Душанба, 25 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари / Темурийлар

АМИР ТЕМУР

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Темурийлар;
Муаллиф:

Амир Темур ёшлигиданоқ маърифатли, маънавиятли бўлишга иштиёқ билан Қуръони Карим ва Ҳадисларни яхши ўрганиб, Ислом маданиятига етук, ақлли инсон бўлиб етишади. Соҳибқирок Амир Темур ўзининг кундалик ҳаётида ва олиб борган сиёсатида Қуръон ва Ҳадисларда илгари сурилган камтарлик, адолат, поклик, дунёвий ва исломий қонун-қоидаларга доимо амал қилиш, меҳнаткаш халқ ахволидан доимо хабардор бўлиш, давлат қудрати ва шон-шухратини ошириш, юртни обод қилишга эътибор бериш, олиму-фузалоларни эъзозлаш каби ҳаётий қоидаларга асосланиб иш тутди.

Жаҳонгир Амир Темурда ватанпарварлик, эркинлик ва миллий ифтихор тўйғуси нихоятда юқори бўлганлиги сабабли ҳам Моварауннаҳрни муғулларнинг бир ярим асрлик асоратидан халос этиб, марказлашган қудратли давлатни тузди ва бу ўлкани дунёнинг иқтисоди, маданияти энг юксалган минтақасига айлантирди. Амир Темур ўз давлатини бошқаришда «Темур тузуклари» деб аталган қонунлар мажмуасини ишлаб чиқди ва шу қонунлар доирасида давлат ишларини ташкил этди.

Шунинг учун ҳам «Темур тузуклари» улуғ бобомиз маънавиятнинг улкан хазинаси бўлиб, Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг Амир Темур тузукларини ўқисанг, худди бугунги замоннинг катта-катта муаммоларига жавоб топгандик бўламан деб таъкидлаганида катта маъно бор.

Шу ўринда соҳибқироннинг қуйидаги ўгитлари ёшларни тарбиялашда эътиборга маликдир. Мен – деб таърифлайди. Амир Темур – ҳаёти мобайнида беш нарсага қатъий амал қилдим. Улар ушбулардир.

Оллох – ул хар арсага қодир куч, сидқидилдан сиғинсанг, истагинг мироди мақсадинга етказади.

Тафаккур – фикрлаш ва мушохада қобилияти, қувваихофизаси кучли инсон ҳар қандай мушкулу мушкулодларни осон қилиш йўлини бора олади.

--------------- ул йигитнинг -------------, эл-юрт осойишталигининг посбони.

Иймон – ул инсонни барча жонлилардан фарқлантириб тургувчи хусусиятдир. Ишончли одам, элу-халқнинг орномусини химоя қилади, халоллик ва покликни фазилат деб билади.

Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл-идрок, хаётни ўргатувчи мураббийдир.

Тарихдан маълумки, ҳар бир умумхалқ қуроли кишилик жамиятида янги бир даврни бошланишига, тараққиёт ва янгиланишга олиб келган. Ўтмишдаги Эрон ва Туронда бўлиб ўтган, тарихда «Сарбадорлар қўзғолони» номи билан машҳур бўлган умумхалқ миллий ҳаракатлари ҳам худди ана шундай мазмун касб этган эди. Бебош муғул ҳукмронлари зулмидан ҳолдан тойган, ўта тинкаси қуриган маҳаллий халқ адолатсизликка қарши қурашишига отланишга мажбур бўлишган эди. Худди ана шу маҳаллий халқларнинг ҳаракати тарихда «халқ қўзғолони» деб номланиб келинган, аслида у жабрдийда Эрон ва Турон Моварауннаҳр халқларининг Муғул истилочиларига қарши миллий озодлик, мустақиллик учун курашнинг узидир албатта.

Маълумки, 1337 йилда Али Муайян бошчилигида Эронда бўлиб ўтган «Сарбадорлар харакати» умумхалқ кучи-қудратига таяниб тулиқ ғалабага эришган ва давлат халқнинг қулига ўтиб, у 45 йил 1387 йилгача халқ йўлбошчилари томонидан бошқарилиб келинган эди. Моварауннаҳрдаги «Сарбадорлар харакати» ҳам худди ана шу йўлдан бориб, муғуллар халқ қўлига ўтиши лозим бўлган эди. Лекин тарихда кўпгина мамлакатларда бўлганидек, Моварауннаҳр ҳам ушбу ҳаракатда феодал жамиятининг барча табақалари халқ ҳаракатига бирлашган эдилар. Улар халқ ҳаракатидан фойдаланиб, давлатни ўз қўллари остига маҳаллий ҳукмронлар бу ҳаракатга келиб қўшганлар. Ҳатто, «Сарбадорлар» ғоясининг таянчи Эрон ҳукмрон халқ раҳбарлари билан алоқа ҳам боғлашган ва шу йўл билан Моварауннаҳр «Сарбадорлар харакати» раҳбарлари билан тил топишга мувофиқ бўлишган. Жумладан, Амир Темур Муғул ҳукмронлигини тугатиб, Моварауннаҳр давлатини ўз қўл остига олишга отланаётган бир пайтда «Сарбадорлар харакати» бошланиб, бутун мамлакатни ларзага солди. Ва мўғуллар истилосига биринчи зарбани берди. Натижада Амир Темур тезлик билан Эрон ва «Сарбадорлар» раҳбарлари билан алоқа ўрнатди. Натижада умумхалқ ташаббусини ўз қўлига олишга мувофиқ бўлди.

Соҳибқирон Амир Темур – туркий халқларни бирлаштириб, уни шарқда ва бутун дунёда машҳур қилган буюк инсон. Бобомизни ўрганганимизда давлатни бошқаришда мардлик, шижоат, ақл-заковат ва зукколик била ниш олиб боргани, энг муҳими қз элининг ҳаётини фаровон қилиш йўлидаги ишларига алоҳида эътибор қаратамиз.

Ўз давлати, халқи равнақи учун ҳаёти ва кучини аямаган, ақл-заковати билан иш тутган. Соҳибқироннинг хислатларидан бири шу эдики, у бирор масалани ҳал этишдан олдин шу соҳанинг билимдон олимлари билан маслаҳатлашар, сўнг қарор қабул қилар эди. Амир Темурнинг олимлар билан қиладиган маслаҳатлари ҳар хил даражада ва турли шаклларда бўларди. Одатда Амир Темур тиббиёт, математика, астрономия, тарих, адабиёт, тилшунослик илмининг намоёндалари, шунингдек, дин соҳасидаги машҳур одамлар билан суҳбатлар ўтказар эди. У томонидан тузилган давлатнинг бошқарув усули ҳар изиқарли. Бош – бошқарма – канцелярия – девони бўйруқдан ташқари, ҳар бир вилоятда девон деб аталувчи бошқарма - канцелярия ҳам бор эди. Девон барча давлат ишлари, солиқ йиғиш, тартиб сақлаш, ижтимоийй бинолар-бозорлар, ҳаммомлар, йўллар, ирригация тармоқларига қараб туриш ва аҳолининг хулқий-ахлоқий ҳаракатларини назорат остига олиш каби ишлар билан шуғулланарди. У ёзишмаларга мувофиқ, вақти-вақти билан суроф қилиш, ревизия – ва текшириш-тафтиш, тергов қилиш-таъқиқ ўтказиб турган. Ўз амалини суистеъмол қилиш, порахўрлик, доимий ичкилик ичиш, маиший бузуқликлар оғир гуноҳ ҳисобланиб, қаттиқ жазоланган. Яздийнинг ёзишича, суистеъмол қилиш ҳатто Амир Темур авлодларига тааллуқли бўлган вақтда ҳам, улар тегишли жазони олган. Чунончи, унинг ўғли Мироншоҳ, невараси Амирзода Пирмуҳаммадлар халқ олдида қаттиқ жазога тортилганлари тўғрисида манбаларда ёзилган. Амир Темур давлатнинг обрўси, шарафи, манфаати соҳасида ғоят қаттиққўл эди. У бундай пайтларда ўзини ҳам, ўғиллари ва набираларини ҳам, қариндош-уруғларини ҳам, ҳарбий бошлиқларни ҳам аямас эди. У давлат ишларида ғоят мустаҳкам туради.

Амир Темур Мағрибдан Машриққача бўлган бутун бир империя тузган. Шу империяни тузишдаги стратегик ва тактикасини ўрганар эканмиз, ёшларимизга унинг тузган тузуклари ва ҳикматли сўзларини шу давргача ишлатиб келинганлиги ва бундан буён ҳар ўрни билан улардан фойдаланишни зарур деб биламиз.

Амир Темур афоризмлари:

1. Бирликсиз куч бўлмас.

2. Ботир жангда билинар, доно машваратда билинар.

3. Бошингга қилич келса-да, фақат рост сўзла.

4. Душмандан қурқма, мунофиқдан қурқ.

5. Дўстлик – синовда чиниқади.

6. мерган овда билинар – ботир ёв келса.

7. Озуқла от – ҳоримас.

8. Тил – қиличдан ўткир.

9. Қонни – қон билан эмас, сув билан ювишни ўрган.

10. Яхшини – ёмон кунда сина.

11. Яхши одам юрт тузар, ёмон одам юрт бузар.

Соҳибқирон Амир Темур амал қилган афоризмларга назар ташласак, улар ёшлар ва ҳарбий касб эгасига йўл-йўриқ бераётганлигини ҳаётда бўлиб ўтиши мумкин бўлган турли хил кунгилсиз воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилишини сезиб турамиз.

Соҳибқирон Амир Темурнинг 27 та давлатни ўз ичига олган улкан империяси моҳирлик билан бошқариб, айни пайтда, салтанатни жаҳон миқёсида шавкатли ўлкага айлантирганининг туб сабаблари нимада?, деб бириладиган саволга аввало, адолатли бошқаришда, - деб жавоб бермоқ лозимдир. Бинобарин, «Адолат кучда эмас, куч адолатдадир», дейилган фалсафий тасдиқ, унинг раҳбарлигидаги беш тамойилдир.

Бу соҳада қомусий қамровга эга бўлган «Темур тузукларида» мамлакатнинг идора қилишнинг 12 та тамойили принциплари ҳақида батафсил маълумот берилади. Уларнинг умумий томони адолатнинг устиворлигидир, беҳудага зулм қилмасликдир.

Улуғ амир у ёки бу муҳим тадбирлар хусусида маълум хулосага келиши тажрибали, шижоатли, маслаҳатчилар мулоҳазаларига таянади. Бу ўринда унинг «… Тажрибамда кўрилганким, ишбилармон ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир», - деган хулосасини келтириб ўтиш ўринлидир.

Умумлаштириб айтган, салтанатни идора қилишда, тўрт нарсага амал қилинган, яъни 1) кенгаш, 2) машварату маслаҳат, 3) қатъий қарор, тадбиркорлик ва ҳушёрлик, 4) эҳтиёткорлик. Кўриниб турибдики, бошқарув ишларида муайян қонун қоидаларга оғишмай амал қилинган.

Дарвоқе, жаҳонгир бобомизнинг: «Салтанат мартабасини қонун-қоидалар асосида шундай сақладимки, салтанатим ишларига аралашиб. Зиён етказишда ҳеч бир кимсанинг қурби етмасди», - деган сўзларини ўқиб, қудратли империянинг кучли илдизлари нимада эканлигини яна бир имон келтирасан, киши.

Мустақил Республикамизга раҳбарлик қилишнинг бугунги кунда жорий этилган бешта тамойилида Амир Темур тамойиллари билан анчагина ҳамоҳангликлар мавжудлигини кўриб меросий қадриятларимизнинг давлатни бошқариш соҳаларига қўлланилаётганлигидан катта қониқиш ҳосил қилиш ва бу соҳадаги имкониятларимизни ошириш мумкин.

Буюк саркарда, таниқли давлат арбоби Амир Темур Марказий Осиё халқлари тарихида, ҳатто жаҳон тарихида салмоқли ўрин эгаллаган. Айниқса, темурийлар сулоласининг XVI-XV асрлар даври оламшумул воқеаларга бойлиги билан жаҳон тарихида ўчмас из қолдирди. Амир Темур Марказий Осиё халқларини ягона бир тур остида бирлаштиришга мувофиқ бўлди. Талантли саркарда барча халқларни ўз ортидан эргаштиришга эришиб, марказлашган, буюк ва қудратли давлатни вужудга келтирди. У ўз давлатини дунё миқёсида тан олишини истаб даставвал даврнинг энг юксак билимига асосланган ҳарбий ва давлатчилик соҳасида муҳим ислоҳотларни амалга ошира олди, замонасига мос давлат бошқарув тизимларини ишлаб чиқди. бунинг натижасида Ўрта Осиёда қарийиб икки асрга яқин муғулларнинг бебошлиги натижасида босқинчилик, зўровонлик, адолатсизлик ва вайронагарчилик ҳукм сурган феодал тарқоқлигини барҳам берилди, ўлка халқларининг ўз ҳуқуқлари, мустақиллиги қайта тикланди. Иқтисодий, маданий, маърифий турғунлик гирдобидан олиб чиқилди. Унинг буюк ишлари ва салобатли давлати ўз даврида фақат Шарқда балки, дунё, айниқса Европада ҳам тан олинган эди.

Далилларга мурожаат қилсак, бу фикр янада ойдинлашади, албатта. Чунончи, Россия муаррихлари Б.Л.Грехов, А.Ю.Якубосвкийларнинг берган ишончли маълумотларига қараганда Амир Темурнинг Тухтамишхон устидан (1395 йилги) ғолиб келиши нафақат Ўрта Осиё учун балки, бутун Шарқий Европа, айниқса, Рус кинязликлри бирлашуви учун ҳам муҳим аҳамият касб этган. Дарҳақиқат, Олтин Ўрда ҳукмронлиги, унинг сўнгги хонлари Мамай ва Тухтамишлар Шарқий Европа жумладан Рус ерларига тинчлик бермай, тухтовсиз тажаввуз қилиб келмоқда эдики, Амир Темур бу икки бебош хонни тор-мор этиб, зулм ва адолатсизлик, босқинчилик ва хонавайронликдан уларни тамоман қутқарди. Натижада Шарқий Европа айниқса, Рус кинязларининг бирлашган давлатини юзага келиши учун замин хозирлади. Европа билан дастлабки фойдали муносабатлар ўрнатилди. Шу пайтдан бошлаб, тарихий қисқа бир даврда Темур давлатининг қудратли салтанати кенг танилиб, Евроосиё мамлакатларида юз берган барча воқеаларга ўз таъсирини кўрсатди. Айниқса, ўша даврларда ҳарбий қудратли жиҳатидан Яқин Шарқ – европада танилиб, Болқон ярим ороли ҳамда Ғарбий Европа мамлакатларига ҳавф солаётган Усмонли Турк давлатини жиловлашнинг бирдан – бир йўли шижоатли Амир Темур қулида эканлиги аён бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам Европа давлатлари Туркияга қарши бирлашиб зарба бериш мақсадида жаҳонгир саркарда Амир Темурга мурожаат этишга мажбур бўлдилар. Улар Византия императорининг Константинополдаги Иоанн VII Памолог ва Генуянинг Перадаги ҳокими Трабзон император Мануэл III воситасида Темурни Туркияга қарши юриш қилишга ундаб, бунинг эвазига унга ҳарбий ёрдам ҳамда бом тулашни ваъда қиладилар. 1401 йилнинг август ойида Константинополнинг муваққат ҳокими Иоанн VII Темур қароргохида Доминика Монахлари Франсис ва Александрни элчи қилиб юборган эди.

Ўз навбатида Туркия Боязид ҳам Темурни Европа давлатларига қарши биргаликда курашишга даъват этган эди. Аммо Турк султони Боязид ўз паноҳида бўлган Амир Темур давлатининг душманлари, яъни туркман исёнкорлари Оққуюнли ва Қорақуюели қабилаларининг бошлиқларини унга топширишмаганлиги ва бошқа сабаблар натижасида бу таклиф инобатга олнмади. Бошқача қилиб айтганда Боявид таклифига Темур томонидан аниқ жавоб бўлмаган эди. Натижада Амир Темур давлати билан Болқон ва Ғарбий Европа давлатлари ўртасида кенг равишда дипломатик алоқалар ўрнатилди. Чунончи, Амир Темур ўз давлати учун манфаатли бўлган таклифларга куниб, тез орада Франция қуроли Карл VI (1380-1422). Англия қироли Генрих IV (1399-1413), Кастилия ва Леон қироли Генрих III де Трастамара (1390-1407) кабилар билан алоқа муносабатлар ўрнатди. Худди шу давлатларда Туркий султони Боязид Болқон ярим оролига ҳужум бошлаган ва бутун Европани таҳликага солаётган эди. У 1395 йил 25 сентябрда Никопол остонасида салбчиларнинг қарайиб 70-80 минглик бирлашган қўшинларига қақшатқич зарба бериб, жангда сараланган Европа рицарларининг барчасига яксон этди. 10 минг яқини эса асирга олди. Бундай мағлубиятдан сўнг Ғарбий Европа давлатлари ниҳоятда шошиб қолдилар. Улар айни пайтда Амир Темурни ўз халоскорлари деб билдилар ҳамда тезлик билан бу борада алоқа боғлашга интилдилар. Шундай қилиб, Темурнинг Шарқий Европа, Рус давлатлари билан ўзаро муносабатлари Мамай ва Тухтамишхонларнинг тор-мор этилиши натижасида юзага келганидек, дастлабки дипломатик элчилик алоқалари Султон Боязидга ҳарбий юриши муносабати билан бошланган эди. Анқара яқинида Боязиднинг икки юз минглик қушини устидан буюк ғалабасидан сўнг эса Темурнинг Европа давлатлари билан бўлган муносабатларини янада кенгайтириш, Ғалабадан сўнгги алоқа муносабатларининг мазмуни ҳам тубдан ўзгарди. Эндиликда Темур Европа давлатлари билан тинч-тотувлик алоқаларини ўрнатиш ва улар билан чинакам дўстона муносабатларда бўлиш, иқтисодий, савдо ва сотиқ ҳамда маданий соҳалардаги ишларни йўлга қўйишга ҳаракат қилди. Шу мақсадда Темур 1402 йилда Франция ва Англияга элчилар юборди. Темур томонидан Франция қироли Карл VI номига «Бундан кейин Сизнинг ва бизнинг фуқароларимиз ўтмиш авлодларимиз каби бир-бирлари билан хавф-хатарсиз, эркин ва дўстона борди – келди қилиб турсалар, сизнинг ва бизнинг номимиз ҳамма жойда олқишланиб турилса, мамлакатимиз савдогарлари эса ўзаро фойда келтириш, кўп хурсанд булар эдик. Шуни ҳам айтиш жоиздирким, эндиликда бизнинг юртимизда садогарларингизнинг хавфсизлиги таъминланади», деган мазмунига мактуби зур мамнуният билан қабул этилган. Бу фикрни Карл VI нинг 1403 йилда Темурга йўллаган мактубнинг мазмуни тўлиқ тасдиқлайди. Темур ва темурийлар давлати кундан-кун кенг шуҳрат топа борди. Европа мустабитлари Шарққа бўлган азалий қизиқиш ва интилиши янада кучайиб кетди. Бу борада Испания қироли Ганрих III анча ташаббускор бўлди. У 1403 йилда ўзаро дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида Темур ҳузурига иккинчи маротаба ўз Руи Гонзалас де Клавихо бошчилигида элчиларни юборди. Бу элчилар Темур саройида алоҳида ҳурмат билан қарши олинди. Темур давлати билан Англия ўртасида ҳам дипломатик алоқалар шу тарзда ўрнатилди. Франция ва Англия билан алоқа муносабатларини ўрнатишда Ватикан вакили замонасининг моҳир дипломатии Архиепископ Иоанн Галонифонтибур бошчилик қилган. Айниқса, Англия билан иқтисодий, маданий алоқаларнинг ривожида Темур давлатининг Ғарбий вилоятлари ҳокими Мироншоҳ катта рол ўйнаган. Шуниси характерлики, Темур давлат манфаати йўлида диний ва шарқий қоидаларни бир-бирига қарши қўймай, аксинча, ҳар қандай миллий хусусиятларга ҳурмат билан қараш тарафдори сифатида иш тутди. Шунинг учун ҳам у Туркия жангида Боязид томонидан асрга олинган христианларни озод этди, уларнинг христианлик, котолик каби динларга ва шариатларига ҳурмат нуқтаи назаридан дин арбобларининг хизматларига катта баҳо бера олди. Айниқса, бу соҳада ўғли Мироншоҳ ташаббускор бўлган. Шунинг учун ҳам Мироншоҳ «Католик динининг ҳомийси сифатида» шуҳрат қозона олган эди. Хуллас, Европа давлатлари билан Шарқ, Ҳиндистон Ва Хитой ҳамда Ўрта Осиё мамлакатлари алоқалари Темур давлати орқали боғланди. Европа давлатлари билан Темур ўрнатган иқтисодий, маданий алоқалар шаклланиб келаётган жаҳоний муносабатларни, дунё халқларининг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётидан баҳраманд этишга олиб келган эди.



Киритилди: 2020-05-25 06:21:39; Ўқилди: 2436 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!