Душанба, 25 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоя ва демократия / Инсон ҳуқуқлари

Сиёсий ҳуқуқ, эркинлик ва бурчлар

Категория: Миллий ғоя ва демократия – Инсон ҳуқуқлари;
Муаллиф: Турсунова О

Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар дейилганда инсонларнинг бевосита сиёсий манфаатларига тегишли ҳуқуқлар тушунилади. Сиёсий ҳуқуқларнинг муҳим хусусияти биринчидан, мамлакат ҳаётидаги сиёсий жараёнлар ва давлат ҳокимиятини амалга оширишда, иштирок этиш имкониятларини ифодалайди.

Иккинчидан сиёсий ҳуқуқлар бевосита фуқаролик билан боғлиқ ҳисобланади.

Хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқида сиёсий ҳуқуқларга жумласига қуйидагилар киради:

сайлаш ҳуқуқи, шу жумладан фаол сайлов ҳуқуқи, яъни сайлаш ҳуқуқи, пассив сайлов ҳуқуқи, яъни сайланиш ҳуқуқи, сайлов органларини шакллантиришда қатнашиш ҳуқуқи.

бирлашма, уюшма ва ассоциацияга кириш ҳуқуқи;

йиғилиш ва манифестацияда иштирок этиш.

Эркин хабар тарқатиш, эркин фикрлаш, сўзлаш, эркин матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари шулар жумласига киради.

Петиция (арзнома) ҳуқуқи. Бу ҳокимиятга ариза, шикоят ва таклифлар билан чиқишларни ўз ичига олади.

Жабр-зулмга қарши кураш ҳуқуқи ва бошқалар.

Фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда, давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини сайлов йўли билан шакллантиришда иштирок этиш ҳуқуқи энг муҳим сиёсий ҳуқуқлардан бири ҳисобланади, чунки ушбу ҳуқуқ орқали фуқаролар давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этадилар.

Испания Конституциясининг 23-моддасида “Фуқаролар оммавий ишларда бевосита ёки сайловчи вакиллар орқали қатнашиш, шунингдек, қонунларда кўрсатилган талабларга мувофиқ оммавий функция ва мажбуриятларга киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар. Одатда, бу ҳуқуқ конституцияларда турли хил ҳуқуқ ва эркинликлар йиғиндиси сифатида берилиб, гоҳида мажбуриятларга илова қилинади”[1]

Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, фуқаролари давлатни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Улар бу ҳуқуқни бевосита ўзлари ёки вакиллари орқали амалга оширишлари мумкин.

Беларуссия Республикаси Конституциясининг 37-моддасига кўра, фуқаролар давлат ишлирини ҳал қилишда ҳам бевосита, ҳам эркин сайлаб қўйиладиган вакиллар орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Фуқароларнинг жамият ва давлатни бошқаришда бевосита иштирок этиши референдумлар ўтказиш, қонун лойиҳаларини ҳамда республикавий ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни муҳокама қилиш билан, қонунда белгиланган бошқа усуллар билан таъминланади.

Беларуссия Республикасининг фуқаролари қонунда белгиланган тартибда давлат ва жамият ҳаётига доир маслаларни республикавий ва маҳаллий йиғилишларда муҳокама қилишда иштирок этадилар.

Умуман олганда, давлат ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи фуқароларга мамлакатдаги сиёсий жараёнларда, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда қатнашиш имконини беради.

2-§. Сайловҳуқуқи: актив, пассив сайловҳуқуқи

Сайлов ҳуқуқи - бу инсон ва фуқарларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, уни биз иккига ажратамиз: объектив сайлов ҳуқуқи ва субъектив сайлов ҳуқуқи.

Объектив сайлов ҳуқуқи деганда, сайлов ҳуқуқи нормалари тизими, яъни асосини ташкил қилувчи принциплар, тизимлар, тартиб, жараён ва сайловни ташкил қилиш кафолатлари тушунилади.

Субъектив сайлов ҳуқуқи дейилганда эса давлат томонидан маълум бир шахснинг сайловда қатнашишини (пассив сайлов ҳуқуқи ёки актив сайлов ҳуқуқи) таъминланишининг кафолатланишини тушунамиз.

Эркин сайлов ҳуқуқининг амалга оширилиши, эркин ҳамда чинакамига ифода этиладиган халқ иродаси ҳокимият ва ҳар қандай ҳукумат қонунийлигининг асоси эканлиги ва ҳар бир шахснинг ўз давлатини бошқаришда бевосита ёки ўз вакиллари орқали қатнашиш ҳуқуқи кўпгина халқаро ҳужжатларда , жумладан, ЕХҲТнинг Копенгагенда қабул қилинган ҳужжатида ҳам таъкидланган. Ушбу ҳужжат талабларига кўра «Иштирок этувчи давлатлар тегишинча ўз фуқароларининг бевосита ёки ҳақиқий сайлов жараёнида ўзлари эркин сайлайдиган вакиллар орқали мамлакатни бошқаришда қатна-шиш ҳуқуқларини ҳурмат қиладилар»[2] . Бу ҳуқуқнинг амалга оши-рилиши учун яратилган имкониятга қараб у ёки бу давлатнинг қай даражадаги демократия асосида яшаётганлигига баҳо бериш мумкин.

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ўз навбатида актив ва пассив сайлов ҳуқуқларига бўлиш мумкин.

Актив сайлов ҳуқуқи – (яъни сайлаш ҳуқуқи) бевосита демократиянинг кўринишларидан бири бўлиб, у фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда, ўз вакилларини сайлаш билан иштирок этишларини кўзда тутади. Бу ҳуқуққа қонунда белгиланган маълум ёшга етган, муомалага лаёқатли мамлакат фуқароларигина эга бўладилар.

Ёш цензи турли мамлакатларда турлича белгиланиши мумкин. Бразилии, Эрон, Кубада фуқаролар 16 ёшдан, Индонезияда 17 ёшдансайлашҳуқуқигаэгабўлса, айрим мамлакатларда сайлаш ҳуқуқини олишга бўлган чегара анча юқори қўйилган. Масалан, Малайзия, Марокаш, Латвия,Боливиядафуқаролар 21 ёшгатўлгандан кейингина сайлаш ҳуқуқига эга бўлишади. Россияда 2002 йил 20 декабрда қабулқилинган Қонунга кўра сайлов кунигача 18 ёш гатўлган Россия фуқароси сайлаш ҳуқуқига эга. Францияда ҳам сайлов ҳуқуқига эга бўлиш учун белгиланган ёш 1974 йил 5 июлдаги қонун билан 18 ёш қилиб белгиланган. Қирғизистонда ҳам сайлов ҳуқуқига эга бўлиш учун фуқароларниг 18 ёш гатўлган бўлиши кераклиги 1999 йил 29 апрелда қабул қилинган Қирғизистон Республикасидасайловлар тўғрисидаги Кодекс билан белгилаб қўйилган.

Фуқаролик цензи барча давлатларда одатий шартга айланган бўлсада, баъзи ҳолларда бундай цензнинг йўқолиб кетишини ҳам кузатиш мумкин. Масалан, ўзига хос тузилма бўлган Европа Иттифоқининг Парламентига сайловлар пайтида Францияда бўлган Германия фуқароси Франциянинг Европа Иттифоқи Парламентига вакили учун овоз бериш ҳуқуқига эга. Буқоида Европа Иттифоқигаасоссолган 1992 йилгиМаастрихтШартномасидакўздатутилган.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганлар, озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётганлар сайлаш ҳуқуқидан фойдалана олмайдилар, яъни озодликдан маҳрум қилиш жойларида сақланаётганларнинг сайлаш ҳуқуқи вақтинча тўхтатилади.

Пассив сайлов ҳуқуқи – (яъни сайланиш ҳуқуқи) давлат ҳокимияти вакиллик органлари ёки маҳаллий бошқаруви органларига маълум ёшга етган, муомалага лаёқатли фуқароларнинг сайланиш ҳуқуқидир.

Турли давлатларда маълум давлат органларига сайланиш учун белгиланган ёш чегараси турлича бўлиши мумкин.

Актив сайлов ҳуқуқидаги ёш цензи маълум давлатларда аҳоли-нинг барча қатлами учун бир хил белгиланса, пассив сайлов ҳуқуқида ёш цензи номзоднинг қайси органга сайланаётганлигига қараб турлича белгиланиши мумкин. Масалан, Францияда Миллий Мажлис депутатлигига, Республика Президентлигига ва Европа Парламентига номзоди қўйилган шахс 23 ёшга тўлган бўлиши, Сенатга сайланиш учун эса 35 ёшга тўлган бўлиши шарт . Бундан ташқари, барча номзодларнинг ҳарбий хизматни тўлиқ ўтаган бўлиши ҳам талаб қилинади.

Сайловлар ўтказиш жараёнида хорижий ҳамда миллий кузатувчиларнинг ҳозир бўлиши сайлов ўтказиладиган давлат учун сайлов жараёнининг обрўсини ошириши мумкин эканлиги халқаро ҳужжатларда эътироф этилган . Бундай кузатувчилар сайлов жараёнига аралашмаган ҳолда маълум давлатда фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг амалга оширишлари учун қай даражада шароит яратилганлигига ва шунинг натижаси ўлароқ мамлакатдаги демократик жараённинг қандай кечаётганлигига баҳо берадилар.

Хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқида абсентеизм деб аталадиган ибора мавжуд бўлиб, ушбу ҳолат сайловларда ва референдумларда ихтиёрий иштирок этиш ёки ихтиёрий қатнашмасликни ифодалайди. Бунда сайловчилар ўз ихтиёрлари билан сайловларда қатнашмайдилар, чунки ким депутат бўлиши, ким давлат бошлиғи бўлиши, қўйилган масаланинг қандай ҳал қилиниши уларни қизиқтирмайди. Бу эса давлат барқарорлигига хавф соладиган даражадаги оқибатларга олиб келиши мумкинки, буни 2002 йилда ўтказилган Франция Президенти сайловлари мисолида кўриш мумкин . Бундай ҳолатни бошқа хорижий мамлакатлар тажрибасида ҳам учратиш мумкин.

3-§. Жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқи

Жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқи фуқароларнинг энг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бўлиб ҳисобланади.

Чунки, мазкур ҳуқуқ фуқаролар сиёсий ҳаётининг асосий жиҳатини ташкил этади. Унинг асосий мақсади ҳар бир фуқарони сиёсий ва ижтимоий ҳимоя билан таъминлашдан иборат. Хорижий мамлакатларда бу ҳуқуқ Конституциявий жиҳатдан мустаҳкамланган бўлиб, бу ўз навбатида уни амалга оширилишини кафолатлайди.

Масалан, Болгария Республикаси Конституциясининг 44-модда-сида “фуқаролар эркин равишда бирлашишлари мумкин” деб белги-лаб қўйилган.

Биз буни бошқа мамлакатлар Конституцияларида ҳам кўриши-миз мумкин. Россия Федерацияси Конституциясининг 30-моддасига кўра, Россия Федерациясининг ҳар бир фуқароси бирлашиш ҳуқуқига эгадир.

Бундай Конституциявий қоида жаҳондаги айрим давлатлар Конституциясига ҳам киритилган.

Испания Конституциясида жамоат бирлашмаларини ташкил этилиши ва фаолияти демократик принципларга бўйсундирилган булиши кераклиги таъкидланган. Жамоат бирлашмаларига лицензия, фаолият кўрсатиш учун рухсатнома олиш талаб этилмайди. Аммо мавжуд бирлашма устави руйхатидан ўтказилиши шарт ва регистраторга одатда, Адлия Вазирлигига тақдим этилиши, ўзининг молиявий ҳолати тўғрисида маълумот берилиши зарур. Давлатнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашуви ман этилади, аммо ўз навбатида жамоат бирлашмага ҳам давлат органлари ваколатини ўзлаштиришга йўл қўйилмайди. Жамоат бирлашмаларини тугатиш эса ўзини ўзи тарқатиш ёки суднинг қарори билан амалга оширилади.

Демократик давлатларда бирлашмалар эркин фаолият юритади, лекин баъзи истиснолар учрайди. Жамоат бирлашмалари фойда олиш мақсадини кўзламаслиги, амалдаги Конституциявий тузумга қарши бўлмаслиги, миллий, диний, ирқий руҳда бўлмаслиги талаб этилади.

Шунингдек, маҳфий жамоалар ва шундай бирлашмалар тузишни, қисман ҳарбий характердаги сиёсий мақсадларни кўзловчи бирлашмаларни давлат таъқиб остига олади. Масалан, Озарбайжон Конституциясининг 58-моддаси 4-қисмига кўра, бутун Озарбайжон Республикаси ҳудудида ёки унинг бирор-бир қисмида қонуний давлат ҳокимиятини зўравонлик билан ағдариб ташлаш мақсадини кҳзлайдиган бирлашмалар тақиқиланади. Конституция ва қонунларни бузувчи бирлашмаларнинг фаолияти фақат суд тартибида тўхтатилиши мумкин.

Болгария Республикаси Конституциясининг 44-моддаси иккинчи қисмида, “фаолияти мамлакат суверенитети, ҳудудий бирлиги ва миллат бирлигига, ирқий, миллий, этник ёки диний адоватни авж олдиришга, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларига қарши қаратилган ташкилотлар, шунингдек, яширин ёки ҳарбийлаштирилган тузилмалар ташкил этадиган ёхуд ўз мақсадларига зўравонлик билан эришишга интиладиган ташкилотлар тақиқланади” деб қатъий белгилаб қўйилган.

Кўриниб турибдики, фуқароларнинг жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқ қонун доирасида амалга оширилиб, бошқа фуқаролар, давлат ва жамият ҳаётига зарар келтирмаслиги лозим.

4-§. Манифестация ва йиғилиш ўтказиш эркинлиги

Фуқароларнинг энг муҳим сиёсий ҳуқуқи эркин йиғилиш ва митинглар, ўтказиш кўчада намойиш ўтказишдан иборатдир.

Йиғилиш ҳуқуқи чекланмаган ёпиқ биноларда ёки очиқ ҳавода тўпланиш имкониятини берувчи фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади.

Давлат фуқароларнинг йиғилиш ўтказиш ҳуқуқларини кафолатлайди.

Манифестация (очиқ кўриниш, эълон қилиш) “намойиш”, “танатанали юриш” терминига синоним сифатида, очиқ ҳавода ҳар қандай чиқишни билдиради аниқ айтганда, митинг, намойиш, тантанали юриш демакдир.

Митинг – бу очиқ ҳавода ўтказиладиган йиғилиш тури бўлиб, одатда, бундай оммавий чиқишларда ташкилотчилар ва унинг қатнашчилари томонидан ҳукуматга чақириқ қаратилган мансабдор шахс ёки фуқароларга қандайдир талаб ифодаланган резолюция йўлланади.

Намойиш – бу одатда, кўча ва йўлларда одамларнинг плакатлар ва транспортлар орқали ҳаракатланувчи, одамларнинг ҳукуматга қандайдир умумий масала ёки талабини ифодалайди.

Тантанали юриш – бу кўча йўллар бўйлаб ҳаракатланишдир. Тантанали юришнинг турларидан бири бу маршлар бўлиб, аҳоли пунктлари ҳаттоки, бутун мамлакат бўйлаб ёки бир неча мамлакат бўйлаб тантанали юриш демакдир.

Пикет – бу одатда, озчилик одамларнинг тўдасининг (баъзан бита одам) плакатлар траспарантлар билан қандайдир объект атрофида ўтириб, туриб ёки айланма ҳаракатланувчи ҳолатлардир.

Манифестацияларда оддий пикетлардан ташқари, одатда, “хабар бериш тартиби” ўрнатилади. Агар манифестациялар ўтказиш шаҳар транспортининг нормал ҳаракатланиши учун тўсқинлик қилса, уларни бу жойларда ўтказишни тақиқлаб, бошқа жойларда ўтказишни таклиф қилади. Бу учун баъзи мамлакатларда давлат ҳокимиятининг рухсати ҳам талаб этилиши мумкин. (Германияда 2-кунгача, Францияда 3-кунгача, Буюк Британияда 6-кунгача)

Йиғилишлар берк биноларда ўтказилса ҳокимият рухсати талаб этилмайди. Агар йиғилиш қатнашчилари томонидан тартибсизликка йўл қўйилиши эҳтимоли бўлса, полицияга бу ҳақда огоҳлантирилади.

Авторитар режимли давлатларда манифестациялар ўтказиш учун рухсат бериш тартиби ўрнатилган, баъзан йиғилишлар ўтказиш учун ҳукумат томонидан махсус жой ажратилади. УшбуэркинликайриммамлакатларКонституцияларибилантартибгасолинади. Масалан, Германии АсосийҚонунининг 8-моддасига кўра,

Барча немислар рухсатсиз ёки маълум қилмасдан, қуролсиз ва тинч йўл билан тўпланиш ҳуқуқига эгадирлар;

Очиқ ҳавода йиғилишлар ўтказиш учун бу ҳуқуқ қонун билан ёки қонун асосида чекланиши мумкин.

Агар йиғилиш кўчада, майдонда, паркда ўтказилса, бошқа одамларнинг эркинликларига дахл қилмаслиги керак. Шунингдек очиқда ўтказилган йиғилишлардан ҳокимиятни олдиндан хабар қилиб қўйиш ёки ҳокимият рухсатини олиш керак. Булардан ташқари, Европа мамлакатлари икки-уч ой давомида очиқ майдонда ҳар қандай йиғилишларни тақиқлаб қўйиши мумкин. Агар бундай йиғилишлар этник ва диний масалаларга бағишланган бўлса, жамоат тартибсизликларини келтириб чиқариши мумкин.

Қонун чиқарувчи орган мажлис ўтказадиган, давлат раҳбари резиденцияси жойлашган бинолар яқинида йиғилишларга рухсат этилмайди. Очиқ майдонда ўтказиладиган йиғилишларга рухсат сўраб мурожаат қилинганда ҳокимиятнинг маҳаллий органи ёки полицияга унинг ташкилотчилари, унда қатнашувчиларнинг сони тўғрисидаги маълумот бериш керак. Кўча намойиши ўтказилганда ҳам шундай маълумот талаб этилади. Пикет ўтказилганда бундай маълумотлар талаб этилмайди.

Кўпгина мамлакатлар Конституциясида осойишта ва қурол ишлатмасдан ўтказилиши таъкидланган. Баъзи давлатларда манифестация, намойиш, юришлар, пикетлар ўтказиш учун рухсат сўраш тартиби белгиланган. 1953 йилда Германия Федератив Республикасида йиғилишлар, юришлар тўғрисида қонун қабул қилинган.

Кўча намойиши ўтказишда қатъий талаблар қўйилади: маҳаллий орган ҳаракат йўналишини тасдиқлаб бериши ва уларнинг сонини чеклаши мумкин. Агар риоя қилинмаса, полиция аралашувига йўл қўйилади, яъни полиция куч ишлатиш орқали юришга чиққанларни тарқатиб юбориши мумкин.

Ривожланаётган мамлакатларда рухсат этилмаган намойишларда полиция айрим ҳолларда қурол ва бошқа техник воситаларни қўллайди, бунда қурбонлар ҳам бўлиши мумкин.

Пикет ўтказиш жамоат бўлиб жамоанинг ёки ўзини фикрини ошкора ифода этиш демакдир, бунда намойиш қилиш ва овоз кўчайтиргичлардан фойдаланилмайди, пикет уюштирганлар плакат ва бошқа тасвирий воситалар билан чиқадилар. Олий давлат ҳокимияти органлари яқинида пикет ўтказишга рухсат этилади, аммо маълум масофанинг сақланиши талаб этилади.

5-§. Ахборот эркинлиги

Эркин фикрлаш, сўзлаш ва матбуот эркинлиги сиёсий ҳуқуқнинг асосий кўринишларидан бири бўлиб, у хорижий мамлакатлар Конституцияларида ўз ифодасини топган.

Ахборот эркинлиги ўз ичига сўз эркинлиги, фикр билдириш эркинлиги, матбуот эркинлиги ва бошқа оммавий ахборот эркинлигини олади. Оммавий ахборот воситалари фаолиятини сиёсий назорат қилишга (цензурага) йўл қўйилмайди.

Эркин матбуот ва информация аслида демократиянинг асосий белгиси ҳисобланади. Шунинг учун жаҳондаги кўплаб ривожланган давлатлар конституцияларида эркин матбуот масалалари тўла ўз ифодасини топган.

Болгария Республикаси Конституциясининг 40-моддасига кўра, матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари эркиндир ҳамда улар цензурадан ўтказилмайди.

Македония Конституцияси 16-моддасида қуйидагилар кафолатланади:

А) Фикр, виждон, эътиқод ва оммавий фикр ифодаси эркинлиги;

Б) Сўз эркинлиги, халқ олдида сўзга чиқиш, халқ олдида маълумот бериш;

В) Ахборотларгаэркинкириш, ахборотолишватарқатишэркинлиги;

Г)Оммавий ахборот воситаларига жавоб бериш ҳуқуқи;

Д) Оммавийахборотвоситаларидаахборотманбаларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи;

Е) Цензуранинг чекланганлиги

Ахборот эркинлиги конституциявий аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги пайтда, фақатгина сиёсий ҳаётга боғлиқ масалалар юзасидан эмас, яъни фақат фикр ифодалашгина эмас, балки қонуний йўл билан ахборот излаш ва фойдаланиш имконини беради. Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари ўзларининг фаолиятига дахлдор маълумотларнинг, агар улар конфеденциал бўлмаса, бепул беришлари зарур.

Диққатга сазоворлиги шундаки, оммавий ахборот воситалари фақат давлат таъсиридан эмас, инсонларни оммавий ахборот воситалари таъсиридан ҳимоя қилади. АҚШ, Буюк Британия, Австралияда матбуот эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатини бузганлик учун юқори моддий жавобгарлик, ҳаттоки, жиноий жавобгарлик белгиланган.

Албатта, ахборот ва матбуот эркинлиги жамоатчилик томонидан сир сақланиши керак бўлган маълумотларга нисбатан қўлланилмайди. Сирлар ҳарбий, давлат, дипломатик, касб, тижорат, шахсий бўлиши мумкин. Демократик давлатларда давлат сири ҳақидаги маълумотларни ошкор қилган шахс жавобгарликка тортилади. Одатда, сир сақлаш учун маълум бир муддат ўрнатилади. Масалан, Буюк Британияда архив ҳужжатлари тузилганидан бошлаб 30 йилгача сир сақланади.

Ахборотларни олиш ва тарқатишда, маълум чекловлар қўйилиши мумкин. Масалан, Болгария Конституциясининг 41-моддасига кўра,

Ҳар ким ахборот тўплаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эгадир. Бу ҳуқуқни амалга ошириш бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ва пок номига қарши, шунингдек, миллий хавфсизликка, жамоат тартибига, соғлиқ ва ахлоққа қарши қаратилиши мумкин эмас.

Фуқаролар давлат идораси ёки муассасасидан ўзлари учун қонуний қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича ахборот олиш ҳуқуқига эгадирлар (агар ахборот давлат сири ёки қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа сир ҳисобланмаса, ёки ҳеч кимнинг ҳуқуқларида дахл қилмаса).

Петиция (лот. petition) ҳуқуқи (мурожаат қилиш ҳуқуқи) – фуқароларнинг маълум бир қисми томонидан ёзма шаклда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётга оид бўлган масалалар бўйича давлатнинг олий органларига бериладиган сўрови. Петиция ҳуқуқи – парламентга, президентга, маҳаллий органларига (Италия) индивидуал ёки коллектив мурожаат қилиш кўринишида бўлади. Бу ҳуқуқ айрим Хорижий мамлакатлар Конституцияларида ўз ифодасини топган. Испания Конституциясининг 29-моддасида қуйидагича белгиланган:

“Ҳамма испанлар индивидуал ёки коллектив ёзма петиция ҳуқуқига эга”.

Қуролли кучлар ёки ҳарбий интизом ўрнатилган муассасаларда ишлайдиган шахс бу ҳуқуқдан махсус қонунларда ўрнатилган тартибда индивидуал фойдаланади.

6-§. Ватан ҳимояси ҳуқуқ ва мажбурият сифатида

Ватан ҳимояси одатда, конституциявий мажбурият ҳисобланади, лекин айрим хорижий мамлакатларда ҳуқуқ сифатида кўрилади.

Мажбурият - кўпгина давлатлар инсон ва фуқаролар мажбуриятларини фарқлайдилар, масалан, мажбурий ҳарбий хизмат. Баъзан айрим ҳуқуқлар фанда позитив ҳуқуқлар деб ҳисобланади. (масалан, фуқаронинг сайлаш ҳуқуқи ёки инсонларнинг қонун ва конституцияга риоя қилиш мажбуриятлари). Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар давлат томонидан, шу жумладан суд тартибида ҳам таъминланади. Бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар, конституцияда ёзилган бўлса-да, ахлоқий ҳисобланиб, суд томонидан бевосита ҳимоя қилинади.

Конституцион нормалар мудофаа, ҳарбий мажбуриятларни тартибга солади.

Мексика Конституциясисиёсиймажбуриятлар қаторига:

Муниципалитет фуқаролик ва ҳарбий таълимнинг яшаш жойида ҳарбий интизом ва қуролдан фойдаланиш малакасига эгалик қилишни ўрганишга кун ва соатларда ўтиш курсини белгилайди;

Ватан тинчлиги, ҳудуди, мустақиллиги, шунингдек, ички тинчлиги ва тартибни сақлаш мақсадида, фуқаролар миллий гвардия рўйхатида турадилар ва хизмат қиладилар.

Германия Асосий Қонунининг 12-а моддасига кўра, 18 ёшга етган эркаклар қуролли кучларда, федерал чегара соқчилигида ёки фуқаро мудофааси корпусида хизматни ўташга мажбур этилиши мумкин.

Хорватия Конституциясининг 47-моддасидага кўра “Ҳарбий мажбурият ва мамлакат мудофааси – бунга қобилияти бўлган фуқаронинг мажбуриятидир.

Хитой Конституциясида ҳарбий мажбурият маънавий характер касб этади.

Беларуссия Республикаси Конституциясининг 57-моддасига кўра, Беларуссия Республикасини ҳимоя қилиш - Беларуссия Республикаси фуқаросининг вазифаси ва муқаддас бурчидир.

Ҳарбий хизматни ўташ тартиби, ҳарбий хизматдан озод қилиниш ёки уни муқобил хизмат билан алмаштириш асослари ва шароитларни қонун билан белгиланади.

7-§. Жабр ситамга қарши курашиш ҳуқуқи

Кўплаб хорижий мамлакатларда жабр ситамга қарши кураш ҳуқуқи билан боғлиқ барча масалалар конституциявий тартибга солинган. Бунга кўра, давлат ҳар бир алоҳида олинган инсон (фуқаро) га жабр зулмга қарши кураш ҳимоя қилиш ҳамда сақлаш мажбуриятини олади. Айни вақтда, Конституция асосийҳуқуқваэркинликларниинсонвафуқаромажбуриятларибиланбоғлайди. Чунки, инсонҳуқуқи – бутабиийравишдавужудгакеладиган, инсонтуғилганиданкейиншахссифатидаунгатегишлибўлганажралмасҳуқуқҳисобланади. Одамларэркинватенгҳуқуқлибўлибтуғилади. Ҳар бирдавлатнингасосиймақсадиинсоннингтабиийваажралмасҳуқуқинитаъминлабберишданиборат. Инсоннингажралмасҳуқуқигаодатда,эркинвахавфсизяшашҳуқуқи, мулккаэгаликҳуқуқи, жисмонийвапсихологикдахлсизликҳуқуқивабошқаларкиради. Демакинсонҳуқуқиасосийҳуқуқбўлиб, у туғилгандамуайяндавлатнингфуқаросимиёкийўқми, бунданқатъиназар, барчагахосҳуқуқсифатидафойдаланилади. Шу жиҳатдан 1776 йил 4 июлдақабулқилинган АҚШМустақиллигиДекларациясидаайтилганларнимисолқилибкелтиришмумкин. Декларациядатаъкидланишича “барчаодамлартенгҳолатдаяратгантомониданмуайянажралмасҳуқуқбиландунёгакелади. Яшашҳуқуқи, эркинликвабахт-саодат сари интилишҳуқуқианашуларжумласигакиради. ...агарбирордавлаттузумибуҳуқуқнибузса, халқуниўзгартиришиёкибекорқилишивашундайянгитузумбарпоқилишикеракки, у энгяхшиҳолатдахалқхавфсизлигиҳамдаунингтинч-осойиштаҳаётитаъминланадиганпринципларгаасослансин”. Шу боис жабр ситамгақаршикурашҳуқуқиникафолатланишибуборадамуҳимаҳамиятгаэгаҳисобланади.

Жабр-ситамгақаршикурашҳуқуқииндивидуалва коллектив характергаэгабўлиб, конституцион нормаларда ўз аксини топши билан кафолатланади. Жабр-зулмга қарши кураш ҳуқуқи биринчи марта французларнинг инсон ва фуқаролар ҳуқуқи Декларациясида ва АҚШнинг Мустақиллик Декларациясида (1776 й) мустаҳкамлаб қўйилган эди. Германия Федератив Республикаси ва Португалия Конституцияларида ҳам жабр-зулмга қарши кураш ҳуқуқи ўз ифодасини топган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 4-модасига кўра, ҳеч ким қулликда ёки эрксиз ҳолатда сақланиши мумкин эмас; қуллик ва қул савдосининг барча кўринишлари тақиқиланади.

Ушбу декларациянинг 5-моддасида “Ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги керак” деб белгиланган.

Биз бундай нормаларни Хорижий мамлакатлар Коснтитуцияларида ҳам кўришимиз мумкин. Жумладан, Германия Асосий Қонунининг 1-моддаси 1-қисмида шундай дейилади: “Инсонинг қадр-қиммати дахлсиздир. Уни ҳурмат қилиш ва ҳимоя этиш, ҳар қандай давлат ҳокимиятининг бурчидир”.

Арманистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасига кўра, инсон қийноққа солиниши, шафқатсиз ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ва жазога дучор қилиниши мумкин эмас. Инсон ўз розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибаларга дучор этилиши мумкин эмас.



[1]Қаранг: 1948 йилги Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 21-моддаси, 1966 йилги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 25-моддаси.

[2]Қаранг: ЕХҲКнинг инсонийлик мезонлари бўйича конференция Копенгаген кенгашининг ҳужжати. Копенгаген, 1990 йил 20 июнь //«ЕХҲТнинг инсонийлик мезон лари бўйича ҳужжатлари»А.Саидов муҳаррирлиги остида. –Т.: Адолат, 2002,52-б.

Киритилди: 2020-05-25 03:34:01; Ўқилди: 2057 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!