Шанба, 30 май 2020 й. Ўзбекча | O‘zbekcha | Русский | English
Бош саҳифа / Миллий ғоянинг рўёби / Динлараро бағрикенглик

Ислом бағрикенглиги

Категория: Миллий ғоянинг рўёби – Динлараро бағрикенглик;
Муаллиф: Алишер Турсунов. “Ҳидоят”. 2010 йил 6 - сон.

Ислом ҳазорасини бунёд этатуриб, мусулмонлар олдинги динлар вакилларининг ҳам ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъкидлашган.

Ислом дини бошқа динларга муносабатда қуйидаги асосларни тайин этди:

1. Барча самовий динлар асосида бирдир:

“(Эй имон келтирганлар! Аллоҳ) сизлар учун дин бўйича Нуҳга буюрганнарсани Биз сизга (Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек,) Биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани шариат қилдик: “динни барпо қилинглар (соф ҳолда сақланглар) ва унда фирқа-фирқага бўлинманглар!..”

2. Пайғамбарлар оға-инидирлар, мусулмонлар уларниниг ҳаммасига имон келтиришлари лозим: Айтинг (эй мўминлар!): “Аллоҳга, бизга туширилган нарса (китоб)га, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва унинг авлодларига туширилган нарсаларга, Мусо ва Исога ва (барча) пайғамбарларга Парвардигорларидан берилган нарсаларга имон келтирдик (ишондик). Биз улар ўртасидан бирортасини (пайғамбар эмас деб) ажратиб қўймаймиз ва биз Унга (Аллоҳга) бўйсунувчилармиз.”

3. Эътиқодга мажбурлаш мумкин эмас, балки у қаноат ва розилик билан қабул этилади: “Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди...” “..Бас, сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?!”

4. Илоҳий диёнатларнинг ибодат маконлари муҳтарам жойлардир, мусулмонларнинг масжидлари каби уларни ҳам ҳимоя қилиш, асраш лозим:

“Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф этиб турмас экан, албатта, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларда) узлатгоҳлар, (насронийларда) бутхоналар ва (мусулмонларда) масжидлар вайрон қилинган бўлур эди.”

5. Инсонлар эзгу ишлар қилишда, ёвузликка қарши курашда ўзаро ҳамкор бўлишлари лозим: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар.”

Ислом бағрикенглиги туфайли мусулмонларга Аллоҳнинг барча пайғамбар ва расулларига иймон келтириш, уларни ҳурмат билан ёдга олиш, уларнинг издошларига яхши муносабатда бўлиш, яхши қўшничилик қилиш, уларни ибодат маконларини ҳимоя этиш, эътиқодларига аралашмаслик, ҳукмда жабр қилмаслик буюрилади. Умумий ҳукм ва мажбуриятларда уларнинг мусулмонлар билан тенглиги эълон этилди.



Киритилди: 2020-05-30 08:25:36; Ўқилди: 1114 марта;

 

©: 2012 – 2020. Самарқанд Давлат Университети.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!