Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари / Ислом

Уйғониш даври

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Ислом;
Муаллиф: Мирзаева М

Ўзбекистон мустақиллиги бошқа соҳалар қатори диний, маънавий меросимизни урганиш учун ҳам катта имконият яратиб, тарихий, цивилизацион ўзгариш ва янгиланишларни очиб берди. Диний, миллий қадриятлар тарихий хотирани тиклаш ва мустаҳкамлаш, маърифий юксалиш учун хизмат қилиб, бу жараёнда уйғониш даври мутафаккирларининг исломшуносликдаги қолдирган илмий, фалсафий адабий меросининг ўрни бекиёсдир.

Бу ҳақда И.А. Каримов «Энг муҳим вазифа шундан иборатки, ўзлигимизни теран англаб, мутафаккир боболаримиз, азиз авлиёларимиз қолдирган бебахо меросни асраб-авайлаб, янада бойитишимиз, улуғ аждодларимиз ишининг муносиб давомчилари булмоғимиз лозим»[1], - дейди.

Дарҳақиқат уйғониш даври мутафаккирлари ўз даврлари учунгина эмас, балки келгуси авлодлар, келажак замон ва даврлар учун ҳам маънавий куч-қувват манбаси, бебаҳо мерос қолдириб, Абу Наср Форобийнинг фалсафага доир, ал-Хоразмийнинг ҳисоб илмига доир, Абу Али ибн Синонинг тиббиёт илмига доир, Абу Райхон Берунийнинг аниқ фанлар ва тарихга доир, Алишер Навоийнинг адабиёт соҳасига доир ва яна куплаб олиму фозил аждодларимизнинг илмий, адабий ва фалсафий мерослари ўз даврларидан кейин ҳам дунё халқларига йўл кўрсатиб келаётганлигини бутун жаҳон жамоатчилиги эътироф этади.

Фанда йирик маърифий юксалиш уйгониш, яъни ренессанс деб аталиб, Француз тилидан бу суз "тикланиш", "уйгониш" маъносида таржима килинади. Ренессанс, одатда, у ёки бу худудда, мамлакатда юз берган моддий, маърифий, маънавий жихатдан катта юксалиш даврини тасниф этишда ишлатилади.

Милодни юз йилликлар бошларида Кушон подшолиги, сунг Эфталитлар давлати ва Турк хоконлиги даврларида хам Хоразм вохасида, Сугдиёнада (Самарканд, Бухоро, Карши), Уструшонада (Сирдарё, Жиззах), Чоч (Тошкент ва унинг атрофи), Фаргона вилоятларида, Чоганиёнда (Термиз, Денов) моддий ва маданий тараккиёт давом этган. Уйғониш даврларида диний эътикодлар узаро муросада бўлиб, ахоли хаётида ва мамлакат осойишталигида мухим урин тутган. Шу билан бирга табиий фанларга, атроф-мухитни англаш, мавжудотни кенгрок билишга интилиш кучаяди. Хусусан, уша пайтларда Сугд таквимлари тузилганлиги, хозирги Турткул худудида эса расадхона булганлиги хакида маьлумотлар бор. Демак, Урта Осиёда кадимдан цивилизация асослари, моддий ва маънавий маданиятнинг чукур илдизлари мавжуд эди.

Араблар боскини натижасида путур етган улкамиз маданияти йиллар ўтиб бир мунча тикланди ва янги шароитда илм-фан ривожланди, маданий-маърифий сохаларда жиддий ижобий узгаришлар юз берди. Араб халифалиги хам, IX аср бошларига келиб илм-фан, маърифат ахамиятини яхширок тушунди. Халифаликнинг янги пойтахти Багдодда 832 йили "Байтул-хикма" ("Донишмандлар уйи") ташкил этилиб, унинг эхтиёжи учун катта маблаг ажратилди. Байтул-хикма кошида иккита расадхона, илмий марказ ташкил этилиб, дунёнинг турли ерларидан авваллари битилган илмга оид адабиёт тупланди, юнончи, лотинча, хиндча, хитойча, форсча ва бошка тиллардан арабчага таржима килинди, урганилди. Халифалик бу илм масканига куп минтакалардан машхур олломаларнн жалб этди. Хусусан, Ўрта Осиёлик олимлар бу марказда садокат билан илм-фан ривожига уз салмокли хиссаларини кушдилар. Масалан, сомонийлар вазири Абу Фазл Бальамий ва Абдуллолар илм-фан ривожига бевосита хомийлик килиб, Хоразмшох Абул Аббос Маъмун ва Абулхусайн томонидан ташкил этилган «Донишмандлар Уйи» (академияси, "Мажлиси уламо")) да Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Сахл Масихий, Абу Наср ибн Ирок, Абу Саид ибн Ахмад ибн Мухаммад ибн Мискавайх, Абул Хайр Хаммор, Абу Мансур ас-Саолибий, Ахмад Мухаммад ас-Сахрий, Абу Мухаммад Ибн Хидр ал-Хужандий, Зайнуддин Журжоний, Абулкарим Зиргалий, Абу Абдуллох ал-Вазир, Абул Хасан Маъмун, Абу Мухаммад Хоразмий, Абдуаввал ибн Абдусамадий, Абу Азок ибн Бахном, ал-Косий, Абу Абдуллох Илокий, Абусаид Шабибий, Абу Абдулла ал-Бий ан-Найсабурий, ал-Хорожий, ал-Хамдакий, Ахмад Маъсурий, Абу Мухаммад Раккоший, Абу Абдуллох Ибн Хомид Хоразмий, Абубакр Мухаммад Хоразмий, Камарий, Ахмад ибн Мухаммад ас-Сухайли ал-Хоразмий ва бошка олимлар ижод килганлар. Улар математика, астрономия, рухият, ал-химия, мантик, тиббиёт, фалсафа, тарих, тилшунослик, таълим-тарбия, адабиёт, мусика, география, геодезия, топография, механика сингари турли фан сохалари билан шугулланиб, уларнинг келажакда жахон микёсидаги ривожига замин яратганлар.

X-XI асрларда минтакада куп бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, янги мадрасалар, саройлар, масжидлар, макбаралар ва бошка ноёб меъморчилик иншоотлари барпо этилган. Бухоро, Самарканд, Хива, Термиз, Марв, Шош, Кубо, Хужанд, Уш, Андижон, Кеш, Кармана, Косой, Маргилон, Панжикент каби шахарларда турли илм масканлари булган.

Аслида, бундай илмий маданий ва маънавий юксалиш урта асрлар учун кутилмаган, шу билан бирга дунёни хайратда колдирган хол бўлиб, шунинг учун ҳам уйғониш, илк ренессанс деб тарихга кирди.

Бундай тараққиётнинг сарварлари Мусо ал-Хоразмий (783-850) ва Ахмад ал-Фаргоний (798-865) математика, астрономия, география фанларини чукур урганиб, бу сохада куплаб янгиликлар яратдилар. Хусусан, хозирги "алгебра", "алгоритм" сузлари Ал-Хоразмий номи билан бевосита боглик. Ал-Фаргоний дастлабкилардан бири булиб, Ер шари харитасини тузган, унинг хамашадаги расадхонада ишлаб ер меридиани бир даражасининг узунлигини улчаш, Нил дарёси суви сатхини белгиловчи асбобни яратиш каби кашфиётлари жахонга маълум. Олим йилнинг ёзда энг узун кунини (22 июн), кишда энг киска кунини (23 декабр), туну куннинг тенглиги-21 март ва 23 сентябрга тугри келишини аниклаган.

Ватандош алломаларимизнинг аксарият купчилаги комусий олимлар булиб, X аср алломаси Абу Абдулло ал-Хоразмий (Мусо ал-Хоразмий билан адаштирмайлик) узининг "Илмлар калитлари" номли асарида уша пайтда маълум булган элликка якин илмлар таснифини, яъни классификациясини беради ва уларни шархлайди. Табобат ва доришунослик борасида дунёгa донги кетган Ибн Синодан ташкари Ал-Кумрий, Абу Мансур Камарий, Шарафутдин ал-Илокий, Исмоил Журжоний каби олимлар унумли мехнат килганлар.

Кимё фани равнакига Абу Бакр ар-Розий, Абул Хаким ал-Косий, геометрия ва тригонометрия ривожига Махмуд Чагминий, Шамсутдин Аълоул Бухорий, фалсафага Ибн Мискавайх каби донишларнинг хиссалари катта булган.

Машхур файласуф, куп табиий фанлар билимдони Ал-Форобий мусика хакида хам асарлар ёзган, унинг ноталар хусусидаги китоблари Урта асрлардаёк логин, иврит (Кадимги яхудий) ва бошка тилларга таржима этилган. Фахриддин Роз фалсафа, мантик, хукукшунослик, сохаларда 150 дан ортик илмий рисолалар ёзган.

Минтакамизда мавжуд булган куп тиллилик (ахолининг купчилиги туркий, форс ва араб тилларини билган) бу давр маданиятининг мухим хусусиятларидан биридир. Шу билан бирга донишмандларимиз бошка хорижий тиллардан хам хабардор булганлар. Масалан, буюк астроном математик, геодезия, геология, минералогия, тарих фанларинннг билимдони Ал-Беруний 7-8 тилни мукаммал билган. Хусусан, у Греция олимлари Эвклиднинг "Негизлар" ва Птолемейнинг "Альмагест" асарларини юнончадан, узи яратган "Устурлобия" китобини арабчадан санскритга (кадимги хинд тилига) таржима килганлиги тарихдан маълум.

Аждодларимиз аклни пешлашда шахмат уйинининг ахамиятини яхши билганлар. У пайтларда купинча 100 катакли шахматда уйнаш нуфузли хисобланарди. Абубакр ас-Сули X асрда экг кучли шахмат устаси булган. Бошка кучли уйинчи-Абулфатх Адмад XI асрда шахмат буйича кулланма ёзади, бу рисола бир неча асрлар давомида кайта-кайта кучирилиб унга кушимчилар киритилади. Фирдавсийнинг "Шохнома"сида шахмат уйинлари махорат билан ифодаланган эди.

IX-XII асрларда тарих, тилшунослик, бадиий санъат каби гуманитар фанлар равнаки хам салмокли булган. Абу Бакр Наршахийнинг Бухоро тарихи" Ал-Мустагфирийнинг "Насаф ва Кеш тарнхи", Байхакийнинг "Маъсудий тарихи" битилди. Бу даврда Хоразм, Самарканд, Шош, Кубо, Термиз, Чоганиён утмишига оид тарихий рисолалар яратилди. Хусусан, X асрнинг урталарида яратилган "Бухоро тарихи" турли даврларда француз, рус, инглиз, араб, форс ва хозирги узбек тилларида бир неча бор чоп этилган.

Уша пайтларда туркий тилларга эътибор хам кучайди-VIII-IX асрлар оралигида ижод этган адиб Ахмад Югнакий "Хакикатлар тукфаси" достонини яратди. Бизгача етиб келган бу асардан куриниб турибдики, унинг муаллифи салохиятли шоир ва ахлок муаллими булган. Бу ажойиб асар 14 бобдан иборат булаб, улар маъновий-ахлокий камолот сирларидан таълим беришга мужалланган. Достоннинг биринчи бобига "Или манфаати ва жахолатнинг зарари хакида" деб бежиз ном берилмаган. Машхур туркийшунос олим Махмуд Кошгарий "Туркий тилларнинг синтаксис коидалари"ни ёзди ва «Девону лугатит турк» асарини яратди. Унда муаллиф 7,5 мингдан ортик туркий сузлар изохлари, грамматик ва дидактик хусусиятлари, шевалари тугрисида тухталган. Шу даврларда Юсуф Хос Хожиб "Саодатга бошловчи билим" китобини яратди. Узбек адабий тилининг шаклланишида бу асарларнинг урни катта булган.

IX-XII асрларда дунёвий фан ва маданият билан бир каторда ислом мазмунини англаш, унинг мохиятини урганиш, таргиб килишда хам катта ишлар килинди. Бундай масъулиятли ва савоб ишда Имом ал-Бухорий (810-870) ва Абу Исо Мухаммад ат-Термизий (824-892)лар ташаббускор булдилар. Улар ислом дунёсида вужудга келган минглаб хадисларни синчиклаб ургандилар, холис ва ишонарлиларини ажратиб, уларга шархлар бердилар. Улар Мухаммад пайгамбарнинг хаёти ва фаолияти шунингдек унинг диний ва ахлокий курсатмаларига оид асарлар ёздилар. Бу буюк зотлар машаккатли ижодларида ва амалий ишларида мусулмончиликнинг асл маъносини махорат билан очиб бердилар, исломнинг илм- фанга, маданиятга, умуман тараккиётга булган таъсирини курсата билдилар. Улар исломнинг инсонпарварлик хусусиятларини таъкидлаб, унинг купчилнк манфаатини кузловчи демократик эътикод эканлигини ёритиб бердилар, Ал-Бухорий ва Ат-Термизийнинг садокатли издошлари Абдурахмон ан-Насоий, Абу Мансур ад-Мотуридий, Каффол аш-Шоший, Махмуд аз-Замахшарий, Абу Исо Самаркандий, Нажмиддин Кубро каби уламолар мусулмон дунёсининг йирик мутафаккирлари сифатида купчиликка машхур булдилар. Хусусан, шайх Ал-Мотуридий таълимотига кура, билишнинг уч манбаи мавжуд. Улар хис (сезги), накл-ривоят ва акл-идрокдир. Шу билан бирга ул зот акл-идрокнинг алохида урни борлигини таъкидлайди, Демак, аклий далиллар ва исботлар асосида вокеликни англамок мусулмончиликда мухимдир. Хазрати имом Аш-Шоший халоллик, одиллик масалаларини уз асарларида кенг ёритган. Шариат конун-коидаларини чукур тахлил этиб, "Хидоя" асарини яратган Бурхониддин Маргинонийнинг мулохаза ва тавсиялари ислом дунёсида куп асрлар давомида мухим манба булиб, у ёки бу масалани адолат ва инсоф нуктаи назаридан хал этишда асосий кулланма вазифасини бажарган. Имом ал-Бухорийнинг "Ал-жомеъ ас-сахих" "Ал-адаб ал-муфрод", "Ат-тарих ас-сигар" каби асарлари ислом тарихидаги мухим ахамият касб этувчи манба бўлиб, Ал-Бухорийнинг "Жомеъ ат-таворих" асари кичик тарих, уртача тарих ва катта тарих деб номланувчи уч кисмдан иборат. Исмойил Бухорийнинг 1974 йилда топилган "Кичик тарих" ва "Уртача тарих" китоблари Алишер Навоий номидаги Самарканд Давлат дорилфинунининг шарк кулёзмалари фондида сакланмокда.

Ислом дини шакллангандан сунг унинг доирасида, Куръон ва хадис талабларига мос равишда пайдо булган тасаввуф (суфийлик) таълимоти XI асрга келиб кенг таркала бошлади. Улкамизда суфийлик асосларини Юсуф Хамадоний, Абдулхолик Ғиждувоний, Ахмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний таргиб этганлар ва ривожлантирганлар. Сунг Хоразмда Кубравия биродарлиги, Бухорода Накшбанд тарикатлари шаклланди. Буларнинг барчаси уша даврда ислом маданиятининг шаклланинида. маънавиятимиз асосларини пешлашда, одамларнинг иймонли бeлиб етишида мухим урин тутган. Бу иймон-эътикод асрлар давомида синовдан утди ва хамон одамларни камтарликка муминликка, халолликка, багрикенгликка, инсофу-виждонли булишга даъват этиб келмокда.

Демак, бир давр ва маконда хам дунёвий, хам диний билимлар ривожланb, улар бир – бири билан зиддиятда бўлмади. Faрб мамлакатларида деярли етти аср давомида инквизиция (зулмат) хукм сурган бир вактда, мусулмон юртларида, хусусан Урта Осиёда, маънавий-маърифий тараккиёт юз берди ва юксалди. Бу холатнинг асосий сабабларидан бири исломнинг билимга ижобий қарашидадир. Айни пайтда, дунёвий илм ахли исломни инкор этмай, балки куп жихатдан унга таянди, мусулмончиликнинг ахлокий, маънавий сифатлари эса уларга мадад бағишлади. Улкамиздаги юксалишнинг энг мухим хислати инсонпарварлик булиб, бу давр маданиятининг марказида инсон, инсоний акл, хис-туйгу, инсон маънавий бойлигини эъзозлаш, уни юксалтириш бўлди.

Бу давр олимлари ислом динининг бешта фарзидан биринчиси, «эзгулик ва ҳақиқат тимсоли бўлган яратувчи зот – Аллоҳга тил ва дил бирлигида ихлос қўйиб ишониш, эътиқод яъни Қуръони Каримнинг «Иймон» калимаси ва «Ихлос» сурасини дилга жо қилишни мусулмончиликнинг ибтидоси» -деб билдилар

Дарҳақиқат, И.А.Каримов 150 йиллик мустамлака даврида ҳар қандай зулм, истибдодларга қарамасдан халқимиз ўзлигини, маданиятини, иймон-эътиқодини сақлаб қолганлигида ҳам муқаддас ислом дини муҳим роль ўйнаганлиги хусусида шундай дейди: «Айниқса кўп асрлар мобайнида, ҳалқимиз қалбидан чуқур жой олиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлашда муқаддас динимиз қудратли омил бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Нега деганда, инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни уйлаб яшаш, яхшилик, меҳр-шафқат сингари халқимизга мансуб бўлган фазилатлар айнан ана шу диний заминда илдиз отади ва ривожланади»[2]

Уйғониш даври мутафаккирлари ислом динининг моҳиятини ҳаққонийлик, покликка чорлаб, бинобарин, у ҳамиша кишиларни эзгулик, бағрикенглик ва комиликка бошлаганини ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан изоҳлаб бердилар. Масалан, Исмоил ал-Бухорий ислом дини асрлар давомида юксак маънавият омили бўлиб хизмат қилиб келганлиги ва унинг мавқеи тобора ошиб бораётганини уша даврдаёқ асослаб берган эди.

Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Имом ал-Бухорий ҳазратлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун мусулмон оламининг фахр-ифтихоридир. Ул табаррук зотнинг ҳаёти том маънодаги илмий ва инсоний жасорат, букилмас ирода, сўнмас эътиқод тимсолидир»[3]. – деб таъкидлаган эди. Шу боис Исмоил ал-Бухорийнинг ҳаёти, фаолияти, у қолдирган маънавий мерос даврлар оша уз қадру қийматини йўқотмай, узининг ибратомуз таъсирини йўқотган эмас.

Шу даврда ижод килган алломалардан яна бири ат-Табарий бўлиб, унинг машхур асари "Тарихи ал-Расул вал-мулк" (Пайгамбарлар ва мамлакатлар тарихи) ёки "Таворихи ат-Табари" деб аталади.

Табарийнинг бу асарини 963 йилда Балъами кайта ишлаб форс тилига таржима килди. Ат-Табарий уз асарини ёзишда узидан аввал утган Абул Хасан али ибн-Мухаммад ал-Маданий асаридан кенг фойдаланган. Ат-Табарий араб тарихчиларидан биринчи бўлиб тарихий вокеаларни аник тарихий далиллар билан ёза бошлаган.

Юртдошларимиз яратган илмий асарлар уша асрлардаёк араб тили орқали дунёга танилиб, Шарқу Ғарбда ибрат бўлди ва маълум даражада андоза ролини уйнади. Уларнинг асарлари турли тилларга таржима килиниб, Франция, Англия, Испания, Италия, Голландия ва бошка куп мамлакатларга тарқалди. Масалан, Ибн Синонинг "Тиб қонунлари" Ғарб илм-фан тили бўлган лотин тилида 30 мартадан opтик чоп этилди ва лотинчадан Европа ва бошқа китъа халқлари тилларида нашр этилди.

X асрдаёк Рим папаси Сильвесто II мураккаб рим раками урнига Ал-Хоразмий кайта ишлаб чиккан "араб ракамлари"ни амалиётга киритиш хакида фармон берди. XV асрда Австрия ва Италия университетларида Ал-Фаргонийнинг прономик асарлари бўйича маърузалар килинганлиги хусусида голландиялик олим Регимонтон хабар беради. Ойнинг янги кашф этилган икки кратери Ал-Фарғоний ва Мирзо Улуғбекларга берилганлиги хакида 1647 й польшалик Ян Гевелий айтган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, Ал-Форобий асаридан ғарбнинг машхур олимлари Леонардо да Винчи, Бэкон, Коперник, Кеплер, Лейбниц ва бошкалар файдаланганлар. Алломаларимизни машхур шоир А. Данте, И.Шиллер тараннум этган, буюк немис файласуфи Г.Гегел ажлодларамиз ижодига тан бериб, уларга юксак хурмат билдирган.

Бугунги кунда хам жахоннинг унлаб мамлакатларида юртимиз донишмандларининг ноёб кулёзмалари авайлаб сакланмокда. Масалан, Ал-Хоразмийнинг арифметика хусусидаги рисоласи XII асрда Испанияда лотин тилига таржима килинган эди. Бу таржиманинг XIV асрда кучирилган ягона кулёзмаси хозир Англиянинг Кембриж университетида сакланмонда. Асар "Диксит Алгоритми", яьни "Ал-Хоразмий дейдики" деб бошланади. Хоразмий каламига мансуб астрономик асарнинг 1037 йилда кучирилган арабча нусхаси Страсбург (Франция) университети кутбхонасида мавжуд. Ал-Фаргоний асарларидан бирининг кулёзмаси АКШнинг Принстон университети кутбхонасида санланмокда. Мисрнинг макшур "Ал-Азхар" дорилфунунида Урта Осиёлик олимларнинг юздан ортик асарлари бугун хам илми толиблар хизматидадир.

Демак, IX-XII асрларда Урта Осиёда маданий ва маърифий тараккиётнинг барча сохаларида юкори даражали ривожланиш юз берган. Шу боис бу жараённи уйгониш, ренессанс дейишга асос бор.

Ўзбекистан Президенти И.Каримов "Тафаккур" журнали саволларига жавоб бера туриб, IX-XII асрларда маърифатли дунё юртимиз донишмандларини канчалик иззат-икром килган бўлса, XXI асрда биз халкимиз, миллатимизга нисбатан ана шу эхтиромни кайтадан кулга киритишимиз керак, деб буюк вазифани олга сурди.

Бугунги кунда Ватанимиз янги цивилизация арафасида турибди, мамлакатимиз улкан тараққиёт сари кадам қўймокда ва катта тарихий даврни ўз ичига олган уйғониш даври маънавияти халқимиз маданий меросининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришда алоҳида аҳамият касб этади.



[1]Каримов И.А. “Оллоҳ қалбимизда юрагимизда” 2000 йил.

[2]Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т.: «Маънавият», 2008.

[3]Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т:. Ўзбекистон, 1999 йил. Б. 185.

Киритилди: 2020-05-30 17:08:15; Ўқилди: 5583 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!