Душанба, 25 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоя ва демократия / Инсон ҳуқуқлари

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

Категория: Миллий ғоя ва демократия – Инсон ҳуқуқлари;
Муаллиф: Турсунова О

Инсон ҳуқуқлари муаммоси — ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидандир. Инсон ҳуқуқлари — бу жамиятнинг энг олий қадрияти, ҳимматидир. Инсон ҳуқуқлари — бу муҳим конституциявий институтдир. Инсон ҳуқуқлари — бу бутун инсониятнинг интилишлари, орзу-умидларини ўзига жамлаган кенг қамровли тушунчадир.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақиллигимиз қомуси бўлмиш Конституциянинг асосий тамойили, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши ва якуний мақ-садидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов асарларида қуйидаги беш стратегик йўналиш белгилаб берилган:

бнринчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини таъминлаш;

иккинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш;

учинчидан, қабул қилинтан қонунларга оғишмай амал қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва ижтимоий ҳаёт-нинг барча жабҳаларида қонун устуворлигини таъмин-лаш;

тўртинчидан, судлов ислоҳотини амалга ошириш йўли билан бутун суд тизимини демократлаштириш;

бешинчидан, аҳоли, айниқса ёшлар ва мансабдор шахс-лар ўртасида ҳуқуқий тарбия ишларини тубдан яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш.

Инсон ҳуқуқлари муаммоси — ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидандир. Инсон ҳуқуқлари — бу жамиятнинг энг олий қадрияти, ҳимматидир. Инсон ҳуқуқлари — бу муҳим конституциявий институтдир. Инсон ҳуқуқлари — бу бутун инсониятнинг интилишлари, орзу-умидларини ўзига жамлаган кенг қамровли тушунчадир. Инсон ҳуқуқлари— буҳозиргатараққиётнинг асоси ва давр талабидир.

Инсон ҳуқуқлари — бу демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир. Инсон ҳуқуқлари — ҳар бир давлатнинг демократик тараққиети даражасини кўрсатув-чи муҳим мезондир. Шунинг учун ҳам, инсон ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқда ва миллий ҳуқуқий тизимда муҳим ўрин тутади. Инсоният ўз тарихий ривожланиши жараёнида инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизимини яратган. Инсон ҳуқуқлари туғрисидаги қонунчилик — бу инсон ва фуқа-ро ҳуқуқлари ва эркииликлари ҳақидаги қонунлар маж-муидир. Бу қонунлар қаторига инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар ва миллий қонунлар киради.

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ўз тараққиётида уч катга босқични босиб ўтган:

биринчи босқич 1789 йилги Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари француз Декларадиясидан бошланиб, то биринчи жаҳон урушига қадар давом этган. Бу босқичда инсоннинг шахсий ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги қонуичилик устувор равишда ривожланган. Бунга мисол қилиб, АҚШ Конститупиясига киритилган биринчи 10 та қўшимча — Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Биллни кўрсатши мумкин. Бу даврда қабул қилинган қонунларда алоҳида эъти-бор қуйидаги муаммоларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган:

— шахс эркинлиги ва фуқаролар тенглиги;

— шахс дахлсизлиги;

— хусусий мулк ҳуқуқи;

— сайлов ҳуқуқи (турли цензлар билан чекланган

бўлсада).

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик тараққиё-тининг иккиичи босқичи XX асрнинг биринчи ярмини ўз ичига олган. Бу босқичда социалистик ғоялар ва ҳаракатлар таъсирида инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларига оид қонунчилик тез ривожланган. Меҳнат қилиш ҳуқуқи, дам олиш ҳуқуқи, ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи тўкрисидаги қонунлар алоҳида аҳамият касб этган. Фраиция ва Швециядаги социал қонунчилик, 1920 йилги Веймар Конституцияси, Франция ва Италиянинг 1946 йилги Конституциялари бунга яққол мисол бўлади.

Учинчи босқич XX асрнинг иккинчи ярмига тўгря келиб, бу босқичда Инсон хуқуқларининг "янги авлоди" тугрисидаги қонунчилик ривожланади. Бу ҳуқуқлар қаторига:

— тинч яшаш ҳуқуқи;

— соф ва тоза атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи;

— ахборот олиш ҳуқуқи кабилар киради.

Бу босқичда Инсон ҳуқуқлари тўғрисида халқаро қонунчилик тизими шакллаиди.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 70 га яқин, Оврўпо Кенгаш томонидан — 160 дан зиёд, ЮНЕСКОда — 70 дан ортиқ, Оврупада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан — 30 дан кўпроқ турли минтақавий халқа-ро ташкилотлар томонидан ҳам кўплаб инсон хуқуқла-рига оид халқаро шартномалар, конвенциялар, декларациялар, пактлар қабул қилинди. Ҳозирги кунда ҳаммаси бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича 400га яқигг халқаро ҳужжатлар мавжуд. Бу халқаро ҳуж-жатларда инсон ҳуқуқларига оид жаҳон андозалари бел-гилаб қўйилган ва уларнинг миллий қонунлардан усту-ворлиги тамойили аксарият давлатлар томонидан тан олинган.

Дунёдаги ҳар бир давлатда ҳам инсон ҳуқуқларига оид муайян қонунчиликтизими шаклланган. Бу қонунчиликнинг негизйаи, авваламбор, Конституциялар ташкнл эта-ди. Барча давлатлар Конституцияларида инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларига махсус бўлим, боблар ажратилгаи. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари жорий қонунларда ўз аксини топган.

Ҳозирги кунда давлатлар ўз Конститудияларида ин-сон ҳуқуқларига оид қуйидаги муҳим қоидаларни мустаҳкамлаганлар:

1. Инсон ҳуқдаари ва эркинликларини тан олиш ва •ҳимоя қилиш — бу давлат мажбуриятидир;

2. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари каталоги халқа- ро-ҳуқуқий андозаларга мос келиши ва бу соҳада халқаро ҳуқуқнинг устуворлиги;

3. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари унга туғилгани-

дан бошлаб тааллуқлидир, яъни табиий ҳуқуқ ғоясини,

назариясини эътироф этилиши;

4. Ҳаммага ва ҳар кимга инсон ҳуқуқлари ва эркин-

ликларининг тенг ва баробар тааллуқлилиги;

5. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат идорала-

ри фаолиятииинг мазмунини ташкил этишлиги;

6. Фуқароларнинг кафолатланган суд ҳимояси билан

таъминланиши;

7. Инсон ҳуқуқ па эркинликлариии амалга ошириш

бошқа шахслар ҳуқуқларини бузмаслиги зарурлиги.

Дунё давлатларида инсоп ҳуқуқларига оид қонунчилик тизими қуйидаги беш таркибий қисмдан иборат;

Биринчиси: фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларига оид қонунлар — виждон эркинлиги, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи, судга шикоят қилиш ҳуқуқи ҳақидаги қонунлар.

Иккинчиси: фуқароларнинг сиесий ҳуқуқларига оид қонунлар — жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, сайлон чўғрисидаги, касаба уюшмалари, оммавий ахбо-рот воситалари ҳақидаги қонуилар.

Учинчиси: фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқяарига оид қонунлар — мулк, тадбиркорлик, ер, ижара, хусусий-лаштириш, истеъмолчинипг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунлар.

Тўртинчиси: маданий ҳуқуқларга оид қонунлар — фан, таълим, маданият, музейлар, библиотека, маданий мсросни ҳимоя қилиш туғрисидаги қонунлар.

Бешинчиси: иисон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжат-лар (кўп томонлама ва икки томонлама) — миллий-ҳуқуқий тизимнинг гаркибий қисми сифатида.

Ҳозирги замонда дуиё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқларига оид қонунчиликнинг ўзига хос хусу-сиятларига:

— инсон ҳуқуқларини тўла амалга оширишнинг

ҳуқуқий кафолатларили таъминлаш;

— конституциявий юстиция (судлов)ни ривожланти-

риш;

— инсои хуқуқларига оид халқаро ва миллий инсти-

тутларни шакллантириш;

— янги демократик институтларни, жумладан Омбудсмаи институтини тараққий эттириш киради.

"Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1-инсон ва фуқаронинг ҳуқуқларига доир билимларни эгаллаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳаётга жорий этиш ва кафолатлаш;

2-талабаларда инсонга, унингҳуқуқ ва эркинликлари-га, шаъни ва қадр-қимматига ҳурмат ҳиссини шакллан-тириш;

3-ҳар бир фуқарога ҳуқуқбузарликлардан ўзини ҳимоя қилиш йўллари ва воситаларини ўргатиш;

4-талабаларда уларнинг субъектив ҳуқуқ ва эркинлик-ларини амалга ошириш ва қўллаш малакасини шакллан-тириш.

"Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанининг халқаро-ҳуқуқий ва назарий асосларини 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси асос солган ва кейинчалик инсон ва фуқаронинг ҳуқуқларида ўзининг сиёсий-ҳуқуқий ривожини топган ҳозирги замон демократик қарашлар мажмуи ташкил этади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасида муайяи қонунлар тизимиташкилтопди. Ушбуқонунлар-ни халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ келишини ўрганидх ҳам "Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанининг асосий вазифаларидандир.

Шундай қилиб, инсоннинг қадр-қиммати ва унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақидаги ғоялар, қарашлар ва таълимотларнинг вужудга келиши, ривожланишининг асосий қонуниятлари, инсон ҳуқуқиарини мустаҳкамлаш-нинг ҳуқуқий мсъёрлари ҳамда иқтисодий, ижтимоий, сиесий, маданий ва бошқа омиллар мажмуи "Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанининг мавзуини ташкил этади.

"Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанининг мавзуига инсон ҳуқуқпари тўғрисидаги фалсафий, ҳуқуқий, ахлоқий, эс-тетик, диний ва бошқа таълимотлар ҳам киради.

Ҳар қандай ўқув фани маълум усулга, яъни ўрганила-ётган ҳодисаларпи англаб етиш воситаларига эга бўлади. Бундай усуллар икки гуруҳга бўлинади. Ниринчидаи, бар-

Пча ўқув фанларига хос бўлган умумий усуллар, яъни улар-нинг асосида табиат, жамият, тафаккур ва алоҳидалик-нинг энг умумий қонуниятлари ётади. Иккинчидан, мах-сус усуллар, яъни системали, тарихий, қиёсий, социоло-гик усуллар.

"Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанининг усуллари — инсон ҳуқуқларшшнг ривожланиш қонуниятлари, уларнинг ҳозирги замондаги ҳолати ва моҳияти ҳақида билим олиш жараёнини амалга оширишга ёрдам берувчи услуб, воси-талар бирлигидан иборат.

XXI аср бўсағасида жаҳонда рўй бераётган барча жара-ёнлар "инсон ўлчовлари" орқали баҳоланади. Инсон ҳуқуқ-лари масаласига:

а) инсонийлик нуқтаи назаридан ёндашиш;

б) инсонга "барча нарсаларни ўлчови" сифатида қараш;

в) шахсни давлат машинасининг бир винти сифатида

қарашга асосланган мустабид тафаккурдан воз кечиш —

"Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанининг методологик асослари

ҳисобланади.

Системали усул. "Инсон ҳуқуқпари" ўқув фани инсон ҳуқуқлари масаласига системали ёндашишни ҳисобга ол-ган ҳолда илмий объективлик, тарихийлик тамойиллари асосига қурилади. Инсон ҳуқуқлари барча ижгимоий ҳамда давлат институтларининг бир бутунлиги сифатида тахлил қилинади. Инсон ҳуқуқлари тизими шахсий ҳуқуқ ва эр-кинликлар, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий, ижгимоий ва маданий ҳуқуқларнинг ўзаро боғлиқ таркибий қисмлар-дан ташкил топган яхлит, бир бутун ҳодца характерланади.

Тарихийлик усулн. "Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанида инсон ҳуқуқиарининг қарор топиш қонуниятлари ва уларнинг ривожланиши тарихий тараққиётнинг мураккаб жараёнлари билан боғлиқ ҳолда ўрганилади. Бунда кўпинча, кишилик жамиятининг турли даврларида рўй берган воқ-еалар, ҳодисалар ҳақида билим олиш имконини берадиган тарихий манбаларни, қонунлар, махсус ҳужжатлар, аниқ ишлар бўйича суднинг қарорлари ва бошқаларни таҳлил қилиш усули қўлланилади.

Қиёсий усул. Буусул инсон ҳуқуқлари ҳақидаги тушунчалар, ҳодисалар ва жараёнларни ўзаро солиштириш ва шу асосда улар ўртасида мавжуд бўлган ўхшашлик ва фарқ-ларни аниқпашдан иборат. Турли мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги қонун ҳужжатлари ҳам таққослаб ўрганилади.

Мантиқий усул. Ўзида инсон ҳуқуқларини мантиқий ўрганишнинг услуб, воситаларини ифода қилади ва та-факкур шаклларига ҳамда амалий мантиқ қонунларига асосланади. Инсон ҳуқуқпарини ўрганишда мантиқий усулдан фойдаланиш инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳуж-жатларини қўллашда зилдиятлардан холи бўлиш имко-нини беради.

"Инсон ҳуқуқлари" ўқув фанида қўлланиладиган та-рихий, қиссий, мантиқий усуллардан кенг фойдаланилади. Бироқ юқорида қайд қилинган усуллар инсон ҳуқуқ-лари назарияси ва амалистида бир мунча кенг тарқалган бўлсада, бошқа ўрганииг усуллари ҳам ушбу фан доира-сида қўлланилади. Масалан, социолотик, математйК усул-лар.

Инсон ҳуқуқлари кенг кўламли масаладир. Шунга кўра инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ барча воқеа-ҳодисалар, барча ижтимоий фанларни, ҳатто айрим табиий фанларни ҳам ўрганиш мавзуи ҳисобланади. Бундай умумийликка ҳар бир фан инсоннинг моҳияти, унинг хилма-хил фаолияти қирраларини ўрганиш билан шуғулланиши сабабчидир. Инсонни, унинг ҳаёти ва фаолиятининг муҳим томонларини чуқурроқ ўрганишда бундай алоҳи-далик муҳим маъио ва аҳамият касб этади.



Киритилди: 2020-05-22 05:51:14; Ўқилди: 1340 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!