Душанба, 25 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари / Темурийлар

Захриддин Муҳаммад Бобур

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Темурийлар;
Муаллиф:

Захриддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)улуғ ўзбек шоири буюк салтанат аососчиси тилшунос тарихчи файласуф олимдир. Бобур — «Бобурнома» ижодкори. Биз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг мумтоз шоир сифатидаги шуҳратидан воқифмиз.

Биз ўзбеклар учун Бобур бошқа барча мумтоз шоирларимиз каби азиз ва муҳтарам.

Бироқ Бобурга жаҳоний шуҳрат келтирган асар унинг «Девон»и, «Мубаййин»и ёки «Аруз рисоласи» емас, балки «Бобурнома», янада аниқроғи, унинг турли тилларга қилинган таржималаридир.

ХВ—ХВИ асрларда Хуросон ва Мовароуннаҳр, Ҳиндистон ва Афғонистон, Ерон ва Туркияда форс тили ва адабиёти нуфузининг қай даражада юксак еканлигини «Бобурнома» котиби ва таржимони сўзлари билан изоҳлаш мумкин: асарнинг форс тилига ўгирилиши Ҳиндистондан Туркиягача бўлган жуда улкан ҳудуд халқларига, зиёлиларига етиб борди, деган ишонч еди. Котиб «Бобурнома»ни назарда тутиб ёзмоқда: «Ушбу китобким, «Бобурия»дур, Байрамхонни ўғли Мирзохонға буюрдиларким, туркийдин форсийға келтургилким, туркий билмоғон халойиққа осон бўлғай».

«Бобурнома»ни яна форс тилига ўгирган Рашид Ахтар Надвий Байрамхоннинг ўғли Абдураҳим Хонихононнинг илк форсий таржимаси хусусида тўхталиб ёзади: «Шундан кейин жаҳон аҳли биринчи марта буюк тождор(Бобур)нинг сўз мулкининг ҳам шаҳаншоҳи еканидан хабар топди».

Шоҳ, адиб, шоир, лашкарбоши Бобурнинг ,,Вақоеъ»(Воқеалар), кейинчалик «Бобурнома» номида шуҳрат қозонган асари Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг онгли ҳаёти ва фаолияти муҳим қисмининг кундаликсимон баёнидир. Шунинг учун шоир бу асар ва унинг ўз таржимаи ҳолига нечоғли дахлдорлиги хусусида бир рубоийсида шундай ёзади:

Бу олам аро ажаб аламлар кўрдум,

Олам елидин турфа ситамлар кўрдум,

Ҳар ким бу «Вақоеъ»ни ўқур, билгайким:

Не ранжу, не меҳнату, не ғамлар кўрдум.

«Бобурнома», аввало, етук бадиий асар. Бадиий тасвирга хос талқинлар, воқеа-ҳодисаларни бутун воқеийлиги билан китобхон кўз олдида гавдалантира олиш, сўз устида санъаткорона ишлаш, услуб бақувватлиги — бу услубнинг бир хусусияти фикран сахийлигу ихчам баён бўлса, иккинчи хусусияти — ўзигагина хослиги ва, енг муҳими, таъсирчанлик устуворлигидир.

Муаллиф гарчанд камтарлик билан кўпинча ўзини четроқ тортиб, «фармон бердим» ўрнига «фармон берилди» тарзида матнда ўз дахлини олдинга чиқаришдан тийилса-да, асардаги бош қаҳрамон — Бобурнинг ўзи бўлиб қолаверади. Фарғона, Кобул ва Ҳиндистондаги воқеа-ҳодисалар уммонида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўктам шахсияти баралла кўзга ташланади.

Инглиз шарқшуноси Монстюарт Елфинстоннинг «Бобурнома» ва унинг бош қаҳрамони ҳақида айтган қуйидаги фикрлари еътиборга моликдир:

«Бу хотираларда буюк туркий подшонинг ҳаёти батафсил тасвирланган, унинг шахсий ҳис-туйғулари ҳар қандай муболаға ва пардалашлардан холи. Унинг услуби оддий ва мардона, жонли ва образли. У ўз замондошларининг қиёфалари, урф-одатлари ва интилишларини, қилиқларини ойнадек равшан тасвирлайди. Шу жиҳатдан бу асар Осиёда ягона, чинакам тарихий тасвир намунасидир. Бобур ҳарбий одамнинг ташқи кўриниши, кийими, табъи ва одатларини ифода етади, мамлакатларни, уларнинг иқлими, табиати, хўжалиги, санъат ва ҳунармандлик намуналарини тасвирлаб беради. Лекин муаллифнинг ёрқин характери асарга енг кўп жозиба бағишлайди».

Асардаги воқеа-ҳодисалар муайян маънода унинг қисмат саргузаштларига чамбарчас туташиб кетган. Шунинг учун асарни бошдан охиригача ўқиган китобхон ўсмир Бобурни, йигит шаҳзода Бобурни, ошиқ Бобурни, умрбод жанговар лашкарбоши Бобурни, подшоҳ ва мутафаккир, меҳрибон ота Бобурни, барча зафару мағлубиятлари, фазилатларию нуқсонлари билан равшан тасаввур ета олади. Муаллиф «Вақоеъ»(«Бобурнома»)ни ёзгани қўлига қалам олган кунидан бошлаб воқеа-ҳодисалар талқини ва кишилар шахсиятига доир фикр-мулоҳаза ва маълумотларнинг фақат ростини ёзишга аҳд қилган (матн табдили): «Бўлган воқеаларни рост ёзганман. Чунки бу асарда шу нарса лозим топилганки, ҳар сўзнинг рости битилади ва ҳар иш айнан қандай воқеъ бўлган бўлса, шундай айтилади». Шу боис Бобур ҳар бир шахсга баҳо берганда унинг барча муҳим фазилатлари ва феъл-атворидаги нуқсонларини айтишга ҳаракат қилади. Бунда у мустасноликка йўл қўймайди, ҳатто отаси бўлса ҳам ўша икки зарурий ўлчовга амал қилади. Фақат отасига емас, ўзига нисбатан ҳам.

Бобур, назаримизда, бир неча жиҳатдан камолот соҳибидир:

биринчидан, ўз қариндош-уруғларигагина емас, бегоналарга ҳам меҳр-мурувват ва ҳадялар саховатидаги олийҳимматлилик;

иккинчидан, ким бўлмасин, дўст ёки душманми, унинг шахсини холис, тўла-тўкис баҳолаш иқтидори;

учинчидан, шариатнинг толмас байроқдори, шариатпаноҳлилик;

ҳар бир ижтимоий-сиёсий, ахлоқий ҳолатга баҳо ва ҳукмни шаръан бериш салоҳияти, зинҳор бундан чекинмаслик;

тўртинчидан, жисмоний етуклик (чунончи, Ҳаштияк қишлоғида қирғоғи музлаган чуқур тезоқар ариқда кўп маротаба чўмиб чиқади (матн табдили): «Менга ғуслга еҳтиёж бор еди. Бир ариқ сувидаким қирғоқлари қалин муз тўнгуб еди, ўртаси сувнинг тезлиги сабабли муз боғламаган еди, бу сувга кириб ғусл қилдим. Ўн олти қатла сувга чўмдим. Сувнинг совуқлиги хийла таъсир қилди»);

бешинчидан, кечиримлиликда мусулмони комилга хос енг юксак даража соҳиби еди (Бобур Ҳиротга, Ҳусайн Бойқаро таъзиясига кетганида поччаси Мирзохон Кобул салтанатини егаллаб олади. Бобур қайтиб келиб, ўз тахтига ега бўлиб, ҳеч бир жазо чорасини қўлламай, Мирзохонни Хуросонга жўнатади. Бир йил ўтар-ўтмас Мирзохон қайтиб келиб, Бобурнинг ишончли ва еътиборли кишилари сафига қабул қилинади);

олтинчидан, ҳар соҳада фикр етуклиги — мутафаккирлик унга хос еди. Ижтимоий-сиёсий ҳодисалар, ахлоқий муаммолар, ҳатто адабиёцҳунослик соҳасида ҳам. Мутафаккирликнинг илк белгиларидан бири — йўл қўйилган хатодан тегишли хулоса чиқариб, тажриба ҳосил қилишдир. Бобур иккинчи марта Андижонга ега бўлгач, ўз кишиларининг мол-ҳолларини Жаҳонгир мирзо тарафдорларидан қайтариб олиш ҳақидаги ҳақли талабларига кўниб, бу ҳақда фармон бериб, хато қилади ва Андижондан яна маҳрум бўлади (матн табдили):

«Жаҳонгир мирзодек ғаним ёнимизда ўтирганда елни бундай ҳуркитмоқнинг ҳеч маъноси йўқ еди. Мамлакатларни егаллаш ва юрт сақлашда баъзи ишлар юзаки қараганда маъқул ва асосли кўринади. Бироқ ҳар ишнинг зимнида юз минг мулоҳаза вожиб ва лозимдир. Ушбу бир мулоҳазасиз ҳукм қилганимиздан қанчалик ғавғо ва тўполонлар содир бўлди. Ахир Андижондан иккинчи маротаба чиқиб кетишимизга ушбу пухта ўйланмаган ҳукмимиз сабаб бўлди».

Ушбу кўчирмадаги «ҳар ишнинг зимнида юз минг мулоҳаза вожиб ва лозимдир» жумласи мутафаккир Бобурнинг ёмби фикридир.

«Бобурнома» нингаҳамияти ва унинг ижодкори фазилатлари ҳақида инглиз бобуршуноси Лейн Пуулнинг мулоҳазалари жуда қимматлидир: «Бобурнинг хотиралари бир аскарнинг ҳарбий юриш ва чекинишлари ҳақидаги оддий кундалик дафтар емас; бу хотираларда Шарқ адабиётини жуда яхши билган, нозик ва билимдон кузатувчи, одамларни синчиклаб ўрганадиган, улар ҳақида холис ва одил фикр юрита оладиган мутаассир қалб егасининг дунё ҳақидаги шахсий таассуротлари ва нозик фикрлари берилган.

Унинг ўз қиёфасини чизишдаги самимийлиги, фазилат ва нуқсонларини ҳам мардона тасвирлаши, очиқкўнгиллилиги, ҳаққонийлиги ва ажойиб ҳазилкашлик туйғулари бу гўзал хотираларнинг қадри ва аҳамиятини янада оширади».

«Бобурнома» бадиий асар бўлгани учун унинг бош қаҳрамони Бобур тимсоли таҳлили, бизнингча, жуда муҳим ҳисобланади.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур, аввало, мард инсондир. Бу хислат айниқса Бобур каби қисматлари мураккаб ва кўпқиррали кишиларни тез-тез турли синовларга солади. Чунки мардлик фақат дўстлар билан емас, балки душман билан муносабатларда янада қаттиқроқ синалади.

«Бобурнома»даги жуда кўп воқеа-ҳодисалар Бобур шахсининг ана шу мардона хислати тантанасини қайта-қайта намойиш етади. Чунончи, хонлар Бобур билан биргаликда Андижон ва Ахсини егаллаш ниятида ҳарбий юриш қилганларида Ахси қўрғонбеги Шайх Боязид Бобурни чорлайди. Бу ҳақда Бобур тоғаси Султон Маҳмудхон ва кичик хон — Олачахондан бир киши орқали маслаҳат сўрайди: «Унинг (Шайх Боязиднинг) чорлаганини хонларга ишора қилдик. Хонлар дебдиларки: «Борсин. Ҳар нима қилиб бўлса-да Шайх Боязидни туцин».

Бу макру фириб бизнинг одат ва усулимиз емас еди. Алалхусуским, орада аҳд бор. Бундай аҳдни бузиш қандай бўлади?!».

Вазият янада оғирлашади. Хонлар Шайбонийхон келишини ешитиб, Тошкент томонга жуфтакни ростлайдилар. Бобур, шартга мувофиқ, Ахсида. Танбалнинг йирик лашкар билан келиши кутилмоқда. Яна «Бобурнома» воқеаларига қайтамиз (матн табдили): «Биз бу ҳолатда тараддудда едик: турмоққа хийла ишонч йўқ еди. Сабабсиз-несиз Ахсини ташлаб чиқмоқ ҳам хуш ёқмасди. Бир куни ерталаб Марғинондан Жаҳонгир мирзо келди. Кўришдим. Ушбу замон Шайх Боязид ҳам изтироб билан келди. Есанкираб қолган. Жаҳонгир мирзо ва Иброҳимбек дедиларки: «Шайх Боязидни тутмоқ керак. Аркни қўлга олмоқ керак». Дарҳақиқат, тўғри ишнинг ҳисоби шу еди. Мен дедимки: «Аҳд қилган. Биз нега аҳдга хилоф қиламиз?!».

Кўраётирмизки, ҳар қандай оғир, таҳликали вазиятда ҳам Бобурнинг мардлиги, аҳдига содиқлиги яққол намоён бўлади.

Мардлик ғанимга нисбатан ҳам аҳд ва шартга устуворликда билинганидек, ўта қийин жисмоний азобларни ел қатори ўзига тенг раво кўришда ҳам зуҳур етади.

Бобур мардликда ҳиммати юксак давлат арбоби еди. Ҳиротдан Кобулга боришда қор отнинг қорнидан келадиган йўлларда ўзи олдинга тушиб қор тепиб, лашкарга йўл очади. Бошқалар ғорда қор бўронидан жон сақласалар, Бобур қорда ўра қазиб, ўша ерда тонг оттиради (матн табдили): «Бир ҳафтага яқин қор тепиб, кунда бир шаръий — бир ярим шаръийдан ортиқ кўчилмас еди. Қор тепар киши мен едим, ўн-ўн беш ичкилар билан ва Қосимбек еди, икки ўғли — Тангриберди ва Қанбар Али билан, яна икки-уч навкари ҳам бор еди. Ушбу зикр етилганлар яёв юриб, қор тепар едик. Ҳар киши етти-саккиз-ўн қари илгари юриб қор тепар еди. Ҳар қадам қўйганида белигача, кўксигача бота-бота қор тепар еди.

Шу усулда қор тепиб... Ҳаволи Қутий деган ғорга келдик. Ушбу кун даҳшатли бўрон билан қор ёғар еди. Шунчаликки, барчага ўлим ваҳимаси бўлди... Ғор торроқ кўринди. Мен ғорнинғ оғзида курак олиб, қор кураб, ўзимга бир такя миқдори ер ясадим, қорни кўксимгача қаздим. Ҳануз оёғим ерга тегмасди. Бироз шамолдан паноҳ бўлди. Ўша ҳолатда ўтирдим. Ҳар неча дедиларки: «Ғорга боринг». Бормадим. Кўнгилга кечдиким, барча ел қорда ва чопқунда, мен иссиқ уйда ва истироҳат билан; унда барча ел ташвиш билан машаққатда, мен бунда уйқу билан фароғатда. Мурувватдан йироқ ва ҳамжиҳатликдан нари ишдир. Мен ҳам ҳар ташвиш ва машаққат бўлса кўрайин, ҳар нечук ел тоқат қилиб турса — турайин. Бир форсий мақол бор: «Дўстлар билан ўлим — тўйдир» деган...»

Бу мулоҳазалар улуғ раҳбарга, мард сардорга хосдир, албатта.

Шунинг учун ҳам «Бобурнома»ни француз тилига таржима қилган Паве де Куртейл Бобурга қуйидагича ҳаққоний баҳо беради: «Ҳар қандай синовга бардош бера олувчи, ирода ва матонатни мужассамлаштирган бу зот ўзида ҳарбий ҳийла ва жасоратни уйғунлаштира олар, зарур бўлганда жазолашга ҳам, афв етишга ҳам қодир еди; у истеъдодли ҳарбий арбоб ва ишнинг кўзини биладиган, қўшинларни моҳирлик билан бошқара оладиган, уларнинг ишончини қозона олган саркарда еди...».

Бобур — шариатпаноҳ подшоҳ ва шариатга риоя қилувчи мусулмон.«Бобурнома»да ижтимоий жиноят содир етганларга турли-туман жазолаш усуллари қўллангани ҳикоя қилинган. Чунончи, Бобур тинч аҳолининг ёғли хумини ўғирлаган бир навкарни таёқ тутган саф ўртасидан ўтказиб, таёқлатиб ўлдиртиради.

Айниқса, оилавий муносабатлардаги шаръий ва ношаръий ишларга Бобур катта аҳамият беради. Ҳисор беги Хисравшоҳ — йирик бек. Навкари 20—30 мингга етадики, бу жуда фавқулодда ҳодисадир. Бироқ у шариатдан бехабар бир нусха. «Ҳисор халқи, — деб ёзади Бобур, — хусусан, Хисравшоҳга тааллуқли ел ҳамиша ичкилик ва зинога машғул еди. Шу даражадаки, Хисравшоҳнинг навкарларидан бири бир кишининг хотинини тортиб олиб кетади. Бу хотиннинг ери Хисравшоҳга келиб арз-дод қилади. Хисравшоҳ жавоб берадики: «Бир неча йил сен билан бирга еди, бир неча кун бу билан бирга бўлсин».

Бу воқеани ешитган ва ёзган шариатпаноҳ Бобур шу даражада ғазабланадики, «Бу воқеани ешитиб Хисравшоҳга лаънатлар ёғдирмаган кишига ҳам лаънатлар бўлсин!» деб юборади.

Бобур Хисравшоҳ беклик қилган Ҳисордан ўтаётганда ҳам шаръий бир даъво воқеаси берилади (матн табдили): «Хисравшоҳни кўриб қайтган оқшом Мирзохон менинг қошимга келиб, оғаларининг қонини даъво қилди. Бизнинг орада баъзилар ҳам амин едилар, дарвоқеъ, шариат ва урф билан ҳам муносиби шундай едики, бундай кишилар жазосига етгай».

Ҳусайн Бойқаронинг феъл-атворига баҳо берганда Бобур унинг еътиқоди юзасидан мулоҳазалар юритади (матн табдили): «Жами иш кучи суннат ва жамоат мазҳаби билан мувофиқ еди. Мафосил(ревматизм) хасталиги туфайли намоз ўқий олмас еди. Сўзамол ва хушхулқ киши еди. Хулқи бироз тезроқ еди. Баъзи муомалаларда шариатга кўп риоя қиларди. Бир марта бир ўғли бир кишини ўлдиргани учун хунталабларига топшириб, қозихонага юборди...

Аввал тахтни олган пайтлари олти-етти йил ичкилик ичмади. Ундан кейин ичишга тушди. Қирқ йилга яқинки, у Хуросонда подшоҳ еди, ҳеч кун йўқ едики, пешин намозидан сўнг ичмасин. Лекин ҳеч қачон «бош оғриғи» қилиб ерталаб ичмас еди. Ўғиллари, барча амалдорлари ва шаҳар аҳолисининг аҳволи ҳам шу еди. Ўта айш-ишрат ва ахлоқсизлик қилар едилар».

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг юқоридаги мулоҳазаларида икки нуқта алоҳида еътиборли: биринчиси, Ҳусайн Бойқаронинг шариатга амал қилиши; иккинчиси, шариатга хилоф иш қилиши.

Шариатпаноҳ Бобур Ҳусайн Бойқаронинг шариатга хилоф ишларини бирма-бир санагач, ниҳоят, шаръий ҳукм ҳам ижро қилинганини «Бобурнома»да шундай қайд етади: «Ушбуларнинг касофатидан едики, шундай хонадондан етти-саккиз йилда бир Муҳаммад Замон мирзодан ўзга ному нишон қолмади».

Бобур — соҳибдевон соҳир шоир. Бобур шуҳратда даҳо Алишер Навоийнинг ёнида турадиган мумтоз сўз санъаткори, шоир ва адибдир. Бадиий маҳорат бобида бирор ўзбек шоҳ ва шоири Бобур билан беллаша олмайди. Шеърият учун хос бўлган бир неча заруратлар: нуктапардозлик(янги фикрлар айта олиш маҳорати), жозибали бадиий санъатлардан меъёрида усталик билан фойдаланиш сеҳргарлиги ва еҳтирос жўшиб турган рангин туйғулар талқини бобурона самимий шеърият фазилатларидир. Бунинг устига унинг мумтоз шеъриятга дадил киритган таржимаиҳоллик хусусияти ҳам Бобур шеъриятини алоҳида нурлантириб туради. Ана шу кейинги хусусият шоирнинг ватанпарварлик туйғуларига жон бағишлайди. У она шаҳри, Ватани соғинчларини шеърда ифодалар екан, Ҳиндистон шаҳаншоҳи беихтиёр ўзининг андижонлик ғариблигига китобхон еътиборини тортади:

Не ерда бўлсанг, ей гул, андадур чун жони Бобурнинг,

Ғарибингға тараҳҳум айлагилким, андижонийдур.

Шоирона юрцеварлик, ватанфидойилик Бобур шахсида шунчалик тантана қиладики, буюк император Бобур енди Андижондан йироқликни, гарчи бу мартаба Ҳиндистон тахти бўлса ҳам, қисматдаги юз қаролиғ, деб ҳисоблайди:

Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди,

Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,

Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди?!

Шеър таъсирчанлигини таъминлаган фикрий кашфиёт: толесизлик, жонга бало орттиришлик, хато қилишлик, юзи қаролик — буларнинг ҳаммаси ўз юртидан бош олиб кетишда, ғарибликни бўйинга олишдадир.

Кечагина Бобур ўзининг Кобулга ташрифи вақтинчалик екани, ҳамишалик(муқим) емаслигига иқрор бўлган еди:

Беқайдмену хароби сийм ермасмен,

Ҳам мол йиғиштирур лаим ермасмен.

«Кобулда иқомат қилди Бобур» дерсиз,

Андоқ демангизки, муқим ермасмен.

Ҳеч бир шоир Ватандан йироқлик фожиасини Бобурчалик кўптомонлама ва таъсирчан ифодалай олмаган бўлса керак.

Бобур ғазалларининг асосий мавзуси ошиқона еҳтирослар, муштоқликлар, ёлворишлар, изтироблару куйиб-ёнишлардир.

Ошиқнинг маҳбубага илтижоси талқинида тазод усулида йигит юзининг кузги япроқдек сарғишу, сулувнинг лола юзи қирмизилигига диққат тортилгани таъсирчан:

Хазон япроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим,

Кўруб раҳм айлагил, ей лоларух, бу чеҳраи зардим!

Ошиқона муносабатларнинг Бобур топган ажабтовур зиддиятига қойил қолмасликнинг иложи йўқ: ошиқнинг маҳбубаси айрилиғига сабр қилиши жуда мушкул. Бироқ учрашувда — висолда ҳам уларнинг чиқишмоқликлари бундан-да мушкулроқ:

Агарчи сенсизин сабр айламак, ей ёр, мушкулдур,

Сенинг бирла чиқишмоқлик доғи бисёр мушкулдур.

Чунки:

Мизожинг нозику сен — тунд, мен — бир беадаб телба,

Сенга ҳолимни қилмоқ, ей пари, изҳор мушкулдур!

Шеърда нур ва соялар жилваси, яъни маъно жиҳатидан қарама-қарши сўзларни қўллаш таъсирчанликни таъминловчи омиллардан бўлиб, буни тазод(зидлов) санъати дейилади. Одатда, байтда бир-бирига зид маъноли икки сўз ушбу санъатнинг мисралардаги кўрсаткичи бўлади.

Бобур тазод санъатидан фойдаланишда маҳорат кўрсатиб, зид маъноли икки сўзни емас, тўрт сўзни емас, олти сўзни бир байтда қарама-қарши маъноларда тиза олади:

Бобур — янги ёзув кашфиётчиси. Маданият тарихида ёзувларнинг аҳамияти катта. Маънавий меросни, маданият ва санъатни кейинги авлодларга етказадиган муҳим восита — ёзув(хат)дир. Туркийлар ўз узоқ тарихларида кўплаб ёзувлардан, чунончи, турк-руний ёзувидан, араб ёзувидан, уйғур ёзувидан фойдаланганлар. Бобур араб ёзувида савод чиқарган ва умри бўйи шу ёзувда икки-уч тилда матн битган, бу ёзувнинг ифода имкониятлари, ўзлаштириш усулларини яхши билган. Шунинг учун у бу ёзувни янада мукаммаллаштириш, осонлаштириш, сўзни ҳар хил ўқиш нуқсонларини бартараф етиш мақсадида янги ёзув — Бобурий хаттини кашф етди. Унинг бу жасорати, биринчидан, маънавият ва саводхонликка куюнчаклигидан бўлса, иккинчидан, ўқиш ва ёзишни осонлаштириш, қулайлаштиришга интилиши туфайли еди.

Бобур замонида ёзувни янгилаш ёки янги хатни жорий етишга уриниш осон емасди. Чунки араб ёзуви — «Қуръон» ёзуви еди. Шунинг учун Бобурий хаттини амалиётга жорий қилиш ниятида Бобур бу хатда, аввало, Қуръони каримдан икки нусха тайёрлаб, бирини Маккага, иккинчисини Теҳронга жўнатади.

Бобурий хатти ҳақидаги маълумотларга Бобурнинг девонида бир маротаба ва «Бобурнома»да кўплаб маротаба дуч келамиз. Шоир бир ғазалида ёзади:

Буюк бобоколонимиз Бобурнинг илмий ижодий меросини ўрганиш бугунги кун тадқиқотчилари олдида турган долзарб мавзулардан биридир. Шунинг учун ёш авлодни комил инсон руҳида тарбиялашда Захриддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари билан таништириш ва унинг илғор ғояларини тарғиб қилиш зарурдир. Бобур номидаги бир анча кўчалар ва жойлар унинг номини бизга еслатиб туради.



Киритилди: 2020-05-22 18:49:49; Ўқилди: 1194 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!