Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Мустақиллик ва миллий ғоя / Президентимиз И.А.Каримов

Асарлари

Категория: Мустақиллик ва миллий ғоя – Президентимиз И.А.Каримов;
Муаллиф: Тоғаев Н

Китобдан мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши X сессияси (1992 йил 2-3 июль), XI сессияси (1992 йил 8-10 декабрь), XII сессиясида (1993 йил 6-7 май) ҳамда Швейцариядаги «Форум фонд» халқаро иқтисодий ташкилоти IV сессиясида (1993 йил 18 июнь), Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг олий даражадаги иккинчи учрашувида (1993 йил июль) сўзлаган нутқлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги хорижий мухбирлар халқаро уюшмаси аъзолари билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувдаги ( 1993 йил 4 март) суҳбати ва «Комсомольская правда» газетаси (1993 йил 12 февраль), «Труд» газетаси (1993 йил 26 май) мухбирлари саволларига жавоблари ўрин олган. Уларда истиқлолга эришган республикамиз ички ва ташқи сиёсатининг асосий қоидалари, чинакам мустақил демократик давлат барпо этишнинг тамойиллари ҳамда туб иқтисодий, сиёсий ва маънавий ислоҳатларни амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилган.

Хусусан, асарда Президент Ислом Каримов томонидан 1992—1993 йилларда миллий давлатчилигимиз демократия ва ижтимоий адолат тамойилларига асосланиши, унда миллий манфаатлар устуворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган ташқи сиёсат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини йўлга қўйиш, мустақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-аҳлоқий негизларини қамраб олган ички сиёсат ҳақида билдирилган ғоялар илгари сурилади. Китобда Ўзбекистон — улкан имкониятлар мамлакати ва келажаги буюк давлат эканлиги ҳақидаги Президент И.А. Каримовнинг қарашлари, концепцияси китобхонлар эътиборига ҳавола қилинган.

2. Биздан озод ва обод ватан қолсин. Т.2.—Т.:Ўзбекистон,

1996.-380 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ушбу китобига республикада бозор муносабатларини йўлга қўйиш, иқтисодий ислоҳатларни жадаллаштириш, хусусий мулкни ҳамда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган асарлари киритилган. Уларда янгиланиш жараёнидаги мураккабликлар ва тўсиқларни енгиш йўллари кўрсатиб берилган. Шунингдек, китобда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ўн иккинчи чақирик, XIII сессиясида (1993 йил 2— 3 сентябрь), XIV сессиясида (1993 йил 28 декабрь), XV сессиясида (1994 йил 5 май), XVI сессиясида (1994 йил 22 сентябрь) ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши (1993 йил 9 октябрь), Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши (1994 йил 18 март), Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши (1994 йил 15 июль) ваТошкент вилоят Кенгаши сессияларида, республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида (1994 йил 18 февраль) сўзлаган нутқлари ўз ифодасини топган. Шунингдек, китобда мамлакатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 48-сессиясида (1993 йил 28 сентябрь), Саноатчилар ва ишбилармонлар халқаро конгресси Кенгаши йиғилишида (1994 йил 25 январь), ЕХХТга аъзо мамлакатлар давлат бошлиқларининг Будапештда бўлиб ўтган (1994 йил декабрь) конференциясида, Давос шаҳрида ишбилармонлар доиралари вакиллари билан учрашувда (1995 йил январь), Швейцариянинг Альтендорф шаҳридаги Ўзбекистон Савдо уйининг очилиш маросимида (1995 йил январь) ва бошқа турли халқаро анжуманларда ҳамда учрашувларда сўзлаган нутқлари ҳам жамланган.

Даврлаштириш нуқтаи назаридан китобда, асосан Президент Ислом Каримовнинг 1993-1995 йиллардаги давлат раҳбари сифатида олдинга сурган ғоялари ўз ифодасини топганки, бу тарихий давр муаллиф ибораси билан айтганда «бир куни — бир ойга, бир ойи — бир йилга тенг бўлган тарихий давр» сифатида инсоният тарихи зарварақларидан ўрин олмоқда.

Шунингдек, китобхон ушбу асарда ислоҳатларнинг «ўзбек модели» асосчиси И.Каримов ўй-ташвишлари билан яқиндан танишиши мумкин.

3. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.З.—Т.,Ўзбекистон,

1996. - 366 б.

Ушбу тўпламдан Президентимиз И.А.Каримовнинг мамлакатимизда бозор муносабатларини тобора такомиллаштириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларни янада жадаллаштириш масалаларига бағишланган машҳур асарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи (1995 йил 23 февраль), иккинчи (1995 йил 5 май) сессияларида, республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида(1995 йил 16 май; 1995 йил 29 июль) ҳамда халқаро миқёсдаги анжуманлар, яъни Дания пойтахти Копенгагенда ўтган халқаро конференцияда (1995 йил 12 март), Қозоғистонда Ўзбекистон кунларининг тантанали очилиши маросимида (1995 йил 20 май), Бишкекда туркий тилли давлат бошлиқларининг учрашувида (1995 йил 28 август) ҳамда «Манас» эпосининг 1000 йиллиги тантаналарида (1995 йил 28 август) ва турли учрашувларда, йигилишларда, анжуманларда сўзланган нутқлари, суҳбатлари ўрин олган.

Хусусан, асардан мустақил Ўзбек давлатчилигининг асосчиси Ислом Каримов ғояларида туб ислоҳатларни амалга оширишдаги ноёб қирралар, минтақавий ва жаҳон муаммоларига бўлган муносабат ҳамда ўтиш даврида кўп миллатли мамлакатда миллий ва миллатлараро муносабатларни чуқурлаштириш борасидаги назарий хулосалар ўрин олган.

4. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. —Т.: Ўзбекистон, 1996.-349 б.

Ушбу жилдда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1995-1996 йиллардаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг учинчи (1995 йил 30 август) ва тўртинчи (1995 йил 21 декабрь) сессияларида, шунингдек, Халқ депутатлари Самарқанд (1995 йил 21 ноябрь) ва Қашқадарё (1995 йил 29 ноябрь), Хоразм (1996 йил 16 март) вилоят Кенгашлари сессияларида, республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида (1996 йил 29 февраль) сўзлаган нутқлари, халқаро миқёсда ўтказилган Марказий Осиёда Хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган Тошкент Кенгаш-семинарида (1995 йил 15 сентябр), БМТнинг 50 йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус тантанали йиғилишида (1995 йил 24 октябрь), ЮНЕСКО Ижроия Кенгаши сессиясида (1996 йил 24 апрель, Париж), «Темурийлар даврида илм-фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши» кўргазмасининг очилиш маросимида (1996 йил 24 апрель, Париж), Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг IV учрашувида (1996 йил 14 май, Ашгабат), Тошкентдаги дипломатия корпуси ва журналистлар билан учрашувларда (1995 йил 29 декабрь; 1996 йил 12 апрель) ва бошқа анжуманларда, учрашувларда сўзлаган нутқлари, суҳбатлари ўз ифодасини топган.

Китобда И.А.Каримовнинг Ўзбекистонда миллий давлатчиликнинг маънавий асосларини яратиш, шунингдек, мустақил давлатимизда миллий хавфсизликни таъминлаш, халқаро ташкилотлар ва ҳорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, инсоният тақдирини ҳамда мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини белгиловчи муҳим омиллардан бўлган ташқи сиёсат стратегияси баён этилган.

5. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Т.5. —Т.: Ўзбекистон, 1997.-382 б.

Китобдан И.А. Каримовнинг 1996 йил мобайнида ва 1997 йил бошида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг VI сессиясида (1996 йил 29 август), VII сессиясида (1996 йил 26 декабрь), Халқ депутатлари Жиззах (1996 йил 25 октябрь), Сирдарё (1996 йил 28 октябрь), Наманган (1996 йил 6 ноябрь), Бухоро (1996 йил 14 декабрь), Фарғона (1997 йил 14 февраль) вилоятлари Кенгаши сессияларида, республика Вазирлар Мақкамасининг йиғилишларида (1996 йил 25 июль; 1997 йил 26 февраль) сўзлаган нутқлари ўрин олган бўлиб, уларда республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазият теран тақлил этилган. Мавжуд имкониятларга қарамай, халқ ҳўжалигининг кўп соҳаларида қолоқл икка йўл қўйилаётганига эътибор қаратилган.

Шу билан бирга, ушбу китобда 1996 йилдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёни муайян таҳлил этилиб, Ўзбекистон ҳукуматининг манфаатдор давлат ва ижтимоий тизимлар билан биргаликда инсон манфаатлари ҳимоясини амалга оширишнинг 1997 йилга мулжалланган чора-тадбирлар Дастури йўналишлари тўғрисида муҳим таҳлилий фикрлар берилган.

Шунингдек, китобдан халқаро миқёсда ўтказилган Европа Итгифоқига аъзо мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат бошлиқлари кенгашида (1996 йил 22 июнь, Франция), АКД] Ишбилармон доиралари вакиллари учун ўтказилган брифингда (1996 йил 24 июнь, Вашингтон), АҚШда Ўзбекистон Республикаси элчихонаси биносининг очилиши ва элчихона номидан ўтказилган қабул маросимида (1996 йил 25 июнь, Вашингтон), Миллий матбуот клубида ўтказилган матбуот конференциясида (1996 йил 26 июнь, Вашингтон), Ўзбекистон нефть-газ тармоғида инвестиция имкониятларига бағишланган конференцияда (1996 йил 27 июнь, Хьюстон), «Эрон труп оф энерги компаниес» раиси жаноб Кеннод Лей Ўзбекистон Президенти шарафига уюштирган қабул маросимида (1996 йил 27 июнь, Хьюстон), Ўзбекистонда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция имкониятлари бўйича ўтказилган анжуманда (1996 йил 28 июнь, Денвер), Тошкентдаги чет эл дипломатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун уюштирилган брифингда (1996 йил 5 июль), пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 55-ялпи мажлисида (1996 йил 7 октябрь), Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқлари учрашувида (1996 йил 3 декабрь), турли тантанали маросимларда, маҳаллий ва ҳорижий журналистлар билан учрашувлардаги суҳбатлари, нутқлари ҳам ўрин олган.

6. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.6.—Т.:

Ўзбекистон, 1998. - 429 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ушбу китобидан республика Олий Мажлисининг тўққизинчи (1997 йил 29 август) ва ўнинчи сессиясида (1997 йил 25 декабрь), мамлакат Вазирлар Мақкамаси йиғилишларида (1997 йил 29 июль, 1997 йил 25 август), Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши сессиясида ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида (1997 йил 29 июль) сўзлаган нутқлари ўрин олган бўлиб, уларда мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг бориши чуқур таҳлил қилиб берилган. Бу борада йўл қўйилган камчиликлар ва қўлга киритилган ютуқлар қайд этиб ўтилган ва ислоҳатларни амалга оширишни чуқурлаштиришда қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳам белгилаб берилган.

Шунингдек, китобга халқаро миқёсда ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқларининг навбатдан ташқари учрашувида (1997 йил 13 май), «Марказий Осиё — ядро қуролидан ҳоли зона» халқаро конференциясида (1997 йил 15 сентябрь) сўзлаган нутқлари ҳамда турли учрашувларда, йиғилишларда, тантанали маросимларда сўзлаган нутқлари, суҳбатлари киритилган.

Айниқса, томликдаги Президент И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли машҳур фундаментал асари катта аҳамиятга эга бўлиб, у мустақил Ўзбекистонни дунёга танитишда, жаҳон аҳлини мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништиришда муҳим ўрин тутади.

7. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7.—Т.:

Ўзбекистон, 1999. - 410 б.

Ушбу жилддан мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Биринчи чақириқ XI сессиясида (1998 йил 30 апрель), XII сессиясида (1998 йил 28 август), XIV сессиясида (1999 йил 14 апрель) ҳамда республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида (1998 йил 25 февраль 1998 йил 23 июль 1999 йил 16 февраль), Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг сессияларида сўзлаган нутқлари ўрин олган. Ушбу нутқларда мамлакат ички сиёсатининг ўзига хос тамойиллари, мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш стратегияси, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш, кишилар онги ва тафаккурини тубдан ўзгартириш борасидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари моҳияти ва мазкур йўналишларни муайян шароитларда руёбга чиқаришнинг долзарб масалалари теран таҳлил қилиб берилган.

Халқаро миқёсда ўтказилган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг учрашувида (1998 йил 10 май), Туркий тилли давлатлар бошлиқларининг бешинчи учрашувида (1998 йил 9 июнь), Европа Кавказ - Осиё (ТРАСЕКА) транспорт тармоғини ривожлантиришга бағишланган халқаро анжуманда (1998 йил 8 сентябрь) хдмда ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 155-сессиясида

(1998 йил 6 ноябрь) сўзланган нутқлар ҳам ушбу китобга киритилган. Шунингдек, мамлакатда маънавий, маърифий ва маданий мавзуларда ўтказилган турли анжуманларда, маросимларда сўзланган нутқлар ҳамда мамлакат олимлари ва журналистлари билан суҳбатлар, савол-жавоблар ҳам бу китобда жамланган.

8. Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард

мақсадимиз. Т.8. —Т.: Ўзбекистон, 2000. —528 б.

Китобдан Юртбошимиз Ислом Каримовнинг Биринчи чақирқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси XV сессиясида (1999 йил 19 август), Иккинчи чақириқ I сессияси иккинчи йиғилишида (2000 йил 11 февраль), II сессиясида (2000 йил 25 май) қилинган маърузалари, мамлакат Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида (1999 йил 16 февраль 1999 йил 27 июль 2000 йил 11 февраль) ҳамда Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг сессияларида қилган маърузалари ўрин олган. Ушбу маърузаларда Ватанимизнинг озод ва обод бўлишини таъминлашга ва фаровон ҳаёт қуришга дадил интилаётган халқимиз ҳаётида рўй бераётган улкан ўзгаришлар, ислоҳатларни амалга оширишни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш масалалари ҳамда адолатли ва маърифатли демократик жамият барпо этиш борасидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари моҳияти ва мазкур йўналишларни руёбга чиқаришнинг долзарб масалалари теран ёритилиб берилган.

Шунингдек, китобдан халқаро миқёсда ўтказилган сиёсий анжуманлар, яъни Афғонистон муаммоларига доир «6+2» гуруҳининг Тошкент учрашуви (1999 йил 19 июль) ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Истамбул саммитида (1999 йил 18 ноябрь) сўзланган нутқлари олган. Ушбу нутқларда минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масаласи ҳамда кейинги пайтларда Яқин Шарқ мамлакатларида кескин кучайиб бораётган халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг олдини олиш ва уларга қарши курашда Ўзбекистоннинг муносабатлари ўз ифодасини топган.

Маълумки, жамиятнинг маънавий қиёфаси миллатнинг ўтмиш аждодларига муносабати, уларнинг маънавий меросига ҳурмат-эътибори ва миллий қадриятларни қай даражада эъзозлаши билан белгиланади. Худди ана шу тамойилга Ўзбекистонда қандай муносабатда бўлинаётганлиги ушбу китобга киритилган, мамлакатнинг турли ҳудудларида ўтказилган тантанали маросимларда, анжуманларда ва барча вилоятлар аҳолиси, сайловчилар вакиллари билан ҳамда миллий истиқлол мафкураси концепциясининг асосий тамойилларига бағишлаб илмий ва ижодий жамоатчилик вакиллари билан учрашувларда сўзланган нутқларда ҳамда журналистлар билан суҳбатларда ўз ифодасини топган.

9. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз: Т.9.—Т.:

Ўзбекистон, 2001. -432 б.

Ушбу жилдда Юртбошимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессияларида қилган маърузалари, республика Вазирлар Мақкамаси йиғилишларида, Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг сессияларида, шунингдек, турли халқаро учрашувлар, анжуманларда сўзлаган нутқлари ўрин олган. Шу билан бирга китобдан давлатимиз раҳбарининг оммавий ахборот воситалари ходимлари била қилган суҳбатлари ҳамда табрик хатлари ҳам жой олган. Бу асарларда Ватанимиз равнақи, унинг озод ва обод бўлишини таъминлаш, эркин ва фаровон ҳаёт Қуриш йулидан дадил олға интилаётган халқимиз ҳаётида руй бераётган улкан ўзгаришлар, республикамиз ички ва ташқи сиёсатининг ўзига хос тамойиллари, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳатларни чуҳурлаштириш, жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтиришнинг долзарб масалалари теран таҳлил қилиб берилган.

Шунингдек, ушбу китобга Бурҳониддин Марғиноний таваллудининг 910 йиллигига, Имом Мотурудий таваллудининг 930 йиллигига багишланган тантанали маросимларда сўзлаган нутқлари ҳам киритилган. Уларда маданий мерос, миллий қадриятлар диний ва дунёвий тафаккур тараққиётимиз таянчи эканлиги, улуғ аждодларимиз ғоялари ва маслаклари буюк келажагимизни белгилашда муҳум омил эканлиги таъкидланади.

Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш - юксалиш гарови эканлиги, иқдисодиётни эркинлаштириш - фаровонлик пойдеворилиги ҳамда жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтириш тараққиёт гарови эканлиги каби гоялар илгари сурилади. Ана шу ғоялардан келиб чиқиб, Андижон вилояти Асака шахридаги «УзДЭУавто» қўшма корхонасининг янги линияси ишга туширилиши муносабати билан сузлаган нутқи китобдан ўрин олган. Унда «Муъжизани - бунёдкор халқимиз», дейди Президент.

10. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак: Т. 10. —Т.:Ўзбекистон, 2002. - 430 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 10-жилдида давлатимиз раҳбарининг 2001 йил майидан 2002 йил июнигача бўлган давр мобайнида мамлакатимиз Олий Мажлиси сессияларида қилган маърузалари, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида, Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари сессиялари ҳамда турли халқаро учрашувлар, анжуман ва тантанали маросимлардаги чиқишлари, оммавий ахборот воситалари ҳодимлари билан суҳбатлари, табрик хатлари, шунингдек, Юртбошимизнинг Россия Федерацияси ва Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифлари пайтидаги нуфузли учрашувларда сўзлаган нутқлари ўрин олган. Уларда давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсатидаги ўзига хос тамойиллар, ислоҳатларни янада чуқурлаштириш, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётни эркинлаштириш ва жамиятда тадбиркорлик руҳини кенг қарор топтиришнинг долзарб масалалари теран таҳлил этилган. Шу билан бирга, китобда бугунги кунда сайёрамиздаги тинчлик ва барқарорликка жиддий хавф солиб турган халқаро террорчиликка қарши кураш, Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги муаммолар тўғрисида ҳам атрофлича фикр юритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг саккизинчи сессиясида «Янгиланиш ва ўзгаришлар жараёни ортга қайтмайди» мавзуида қилган маърузаси ислоҳатлар самарадорлигини оширишда ҳамда жамиятни янгилаш ва демократлаштиришда муҳим сиёсий аҳамиятга эга. Маърузада кўп қиррали ислоҳотларнинг самаралари, бу борадаги муаммолар ва истиқболли режалар таҳлил этилади. Ана шу маъруза натижаси сифатида мазкур сессияда маҳаллий ва ҳорижий мухбирларнинг саволларига жавоб берар экан, «Биз дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган жамият қурамиз», деб қатьий айтади, муаллиф.

Мазкур китобда иқисодиётни эркинлаштириш, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, одамлар ташвиши билан яшаш, Фидокорона меҳнат ва эзгу интилишлар ҳақидаги концептуал ғоялар илгари суриладики, бу фикрлар кенг миқёсда тадқиқот ишларида методологик асос бўлиб хизмат қилади.

Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Жайхун соҳилидаги боқий шаҳар», Ўзбекистон Давлат консерваторияси янги биноси очилишига бағишланган тантанали маросимдаги «Бетакрор мусика саройи» номли маърузалар ҳам ушбу мажмуадан ўрин олган.

11. Биз танлаган йўл демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли: Т.11. —Т.: Ўзбекистон, 2003. -320 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 11-жилдида давлатимиз раҳбарининг 2002 йил августидан 2003 йил июлигача бўлган давр мобайнида мамлакатимиз Олий Мажлиси сессияларида, Вазирлар Мақкамаси ва маҳаллий Кенгашлар йиғилишларида, халқаро учрашув, анжуман ҳамда тантанали маросимлардаги маъруза, нутқ ва чиқишлари ўрин олган. Уларда давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсатидаги устувор тамойиллар, хавфсизлик ва тинчликни сақлаш, демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўлидан дадил олға бориш, ислоҳатларни янада чуқурлаштириш билан боғлиқ долзарб масалалар теран таҳлил этилган. Шунингдек, ушбу китобдан Президент И.А.Каримовнинг Иккинчи чақириқ Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясида «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» мавзуида қилган маърузаси ўрин олган. Унда кенг миқёсли ислоҳотларни амалга оширишда тўпланган тажрибалардан унумли фойдаланиб, фойдаланилмай қолаётган омилларни ишга солиш борасидаги қатъий талаблар ва жиддий ҳулосалар илгари сурилади. Ютуқлар калити одамлар ғурурини уйғотиш, уларнинг салоҳиятини, барча имкониятларини ишга солишда эканлиги фуқароларнинг қалбига яқин бўлган фикрлар баён этилади. «Биз танлаган йўл - демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли» деб номланган маърузада Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти, замонавий тараққиёт ва унинг истиқболлари, жаҳон интеграциялашув жараёнининг маърифий асослари ҳақида фикр юритилади. Олий Мажлиснинг ўн биринчи сессиясида қилинган ушбу маъруза ўзининг сиёсий, иқисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий моҳияти билан олис истиқболни белгилайдиган, жамиятни келажакка сафарбар этадиган концептуал аҳамиятдаги маърузадир. Шунингдек, ушбу китобдан Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига тегишли муҳим маъруза ва нутқлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Евроатлантика Хамкорлик Кенгаши саммитида сўзланган нутқ Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилишининг тантанали очилиш маросимидаги нутқ Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидаги нутқ ва бошқа маърузалар шулар жумласидандир.

12. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжихатлигимиз ва қатьий иродамизга боғлиқ: Т. 12. —Т.: Ўзбекистон, 2004. -400 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 12-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2003 йил сентябридан 2004 йил августигача бўлган давр мобайнида мамлакатимиз Олий Мажлиси сессияларида, Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий Кенгашлар йиғилишларида, халқаро учрашув, анжуман ҳамда тантанали маросимлардаги маъруза, нутқ ва чиқишлари ўрин олган.

Уларда давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсатидаги устувор тамойиллар, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўлидан дадил олға бориш, ислоҳатларни янада чуқурлаштириш билан боғлиқ долзарб масалалар теран таҳлил этилган.

«Эришган марраларимизни мустаҳкамлаб, ислоҳатлар йўлидан изчил бориш асосий вазифамиз». 2003 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2004 йилда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг асосий йуналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги маъруза ана шундай номланади. Унда Президент И.А.Каримов ўтган йилда амалга оширилган ислоҳатлар ва ижтимоий иқтисодий ривожланиш жараёнларини таҳлил этиб, тўпланган тажрибалар асосида ислоҳатлар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини кўрсатиб беради.

Шунингдек, китобга Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги «Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч қудратимизга, халкимизнинг ҳамжиҳатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ» деб номланган концептуал аҳамиятга молик маъруза ҳам кирганки, у мамлакат иқтисодий тараққиётининг ва халқимиз ижтимоий ҳаёт фаровонлигини таъминлашнинг муҳим муаммоларини чуқур таҳлил этилганлиги билан алоҳида қимматга эга. Шу билан бирга, мазкур китобда жисмоний ва маънавий етук авлодни тарбиялаш, мавжуд салоҳият ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш, эришган марраларимизни мустаҳкамлаб, ислоҳатлар йўлидан изчил бориш, эл-юртга ҳалол, виждонан хизмат қилиш борасидаги жиддий фикрлар, сиёсий ва маънавий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган ғоялар илгари сурилади.

13. Ўзбек халқи ҳеч качон, ҳеч кимга қарам бўлмайди: Т. 13.

-Т. Ўзбекистон, 2005.-448 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 13-жилдида давлатимиз раҳбарининг 2004 йил августидан 2005 йил июлигача бўлган давр мобайнида мамлакатимиз Олий Мажлиси палаталари ва маҳаллий Кенгашлар йиғилишларида, халқаро учрашув, анжуман ҳамда тантанали маросимлардаги маъруза, нутқ ва чиқишлари ўрин олган.

Шу билан бирга, ушбу жилдга давлатимиз раҳбарининг Андижон воқеалари муносабати билан мамлакатимиз ва чет эл журналистлари ҳамда дипломатик корпус вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманларидаги баёнотлари ва мухбирларнинг саволларига жавоблари, оммавий ахборот воситалари учун берган интервьюлари киритилган.

п «Соғлом халқ соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади». Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган нутқда масала анна шу тарзда қўйилди. Бу Ўзбекистонда ижтимоий масалаларни ҳал этищ умумдавлат ва умуммиллий аҳамиятга эга бўлган долзарб масала сифатида қаралганидан далолат беради.

Китобдан парламентдаги ислоҳатлар, миллий парламентаризм ва Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақидаги жиддий мулоҳазалар ўрин олган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир», деб номланган маъруза илмий назарий жиҳатдан, ҳам амалий стратегик жиҳатдан ҳам мамлакат ва миллат истиқболини белгилайдиган, унинг буюк келажагини яратиш учун долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган концептуал аҳамиятга эга бўлган маърузадир. Ушбу маъруза мазкур китобдан ўрин олган. «Бизни танлаган йўлимиздан ҳеч ким қайтара олмайди», «Ҳақиқат - журналистиканинг доимий ўзгармас қоидаси ва унга амал қилиш шарт», «Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳсч кимга қарам бўлмайди» деб номланган маърузалар ҳам ушбу жилдга кирган бўлиб, буларда 2005 йилнинг 12-13 май кунлари Андижон шаҳрида руй берган воқеалар муносабати билан Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, унинг миллий хавфсизлик, тинчлик ва барқарорлик концепцияси илгари сурилади.

14. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари — олий қадрият.

Т. 14. -Т.: Ўзбекистон, 2006. -280 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 14-жилдида давлатимиз раҳбарининг 2005 йил июлидан 2006 йил августигача бўлган давр мобайнида мамлакатимиз Олий Мажлиси Сената ва маҳаллий Кенгашлар йиғилишлари, халқаро учрашувлар ва тантанали маросимлардаги маъруза, нутқ ва чиқишлари ҳамда табриклари ўрин олган.

Шу билан бирга, ушбу жилдда давлатимиз раҳбарининг хорижий мамлакатларга расмий ташрифлари муносабати билан оммавий ахборот воситалари учун берган интервьюлари ҳам ўз ифодасини топган. «Шарқ тароналари» V халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида сўзланган «Кўҳна Самарқанднинг боқий овози» номли, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 14 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Озод халқнинг улуғ байрами» номли маърузаларда халқимизнинг мустақиллик туфайли эришган тарихий ютуқлари, Шарқ маданиятининг беқиёс имкониятлари ҳақидаги ғоялар илгари сурилади. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ёшларга ишонч билдириш, уларнинг ташаббус ва салоҳиятини руёбга чиқариш, мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустақкамлаш, хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш масалаларига доир методологик фикрлар баён этилади.

Осиёда тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали жаҳон ҳамжамиятида ўзаро ишонч туйғуларини кучайтириш, инсоният истиқболини белгилашда адолатли тамойилларнинг устуворлигига эришиш борасидаги Ўзбекистон давлатининг сиёсий қарашлари ҳам ушбу китобдан ўрин олган.

15. Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни

чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халкқимизнинг

ҳаёт даражасини ошириш — барча ишларимизнинг мезони ва

мақсадидир. Т. 15. -Т.: Ўзбекистон, 2007. - 320 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 15-жилдида давлатимиз раҳбарининг 2006-2007 йилларда Вазирлар Маҳкамаси мажлислари, Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари сессиялари, турли халқаро анжуманлар, тантанали маросимларда сўзлаган нутқлари ва маърузалари ўрин олган.

Шунингдек, китобда Юртбошимизнинг меҳнат жамоалари вакиллари билан учрашувлардаги чиқишлари, интервью ҳамда табриклари жамланган. Жумладан, уларда мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Ватан туйғусини шакллантириш, фуқаролар орзу-интилишларини умумий манфаатлар ва қарашларга йўналтириш, миллий бирлик ва яхлитлик муаммолари атрофида фикр юритилади.

Китобга Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги ҳамда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда сўзланган нутқлар киритилганки, буларда жаҳон цивилизациясига кучли таъсир этган, инсоният ҳаётига маданият олиб кирган халқимизнинг буюк қадриятлари, тафаккур муъжизалари ва интеллектуал салоҳиятига чуқур назарий ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан баҳо берилган.

Шунингдек, китобда инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, демократик ҳуқуқий давлат, эркин иқтисодиёт талабларини тўлиқ жорий этиш, фуқаролик жамияти асосларини қуриш, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш пировард масад, стратегик режамиз эканлиги ҳақидаги ғоялар илгари сурилади.

16. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. Т. 16. —Т.: Узбекистон, 2008. —368 б.

Мазкур китобда Президент И.А.Каримовнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган мамлакатни янгилаш ва модернизациялаш, жамиятни эркинлаштириш ва демократлаштириш тамойилининг истиқбол режаларини қамраб олган қатор нутқ маъруза ва асарлари жамланган. Жумладан, муаллифнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустакиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисида «Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли» номли маърузаси ўрин олган. Ушбу маърузада мамлакатимизнинг мустакиллик давридаги 16 йиллик тараққиёт йўли чуқур таҳлил этилади. Сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришлар, ялпи ислоҳатлар, фуқаролар тафаккуридаги жиддий янгиланишлар жараёни чуқур илмий-назарий ва сиёсий-амалий жиҳатдан таҳлил этилади. Қўлга киритилган тарихий ютуқлар шаклланиб бораётган тажрибалар асосида таҳлил қилинади ва Ўзбекистон тараққиётининг истиқбол режалари ва стратегик мақсадлари белгилаб берилади. Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Озод ва обод юрт дурдонаси» номли нутқда миллий маданиятимиз ва бой тарихимизни ўрганиш орқали истиқболни белгилаш, мустақиллик мазмун-моҳиятини чуқур англаш ва миллий ўзликни англаш жараёнининг миллий ғоя асосидаги тамойиллари илгари сурилади.

Шунингдек, китобга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза, 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган концептуал аҳамиятдаги маъруза ҳам киритилган.

Президент И.А.Каримовнинг Орол муаммолари, уларнинг аҳоли генофонди, ўсимлик ва ҳайвонот оламига таъсири ҳамда оқибатларини енгиллаштириш учун халқаро ҳамкорлик чора-тадбирлари ҳақида халқаро конференция иштирокчиларига юборган табриги, «Лукойл» очиқ акциядорлик жамияти директорлар Кенгашининг Тошкент шахридаги мажлиси иштирокчиларига йўллаган мактуби ҳам кирган. Бу ҳужжатларда жамият тарақққиёти ва мамлакатни иқтисодий ривожлантириш, Ўзбекистонда ижтимоий масалаларни, глобал муаммолар, жумладан экологик муаммоларни ҳал этиш, жаҳон ҳамжамияти диққатини Орол масалаларига жалб этиш сингари ўта муҳим ва жиддий масалалар юзасидан фикр юритилади.

17. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш-бизнинг олий мақсадимиз. Т.17.—Т.,Ўзбекистон,

2009. - 280 б.

Ушбу тўпламдан Президентимиз И.А.Каримовнинг мамлакатимизда бозор муносабатларини тобора такомиллаштириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларни янада жадаллаштириш масалаларига бағишланган машҳур асарлари, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 17 йиллигига бағишланган тантаналимаросимдаги табрик сўзи (2008 йил 31 август), Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг сессиясида сўзланган нутқ (2008 йил 12 декабр), Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатларираҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувида сўзланган нутқ (2009 йил 28 апрел) ҳамда “жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўлллари ва чоралари” халқаро илмий-амалий конференцияси иштирокчиларига (2009 йил 22 май) ва турли учрашувларда, йиғилишларда, анжуманларда сўзланган нутқлари, суҳбатлари ўрин олган.

18. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. Т.18. —Т.: Ўзбекистон, 2010.-264 б.

Ушбу жилдда “Шарқ тароналари” йеттинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган маросимдаги табрик сўзи (2009 йил 26 август), Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи (2009 йил 31 август), Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали мажлисдаги нутқ (2009 йил 1 сентябр), Ўзбекистон Республикаси Коституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган маросимдаги маъруза (2009 йил 5 декабр), Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза (2010 йил 27 январ), 2009-йилнинг асосий якунлари ва 2010-йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг енг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза (2010 йил 29 январь), Бухоро вилояти Вобкент тумани қишлоқ меҳнаткашлари билан мулоқот пайтида Қирғизистон жанубида содир этилган фожиали воқеалар ҳақида билдирилган фикрлар ва бошқа анжуманларда, учрашувларда сўзлаган нутқлари, суҳбатлари ўз ифодасини топган.

19. Демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг ассосий гаровидир. Т.19. —Т.: Ўзбекистон, 2011.-360 б.

Китобдан И.А. Каримовнинг Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи (2010 йил 31 август), БМТ бош ассаблеясининг мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисидаги нутқ (Нью-Йорк шаҳри, 2010 йил 20 сентябр), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза (2010 йил 12 ноябр), “Ўрта Осиёнинг трансчегаравий экалогик муамммолари: уларни ҳал этишда халқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш” мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига (2010 йил 17 ноябр), Ўзбекистон Республикаси Коституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган маросимдаги маъруза (2010 йил 7 декабр), 2010-йилнинг асосий якунлари ва 2011 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг енг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза (2011 йил 29 январь) “Демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларига (2010 йил 23 апрел) ) ва турли учрашувларда, йиғилишларда, анжуманларда сўзланган нутқлари, суҳбатлари ўрин олган.

20. Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир. Т.20. —Т.: Ўзбекистон, 2012.-312 б.

Ушбу жилдда “Шарқ тароналари” саккизинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган тантанали маросимидаги табрик сўзи (2011-йил 26-август), Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги табрик сўзи (2011-йил 31-август), Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига (2011-йил 30-сентябр), Она ва бола саломатлиги – олий саодат. Ўзбекистонда она ва бола саломатдигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзусидаги халқаро симпозиум очилишидаги нутқ (2011-йил 26-ноябр), Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси (2011-йил 26-ноябр), Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттиришдир. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза (2011-йил 7-декбр), Ўзбекистон халқига Янги йил табриги (2011-йил 31-декабр), Ўзбекистон қуролли кучларининг 20 йиллиги муносабати Билан ватан химоячиларига байрам табриги (2012-йил 14-январ), 2012-йил Ватанимиз тараққиётини Янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. 2012-йилда Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маъруза (2012-йил 19-январ), Республика байналмилалмаданият маркази ташкил этилганининг 20-йиллигига бағишлаган тантанали йиғилиш иштирокчиларига байрам табриги (2012-йил 21-январ), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ташкил этилганининг 20-йиллиги муносабати Билан авивкомпания жамоасига байрам табриги (2012-йил 28-январ), Баркамол авлод – мамлакатимизнинг мустаҳкам таянчи. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг мажлисидаги нутқ (2012-йил 10-феврал), Юксак салоҳиятли авлодни тарбиялаш – энг муқаддас мақсад. “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқ (2012-йил 17-феврал), Ўзбекистон Хотин-қизларига байрам табриги (2012-йил 7-март), Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси (2012-йил 16-март), Тарихий хотира ва инсон омили – буюк келажагимизнинг гаровидир. Хотира ва қадрлаш куни муносабати Билан оммавий ахборот воситалари учунберилган интервю (2012-йил 9-май), “Умид ниҳоллари - 2012” спорт ўйинлари иштирокчиларига (2012-йил 23-май), Халқ депутатлари Сурхандарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси (2012-йил 15-июн), Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига (2012-йил 26-июн), Ўзбекистон ғаллакорларига (2012-йил 13-июл) каби учрашувларда, йиғилишларда, анжуманларда сўзланган нутқлари, суҳбатлари ўрин олган.



Киритилди: 2020-05-30 12:07:11; Ўқилди: 4074 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!