Шанба, 24 октябрь 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоя ва мафкура / Ғоя турлари

фалсафий ғоя

Категория: Миллий ғоя ва мафкура – Ғоя турлари;
Муаллиф: Рўзимуродов С Айматов А

Фалсафий ғояларда инсон оламни, ўзини, руҳни, оламдаги нарса ва воқеаларни, жараён ва алоқаларни энг умумий ва кенг доирада, теран ва бир бутун ҳолда тушуниб олишга интилади. Масалан, қадим замонлардан бери, файласуфлар оламнинг катта-кичиклиги, у қачон ва нимадан келиб чиққанлиги, одамнинг моҳияти ва шу каби бошқа муҳим муаммолар тўғрисида минглаб ғоялар билдирганлар.

Фалсафий ғоялар тўғрисидаги фикрларимизни қуйидаги фалсафий фикр билан бошлаймиз: «Ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан тўхтайди». Ҳа, инсон юксакликка эришиш учун нафақат тинимсиз ўқиши зарур, шу билан бирга, у ўтмишда яратилган барча фалсафий фикрларни ўзлаштириб олиши шарт. Фалсафа тарихида шундай ғоялар борки, улар фалсафанинг негизини ташкил қилиб, унинг нуфузини сақлаб жозибадорлигини янада ошириб боради. Масалан, «Авесто»да оламдаги қарама-қаршиликлар қандай тўғри ҳал қилиниши кераклиги тўғрисидаги ғоялар, Конфуцийнинг жамиятни бошқариш, Суқротнинг инсоннинг ўзлиги ва Афлотуннинг гўзаллик ва билимнинг моҳияти тўғрисидаги ғоялари, Зеноннинг апориялари, Евбулиднинг парадокси, Форобий ва Алишер Навоийнинг комил инсон тўғрисидаги фикрлари, И.Кантнинг антиномиялари ва Гегелнинг диалектикага доир қарашлари шундай ғоялар силсиласини ташкил қилади.

«Авесто»да Зардуштнинг кейинчалик улуғ юнон файласуфи Гераклит сўзлари деб қаралувчи, диалектик фалсафанинг асосини ўзида мужассам этган машҳур ҳулосасини ўқиймиз: “Зардушт: Олов – энг олий қудрат: у барча нарсани ўз ичига олади ва барча нарсага инади. У доимий ёниш билангина яшайди ва барча-барча нарсада фақат олов ёнади. Инсон ҳама на шуолий қудрат билан яшайди. Унинг иродаси ва ақлиана шу улуғ осмоний оловнинг намоён бўлишидир. Бу олов осмонда, осмон орқали ва осмондан келиб чиқувчи сифатида амал қилади... Бутун мамлакат бўйлабАҳура Мазда ва худолар юксалдилар. Дин ҳам, мажусийлар ҳам бутун мамлакат бўйича мутлақ ғолиб бўлдилар. ...Ва Аҳриманҳам, девлар ҳам қаттиқ зарба едилар ва азоб-уқубатларга дучор бўлдилар. Аҳриман ва девлар эътиқодлилар юртидан соқит бўлди ва қувилди. Зиндиқлар ҳам мағлуб бўлдилар, улар талпинтирувчи худоларнинг тасвирлари вайрон этилди. Девларнинг қароргоҳлари ҳам маҳв бўлди... Кўплаб оташкада-даҳмалар қурилди. ...Мен бу ерда ўгитларимизга содиқ бўлган яккаю-ягона Спитамидага Зардушт дуч келдим. Агар биз унга илоҳий нутқато қилсак, у бизни шарафлайди. Мен сизларга ҳозирнинг ўзидаёқ иноятлар келтиргувчи Эзгулик подшолигини вужудга келтирмоқчиман.. Ва сурайманки: Ақлли чорвадор, агар у ўзхулқ-атворидаинсофли ва тавозеъли бўлса, бой чорвага эга бўладими? ... Яйловларда чорвани тўйдириш, қутли-қўрли чорвани эгаллашни хоҳловчи унга қандай эга бўлади? ... Бу ашёлар дунёсида ҳамма нарсани кўрувчи (Аҳура Мазда) чорвадорлар қавмида эзгу ният билан яшовчиларнинг меҳнатига мукофот сифатида эзгу ният қилади... Инсонларни ҳам тўхтовсиз кўпайтириш керак, чорвани ҳам. Чорвадорларни тўйдириш учун чорвани парвариш қилиш қарор топаверсин ва ўсимликларҳамда майсалар ҳам гуркираб ўсаверсин. ... Чорвадор эзгу ният учун интилувчидир... Ёвуз чорвадор эзгу инсонлар устидан зўрлик қилмасдан тирикчилик қилолмайдиган кишидир. Кимки чорва учун астойдил қайғурса, Арти Ваҳишта ва Ваҳу Ману тоғларига (яъни, жаннат тоғлари–муал.) муяссар бўлади...”

Ҳозирги кунда, ёшларимизнинг онги ва қалбига умуминсоний фалсафий ва бошқа таълимотларга асосланган миллий истикдол ғоясини сингдириш ўта долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Фалсафий ғояларҳар бир фалсафий таълимотнинг асосини ташкил этадиган, олам ва одам тўғрисидаги энг умумий тушунча ва қарашлардир. Улар бизни ўраб турган дунёни билиш жараёнида, кишилик жамиятининг тараққиёти мобайнида тўплаган билимларини умумлаштириш, инсон ҳаётининг маъно-мазмуни, унинг бахт-саодати каби масалалар устида мулоҳаза юритиш асосида шаклланади.

Инсоният тарихида турли халқларнинг ақл-заковат соҳиблари, доно файласуфлари турли хил ғоялар яратганлар. Аммо жаҳон фалсафий тафаккури ривожига беқиёс ҳисса қўшган ўзбек мутафаккирлари яратган меросни ёдга олмаслик мумкин эмас.

Фаробийнинг фозил шаҳар тўғрисидаги, тасаввуф даҳоларининг комил инсон ҳақидаги, Ибн Синонинг тана ва руҳ муносабатига оид, Алишер Навоийнинг адолат ва инсонийлик борасидаги теран фикрлари фалсафий ғояларнинг ёрқин намунасидир.



Киритилди: 2020-10-23 19:18:37; Ўқилди: 698 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!