Жума, 22 ноябрь 2019 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари / Ислом

Тасаввуф

Категория: Миллий ғоянинг ривожланиш босқичлари – Ислом;
Муаллиф: Мирзаева М

Тасаввуф илми ва унинг тарихи

Шарк халклари тафаккурини асрлар давомида нурафшон этиб, халкимизнинг маънавияти ва маърифатига чукур таъсир утказган тасаввуф – суфийлик таълимоти VIII асрнинг урталари IX асрнинг бошларида шакллана бошлаган ва ундан кейин кенг ривож топган.

Исломда зохидлик анъаналари пайдо булиши ва ривожланишининг сабаблари мусулмон жамоаси яшай бошлаган дастлабки икки асрдаги ижтимоий-сиёсий ихтилофлар, чукур гоявий ва маънавий изланишлар билан давом этган диний хаётнинг мураккаблашуви натижасидир.

Суфизм (тасаввуф) аслида комил инсон ва инсон камолоти тугрисидаги таълимот деса булади. Комил инсон булиш учун эса аввало жисм ва нафс эхтиёжи ва таъмасини енгиш керак. Дунёга, бойликка мехр куйиш инсонни нафсга кул килиб куяди. Суфийлик йулини тутган киши нафсни рад этади. Нафс барча худбинлик ва разолат, фалокат ва маънавий халокатнинг сабабчиси. Нафс инсонни тубанлик боткогига ботирувчидир. Ана шу фалокат ва иллатлардан фориг булишнинг бирдан-бир тугри йули нафс эхтиёжини енгиш, босиб утишдир. Бунинг учун дунё мухаббатидан воз кечиш ва Аллох мухаббатига кунгил боглаш даркор.

Суфийлик буни инсоннинг узлигини англаш йули деб карайди. Хожа Бахоуддин таъбири билан айтганда: Уз нафсининг ёмонлигини таниш узлигини танишдир.

Машхур тарикат (сулук) шайх (йулбошчи, байрокдор) лари тасаввуф тушунчасига киска ва лунда килиб нафс билан богланган холда таъриф берганлар. Чунончи Шайх Нурий «Тасаввуф нима?» деган саволга: «Тасаввуф – нафс лаззатларидан воз кечишдир»; Шайх Сафий Алимшох: «Тасаввуф нафс манзилларини босиб утишдир»; Шайх Равим: «Тасаввуф – Худо йулида нафсдан кечмокдир»; Суфий шоир Бобо Тохир: «Тасаввуф – нафсоний – хайвоний хаётда улмок ва инсоний хаётда яшамок», - деб жавоб кайтарганлар. Хуллас, тасаввуфда нафс бузуклиги, очкузлиги, худбинлиги хар томонлама кораланади.

Тасаввуф ахли учун асосий масала калбни поклаш, уни худбинлик зангидан тозалаш булган. Улар бу ишни нафсни поклашдан бошлаганлар. Бунинг учун нафсни поклаш йулларини ишлаб чикканлар. Нафсни ва шу оркали кунгилни поклаш эса риёзат чекиш оркалигина булади. Риёзат чекиш шунчаки, сабр-токатли булиш, кийинчиликларга бардош бериш эмас. Балки, Хак йулида онгли равишда инсон уз олдига улуг бир максадни белгилаб, унга етишиш учун ихтиёрий равишда барча кийинчиликларни зиммасига олиб, тусикларни енгиб утиб, олга максад сари интилиш риёзат булади. Тасаввуф тарикатлари риёзат чекиш оркали инсон нафси ва кунглини поклаш йули булиб, уни темирчининг оловли курасига киёс этиш мумкин. Унда инсон кунгли аввал мумдек юмшаб шакл олади, сунг чиниктирилади ва сайкал берилади. Охирида кунгил пулат кузгу сингари сайкал топадики, узида илохий нурни акслантириб, ой сингари нурланиб, узи хам атрофга зиё тарата бошлайди. Ана шундай кунгил эгаси комил инсондир. Бундай инсон узидан атрофга зиё таратади, узга инсонлар рухини хам маърифатли этади, кунгилларни нурлантиради. Буюк суфийлар, тасаввуф тарикатларининг йулбошчилари ана шундай комил инсон булганлар. Улар риёзат чекиш оркалигина у дунё ва бу дунё саодатига эришганлар.

Тасаввуф гарчи VIII аср урталари ва IX аср бошларида юзага келган булсада, унинг назарияси ва амалиёти X-XIII асрлар давомида тасаввуф адабиётларида ишлаб чикилиб узининг олий боскичига кутарилган ва накшбандия тараккиётида мукаммал нихоя топган. Уларда инсон ва унинг Худога муносабати кандай булиши кераклиги, Худо ва инсон бирлиги, инсонни Аллох билан кушилиши хакидаги таълимот акс этган. Рухий-маънавий камолотга эришиш йуллари курсатиб берилди.

Бу йўллар тўрт босқичдан иборат.

1 Шариат

2 Тариқат

3 Маърифат

4 Хақиқат

Шариат. Бунга кура суфийлик йулини тутган тарикат ахли аввало шариатнинг барча талабаларига буйсуниши, уларни бекаму-куст эгаллаши ва амал килиши керак.

Тарикатга кутарилиши мумкин. Бунда муридлар уз пирлари-муршидларга (шайхларга) итоат этиши, уз шахсий истакларидан воз кечиши шарт. Яъни мурид уз ихтиёрини бутунлай пир (устоз) ихтиёрига топшириши лозим.

Маърифатга кутариладилар. Бунда коинотнинг (борликнинг)бирлиги Худога мужассам булиши, яхшилик ва ёмонликнинг нисбийлиги акл билан эмас, балки калб билан англаб етилади.

Хакикат хисобланиб, суфий (зохид) «шахс сифатида тугаб» «хакикат»га, Худога етишади, унга сингиб кетиб абадийликка эришади. Бунга суфийлар махсус рухий ва жисмоний харакатлар-сигиниш ва ибодатлар оркали интиладилар.

Юқорида айтилган даражага эришиш учун инсон қалбининг поклиги, нафсидан устунлиги, Оллохга мухаббати мустахкам бўлиши лозим[1]ва Сўфийликда тариқатлар жуда кўп бўлган.

1. Накшбандия 2. Яссавия 3. Кубравия.

Бундан ташкари хозиргача айрим Шарқ мамлакатларида сақланиб келаётган Қодирия (Эрон ва Афғонистонда) рифоия (Эрон) тайфурия (араб мамлакатлари) мавлавия (Туркия) чиштия (Ҳиндистон ва Покистон) Бектошия (Туркия) Савафия (Эрон) ва бошқалар шулар жумласидандир

Ўрта Осиёда эса илгаридан Нақшбандия, Кубровийлик, Яссавийлик тариқатлари тарқалган.

А) Тариқатдаги сулуклар

Бутун дунёга маълум ва машхур бўлган буюк аллома ва азиз-авлиёларимиз орасида Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Бахоуддин Нақшбанднинг муборак сиймоси алохида ажралиб туради. Ота боболаримиз улуғ авлиё Бахоуддин Нақшбандга чин дилдан ихлос қўйиб уни “Бахоуддин балогардон”деб таърифлаб келишида теран маъно бор.[2]“Унинг дилинг оллохда, қўлинг мехнатда бўлсин” деган хаётбахш хикмати динимизнинг олийжаноб маъно – мохиятини ёрқин ифодалаб, худдики шу бугун айтилгандек жаранглайди.

Албатта ҳар бир тариқатнинг асли Пайғамбар саллоллоҳу алайхи вассалламга бориб тақалади. Шу сабабли унинг томирлари узун хисобланади. Аммо маълум шайх номи ила машхур бўлган катта тариқатларнинг аксари бешинчи ва олтинчи хижрий асрларга тўғри келади.

Бундан айнан ўша асрларда тасаввуф ўз равнақи чўққисига чиққанини билиб олсак хам бўлади. Тасаввур ва маълумот учун баъзи машхур тариқатларни қисқача зикр қилиб ўтамиз

1) Рифоъия тариқати

Бу тариқатнинг асосчиси Ахмад бин Али бин Ахмад ар-Рифоъий рахматиллохи алайх булиб, У Ироқнинг Басра ва Восит орасидаги Умму Убайда қишлоғида 512 хижрий санада таваллуд топган. Ёшлигида отасидан ажраб етим қолган ва тоғасининг тарбиясини олган. Аввал Шофеъий мазхаби буйича фиқхни урганган, кейин тоғасидан тасаввуф бўйича таълим олган ва унинг ўрнига тариқат шайхи бўлган. Ахмад ибн Ахмад ар-Рифоъий рахматуллохи алайх 578 хижрий санада вафот этган.

2) Шозилия тариқати

Бу тариқат Абул Хасан аш-Шозий рахматуллохи алайхга нисбатан берилган. У 593 хижрий санада туғилиб 656 хижрий санада вафот этган. Абул Хасан аш-Шозилий рахматуллохи алайх олим, обид, зохид ва машхур суфийлардан бўлган. У Тунис, Миср, Ироқ ва Макка томонларга кўп сафар қилган. Қохиранинг Комилия мадрасасида қози Иёзнинг “Шифо” китобини, “Рисолаи Қушайрия”ни, “ал – Мухарар ал Важийз”ни талабаларга ўқитган. У узлотни ва махрумлик хаётини ўзига эп кўрмаган. Одамларга аралашиб дунё неъматларидан бахраманд бўлиб яшаган.

3) Қодирия тариқати

Бу тариқат ўз муассиси Абу Мухаммад Мухиймддин Абдул Қодир ал-Жайлоний рахматуллохи алайхнинг номи билан аталган. Абдул Қодир ал-Жайлоний рахматуллохи алайх 470 хижрий санада Боғдодда таваллуд топган ва ўша ерда 562 хижрий санада вафот этган. У машхур фақих бўлиб хам шофеъий хам ханбалий мазхаби ила фатво берган.

4) Мавлавия тариқати

Мавлоно Жалолиддин Румий рахматуллохи алайхга нисбатан берилган ва бу тариқат Она дўлида кенг тарқалган. Мавлоно Жалолиддин Румий рахматуллохи алайх 604 хижрий санада таваллуд топган. Унинг насаблари ота тарафидан Абу Бакр Сиддиққа, она тарафидан Моварауннахрда хукм сурган хоразмшохлар сулоласига бориб тақалади. У кўплаб сафарлардан кейин Султон Алоуддин Салжуқийлар давлатининг пойтахти Қўния шахрида узоқ вақт яшаб, ўша ерда вафот этган.

У шаръий илмларни, кўзга кўринган - ханафий фақих бўлган ўз отасидан олган. Мавлоно Жалолиддин Румий рахматуллохи алайх ўз умрининг биринчи даврида мударрис, Воиз ва фақих бўлган. Кейин эса суфийлик, шоирлик ва хакамлик билан шухрат қозонган.

5) Яссавия тариқати

Бу тариқат улуғ мутасаввиф Хожа Ахмад Яссавий рахматуллохи алайхнинг номи билан аталган. У киши 562 хижрий санада вафот этганлар. Хожа Ахмад Яссавий рахматуллохи алайх шайх Юсуф Хамадонийнинг халифаларидан бўлганлар. У киши Бухорода тахсили илм қилганлар. Яссавийлик тариқати силсила жихатидан нақшбандликка алоқадордир. Бу тариқатда зикр жахрий бўлади.[3]6) Кубровия тариқати

XII асрда Марказий Осиёда вужудга келган яна бир йирик тасаввуфий тариқат “Кубровия” мусулмон оламидаги энг забардаст мутасаввиф донишмандлардан бири Шайх Нажмиддин Кубро номи билан боғлиқдир. Унинг тўлиқ исми Ахмад ибн Умар Абдул Жанноб Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-хоразмий бўлиб 1145-1146 йилда Хивақ шахрида дунёга келган. Нажмиддин Кубро ўз даврида “Шайхи ва литарош”, яъни “валилар тарбиялайдиган шайх” номи Билан хам машхур бўлган.

Нажмиддин болалик пайтидаёқ илм истаб Миср ўлкасига равона бўлади. Мисрда у Рузбехон Вазон ал-Мисрий (1188й вафот этган) исмли олим даргохида таълим олади. Ал-Мисрий эса машхур мутасаввиф донишманд Абу Нажиб ас Сухравардийдан таълим олган ва унинг қўлидан хирқапуш бўлган Исмоил Қасрий (1198й ваф.этган) каби улкан мутасаввиф донишмандлардар тасаввуфга оид кўпгина зохирий ва ботиний илмларни эгаллайди.

Унга Мисрдаги Шайх Иброхим “Нажмиддин” деган ном берган бўлса, Табриздаги Шайх Исмоил Қасрий “Кубро” яъни “улуғ” лақабини беради. Сўнгра у ватани –Хоразмга қайтиб келиб хонақох қуради, шогирдлар тарбиясига киришади. “Кубровия” ёки “Захобия” тариқатига асос солади. Бу тариқат хадис ва шариатга таянган бўлиб, ўз даврида Хуросон, Мавороуннахр, Ҳиндистон ва бошқа мусулмон мамлакатлари халқлари орасида кенг тарқалади.

Мазкур тариқат солиқлари (Аъзолари) орасидаЗикрнинг овоз чиқармасдан (хуфия) ижро қилиш усули жорий бқлган.

Нажмиддин Кубронинг кейинги хаёти ўта оғир, шиддатли ва мураккаб шароитда кечади. Бу даврда мўғулларнинг Марказий Осиёга қилаётган хамлалари кучайиб Чингизхон лашкарбошилари Мавороуннахрдаги йирик шахарларни бирин-кетин бефёв босиб олаётган эдилар.

1221 йилнинг июль ойида Чингизхоннинг лашкарбршиларидан бири Хулагухонга қарши 76 ёшлик кекса Шайх Нажмиддин Кубро халқ орасидан лашкар тўплайди, қўлига найза ушлаб,дуойи фотихалар ўқиб, ажойиб-ғаройиб мўъжизалар кўрсатади. Урганч қалъасини бир неча кун душман хамласидан сақлаб туради. Ушбу шиддатли жанг пайтида (1221 йилда) Шайх Нажмиддин Кубро мўғул босқинчилари томонидан вахшиёна қатл қилинади.

Нажмиддин Кубро араб ва форс тилларида “Рисолат мин муаллифот аш – Шайх –ул – миллат ва ад-дин ал - Кубро” “Шархи рисолайи одоб-ул-Зокирийн”

“Рисолайи Шайх Нажмиддин ”каби қимматбахо асарлар ёзиб қолдирган бўлиб,мазкур асарлар Ўз ФА Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар хазинасида сақланмоқда. Баъзи маълумотларга кўра Кубро асарларининг сони 8 ёки 10 тадан ошади.Улар дунёнинг турли юртларидаги кутубхоналарда сақланмоқда.Шайх Кубронинг Ватанпарварлик хақидаги фикрлари хам ғоятда мухим долзарб ва ибратомуздир. У “Ватан деб, унинг химояси йўлида шахид бўлмоқ,шаходат жомини нўш айламоқ-Худо васлига ноил бўлмоқдур!” деб ёзган ва Урганч қалъасини душманлардан химоя қилаётиб,жасурона шахид бўлган. Ўз она тупроғини химоя қилиб, бир қўлида қилич, иккинчи қўлида тасбех ушлаб,халойиқни Ватан душманларига қарши хает-мамот курашига илхомлантирган бузруквор, оташнафас Шайхимиз биз учун ғоятдда қимматли ва азиздур.[4]Яссавий ва Хожагон (Нақшбандия) хамда бошқа йирик тасаввуфий тариқатларда ва кўринишларда ифодаланган халоллик, поклик, мехр-шафқат, мурувват, футувват, мехнатсеварлик, фаоллик, художўйлик, хурфикрлилик каби мухим умуминсоний ахлоқий қадриятлар Шайх Кубро таълимотида хам яққол кўзга ташланади. Айниқса Кубровия таълимотидаги мурувват, футувват, жавонмардлик, ватанпарварлик, ва инсон камолоти каби эзгу қимматбахо ахлоқий қадриятлар бизнинг замонимизда хам ўз қийматини йўқотмайди деб ўйлаймиз.

Мовароуннахрлик буюк тасаввуф вакиллари.

Тасаввуф харакати араб мамалакатларида вужудга келиб, сунгра бошка мамлакатларда, жумладан Мовароуннахрда кенг таркалган. Урта Осиёда Яссавия, Кубровия, Накшбандия каби суфийлик тарикатлари шаклланди ва шу ердан бошка улкалар халклари орасида кенг ёйилган.

Юртбошимизнинг Тошкенгт Ислом Университетининг ташкил этиш тугрисидаги Фармони ва шу фармонга шархда таъкидланганидек: «Ислом оммалашуви ва ривожи сифатида вужудга келган тасаввуф хам Урта Осиё шароитида Яссавия, Кубровия, Накшбандия тарикатларини вужудга келтирдики, улар бутун Урта Шарк ва Жанубий Осиё мамлакатларининг асрлар давомида маънавий, маданий ривожланишида мухим роль уйнади».

1. Хакикатан хам тасаввуф ривожида Туркистон фарзандларининг хизмати бекиёс булган. Хожа Хаким ат-Термизий, Шайх Абу Мансур ал-Мотрудий, Хожа Абдухолик Гиждувоний, Хожа Ахмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Сулаймон Бакиргоний, Бахоуддин Накшбанд каби сиймолар илохий маърифат йулининг рахномолари булганлар. Тасаввуф йулида риёзат чеккан буюк шайхларнинг Ислом дунёсидаги сони 644 нафар булиб, шулардан 100 дан ортиги Туронзаминдан чиккан. Улар яратган таълимот ва илгари сурган маънавий-ахлокий, маърифий гоялар хозирда хам уз ахамиятини йукотган эмас. Биз бу уринда Ахмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Бахоуддин Накшбандларнинг фаолияти ва таълимотлари хакида фикр юритишни лозим топдик.

Ахмад Яссавий – Туркистонда шаклланган тасаввуфнинг йирик номоёндаларидан бири. Яссавий донишманд, шоир, Яссавийлик тарикатининг асосчиси. Сайрамда Иброхим ота оиласида дунёга келган. Манбаларда 1105-1166Г67 йилларда яшаганлиги кайд этилган. У Бухорода Абдухолик Гиждувоний билан биргаликда машхур шайх, тасаввуфнинг йирик вакили Юсуф Хамадонийдан тасаввуфдан сабок олган. Сунгра Туркистонга кайтиб, мустакил Яссавия тарикатига асос солиб, уз таълимоти буйича муридлар тарбиялаган. Мазкур тарикатда мурид амал килиши шарт булган унта коида, талаб мавжуд. Улар асосан шайх ва мурид уртасидаги муносабатларга оид.

Булар куйидагилардан иборат:

Муриднинг хеч кимсани уз паридан афзал курмаслиги, доимо унга таслимият изхор килмогининг шартлиги; Мурид шунчалик зукко ва идрокли булиши керакки, у уз пирининг хатто ишораларини хам мукаммал англай оладиган булсин; Муриднинг пир (шайх) нинг барча сузлари ва ишларига содик булиши хамда унга мутлок мутеъ (карам) булиши; Муриднинг уз пири барча топширикларини чакконлик билан сидкидилдан бажариб, пирни хамиша рози килиб юрмоги; Муриднинг уз сузига содик, ваъдасига амал килувчи, пири кунглида хеч кандай шубха тугилишига урин колдирмаслигининг шартлиги; Муриднинг уз ваъдасига вафодорлиги ва сузида устивор турмогининг лозимлиги; Муриднинг уз ихтиёридаги барча мол-мулкини, бутун бор-йугини уз пирига бахшида этмок учун тайёр турмоги; Муриднинг уз пири барча сир-асрорларидан огох булиши; Муриднинг уз пири барча таклифларини назарда тутиб, унинг мушкулотини осон килмогининг, панду-насихатларини бажо келтирмогининг шартлиги; Муриднинг Аллох висоли учун уз пири йулида бутун молу жонини бахшида этмокка тайёр туриши, пирнинг дустига дуст, душманига душман булиб яшамогининг шартлиги.

1. Яссавий эл орасида катта обру орттириб, авлиё деб улугланган. «Мадинада – Мухаммад, Туркистонда - Ахмад» деган овозлар таркалган. У Яссида вафот этган. Мозори мукаддас кадамжога айланган. 1395-1397 йилларда Амир Темур Яссавийнинг кабри узра махобатли макбара курдирган. Ахмад Яссавий ислом ахкомларини туркий халклар орасида ёйилишига катта хисса кушди. У уз хикматларида ишк, поклик, халоллик, ёлгондан сакланиш, киши молига хиёнат килмаслик, тугрилик каби инсоний фазилатлар хакида куйлади. У туркий тасаввуф адабиётида узига хос мактабга асос солди. Туркий дунёда бирор суфий шоир йукки, унга эргашмаган, ундан урганмаган булсин. Ахмад Яссавийнинг тасаввуфий карашлари унинг «Хикматлар» шеърий тупламида берилган. Унда инсоний гоялар, ахлокий панд-насихатлар, ислом дини акидалари ва хадисларда илгари сурилган маънавий-маърифий фикрлар содда услуб билан, халкона равон тилда баён килинган. Яссавий – тасаввуфнинг машхур ва оташин куйчиси. Унинг хикматларида илохий ишк улугланади. Аллохни таниш, унинг ишкини идрок килиш, Хак васлига эришиш, ундан бошка нарсага кунгил куймаслик хакида фикр юритилади. Яссавий инсон хаётидаги катта кураш-нафс эхтиёжларини таслим этиш йулидаги кураш деб хисоблайди. Нафс инсон учун катта ёв, душман дейди. Шу ёвнинг бошини янчган, уни енгган, нафс эхтиёжларига таслим булмаган кишининг гурури, инсоний кадр-кимматини хеч ким поймол кила олмайди, деб билган.

Бу хакда уз хикматларидан бирида шундай ёзади:

Нафс йулига кирган киши расво булур,

Йулдан озиб, тойиб, тузиб гумрох булур.

Ётса-турса шайтон билан хамрох булур…

Нафсни тебгил, нафсни тебгил эй бадкирдор, - деб хитоб килади.

Яссавий нафсни инсондаги ички катта душман, у инсондаги бутунликни, иймонни синдиради деб курсатади. «Хикмат» ларда поклик, халоллик, тугрилик, етим-есир, бева-бечора, йуксил, гарибларга гамхур булиш лозимлигини айтиб, шундай дейди:

Гарибларни курган ерда огритмангиз,

Етимларга аччигланиб суз котмангиз.

Заиф куриб гарибларга тош отмангиз,

Бу дунёда гарибликдек бало булмас.

Ахмад Яссавий нодонликни хам кескин танкид этган. Нодонлик шунчаки локайдлик, бефарклик, илмсизлик, жохилликкина эмас, балки риёкорлик, илмга амал килмаслик, Аллохни алдаш, мунофикликдир. Нодон билан дузахда хам бирга булиш мумкин эмас. Ундан дузох хам хазар килади, у халкнинг кулфати, аклнинг жаллоди, деб билади.

Дуо килинг нодонларни юзун кумай,

Хак таоло рафик булса бир дам турмай.

Бемор булса нодонларни холин сурмай,

Нодонлардин юз минг жафо курдим мано.

Шундай килиб, Яссавий «Хикматлар» ида инсонга хос булган барча ижобий хислатлар улугланади, салбий иллатлар кораланади, мехр-мурувват, ишк, садокат, адолат тараннум этилади.

Нажмиддин Кубро – тасаввуфнинг машхур шайхларидан бири, Кубровия силсиласининг асосчиси. Унинг лакаблари: «Нажмиддин» - «Диннинг юлдузи», «Кубро» - «Улуг», «Валийтарош» - «Валийларни тарбияловчи». Кубро 1145 йилда Хоразмда таваллуд топган. Ёшлигиданок хадис ва каломни урганади. Илм истаб Миср, Шом, Багдод, Нишопур ва Тус каби шахарларга боради. Уша даврнинг буюк шайх ва олимлари: Бобо Фараж, Исмоил Касрий, Аммор Ёсир, Рузбехон Мисрий ва бошкалардан зохирий ва ботиний илмларни урганган. Уз юртига кайтгач, хонакох очиб, валийлик – устозлик килган.

Боскинчи Чингизхон лашкарлари 1221 йилда Хоразмга якинлашиб юрт огир ахволда колганида 76 ёшли Кубро она юртини ххимоя килишга отланади ва мугуллар кулида кахрамонларча шахид булади. Айтишларича улими олдидан ялов ушлаган бир мугул аскарига ташланиб, уни махкам ушлаган. Улимидан сунг яловни унинг кулидан киркибгина ола олганлар. Бу хакда Мирзо Улугбек «Турт улус тарихи» асарида шундай ёзади: «Муршиди аъзам Шайх Нажмиддин Кубро худо амри билан Хоразм учун бошини тикди. Бошини топширишда котил яловига ёпишди. Дини хак иклимининг шохи. Ул пир сарпанжасидан ун забардаст йигит яловни чикариб ола олмадилар. Сайидлар шайхи сарпанжасида кофир яловини куриб хайратда колган окиллар бу холни шархладилар: Ялов учини Шайх тутиб, таърих айтдики, вафотим санаси «Шохи шухадо» («Шахидлар шохи») дир. … Биз шундай улугларданмизки, гавхар тутамиз; орик эчки тутган пасткаш эмасмиз. Имон кадахидан бир кулимиз билан май ичсак, иккинчи кулимиз билан кофир яловидан тутамиз». Нажмиддин Кубронинг бу жасорати авлодлар учун, ватанпарварликнинг ёркин тимсолидир. Нажмиддин Кубро тарикатининг узига хос хусусияти унинг дунёкарашида ифодасини топган. Худо ва борлик масаласини хал этишда ислом таълимотига асосланади. Унинг фикрича, хамма нарса ва ходисаларинг ягона асоси – бу Аллохдир, борликдаги колган хамма нарса ва ходисалар, шу жумладан, одамзот хам унинг шуъласи, куриниши, жилваланиши деб хисоблайди. Шайх Кубро одамзот умрининг, дунёнинг мохиятини хам тасаввуф нуктаи назаридан туриб изохлайди. Бу хакда шундай деган: «Дунё – уйлаш урни, ибрат манзили, ишрат саройи, куприк биносидир. У муминларнинг экинзори, кидирувчиларнинг бозори, интилувчиларнинг савдо дукони, изланувчиларнинг улови, сулук йулига кирганларнинг куприги, алдаганларнинг маъшукаси, содикларнинг утар жойи, орифларнинг ахлатхонаси ва шайтонларнинг улкасидир… Унинг билан савдо килганлар алданади, унга кунгил берган йулдан озади… » Нажмиддин Кубро инсон хакидаги карашларида, инсон уз мохияти эътибори билан кичик олам – «олами сугаро» дир, аммо унда катта олам «олами-Кубро» хусусиятлари мужассамдир. Одамзот тараккий этиб борса, у Аллохнинг «Рахим» ва «Рахмон» сифатларидан бошка барча сифатларини билиб олади. Бирок бу йулда унга пири комил рахнамолик килиши лозимлигини таъкидлайди.

Буюк суфий узининг асарларида кубровия тарикати аъзолари – соликлар амал килиши, камолотга эришиши лозим булган унта ахлок-одоб коидаларини ишлаб чиккан. Улар куйидагилардан иборат:

Тавба. Солик олдинги килмишларига тавба килиб, Худони билиши, унга кайтиши, уз ихтиёри билан уни саваши, зохиран ва ботинан муттасил покланиб, такомиллашиб бормоги лозим.

Зухд фи-дунё. Тарикат йулини тутган киши барча дунёвий бойликлардан, мол-мулк ва ноз-неъматлардан воз кечиши, узини тийиши даркор.

Таваккул ал-Алло. Тарикат аъзоси Аллохга мутлоко ишониши, унга ситкидилдан эътикод килиши, барча ишларни килишда унинг мехрибонлиги ва кудратига умид боглаши зарур.

Каноъа-каноат . Солик мол-дунёга, бойликка муккасидан кетмаслиги, унга хирс куймаслиги, оз нарса билан каноатланиши, сабр-токатли ва каноатли булиши шарт.

Узлат. Солик ёлгиз колиб, халойикдан узоклашиб, калбини мустахкамлаб, хис-туйгуларини жиловлаб, ботинан узини чиниктириб, покланиб бормоги зарур.

Мулозамат аз-зикр. (Узлуксиз зикр). Тарикат аъзоси доимо Аллох номини тилга олиб, бутун калбини У билан тулдириб боришининг шартлиги. Шундагина пасткашлик, хасад, очкузлик, иккиюзламачилик ва бошка салбий иллат ва разилликлар киши кунглига йул топа олмайди.

Таважжух. Солик бутун калби, бор вужуди билан Аллохга мурожаат килиши, Унга чексиз мухаббат куйиши, ундан бошка нарса борлигини хис этмаслиги лозим.

Сабр. Солик тугри йулдан адашмасдан бориши учун уз майлларини сундириши, хайвоний хусусиятлардан – шахвоний хирсу хаволардан кутулмоги керак.

Мурокаба. Тарикат аъзоси уз калбини хар кандай пасткашликлардан сакламоги, риё ва макру хийла найранглардан халос булмоги шарт. Шундагина дил ёмон иллатлардан покланади, рух нафс натижасида занглаб колган булса, жило топади.

Ризо. Суфий энди Аллох уни севиб колганлигини сезади. Ризолик макоми соликнинг Хакка етишганлигини билдиради.1

Юкоридаги конун коидаларда тасаввуфнинг хам назарий, хам амалий масалалари уз аксини топган.

Бахоуддин Накшбанд (1318-1389) – накшбандийлик тарикатининг буюк намоёндаси. Эл орасида Хожа Бахоуддин Балогардон, Хужаи Бузрук, Шохи Накшбанд номлари билан машхур. Бухорода Касри Хиндувон кишлогида тугилган. Бахоуддин Накшбанд Бобойи Самосий, Амир Кулол, Мавлоно Ориф, Халил ота, Кусам Шайх каби устозлардан сабок олган. У икки марта хаж килган. Гарибона хаёт кечирган, факат уз мехнати оркали дехкончилик ва кейинрок мис ва кимхобга накш солиш билан кун курган. Уз таълимотини яратишда Абдухолик Гиждувоний асос солган. «Хожагон» силсиласининг саккиз моддадан иборат коидасига узининг уч коидаси (талаби) ни кушиб уни такомилга етказди. Шу тарика тасаввуф накшбандия тарикатида янада мукаммалликка эришди.

Бахоуддин тахаллуси Накшбанднинг динни мустахкамлаш ва тараккий эттириш учун килган хизматлари улуг ва бекиёс булганлиги учун берилган. Маъноси диннинг фахри, бебахоси демакдир. Накшбанд тахаллусига келсак у икки мазмунда талкин этилади. Бири ул зот мисга, матога гул, накш солувчи булганлиги учун накшбанд тахаллуси берилган деб эътироф этилади. Иккинчи талкин эса Аллохни калбига накш килиб олган деган маънода ифодаланади. Бахоуддин Балогардон дейилишининг сабаби устози Шайх Бобойи Самосийнинг Накшбандга карата айтган «Каромат килибдурларки, нозил булган бало сенинг барокатингдан дафъ булгай!» сузларига нисбат берилади. Яъни ул зот кишиларнинг, элу юртнинг бошига келгувчи балою казоларни, ёвузликларни кайтарувчи, дафъ этувчилик каромат сохиби булганликларини англатади. Халкимизда бежизга Бахоуддин Балогардонга етти танга атаб юбор деб айтилмайди.

Бахоуддин Накшбанд шону шухратнинг шох супасига кутарилганларида хам узлари учун хизматкорлар сакламаган экан. Аксинча шоху гадо баробарлиги тугрисидаги адолатли гояни илгари сурган. «Хожалик бандаликка тугри келмас, Аллох олдида барча баробар» - деб айтган. Накшбанд узини доимо хукмдорлардан узокда тутган. Одамларга яхшилик килиш энг юксак инсоний бурч эканлигини таъкидлаб, шам каби ёнгил, элга ойдинлик улаш, аммо узинг хилватда тургил деб айтган. У хамма учун, айникса оддий халк, хунармандлар учун кул келадиган «Дил ба ёру даст ба кор» - «Дил ёр (Аллох) билан, кул иш билан банд булсин» шиорини уртага ташлаган. Бу шиор накшбандийликнинг асосий мохиятини ташкил этади.

Айтиш жоизки мазкур хаётбахш шиорда тасаввуфни назарий ва амалий жихатлари тугал холга келганлиги уз ифодасини топган. Чунончи, тасаввуф йулига кирган киши Тавхид (Аллох) мохиятини узи учун англаб етди, энди бундан кейин нима килиши керак? Бу саволга тасаввуфнинг охирги тарикати Накшбандия жавоб берди. Биринчи максадга эришилди – «дилда ёр» (Аллох) холати мавжуд, энди ишга киришмок лозим – «даст ба кор» га утиши керак. «Дилда ёр» холати тасаввуф йулига кирган кишининг дилида, яъники калбида гараз, худбинлик йуклигини, унинг поклигини билдиради. «Даст ба кор» ишга кул урилса тасаввуф ахлининг уз шахсий гаразли максадлари учун эмас, холис Аллох учун, хакикат ва адолат тантанаси учун амалий харакатга киришилган булади. Шу сабабли хар нафас «дилда ёр» булиши, «Аллох» исми дилда зикр этилиши, яъни «Хуш дар дам» коидасига амал килиши такозо килинади. Чунки Аллох номи бир нафас дилни тарк этса, дархол урнини гараз, худбин бир ният эгаллаши мумкин. «Назар бар кадам» шу маънога якин туриб, у бехуда бирор кадам куймаслик, хар бир амалий харакатнинг Аллох йулида куйилаётганини хис этиб, диккат билан кузатиб, назардан кочирмай бориш кераклигини билдиради.

Накшбанд илгари сурган «Дил ба ёру даст ба кор» шиорини янада соддарок тарзда шундай изохлаш мумкин. Тасаввуф ахлининг максади Аллох васлига эришиш булса, бунинг учун тарки дунё килиш, зохидлик йулига кириши шарт эмас, балки Аллохни хар дамда дилда зикр этиб, кул эса мехнат билан банд булган холда хам етиш мумкинлигини англатади.

Бахоуддин Накшбанд Исломни хаёт билан, шахс ва оила билан, жамият равнаки билан боглаб «Кам егил, кам ухла ва кам гапир» деб насихат килган. Амир Темур бу шиорга амал килиб, аркону давлатга, барча мулозимларга айтар сузим шу булди: «Кам енглар – очарчилик курмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар – мукаммаликка эришасизлар, кам гапиринглар – доно буласизлар», – деб ёзган.

Накшбанд доимо адолатни, мехнат асосида бунёд этилган халол лукмани макуллаган. Бу жихатдан унинг «инсондаги яхши феъллар, яхши амаллар халол лукмондандир» сузлари биз учун ибратдир.

Накшбандия тарикати узининг мазмун-мохияти жихатидан янги тарбия усуллари – сухбат таълими, яширин, ботиний зикр, «анжуман ичра хилват»ни олга суради ва таргиб килиши билан ажралиб туради. Яъни Аллохга якинлашишнинг бутунлай янги булган, сифат жихатдан аввалги тарикатлардан тубдан фарк киладиган ун битта коида, талаб ва усулларини ишлаб чикканлиги билан ажралиб туради.

Бу усул ва коидалар куйидагилардан иборат:

Хуш дар дам. Тарикат аъзоси доимо Аллох номига зикр килиши, зикрга гарк холатда хушчакчак булиб юрмоги лозим. Ботиндан чикаётган хар бир нафас хушёрлик ва огохлик, хузур ила чикмоги лозим, токи бунда гафлат унга хеч йул топа олмасин.

Назар бар кадам. Муриднинг назари доим оёк панжаларининг устида булсин, унинг назари бошка нарсаларга сочилмасин ва кераксиз жойга тушмасин. Лозим булмаган жойга бормасин.

Сафар дар ватан. Тарикат аъзоси башарий табиатда сафар килсин, маъносини билдиради.

Хилват дар анжуман. Муриднинг доимо «Калбинг Аллохда, кулинг эса мехнатда» шиорига амал килиб, зохиран халк билан, ботинан Хак билан булишлигини билдиради.

Ёдкард. Тарикат аъзоси доимо Аллох ёди билан яшамоги ва зикр тушмоги лозим.

Бозгашт. Тарикат аъзоси тили ёки дилида калима келтиргандан сунг унинг оркасидан «Худовандо, менинг максадим сенсан» сузини айтади. Бу коида одамдан яхши ёки ёмон фикрларни хайдовчидир.

Нигохдашт. Тарикат аъзосининг хаёлини бир жойга куйиб, хотиржам булиб юриш одатини билдиради.

Ёддашт. Тарикат аъзоси Аллохни доимо завк ва шавк ила ёдда тутиш, огох булиш одоби.

Вукуфи замон. Тарикат аъзосининг доимо уз вактини хисоб-китоб килиб юриши, вактнинг канчаси хайрли, канчаси ёмонлик учун булганлигини уйлаб юрмоклиги одобини билдириади.

Вукуфи ададий. Тарикат аъзоси учун хамиша узининг ягоналигини, танхолигини, вохидлигини назарда тутиб юриш одобидир.

Вукуфи калб. Тарикат аъзосининг хамиша уз дилида Аллохни саклаш билан кунгли тук хамда хотиржам булиб яширин зикр холатида булиш одобини билдиради.

Юкорида кайд этилган тарикат аъзоси амал килиши шарт булган коида, талаб, одобнинг саккизтасини Абдухолик Гиждувоний яратган. Улар Бахоуддин Накшбанд томонидан яна учта коида билан бойитилиб такомилга етказилган. Бахоуддин Накшбанд хакида Алишер Навоий «Насойим ул-мухаббат» асарида шундай деб ёзган: «Олий сифатлар эгаси ва муътабар зот, Хак равшанлигининг шохи ва тугри йулнинг гул солувчиси булган Хожа Бахоуддин Накшбанд бу иклим узра тахт кургач, йуклик мулкида хам подшох булди».

Хакикатан хам, олтин силсила – силсилот аз-захоб деб аталган ва кунгилларда ишку садокат уругини кукартиришга замин яратган накшбандия тарикати мусулмон оламида асрлар оша чукур илдиз отди. Хозирда Покистонда накшбандия тарикати Жахон маркази фаолият курсатмокда.

XXI асрга келиб, нафакат мусулмон оламида, балки АКШ, Германия, Россия, Австралия, Литва каби мамлакатларда хам бу тарикатга ихлосмандлар купайди. «Накшбандийлик тасаввуфни хаётийлаштирган таълимотдир, - дейди Покистондаги накшбандия тарикати Жахон маркази раиси Зулфикор Ахмад. – Ушбу тарикат дарахти хали бутун оламни тутади, чунки унда кишилик тафаккурининг энг амалий ва окилона хулосаси мужассам»

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний

Бу зот Бухорои Шарифнинг Ғиждувонида 515 хижрий сана-1121 милодий санада туғилганлар ва ўша ерда 595 хижрий сана-1199 милодий йилда вафот этганлар. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруху узун бўйли , катта бошли, оқ рангли, гўзал юзли зот эдилар. Укишининг қошлари қалин, кўкрак ва елкалари кенг эди. У кишининг ота-оналари Бухорога Малатиядан хижрат қилиб келган эдилар. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сиррухунинг оталари исми Абдужалил солих ва ориф бир киши эдилар. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сиррухунинг оналарининг қорнида бўлган кезларида оталари Абдулжалил ўз яқинлари билан малатиядан Бухорога хижрат қиладилар. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруху беш ёшликларидан Бухоронинг буюк олимларидан бири бўлган шайх Садриддин хазратларидан Қуръони каримни ўргана бошладилар. У киши ёшлик чоғларидаёқ Каломуллохнинг дақиқ маъноларини хам англаб етадиган даражага эришдилар. Тез орада Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруху ояти карималар хақида айтган фикрлари устозларни хам хайратга соладиган бўлди. Бир куни у киши ўз устозларига “Аъроф” сурасидаги “Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг.Зотан У Хаддан ошувчиларни севмас”ояти хақида “Махфийликнинг хақиқати ва хафий зикр қандоқ бўлур?” “Агар инсон зикр ва дуони ошкора қилса риёкорлик хавфи бор.Орага риё киргач, хақиқий зикр ва дуо бўлиши мумкин эмас” дедилар. Бу ва бунга ўхшаш фикрлар самапаси ўлароқ Аллох таолонинг иноятига ила у киши нақшбандия тариқатида зикр хафий ва вуқуфи ададий жорий бўлишига сабаб бўлдилар. Шунингдек “нафий ва исбот” йўли ила бўладиган зикр хам айнан Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сиррухунинг номлари Билан боғлиқдир.

Бунда бош эгилган холда нафасини тутароқ еттидан йигирма бир мартагача “Лаа илаха иллоллох”ни қалбдан зикр қилиш ила бошланур. Бу хам Зикри хафий, хам нафйи исбот ва хам хаққоний муроқабадир.

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруху йигирма ёшларида шайх Юсуф Хамадоний хазратлари ила кўришдилар ва у зотдан дарс ола бошладилар.Кейинроқ кўзга кўринган машойихларнинг бирига айландилар. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруху нақшбандия тариқатида ўн бир асосга эга бўлган дастур ишлаб чиқдилар, Сайри сулукка кирган хар бир кишига бу дастурни билиш жуда хам зарурдир:

1. Хуш дар дам

Хуш сўз ақл-хуш,хушёрлик маъноларини, дам эса нафас маъносини билдиради. Бу шиордан хар бир олинган ва чиқарилган нафасда хушёр бўлиш,Аллохни эсдан чиқармаслик маъноси ўз аксини топган. Яъни суфи хар нафасида Аллохни ёд этиб туриши лозим.

2. Назар бор қадам

Қадамга назар солиш. Бу шиорга биноан суфийга юрганда доимо оёғининг учига назар солиб юриш тавсия қилинади. Яъни турли харом нарсаларга назари тушишининг олдини олиш лозим.

3. Сафар дар Ватан

Ватанга сафар қилиш бу шиорда хар одамда аслига ва Хаққа сафар қилиш маъноси бўлиши кераклигини олдинга сурилган

4.Хилват дар анжуман

Анжуманда хилват қилмоқ. Бу шиорда суфий ўз сўзини халқ ичида турган бўлса хам Хақ Билан холи бўлиш малакасига эга бўлиш кўзда тутилган.

5.Ёд кард

Ёд эт. Бу шиорда нафасини тутиб туриб тил ва дил билан бирданига тавхид зикрини қилиш кўзда тутилган.

6. Бозгашт

Сўнгра ўт.Бу шиорда мақсад ва матлаб фақатгина Аллохнинг ризоси бўлиши розилиги кўзда тутилган. Бунда солих зикр қилиб бўлгач “Илохи анта мақсуди ва ризока мақсуди” дейди ва бунинг маъносини ўйлайди. Бунинг маъноси эса Илохим, Сен мақсудимсан ва розилигинг матлубимдир, деганидир

7.Нигох дошт

Нигох сол. Бу шиорда қалбни хавотирдан сақлаш кўзда тутилган. Бу орқали қалбга Аллохнинг мухаббатидан бошқа нарса керак эмаслиги.

8.Ёд дошт

Ёдга ол. Бу шиорда хар лахзада Аллох таолони ёдда тутиш зарур

9.Вуқуфи Замоний

Замондан воқиф бўлмоқ.Бу шиорда солих ўзи яшаган замонни билмоғи ва ундан унумли фойдаланмоғи кўзда тутилган.

10. Вуқуфи ададий

Ададдан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда суфий зикр қилишда унда талаффуз қилинадиган лафзларнинг ададига алохида эътибор бериш кўзда тутилган.

11.Вуқуфи қалбий

Қалбдан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда қалбни Аллохнинг Зикри, фикри ва амри ила машғул қилмоқ хақида сўз боради.

Хожа Мухаммад Порсо хазратлари ўзларининг “Фаслул хитоб” номли китобларида Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруху хақларида қуйидагиларни ёзганлар:“Хожа жахон, мутлақаи шайхи комил, мухаққат қутби замон, матлаъул, анвор, манбаи асрор, хақойиқ ва маъонийнинг мукошифи хазрати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сиррухунинг усли тариқатларга мактабдир.

У киши хар он сидқи Сафо йўлида бўлмишлар ва Хазрати Мустафо соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларидан айрилмаганлар”

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруху силсила омонатини хазрати Юсуф Хамадоний рахматуллохи алайхдан олганлар.

Нақшбандия тариқатидаги машҳур шайхлар.

ХОЖА ОРИФ РЕВГАРИЙ

Бу зот Ревгарда 560 ҳижрий сана – 1165 милодий санада таваллуд топганлар ва ўша ерда 660 ҳижрий сана – 1212 милодий санада вафот этган.

Хожа Ориф Ревгарий қуддиса сирруҳу ўрта бўйли ой юзли, катта кўзли, ингичка қошлари ҳилол каби киши эди. У кишининг ранглари гул каби бўлиб, вужудларидан ҳушбўй ҳид таралиб турган.

Хожа Ориф Ревгарий қуддиса сирруҳу йиллар давомида Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳунинг хизматларида бўлганлар ва бош ҳалифа ўринбосари даражасига етган.

Хожа Ориф Ревгарий Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига диққат билан амал қиладиган зот эдилар. У киши Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳунинг вафотларидан кейин у кишининг йўллари давомчиси бўлдилар.

ХОЖА МАХМУД ФАҒНАВИЙ

Бу зот Бохорои шарифдан уч фарсах узоқда бўлган Фағна қишлоғида туғилганлар. Аммо у кишининг таваллуд саналари маълум эмас. У зот ўзлари туғилган юртда 717 ҳижрий сана -1317 милодий санада вафот этган.

Хожа Махмуд Фағнавий қуддиса сирруҳу тижорат билан рўзғор тебратганлар. У киши Хожа Ориф Реврагийнинг хизматлари ила етишдилар. Хожа Махмуд Фағнавий қуддиса сирруҳу ўз устозлари учун хилватда, тариқат ва ҳақиқатда сирдош эдилар.

Хожа Махмуд Фағнавий қуддиса сирруҳу ёлғиз кишилар учун зикри хафийни, жамоат учун зикри жаҳрийни хуш кўрар эдилар

Хожа Махмуд Фағнавий қуддиса сирруҳу силсила омонатини Хожа Ориф Реврагий қуддиса сирруҳудан олганлар.

ХОЖА АЛИ РОМИТАНИЙ

Бу зот Ромитанда 591 ҳижрий сана -1194 милодий санада туғилганлар ва 721 ҳижрий сана – 1321 милодий санада вафот топганлар.

Хожа Али Ромитаний ҳазратлари ўрта бўйли, юзлари ва бошқа аъзолари ғоят гўзал бир зот эдилар. У киши фақирликни танлаган эдилар. У зот зоҳирда халқ ила, ботинда Ҳақ ила эдилар.

Хожа Али Ромитаний ҳазратлари ризқ рўз топиш учун тўқимачилик касбини ихтиёр қилгандилар. У киши Хожа Махмуд Фағнавий ҳазратларининг хизматларига кириб, у зотнинг яқин биродарларидан ва энг улуғ ҳалифаларидан бири бўладилар.

Хожа Али Ромитаний ҳам адиб, ҳам шоир эдиларУ кишининг форсча шерлари бор. Бу шеърлар ҳикматларга тўладир. Хоразм шоҳи дастлаб у зотдан шубҳаланган бўлса ҳам, кейинчалик шогирд бўлди.

Хожа Али Ромитаний ҳазратлари бир юз ўттиз йил умр кўрдилар. У киши Муҳаммад исмли бешта улуғ зотни тарбиялаб етиштирдилар. Уларнинг ҳар бири илмда, тариқат ва фазилатда камолга етгнан кишилар эди. Улар зоҳир ва ботин илмларда олим, омил, ориф ва комил эдилар. Мазкур зотлар қуйидагилардир:

Ҳожа Муҳаммад (ўз ўғиллари).

Хожа Муҳаммад Куларуз. (Хоразмдан).

Хожа Муҳаммад Салоҳ (Балхдан).

Хожа Муҳамад Борудий. (Хоразмдан).

Хожа Муҳаммад Бобо (Шаммосдан).

Хожа Али Ромитаний ҳазратлари "Агар Ҳалложи Мансур замонида Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратлари ёки у кишининг шогирдларидан бири бўлганида, уни ваҳдатул вужуддан ўтказиб, қутқариб олар эди", дердилар.

Хожа Али Ромитаний ҳазратлари силсила омонатини Хожа Маҳмуд Фағнавий ҳазратларидан олганлар.

МУҲАММАД БОБО САММОСИЙ

Бу зот Рометаннинг Саммос қишлоғида туғилганлари маълум бўлса ҳам қайси йили туғилганлари номаълум. Вафотлари эса Саммосда 755 ҳижрий сана 1354 милодий санада бўлган.

Ҳазрат Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳ алайҳ қорамтиррангли ва юзларидан нур ёғилиб турадиган зот эдилар. Унинг нигоҳлари таъсирли ва ҳиссиётлари кучли эди.

Ҳазрат Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳ алайҳ Хожа Али Ромитаний ҳазратларига умрларининг охирларигача хизмат қилганлар. Ҳатто, у к4иши Хоразмга ҳижрат қилганларида, бирга ҳижрат қилганлар. Ана ўша суҳбат у кишига улкан фойдалар келтириб, устознинг энг яқин кишиларидан бирига ва кўзга кўринган халифаларига айланмишлар.

Ҳазрат Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳ алайҳ боғларидаги дарахтларга шахсан ўзлари боғбонлик қилар эдилар. Иш пайтида ғайрат билан ишлар эдилар. Гоҳида хизмат асносидаги зикр туфайли ҳол ғалаба қилиб қўлларидаги асбоблари тушиб ҳам кетар эди.

Ҳазрат Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳ алайҳ кўп талабаларини ўзлари излаб топар эдилар.Бир куни у киши кураш майдони олдидан ўтиб қолдилар. Майдон ўртасида кураш тушаётган Амир Кулол номли паҳлавонни кўриб қолдилар. Кейин у зот майдон ўртасидан ўтиб полвонга назар солдилар ва уни маънавий майдонга тортдилар. Амир Кулол курашни ташлаб, ҳазратнинг хизматларига кирдилар.

Ҳазрат Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳ алайҳ ҳузурларига янги туғилган Баҳоуддин Нақшбандни олиб келганларида у кишини кўрсата туриб, Амир Кулол раҳматулло алайҳга қуйидагиларни айтганлари ривоят қилинади:

"Бу бизникидир. Буни маънавий фарзандликка қабул айладик. Аввал айтганимиз, тариқатимиз келажаги бўладиган шахс, иншаоллоҳ, шудир. Бу қишлоқ бундан сўнгра Қасри Орифон бўлажак. Эй, Амир Кулол! Бу йўргак ичида ўғлим Баҳоуддинни сенга ҳавола этаман. Бунинг зоҳир ва ботин тарбиясида ҳеч камчиликка йўл қўймагин!".

"Иншаоллоҳ, айтганингизни қилиш учун қўлимдан келган барча имкониятларни ишга соламан", деди Амир Кулол.

Ҳазрат Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳ алайҳ тўртта улуғ ҳалифа етиштирганлар: Хожа Сзфи сухарий, Хожа Махмуд Саммосий (ўз ўғиллари), Хожа Донишманд ва Хожа Саййид Амир Кулол.

Ҳазрат Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳ алайҳ силсила омонатини Хожаи Азизон Али Ромитаний ҳазратларидан олганлар.[5]САЙЙИД АМИР КУЛОЛ

Бу зот Бухоро яқинидаги Сухор қишлоғида таваллуд топганлари маълум ва машҳур бўлса ҳам таваллуд йиллари номаълумдир.Ўзлари туғилиб ўсган Сухорда 772 ҳижрий сана – 1370 милодий санада вафот этганлар.

Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ бўйлари узун, ранглари қорамтир, кўкраклари кенг, қўллари узун ва қошлари камон каби зот эдилар. У кишининг соқолларида биргина оқ тук бор эди. Гўзал қоматли паҳлавон киши эдилар. У киши ўта камтар бўлиб, эътироз ва саркашлик нималигини билмас эдилар. У киши Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламнинг насабларидан баҳраманд бўлган саййидлардандир.

Бўладиган бола бошидан маълум деганларидек, Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ оналарининг қоринларида ҳомила эканликларидаёқ баъзи бир ҳолатлар юзага чиққанини у кишининг волиаи меҳрибонлари қуйдагича ҳикоя қиладилар:

"У қорнимдалигида шубҳали нарса еб қўйсам қорним оғрирди. Истиғфор айтсам ҳам роҳатлана олмасдим. Бу ҳол бир қанча вақт давом этди. Кейин ейдиган луқмамнинг ҳалол ва шубҳасиз бўлмоғига эътибор қиладиган бўлдим. Оғриқ ҳам тўхтади".

Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ паҳлавон бўлиб ўсдилар. У киши кўзга кўринган курашчи бўлиб етишдилар. Аммо бу иш узоқ давом этмади. Бир куни Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг кураш санъатларини намойиш қилиб, ҳамманинг олқишини олиб турганларида у ердан шайх Муҳаммад Бобо Саммосий ҳазратлари ўтиб қолиб курашни томоша қилдилар. У кишининг муридларидан бир кураш томоша қилиш ҳазратга қандоқ бўлар экан деган маънода ҳайратланиш назарини солди. Шунда шайх Муҳаммад Бобо Саммосий ҳазратлари унга:

"Бу кураш майдонида бир эр бор. Келгусида, иншаоллоҳ, кўп кишилар унинг суҳбати баракоти ила камолга етсалар, ажаб эмас. Мен ўша эрнинг бизга шогирд бўлиб таълим-тарбиямизни олишини истамоқдаман", дедилар.

Шу пайт кураш тушиб турган Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ шайх Муҳаммад Саммосий ҳазратлари ҳузурларига келиб, у зотдан ўзларини шогирдликка олишни сўрадилар. Биргаликда жўнаб хонақоҳга етиб бордилар. Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ тавба қилиб қўл бердилар. Сўнгра у кишидан зоҳир ва ботин илмларни олиб замонасининг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлибетишдилар.

Киши саййидликлари устига шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқатда ҳам пешқадам бўлдилар. У киши кўйлакчилик билан оила тебратар эдилар.

Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳнинг тўрт ўғиллари ва тўрт ҳалифалари бор эди. У зот ўзларининг тўрт ўғилларини тўрт ҳалифаларига биттадан бўлиб бердилар ва уларни яхшилаб тарбиялашни топширдилар.

Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ ўғиллари Амир Бурҳонни ҳалифаларидан Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандга топшира туриб:

"Сиз манави ёш йигитни олинг. Уни ўзингиз эришган мартабаларга эриштиришга ҳаракат қилинг. Сизни бу ишни қандай адо этишингизни кўрайлик", дедилар.

Бир неча йилдан сўнг Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келдилар. Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ ҳолни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Амир Бурҳоннинг етук инсон бўлиб тарбия олганларидан қувониб:

"Амир Бурҳон тариқатда ҳужжатимиздир ва ҳақиқатда бурҳонимиздир", дедилар.

Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанднинг истедодлари ва камолотларини кўрган Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ:

"Ўғлим Баҳоуддин! Кўксим не бўлса, сизга бердим. Сизнинг истедодингиз янада кенг бўлғай. Номингиз оламни тутгай. Сизга изнни бердим!"дедилар.

Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳ силсила омонатини Хожа Муҳаммад Бобо Саммосий ҳазратларидан олганлар.

ХОЖА МУҲАММАД БАҲОУДДИН НАҚШБАНД

Бу зот Бухорои шарифнинг Қасри Орифонида 718 ҳижрий сана – 1318 милодий санада дунёга келдилар ва худди ўша ерда 791 ҳижрий сана -1389 милодий санада дунёни тарк этдилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари узун бўйли, буғдой рангли, катта соқолли ва кулча юзли зот эдилар.

Аслида Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари туғилган қишлоқнинг номиҲиндувонд бўлиб, Бухородан бир фарсах узоқда жойлашган эди. Сўнгра Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратларининг шарафларигаҚасри Орифон деб номланадиган бўлди.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари дунёга келишлари билан ўша пайтда Хожагон тариқати пешволари бўлган Муҳамад Бобо Саммосий ҳазратлари ўз шогирдлари билан бирга Қасри Орифонга келдилар ва гўдак Баҳоуддинни маънавий фарзандликка қабул қилидилар.

Ривоятларда зикр этилишича, ўшанда Муҳаммад Бобо Саммосий ҳазратлари ўз ҳалифалари Амир Кулол ҳазратларига "Бу боланинг тарбияси сенга оиддир", деганлар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари Амир Кулол ҳазратларига қўл берган бўлсалар ҳам манбаларда у кишининг ҳақиқий шайхлари ўзларидан бир қанча саналар илгари ўтиб кетган Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳ алайҳ эканликлари қайта-қайта таъкидланади. Бу хилдаги маънавий тарбияга тасаввуф оламида "увайсийлик йўли" деган ном берилган.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратларининг олий мақомлари у кишининг ёшлик чоғлариданоқ зоҳир бўла бошлади. У зот ўта зеҳнли ва идрокли эдилар. Аллоҳ таоло бу кишига улуғ зотларга шўогирд бўлиш бахтини берди. Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари гўдаклик чоғларида Муҳаммад Бобо Саммосий ҳазратларининг ҳузурларида тарбия олдилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари Муҳаммад Бобо Саммосий ҳазратларига шогирд сифатида иштирок этганлар. Мазкур суҳбатдан олган завқ ва ҳузурдан сўнг тўғримасжидга кириб икки ракаат намоз ўқиганлар ҳамда "Эй, Роббим! Менга бало юкаини кўтароққа кўмак бер! Бу хусусда менга яхшилик қил!" дея дуо қилганлар.

Бу хабар Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳ алайҳга етиб борганда у киши "Илоҳим! Сенинг розигинг нимада бўлса, ўшани менга бер!" дея дуо қилдилар ва ғояси доимо Аллоҳнинг розилигини топмоқ бўлган кишига бало етмайди, Аллоҳ бир валийсига бало туширса , Ўз инояти ила уни кўтармоққа қувват ҳам беражагини айтдилар.

Муҳамад Бобо Саммосий раҳматуллоҳи алайҳнинг вафотларидан кейин Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратларининг оталари у кишини Самарқандга юбордилар, у ерда машойихлар суҳбатида бўлдилар. Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари қисқа муддатдан кейин яна Қасри Орифонга қайтдилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари болалик ҳамда камолот чоғларида Саййид Амир Кулол ҳазратларининг хизматларида бўлдилар.

Шу билан бирга Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари маънавий жиҳатдан Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳ алайҳга боғландилар ва у зотнинг таълим – тарбия ҳамда сайри-сулукка оид барча илмларини жамлаб муҳофаза қилдилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Муҳаммад Бобо Саммосий ва Саййид Амир Кулол хазратларининг таълимот ва талқинотларини ҳакимона тартибга солиб, тариқатда оламшумул асосларни барпо қилдилар.

Хожа Махмуд Фағнавий ҳазратларидан бошлаб то Саййид Амир Кулол ҳазратларигача бу силсила кишилари жойига қараб гоҳ махфий зхикрни, гоҳ жаҳрий зикрни раво кўрар эдилар. Жаҳрий зикр кўпроқ ихтиёр этилар эди. Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари бу масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, Қуръон ва Суннатдан далиллар ҳамда ўз устозларидан таълимот олиб махфий зикрни устун кўрдилар. У киши, суфий хилватда бўлса ҳам, жамоатда бўлса ҳам махфий зикр қилагани афзал, дедилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари юқорида зикр этиб ўтилганидек, Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳ алайҳдан тариқат изнини олганларидан кейин ўша вақтнинг кўзга кўринган шайхлари ва алломаларидан бўлган Мавлоно Ориф ҳазратларининг суҳбатларида етти йил бардавом бўлдилар. Сўнгра Хожа Ҳалил Ота ҳазратларининг хузурларида ўн икки йил хизмат қилдилар.

Таълим олиш йиллари ҳақида Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари қуйидагиларни эслайдилар:"Ёшлигимизда уч киши дўст эдик. Биз учовлон ҳақ йўлига киришга қарор қилдик ва кирдик. Уларнинг ораларида менинг ниятим Аллоҳдан бошқа барча нарсалардан кечиб ҳаққа ва ҳақиқатга етишмоқ эди. Бу ниятим холис экан шекилли, Ҳақ таоло менга кўплаб моддий ва маънавий имконлар берди. Охир-оқибат мақсадимга эриштирди".

Кўп йиллик меҳнат, тақво, ҳаракат ва қурбат натижаси ўлароқ, Аллоҳ таоло Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратларига тўрт буюк қутблардан бири бўлиш шарафини насиб қилди. Мазкур қутблар қуйидаги зотлардир:

Шайх Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу.

Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу.

Саййид Аҳмад Рифоъий қуддиса сирруҳу.

Саййид Аҳмад Бадавий қуддиса сирруҳу.

Ҳозирги кунда ҳам дунё бўйлаб энг кенг тарқалган тариқатлар ҳудди шу тўрт зотнинг номларини олган тариқатлардир.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари ҳанафий мазҳабида эдилар.У киши биринчи дафъа ҳаж қилганларида ўзлари бордилар. Иккинчи марта ҳаж қилганларида ўз шогирдлари Муҳаммад Порсо ҳазратларини ҳам бирга олиб бордилар. Йўлда кетаётибҲиротга етганларида, Мавлоно Зайниддин раҳматуллоҳ алайҳнинг зиёратларига кирдилар ва уч кун давомида у зотнинг суҳбатларида бўлдилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари Ҳижоздан қайтишда бир муддат Марвда туриб қолдилар. Сўнгра йўлни давом эттириб, Бухорога етиб келдилар.

Кейин Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари Қасри Орифонда бир масжид қурдилар ва қурилишда ўзлари ғишт ташиб ишладилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари суҳбатларга катта аҳамият берар эдилар. У киши қаерга борсалар яхшилик қилиш, сулҳ, иршод ва халқ билан машғул бўлар эдилар.

У киши ижтимоий хизматларга ҳам алоҳида эътибор берар эдилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари ўз суҳбатларида, асосан, фарз бўлган илмлардан таълим бериш ва ахлоқ тарбияси билан машғул бўлар эдилар. Зотан, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг йўли ҳам шу эди.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари: "Йўлимиз суҳбат йўлидир. Суҳбатни тарк этган, йўлни ҳам тарк этган бўлур", дер эдилар.

У киши чарчаш нималигини билмас эдилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари ҳар доим кўчаларни озода тутиш, ҳайвонларга ем бериш ва уларни даволаш ишлари билан мағул бўлганлар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратларининг кўпгина шогирдлари етук тариқат ва маърифат намояндалари сифатида дунёга ном таратдилар. Улардан бирлари юқорида номи зикр этиб ўтилган Хожа Махмуд Порсо раҳматуллоҳ алайҳдирлар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратларининг энг машҳур шогирдлари, у киши билан доимо бирга юрган ва барча илмларини ўрганган шахс Алоуддин Аттор ҳазратлари ўз устозларининг охирги лаҳзалари ҳақида қуйидагиларни эслайдилар:

"Ҳазрат Нақшбанднинг охиратга интиқол қилиш онлари, Қасри Орифонда, у кишининг ёнларида "Ёсини шариф"ни ўқиб турган эдик. Суранинг ярмига келганимизда ул зотнинг юзларидан нур чиқа бошлади. У зот калимаи тавҳидни айтиб туриб, жон бердилар. Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олган бўлсин ".

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари етмиш уч ёшларида дорулфанодан дорулбақога риҳлат қилдилар.

Хожа Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳазратлари силсила омонатини зоҳиран Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳ алайҳдан, ботинан Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳ алайҳдан олганлар.[6]ХОЖА УБАЙДУЛЛОҲ АҲРОР

Бу зот Тошкент шаҳрининг Боғистон номли даҳасида 806 ҳижрий сана -1404 милодий санада дунёга келганлар. 893 ҳижрий сана -1490 милодий санада вафот этганлар.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ бўулари узун, ранглари қорамтир ва соқоллари катта ҳамда оппоқ зот эди. У киши соқоллариннг орасида баъзи қора толалар ҳам бор эди. У кишининг суҳбатларига тўйилмасди. Шогирдлари дарсларини бахт ва саодатга ғарқ бўлган ҳолда ўтказар эдилар. У киши ҳозир ва ботин илмларни пухта эгаллаган эдилар.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳнинг нурли юзларини кўрган киши у кишининг ҳақларига дуо қилар ва мақтовлар айтар эдилар. У кишининг сўзлари ва шеърлари тариқатга ҳужжат эди.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ ҳазратлари Умар розиаллоҳу анҳунинг насабидан эди.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳнинг муборак ҳаётларини ўрганган тарихчиларнинг таъкидлашича, у киши туғилганларидан кейин то оналари нифосдан пок бўлиб ғусл қилмагунларича эммаганлар.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ ёшлик чоғларидан бошлаб шариат ва тариқат илмларини пухта эгаллай бошладилар. Бу борада кўпчилик у кишига ҳавас қилар эди. У кишининг боболари ўз замонасининг қутбларидан эди. Мазкур бобо ўз ўлиммини яқинлашганини сезганда, болалари ва набираларини ўз атрофига жамлади. Уларга насиҳат ва дуолар қилди. Сўнгра ётган жойларидан туриб ўтирди ва кичик убайдуллоҳ Аҳрорни қучоқларига олиб туриб: "Аллоҳ таоло менга башорати берилган бола шудир. Яқинда бу ўғлим шариат аҳли, тариқат пири, марифат маъдани ва ҳақиқат эркаги бўлажак. Бу ўз замонасининг чироғи бўлажак, Аллоҳнинг улуғ бандаси бўлажак", дедилар.

Кейин укиши ўтирганларга хожагон тариқати зўраки бир нарса бўлмай Ҳақ томонга чин дилдан йўналмоқ эканини уқтирдилар ва:

"Бу асосни билиб англамоқ Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг силсиласига хосдир.У зотнинг йўлларини тутганлар ўн бир асосла нафсларини муҳофаза этиб ўта даражада эҳтиётли бўладилар", дедилар.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ 22 ёшларида таҳсили илмни тамомлаш мақсадида Самарқандга бордилар. У зот мазкур шаҳарда икки йил давомида зўр иштиёқ билан таҳсили илм қилдилар.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ24 ёшларида ўша вақтнинг улуғ машойихи Саййид Қосим Анвар, Мавлоно Шарофуддин Хомуш, Хожа Сиржиддин Пири Чиштий, Мавлоно Шоший, Хожа Алоуддин Ғиждувоний ва Мавлоно Ҳисомиддин Порсо кабиларнинг маждлислари ва суҳбатларида бўлиб улардан файз олдилар.

Кейинроқ Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ Хожа Алоуддин Аттор ҳазратларининг марқадларини зиёрат қилиш учун Ғиждувонга бордилар. Сўнгра Хожа Яқуб Чархий раҳматуллоҳ алайҳнинг ҳузурларига бориб у кишига қўл берди. У кишининг хизматларида уч ой бардавом бўлдилар. Ўша ерда сайри сулук илмини тамом эгалладилар.

Кейин Мавлоно Чархий раҳматуллоҳ алайҳнинг изнлари ила Шоҳ Нақшбанд ҳазратларининг Бухоро ва бошқа юртлардаги барча ҳалифаларни зиёрат қилдилар. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ ул азизларнинг суҳбатларида бўлиб, файзларга шерик бўлди.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ 29 ёшларида Тошкентга қайтиб, олган илм ва тажрибаларини бошқаларга улаша бошлади. У киши ҳалол ризқ топши мақсадида зироатчилик билан машғул бўлдилар.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳнинг ишларига Аллоҳ таоло баракалар ёғдирди. У кишининг молу дунёси беҳисоб кўп бўлиб, тарқатадиган закот ва ушурларининг ҳам ҳисобини биров билмасди.

Шу билан бирга Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ ўзлари тариқат ишини ҳеч ҳам сусайтирмай олиб борар, иршод ишларидан бир лаҳза тўхтамас эдилар. У кишининг илмлари, файзлари ва сўзлари кишиларни маҳлиё қилар эди. У киши ўз фикрларини баён қилишда шеръий услубдан фойдаланар эди.

Имом Роббоний ўзларига Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳни ўрнак қилиб олган бўлиб у киши ҳақида жумладан қуйидаги ибораларни айтиб юрар эканлар:

"Улуғ шайх Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ султонларнинг олдиларига кирар, уларнинг мажлисларида ҳозир бўлар ва ўзларининг ботиний қувватлари, руҳий малакалари ила уларга таъсир ўтказр эди. Улар у зотга бўйсуниб итоат қилар эдилар. Сўнгра у зот улардан пок шариатни ёйишда фойдаланар эди".

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ шариатга катта эътибор берар эдилар. Бу ҳақда ўзлари қуйидагиларни айтардилар:"Агар шайхлик одамлардан байъат олиш ва иршодга боғланиб қолганимда, тариқат шайхларидан бирор шайх ўзига байъат қиладиган ва муридларига қўшиладиган одамни топа олмай қоларди. Лекин Аллоҳ таоло менга бошқа нарсани ирода қилди. Бу ҳам бўлса, пок шариатни ёйиш ва ислом миллатини қўллаб – қувватлаш эди".

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ Самарқанд шаҳрида, 893 ҳижрий сананинг Рабиъул аввал ойида вафот этдилар. Ҳозир у зотнинг қабрлари яқинида исмлари билан аталувчи жомеъ масжиди ҳам ишлаб турибди.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳ алайҳ силсила омонатини мавлоно Яъқуб Рархий ҳазратларидан олган. Шунингдек, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Шоҳ Нақшбанд ва Алоуддин Аттор раҳматуллоҳи алайлардан маънавий озуқа олганлар.

Ислом дини илми ва маданияти равнақига ўлкан ҳисса қўшган муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизий, калом илмининг йирик намояндаси Абу Мансур Мотрудий, фақиҳлар Бурҳониддин Марғиноний ва Абул Барокат Насафий, тасаввуф илмининг буюк мутафаккирлари Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд кабилар «Руҳ», «дил-қалб». «иймон», «эътиқод» тушунчаларини исломнинг ўзак негизи деб билиб, уларнинг моҳияти очиб беришга уриндилар.

Қурони каримнинг «Ал-Исро» сурасининг 85-оятида ҳам Руҳ инсон зотига ато этилган илоҳий хислат эканлиги баён этилади: «Эй Муҳаммад, сендин Руҳ ҳақида сўрайдилар, айтгил ва ул зот бу илмдан истаган бандасига озгина ато қилади».

Абу Ҳомид Ғаззолий мусулмон дунёсида машҳур «Кимёи саодат» номли асарида ушбу оятни тавсифлаб ёзади: «Руҳ одам вужудининг аслидурким, ҳамма қолип ва бадан анинг тобеидур. У абадийдур, таннинг подшоҳидур». Мутасаввуф файласуф фикрича, руҳнинг маскани дил-қалбдир. «Аллоҳ дилни руҳ, охират учун яратибдур, - деб ёзади у, - ва дилнинг иши абадий саодат талаб қилмоқликдур».¬¬¬ Абдулҳаким Жўзжонийнинг фикрича Абдулхолиқ Ғиждувоний нақшбандия тариқатида хожалар силсиласининг асосчиси ҳисобланади. Унинг таълимоти, яъни тасаввуф соҳасида у қолдирган йўл-йўриқлар, одоб ва қарашлар юксак аҳамиятга эга. ¬Абдулхолиқ Ғиждувоний ким эди, хожалар тариқатига қандай ҳисса қўшди ва ҳозирги замонда у қолдирган таълимотнинг аҳамияти нимада? Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1103 йили Ғиждувон шаҳрида туғилиб, 1179 йили ўша жойда ҳаётдан кўз юмган. У Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг тўртинчи халифаси сифатида хожалар табақасининг сарҳалқаси ҳисобланади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, айрим ўринларда хожагон, яъни “хожалар” сўзи ўрнида “хожагонлар” деб ишлатилади. Бу тўғри емас, албатта. Чунки “хожагон” сўзи “хожа” сўзининг кўплиги бўлгани сабабли “хожагонлар” жамъулжамъ — кўпликнинг кўплиги шаклида тўғри емас ва ҳеч қандай ортиқча маънони ҳам ифодаламайди. Шунинг учун “хожагон” ва “хожалар” сўзларини ишлатиш керак. Шайхнинг отаси Абдулмажид номли машҳур бир шахсият бўлиб, моликий мазҳаби асосчиси Имоми Молик ибн Анас авлодларидан бўлган екан. У илгари Рум деб аталиб келган Туркия ҳудудида яшаб зоҳирий ва ботиний илмлар билан машғул бўлган. Манбалар маълумотларига кўра, ҳазрат хожанинг онаси усмоний султонлар авлодидан бўлган. Улар замон тақозосига кўра ўз оила аъзолари билан Бухорога кўчиб келиб, Ғиждувонда истиқомат қилганлар. Фарзандлари Хожа Абдулхолиқ Бухоро шаҳрида таҳсил олган ва ўз устозларидан Хожа Юсуф Ҳамадоний Бухорога келганда, Ғиждувони юкиши билан учрашиб, сулук усулларини кенгроқ миқёсда ундан ўзлаштириб олади. Ўшанда яссавия тариқатининг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий ҳам Хожа Юсуф Ҳамадоний Билан суҳбатда бўлиб, ирфон ва тасаввуф таълимотини кенгайтириш Билан машғул эди. тасаввуфга тегишли таълимотларни ўзлаштиргач, маънавий камолот сари ҳаракат қила бошлаган. Кейинроқ ҳар иккала сўфий икки йўналиш асосчиси бўлиб, бири яссавия тариқатига асос солади, иккинчиси хожалар тариқатининг тамал тошини қўйишга муваффақ бўлади. Тариқат ёки тариқа ўзи нима? “Тариқат”нинг луғавий маъноси йўл-йўриқ. Тасаввуф илмида ирфонга тегишли бўлган кўп йўналишлардан муайян бир йўналишни билдиради. Сўфий комил имонга ега бўлиб, айнул-яқин ёки ҳаққул-яқинга еришиш учун ўша йўлни танлаб олади. Тасаввуф аҳлига тегишли имон тақлид асосида еришилган ёки ақлу истидлол орқали ҳосил бўладиган имон емас. Негаки, бундай имон шак-шубҳага ўрин қолдиради, аммо сўфийнинг имони унинг атрофида мавжуд бўлган нарсалар, юз бериб турадиган ҳодисалардан таъсирланмайди ва ҳеч қандай шубҳага йўл қўйилмайди. Имом Раббоний “Мактубот” китобида айтганидек, олимлар имони билан комил шайхлар, яъни тасаввуф аҳлининг имони ўртасидаги фарқ шундан иборатки, олимларнинг маърифати илмий истидлол ва мантиқий услуб билан ҳосил бўлса, сўфийлр ва орифлар маърифати — кашфу завқу шавқ, яъни виждониёт ва қалб ишроқи(нури) орқали ҳосил бўлади. Жалолиддин Румий айтганидек:

Пойи истидлолиён чўбин бувад,

Пойи чўбин сахт бетамкин бувад.

Яъни: истибдод аҳлининг оёқлари ёғочдандир, албатта, ёғоч оёқ ниҳоят заиф ва кучсиз бўлади. Шариат ва бошқа илму фанларни ўрганиш йўллари турли-туман бўлганидек, тасаввуфда ҳам турли-туман тариқалар мавжуд. Ҳар бир тариқат ўзига хос йўлдан ҳақиқатга еришмоқчи бўлади. Тасаввуфдаги машҳур тариқатлардан яссавия, кубравия, нақшбандия, қодирия, шозилия, чаштия, мавлавия ва бошқа кўп йўл-йўриқларни еслатиш мумкин. Тасаввуфий тариқалар хилма-хил бўлса-да, уларнинг асосий мақсади битта, яъни ҳақиқати мутлаққа еришиш, илоҳий зот ҳақида маърифатга ега бўлиб, унинг розилигини ҳосил қилиш ва аҳадият зотига яқинлашишдир.Ироқлик тасаввуфшунос олим шайх Амин Аловуддин Нақшбандий таъкидлашича, тасаввуф тариқатлари бир хил бўлмаса ҳам, барчаси бир манба — бир асосдан сарчина олади. Бу буғдой унидан турли-туман овқатлар, гўшту гуручдан хилма-хил таомлар пиширишга ўхшайди. Улар бир-биридан ҳар қанча фарқли бўлмасин, ҳаммасининг асосий манбаи битта, яъни буғдой ёки гўшту гуручдир. Ғиждувонийгача зикри жалий — зикри жаҳр, яъни баланд овоз билан зикр қилиш маъмул еди. Ҳозирча ҳам яссавия, қодирия, чаштия ва бошқа бир қанча тариқатлар зикри жалий — зикри жаҳр билан шуғулланадилар. Аммо Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний зикрни хафий шаклда олиб боришни тавсия қилиб, ушбу услубни афзал ва шариатга мувофиқроқ деб қўллагандан кейин зикри хафий хожалар силсиласи ва нақшбандия тариқатининг асосларидан бирига айланди. Нақшбандия тариқати ўн битта сўз ёки қоида ёхуд ирфоний шиор асосида қурилган. Ушбу қоидалар тариқат пешволари томонидан кенг кўламда ўрганилиб, ҳар бири ҳақида муфассал маълумотлар бериб ўтилган. Улардан саккизта қоида Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийга мансуб ва учта қолгани Баҳовуддин Нақшбанд томонидан белгиланган. Таъкидлаганимиздек, нақшбандийлик зикри хафий — хуфяга асосланган. Зикр еса, яратувчининг зоти ҳақида шундай диққат ва тааммул билан ўйлашки, зокирнинг барча вужуди қалбига тобеъ бўлиб унинг изидан борсин. Ундан мақсад кўнгилни нопок туйғулар, ёмон мақсадлар ва шаҳвоний истаклардан покизалаб, ҳар доим Оллоҳ ёди билан машғул қилиб туришдир. Яратувчига фақат шу йўлдан яқинлашиш ва ҳаққа еришиш мумкин. Кўнгил покизаланиб сайқал топгандан кейин илоҳий нур унга тажаллий қилади(порлайди), яъни кўзгуда қуёш қандай акс еца, илоҳий нур ҳам солик қалбига шундай жилва қилиб ҳузур ҳосил бўлади. Ўшанда зикр тўхтайди. Заҳириддин Бобур “Рисолаи волидия” таржимасида ифодалаганидек: Айни мазкур бўлур зокир тил. Аловуддин Нақшбандий таъкидлашича, бундай яқинлашиш зотий қурб, яъни илоҳий зотга яқинлашиш емас, балки илоҳий нур билан ботиний тақарруб — руҳан яқинлашишдир. Бундай яқинликни фақат қалб кўзи билан кўриш мумкин, бош кўзи билан емас. Бу ишроқ, яъни қалб кўзи билан кўриш деб аталади. Бу тушда кўрган каби ҳолатларга ўхшайди, албатта, уйқуда биз кўзимиз билан кўрмаймиз.Навоий асарларида ҳам кўнгил кўзгуси дунёвий истаклар ва мосиво, яъни яратувчи ёдидан бошқа нарсалардан покланиб сайқал топгандан кейин унда илоҳий нур тажаллий қилиши — порлашига муносиб бўлади. У “Хамса”да (“Садди Искандарий”) Оллоҳ инсон қалбини илоҳий сирлар хазинаси қилиб, унда тажаллий етгандан кейин, барча фаришталар унга қараб саждага бош қўйдилар, дейди:

Қилиб кўнглини роз ганжинаси,

Юзин айладинг зот ойинаси.

Анга айлогач нури ҳуснунг зуҳур

Ўқубон малак хайли “Оллоҳу нур”.

Шайх Амин Аловуддин Нақшбандий ўзининг жуда кўп ишонарли манбаларга асосланиб ёзган “Тасаввуф ҳақиқати ва нақшбандия тариқати” номли қимматли китобида Баҳовуддин нима учун “нақшбанд”, деб лақаб олганлигини текшириб унинг ота-боболари наққош еканлигига доир ривоятни нотўғри деб ҳисоблайди. Унингча, “нақшбанд”нинг маъноси маънавиятдан келиб чиқади. У қалблар наққоши бўлган, яъни Оллоҳ нақшини ўз мудирларининг қалбларида маънавий жиҳатдан нақш қилиб қолдирган. Бир нақшбандий шоир бундай деган еди: Ей, нақшбандия тариқатида менинг йўлдошим, Ҳақ зикрини қалбингда мустаҳкам ўрнатгин, нақш қилгин. Баҳоуддин лақаби “Нақшбандий” эмас, балки Нақшбанддир. Нақшбандий деганда унинг тариқати ёки тарафдорлари тушунилади. Абдулхолиқ Ғиждувоний, Али Сафий таъкидлашича, хожалар тариқатининг бошловчиси еди. Ушбу тариқат авваллари унга нисбат берилиб хожалар тариқати деб аталарди. Нақшбандия тарафдорлари айтишларича, бу тариқат илгари ҳазрат Абу Бакрга мансублиги учун “ас-Сиддиқия” деб аталарди, сўнгра Боязид Бастомийга нисбат берилиб “Тайфурия” деб аталган, унинг исми Тайфур бўлган. Ушбу таълимот ХИВ асрга келиб Баҳовуддин Нақшбанд номи билан уланиб кетиб “Нақшбандия” деб аталган. Хожа Баҳовуддин Нақшбанд ўзининг руҳий сафарларини баён этишда айтиб ўтганидек, руҳий ва маънавий тарбияни Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан олган екан. Машҳур тасаввуфшунос олим Усмон Турар қайд етишича, Баҳовуддин Нақшбанднинг ҳақиқий шайхи, уни “увайсийлик” йўли орқали тарбиялаб, камолга етказган Абдулхолиқ Ғиждувоний бўлади. Бўлмаса, Баҳовуддин билан Ғиждувоний орасида Шайх Самосий, Али Ромитоний, Маҳмуд Анжир Фағнавий ва Ориф Ревгарий туради. Ғиждувоний ва Нақшбанд яшаган даврлар орасида 200 йилдан кўпроқ фосила мавжуд. Баҳовуддин Амир Кулолдан халифаликни олгандан сўнг Қосим шайх, Халил ота ва Мавлоно Ориф каби яссавий шайхларининг ҳузурида кўп йиллар қолиб улардан касбни илму маърифат етди. Баҳовуддин Нақшбанднинг манқабатларини ёзган Муҳаммад Боқир, Хожанинг шогирдларидан бири бўлмиш Хожа Аловуддин Аттордан нақл етишича, у бундай деган екан: “Мен олти йил туркий машҳур машоихлардан бири бўлган Халил Ото хизматида бўлдим. Халил Ото (Султон Халил) Мовароуннаҳр подшоҳлигига кўтарилганидан кейин ҳам, олти йил унинг мулозиматида бўлиб хизмат қилдим, шоҳлар хизматида бўлиш одобини ўргандим, уни кўп ҳурмат қилардим, бўшлик пайтида унинг хос маҳрами (суҳбатдоши) мен едим. У менга баъзан қаттиққўллик ва баъзан еса лутфу марҳамат кўргазарди”. Шу йўсинда Баҳовуддин Нақшбанд ўн икки йил давомида Халил Ото (Султон Халил) билан тасаввуфий муносабатлардан ташқари, енг муҳим дунёвий ишлардан бири, яъни давлатни идора қилишда иштирок етиб, ўз амалий ва ҳаётий фалсафаси учун ўрнак бўлиб келди. Усмон Турар ифодасича, нақшбандия қуйидаги тўртта асосий қоидага асосланган: шариат йўли билан зоҳирни поклаш, тариқат орқали ботинни поклаш, ҳақиқат йўлидан илоҳий қурб(яқинлик)га еришиш, маърифат орқали Оллоҳга еришиш. Унинг таъкидлашича, бу тариқат Нақшбанддан кейин Хожа Убайдуллоҳ Аҳроргача нақшбандия, Хожа Аҳрордан Имом Раббонийгача нақшбандияи-аҳрория, Имом Раббонийдан Шамсиддин Мазҳаргача нақшбандияйи-мужаддидия, Шамсиддин Мазҳардан Мавлоно Холид Бағдодийгача нақшбандияи-мазҳария, Мавлоно Холид Бағдодийдан кейин холидия номлари билан аталиб келган. ХВИИ асрда Афғонистонга мансуб бир киши “Мужаддиди алфи соний” (Иккинчи мингйилликнинг тикловчиси) ва “Имоми Раббоний” лақаблари билан шуҳрат қозонган шайх Аҳмад Форуқий Нақшбандий Аҳрорий Сарҳиндий нақшбандия тариқатининг бир шуъбаси сифатида “Мужаддидия” тариқатига асос солди. Имом Раббоний 1650 йили Ҳиндистоннинг Сарҳинд минтақасида туғилиб, 1703 йили ҳаётдан кўз юмган. У зоҳирий ва ботиний илмларни ўзлаштиргандан кейин Деҳлига бориб хожалар тариқатининг идамачиси Хожа Муҳаммад Боқий ҳузурига мушарраф бўлади. Шайх Муҳаммад Боқий олти восита билан Хожа Баҳовуддин Нақшбандга етиб борарди. Имом Раббоний оз муддат ичида ундан кўп нарсаларни ўзлаштириб олиб, нақшбандия тариқатининг ҳомийси сифатида иш бошлади. Шайх Аҳмад Сарҳиндий ўзининг 535 мактуби мажмуаси (Мактуботи Имоми Раббоний) билан ушбу тариқатнинг шарҳловчиси, ривожлантирувчиси ва тарқатувчиси бўлиб хизмат қилди, унинг кенг кўламда Ҳинд яримороли ва Афғонистонда тарқалиши учун замин яратиб берди. Мактубот китоби айрим тилларга таржима қилиниб катта ададларда нашр етилган, жумладан, 1228 ҳижрийда Тошкент Порцев тошбосмасида ҳам нашрдан чиққан. Имом Раббоний ўз замонасининг машҳур давлат ва сиёсий арбоблари, ўз халифалари, буюк олимлар ва мутасаввифлар билан кенг алоқа ўрнатиб Ҳиндистондан туриб Афғонистон, Туркистон ва бошқа жойларга мактублар ёзиб турар, турли мавзулардаги мураккаб масалалар, ирфоний ва ақидавий муаммоларни ечиб беришга ҳаракат қиларди. Масалан, 268 мактубини туркистонлик Хожа Муҳаммад Қосим Амканагийга ёзиб, унда нақшбандия тариқатининг бешиги бўлган Мовароуннаҳрда топилган айрим бидъатлар борасида ачиниб сўзлайди. Афғонистонда нақшбандия таълимоти таъсирини, айниқса, адабиёт соҳасида ХВ асрдан бошлаб ҳозирги давргача кўриш мумкин. Масалан, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий шеъриятида, бугунги Афғонистон айрим шоирларининг асарларида ушбу таълимот кенг кўламда ўз аксини топган. Афғонистонда нақшбандийликнинг ашаддий мухлисларидан бири Қори Муҳаммад Азим Азимий Жўзжоний ўзбек ва дарий тилларининг етук шоири сифатида ўзидан кўп асарлар қолдирган. Устоз Азимийнинг девонида силсилаи олияи нақшбандияга (нақшбандийликнинг олий силсиласи) атаб бир неча қасида ва қитъа шеърлар мавжуд. Биринчи қасида 28 байт, иккинчиси 52 байтдан иборат. 35 байтни ўз ичига олган учинчи қасида шоирнинг устози нақшбандия вакили халифа Абдулмажид Махдумга бағишланган. Тўртинчиси 16 байтдан иборат бўлиб, Мавлоно Абдулмажид вафоти муносабати билан ёзилган. Бешинчи қасида машҳур халифа Обжўшнинг ўринбосари дарзоблик марҳум Сўфижон халифа — Шимол минтақасидаги нақшбандия тариқатининг йирик вакили ва халифаси вафоти муносабати билан ёзилган. Шоир уни валилик хазинасининг соқчиси ва нақшбандийлар тариқасининг раҳбари деб мадҳ етади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, нақшбандия тариқати фақат Ҳиндистон яримороли, Афғонистонда эмас, балки Ироқ, Сурия, Туркия ва Эрон ҳудудларида ҳам кенг кўламда тарқалган. Унинг номи билан Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний исми нақшбандия тариқатининг ажралмас бўлаги сифатида ўз мавқеини сақлаб келган.

Тасаввуф илми-мохиятан ва мазмунан инсон хакидаги илмдир. У инсонларнинг кунглигига, калбига, рухига хитоб этган, одамларни хамиша поклик ва эзгуликка чорлаган, тугрилик, ростгуйлик, халоллик ва тинчликни таргиб килган, ёмонларни йулга солишига даъват этган. Тасаввуфчи шайхлар ва уларнинг шогирдлари суфийлик йулини тутган кишиларни на дунёдан, на охиратдан таъма килмасликка, нафс кучасидан утмасликка ундаганлар. Суфийлик одоб-ахлокли, калби ва рухи пок, билими юкори инсонларни-яъники комил инсонларни тарбиялаб камолга етказишни узларининг асосий бурчи ва максади деб билганлар. Бошка суз билан айтганда, инсоннинг рухий-маънавий камолоти тасаввуфнинг асосий максади булиб, бу максад йулида хар бир улуг шайх уз тартиб коидаларини ишлаб чиккан ва шу асосда турли тарикат сулуклари шаклланган.

Юкоридагиларни умумлаштириб «…тасаввуф – бу илохият олами, инсон маънавияти, рухияти, эхтиёжлари ва унинг Худога муносабати хакидаги фалсафий таълимот» – дейишимиз мумкин. Содда килиб айтганда, тасаввуф инсон калбига сайкал бериш илмидир.



[1]“Ўзбекистон милий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти.2004-Тошкент 222-бет

[1]И.А.Каримов “Юксак маънавият—енгилмас куч” 40-бет Тошкент-2008

[3]Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф “Тасаввуф хақида тасаввур”-7-бет Тошкент 2004

[4]“Имом ал-Бухорий сабоқлари” журнали 3-4/2000 й 190-191 бет

[5]Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Тасаввуф ҳақида тасаввур"90-91-бетлар. Т, 2004 й.

[6]Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "Тасаввуф ҳақида тасаввур", Тошкент, 2004 йил

Киритилди: 2019-11-22 21:52:22; Ўқилди: 8058 марта;

 

©: 2012 – 2019. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!