Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Мустақиллик ва миллий ғоя / Миллий ғоя ва ёшлар

Миллий ғоя ва ёшлар

Категория: Мустақиллик ва миллий ғоя – Миллий ғоя ва ёшлар;
Муаллиф: Негматова Д

Миллий ғоя ва ёшлар. Ҳар қандай миллатнинг тараққиёти жамиятдаги ёшлар қатламининг милилй ғоя ва қадриятларга муносабати, унинг ёшлар онгига қандай таъсир этаётганлигига ҳамда амалий фаолиятларига қандай тарзда таянишларига боғлиқ.

Миллий ғоя деганда, аждодлардан-авлодларга ўтиб, асрлар давомида эзозланиб келаётган, шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиёжи ва ҳаёт талабига айланиб кетган, табир жоиз бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид – мақсадларини ўимизга тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бунда кенг маъноли тушунчанинг мазму-моҳиятини ифода қилган бўларди. [1] Ёшлар республикамиз аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этади. Шунингдек, ёшларнинг миллий ғояни англаши ишонч ва эътиқодига айланиши, қандай янги қадриятлар шакллантирилганлиги билан ҳам боғлиқ бўлади. Чунки миллий ғоябир томондан, ёшларни ўзининг объекти сифатида қараса, иккинчи томондан ёшлар миллий ғоянинг илғор ривожлантирувчилари ва келажак авлодга етказувчилари ҳисобланадилар. Учинчидан, ёшлар қанчалик миллий ғоя билан қуролланган ва уни англаб олган бўлса, жамият шунчалик тараққиётга эришади. Бу ҳолат миллий ғоя ва ёшларнинг ўзаро боғлиқлигини белгилайди. Бошқача айтадиган бўлсак, миллий ғоя қанчалик мазмунли, ҳар бир кишининг узоқда мўлжалланган мақсад ва манфаатлари, пировардида эса, миллатнинг истиқболини белгилашга хизмат қиладиган бўлса, уни ёшлар шунчалик тез қабул қилади ва унга нисбатан ўзининг ижобий муносабати шаклланади. Демак, жамият миллий мафкура орқали ёшларга қандай ғоя ва фикрларни таклиф этса, шунга мос равишда ғоявий чиниққан, ватанпарвар, замонавий билимларни эгаллаган ёшларга эга бўлади. Энг муҳими шундаки, ҳар бир жамиятда қандай мақсадда бўлмасин янги ғоя ва концепцияларга нисбатан ёшлар ўз муносабатини билдиради ва аҳолининг бошқа қатламига нисбатан тезроқ қабул қилади. Чунки ёшлар фазиологик ва психологик жиҳатдан ҳали шаклланиш босқичида бўлгани учун уларда янгиликларга нисбатан қизиқиш кучли бўлади ва уни эътиқодига айлантириш эҳтиёжи катта бўлади. Шунингдек, ёшлар ўзларининг ижтимоий-руҳий ва бошқа жиҳатларига кўра салбий ҳодисаларга тез берилувчанлик, жамиятдаги ўзгарувчан шароитга мослашиш қобилиятининг юқори эканлиги билан ажралиб туради. Улар жамиятнинг шундай ижтимоий гуруҳига мансубки, улар ўткир ҳиссий билиш қобилиятига эга бўлиб, сўз билан амалиётнинг номутаносиблиги ҳолатларини кучлироқ сезадилар. Катталар учун одатий бўлган айрим «адолатсизлик»лар ёшларнинг ҳали тўлиқ шаклланмаган онгига, дунёқарашига кучли етказиши мумкин. Шунинг учун ҳозирги кунда ёшлар орасида милилй ғоя, миллий ғурур ва ор-номус билан боғлиқ маънавий-руҳий холатлар муҳим аҳамиятга эга.

Ёшларнинг олдида ҳақиқатни айтишдан чўчимаслик, сохтакорликдан қочиш, мавжуд қийинчиликлар, муаммоларни очиқ-ойдин баён этиш лозим. Айни пайтда, давлатимиз раҳбарияти олиб бораётган ижобий ишлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун олиб борилаётган саъй ҳаракатлари ва эришилаётган амалий натижалар хусусида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор бериш ёшларнинг жамиятимиз, давлатимиз, мустақиллигимизга бўлган ишонч-эътиқодини мустаҳкамлаш олимларимиз, пешқадам зиёлиларимиз, маъручиларимиз, мафкуравий ишлар билан шуғулланувчи барча тарғибот-ташвиқотчиларнинг биринчи даражали вазифа ҳисобланади.

Миллий ғоянинг ёшларни сафарбар этиш, илҳомлантириш, буюк келажак сари чорлаш учун аҳамияти, таълим ва тарбияда тутган ўрни ва роли унинг ҳаёт ҳақиқатларига, реал борлиққа, халқ турмушига қанчалик мос ва мувофиқлигига қараб белгиланади.

Ҳаёт ҳақиқатларига мос келмайдиган, реал воқеликдан, борлиқдан, халқ ҳаётидан, кундалик турмушдан ажралиб қолган суҳбатлар, маърузалар, мулоқотлар, учрашувлар қанчалик жозибадор, обрўли бўлмасин, барибир, унинг амалий самараси бўлмайди. Ёшларнинг кўз ўнгида, қалбида турган муаммоларни ўзида акс эттирмаган, уни қизиқтириб келаётган саволларга етарли даражада жавоб бермайдиган, одамларнинг юрагига жиз этиб таъсир кўрсатмайдиган мулоқотлар, мафкуравий ишлар наф эмас, унинг обрусини туширади, бундай учрашувларга ёшлар ишонмайди, ихлос кўймади.

Ёшларда ҳақиқатга мойиллик юқори бўла олмаслик, кўз бўямачилик, сўз билан амалиёти бошқа бўлмаганлардан жирканади, нафратланувчи руҳияти кучли бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралда «Ёшлар йили» Давлат дастури тўғрисидаги қарори элон қилинди. Қарорда «Ёшлар йили»да 9 та йўналишда амалга оширилди.

1991 йилнинг 20 ноябрида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун бош ислоҳотчи бўлган давлатнинг ёшлар масаласига доир асосий стратегик йўналишлардаги фаолиятини изчил ва тизимли равишда босқичма-босқич амалга оширишга имконият яратиб берди.

Ёшларнинг билим даражаси, касбий малакаси, маънавий ва руҳий баркамоллик каби фазилатлари ва ижтимои сифатлари бутун жамиятнинг ривожланиш даражасига салмоқли таъсир кўрсатмоқда.

Бундай тамойиллар ёшларнинг алоҳида ижтимоий демографик қатлам сифатида сиёсатнинг фаол субъектига айланиб бораётганини билдиради. Ёш авлодга бўлган муносабатдаги туб ўзгаришларни Президентимиз қуйидагича баҳолайди: ёшлар билан ишлаш масалалари алоҳида эътиборларни талаб қилади. Бугун ёшларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини янада юксалтириш ўта муҳим масаладир. Шу боисдан ҳам ҳозирги даврда улғайиб келаётган ёш авлоднинг муаммоларини ўрганиш ва шу асосда уларнинг ечимини топишига бўлган эҳтиёжлар тобора ортиб бормоқда.

Ёшларга оид давлат сиёсати ҳақидаги қонунда ёшлар сиёсатини амалга ошириш ҳар бир инсоннинг бурчи эканига, бу борада миллати, ирқи, тили, дини, жинси, маълумоти, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, давлат томонидан ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шарт-шароитлар яратилишига эътибор қаратилди.

Мазкур қонуннинг яна бир диққатга сазовор томони шундаки, унда ёшларимизнинг пухта билим олиши билан бир қаторида халқаро майдондаги фаоллиги ва иштирокини таъминлаш, шунингдек, вояга етмаган, боқувчисини йўқотган, ёш ҳамда кўп болали оилаларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан муҳофаза қилиш, истеъдодли ёшлар орасидан алоҳида ёрқин иқтидор эгаси бўлганларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш каби масалалар аниқ белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Конституциямизнинг 17 йиллигига бағишланган маърузасида шундай деган эди, «Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган XXI аср – интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар»[2]Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майда «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Бу фармонда ёш оилаларга давлат томонидан моддий ва маънавий ёрдам бериш, уларга айрим енгиллликлар яратиш кўзда тутилди. Ушбу фармонда қуйидаги ҳолатлар таъкидлаб ўтилди: ёш оила тоифасига 30 ёшдан ошмаган (14-30 ёшдаги фуқароларга таалуқли) ёшлар киради. 1. Ёш оила аъзоларини ишга жойлаштириш. 2. Уй сотиб олишда уларни қўллаб-қувватлаш, уларга микрокредитлар ажратиш. 3. Уларга имтиёзли равишда қорамоллар сотиш асосида меҳнат билан бандлигини таъминлаш. 4. Ёш оилаларни маънавий, миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш. 5. Никоҳдан ўтиш ва тўй маросимларида ёшларга давлат томонидан моддий ёрдам бериш. 6. Иш ҳақи ва бошқа дароматларга солинадиган солиқ ва тўловлар бўйича уларга етгилликлар бериш. 7. 2007 йил 1 сентябридан бошлаб давлат тасарруфидаги вақтинча фойдаланилаётган ётоқхоналарни ёш оилаларга ажратиш учун уй-жойлар, кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналар негизида оилавий ётоқхоналар ва ёш оилалар учун имтиёзли нархларда ижрага бериладиган квартиралар ташкил этиш каби масалаларга алоҳида урғу берилди»[3]2008 йил мамлакатимизда «Ёшлар йили» деб эълон қилиниб, ёшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилди. Ўтган давр мобайнида бу йўналиш бўйича Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан 13 та қарор, 1 та фармойиш қабул қилинди ва 2 та қонун лойиҳаси кўрилди ва қабул қилинди. Ҳудудлардаги ёш оилалар учун уй-жой қуриш ишларига 46 миллард сўмлик кредит ажратилиб, 15 та кўпқаватли уй фойдаланишга топширилди ва 530 та ёш оола алоҳида квартирага эга бўлди[4]А) Баркамоллик – камолот, болағатга эришган, бекаму кўст, мукаммал, комил маърифатли кишиларга нисбатан қўлланадиган тушунча. У инсоннинг ақлий, маънавий, ахлоқий жиҳатдан етуклиги, ўзи танлаган касб-ҳунарнинг устаси бўлиши, шахс сифатида шаклланиб, Вактан тараққиёти, эл-юрт фаровонлги учун жон куйдириши, эзгу ғоя ва ниятлар билан бунёдкорлик ва яратувчанлик қобилиятига эга бўлишни ҳам англатади. Баркамол инсон бошқаларга ўрнак бўлади, уларни ўз ортидан эргаштиради. Бундай инсонлар қанча кўп бўлса, жамият шунча баркамол бўлади, илм-фан, маданият ривож топади. Баркамоллик, ватанпарварлик, жасорат, ҳиммат, қатъият, ирода мустаҳкамлиги каби фазилатларни ўзида мужассамлаштирган тушунчадир[5]Баркамол авлод деганда биз аввало шуни айтишимиз керакки, бу тушунчанинг ўзи кенг қамровли серқирра тушунча ҳисобланади. Баркамол инсон тушунчаси – комил инсон тушунчаси билан ҳамоҳангдир.

Айни вақтда баркамол инсон тушунчаси соғлом авлод тушунчаси билан ҳам боғланиб кетади.

Илмий адабиётларда бу тушунчалар алоҳида-алоҳида ишлатилсада, моҳиятан уларнинг ҳаммаси инсон ахлоқ ва одобини, уларда шаклланган барча ижобий хислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб токи оилага, ота-онага ва бошқаларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олади.

Юқорида айтганимиздиек улар моҳиятан бирдек тушунчалар. Инсонни тўғриликка, ҳалолликка, покликка, Ватанпарварлик ва инсонпарварликка, эзгуликка ва қуйингки юксак ахлоқликка йўллаш бу тушунчаларнинг моҳияти ва мазмунини ташкил этади.

Буюк келажак баркамол авлодга таянгандагина яратилади, қад кўтаради. Бошқача айтганда баркамол авлодгина буюк келажакни ярата оладилар. Шунинг учун баркамол авлодни, соғлом авлодни тарбиялаш муҳим ва долзарб масала. Бу масалада Юртбошимизнинг қуйидаги сабоғи ибратлидир. «Биз соғлом авлодни тарбиялаш, вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломлик башарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз.

Баркамол авлод халқ тақдири ва фаровонлиги, Ватан тақдирини ўйлайдилар.

Соғлом деганда биз фақатгина жисмонан бақувват фарзандларимизни эмас балки маънавий бой авлодни ақлий ривожланган, ахлоқий пок, маърифатли фарзандларни авлодни тушунишимиз керак.

Баркамол авлод тарбияси тушунчаси. Баркамол авлод тарбия тушунчаси фалсайи, сиёсий маъно ва мазмунга эга бўлиб, у сиёсатнинг асосий элементлари, аввало, сиёсий, ижтимоий институтлараро муносабатлар ва жараёнлардаги туб ислоҳотларни ўз ичига олади.

Баркамол авлод ва янги авлод кадрлари уйғун тушунча бўлиб, бунда: 1) янги авлод мустақил, янгича тафаккур ва онг соҳиби ҳисобланади; 2) якка ҳукмрон коммунистик ғоя таъсиридан халос бўлган; 3) миллий ва умуминсоний қадриятлар руйҳида тарбияланган; 4) ҳозирги замон илм-фани ютуқлари асосидаги янги миллий таълим стандартлари бўйича билим олган, тайёрланган, қайта тайёрланган ёки малакасини оширган; 5) мамлакатимизда ва дунёда илм-фан соҳасидаги тизимлашган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлган, уларни ўзлаштириб олган мутахассис кадрларнинг янги авлодини англатади. Бунда «кадрларнинг янги авлоди» тушунчаси, муҳим натижа сифатида эришилган ютуқни ифодалайди.

«Баркамол авлод янги» тушунчаси эса демократик тамойилларни қадрлайдиган, юксак салоҳиятга эга, замонавий илм-фан ва технология ютуқлари билан қуролланган, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга амалий ҳисса қўшиш масъулиятини чуқур англаб етган янги қатламлардир. Улар жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга, демократик жамият қуришнинг мураккаб ва қийин вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган ўзига хос қатлам, баркамол авлоддир.

Баркамол авлод кадрлар тайёрлаш давлат сиёсатиинг демократик моҳиятида яққол намоён бўлади. У амалга оширилаётган демократик ижтимоий, сиёсий ислоҳотлардан кўзланган мақсадлар билан узвий боғлиқ бўлиб, демократик жамият қуриш йўлини танлаган Ўзбекистон учун янги сиёсий фоқелик ҳамдир.

Баркамол авлод тарбиясида икки тушунча бир-бири билан доимо уйғун ишлатилади.

1. Таълим тушунчаси шахснинг маърифий ва тарбиявий даражасини орттириш орқали унинг ривожланишини таъминлаш мақсадида ўргатувчи билан ўрганувчилар ўзаро биргаликда амалга оширадиган дидактик фаолият. Шахснинг ақлий тараққиётини таъминлаш мақсадида кўриладиган дидактик чора-тадбирлар тизимидир[6]2. Тарбия тушунчаси – 1) янги авлод кишиларига катта авлоднинг ижтимоий тарихий тажрибасини бериш туфайли ривожланишини таъминловчи ижтимоий функция; 2) ижтимоий институтлар таъсири остида инсон субъектив – шахсий ва маънавий дунёсини шакллантириш, қарор топтириш, бойитиш ва такомиллаштиришнинг аниқ мақсадга йўналтирилган, тизимлаштирилган ва онгли жараёни. Тарбия – таълим билан ўзаро жипс боғланган ижтимоийлашишнинг асосий бўғини, таълим тизимининг таркибий қисми[7]2. Тарбия тушунчаси – 1) янги авлод кишиларига катта авлоднинг ижтимоий тарихий тажрибасини бериш туфайли ривожланишини таъминловчи ижтимоий функция; 2) ижтимоий институтлар таъсири остида инсон субъектив – шахсий ва маънавий дунёсини шакллантириш, қарор топтириш, бойитиш ва такомиллаштиришнинг аниқ мақсадга йўналтирилган, тизимлаштирилган ва онгли жараёни. Тарбия – таълим билан ўзаро жипс боғланган ижтимоийлашишнинг асосий бўғини, таълим тизимининг таркибий қисми2 ҳисобланади.

Шундай қилиб, юқорида баркамол авлод, унинг моҳияти ва асосий қирраларининг баъзи жиҳатлари устидагина фикр юритдик. Энди эса бу мавзунинг долзарблиги тўғрисида фикр юритамиз.

Шу боисдан ҳам юртимизда баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Буни биргина мисол Ўзбекистонда «2010 йилни Баркамол авлод йили» деб эълон қилинишининг ўзида кўришимиз мумкин. Мамлакатимиз Президентининг 2010 йил 27 январдаги Қарорига мувофиқ «Баркамол авлод йили» Давлат дастури тасдиқланди.

Ушбу дастурдан кўзланган мақсад, мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятни рўёбга чиқариш, мамлакатимиз йигит қизларини XX аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиб, бахтли қилишдир.



[1]Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т. 2008. 71 бет.

[2]Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. –Т.: Ўзбекистон, 2009, 30-бет.

[3] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони // «Туркистон», 2007 йил 19 май.

[4] Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиздир. Асарлар, 17-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2009. 49. 58-б.

[5]Қаранг: Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. Тошкент, 2010 йил 64-бет.

[6]Тарбия: (ота-оналар ва мураббийлар учун энциклопедия). Тошкент: Ўзбекистон, 2010. 40-бет.

Киритилди: 2020-05-30 20:50:21; Ўқилди: 2597 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!