг изчиллиги ва самарадорлигини ошириш — мамлакатимизда амалга оширилаётган бу борадаги ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидир.

Ижтимоий соҳада жамият ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар амалга оширилаётган, бо¬зор муносабатлари устувор бўлиб бораётган ҳоз. шароитда кучли ижтимоий сиёсат юритиш асосий тамойиллардан бири бўлиб қолаверади.

Маънавий соҳада илм-фан ютуқларини амалий ишлар билан бойитиб бориш, ўзлигимизни чуқурроқ англаш, миллий истиқлол мафкураси тамойилларини халқимизнинг қалби ва онгига сингдириш, муқаддас динимиз ва тарихимизни сохталаштиришга, улардан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик асосий вазифалардир.

Мустақиллик нафақат жамият ва давлат ҳаётининг асо¬сий мезони, балки ҳар бир инсон, фуқаро умрининг мазмунини ҳам белгилайди. Ана шу маъ-нода у нафақат имконият, балки юксак масъулиятдир.

Луғатларда мустақиллик (араб, тобе эмаслик, ихтиёри ўзидалик, қарам эмаслик) — инсоннинг эркин ва озод равишда, ўз их¬тиёри билан бошқаларга бўйсунмасдан иш юрита олиши, миллат, давлат ва жамият ҳаёти, уларнинг тарққётини, устувор мақсад ва вазифаларини мустақил тарзда амалга оширишилини англатадиган тушунча Мустақиллик барча жабҳалардаги ҳар қандай камситиш, тобеликни инкор этади, ўзаро ҳурмат, бир-бирини қадрлаш, миллий ва умум-башарий қадриятларга таяниб иш кўриш, кенг дунёқараш ва эркин тафаккур асосида яшаш, фикрлаш, ўз ҳаётини эмин-эркин ўзи ташкил этиш имконияти ва амалиётини билдиради. Биз учун мустақиллик, энг аввало, ўз тақдиримизни қўлимизга олиш, ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни, урф-одатларимизни тиклаш, ҳар бир хонадонда тинчлик,осойишталик, баркамолликни сақлашдир. Ватанимизда адолат, инсоф, дину диёнат, меҳру оқибатни қарор топтиришдир. Биз учун мустақиллик яратган томонидан эл-юртимизга инъом этган табиий бойликларга эгалик қилиш, халқимиз қудрати, салоҳияти, ақли заковатига таяниб, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила учун муносиб ҳаёт кечириш, келажак авлодлар учун озод ва обод Ватан қолдириш. Ҳақиқатан ҳам, чунки истиқлол туфайли миллатимиз, мамлакатимизнинг жаҳонда обрў-эътибори ортди. Биз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқи аъзосимиз. Мустақиллик туфайли Ўзбекистонни дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакати тан олди, 125 дан ортиқ мамлакатлар билан расмий дипломатик муносабатларини ўрнатдик. Тошкентда 35 мамлакат ўз элчихонасини очди.

Бугунги кунда Ўзбекистон тўла ҳуқуқли асосда энг обрўли ва нуфузли халқаро ташкилотлар таркибига кирган бўлиб, барча қитъалардаги юзлаб мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантириб бормоқда. Энг йирик банк ва молия органлари, нодавлат ва ноҳукумат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Республикада 90 тадан ортиқ чет эл ваколатхоналари рўйхатдан ўтган. Шулардан, 24 та ҳукуматлараро ташкилот ва 13 та ноҳукумат ташкилот ишлаб турибди. Мустақиллик йилларида ҳукуматимиз кўплаб муҳим халқаро конвенцияларга қўшилди.

Мустақиллик йилларида давлатимизнинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдаги тамойиллари ишлаб чиқилди. Улар қуйидагилар:

- биринчидан, ўзаро манфааатларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда, давлат миллий манфаатларининг устунлиги;

- иккинчидан, тенг ҳуқуқлик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;

- учинчидан, мафкуравий қарашлардан қатъи назар, ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;

- тўртинчидан, халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормалардан устунлиги;

- бешинчидан, ташқи алоқаларни ҳам ички томонлама ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш.

- Республикамизда истиқлол шарофати билан таълим, фан-техника соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Чунки жамиятнинг ақлий ва маънавий салоҳиятини оширишда таълим, фан ва технологияларни ривожлантириш ислоҳотлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири. Мазкур устувор йўналишнинг аҳамияти жамиятни янгилашдан иборат бутун жараённи бошқа йўналишларига сингиб кетади.

- Бу жараён, албатта, кадрлар салоҳиятига, унинг касб жиҳатдан тайёрлаган, илмий-педагогик фаолияти ва ижодий қобилиятига боғлиқ бўлади. Фақат бугина эмас, мустақиллик туфайли узоқ асрлардан бери рухдари рўшноликка зор бўлган боболаримиз маданияти ва фанимизнинг улкан арбоблари Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро, Хожа Аҳмад Яссавий, Мотурудий, Марғилоний, Аҳмад Фарғоний, Ҳаким Термизий, Хожа Аҳрор Валий каби кўплаб азиз инсонларимизнинг номи тикланди. Истиқлол шарофати билан фалакнинг гардиши, шўро замонининг айби билан ўзга юртларга бош олиб кетган қариндош-уруғлари топилди, борди-келдиларга йўл очилди. Ўзбекистон бугунги кунда дунё давлатларининг халқаро анжуманлари, форумлари ўтказиладиган маданий ўчоққа айланиб қолди.I

Президент Ислом Каримов мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ одамлар онги ва тафаккурида ўзгариш ясаш асосида Ўзбекистонни янгилаш ва ривожлантиришнинг ўзига хос қуйидаги тамойилларини ишлаб чиқди:

• умуминсоний қадриятларга содиқлик;

• ватанпарварлик;

• халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожла нтириш;

• инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши.

Бу тамойиллар халқ дунёқараши, яшаш тарзи, воқеа-ҳодисаларга муносабати, маънавий-руҳий эҳтиёжларидан келиб чиққанлиги учун ҳам алоҳида аҳамиятга эта бўлмоқда. Чунки, биринчидан, Шарқда азалдан маънавиятга таяниб яшаш, комилликка интилиш, ҳар томонлама баркамоллик олий қадрият даражасига кўтарилган. Одамларнинг миллати, ирқи, ижгимоий келиб чиқиши ва диний эътиқодидан қатъи назар, ягона ўлчов — инсонни инсонлиги учун улуғлаш, инсон деган муқаддас номга муносиб бўлиш бош мезон қилиб олинган.

Иккинчидан, ҳар қандай жамият тараққиёти халқ дунёқарашини ҳисобга олмаса, унинг эҳтиёжларига мос келмаса таназзулга учраши табиий. Шунинг учуи ҳам Президент Ислом Каримов ўз мамлакати истиқболи ҳақида фикр юритар экан, "Мустақил Ўзбекистонинг куч-қудрат манбаи халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидадир. Халқимиз адолат, тенглик, аҳил қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини асрлар бўйи авайлаб-асраб келмоқда. Ўзбскистонни янгилашнинг олий мақсади ана шу анъаналарни қайта тиклаш, уларга янги мазмун бағишлаш, заминимизда тинчлик ва демократия, фаровонлик, маданият, виждон эркинлиги ва ҳар бир ки¬шини камол топтиришга эришиш учун зарур бўлган шарт-шароит яратишдир", деган эди.

Бу фикрдан англашиладики, Президент мамлакат куч- қудратини халқнинг маънавий камолотида кўради. У жамики инсоний фазилатларни такомиллаштириш учун за¬рур шароит яратиш вазифасини қўймоқда. Бу биринчидан, давлат сиёсатининг нечоғлик иисонпарварлигини кўрсатса, иккинчидан, давлат раҳбарининг сиёсий маданиятини, халқ маънавий-руҳий эҳтиёжларини нақадар чуқур ўрганганлигини кўрсатади. Учинчидан эса, бу халқ ва ҳокимият интилишларининг муштараклигидан далолат беради.

Инсонпарварлик, умуминсоний қадриятларга содиқлик, уларни асраб-авайлаш билан бирга янги замон талабларига мос равишда такомиллаштириб бориш — тараққиёт мезони, миллий равнақ асоси. Бундай руҳиятдаги одам ҳеч қачон бировга тазйиқ қилмайди, шафқатсизлик ва зўравонлик каби ғайриинсоний иллатларга ҳамиша нафрат билан қарайди. Уз табиатига мос равищда бағри кенг ва мурувватли бўлади.

Биз учун мустақиллик - Аллоҳнинг ўзи эл-юртимизга инъом этган габиий бойликларга эгалик қилиш, халқимиз кудрати, салоҳияти, ақлу заковатига таяниб, ўзбекистонда яшаётган ҳар бир ннсон, ҳар бир оила учун муносиб ҳаёт қуриш, келажак авлодлар учун озод ва обод ватан қолдиришдир.

Биз учун истиқлол - миллатимиз, мамлакатимизнинг жаҳонда обрў-эътибори, шон-шавкатини кўтарадиган соғлом авлодни, ҳар жиҳатдан баркамол ва фидойи ўғил-қизларни тарбиялаш, уларни вояга етказиш ва бахтини кўришдир. Ҳар бир фуқаромиз учун - миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар - эркинлик, тенглик, биродарлик, муносиб шароит яратиб беришдир.

Биз учун истиқлол - давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, буюк келажагимизнинг пойдеворини қуриш, миллий онгимиз ва фахримизни юксалтириш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнимизни эгаллашдир.

Мустақиллигимиз боқий бўлсин! // Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т. 2. - Т., 1996. - 283-284-6.



Киритилди: 2020-05-30 12:05:55; Ўқилди: 1495 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!